Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 753.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 12 Апрель 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўрмонда дарахт турларини ўзаро бир-бирига таъсири

Купить
ЎРМОНДА ДАРАХТ ТУРЛАРИНИ ЎЗАРО БИР-БИРИГА ТАЪСИРИ РЕЖА 1. Дарахт турларининг ўзаро таъсири 2. Колесников шкаласи 3. Эдификатор ва ингибитор турлар Ҳаракатдаги материянинг асосий хусусиятларидан бири ўзаро бир-бирига таъсир ўтказишдир. Ўрмонда дарахтлар ҳам ўзаро бир- бирига таъсир ўтказади. Ч. Дарвин турлар орасида муносабат ва яшаш учун курашнинг қуйидаги типларини ажратган: кураш, конкуренция, паразитизм, симбиоз, ўзаро кўмаклашиш. Дарахт ва буталар ўртасидаги муносабат 3 га ажратилади: 1. Биринчи ярусдаги турли турлар ўртасидаги муносабатнинг ўзаро таъсири. 2. Биринчи ва иккинчи ярус дарахтлари ўртасидаги таъсир. 3. Биринчи ярус ва буталар орасидаги таъсир. Дарахтларни ўзаро таъсирини проф М.К. Колесников 6 та турга ажратади. 1. Гнеалогик ўзаро таъсир – дарахт турлари гуллашида ва ниҳолларнинг пайдо бўлишида кузатилади. 2. Физиологик ўзаро таъсир – илдиз тизимларини бир-бири билан ўсиб чирмашиб кетиши физиологик харакат қилувчи битта ягона озиқ моддалар ва сув билан ўзаро алмашинувга олиб келади. - Аутопластик ўсиб кетиш илдиз ва ер устки новдаларини ўзаро ўсиб кетиши. - Гомопластик ўсиб кетишида битта йирик дарахт ўсиши тезлашади. Бу оққарағай, тилоғоч, қорақарағай, қарағай турларида кузатилади. - Гетеропластик ўсиб кетиш турлар орасида кузатилади. 3. Биотроф ў заро таъсир – ризосфера қатламида озиқ элементлар ўзлаштирилиши келиб чиқади. Ҳар бир сон ва сифат жиҳатидан турлича озиқ моддаларни ўзлаштиради. 4. Биофизик – ҳарорат, ёруғлик, намлик ва муҳитнинг бошқа омиллари ўзгарганда бу таъсир кучаяди. Бу дарахтларни табақаланишини кучайтиради. 5. Механик таъсир – дарахтларни ўзаро илдизлари, шохлари, танаси бир – бирига тегиб, ишқаланиб бир-бирига айниқса шамол пайтида кучли таъсир кўрсатади. 6. Аллеопатик ёки биохимик таъсир – Дарахтларни физиологик фаол моддалар (фитонцидларни) ажратиши, атроф муҳитни сифатий ўзгаришга олиб келади ва ёнма-ён ўсаётган дарахтларга таъсир этиб, улар ўсиб- ривожланишига таъсир кўрсатади. Фитонцидлар бошқа дарахт таркибига кириб, унинг ўсишини таъминлайдиган ферментни ишдан чиқаради ва модда алмашинув жараёнини ишдан чиқаради. Фитонцидлар ижобий таъсир қилувчи (асосий дарахт турига) турлар активаторлар салбий таъсир этувчилар ингибиторлар дейилади. Эман ва қарағайда ҳаво ва тупроқ фитонцидлари эманни қуришига олиб келади (ёнғоқ ва мевали дарахтлар) Олимлар томонидан биологик яшаш муҳит очилиши, уни хўжайраларни ультрабинафша нурланиши оқибатида юзага келиши яна бир таъсир (дарахтлар ўртасида) борлигини кўрсатади. Асосий ўрмон ташкил этувчи ўсимлик тури Дарахт ва бута турларининг ўзаро таъсири. Ижобий (активаторли турлар) ҳамжиҳатли турлар салбий инкор этувчилар (ингибитли турлар) қарама- қарши турлар Қора арча оқ акация, оддий қарағай, виргин арчаси, сиверс олмаси, учқат заранг, наъматак, олча, жимолость пенсельвания шумтоли, ёнғоқ, қора қарағай, оддий ўрик, шарқ биотаси, оқ терак, қрим қарағайи, паст бўйли қайрағоч, зирк Грек ёнғоғи пенсильвания шумтоли, олча, сиверс олмаси, виргин арчаси, наъматак эман, оқ акация, паст бўйли қайрағоч, оддий ўрик, қрим қарағай, зарафшон арчаси, оқ, қора терак, ҳандон писта, бухоро бодоми Эман пенсильвания шумтоли, баргли заранг, майда баргли жўка, паст бўйли қайрағоч, семёнов заранги, королков учқати, виргин арчаси ёнғоқ, оқ акация, паст бўйли қайин, қрим ва оддий қарағай, ҳандон писта, бухоро бодоми, наъматак оқ акация пенсильвания шумтоли, оддий ўрик, паст бўйли қайин, виргин арчаси ёнғоқ, бандли эман, қора терак, қрим қарағай, ҳандон писта, бухоро бодоми қайрағоч оқ акация, оддий қарағай, виргин арчаси, сиверс олмаси, наъматак оддий ўрик, оқ терак, пенсильвания шумтоли, қора арча, қора қарағай, туркистон дўланаси оддий қарағай паст бўйли қайин, пенсильвания шумтоли, оддий ўрик, қора, арча. виргин арчаси, бандли эман, ёнғоқ, зирк виргин арчаси дала заранги, оқ терак, пенсильвания шумтоли, қора арча, оддий ўрик паст бўйли қайин, оддий қайрағоч, сиверс олмаси пенсильва ния шумтоли оддий қорағай, виргин арчаси, сиверс олмаси, наъматак паст бўйли қайрағоч, оддий ўрик, қора арча, қора қарағай, туркистон дўланаси, бухоро бодоми Бу ҳолатлар маданий ўрмонларни лойиҳалаштирилаётганда ҳисобга олинади. Турлар орасидаги ва турлар ичидаги бир-бирига таъсирни билмаслик, ўзаро барпо этилган аралаш ўрмонларнинг биологик маҳсулдорлигини пасайтиради.
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha