Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 25 Январь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўсимликлар физиологияси фанига кириш

Купить
Fan nomi: Botanika va o’simliklar fiziologiyasi 1 O’quv Reja 2 3 МАВЗУ: Ўсимликлар физиологияси фанига кириш 4 Режа: 1. O‘simliklar fiziologiyasi fanining ahamiyati va vazifasi 2. O‘simliklar fiziologiyasi fanining biologik fanlar sistematisidagi o‘rni 3. O‘simliklar fiziologiyasi fanining tarixi va rivojlanishining asosiy bosqichlari 5 Адабиётлар рўйхати 1. Бекназаров Б.О., Ўсимликлар физиологияси. Тошкент- “Aлоқачи”, 2009. 2. Буриев Х.Ҳ ., Aлимова Р.A. Aтаков С. Қишлоқ хўжалик экинлари физиологияси ва биокимёси Тошкент 2004. 3. Саъдиев М.Т., Aлимова Р.A., Ўсимликлар физиологияси. Тошкент, 2005. 4. Хўжаев Ж. Ўсимликлар физиологияси. Тошкент, 2005. 5. Aлимова Р.A Қишлоқ хўжалик ўсимликлари биокимёси фанидан лаборатория машғулотлари. Тошкент 2000 6. Белолепов И.ПВ Шералиев, Бухоров К.Х , Исламов A.М Ўсимликлар морфологияси Тошкент 2007й 7. Aбдуллаев Р.A. Aсамов Д.К., Бекназаров Б.О. Сафаров К.С. Ўсимликлар физиологиясидан амалий машғулотлар (Ўқув қўлланма.) Тошкент “Университети” 2004 й. 8. Белеков П.С. и др. Физиология растений М.1992 9. Генкел П.А., Физиология растений М.1995 6 • Asosiy adabiyotlar • Tate L., Zeigcr Е . Plant Physi010gy. 4-th Edition, Sunderland: Sinaune Assoeites; Гпс ., Sunderland, 2006. 7 0 5 р . • Hopkins. W hater N. Introduction to Plant Physiology 4 lh/ 2008 .- 523 с. • З . Biknazarov В . О . 0’simliklar fziologiyasi. - Т . ”Aloqachi”, 2009. - 536 с . • Хужаев Ж. Ўсимликлар физиологияси. - Т. «Mehnat», 2004.-223 с , • Кузнецов В.В. Дмитриева Г . Физиология растений .-М. «Абрис», • 2011.- 784 с. • Абдуллаев Р.А., Асомов Д.К., Бекназаров Б.О., Сафаров К.С. Ўсимликлар физиологиясидан амалий машғулотлар. «Университет», 2004. 196 б. • Полевой В.В. Физиология растений. -М: «Высшая школа», • 1989. 464 с. • Иванов В.Б., Плотникова Ш.Б, Живухина В.А. и др. Практикум по физиологии растений. - М.; ”Академия”. 2001. - 144 с. • Власова ТА. и др. Малый п Ўсимликлар организмида юз берадиган ҳаётий жараёнлар ва ҳодисаларни ўрганиш билан ўсимликлар физиологияси фани шуғулланади (грекчадан: physis-табиат ва логос-тушунча, билим). Ўсимликлар биохимияси - ўсимликлар организмининг кимёвий таркиби ва унда кечадиган барча кимёвий жараёнларни ўрганади. Ўсимликлар физиологияси деҳқончиликнинг назарий асоси бўлиб, унинг долзарб масалаларини ечишни ўз олдига мақсад ва вазифа қилиб қўйган. 8 Ўсимликлар яшаш шароитига қараб турлича бўлиб, баъзилари паст ҳароратда ҳаёт кечирса, бошқалари юқори ҳароратда яшашга мослашган. Кўпгина ўсимликлар чўлларда, баъзилари сернам, салқин, ҳатто сув ичида ўсиб ривожланади. Уларнинг хилма- хил экологик ҳаёт шароитларда ҳаёт кечиришга мослашиши тарихий ривожланиш, яъни эволюцион тараққиёт жараёнида вужудга келган. 9 Ҳар қандай ўсимлик ўзини ўраб турган шароитга мослашиб, шу шароитда ўсиб ривожланади. Шундай экан, ўсимликларда содир бўладиган ўсиш, ривожланиш, ҳаракатланиш, моддалар алмашиниши, кимёвий жараёнлар ва кўпайиш ҳодисалари қандай қонун ва қоидалар асосида боришини чуқур ўрганиш ўсимликлар физиологияси ва биохимияси фанининг асосий вазифасидир. 10 Ўсимликлар физиологиясининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги Ўсимликлар физиологиясиЎсимликлар физиологияси микробиология молекуляр биология кимё физика биокимё биофизика 11 Ўсимликлар физиологияси ХIХ асрда мустақил фан сифатида ажралиб чиққан бўлиб, у экспериментал ботаниканинг анча ривожланган тармоғидир. Бу фан кимё, физика, биокимё, биофизика, микробиология, молекуляр биология каби фанлар билан узвий боғланган. Инглиз химиги Ж.Пристли ўсимликларнинг ҳаво билан озиқланишини асослаб, уларда фотосинтез жараёни мавжудлиги 1771 йилда аниқлади. 12 Ўсимликлар физиологиясига оид тажрибалар XVII асрнинг бошлариданоқ ўтказила бошланган. Масалан, 1625 йилда Голландиялик олим Ван-Гельмонт (1577-1644) ўсимликлар массаси нима ҳосибига ва қандай ҳосил бўлишини аниқлаш мақсадида тажрибалар ўтказган ва унинг натижасига асосланиб ўсимликлар фақат сув ҳисобига ўсиб ривожланади деган хулосага келган ва “Сув назарияси”ни таклиф этган. Кейинчалик тажрибалар асосида рус олимлари А.Т.Болотов (1738-1833) ва И.М.Комов (1750-1792)лар бу назарияни инкор этиб, ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши органик ва минерал моддалар ҳисобига боришини аниқлаган. 13 Италиялик олим М.Малпиги (1675), инглиз Р.Гук (1665) ўсимликларнинг микроскопик тузилиши ҳақидаги таъминотни яратдилар. 1727 йилда инглиз ботаниги С.Гейлс (1677-1761) ўзининг “Ўсимликлар статикаси” асарида бир қанча физиологик тажрибаларнинг натижаларини изоҳлаб, ўсимликларда икки хил оқимни мавжудлигини, яъни сув ва озуқа моддаларининг пастдан юқори ва юқоридан пастга қараб оқишини кўрсатиб берди. 14 O’ylang,izlang,toping!! ! • Anatomiya- • Fiziologiya- • Embriologiya- • Sistematika- • Dendirologiya- • Gelmentologiya- • Mikrobiologiya- • Gidrobiologiya- • Poleontologiya- • Ekologiya- Инглиз Д.Пристли (1771), голландлиялик Я.Ингенхауз (1779), швецариялик Ж.Сенебе (1782) ва Т.Соссюр (1804)лар бир-бирларининг ишларини тўлдириши натижасида ўсимликларда фотосинтез жараёниа мавжудлигини очдилар. Улар ёруғликда яшил ўсимликлар карбонат ангидридни ўзлаштириб, углеродли бирикмалар тўплаш хусусиятига эга эканлигини аниқладилар. 16 1800 йилда ўсимликлар физиологияси ривожланишининг янги босқичи бошланди. Чунки шу йили швейцариялик ботаник Ж.Сенебе томонидан беш томлик «Ўсимликлар физиологияси» китоби чоп этилди. Бу асар ўсимликлар физиологиясининг мустақил фан сифатида пайдо бўлиши ва келажакда ривожланишига асос солди. Ж.Сенебе «Ўсимликлар физиологияси» атамасини фанга киритди. Шу билан бирга бу фаннинг асосий вазифалари, предмети ва усулларини аниқлаб берди. 17 Ю.Сакс ёруғлик таъсирида крахмал ҳосил бўлишини аниқлади. Бу ҳодисани немис олими В.Пфеффер 1897 йилда фотосинтез деб аташни таклиф этди. 18 Россияда ўсимликлар физиологияси XIX асрнинг иккинчи ярмидан ривожлана бошлади. Унга A.С.Фаминцин (1835- 1918) ва К.А.Тимирязев (1843-1920)лар асос солдилар.А.С.Фаминцин 1867 йилда Петербург университетида мустақил ўсимликлар физиологияси кафедрасини ташкил этди ва 1887 йилда ўсимликлар физиологиясидан биринчи ўқув китобини ёзди. У фотосинтез ва ўсимликлардаги модда алмашинув жараёнларини аниқлаш бўйича тажрибалар ўтказди, сунъий ёруғликда ҳам ўсимликлар карбонат ангидридни ўзлаштириб, крахмал ҳосил қилишини кўрсатди. 19 А.С.Фаминцин Россия Фанлар академияси тизимидаги ягона ўсимликлар анатомияси ва физиологияси лабораториясини ташкил этди. Шу лабораторияда 1892 йилда Д.И.Ивановский вирусларни кашф этди. 1903 йилда эса М.С.Цвет ўсимлик пигментлари ва уларга яқин бўлган табиий бирикмаларни ажратиш учун хромотография усулини ишлаб чиқди. Бу усул ёрдамида у хлорофиллни биринчи бўлиб хлорофилл “а” ва хлорофилл “б” га ажратди. 20 К.А.Тимирязев янги физик ва кимёвий усулларни қўллаш натижасида фотосинтезнинг муҳим қонуниятларини аниқлашга муваффақ бўлди, хлорофиллнинг физикавий ва кимёвий хоссаларини ўрганишга катта ҳисса қўшди. Фотосинтезнинг ёруғлик жадаллигига, спектрал таркибига ва қуёш ёруғлигининг энергиясига боғлиқ эканлигини аниқ тажрибалар орқали исботлади. 21 К.А.Тимирязев фотосинтез жараёнини 3 та қонуният асосида боришини кўрсатиб берди: 1). Фотосинтез жараёни фақат хлорофилл молекулалари томонидан ютилган нур энергияси ҳисобига боради; 2). Фотосинтез жадаллиги ютилган нур энергияси миқдорига боғлиқ; 3). Ўсимлик баргига тушган ёруғлик энергиясининг 1-3 фоизигина ўсимликлар томонидан ўзлаштирилади ва фотосинтез хлорофилл томонидан ютилган қизил ва кўк бинафша нурлари ҳисобига содир бўлади. 22 Ўсимликларнинг экологик физиологияси асосчиси Н.Максимов ва унинг шогирдлари ўсимликларни ноқулай ташқи шароитларга чидамлилигини ўрганиш бўйича қатор тажрибалар олиб бордилар. Бу фаннинг ривожланишига академиклар A.А.Курсанов, М.Х.Чайлахян, А.А.Ничи-порович, И.И.Туманов, В.П.Строгонов ва бошқалар катта хисса қўшиб келмоқдалар. 23 Ўсимликлар физиологияси фанининг ривожланишига ўзбекистонлик олимлардан A.Имомалиев, Н.Назиров, М.Х.Ибрагимов, С.С.Абаева, М.А.Белоусов, Х.Х.Енилеевларнинг хизматлари катта бўлди. Ҳозирги вақтда Х.Самиев, Р.Aзимов, М.Aвазхўжаев, К.Сафаров, Ж.Хўжаев, Р.Усмонов ва бошқалар ўсимликлар физиологияси фанини янги билимлар билан бойитиб келмоқдалар. 24 Ҳозирги замон ўсимликлар физиологиясида олти мухим йўналишлар мавжуд: 1. Биохимик йўналиш- ўсимликларда фотосинтез, нафас олиш, минерал озиқланиш жараёнларида ҳосил бўладиган тўрли хил органик моддаларнинг аҳамияти, минерал элементлардан органик моддаларнинг ҳосил бўлиши ва бошқа масалалар билан шуғулланади. 25 2. Биофизик йўналиш- ҳужайра энергетикаси, ўсимлик электро-физиологияси, сув режими, илдиздан озиқланиш, ўсиш, фотосинтез ва нафас олишнинг физик-химик қонуниятларини ўрганади. 3. Онтогенетик йўналиш- ўсимликлар ривожланишини уларнинг ёшига боғлиқлиги қонуниятларини ўрганади. 26 4. Эволюция йўналиши- ўсимлик турларининг ташқи муҳит таъсирида индивидуал ривожланишининг филогенетик хусусиятларини ўрганади. 5. Экологик йўналиш- ташқи омиллар таъсирида ўсимликлар организмида кечадиган ички жараёнларнинг ўзгаришини текширади. 27 6. Синтетик ёки кибернетик йўналиш- ўсимликларнинг ўсиши, фотосинтез, нафас олиш, озиқланиш, органларнинг ҳосил бўлиши жараёнларини ўзаро боғлиқлик кинетикаси ва энергетика-сининг умумий қонуниятларини ўрганади. 28 Ўсимликлар физиологияси фани экспериментал фан бўлиб, ўсимликларда кечадиган ҳаётий жараёнлар тажрибалар ёрдамида табиий шароитда ўсадиган ёки лабораторияда парвариш этилаётган ўсимликларда ўрганилади. Биохимия, агрохимия, ботаника, микробиология ва бошқа шу каби фанларда қўлланиладиган усуллардан ўсимликлар физиологияси бўйича ўтказиладиган тажрибаларда кенг фойдаланилади. 29 Эътиборингиз учун раҳмат! 30
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha