Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 12.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 24 Август 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Биология

Продавец

Bohodir Jalolov

Организмнинг экскретор функцияси

Купить
Мавзу: Организмнинг экскретор функцияси Режа:  Гомеостазни сақлашда буйракнинг физиологик аҳамияти.  Айириш жараёнлари, гомеостазни сақлашда уларнинг иштироки.  Нефроннинг морфофункционал характеристикаси.  Сийдик ҳосил бўлиш жараёнлари, уларнинг бошқарилиши Айирув- бу организмдан модда алмашинувининг охирги махсулоти, ёт ва захарли моддаларни, ортиқча сув ва тузлар, органик бирикмаларни чиқариб юбориш жараёнидир. Айирув йўли билан организм қон, ички суюқлик алмашинуви ва таркиби доимийлиги таъминланади. Айирув органлари орасида ёғ ва сут безлари алохида ўрин тутади. Улар ажратадиган модда - тери ёғи ва сут экскретор модда эмас, лекин катта физиологик ахамиятга эга. Acосий айирув органлари буйраклар бўлиб, улар 2 та функцияни бажаради: I. Айирув :  Қон ва суюқлик хажми;  Қон осмотик босимининг доимийлиги ;  Организм ион баланси ;  Кислота-ишқор баланси;  Охирги махсулотлар экскрецияси ;  Органик моддалар ортиқчасини ажратиш ;  Оқсил, ёғ, углеводлар метаболизми; II. Айиришдан ташқари функциялари:  Артериал босим  Эритропоэз  Қон ивиши  Физиологик фаол моддалар секрецияси (простогландин, вит D, ферментлар) Буйракнинг функционал фаолияти бу - коптокчалардаги ультрафильтрация, каналларда реабсорбция, моддалар секрецияси ва янги физиологик фаол моддалар синтези. Буйракни функционал фаолиятини юкстомедулляр ва пўстлоқда жойлашган нефрон бажаради. Бу нефронларнинг ўзига хослиги шундаки, бурама каналлар атрофидаги капиллярлар узунлиги 120км. га яқин.  Нефрон қуйидагилардан тузилган:  Буйрак ( мальпиги) таначалари (200 км.);  Проксимал бурама каналлар;  Генли қовузлоғи;  Дистал каналлар;  Йиғувчи трубкалар; Буйрак таначалари атрофини икки қаватли Шумлянский-Боумен капсула ўраб олган капилляр тўпламидан иборат. Коптокчага қон диаметри каттароқ артериядан келиб, диаметри кичикроқ артериядан кетади. Мальпиги коптокчасида қоннинг суюқ қисми капиллярлар эндотелийси, базал мембрана ва эпителиал хужайра орқали фильтрланиб, бирламчи сийдик- 110-120 мл/мин. , 180л/суткасига 200л. қондан хосил бўлади. 100гр буйракда фильтрацион юза 1.5 м2 . Коптокча фильтрацион юзаси диаметри 0.8 нм, бу орқали сув, глюкоза ва молекуляр массаси 80.000 дан кам бўлган моддалар ўтади. Коптокча фильтрацияси капиллярларда ва Шумлянский- Боумен капсуласи ичидаги гидростатик ва онкотик босимлар фарқи (градиенти) асосида амалга ошади. Бу фарқ фильтрацион босимни ташкил этади ва кўпинча АБ га боғлиқ равишда ўзгаради. Буйрак каналчаларида босим 70 мм сим. уст. Капсула микропункцияси йўли билан бирламчи сийдик таркиби плазма таркибига яқинлиги аниқланган, фақат оқсил ва алохида анионлар бўлмаслиги билан фарқ қилади. Нефроннинг проксималь ва дисталь бурама каналлар ва Генли қовузлоғида танлаб қайта сўрилиш амалга оширилади ва бирламчи сийдикдан иккиламчи сийдик асоси шаклланади. Юкстомедулляр нефронларда қайта сўрилиш амалга оширилмайди, чунки бурама каналлар капилярлар билан ўралмаган.  Ауторегуляция орқали коптокчалар фильтрация тезлиги доимий ушлаб турилади:  V. Afferens тонусини ўзгариши билан ;  V. Efferens тонусини ўзгариши билан;  Ренин ангиотензик тизими фаоллашиши ;  Фаолият юритадиган нефронлар сони ўзгариши билан ;  25 дақиқада 3 л. қон плазмаси фильтрланади, суткада тахминан 60 марта. Охирги сийдик шаклланишини иккинчи жараёни капиллярларда (проксималь дисталь ) сув ва моддаларнинг актив ва пассив транспорти орқали амалга ошириладиган каналлардаги реабсорбция жараёнидир. Проксимал реарбсорбция вақтида глюкоза, оқсил, аминокислота ва витаминлар батамом қайта сўрилади. Проксимал қисмда сувни 2/3 қисми ва Na+ , K+ ,Ca++ , P , мочевина қайта сўрилади. Нефрон каналчаларида охирги сийдик таркибида бўладиган баъзи моддалар секреция қилинади. Бу моддалар (Na+ , H+ , органик кислоталар, асослар, захарлар, антибиотиклар, буёклар, контрастлар) каналлар эпителийсида синтезланиши ёки актив транспорт йўли билан қондан ажратилади. Буйрак фаолияти нерв ва гуморал йўл билан бошқарилади. Нерв орқали бошқарилиш, асосан симпатик нервни томирлар тонусини ўзгартириш глюкоза, сув ва Na реарбсорбцияси фаоллашуви билан амалга оширилади. Сийдик хосил бўлишини бошқариш, асосан гипофиз гормони- вазопрессинни (АДГ) йиғувчи каналларда сувни қайта сўрилишига таъсир этиши билан амалга оширилади. АДГ дистал каналчаларида хужайралараро моддалпрни эритувчи гиалоуринидаза ажралишини стимуллайди. Натижада осмотик градиент бўйича сувни пассив транспорти кучаяди.  Буйракнинг АБ га таъсири қуйидагича амалга оширилади:  Ренин ангиотензин тизими орқали  Гормон физиологик актив моддалар ишлаб чиқариш билан  Депрессор моддалар (антигипертензив)  Электролит ва сув экскрецияси орқали  «Босим-диурез» механизми V. Affereus да АБ камайиши юкстагломомедуляр аппаратини ренин ишлаб чиқаришини активлаштиради, у қон ангиотензин II ни фаоллаштиради. Бу плазма фильтрланиши учун фильтрацион босимни доимо сақлашга қаратилган механизмдир. Буйрак патологиясида (гломедулонефрит) ренин ишлаб чиқариш кучаяди ва АБ ни хаддан ташқари ортиши, буйракни иккиламчи бужмайишига олиб келади.
Купить
  • Похожие документы

  • Fermentlar va kofermentlar funksiyasi
  • Viroidlar va uning ahamiyati
  • Faxriy yorliq
  • Faxriy yorliq
  • Bojxona qo'mitasiga ishga kirish uchun savol javoblar toplami

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha