Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Апрель 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўсимликларни турли ноқулай шароитларга чидамлилиги ва мослашуви

Купить
Ўсимликларни турли ноқулай шароитларга чидамлилиги ва мослашуви 1 РЕЖА 1 . Қурғоқчилик хиллари ва унга ўсимликларнинг чидамлилиги 2 . Ўсимликларнинг тузга чидам - лилиги. 3 .Ўсимликларни шўрланишга мослашув хиллари. Галофитлар ва гликофитлар 4 . Ўсимликларнинг тупроқ шўрла - нишига чидамлилигини ошириш усуллари 2 Ноқулай омиллар юзага келган шароитда яшаётган ўсимликларнинг уларга нисба - тан жавоб реакцияси шу ўсимликларнинг чидамлилигини белгилайди. Чидамлилик даражаси ўсимлик турига, унинг келиб чиқишига, яшаётган муҳит омилларининг таъсирига боғлиқ ҳолда ўзгариб боради. Ҳатто бир ўсимликнинг турли қисмларида, ҳар хил ҳужайралари, тўқималари ва органларида чидамлилик даражаси турлича бўлади 3 Ташқи муҳит ноқулай омилларининг таъсири давомийлигига кўра қисқа ва узоқ муддатли бўлиши мумкин. Бундай таъсирлар натижасида ўсимликларнинг тўқималарида ўзига хос физиологик-биохимик ўзгаришлар рўй беради ва унинг оқибатида ўсимлик шу шароитга мослаша боради. Эволюция жараёнида ўсимлик келажак авлодларининг ноқулай шароитга чидамлилиги ортиб бориб, уларда ўзларини ҳимоя қилиш қобилияти шаклланган ва ривожланган. Ўсимликларнинг аниқ яшаш муҳитига мослашуви адаптацияланиш дейилади. 4 Ноқулай омиллар таъсирида организмда пайдо бўладиган носпецифик ўзгаришлар йиғиндиси стресс бўлиб, бу ўзгаришларни рўёбга келтирадиган кучли таъсир этувчи омиллар стрессорлар дейилади. Ўсимликлар танасида стрессни руёбга келтирувчи омилларни учта асосий гуруҳга ажратиш мумкин: 5 1. Физик – сув етишмаслиги ёки ортиқлиги, ёруғлик ва ҳароратларнинг ўзгариши, радиофаол нурлар ва механик таъсирлар. 2. Кимёвий – ҳар хил тузлар, газлар, гербицидлар, фунгицидлар, саноат чиқиндилари ва бошқалар. 3. Биологик – шикастловчи ҳашоратлар, патоген микроорганизмлар, паразитлар, бошқа ўсимликлар билан рақобат ва бошқалар. 6 Ўсимликларнинг стрессорлар таъсирига чидамлилиги ўсиш ва ривожланиш босқичларида ҳар хил бўлади. Энг чидамсизлик - ўсимликларнинг ёш майсаларида кузатилади. Кейинчалик ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиши билан бир қаторда уларнинг чидамлилик даражаси ҳам то пишиб етилиш босқичигача ортиб боради. Аммо ўсимликларнинг гуллаш фазаси, айниқса, гаметаларнинг шаклланиш муддати ҳам критик саналади. Чунки бу муддатда ўсимликлар стрессорлар таъсирида кучли зарарланиши ва ҳосилдорликни кескин камайтириши мумкин. 7 Кучли ва тез ортиб бораётган стрессорлар таъсиридан пайдо бўладиган носпецифик жараёнларга қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: 1. Мембраналар ўтказувчанлиги ортади ва мембрана потенциали ўзгариши натижасида ионлар алмашинуви ҳам бузилади. 2. Цитоплазмага Са2+ кириши ўзгаради. 3. Цитоплазмага pH нордонлик томонга ўзгаради. 8 4. Протоплазманинг қовушқоқлиги ортади. 5. Кислороднинг ютилиши ва АТФ сарфланиши кучаяди. 6. Гидролитик жараёнлар тезлашади. 7. Стресс оқсилларнинг ҳосил бўлиши фаоллашади. 8. Плазмолеммадаги Н + - помпаларнинг фаоллиги ортади. 9. Этилен ва АБК синтези тезлашади, ҳужайраларнинг бўлиниши ва ўсиши секинлашади, физиологик ва метаболитик жараёнлар ўзгаради. 9 Ноқулай омиллар таъсирида ҳужайрада углеводлар ва айниқса, пролин (аминокислота) миқдори ҳам кўпаяди ва ҳимоя реакцияларида иштирок этади. Ўсимликларга сув етмаганида ҳужайра цитоплазмасида (арпа, шпинат, ғўза) пролин концентрацияси 100 мартагача кўпайгани аниқланган. Пропин оқсилларни денатурациядан сақлайди. У тўпланганда осмотик фаол органик модда бўлганлиги учун ҳужайрада сувни сақлашга ҳам хизмат қилади. 10 Совуққа чидамли ўсимликлар – бу гуруҳга барча ўрта иқлимли ҳудудларда тарқалган иссиқсевар ўсимликларни киритиш мумкин (бодринг, помидор, ловия, қовун, ерёнғоқ, ва бошқалар). Улар 3 - 5 0 С да қолдирилса, бир неча кундан кейин нобуд бўлади. Тропик ва субтропик ўсимликлар ҳам 0 0 С дан бироз юқори бўлган ҳароратда кучли шикастланади ва нобуд бўлади. Какао ўсимлиги +8 0 С да, ғўза майсалари 1 - 3 0 С да бир кеча-кундуз сақланганда нобуд бўлади. 11 Иссиқсевар ўсимликларнинг совуқ таъсиридан нобуд бўлишининг асосий сабаблари: нуклеин кислоталари ва оқсил синтезининг бузилиши, протоплазма қовушқоқлигининг кўтарилиши ва натижада мембраналар ўтказувчанлигининг бузилиши, ассимилятор оқимининг тўхташи, ферментлар фаолиятининг ўзгариши ва натижада диссимиляция жараёнларининг кучайиши, ҳужайрада заҳарли моддаларнинг тўпланиши ва бошқалар. 12 Совуқ ҳарорат таъсирида фотосинтез жараёни тўхтаб қолади, синтез жараёнларига нисбатан гидролиз жараёнлари жадаллашади. Совуқ хароратда заифлашган илдиз бўғзида патоген микроорганизмлар ривожланиб, ўсимликни шикастлайди ва нобуд қилади. Танасида бундай ўзгаришлар кучсиз бўладиган ёки бўлмайдиган ўсимликлар совуққа нисбатан чидамли бўлади. 13 Ғўза майсаларининг совуққа чидамли - лигини ошириш учун экишдан олдин чигит 20 соат давомида 0,25 фоизли аммоний нитрат эритмасида ивитилади. Ж.Х.Хўжаев (1985) тавсияси бўйича, ғўза майсаларининг совуққа чидамлилигини ошириш учун экишдан олдин 24 соат мобайнида чигитни 0,001 фоизли мис сулфат ва 0,05 фоизли марганец сулфат тузлари эритмасида ивитилади. Калий ўғитлари ҳам совуққа чидамлиликни оширади. Иссиқсевар ўсимликларнинг нишлаган уруғларини совуққа чиниқтириш усуллари ҳам таклиф этилган. 14 Ўта совуққа чидамли ўсимликлар –0 0 С дан паст ҳарорат таъсирида шикастлан-майдиган ўсимликлардир. Ўта совуқ асосан кузда ва қишда содир бўлади. Кўпчилик ўсимликлар куз ва қиш ойларида кузатиладиган ўта совуқли даврни уруғ, туганак ва илдизпоя ҳолида ўтказганлиги сабабли зарарланмайди. Дарахтлар ва кузги экинлар бу даврни очиқ жойда ўтказганлиги учун улар ўта совуқ таъсирига учрайди, айримлари шикастланиши ва ҳатто нобуд бўлиши ҳам мумкин. 15 Совуқ урган ўсимликлар тургор ҳолатини йўқотади, барглари қўнғир тусга кириб, қурийди. Ўта совуқ таъсирида ҳужайра ширасининг музлаши натижасида ҳужайра ва тўқималарда салбий ўзгаришлар бошланади. Бундай салбий ўзгаришларга қарши етарли даражада чидамлилиги бўлмаган ўсимликлар кучли зарарланади ва нобуд бўлади. 16 Ўта совуқ таъсирида ўсимлик тўқималарида муз ҳосил бўлиш жараёнлари уч гуруҳга бўлинади: Биринчи гуруҳ – жуда паст ва шиддатли ўта совуқнинг ўсимликларга бирданига таъсири натижасида цитоплазма суви музлайди. Бу муз кристаллари оқсил мицеллаларни шикастлайди. Цитоплаз-манинг сувсизланиши натижасида микротузилмалар зарарланади ва бундай ҳужайралар нобуд бўлади. 17 Иккинчи гуруҳ – жуда паст ўта совуқнинг ўсимликларга таъсир этиши натижасида муз кристаллари ҳужайра девори билан плазмолемма ўртасида ҳосил бўлади. Бунда йирикроқ кристаллар ҳосил бўлса, ҳужайра мембранаси зарарланади ва унинг танлаб ўтказувчанлик қобилияти бузилади. Муз кристаллари қайта эригандан сўнг ҳам сув ва моддаларни сақлай олмай нобуд бўлади. Ҳосил бўлган муз кристаллари кичик бўлганда мембраналар зарарланмайди ва қайта эригандан кейин ҳужайралар тириклигини сақлаб қолади. 18 Учинчи гуруҳ - ҳарорат аста-секин пасая бошласа ва узоқ муддатли бўлса, дастлабҳужайралараро бўшлиқдаги сув музлайди ва улар цитоплазмадаги сувни ҳам шимиб олиб йириклашади. Лекин бу ҳужайрага кучли салбий таъсир этмайди ва ҳужайралар тириклигини сақлаб қолади. Масалан, оқ қайин ва қарағай новдалари фитотрон совутгичларида аста-секин ва изчиллик билан -195 0 С гача музлатилиб, кейин эритилганда новда ҳужайралари тириклигини сақлаб қолган. 19 Жуда паст ҳарорат (-200 0 С гача) тезлик билан бирданига таъсир этилса, танадаги сув зудлик билан ойнасимон-аморф ҳолатга ўтади ва бу жараёнда муз кристаллари ҳосил бўлмайди. Бу ҳодиса ветрификация дейилади. Қайта суюлтириш вақтида цитоплазмада муз кристаллари ҳосил бўлишига йўл қўйилмаса, ҳужайралар тириклигини сақлаб қолади. Бу усулдан ўсимликларнинг айрим органларини узоқ муддат сақлашда фойдаланиш мумкин. 20 Ўсимликларни совуққа чидамлилигини ошириш учун И.И.Туманов ишлаб чиққан чиниқтириш усули икки босқичдан иборат бўлиб, биринчисида кузги экинлар учун ҳарорат 0 0 С атрофида бўлиши ва ёруғлик билан таъминланиши зарур. Ҳарорат 0,5 – 2 0 С бўлганда чиниқиш 6-9 кунда ўтади. Дарахтлар чиниқиши учун 30 кун керак бўлади. Нолга яқин ҳароратда ўсиш тўхтайди, ҳужайраларни ҳимоя қилувчи бирикмалар (шакарлар, эрувчи оқсиллар ва бошқалар) тўпланади, мембраналарда айрим ёғ кислоталарнингмиқдори кўпаяди ва цитоплазманинг музлаш нуқтаси пасаяди, фотосинтез давом этади. 21 Қиш фасли учун зарурий озиқ моддалар йиғилади, айниқса, шакарлар кўп тўпланади. Иккинчи босқич бориши учун ёруғлик бўлиши шарт эмас. Бу босқичда ҳарорат нолдан паст ва биринчи босқичнинг тўхтовсиз давоми бўлиши лозим. Иккинчи босқичда ҳужайралардаги эркин сув камаяди ва коллоид-боғланган сув миқдори нисбатан кўпаяди ҳамда ўсимликларнинг ўта совуқ таъсирига чидамлилиги ортади. Иккинчи босқичда чиниқтирилган кузги ғаллалар -15-20 0 С, ноксимон олма нави -40 0 С, арча -50 0 С, оқ қайин -65 0 С ўта совуққа ҳам бардош беради. 22 Ўсимликларнинг яшаш муҳитидаги тупроқ ҳолати, агротехник тадбирлар, озиқланиш даражаси ва бошқалар ҳам уларнинг ўта совуққа чидамлилигини оширади. Ўсимликларнинг совуққа чидамлилигига макро - ва микроэлементлар ҳам таъсир этади.Рух ҳужайрада шакарлар боғланган сув миқдорини, молибден оқсиллар миқдорини кўпайтиришга таъсир этиб, уларнинг чидамлилигини оширади. 23 Ўсимликларнинг юқори ҳароратга бўлган муносабати турлича бўлиб, баъзи сувўтлар ва термофил бактериялар иссиқ (60-80 0 С) булоқларда яшайди. Юксак ўсимлик-ларнинг кўпчилиги учун максимал ҳарорат 40-50 0 С ни ташкил этади. Қишлоқ хўжалик экинлари ҳарорат 39-40 0 С дан ошганда шикастланиши мумкин. Шикастланиш нати-жасида ҳужайрада бўладиган биокимёвий жараёнлар ўртасидаги мувофиқлик бузилиб, протоплазмани заҳарловчи кераксиз моддалар вужудга келади. 24 Иссиқликка чидамли ўсимликлар протоплазмасининг қовушқоқлиги ва эластиклиги юқори бўлади, боғланган сув миқдори кўп оқсиллари иссиқликка чидамлилиги учун тез коагуляцияга учрамайди.Бу ўсимликларнинг нафас олиш жараёнида кўпроқ органик кислоталар ҳосил бўлади ва улар аммиак билан реакцияга киришиб, аспарагин, глутамин каби аминокисло- таларни ҳосил қилади. 25 Натижада эркин аммиак нейтралланиб, ўсимликларга зарар етказмайди. РНК миқдори кўп бўлган ўсимликлар ҳам иссиқликка чидамли бўлади. Сув билан яхши таъминланган кўпчилик мезофит ўсимликлар транспирация жадаллигини ошириш йўли орқали кучли иссиқлик таъсиридан сақланади. Уларнинг барг ҳарорати ҳаво ҳароратидан 4 – 6 0 С гача паст бўлади. 26 Ю.Г.Молотковский ва И.М.Жестковалар барг тўқималарига шакар эритмаларининг (глюкоза, галактоза, сахароза, лактоза, малтоза, рафиназа) инфилтрация қилиниши уларнинг иссиқликка чидамлилигини оширади. П.А.Генкел ўсимликларни иссиқликка чидамлилигини ошириш учун уларнинг уруғларини экишдан олдин кальций хлор тузининг 0,25 фоизли эритмаси билан 20 соат ишлов беришни тавсия этади. 27 Иссиқликка чидамлилигини ошириш учун ўсимликларни микроэлементларнинг тузи билан ишлаш ҳам яхши самара беради. Ж.Х.Хўжаев ва бошқалар ғўзага гуллаш фазасида Н 3 ВО 3 кислотанинг 0,01фоиз ва ZnSO 4 тузининг 0,05 фоизли эритмаларини кечки вақтларда пуркаш уларнинг иссиқлик ва қурғоқчиликка чидамлилигини оширади. Натижада гулларнинг чангланиши кўпаяди, ҳосил- дорлик 10-12 фоизгача ортиб, тола ва чигит сифати яхшиланади. 28 Қурғоқчилик уч хил – тупроқ қурғоқчи-лиги, атмосфера қурғоқчилиги ва физиологик қурғоқчиликлар бўлади. Тупроқ қурғоқчилиги ҳавонинг иссиқ ва қуруқ келиши натижасида тупроқ таркибидаги сувнинг физик буғланиш ва транспирация орқали тез буғланиши ҳисобига юзага келади. Асосан ёз ойларининг ўртаси ва охирида кузатилади. 29 Атмосфера қурғоқчилиги ҳароратнинг жуда юқори бўлиши ва ҳавонинг нисбий намлиги кескин пасайиши (10-20 фоиз) натижасида келиб чиқади. Бу вақтда ўсимликларда транспирациянинг жуда жадаллашиши ҳисобига ўсимликларга сув келиш тезлиги билан ундан сувнинг буғланиши ўртасидаги мувозанат бузилиб, ўсимлик сўлий бошлайди. Иссиқ ва қуруқ шамол (гармсел) эсганда вужудга кела-диган атмосфера қурғоқчилиги вақтида қурғоқчиликка чидамсиз ўсимликларни нобуд қилади. 30 Физиологик қурғоқчилик ўсимликларнинг тупроқда мавжуд бўлган сувларни турли сабаблар(тупроқ шўрланиши, тупроқ ҳароратининг жуда пастлиги, кучли нордон – рН 3-5 тупроқлар ва бошқалар)га кўра ўзлаштира олмаслиги оқибатида ҳосил бўлади. 31 Тупроқда намликнинг пасайиб кетиши ўсимликларнинг сув билан таъминлани-шини бузади ва ўсимликларда сув танқислиги ва сўлиш ҳолатини келтириб чиқаради. Сув баланси бузилишининг узоқ вақт давом этиши натижасида протоплазманинг коллоид ва кимёвий хусусиятлари издан чиқади, информацион РНК ипларини узувчи аденозинтрифос-фатаза фаоллашиши ва полисомалар парчаланиши оқибатида оқсиллар синтези кескин пасаяди. 32 Сўлиш ўсимликларда модда алмашинувини, ҳужайранинг осмотик хусусиятларини бузади, тургор ҳолатинийўқотади, янги моддалар синтезини тўхтатади, гидролиз ва парчаланиш жараёнларини кучайтиради. Барг оғизчаларининг ёпилиши, хлоропластлар тузилмасининг бузилиши, хлорофилл синтезининг тўхташи, фотокимёвий реакциялар ва СО 2 ўзлаштирилишининг бузилиши ва бошқалар натижасида фотосинтез жадаллиги пасайиб кетади. 33 Қурғоқчиликда яшовчи ва чидамли ўсимликларнинг морфологик, анатомик тузилиши ва физиологик-биохимик хусусиятлари мезофитлардан кескин фарқ қилади. Бу ўсимликлар ксерофитлар дейилиб, уларнинг барглари жуда кичик, айримларида тикан ва тангачаларга айланган. Барг кутикуласи яхши ривожланган, қалин, оғизчаларибарг тўқимасида чуқур жойлашган. 34 Ўсимликларнинг қурғоқчиликка чидам-лилигини ошириш учун қурғоқчилик билан таъсир этиш усулини И.И.Туманов ишлаб чиққан. Унга кўра бир марта сувсизланган ўсимлик кейинги сувсизланишга анча чидамли бўлади ва иккинчи марта бўладиган қурўоқчиликка чидамлилиги ошади. Уруғни унаётган пайтда чиниқтириш усулини П.А.Генкел таклиф қилган. Унга кўра эндигина унаётган уруғ бир мартадан уч мартагача қуритилади. 35 Ўсимликларнинг қурғоқчиликка чидамлилигини калий, фосфор ва айрим микроэлементлар (бор, рух, мис, алюминий ва бошқалар)ни қўллаб ошириш мумкинлиги тажрибаларда аниқланган. Қурғоқчиликка чидамли навларни танлаш ва улардан фойдаланиш ҳам катта амалий аҳамиятга эга. 36 Тупроқ шўрланиши тупроқ эритмасининг осмотик босимини ошириб, илдизларнинг сувни шимиш тезлигини пасайтиради. Бундай тупроқларда осмотик босими паст ўсимликлар сувни ўзлаштира олмайди. Шу билан бирга тупроқда эрувчи тузларнинг кўпайиши кучсиз концентрацияда салбий таъсир этмайдиган тузларнинг ҳужайрада тўпланиши ва концентрациясининг ошиши билан заҳарли таъсир этишига олиб келади. 37 Ўсимликлар шўрга муносабатига кўра шўрга чидамсиз ва шўрга чидамлиларга бўлинади. Кўпчилик ўсимликлар (ёввойи ва маданий экинлар) шўрликка чидамсиз бўлиб, улар гликофитлар дейилади. Маданий ўсимликлар орасида нисбатан шўрга чидамли ўсимликлар учрайди (ғўза, беда, лавлаги, кунгабоқар, тарвуз, помидор, карам, бодринг, зиғир, сули, гречиха ва бошқалар). 38 Маданий ўсимликлар тупроқ шўрланишидан кўп зарарланади. Аввало уруғларнинг сувни шимиб бўртишига, униб чиқишига, ёш майсаларда илдиз тизимининг шаклланишига тўсқинлик қилади. Бу ўсимликлар ҳужайраларида тузларнинг тўпланиши протоплазмани заҳарлаб, барча синтетик жараёнларни, фотосинтез жадаллигини ва оқсиллар синтезини секинлаштиради. Оқсиллар парчала-нишидан ажралиб чиққан аммиак тўқималарда тўпланиб, уларни заҳарлайди. 39 Ўсимликларнинг шўрликка чидамлилиги ва ҳосилдорлигини ошириш мақсадида бир қанча усуллар таклиф этилган: - экин майдонларидаги тупроқларни ювиш ва туздан тозалаш, бунинг учун дренаж ва зовурлардан кенг фойдаланиш, ерларнинг мелиорация ҳолатини яхшилаш; 40 - экин майдонларининг унумдорлигини ошириш, бунинг учун асосий ўғитлар билан бир қаторда микроўғитлардан фойдаланиш; - ўсимликларнинг хлорли шўрликка чидамлилигини ошириш мақсадида экишдан олдин уруғларга ишлов бериш, бунинг учун уларни ош тузининг (NaCL) 3-6 фоизли эритмасидан бир соат сақлаб, кейин уларни 1,5 соат давомида ювиш ва (П.А.Генкел ва бошқалар тавсия этган); 41 - шўрликка нисбатан чидамли навларни танлаш ва улардан фойдаланиш; - ўсимликларнинг сулфат шўрланишга чидамлилигини ошириш учун уруғларни экишдан олдин магний сулфат (MgSO 4 ) тузининг 0,2 фоизли ёки марганец сулфат (MnSO) тузининг 0,25 фоизли эритмасида бир кеча-кундуз ивитиш ва бошқалар. 42 Эътиборингиз учун раҳмат! 43
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha