Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 01 Июль 2021
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Оилавий низолар. Ажралиш ва унинг сабаб, оқибатлари. Олдини олиш бўйича амалий тавсиялар

Купить
* Оилавий низолар. Ажралиш ва унинг сабаб, оқибатлари. Олдини олиш бўйича амалий тавсиялар Ассалому-алайкум, ҳурматли юртдошлар! Сир эмаски, ҳар бир юртнинг бугуни ва келажаги, Ватан тараққиёти, миллат истиқболи том маънода, мамлакат келажаги бўлмиш ёшларга, уларнинг маънавий, баркамол, соғлом ва ақлий камолоти масалаларига боғлиқдир. “ Миллатлар шарафини юқори мартабага кўтарадиган нарса миллионлар ила саналадиган аскарлар-у, дунёда энг буюк ва зўр бўлган кемалар эмас, балки энг оз эътибор берадиганимиз ё бўлмаса, ҳеч бир замон эътибор бермасдан қоладиганимиз – оиладир. Оила низомсиз бўлса, унинг ёмон оқибати бутун миллатга таъсир этади ва шу сабабдан фазилат ўрнига разолат, тараққиёт ўрнини тубанлик негиз қуради... Агар бир миллатга бундай ҳол рўбарў келса, у миллат китобининг сўнгги варағи осилади...” “ ОИЛА – эр- хотинлик иттифоқига, қариндошлик алоқаларига, умумий хўжалик юритадиган эр ва хотин, ота-она ва болалар, ака-ука ва опа-сингиллар, бобо-бувилар ва бошқа қариндошлар ўртасидаги муносабатларга асосланган кичик ижтимоий гуруҳ, жамиятнинг асоси, давлат қудратининг манбаи”. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси, Ўзбекистон файласуфлари Миллий жамияти томонидан нашр қилинган “Маънавият – асосий тушунчалар изоҳли луғати”дан * ОИЛА оила кўп муддатга, яъни бир неча ўн йиллар ва кўп йилларга мавжуд бўлади; оилада шахслараро муносабатларнинг бир неча турлари амалга ошади; яшаш, меҳнат қилиш, яратувчанлик, фаровонлик, қўллаб-қувватлаш кузатилади; оиладаги барча муносабатлар заминида салбий ёки ижобий холатлар юзага келади. * Илмий тадқиқотларга кўра, оилага қуйидагича тушунча берилади: * Оила - одамларнинг табиий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий муносабатларига асосланган ижтимоий бирликдир. Табиий муносабатлар дейилганда: * Турмуш ўртоқлар орасидаги муносабатлар; * бола кўриш. Иқтисодий муносабатлар дейилганда: * мулкий муносабатлар; * уй-рўзғор; * ҳовли-жойни бошқариш. Ҳуқуқий муносабатлар дейилганда: * никоҳни расмий йўл билан қайд этиш; * оила аъзолари ўртасидаги шахсий ва мулкий муносабатлар назарда тутилади. ОИЛАНИНГ ЖАМИЯТ УЧУН МУҲИМЛИГИ Оила – жамият бўғини, никоҳга ва ўзаро тушунишга асосланади Оила авлод ва миллат давомийлигини таъминлайди Оилада тарбиявий, психологик, молиявий, жинсий ва бошқа вазифалар бажарилади Оиладаги муносабатлар заминида шахс комил инсон бўлиши ёки хулқи бузуқ одам бўлиб етишиши мумкин Оиланинг носоғломлиги, низо ва ажралишлар жамиятга иқтисодий, ижтимоий, психологик зарар етказади Инсон оилада ўрин ва қадр топмаса, жамиятда ўрин топиши қийин Оила барқарорлиги – жамият барқарорлиги ва фаровонлигидир МОДДАЛАР КОНСТИТУЦИЯ ВА ОИЛА МУНОСАБАТЛАРИ XIV Боб 63-модда Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш хуқуқига эга. Никоҳ томонларнинг иҳтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлигигига асосланади. 64-модда Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Давлат ва жамият етим болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларини рағбатлантиради. 65-модда Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатьи назар, қонун олдида тенгдирлар. Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади. 66-модда Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамҳўрлик қилишга мажбурдирлар. Қобилиятли фарзандларни ўстириш, уларни жисмоний, интеллектуал ва маънавий томондан етук қилиб ота – онасига, Ватанига садоқатли инсонлар қилиб тарбиялашдан иборат. * Оиланинг муқаддас вазифаси * Фарзанднинг атрофдаги инсонларга муносабати, дунёга қай кўз билан қараши унинг ҳаётидаги биринчи ва асосий мураббийлари бўлмиш ота- онага боғлиқдир. * Мустақил давлатимизда оиланинг мустаҳкам бўлиши, унинг барқарорлигини таъминлаш учун оилада соғлом ижтимоий муносабатлар тизимини яратиш ва бунинг учун аввало ота-оналарни психологик билим билан қуроллантириш лозимдир. «Агap боланинг хулқи ёмон бўлса, бунда боланинг айби йўқ, ҳамма айб - отасида». Юсуф Хос Хожиб. Шариатда фарзанди, авлоди қадр- қимматини билмаган. авлодига муҳаббати бўлмаган, авлодини ёмон йўлдан қайтармаган, тўғри йўлга бошламаган ота ҳақиқий, чин мусулмон эмас, дейилади. * ОТА - оила устуни * Оталар ўз фарзандларини энг аввало одамлар қаторига қўшмоғи, жамиятнинг фаол аъзоси ва давлатнинг ишончли фуқаросига айлантирмоғи зарур. Яхши оталарсиз яхши тарбия бўлмайди. Тарбияда яхши ўқитувчини янада яхшироқ ўқитувчи билан алмаштириш мумкин. Аммо, ёмон отани, яхши ота билан ҳам алмаштириб бўлмайди. Отани тарбия бобидаги ўрни улкан аҳамиятга моликдир. * Оналар фарзандлари учун бутун ҳаётини бағишлайдиган танти инсонлардир. Ўтмиш донишмандларидан бири: «Парвардигор дунёдаги барча инсонларга ғамхўрлик қилишга, уларни турли бало-қазолардан асрашга улгурмай қолишдан қўрқиб, ўзига ёрдамчи қилиб оналарни яратган бўлса керак» деган экан. * Бир афсонага эътиборингизни қаратинг: «Фоний дунёга гўдак танасида яшаш учун юборилаётган руҳ таваллудидан бир кун аввал Парвардигордан сўрабди: - Айтишларича, эртага мени ер юзига яшаш учун жўнатар экансизлар. Ахир мен жажжи ва ҳимоясиз бўлсам, у ерда қандай қилиб ҳаёт кечираман? Парвардигор жавоб берибди: -Мен сени интизорлик билан кутаётган, ғамхўр фариштага топшираман. У сени асраб-авайлайди, боқади, ювиб-тарайди, бало-қазолардан ҳимоя қилади. -Унинг исми қандай, уни нима деб чақираман? -Унинг исми жуда Оила мустаҳкамлиги ва фарзандларнинг жамиятда ўз ўрнини топган шахслар бўлиб етишишида биринчи омил аёл интеллекти деб белгиланган. Она ақлли, фаросатли, дунёвий ва диний билимларга эга бўлган, замон билан ҳамнафас, келажакни олдиндан кўра биладиган, ўзига ишонган, қатъиятли ва тадбиркор, жамиятда кечаётган ҳар бир воқеа-ҳодисага реал баҳо бера оладиган, фаҳм- фаросатли бўлса, фарзандлар ҳаётда ўз ўрнини осон топадилар. * ОНА - оила давлати ва бахти * Муқаддас китобимиз Қуръони Каримнинг биринчи тушган оятларидаёқ инсон илмга даъват этилади. Чунки ўқимишли, илмли инсон дунёни теран англайди, жаҳолатдан, ёмонликлардан узоқлашади, ҳар бир қилаётган хатти-ҳаракатини ақл тарозисига солади ва ўз иши қандай оқибатларга олиб келишини англаб туради. Ақлли, фаросатли аёл, ҳали фарзанди дунёга келмасданоқ, унинг тарбиясига чуқур маъсулият билан қарайди. Атрофидаги инсонларга самимий муносабатда бўлиш билан бирга ўз феъли ва хулқининг бола руҳиятига қанчалик таъсир этиши мумкинлигини тўғри англайди. Оила ва авлод Оила ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга, келажак насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғидир! Оила ва авлод * Оиладаги муносабатлар турлари * эр-хотин муносабатлари; * қайнона-келин ўртасидаги муносабатлар; * овсинлар ўртасидаги муносабатлар; * ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлар. Бу муносабат турларининг барчаси ўзига хос тарзда бола тарбиясига таъсир кўрсатади. «Оилаларимизда соғлом маънавий муҳитни ташкил қилиш, хусусан, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатлар, қўшничилик муносабатларининг ўзаро ҳурмат, меҳр- оқибат руҳида бўлишига эришиш – бу юртимиздаги тинчлик-осойишталик ва аҳилликни янада мустаҳкамлашнинг энг муҳим шарти эканини доимо эсда тут ишимизни истардим. оиланинг таркиби, оила аъзоларининг сони, оила аъзоларининг савияси, оиланинг моддий фаровонлиги, фарзандларнинг таълим-тарбия муассасаларига бориши, оиланинг уй-жой билан таъминланиш даражаси, ва бошқа бир қатор омиллар Оилавий муносабатларнинг объектив омиллари: 0E040506 150E0B041801 0E0405 0F 0A 0F 0E0405 14 1B оиладаги ўзаро муносабатларнинг ўзига хос турлари ва хусусиятлари оиладаги ота-она ёки бошқа аъзоларнинг маълумот даражаси (ўрта, ўрта махсус, олий) ота-оналарнинг маънавий-маданий савия хислатлари ота-онанинг муомала маданияти ва бошқа бир қатор омиллар Оилавий муносабатларнинг субъектив омиллари: 0E040506 2C 0E040506 0F 0E 0E 2C 0E 1B * Оилавий муносабатларни яхшилаш йўллари: * бир-бирига ён бериш; * ўз қарашлари ва мулоҳазаларини ўтказишга ҳаракат қилмаслик; * бир-бирини ҳурмат қилиш; * бири бошқасини камситмаслик; * ўз кайфиятини бошқариш; * ўз хатти-ҳаракатларига танқидий кўз билан қараш. Оиладага нохуш ҳолатларни олдини олишда нималарга эътибор бериш керак? ўрнатилган ўзаро муносабатлардаги аҳиллик, тотувлик, ҳар доим бир-бирини қўллаб-қувватлаб туриш керак бу ота-оналарнинг ва катта ёшдаги кишиларнинг ҳар томонлама олиб борган тарбиявий иш натижалари, оила аъзоларининг ўзаро юксак ахлоқий муносабатларининг йиғиндиси ва катталарнинг ижобий таъсир кўрсатиш намунаси натижасидир * Оиладаги муҳит Халқимизда «бола бошидан» деган нақл бесабаб айтилмаган. Чунки оила муҳитида боланинг тарбияси, ўсиши ва вояга етиши учун асос мавжуд. Соғлом муҳит, муносабатларида илиқлик, ўзаро тушуниш мавжуд бўлган оилада нафақат фаровон ва бахтли турмуш, балки, фарзанд ўстириш ва вояга етказиш муносиб амалга ошади. Шунинг учун фарзанднинг соғлом туғилиши, соғлом ўсиши, соғлом тарбияланиши ва соғлом фикрли шахс бўлиб шаклланиши ҳам оилага боғлиқ .* Оиладаги соғлом муҳит - ота-она психологияси; - оиладаги бошқа кишилар психологияси; - оиладаги ўзаро муносабатлар; - оила турлари; - оиладаги маънавий дунёқараш даражаси; - оиланинг яшаш шароити; - оилавий бандлик. * Оиладаги соғлом муҳит мезонлари * Оиланинг хуқуқий асослари* ОИЛАДАГИ СОҒЛОМ ПСИХОЛОГИК МУҲИТ МЕЗОНЛАРИ * Ота-она психологияси (отанинг феъл-атвори, онанинг феъл-атвори, темпераментлари, шахс тоифалари) * Оиладаги бошқа кишилар психологияси (буви-бобо, амаки-тоғалар, амма- холалар, ака-укалар ва бошқ.) * Оиладаги ўзаро муносабатлар (эр-хотин, ота-она ва фарзанд, қайнона-келин, овсинлараро, жинслараро муносабатлар ва бошқ.) * Оила турлари: (нуклеар, кўп поғонали, расмийлаштирилган, шаръий никоҳ, ажралишганлар, иккинчи никоҳ, бефарзанд, кам фарзандли, серфарзанд, бир миллатли, тўлиқ, нотўлиқ ва бошқ.) * Оила аъзоларининг савияси, дунёқараш даражаси (зиёлилар, хизматчилар, маълумоти юқори, ўрта, тугалланмаганлар) * Оиланинг яшаш шароити (маҳалла, ҳовли типидаги, кўп қаватли уйларда яшайдиганлар ва бошқ.) * Оилавий бандлик ( * Оилада носоғлом муҳитнинг таъсири: * оилаларнинг носоғломлиги, ноқобил ва низоли оилалар, ажралишлар сонининг олиб келади; * ўзаро меҳр-оқибатсиз муҳитда дунёга келиб, шаклланган болада ҳам кейинчалик нафақат ўз ота- онаси, ака-укаларига нисбатан меҳр-оқибатсиз, балки атрофдагиларга, ўзи яшаган жамиятга нисбатан меҳр- оқибатсиз, шафқатсиз, золим, худбин, ҳар хил жамият манфаатлари, юрт манфаатларига зид бўлган ҳар хил салбий ташқи кучлар таъсирига осон берилувчан шахснинг шаклланишига замин яратади; * ўз оиласи, ўз халқи, ўз юрти учун хавфли инсонларнинг етишиб чиқишига ҳам асос бўлади . “ Фарзандларингизни иззат- икром қилиш билан бирга ахлоқ-одобини ҳам яхшилангиз” /38-хадис/; “ Ҳеч бир ота ўз фарзандига хулқу одобдан буюкроқ мерос беролмайди” /136-ҳадис/. * Оилада носоғлом муҳитнинг оқибатлари: * эр ёки хотинда, улар катта бўлган ота-оналар оиласида зарарли одатларга берилувчанлик одатлари бор ва уларнинг таъсири ҳамон мавжуд; * Қайнона-келин ёки оиладаги бошқа муносабатларда низо, зиддиёт сақланиб қолаверади . * келин беодоб, тарбияси суст, оилавий ҳаётга умуман тайёр эмас, жуда ёш ёки аксинча, ёши катта; * эр ва хотин мунтазам бирга эмас, масалан, эр бошқа шаҳарда (бошқа юртда) ишлайди; * * Оилада носоғлом муҳитнинг оқибатлари: * бефарзандлик, бепуштлик; * ёшларда мол-давлатга ўта ружу қўйиш; * оилада жиноий ишларга мойил шахсларнинг бор эканлиги; * ёшлар оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги; * эрта никоҳлар; * никоҳ расмий қайд этилмаганлиги, аёл ёлғиз она мақомини олган; * рашк, ҳиёнат, қўш хотинлилик, иккинчи никоҳ; * ногирон ёки сурункали хасталиги бор оила аъзосининг борлиги, унга аёлнинг қарашга мажбур эканлиги. * Оиладаги носоғлом муҳит низолар сабабчиси * эр ёки хотин фақат ўз эҳтиёжларини қондиришга интилиши; * ошиқча моддий эҳтиёжлар; * эр ёки хотин ўзига баланд баҳо бериши; * бир-бири билан, қариндошлар билан тил топа олмаслик; * эр ёки хотин хўжалик юритишни истамаслиги. - ота-оналар, фарзандлар ва бошқа аъзолари бир-бирларини севишлари, тушунишлари, ҳурмат қилишлари; - ўқишни, ишни, меҳнатни асосий эҳтиёж сифатида қараш; - бекорчилик, дангасаликка берилмаслик; - оилада қатъий кун тартиби ва режимга риоя қилиш; - оилада катта кишиларни ҳурмат, кичикларни иззат қилиш; - оилада психологик хотиржамлик, соғлом муҳит яратиш; - оиланинг ҳар бир кишисида мустақиллик, эркинлик, ўзига ишонч каби хислатларни шакллантириш. * Оилада ота-оналарга маслаҳатлар: Фарзандингизни бошқа болалар билан дўстлашишга ўргатинг. Уни ёлғиз юришига йўл қўйманг. Фарзандингизнинг дўстларини баҳолашда уни ота-онасининг мавқеи, имкониятига қараб эмас, фарзандингизга бўлган муносабатига эътибор беринг. Ўртоқларини ўзининг шахсий фикри асосида баҳо бериш ва ҳурмат қилишга ўргатинг. Фарзандингизга ўртоқларининг ютуқларини кўрсатишга ҳаракат қилинг, албатта таққосламаган ҳолда. Фарзандингизни дўстликдаги садоқатини рағбатлантиринг. Фарзандингиз ўртоқларини уйингизга меҳмонга таклиф қилинг, улар билан мулоқот ўрнатинг. * Оилада ота-оналарга қоидалар: Дўстликда ростгўй бўлиш, манфаат кўзламаслик кераклигини ўргатинг. Фарзандингизни доим дўст бўлишга ўргатинг. Фарзандингиз дўстига ишонгандай ўз сирларини сизга айтса, сизга бўлган ишончини суистеъмол қилманг. Фарзандингизни танқид қилинг, фақат уни масҳара қилиб эмас, балки қўллаб қувватлаб. Ўртоқларига муносабатда чақимчилик, сотқинлик қилишига йўл қўйманг. Салбий хислатлар ана шундай майда-майда кўринган камчиликлар оқибатида келиб чиқади. * Оилада ота-оналарга қоидалар: * Оила турлари* Серфарзанд, камфарзандли, фарзандсиз; * Кўп поғонали, нуклеар; * Тўлиқ, нотўлиқ, қайта қурилган; * Бир миллатли, байналминал; * Шаҳар, қишлоқ, аралаш; * Олий маълумотли, ўрта махсус, ўрта; * Ёш оила, ўрта ёшли, тажрибали, етук оила. Оила турлари Тўлиқлиг ига кўра Бўғинла р сонига кўра Болалар сонига кўра Эр- хотиннинг ижтимоий келиб чиқишига кўра Эр- хотиннин г маълумот савиясига кўра Оиланинг «ёшига» кўраҚайлиқла р-нинг ота-она оиласи Регионал жиҳатлар ига кўраНикоҳдан қониққан лик савиясига кўраОилада аёл ёки эркак етакчили гига кўра Оилада эр- хотин ораси-даги муносабат- ларига кўра Эр- хотиннин г миллатиг а кўра Т А Р Б И Я В И Й Ф Е Л И Ц И Т О Л О Г И КБ О Ш Қ А Р У ВК О М М У Н И К А Т И ВР Е К Р Е А Т И ВИ Қ Т И С О Д И Й Р Е П Р О Д У К Т И ВҲОЗИРГИ ЗАМОН ОИЛАСИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ “ Ўзбекистон қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган Озод Шарофиддинов оилани “бахт фабрикаси” деб атаганлари ҳам бесабаб эмас. Оила - табиатнинг шоҳ асаридир. Сантаяна. Ҳаёт сабоқлари: * Агар бола кўп танқид қилинса – у нафратланишни, тергашни ўрганади; * Агар болага қаршилик кўрсатилса – у урушқоқликка кўникади; * Агар бола кўп мазах қилинса – у писмиқ, одамови, ўта тортинчоқ бўлиб қолади; * Агар бола кўп шарманда қилинса – у ўзини айбдор деб билади; * Агар болани кўп қўллаб–қувватлашса – у ўзида ишонч ҳиссини мустаҳкамлайди; * Агар болани кўп мақташса – у баҳолашни ва таққослашни ўрганади; * Агар бола билан ростгўй бўлишса – у адолатликка интилади; * Агар бола хавфсизлик ҳисси билан яшаса – у ўзига яхши муносабатда бўлади; Ҳаёт сабоқлари: * Агар бола самимийлик ва меҳр муҳитида тарбияланса у бу дунёда – меҳр – муҳаббатни қадрлайди. * Агар болага доимо миннат қилинса, у доимо ўзини айбдордек ҳис этиб яшашга ўрганади. * Агар бола тўғриликда ўсса, у адолатли бўлишни ўрганади. * Агар яхши харакатларини қувватлаб турилса, бола хотиржам яшаса, у кишиларга ва ўзига ишонишга ўрганади. * Агар бола ғийбатлашув вақтида бўлиб қолса, у чақимчиликка ўрганади. * Агар болага тан жазоси берилаверса у сурбет, қайсар, ўжар бўлиб қолади. * Агар бола ўзаро чидам-қаноат муҳитида ўсса, у бошқаларни тушунишга ўрганади. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР !
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha