Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 11 Апрель 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўрмон ва шамол

Купить
ЎРМОН ВА ШАМОЛ Режа: 1. Шамолнинг пайдо бўлиш сабаблари 2. Шамолнинг ўрмонга таъсири 3. Ўрмонни шамолга қарши мелиоратив функцияси 1. Ер шаридаги босимнинг ҳар хил бўлиши шамолнинг вужудга келишига сабабчи бўлади. Шамолнинг тезлигига қараб у салбий ва ижобий бўлиши мумкин. Кучсиз ва ўртача тезликли шамол (10 м/с гача) нормал транспирация учун, баргларнинг қизиб кетишидан сақлайди, фотосинтезнинг самарадорлигини оширади, чўл чангини тарқатади, айрим дарахтларда чангланишга сабабчи бўлади. Кучли шамол ўрмонга зарар келтиради; дарахт танаси шаклини ёмонлайди. 2. Иқлимнинг ўзгариши ҳам кўп жиҳатдан шамолга боғлиқ бўлади; денгиздан намлик олиб келади, ўрмоннинг ўсишига ёрдам беради. Минтақа ичида пайдо бўладиган шамоллар эса ўрмонларнинг ўсишига тўсқинлик қилади. Шамолнинг ўрмонга таъсири қуйидагиларда намоён бўлади: 1. Шамол тезлиги; 2. Шамолнинг содир бўлиш вақти; 3. Дарахт тури; 4. Дарахт ёши; 5. Дарахт ҳолати; 6. Тупроқ шароити; 7. Дарахтзор ҳолати; 8. Ўрмон хўжалигининг жойлашган ўрни; 9. Шамолнинг бошқа таъсирлари Шамол кучи, балл Шамолнинг номи Шамол ҳаракатининг белгилари Шамолнинг тезлиги 0 Штиль Тутун қийшайиб кўтарилади. 0-0,5 1 Тинч Тутун тик кўтарилишидан анчагина қийшайган 0,6-1,7 2 Енгил Барглар шитирлайди 1,8-3,3 3 Кучсиз Барглар ва кичик новдалар тебранади 3,4-5,2 4 Мўътадил Ингичка новдалар тебранади, чанг ва қоғоз кўтарилади. 5,3-7,4 5 Ўртача Ўрта новдалар тебранади, сувда тўлқинлар пайдо бўлади 7,5-9,8 6 Кучли Катта новдалар тебранади 9,9-12,4 7 Қаттиқ Майда дарахт танаси қимирлайди 12,5-15,2 8 Жуда қаттиқ Катта дарахт танаси тебранади, новдалар сина бошлайди 15,3-18,2 9 Қаттиқ довул Дарахтнинг ёш новдалари новдалар синади 18,3-21,5 10 Пўрана Катта новдалар ва дарахтлар синади 21,6-25,1 11 Кучли пўртана Талофат юз беради 25,2-29,0 12 Шиддатли довул Катта талофат содир бўлади 29,0 дан к Шамол транспирацияга, ҳавонинг таркибига, аралашишига, оқимга таъсир қилади. Шамол дарахтларнинг ташқи қиёфасига ҳам таъсир кўрсатади. Агар шамол доимо бир томонга қараб эсадиган бўлса, унда дарахтлар ҳам шу томонга қийшайган бўлади. Тундрада, шунингдек баланд тоғларда ўсган дарахтлар кам шохлайди. Денгиз бўйидаги дарахтларнинг ўсишига тузлар таъсир этиб, ўрмон унумдорлигини 50-60% га камайтириб юборади. Шамол таъсирида қийшайиб ўсган дарахтнинг ривожланиши секин кечади. Масалан, тажрибада суянғичга боғлаб қўйилган дарахтнинг ўсиши боғланмаган дарахтларга қараганда 25% ортиқ бўлиши аниқланган. Шамол дарахтларнинг илдиз тизимига таъсир этади. Ҳар доим шамол эсиб турадиган жойлардаги дарахтларнинг илдизлари жуда бақувват бўлади. Шамол дарахтларни чангланиши ва уруғларни тарқалишига катта таъсир кўрсатади. Очиқ жойларда эса шамол ердаги намликни камайиб кетишига сабаб бўлади. Бундай ҳолатда ёнғин чиқиш хавфли пайдо бўлади. Шамолнинг ўрмонга бўлган салбий таъсири дарахтларни илдизи билан ағдариб ташлашида, шохларини синдиришида айниқса яққол намоён бўлади. Дарахтлар тезлиги 8-10 м/с бўлган шамолда ағдарилади, сина бошлайди. Ўрмонлар учун энг хавфли шамол довул (ураган) ҳисобланади .Унинг тезлиги 90-100 км/с бўлган пайтларда алоҳида ўсиб турган дарахтлар у ёқда турсин, 10 ва ундан кўпга, ҳатто 100 километрга чўзилганлари ҳам ағдарилиб кетиши мумкин. Масалан, 1972 йил 12 ноябрда бўлган 200 км/с тезликдаги довул Голландия ва Олмонияда 25 млн. м 3 ўрмон дарахтини ағдариб ташлаган, бир соат ичида Саксонияда 17млн. м 3 заҳираси бўлган 100 минг гектардаги ўрмон йўқ бўлиб кетган. Таққослаб кўринг: бутун Ўрта Осиё арчазорларнинг заҳираси 12,0 млн.м 3 дан иборат. Агар довул кўклам пайтида бўлса, у жуда хавфли. Чунки бу пайтда тупроқда намлик кўп бўлади ва бунда ўқ илдизли дарахтлар (эман, тилоғоч, қарағай, заранг, граб, арча, ёнғоқ, писта, дўлана ва ҳоказо)дан бошқа, илдизи тупроқнинг устки қатламига жойлашган дарахтлар (масалан, қора қарағай, бук, оқ қайин, оқ акация, оқ қарағай ва бошқалар) қаттиқ зарар кўради. Алоҳида ўсадиган дарахтлар шамол таъсирига анча чидамли, қари дарахтлар, аксинча, чидамсиз бўлади. Чунки қари дарахтларнинг ёғоч қисми ичидан чириб кетган бўлади. Агар шамол дарахтлар баргини тўккан пайтга тўғри келса, улар кам зарар кўради. 3. Ўрмонларнинг таркиби, тузилиши ҳам шамолга ҳар хил қаршилик кўрсатади. Аралашма ўрмонзорларнинг шамолга қарши курашиш коэффиценти оддийларникига қараганда анча юқори. Шамол таъсирида тупроқнинг юқориги унумли қатлами учиб кетади. Натижада дарахтнинг илдизлари очилиб қолади. Агар шамол тезлиги 0,3 м/с дан ошса, траспирация жараёни 3 маротаба кучаяди. Шамол таъсири остида эман, бук, граб, шумтол, қайрағочлар, оқ қайин, қарағай, тераклар ва бошқа дарахтларнинг чангланиши амалга ошади. Ўрмонлар ер сатҳидаги ҳаво оқими қатламида шамолга тўсқинлик қилади. • Шамол ўз йўлида ўрмон массивига дуч келиб, дарахт шох-шаббалари ва таналарига, бошқа ўсимликларга урилиши натижасида тезлиги кескин пасаяди. Шамол тезлигининг пасайиши дарахтлар қалинлиги, уларнинг баландлиги ва ёшига боғлиқ. Дарахтлар қанчалик қалин бўлса, шамол тезлигининг пасайиши шунчалик сезиларли бўлади. Баргларнинг, дарахт таналарининг тебраниш даражаси шамолнинг характери ва тезлигидан маълумот беради ва шу асосда шамол кучини аниқлаш шкаласи ишлаб чиқилган. Шамолнинг ҳаракатига ўрмонлар таъсири 250 м масофадан, ўрмондан қарши томонга харакатида эса, 1500 м дан билина бошлайди. Ўрмон ичда шамол тезлиги 1 м/сек. дан ошмайди. Шунинг учун ҳам ўрмонларнинг ушбу хусусиятидан фойдаланиш ниятида, Республикамизнинг суғориладиган ва лалми ерларда ихота дарахтзорлари барпо этилади. Ёзнинг жазирама иссиқ кунларида иссиқ, гармсел, қуруқ шамолларни тўсиш, ғўза кўчатларини сақлаш, қайта экишлар олдини олиш ниятида экилган ихота дарахт-зорларининг самараси катта бўлмоқда. Назорат учун саволлар • Шамолни ўрмонга таъсирини изохланг? • Ўрмонни табиий кўпайишида шамолнинг ролини кўрсатинг? • Ўрмонни шамолга таъсирини изохланг?
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha