Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 31 Январь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўсимликларда сув алмашинув жараёнлари

Купить
Мавзу: ЎСИМЛИКЛАРДА СУВ АЛМАШИНУВ ЖАРАЁНЛАРИ РЕЖА: 1.ИЛДИЗ ҲУЖАЙРАЛАРИ ОРҚАЛИ СУВНИНГ ҲАРАКАТИ 2.ТРАНСПИРАЦИЯ 3.ЎСИМЛИКЛАРНИ СУҒОРИШНИНГ ФИЗИОЛОГИК АСОСЛАРИ Фойдаланиш учун тавсия этиладиган адабиётлар: Асосий 1.Sa’diyev M.T., Alimova R.A., O’simliklar fiziologiyasi- Toshkent,2005 yil 2.Хўжаев Ж. Ўсимликлар физиологияси.Тошкент, 2004. 3.Мустакимов Г.Д. Усимликлар физиологияси ва микробиология асослари.Тошкент,1995. 4.Лебедев С.И. Физиология растений. М.,1989. Кушимча адабиётлар . 5.Жолкевич В.С. и др.,Водный обмен растений. М.,1989. 6.ХўжаевЖ. Ўсимликлар физиологияси, 1-3 қисмлар. Самарқанд,2000. й. 7. http://biology.about.com/ 8. http://www.krugosvet.ru/ 9. http://e-lib.qmii.uz/ Ўсимликларнинг тўла сув билан таъминланиш жараёнида илдиз тизими асосий аҳамият касб этади: Илдизнинг энг фаол бирламчи тузилиши бир қанча тўқималарни кўриш мумкин. Илдизнинг тукчалар қоплаган қисми қанчалик кўп бўлса, унинг умумий сув сўрувчи сатҳи ҳам шунчалик кўп бўлади. Ғалласимонларнинг илдизи 1,5-2 м чуқурликкача етиши мумкин . Қулай шароитда ўсган кузги жавдарнинг илдиз тизими қуйидагича: 1-тартиб илдизлар .....................143 та 2- тартиб илдизлар .....................35 минг та 3-тартиб илдизлар ......................2 млн.300 минг та 4-тартиб илдизлар ......................11,5 млн та Илдизларнинг умумий узунлиги........... 600 км ни умумий сатҳи .................225 кв. м. ташкил этади. Бу илдизларда...............15 млрд тукчалар бўлиб умумий узунлиги ...........10 минг км.майдони 400 кв.м. Ер усти қисмида .................80 та поя 480 та барг умумий сатҳи......................4,5 квадрат метр Илдиз ҳужайраларининг сувни фаол шимиши ва кейинги хужайраларда концентрациянинг ошиши натижасида унинг ҳам қўшни ҳужайралардан сувни сўриши натижасида сув юқорига кўтарилади ва моддалар алмашинуви рўй беради. Натижада илдиз тизими сувни тупроқ бўшлиғидан сўриб олиб тукчалардан то ўтказувчи найчаларгача ҳаракатга келтиради. • Илдизнинг пўстлоқ тўқима ҳужайралари орқали сув ҳаракати 3 йўл билан содир бўлиши мумкин: • 1. апопласт –ҳужайра пўсти орқали ҳаракатланиши. • 2. симпласт –ҳужайра цитоплазмаси орқали ҳаракатланиши. • 3. трансвакуляр –ҳужайра шираси орқали ҳаракатланиши. Илдиз тукчаларидан сувнинг харакати.swf ñèìïëàñò âà àïîïëàñò.swf Илдиз тукчаларидан шимилган сув ҳужайрадан ҳужайрага ўтиши натижасида ксилема найларига ўтади ва уларда пастдан юқорига йўналтирувчи гидростатик босим ҳосил қилади. Бу босим илдиз босимидир. У куч ксилема найларидаги эритманинг илдиздан ер усти кисмларигача етиб боришини таъминлайди. Кесилган поядан эритманинг оқиб чиқиши - ўсимликларнинг йиғлаши, намлик юқори бўлганда баргда сув томчиларининг ҳосил бўлиши гуттация ҳодисаси дейилади. Илдиз системаси кабул килган сув ва унда эриган моддаларнинг усимликнинг утказувчи найлари оркали юкорига караб харакат килиши юкорига йуналган оким дейилади Оким ўлик хужайралар оркали пастдан юкорига йўналган булиб, бунда катнашадиган найчалар ксилема элементлари , уларнинг йигиндиси эса ксилема дейлади ва бу ҳаракат ксилема орқали бўлади, Фотосинтез жараёнида баргларда хосил булган органик моддаларнинг юкоридан пастга караб харакатланиши юкоридан пастга йуналган оким дейилади Баргларда хосил булган органик моддалар пастда жойлашган органларга томон йуналибгина колмай, балки усимликнинг юкорида жойлашган усиш конусларига хам окиб боради. Бу органик моддаларнинг харакатланиш окими дейилади. Юкоридан пастга йуналган окимда тирик хужайралар иштирок этади, уларни ташкил этган хужайралар туплами флоэма дейилади. Ўсимликлар танаси орқали сувнинг буғланиши транспирация дейилади. Асосий транспирация органи барг ҳисобланади. Сув барг юзасидан асосан барг оғизчалари орқали буғланади. Ўсимлик баргининг сув буғлатишини қуйидаги потометр асбоби ёрдамида кузатиш мумкин: Транспирация жараёнида барг оғизчасининг фотоактив реакция ёрдамида очилиб-ёпилиб туришини қуйидаги ҳолатдан кўриш мумкин:transpiration22.swf Транспирация жадалиги деб бир квадрат метр барг юзасидан бир соат давомида буғлатилган сув миқдорига айтилади. Кўпчилик ўсимликлар учун кундузи бир соатда 15- 250 г/кв.м кечаси1-20 г/кв.м ни ташкил этадиÒðàíñïèðàöèÿ æàðà¸íè.swf Барг оғизчаларининг очиқлиги карбонат ангдирид газини ўзлаштирилишини осонлаштиради: Қишлоқ хўжалик ўсимликларининг сунъий суғориш юқори ҳосил олиш гаровидир • Суғоришни тўғри ташкил этиш учун қуйидаги асосий омилларни эътиборга олиш зарур: • 1.Ўсимлик турлари ва навлари • 2.Ўсимлик сони • 3.Тупроқ муҳити • 4.Иқлим омиллари Ўсимликларнинг суғориш муддатларини тўғри аниқлашнинг бир қанча усуллари мавжуд: 1.Тупроқ намлигини ҳисобга олиш 2. Ўсимликнинг ташқи кўринишига кўра 3.Ўсимликнинг физиологик жараёнига қараб 4.Барг ҳужайрасининг электрик қаршилигига кўра 5. Ўсимликнинг баргининг қалинлашишига кўра аниқлаш. Қишлоқ хўжалик ўсимликларининг вегетация даври давомида сув билан таъминлаш учун сарфланган сув миқдори мавсумий суғориш меъёри дейилади. Бир марта суғориш учун керак бўладиган сув миқдори суғориш меъёри дейилади. Суғориш меъёрини ҳисоблаш учун билиш зарур: 1. Чекланган дала нам сиғими 2. Маълум экин учун тупроқдаги намликнинг пастки чегараси 3. Сув билан тўйинтириладиган тупроқ қатлами. М=(А-В) h + k М – суғориш меъёри, м 3 /га А – Тупроқнинг дала нам сиғими,% В – Суғориш олди намлик, дала нам сиғимига нисбатан % ҳисобида h - қатлам қалинлиги,м k – суғориш даврида буғланишга сарфланадиган сув миқдори ( М нинг 5- 10 % и), м 3 /га • Ўз-ўзини текшириш учун саволлар: 1. Илдиз тизимининг асосий вазифаси нималардан иборат? 2. Қуруқликда ўсувчи ўсимликларда илдиз тизими ва ер устки қисми ўртасидаги муносабат қандай? 3. Илдизнинг пўстлоқ тўқимаси ҳужайралари орқали сув қайси йўллар билан ҳаракатланади? 4. Ўсимликларнинг “йиғлаши” ва гуттация ҳодисасини қачон кузатиш мумкин? 5. Транспирация деб нимага айтилади? 6. Кандай транспирациялар мавжуд? 7. Нима учун ўсимликлар суғорилади? 8. Ўсимликларнинг суғориш муддатларини аниқлашнинг қандай усуллари мавжуд. Мустақил ишлаш учун топшириқ: Мавзу: Транспирация ва унга ташқи муҳит омилларининг таъсири 1.Транспирация жадаллиги 2. Транспирация коэффициенти ва маҳсулдорлиги 3. Транспирация жараёнига ташқи муҳит омилларининг таъсири 10 см чуқурликда ВНП датчиги. 1- хаво, 2 - тупроқ, 3 – ВНП – 1 асбобининг зонд-датчиги, 4- тупроққа ўрнатилган пластмасса қувури Қўл рефрактометри Н- 93 Эътиборларингиз учун раҳмат
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha