Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 11 Апрель 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўрмон ва ёруғлик

Купить
ЎРМОН ВА ЁРУҒЛИК Режа: 1. Ўрмон ҳаётида ёруғликнинг роли. 2. Ёруғликни дарахтга таъсири. 3. Дарахт турларининг ёруғликка муносабатини аниқлаш усуллари Ёруғлик қатнашиши натижасида хлорофил хосил бўлади, фотосинтез, транспирация ҳамда куртаклар пайдо бўлади ва ривожланади. Тўқималар, куртаклар, барглар, гуллар, мевалар ва хужайралар орасида модда алмашиш каби жараёнлар содир бўлади. Қуёш нури ва фотосинтез, сув ва карбонат ангидриднинг биргаликдаги ҳаракати натижасида органик моддалар ҳосил бўлади. Айнан, фотосинтез натижасида атмосферада кислород ажралиши учун шароит яратилади. Ўсимликлар қизил ва инфрақизил ёруғликка, айниқса сезгир бўлади. Чунки биринчиси уруғларнинг тез униб чиқишига, иккинчиси эса униб чиққан ниҳолларнинг тезроқ ўсишига ёрдам беради. Қизил нурлар кўп бўлган пайтларда органик моддаларнинг кўпроқ йиғилиши кузатилади. Ўрмон ва ёруғлик. Дарахтларнинг зич ва қалин жойлашиши улардаги шох-шаббалар ҳажмининг камайишига олиб келади. Шунинг учун бундай дарахтзорлар қалинлиги сунъий равишда (кесиш йўли билан) камайтирилса мақсадга мувофиқ бўлади. Ёруғликнинг нотўғри тақсимоти натижасида баъзи дарахтлар байроқсимон, бир ёқлама қий-шиқ шох-шаббага ва танага эга бўлиб ўсиш ҳолатлари кўп учрайди. Ёруғлик дарахтлар мевасига, яъни ҳосилига таъсир кўрсатади. Агар дарахтлар ҳар томонлама ёруғ билан таъминланган бўлса бошқача шароитдаги дарахтларга қараганда ҳосилдорлиги юқори бўлади. Бундай ҳолатда уларнинг сифати ҳам яхши бўлади. Дарахтларнинг жануб йўналишига қараб жойлашган шох-шаббалари ҳосили ва сифати шимолий йўналишдагиларидан икки баробар кўп бўлади. Дарахтларнинг ёруғликка муносабати Ёруғсевар Соясевар Сояга чидамли Ёруғсеварлик даражасини қуйидаги ҳолатлар билан аниқлаш мумкин: 1. Шох-шаббаларидаги баргларнинг қалинлиги; 2. Дарахт танасининг шох-шаббаларидан тозаланиш даражаси ва вақти; 3. Бир ёшдаги дарахтзорларнинг бир хил ўсиш шароитидаги қалинлиги; 4. Дарахтзор тагидаги ўсмир ва ўспирин ўсимликларнинг яшаш даври; 5. Дарахтлар ҳаётининг биринчи ярмидаги ўсиш тезлиги. 6. Кузатишлар натижасида сояга чидамли дарахтлар таналарининг шох- шаббаларидан тозаланиши ёруғсевувчиларга қараганда анча кейин бошланиши аниқланган. 7. Ўрмон ёруғликнинг сифатига ҳам таъсир кўрсатади. Бу хусусият унинг ёшига, қалинлигига, дарахтларнинг ривожланишига ва хўжалик тадбирларига боғлиқдир. Шох- шаббалари тарқалиб ўсаётган дарахтлар кўп ёруғликка эга бўлади. Яхши ривожланган дарахтлар кўпроқ сариқ ва қизил нурлардан фойдаланади. 8. Дарахтзорларга ёруғлик таъсирини улардаги буталар ва бошқа ўсимликларнинг таркиби, ҳавонинг холати, унинг йўналиши, намлик, тупроқ таркиби ва бошқа омилларсиз аниқлаш қийин. Ана шу ва бошқа омилларнинг ҳаммасини биргаликда кўриб чиқибгина, тегишли хулосага келиш керак. Тирик организмлар учун ультрабинафша нурларнинг 290 ммк узунликдаги тўлқини оғир таъсир кўрсатади. Аммо унинг ер устки қатламидаги оз миқдори ўсимликлар дунёсига ижобий таъсир кўрсатади. Кўринадиган нурлар эса (тўлқин узунлиги 400-800 ммк) дарахтларнинг яхши яшаш ва ривожланиш шароитини таъминлайди. Тўғри ва тарқоқ қуёш радиацияси оралиғида ўсимликлар фотосинтез учун катта миқдорда қизил, кўк ва тўқ-сариқ нурлардан фойдаланади. Ўсимликлар ўзлаштирган ёруғлик миқдори физиологик радиация дейилади. Тўқ-сариқ ва қизил нурлар (тўлқин узунлиги 600-700 ммк) ўсимликларда органик моддалар ҳосил бўлишига ёрдам беради. Қуёш спектрининг кўринадиган нурлари ҳаворанг, кўк, яшил, сариқ, тўқ-сариқ ва қизил бўлиб, улар дарахтлар ўсишига ва ривожланишига ҳар хил таъсир кўрсатади. Масалан, ўсимликлар учун энг фойдалилари қизил, тўқ- сариқ ва сариқ нурлар ҳисобланади. • Баргларнинг яшил ранги бўлиши уларнинг шароитга мослашиш хусусияти бўлиб, бу ранг қуёш нурларини ўзлаштиришига ёрдам беради. Демак, ёруғлик барглар орқали дарахтлар ўсишига таъсир кўрсатади. Масалан, эман дарахтзорлари тушаётган ёруғликнинг 35-70 фоизини ушлаб қолади, 15-40 фоизини ўтқазиб юборади ва атиги 10- 25 фоизи шох-шаббалар орқали атмосферага қайтарилади. • Дарахтлар ёруғликка бўлган муносабатига ва ёруғликка талабчанлиги бўйича XIX асрнинг 50 йилларигача икки турга бўлинган: ёруғлик севар ва салқин севар. Лекин, кейинчалик бу бўлиниш нотўғри эканлиги исботланган ва дарахтлар ёруғсевар ва салқинга чидамли гуруҳларга бўлинган. • Оддий ёруғсевар дарахтлар гуруҳига тоғ арчалари, тилоғоч, тол, терак, грек ёнғоғи, оқ қайин, оддий қарағай, тоғтерак (осина), оқ акация ва бошқалар киритилган. Салқинга чидамлилар қаторига зарнаб, оқ қарағай, шамшод, заранг турлари, жўка, кабилар киритилган. Агар табиатга синчиклаб назар соладиган бўлсак, қуйидагиларни кузатиш мумкин: дарахтзорнинг юқориги ярусида (қаватида) оқ қайин ва қарағайлар жойлашган, улардан пастки қисмида эса (2-ярусда) – арча ёки оқ қарағай, тоғ олчаси, дўлана ёки ҳар хил буталарни учратиш мумкин. • Дарахтларнинг ёруғликка бўлган талабини қуйидаги усуллар ёки йўллар билан аниқлаш мумкин. – визуаль кузатувлар ўтқазиш. Бу усулни қўллаганда нималарга эътибор бериш керак? – Дарахтларнинг баргларини ва шох-шаббаларининг жойланиш қалинлигига. Чунки улар қалин ва пастга эгилган бўлса, бу дарахтларнинг салқинга чидамлилигидан далолат беради. Агар улар тарқалган ва баландга интилган бўлса, бу дарахтнинг ёруғлик севарлик аломати белгисидир; – Дарахтзорнинг энг пастига жойлашган ўрмон қопламига, агар улар қалин бўлса – салқинга чидамлилигини, кўп ёруғлик ўтказадиган бўлса – ёруғлик севарлилигини билдиради; – Шох-шаббалардан тозаланиш вақти ва даражаси; – Ўрмонлар тагида ўсиб келаётган келажак авлодлар вакилларининг аҳволи; – Ўсиш тезлиги; – Табиий сараланиш тезлиги. Дарахтларнинг ёруғликка муносабатини фотометрик усулда ҳам аниқлаш мумкин. Бу усулда биринчи марта И.Визнер томонидан (1907 й.) кашф этилган. Бу усул негизида спектр нурлари таъсирида ҳар хил рангдаги расм қоғозлари рангининг ўзгариши асос қилиб олинган. Қоғозлар дарахтларнинг шох- шаббасиз қисмларига жойлаштирилган, аммо бу услубда атиги спектр нурларининг фото қоғозга таъсиригина ҳисобга олинган. • Бундан ташқари Л.А.Любименко, Иванов-Коссович томонидан таклиф қилинган усуллар ҳам қўлланилган. • Шуни таъкидлаш керакки, ўсимликларнинг янги органик моддалар ишлаб чиқариши учун учта асосий шарт бор: • Ҳаво, сув ва тупроқдаги озиқалар миқдори; • Энергия билан таъминланиш; энергиясиз ҳеч қандай тизим ишлай олмайди. Қуёш энергияси ҳисобига ўсимликлар ўсади ва улар янги органик моддалар барпо қилади. • Қуёш энергияси ёрдамида бир хил кимёвий моддалар бошқа тур моддага айланади. Бундай ўзгаришни яшил ўсимликлардаги хлорофилл ва ферментлар қуёш нури ёрдамида бажаради. Бу ягона энергия туфайли ер шаридаги барча ўсимликлар ва ўрмонларнинг ўсиши ва ҳаёти таъминланади. • Дарахтларнинг ичкарисига жойлашган барглар 2-8 марта кам ёруғлик билан таъминланадилар. Қуёш нурларининг атиги 1-2 фоизгина органик моддалар барпо этишда иштирок этади. • Фотопериодизм. Дарахт ва буталарнинг ёруғлик кунларининг чўзилишига бўлган реакциясига фотопериодизм дейилади. Агар биз жануб ўсимликларини шимолда ўстирадиган бўлсак, уларнинг йиллик ўсиши кўпаяди. Аммо, улар ёз фаслининг қисқалиги туфайли ҳосил бермаслиги мумкин, танасининг ёғочи етилмайди. • Нур таъсирида баъзи ўсимликлар, шунингдек дарахт ва буталар ҳам, ўз таналарини эгиши ва айланма ҳаракат қилишлари мумкин. Бу ҳодиса фототропизм дейилади. • Дарахт турларининг ёруғликка талаби бир иқлим минтақасида ҳам ҳар хил омиллар: масалан, дарахтларнинг ёши, келиб чиқиши, тупроғи, йилнинг фасли, ривожланиш даврининг узунлиги, шамол режими ва бошқалар таъсирида ўзгариши мумкин. Назорат учун саволлар • 1. Ёруғликни яшил ўсимликларга таъсирини изохланг. • 2. Фотосинтез жараёнини изохланг. • 3. Фотопериодизм ходисаси нима? • 4. Ёруғликнинг ўрмонга таъсири. • 5. Ёруғликни ўспирин дарахтзорларга таъсири
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha