Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 799.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 25 Январь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Биология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўсимликларда сув алмашинуви

Купить
ЎСИМЛИКЛАРДА СУВ АЛМАШИНУВИ Reja: 2 3 Сувнинг физиологик аҳамияти, сув молекуласининг тузилиши 1 Сувнинг қутбланганлиги, илашув-чанлиги, кучли эритувчанлиги, электр ва иссиқлик ўтказувчанлиги, юқори сирт тарангликка ва иссиқлик сиғимига эга эканлигининг физиологик жараёнларга таъсири Сувнинг ҳужайра ва тўқималардаги миқдори ва хиллари, сувнинг сўрилиши, ҳаракатланиши, сарфланиши ва транспирация, сув мувозанати ва сув танқислиги тушунчалари 3 Илдиз тузилиши, унинг фаол сўрувчи қисми ва илдиз тукчалари юзаси 3Ўсимликларда сув қуйидаги вазифаларни бажаради: 1) ўсимликларда кечадиган биокимёвий реакцияларни содир бўлишини таъминлайди; 2) сув ўсимликларда кечадиган гидролиз, синтез, оксидланиш ва қайтарилиш реакцияларида бевосита иштирок этади; 3) ўсимликлар транспирация орқали ўз танасини кескин исиб кетишдан асрайди; 4) сув тупроқдаги минерал моддаларни эритиб, ўсимликлар ўзлаштиришини таъминлайди; 5) ўсимликлар организмида ҳосил бўлган органик моддаларнинг ҳаракати ва қайта тақсимланиши сув ҳисобига амалга ошади. 4 Химиявий жиҳатдан сув оксидланган водород бўлиб, жуда турғун бирикма ҳисобланади. У 1500 0 С дан юқори хароратда (термодиссациация), ультра-бинафша нур (фотодиссациация), электр токи (электролиз) ва радиоактив нурлар (радиализ) таъсиридагина водород ва кислородга парчаланади. Физик хоссаларига кўра сув таъмсиз, ҳидсиз, рангсиз, суюқ ва шаффоф модда, қалин қаватли сув ҳаворанг бўлади; 100 0 С да қайнайди ва 0 0 Сда эса музлайди. 5 Сув молекуласининг структураси тенг томонли учбурчак ҳосил қилиб, унинг ён бурчакларида иккита мусбат (+) зарядли водород атомлари, учида битта манфий (-) зарядли кислород атоми жойлашган ва улар ўзаро ковалент боғланган. Шунга биноан сув молекуласи кучли электр ўтказувчанлик хусусиятига эга. Сувнинг иссиқлик сиғими бошқа қаттиқ ва суюқ моддаларнинг иссиқлик сиғимига нисбатан юқорилиги учун у куз ва қишда секинлик билан совийди, ёз ойларида эса секинлик билан қизийди. Шу хусусиятига кўра сув ҳаво харорати бирданига кўтарилиб кетганида ҳам ўсимлик тўқималарини ҳаддан зиёд қизиб кетишдан сақлайди. 6 Сув юзасидаги молекулаларнинг ўзига хос бирикиши натижасида сирт таранглиги вужудга келади ва 18 0 С иссиқликда 0,72 мн/см га тенг бўлади. Сув, шунингдек, ёпишқоқлик (илашувчанлик) хусусиятига ҳам эга. Бу хусусият сувнинг ерни тортиш кучига қарши ўсимликлар организми бўйлаб кўтарилишида намоён бўлади. Сув ўзига хос хусусияти шундаки, у +4 0 С да зичлашиб, шу хароратдан паст ёки юқори хароратда унинг зичлиги камайиб, ҳажми ортади. 7Сув ҳужайра протоплазмасида 80%, ширасида 98%, пўстида 50% гача, сув ўтлар тўқимасида 96-98%, пиёз, салат барглари, помидор ва бодринг мевасида 94-95%, оқ карам барги, редиска илдизи ва тарвуз этида 92-93%, сабзи ва пиёз мевасида 87-91%, ўт ўсимликлари барги, олма ва нок меваларида 83-85%, дарахт ва бута ўсимликлари баргида 79-82%, картошка туганагида 74-80%, дарахтлар танасида 40-45%, қуруқ ғалла донида 12-14%, мох ва лишайникларда 5-7% ни ташкил этади. 8кимёвий боғланган сув ҳолатида, заҳира сув кўринишида, вакуолада ҳамда интерцициал сув-ҳужайра оралиқла-ридаги ва ўтказувчи найлар ҳамда тўрсимон найлардаги ташувчилик вазифасини бажарувчи сув ҳолатларида бўлади. Ҳужайрадаги сув ҳар хил шаклларда: 9 Ҳужайрага сувнинг кириши унинг коллоид ва осмотик хусусиятлари натижасида амалга ошади. Масалан, уруғ таркибидаги оқсиллар, крахмал ҳамда ёғлар ҳисобига тупроқдаги сувни катта куч билан (~100 МРа) тортади. Сўриб олинган сув натижасида уруғ ҳажми катталашиб, қобиғи ёрилади. Уруғдаги эмбрионал қисмларнинг шаклланиши натижасида вакуолали ҳужайралар пайдо бўла бошлайди. Бу эса сувнинг сўрилишини энди осмотик босим кучи асосида амалга ошишига олиб келади. Ҳужайрага сувни кириш кучига ҳужайранинг сўриш кучи дейилади. 10Бу жараён ҳужайранинг сув режими дейилади ва у уч босқичдан иборат бўлади: 1) сувни илдизлар орқали сўрилиши; 2) сўрилган сувни ўсимлик танаси бўйлаб ҳаракати ва органларга тақсимланиши; 3) барглар орқали сувнинг буғланиши (транспирация). Ўсимлик танасида сув доимий ва узлуксиз алмашиниб туради. 11 Илдиз тукчалари шимиган сувнинг бир ҳужайрадан иккинчисига томон бир тарафлама ҳаракатланиши ҳужайра-ларнинг сўриш кучига боғлиқ. Қабул қилинган сувнинг поядаги ўтказувчи найларга ўтиши шу найлардаги эритма концентрациясига боғлиқ. Бу эритма қанча кучли бўлса, қабул қилинган сув шунча тез сўрилади. Маълум куч воситасида сувнинг найлар орқали юқорига қараб ҳаракатланиши илдиз босим кучи деб аталади. 12 Сув ва унда эриган моддаларнинг илдиздан юқорига қараб ҳаракатланишига илдиз босим кучидан ташқари бошқа кучлар ҳам иштирок этади: а) барг ҳужайраларининг шимиш кучи - унинг воситасида баланд ўсган дарахтлар тупроқдаги сувни осон шимиб олади. б) сув молекулалари ўртасидаги илашиш-боғланиш кучи - бу куч 300-350 атм босим кучига эга бўлиб, сув йўллари узилиб қолишининг олдини олади; в) ўтказувчи капилярлар найларнинг тортиш кучи - сув тасмасининг узилиб кетишига тўсқинлик қилади. Ўсимликлар ўтказувчи найларида сувнинг ҳаракатланиш тезлиги жуда секин бўлса-да, бир соатда у бир неча метр масофани ўта олади. 13 Илдиз орқали сўрилган сув ва унда эриган моддаларнинг ўсимлик ўтказувчи найлари бўйлаб юқорига ҳаракатланиши юқорига йўналган оқим , фотосинтез жараёнида ҳосил бўлган органик моддаларнинг юқоридан пастга ҳаракати пастга йўналган оқим дейилади. Баргларда ҳосил бўлган органик бирикмалар фақат пастда жойлашган органларга томон ҳаракатланмай, балки ўсимликнинг юқорида жойлашган ўсиш конусларига ҳам оқиб боради. Бунга органик моддаларнинг ҳаракатланиш оқими деб аталади. 14Ўсимлик тўқимасида гидрофил коллоид ва осмотик фаол моддаларга боғланган ва боғланмаган диффузион сув бўлади. Заррачаларга маҳкам боғланган сув коллоидларни коагулланишидан сақлашда қатнашади. Диффузион боғланмаган сувнинг бир қисми моддалар алмашинуви жараёнларига сарфланса, кўпчилик қисми транспирацияга сарфланади. Тўқималарда сувларнинг бундай бўлиниши қатъий эмас, чунки маҳкам боғланган сув молекулалари диффузион ҳолатга ва диффузион сув молекулалари маҳкам боғланган шаклга ўзгариб туради. 15 Ўсимлик ўзлаштирган сувнинг 99,8 фоизини буғлатишга ва фақат 0,2 фоизини ҳужайра ҳамда тўқималарда борадиган турли жараёнларнинг кечишига сарфлайди. Сувнинг ўсимлик танасидан буғланиши транспирация жараёни дейилади. Ўсимлик танасидан сув узлуксиз ва бир текис буғланмайди. Аввал кўпроқ буғланади, кейинчалик харорат кўтарилиши билан баргдаги оғизчалар ёпилиб қолиши натижасида буғланиш секинлашади. Буғланиш (транспирация) нафас олиш жараёнида ажралиб чиққан иссиқлик энергияси ҳисобига содир бўлади. 16 Ўсимликлар танасига кирадиган ва сарф-ланадиган сув миқдорининг тенг бўлишига сув мувозанати дейилади. Ёзда транспирациянинг кучайиши ва ўсимликка кираётган сув унинг ўрнини қоплай олмаслиги бу нисбий тенгликни бузади ва сув дефицити (тақчиллиги) рўй беради. Кўпчилик ҳолларда сув тақчиллиги 5-10% бўлиб, ўсимликларга катта зарар етказмайди. Сув тақчиллиги вақтида барглар сўлийди ва осилиб қолади. Бу вақтда ўсимлик сув билан таъминланса, у яна тургор ҳолатига қайтади. Узоқ давом этган сув танқислиги қайтмас ўзгаришларга олиб келади ва бундай ҳолларда ҳужайралар суғорилгандан кейин ҳам қуриб қолиши мумкин. 17 Илдизнинг энг фаол бирламчи тузилишида қуйидаги тўқималар учрайди: илдиз қини, апикал меристема, ризодерма, бирламчи пўстлоқ, эндодерма, перицикл ва ўтказувчи тўқималар. Илдиз учи ўсувчи-меристема (2 мм) ва чўзилиш (2-8 мм) қисмлардан иборат. Унинг меристема қисмидаги ҳужайралар тўхтовсиз бўлиниб туради. Ҳар бир ҳужайра ҳаёти давомида 6-7 мартагача бўлиниб, илдиз-ларнинг ўсишини таъминлайди. Ҳужайралар бўлинишдан тўхтагандан сўнг чўзилиш бошланади. Илдизнинг чўзилиш қисмида ҳужайраларнинг дифференцияланиши тугалланиб, илдизларнинг тукчалик қисми бошланади Илдизнинг энг фаол бирламчи тузилишида қуйидаги тўқималар учрайди 18Илдиз тукчаларини ҳосил бўлиши натижасида илдизнинг сув ва сувда эриган минерал моддаларни сўрувчи юзаси бир неча мартага ошади. Илдиз тизими ўсимликларнинг ер устки органларига кўра тез ривожланади ва ўзининг умумий сатҳига нисбатан 100 ва ундан ортиқ маратоба катта бўлади. Масалан, 4 ойлик сули ўсимлиги табиий шароитда ўсганда 14 миллионга яқин илдизлар ҳосил қилиб, уларнинг умумий узунлиги 600 км, юзаси эса 232 м 2 , илдиз тукчаларининг сони 15 миллиард, умумий узунлиги 10 000 км, юзаси эса 399 м 2 атрофида бўлиши аниқланган. 19Илдиз ҳужайраларининг сувни фаол шимиши ва сиқиб юқорига чиқариши илдизлардаги модда алмашинуви сабабли рўй беради. Натижада илдиз тукчалари сўриб олган сув ўтказувчи найларгача етказилади. Илдизнинг пўстлоқ тўқимаси ҳужайралари орқали сув ҳаракати уч хил – апопласт, симпласт ва трансвакуоляр йўллари билан амалга ошиши мумкин. Сувнинг ҳужайра цитоплазмаси орқали ҳаракатланиши симпласт йўли ҳисобланади. Ризодерма ва паренхима ҳужайраларига сувнинг кириши ва ҳаракатланиши осмос қонунлари асосида содир бўлади. Бу ҳаракатга қисман АТФ ҳам сарфланади. 20Ҳужайра пўстининг қаршилиги цитоплазмага қараганда анча камлиги апопласт ҳаракатининг фаоллигига сабаб бўлади. Бу ҳаракат ризодерма – илдиз тукчалари ҳужайраларининг пўстидан бошланиб, эндодерма ҳужайраларигача давом этади. Бу ерда пўсти жуда қалинлашган ва сув ўтказмайдиган ҳужайралар қавати бўлганлиги учун сув ўз йўналишини апопласт йўли билан давом эттира олмайди. Лекин улар орасида илдизнинг ксилема ҳужайралари билан туташган махсус ўтказувчи ҳужайралар бўлиб, сув ана шу ўтказувчи ҳужайраларнинг цитоплазмасига ўтади ва симпласт йўли билан ўтказувчи найларгача давом этади. Апопласт деб сувнинг ҳужайра пўсти орқали ҳаракатланишига айтилади 21Бунда сувнинг ҳужайрага кириши ва ҳаракатланиши ҳужайра ширасининг осмотик босимига тўлиқ боғлиқ. Ҳужайра ширасининг осмотик босими қанча юқори бўлса, ҳужайранинг сўриш кучи ҳам шунча ортади. Бу эса ўз навбатида сувнинг ҳаракатини ҳам шунча фаол бўлишига сабаб бўлади. Ҳужайра шираси орқали сувнинг ҳаракатланиши сув ҳаракатининг трансвакуоляр йўли дейилади 22 Ўсимлик илдиз ҳужайраларининг сўриш кучи тупроқ эритмасининг сўриш кучидан юқори бўлганда (осмотик қаршилик) илдиз тупроқдан сувни сўриб олади. Тупроқда сувни ушлаб турувчи кучлар деб аталувчи кучлар бўлиб, улар сувни сўришга қаршилик қилади. Тупроқ таркибидаги сув маълум концентрацияли эритма ҳолидаги сув бўлиб, бу эритманинг концентрацияси тупроқ таркибидаги сувда эрувчи тузлар ва бошқа моддаларнинг миқдорига боғлиқ. 23 Сув молекулаларининг тупроқ доначалари билан ҳар хил даражада бирикишидан абсорцион қаршилик келиб чиқади ва тупроқда сувнинг турли шаклларини ҳосил қилади. Гравитацион сув – тупроқнинг йирик капеллярларидаги ҳаракатчан сув, ўсимликлар яхши ўзлаштиради. Капелляр сув – тупроқнинг кичикроқ капеллярларидаги сув. У шу капеллярлардаги сув менискларининг юзаки тортилиши натижасида ушланиб туради ва пастга тушиб кетмайди. Бу куч жуда кичиклиги учун бу сувни ўсимликлар яхши ўзлаштиради . 24 Пардасимон сув – тупроқ заррачалари юзасидаги молекуляр тортишув кучлари (адсорбция) билан ушланиб туради, бу кучлар анча юқори кучли бўлиб, парда юпқалашган сари кучи ошиб боради. Бу сувларни ўсимлик қийин ўзлаш-тиради. Гигроскопик сув – тупроқ заррачалари катта куч (1000 атм. га яқин) билан ушлаб туриладиган бу сувни ўсимликлар умуман ўзлаштирмайди. Имбибицион сув – бу сув тупроқнинг коллоид заррачалари билан кимёвий боғланган. Тупроқда коллоид заррачалар қанча кўп бўлса, бундай сувлар ҳам кўп бўлади. Айниқса, торфли тупроқларда кўп учрайдиган бу сувни ўсимликлар мутлақо ўзлаштирмайди. 25 Тупроқдаги сув шаклларини ўсимликлар ўзлаштира олишига қараб икки гуруҳга ажратилади: 1) эркин сув –осон ўзлаштириладиган сув шакллари (гравитацион, капилляр ва қисман пардасимон); 2) боғланган сув – ўсимликлар ўзлаштира олмайдиган сув шакллари (гигроскопик ва имбибицион). Ўсимликлар ўзлаштира олмай тупроқда қолиб кетадиган сувга сўлиш коэффициенти ёки ўлик заҳира сув дейилади. Сўлиш коэффициентини тупроқнинг механик таркибини аниқлаш йўли билан топилади. Турли тупроқларда бу коэффициент ҳам ҳар хил бўлади: қумоқ тупроқда -0,9%, қумлоқ тупроқда – 2,6 %, енгил бўз тупроқда – 4,8%, оғир бўз тупроқда – 9,7% ва лой тупроқда – 16,2% ни ташкил этади. 26 Транспирация натижасида ҳужайраларда сувнинг миқдори камайиб сўриш кучи ортади ва бу барг томирлари ҳамда найларидан сувни тортиб олиш жараёнини фаоллаштиради. Натижада сув ҳаракати тезлашиши ҳисобига илдиз орқали сўрилган сув ва унда эриган минерал моддаларни ўсимликнинг юқори органларигача етказиб беришни таъминлайди. Транспирация ўсимликлар танасини юқори хароратдан ҳимоя қилади. Транспирация барг оғизчаларини очиқ бўлишини ҳамда у орқали тўқималарга СО 2 ни ўтишини таъминлаб, фотосинтезни тўхтовсиз давом этишини амалга оширади. Ферментларнинг жадаллиги, моддалар ҳаракати ва нафас олишнинг нормал кечиши, ўсимлик тўқималарини сув билан етарли даражада таъминланиши транспирация жараёнига боғлиқ. 271) сув барг эпидермис ҳужайралари ва баргдаги оғизчалар орқали буғлантирилади ва оғизчалар орқали бўладиган транспирация дейилади; 2) сув барг эпидермис ҳужайраларининг кутикула қавати орқали буғлантирилади ва кутикуляр транспирация деб аталади. У ёш ўсимликларда кучли бўлади ва кутикула қавати қалинлашгач, оғизчалар орқали борадиган транспирация кучаяди. Оғизчалар орқали борадиган транспирация икки босқичли бўлиб, биринчисида мезофил ҳужайралардаги сув буғга айланиб, ҳужайра оралиқ бўшлиқларида тўпланади. Иккинчисида улар оғизчалар орқали диффузияланиб ташқи муҳитга чиқарилади. Транспирация икки хил бўлади: 28 1 м 2 барг юзасидан 1 соат давомида буғлатилган сув миқдорига транспирация жадаллиги дейилади. Кўпчилик ўсимликларда у кундузи 15-250 г/м 2 , кечаси 1-20 г/м 2 га тенг. Ёзнинг иссиқ кунларида ғўза ўсимлигининг транспирация жадаллиги 450-1200 г/м 2 га етиши кузатилган. Сувдан унумли фойдаланиш ўсимликнинг муҳим хусусияти бўлиб, у транспирация коэффиценти билан белгиланади. 1 г органик модда ҳосил қилиш учун сарфланган сув миқдорига транспирация коэффициенти дейилади. Кўпчилик ўсимликлар учун у 125-1000 г бўлиб, ўртача 300 г. га тенг. 29 Транспирация унумдорлиги 1 кг сарфланган сув ҳисобига ҳосил қилинган органик модда миқдори билан белгиланади. У кўпчилик ўсимликлар учун 1-8 г га тенг бўлиб, ўртача 3 г бўлади. 1 м 2 барг юзасидан буғлантирилган сув миқдорининг шунча майдондаги сув сатҳидан буғлантирилган сув миқдорига бўлган нисбати нисбий транспирация дейилади. Бу кўрсатгич 0,1-0,5 оралиғида бўлиб, баъзан 1 га тенглашади. Транспирация жадаллиги кескин камайганда нисбий транспирация кўрсатгичи 0,01 ва ундан ҳам паст бўлиши мумкин. 30 Маълум вақтда сарфланган сув миқдорининг ўсимлик танасидаги умумий сув миқдорига бўлган нисбати сув сарфлаш тезлиги деб аталади. Бу миқдор 10-80% бўлиб, ўсимлик танасидаги сувнинг неча фоизи ҳар соатда янгиланиб туришини кўрсатади. Транспирация жараёни жадаллигини тарозида тортиш, ҳавони сўриб олиш ва кобальт-хлор усулларида аниқлаш мумкин. Кутикуляр транспирацияни ўсимлик баргининг остки, оғизчалар жойлашган томонига вазелин суркаб қўйиш орқали аниқланади. 31Бунда барглар сўлийди, поялар эса тургор ҳолатини сақлайди. Лекин кечга бориб транспирациянинг пасайиши билан ўсимликка кирадиган сув миқдори ундан чиқиб кетадиган сув миқдорига яқинлаша боради ва эрталабгача сув танқислиги бартараф этилади. Вақтинчалик сўлиш кўпчилик ўсимликларга зарар келтирмайди ёки зарари жуда кам бўлади. Бироқ лавлаги, кунгабоқар, қовоқ каби ўсимликларда у фотосинтез жадаллигини пасайтириб, уларнинг ўсиш ва ривожланишини секинлаштиради ҳамда ҳосилдорлигини камайтиради. Вақтинчалик сўлиш ҳаво жуда иссиқ ва қуруқ бўлганда рўй беради. 32 Тупроқда сув миқдорининг камайиши ўсимликларни узоқ вақт сўлишига сабаб бўлади. Бунда илдизлар керакли миқдордаги сувни етказиб улгурмайди. Оқибатда нафақат барг тўқималари, балки ўсимлик поялари ҳам сўлиб қолади. Бундай сўлиш узоқ давом этувчи сўлиш дейилади ва у қайтмас ўзгаришларга сабаб бўлади. Унинг натижасида фотосинтез жадаллиги кескин пасайиб кетади. Бу сўлишга учраган ўсимликлар сув танқислигини эрталабгача йўқота олмайди ва уларда қолдиқ сув танқислиги вужудга келади. Унинг кундан-кунга кўпайиб бориши натижасида ўсимлик қуриб қолади. 33 Сўлиш ўсимликнинг, айниқса, ёш генератив органларига кўпроқ таъсир этади. Гул қисмларининг шаклланиши кечикади, ҳосил органларининг тўкилиши кучаяди, натижада ҳосилдорлик камайиб кетади. Бошоқли дон экинларида эса бошоқлар яхши етилмайди, ундаги донлар сони кам ва пуч бўлади. Ғўзада шоналар, гуллар ва ёш кўсакларнинг кўплаб тўкилиши кузатилади. 34 Сув тақчиллигининг таъсири барча ўсимликлар учун ҳам бир хил эмас. Масалан, ёруғсевар ўсимликлар (картошка, кунгабоқар) танасидаги сувнинг 25-30 фоизини йўқотганда ҳам уларда сўлишнинг ташқи белгилари кам сезилади. Сояга чидамли ўсимликлар танасидаги сувнинг 13-15 фоизини йўқотиши билан сўлиб қолади. Ботқоқлик ўсимликлари эса сув танқислиги 7% бўлганда қуриб қолади. 35Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Fermentlar va kofermentlar funksiyasi
  • Viroidlar va uning ahamiyati
  • Faxriy yorliq
  • Faxriy yorliq
  • Bojxona qo'mitasiga ishga kirish uchun savol javoblar toplami

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha