Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 6.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 11 Апрель 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўрмон ва ҳарорат

Купить
ЎРМОН ВА ҲАРОРАТ Режа: 1. Ўрмон ҳаётида ҳароратнинг ўрни; 2. Дарахт турларининг ҳароратга муносабатини аниқлаш усуллари; 3. Дарахтларнинг совуқ уриши; 4. Ўрмоннинг юқори ва пастки ҳароратга муносабати; 5. Ўрмоннинг ҳароратга таъсири; Қуёш – Ердаги жонли қобиқ учун ёруғлик ва иссиқлик манбаидир. У ер юзасини турлича ёритади ва қиздиради. ЎРМОН ҲАЁТИДА ҲАРОРАТНИНГ ЎРНИ Ҳарорат муҳим экологик омиллардан бири бўлиб, ўсимликлар ҳаётида жуда муҳим аҳамият касб этади. Ҳароратнинг ўрмон ҳаётидаги ўрни қуйидагилардан иборат: Ҳарорат ва намлик ўрмонларнинг географик тарқалишида муҳим аҳамиятга эга бўлиб: - Шимолий ҳудуддаги нинабаргли ўрмонларнинг июл ойи ҳарорати +10 С, - Унга ёндош ҳудудлардаги япроқбаргли ўрмонларнинг йиллик ҳарорат кўрсаткичи +3 С ни ташкил қилади. 2. Физиологик жараёнлар қуйидаги ҳароратларда содир бўлади: - -8 С дан +55 С гача фотосинтез; - -10 С дан +60 С гача нафас олиш жараёни содир бўлади; - транспирация; - ферментлар ҳаракати; - шох-шаббанинг ўсиши; - ҳужайрадаги карбонат ангидрид ва кислороднинг мавжудлиги. Ҳароратнинг ўрмон ҳосил қилувчи дарахтлардаги фотосинтезга таъсири Дарахт тури Қуйи чегараси Оптимал Юқори чегараси Юқори фаоллик Нинабаргли -5 дан -8 гача +10 дан +25 гача +30 дан +40 гача +18 дан +27 гача Япроқбаргли -3 дан -1 гача +15 дан +25 гача +40 дан +45 гача Нафас олиш жараёни – -4 С дан 30- 40 С гача оптимал содир бўлиб, 40 С дан юқори бўлганда кескин равишда тўхтайди. Ҳароратнинг қуйи чегараси -20 С ни ташкил этиб, бунда барглар ва куртаклар зарарланади. 2. Фенологик фазаларнинг муддати тупроқ ва ҳаводаги ҳароратга боғлиқ: - +1 С дан +5 С гача ҳароратда уруғ униб чиқади; - +6 С дан +8 С гача новда ва барглар шаклланади; - +15 С да гуллаш бошланади; - ҳавонинг ўртача ҳарорати +2 С дан +3 С да шира ҳаракати бошланади; - +7 С дан +10 С да куртак шаклланади. Ҳарорат ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун энг зарур омиллардан бири ҳисобланади. Зарур бўлган минимал, ўртача ва максимал ҳарорат мавжуд бўлган ҳолдагина ўсимликлар ўсади, ривожланади ва турли физиологик жараёнлар вужудга келади. Шунинг учун ҳарорат ўсимликлар ҳаётида, унинг географик тарқалишида, типининг ташкил топишида муҳим экологик омил ҳисобланади. Жуда иссиқсевар дарахтлар. Булар совуққа ниҳоятда чидамсиз бўлиб, -10- 15 0 С да қаттиқ зарарланади. Бундай совуқнинг бир неча кун бўлиб туриши, айниқса хавфлидир, чунки улар нобуд бўлади. Масалан, кедр, сарв, эвкалипт, секвойя, баъзи арчалар, бамбуклар, цитрус ўсимликлардан апельсин, мандарин, лимон ва бошқалар, пўкакли эман, лавр ана шундай дарахт ва буталардир. Иссиқсевар дарахтлар. Истеъмолбоп каштан, эвкоммия, зарнаб, қатранғи (тўғдона), беҳи, чинор, тухумак, катальпа, маклюра, лола дарахт, бодом, шафтоли, шамшод ва бошқалар иссиқсевар дарахтлар қаторига киради. Булар узоқ ўсиши натижасида новдалари ёғочланмай қолиб, совуқдан зарарланиб нобуд бўлади. Қисман совуққа чидамли дарахтлар. Булар қаторига ўрмон қорақайини, крим қарағайи, туя, биота, виргин арчаси, мирза терак, чиннитерак, жийда, гледичия, оқ акация, ёнғоқ ва бошқаларни киритиш мумкин. Совуққа ўртача чидамли дарахтлар. Бундай дарахтлар оддий, йирик мевали ва қизил эман, қайрағоч, манжурия ёнғоғи, ёввойи нок, шумтол, қора терак, қорақарағай ва бошқалардир. Совуққа ўта чидамли дарахтлар. Булар паст харорат таъсирида зарарланмайди. -40 -50 0 С гача совуққа чидайди. Масалан, сибир ва даур тилоғочи, оддий қарағай, сибир қарағайи, сибир ва стлантик кедрлар, оддий арча, тоғтерак, тукли қайин, четан, бальзамли тераклар ана шундай дарахтлардир. Кескин ҳароратларнинг ўрмон ўсимликларига таъсири. Маълумки, ўсимлик тўқималари аниқ бир чегарадагина баланд ва паст ҳароратларга чидай олади. Кескин юқори ҳароратлар таъсири : юқори ҳарорат натижасида илдиз олди тўқималари шикастланиб, пўстлоқ ва барг куйиши содир бўлади, ниҳолларнинг ривожланиши секинлашади ёки тўхтаб қолади. Масалан, қарағай уруғи ҳарорат 18-20 0 С бўлганда яхши униб чиқади, 40 0 С да кўпчилик дарахтларнинг уруғлари умуман униб чиқмайди. Кескин паст ҳароратлар таъсирида ўсимликларнинг баъзи бир аъзолари ёки яхлит ўзи (дарахтлар) қуриб қолиши мумкин. Бундай ҳолат тўқималарнинг механик парчаланиши ва музлаши оқибатида содир бўлади. Агарда ўсимликлар ўзида шакар ва мой моддаларини етарли равишда тайёрлаб олган бўлса, вегетация ўз вақтида тамомланса, юқоридаги «совуқ уриш» ҳодисалари рўй бермайди. Баҳорги, кечки ва кузги бевақт совуқларнинг таъсири. Совуқ уришнинг уч хил тури бор: Радиацион, яъни иссиқликнинг тиниқ ва тинч кечаларда ҳавонинг ерга яқин қисмида нурланиши. «Адвектив» яъни, совуқ ҳаво массаларининг бошқа минтақалардан келиши. Адвектив радиацион – аралашган тур. Радиацион совуқ уришлар тўсатдан ва қисқа муддатда юз бериб, уларнинг пайдо бўлиши кўпинча харакат қатламининг, яъни ўсимлик қоплами ва рельеф тавсифига боғлиқ. Адвектив совуқ урушлар об-ҳавонинг умумий йўналиши билан содир бўлади. Улар узоқ вақт давом этиб, ҳаракат қатламига унчалик боғлиқ эмас. Адвектив – радиацион ёки аралаш совуқ уришлар қуруқ ҳаво тўлқинларининг кириб келиши натижасида вужудга келади. Бу тўлқинлар баъзи пайтларда ижобий ҳароратли бўлиши ҳам мумкин. Совуқ уришлар, шунингдек кечки кўкламги ва эртанги кузги бўлади. Айниқса, кечиккан баҳорги совуқлар дарахтлар гулларини нобуд қилади. Натижада кутилган ҳосил олинмайди (эман, грек ёнғоғи, бодом, ҳандон писта, тоғолча ва ҳоказо). Кўчатхоналардаги униб чиққан ниҳоллар учун ҳароратнинг пастлиги жуда хавфли. Айниқса, эман, заранг, ёнғоқ, шумтол, каштан каби дарахт ниҳоллари бундай ҳароратларга жуда чидамсиз бўлади. Ўрмонзорларда ўртача йилик ҳарорат ҳар доим далалардагига қараганда 2-3 0 С, ҳатто 3-4 0 С даража фарқ қилади. Айниқса, бу фарқ ёз ойларида 8-10 0 С даражагача етади. Ёзнинг иссиқ кунларида ёш ўрмонзорлар жойлашган тупроқларда ҳарорат ўтлоқзорлардагига нисбатан 4,3- 4,8 0 С даража паст бўлади. Назорат учун саволлар 1. Ҳароратнинг ўрмонга таъсири нима? 2. Ҳароратнинг дарахт танасига таъсирини изохланг? 3. Ҳароратни физиологик жараёнларга таъсирини тушунтиринг?
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha