Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 11 Апрель 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўрмон ва тупроқ

Купить
ЎРМОН ВА ТУПРОҚ Режа: 1. Ўрмон тупроқ ҳосил қилувчи омил сифатида. 2. Ўрмон дарахтларини тупроқ унумдорлигига муносабати. 3. Ўрмонни тупроқ ҳосил бўлиш жараёнларига таъсири. Тупроқ (ер) ўсимликлар ҳаётида муҳим вазифани ўтайди. ТУПРОҚ ТАРКИБИ 1. Гумус; 2. Сув; 3. Ҳаво: 4. Минерал тузлар; 5. Микроблар; 6. Майда қум заррачалари У сув ва бошқа ҳар хил моддаларнинг асосий манбаидир. Тупроқ унумдор ва унумсиз бўлиши мумкин, унумдор тупроқ дарахт ва буталарнинг, умуман барча ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун қулай шароит ҳисобланади. Унумдор ерда дарахтлар яхши ўсади, илдиз тизими яхши ривожланади ва ерга чуқур кириб боради. Дарахтлар унумдор ерни севади. Айрим дарахтлар унумсиз ерда ҳам ўсаверади. - Нинабаргли ва япроқбаргли аралаш ўрмонларда кулранг тупроқлар шаклланади. Уларда унумдорлик жуда кам ҳисобланади. - Эман ва жўкали ўрмон дарахтзорларида ўрмон бўз тупроқлари шаклланган бўлиб, улардаги тупроқ унумдорлиги кулранг тупроқларга нисбатан юқори ҳисобланади Энг юқори унумдор тупроқлар мўътадил дашт зонасидаги қора тупроқлар ҳисобланади. Нинабаргли ўрмонлар Аралаш ва кенг япроқбаргли ўрмонлар Кулранг ва музли тупроқлар Ўтлоқи кулранг, ўрмон бўз тупроқлари ТУПРОҚ ТИПЛАРИ Экологик гуруҳ Ўсиш ҳудуди Мегатрофлар Унумдор тупроқларда ўсади Мезотроф Ўртача унумдор тупроқли ҳудудда ўсади Олиготроф Унумсиз тупроқда ўсади Псаммофитлар Кўчма қумларда ўсади Хасмофитлар Тошлоқ ва тоғ қияликларида ўсади Оксилофитлар Ботқоқликларда ўсади Галофитлар Шўрланган тупроқларда ўсади Калцефиллар Шағалли тупроқларда ўсади Нитрофиллар Азотга бойитилган тупроқларда ўсадиТупроққа муносабат бўйича гуруҳлар Тупроқ танлайдиган мегатроф ўсимликлар. Бу гуруҳга кирадиган ўсимликлар фақат унумдор ерларда ўсади, унумсиз ерларда ўса олмайди, ўртача унумдор ерда улар яхши ўсмайди ва ривожланмайди. Мегатроф ўсимликларга ўткир баргли заранг, явор заранги, граб, қорақайин, дала заранги, оққарағай, қайрағоч, амур бархати, оқ ва синувчан толлар, шумтол, ёнғоқ ва бошқалар киради. Ер танламайдиган олиготроф ўсимликлар. Бу гуруҳ ўсимликлари унумсиз ерда ҳам ўсаверади. Улар тупроғи бўлмаган ёки оз бўлган, тоғ жинслари сочилиб ётган жойларда ҳам ўсади. Шубҳасиз олиготроф ўсимликлар унумдор ерда жуда яхши ўсади. Банкс ва оддий қарағай, қайин, арча ва бошқалар олиготроф ўсимликлардир. Ўртача унумдор ерда ўсадиган мезотроф ўсимликлар. Бу гуруҳга кирадиган ўсимликлар ўртача унумдор ерларда тарқалади, шубҳасизки, унумдор ер улар учун энг яхши шароит бўлиб, унумсиз ерда яхши ўсмайди ва ривожланмайди. Масалан тоғтерак, четан, қайин, эчкитол, қизил эман, қоя эмани ва оддий эман, қора қандағоч, меваси ейиладиган каштан, қорақарағай, сибир тилоғочи, оқ акация ўртача унумдор ерларда ўсадиган мезотроф дарахтлардир. Бу учала гуруҳга кирадиган ўсимликларнинг яхши ўсиши ва ривожланиши учун тупроқ аэрацияси ва харорат режими нормал бўлиши зарур. Ернинг унумдорлигидан ташқари, айрим озиқ моддаларга талабчан бўлиши мумкин. Баъзилар азотни жуда ёқтиради. Шу сабабли улар нитрофил ўсимликлар деб аталади (масалан, қайрағоч, тераклар, шумурт ва бошқалар). Дуккаклилар оиласига кирадиган дарахтлар, шунингдек, жийда, қандағочнинг илдизида туганаклар ҳосил бўлиб, улардаги туганак бактериялари воситасида ҳаводаги эркин азот ерда тўпланади. Дарахт ва буталар учун калций элементи ҳам муҳим аҳамиятга эга. Кўпчилик япроқли ва нинабаргли дарахтлар калцийга катта эҳтиёж сезади, уни ўз танасида йиғади, бироқ калций ўсимликлар учун озиқ модда ҳисобланмайди. У тупроқнинг физикавий ва кимёвий хоссаларига, ундаги микробиологик жараёнларга таъсир этиб, ўсимлик учун қулай шароит яратади. Агар ерда калций кам бўлса, мухит кислотали бўлади. Калций тузлари тез эримайдиган фосфатлар билан алмашиниш реакциясига киришиб, уларни ўзлаштириш мумкин бўлган фосфат тузларига айлантиради. Калций тупроқнинг структурасини ва физикавий хоссаларини яхшилайди. Тупроқ мухити (рН) дарахтларнинг ўсишига турлича таъсир этади. Тупроқдаги муҳитнинг ўзгариши организмларнинг бир қатламдан иккинчи қатламга кўчиб ўтишига сабаб бўлади. Ундаги асосий органик моддани ўсимлик ташкил этади. Ўт ўсимликлар илдиз тизимлари тупроқда чириб гумус моддасини ҳосил қилади, ҳайвонлар эса уларни майдалаб кимёвий ўзгаришга ҳамда ушбу органик қолдиқларга тезда микроорганизмларнинг келиб ҳаёт кечиришига шароит яратиб беради. Тупроқдаги организмлар ҳар хил ўлчамга эга ва турли муҳит хосил қилади. Шунинг учун тупроқда тарқалган ўсимлик ва хайвонлар ўлчамига қараб: Кичик ўлчамдагилар микрофлора ва микрофауна (0,002-0,2 мм), ўртача катталикдаги мезофауна (0,2-2,0 мм), мезофауна (2-20 мм) ҳамда мегафауна (20-200 мм) каби гуруҳларга ажратилади. Ўрмонларнинг тупроқдаги озуқа моддаларидан фойдаланишда микроорганизмларнинг роли катта, улар кўпинча илдизнинг ризосфера қисмида жойлашган бўлади. Ўсимликлар ва микробларнинг биргаликда яшашига симбиоз дейилади.
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha