Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 547.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 12 Апрель 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўрмонни қайта тикланиши ва унга кўмаклашувчи тадбирлар

Купить
ЎРМОННИ ҚАЙТА ТИКЛАНИШИ ВА УНГА КЎМАКЛАШУВЧИ ТАДБИРЛАР Режа: 1. Ўрмонни қайта тикланишини аҳамияти. 2. Ўрмонни уруғидан ва вегетатив табиий тикланиши. 3. Ўрмонни ўсиб ривожланиш қонуниятлари. 4. Ўрмонни тикланишига кўмаклашувчи тадбирлар. Ўрмонда янги авлодни табиий йўл орқали пайдо бўлиш жараёни ўрмонни табиий тикланиши деб аталади. Ўрмон хўжалиги амалиётда сунъий ва табиий тикланишга ажратилади. Ўрмонни табиий тикланиши уруғдан ва вегетатив йўл билан амалга ошади. Уруғдаги табиий тикланиш 3 га бўлинади: 1. Аввалдан тикланиш – ўрмон кесишдан олдин унинг остида борувчи табиий тикланиш жараёни. 2. Кейинги тикланиш – ўрмон кесилгандан сўнг бўладиган уруғдан тикланиш. 3. Доимий ҳамроҳ – ўрмонни кесиш орқали сийраклаштиришдан қолган дарахтлар остида рўй берадиган қайта тикланиш. Уруғдан табиий тикланишда янги авлод асосан уруғ орқали кўпаяди. Бу жараён 4 босқичда амалга ошади: дарахтларни ҳосилга кириши, уруғларни униши ва ниҳолларни ривожланиши, янги ниҳолларни ҳаёти ва ривожланиши, ўсмир дарахтлар ҳаёти ва ривожланиши. Ниҳолларни сони ва сифати асосан уруғдан кўпайишнинг Ι этапдан, шунингдек тупроққа тушадиган уруғ сони ва сифатига боғлиқ бўлади. Нинабаргли ўрмон япроқбаргли ўрмонга қараганда кўпроқ уруғ беради. Дарахт ўсимликлари асосан шамол орқали чангланади (қарағай, қора қарағай, оқ қарағай, эман, қорақайин, шум оқ қайин, ўрмон ёнғоғи, (анемофиллар), хашаротлар орқали чангланадиган турлар: жўка, оқ акация, каштан тол, четан, олма, нок софора. Нормал ҳосилга кирган давр вояга етиш ёши ёки қайта тикланиш учун етилганлик дейилди. Бу даврнинг кириши турлилари: иқлим тупроқ- гидрологик шароитлари билан боғлиқдир. Масалан: оққарағай 50-60, кедр, қорақайин 40-60 эман 30-50, шумтол, қайрағочдошлар, жўка 30-40 қарағай 20-40, тилоғоч 20-30, қайин 15-20 ёшда тўлиқ ҳосилга киради. Вояга етиш ёши йиллик бўйича ўсиш ҳажмини камайиши билан тавсифланади. Бачкилардан пайдо бўлган ўрмон уруғдан барпо бўлган ўрмонга нисбатан тезроқ ҳосилга киради. Ўрмон ўсиши учун ташқи шароитлар қанчалик қулай бўлса, дарахтларни қайта тикланиш ёшига етиши шунчалик эрта киради. Вояга етиш ёши кириши билан уруғ ҳосилдорлиги аста- секин ошиб боради ва жисмоний қараш ёшида камайиб кетади. Тўлиқ уруғ ҳосилдорлиги дарахт турларида турличадир: асосан майда уруғли дарахтлар (қайин, ҳар йили тоғтерак, тол терак, йирик уруғли дарахтлар қорақарағай, оққарағай ҳар – 3-6 йил, эман, қорақайин 6-8 йилда 1 марта). Уруғ ҳосилдорлигига об-ҳаво шароитлари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб. (паст ҳарорат, гуллаш даврида ёғингарчилик кўплиги, ёзги юқори ҳарорат ёзги ва бахорги қурғоқчилик, дўл, жала тўфонлар ва хоказо). Уруғларни тўкилиши ва тарқалиши ҳосил бериш даврини тугаллайди. Уруғлар тўкилиши бир неча кундан (қайрағочдошлар, терак) ёши 1-2 ой (оққарағай, эман, қорақайин). Уруғларни тарқалиши шамол, сув, қушлар, ўрмон хайвонлари орқали амалга оширилади. Ўрта вазндаги уруғлар 250 м ва ундан узоқроққа боради. Ўрмонларнинг ўсиши-унинг баландлиги, диаметри, ҳажми ва биомассасининг ортишидан иборат. Дарахтлар сони ёки битта дарахт ёки умуман дарахтзор ҳажмининг ортиши (кўпайиши) ўсиш дейилади. Бир йил давомида бўлса-йиллик ўсиш дейилади. Маълум бир неча йиллар давомида ўсиши эса даврий ўсиш дейилади. Дарахтнинг ўрта арифметик умри давомида ўсиши ўртача ўсиш дейилади. Дарахтларнинг баландлигига қараб ўсиши, уларнинг ёшлик вақтида ҳар хил бўлади. Ўсиш даражасига қараб тез ва секин ўсувчи дарахтлар турларига бўлинади. Уруғидан катта бўлаётган дарахтларга нисбатан пархишланиб ва тўнкасидан кўпаяётган ўсимликларнинг ўсиши тезроқ бўлади. Лекин аста секинлик билан уруғидан ривожланаётган дарахтлар ўз кўрсаткичлари бўйича вегетатив усул билан етиштирилаётганларига етиб олиб, кейинчалик улардан ўзиб кетади. Тез ўсувчи дарахтлар 30-50 ёшларида ўзининг энг юқори баландлигига етади, ундан кейин эса ўсиши секинлашади ёки умуман тўхтайди. Секин ўсувчи дарахтлар 5-20 йил мобайнида жуда ҳам секин ривожланади, энг юқори баландлигига эса 80-120 ёшида етади. Умуман олганда, дарахтларнинг ўсиш тезлиги қуйидаги ҳолатларга боғлиқ: а) дарахтларнинг биологик хоссалари; б) ўсиш жойларининг шароитлари ва хусусиятлари; в) дарахтларнинг келиб чиқиши; г) ички муҳит (қўшни дарахтлар, улар ўртасидаги рақобат ва бошқалар) таъсири; д) дарахт ёши, ўсиш тезлигига қараб дарахтлар қуйидагича тақсимланади: терак, тол, оқ акация, тилоғоч, оқ қайин, қайрағочлар, қарағай, заранг, шумтол, қора ёнғоқ, грек ёнғоғи, эман, граб, қора қайин, тоғ арчазорларининг барча турлари, тянь-шань арчаси, зарнаб. Дарахтларнинг ўсиш тезлиги уларнинг ёши билан бевосита боғлиқдир. Дарахтларнинг ичида ёки ўрмонсиз майдонларда ёш ниҳолларнинг пайдо бўлишига-ўрмоннинг табий тикланиши дейилади. Бу жараён табиий ва сунъий ёки аралаш бўлиши мумкин. Табиий шароитда ўрмонлар тикланишида инсон аралашмайди. Сунъий дарахтзорларни яратиш эса инсон томонидан махсус дарахт уруғини сепиш ёки кўчатларни экиш (ўтқазиш) йўли билан амалга оширилади. Дарахтларнинг уруғидан ва вегетатив кўпайиш ва кўпайтириш усуллари мавжуд. Тупроқ, атмосфера ва дарахтзор ўртасида ўзаро узилмас кўп қиррали ҳаракат жараёни хукм суради. Шу билан бирга, бир вақтнинг ўзида, дарахтзор тупроққа ва атмосферага маълум миқдорда, бошқа сифатда энергия қайтаради. Дарахтлар ўрмонзорларда ўзаро муносабатда ҳаракат қилади ва бу ҳаракат шакли ҳар хил бўлиши мумкин. Аралаш ўрмонларда дарахт ва буталарнинг уч турдаги ўзаро муносабатлари аниқланган: Биринчи ярусдаги алоҳида дарахт турлари ўртасида; Биринчи ярус дарахтлари ва иккинчи (учинчи) ярусдаги бошқа дарахтлар ўртасида; Биринчи ярус дарахтлари ва буталар ўртасидаги муносабатлар; Дарахтлар ва буталар ўртасидаги бу ўзаро муносабатлар ўсиш шароитлари, қалинлик ва дарахтзор ёши билан аниқланади. Албатта, рақобатбардошликка чидамли дарахт ёки буталар яшаш имкониятига эга бўлади. Умуман, ўрмоншуносликда бир неча ўзаро муносабат турлари аниқланган. Улар генеологик, физиологик, биотрофик, биофизик, механик ва алелопатик турлардан иборат. Дарахтзорларда баъзи дарахтлар қурийди, нобуд бўлади. Умуман, дарахтзорларни 6 та ўсиш ва ривожланиш босқичи бор: Ниҳоллик даври-бир ёшгача; Ёшлик даври-юмшоқ- барглиларда-10 ёшгача; игна барглиларда-20 ёшгача; Балоғатга етган даври-игна барглиларда – 21-40 ва кенг япроқлиларда 11-20 ёшгача; Ўрта ёшли босқич-игна барглиларда-41-60 ёш, кенг япроқлиларда 21-30 ёш; Дарахтларнинг пишиб етилган даври; Дарахтларнинг қарилик даври-140 ёшдан ошиқ (игна барглилар учун), 61 ёш-кенг япроқли дарахтлар учун.
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha