Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 390.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 12 Апрель 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўрмон ва ҳайвонот дунёси

Купить
ЎРМОН ВА ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ Режа: 1. Ўрмон ва ҳайвонот дунёсининг бир-бирига боғлиқлиги. 2. Ўрмон ҳайвонот дунёси учун макон сифатида. 3. Ҳайвонот дунёсини ўрмонга ижобий ва салбий таъсири. Ўрмон, бу – дарахтлар учун ўсиб- ривожланиш макони, шу жойдаги ўсимликлар ва ҳайвонларнинг бир- бирига мослашуви ва биргаликда ривожланиши учун мос макондир. Ер қопламидаги ўсимликлар дунёсининг географик минтақаларида юз берадиган ўзгаришлар ўрмон фаунаси таркибига таъсир кўрсатади. Қушлар, ҳайвонлар ҳамда микроорганизмлар ўрмон компонентлари ҳисобланади. Дарахтзорлар, ўтлар, буталар озуқа ҳисобланиши билан бир қаторда фауна учун яшаш жойи ҳамдир. Улар ўрмонларда уя қурадилар, совуқ ва иссиқликдан ҳамда йиртқич ҳайвонлардан сақланадилар. Бошқача қилиб айтганда, ўсимликлар органик моддалардан озуқа сифатида фойдаланиб, ҳайвонлар бу моддаларнинг парчаланиши ва минерализация бўлишига олиб келади. Ҳайвонларнинг кўпчилиги ер усти табиий тупроқ қатламини ўз ҳаракатлари билан ўзгартириб, ҳар хил микрорельефлар содир қилиб, тупроқни қайта тақсимланишига олиб келади, сув ўтказиш, буғланиш кўрсаткичига ижобий таъсир этади. Айниқса, қушлар ўрмоннинг ҳар хил зараркунандалардан фориғ бўлишида ижобий таъсир кўрсатади. Республикамиз географик минтақаларига қараб, ўсимлик дунёсининг ўзгариши билан фауна ўзгариб боради. Масалан, қўйчилик чўл минтақасидаги табиий ўша ер ва жойнинг иқлим шароитига мослашган (сайғоққуён), шунингдек тоғ минтақасининг ўзига хос ҳайвонот дунёси бор, чунки бу ердаги ҳайвонлар учун йилнинг ҳамма фаслида озуқа топиш имконияти бор. Умуман олганда, ҳайвонот дуёсининг тарқалишида, яшашида асосий ролни ўсимликлар ўйнайди, чунки улар иқлим ўзгариши билан ўзгариб боради. Ўрмон ҳаётида чувалчангларнинг роли катта. Уларнинг кўплиги натижасида дарахтлар тагида барглар, ўт-ўланлар ва бошқа дарахт қолдиқларининг чириш жараёни тезлашади, тупроқ азот билан бойийди. Улар ўз организмлари орқали бир гектар ердаги 40 т га яқин тупроқни ўтказиб, уни юқори қатламга чиқаради. Натижада тупроқнинг хоссалари яхшиланади. Фауна ўрмон ҳаётида икки хил вазифани бажаради, яъни фойдали ва зарарли. Бу ҳолат ўрмонларнинг турига, таркибига, ёшига, йилнинг фаслига бевосита боғлиқдир. Ернинг ўсимлик қатлами ўзгариши билан жуғрофий минтақаларда яшайдиган ҳайвонлар, умуман фауна ўзгаради. Тундранинг совуқ иқлимида шимол буғулари бемалол яшайверади. Россиянинг шимол ўрмонларида айиқлар, бўрсиқлар, тулкилар, норкалар (қора қўзан), сувсарлар, ёнотсимон итлар жуда кўп. Бу ерларда кўпдан-кўп лос тўдалари, ёввойи чўчқалар бор. Тайгада ҳам ҳар хил ҳайвонлар кўп. Бу ерда қора қарағайлар ва оқ қайин ўрмонзорлари жуда кўп қушлар билан тўла. Бўрилар, буғулар, айиқлар тайганинг асосий ҳайвонлари ҳисобланади. Аралаш ўрмонларда эса ўрмон сувсари, қора сассиқ, кийиклар, европа ёввойи мушуги, дарахт курбақаси, калтакесаклар, оқ турналар яшайди. Айрим жойларда зубрлар подасини учратиш мумкин. Россиянинг жанубий минтақаларида эса дарё бўйларидаги ўрмонларда ҳар хил ғажувчилар ва йирқич қушлар учрайди ва яшайди. Даштда эса сайғоқлар ҳаёт кечиради. Бургутлар учраб туради. Ўрмонларда ёмғир чувалчангларининг кўпайиши тупроқ унумдорлигидан далолат беради. Масалан, бир гектар эманзорлар тагидаги тупроқнинг юқориги қатламида 7,0 млн., қум тупроқли ерлардаги қарағайзорларда эса атиги 100 минг донагача чувалчанглар учрайди. Ўрмонларда кўп моллюскалар ҳаёт кечиради. Кўпгина ўргимчаклар ҳар хил захарли қуртларнинг личинкаларини ўлдирадилар. Айниқса, асаларилар ўрмонларга кўп фойда келтиради, улар кўплаб ўрмон ўсимликларини чангланишини таъминлайди. Чумолилар эса заҳарли ҳашоратларни йўқ қилади. Уларнинг бир колонияси бир кунда 100 донагача ҳашоратни, ёз фасли давомида эса 5,0 млн. донагача йўқ қилади. Умуман, ҳайвонот дунёсининг таъсирида биологик мувозанат пайдо бўлади. Назорат учун саволлар • 1. Ўрмон ҳаётида фаунанинг ролини тушунтиринг. • 2. Фауна вакилларини ўрмонга ижобий таъсирини кўрсатинг. • • 3. Фаунанинг ўсимлик ҳаётига таъсирини изохланг.
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha