Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 65.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 09 Февраль 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўсимликларнинг минерал озиқланиши

Купить
1Ўсимликларнинг минерал озиқланиши 2Режа: 1. Ўсимликларнинг минерал озиқланишининг аҳамияти ва уни ўрганиш тарихи 2. Ўсимлик тўқималарида минерал элементларнинг миқдори ва энг зарурий элементлар. Макро-, микро- ва ультрамикроэлементлар, уларнинг тўқималардаги миқдорлари 3.. Мис, темир, рух, кобальт, молибден, марганец ва бор элементларини ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиши 4. Ўсимликларни ўсиш - ривожланиш даврларида минерал элементларга талаби, уларни минерал элементларни ўзлаштиришида тупроқ микрофлорасининг аҳамияти 35. Минерал элементларни илдиз орқали сўриш йўллари. Мембраналарнинг ионлар ҳаракатини тартибга солиниши, ионлар антогонизми ва синергизми 6. Ўзаро тенглаштирилган эритмалар ва уларнинг аҳамияти 7. Табиатда азотнинг айланиши. Ўсимликларнинг азотли озиқланиш хиллари, эркин азотнинг ўзлаштирилиши 8. Алмашлаб экишнинг аҳамияти. Минерал, органик ва сидерат (яшил) ўғитлар. Экинлар ҳосилдорлиги ва сифатига минерал ҳамда органик ўғитларнинг таъсири 4 Инсонлар ўсимликларни етиштиришда кул, чорва моллари ҳамда парранда гўнгларини экин майдонларига солиб ҳосилдорликни оширганлар. Қадимги римликлар Везулий вулқони кулини ўғит сифатида ишлатганлар, тупроқ муҳитини нейтраллаштириш учун тупроқ турига қараб оҳак, гипс ва бошқа моддалардан фойдаланганлар, экинларни алмашлаб экишга эътибор берганлар. 5 Эрамиздан аввал яшаб ўтган Арестотель ўсимликлар тупроқдан мураккаб моддаларни ўзлаштиради ва шулар ҳисобига ўз танасини шакллантиради деган. 1563 йилда Б.Палиси ўсимликларга уларнинг кули таркибидаги элементларни қайтариб бериш зарурлигини кўрсатган. 1629 йилда Я.Б.Ван-Гельмонт дастлабки тажрибалар ўтказиб, ўсимликлар ўз танасини сув ҳисобига тузади деган хулосага келди ва “сув назарияси”ни эълон қилди. 6 Рус олимлари А.Т.Болотов (1770) ва И.И.Комов (1788)лар асарларида ўсимликларни минерал ва маҳаллий ўғитлар билан озиқлантириш зарурлигини баён этдилар. Ўсимликларни минерал элементлар билан таъминлаш орқали уларни ўсиши ва ривожланишини яхшилаш мумкинлигини Т.Соссюр ўз тажрибаларида аниқлади. 1800 йилда немис агрономи А.Тэер яратган “гумус назарияси”га кўра ўсимликлар асосан сув ва гумус моддалари билан озиқланади, шу сабабли тупроқда қанча чиринди моддалар кўп бўлса, ўсимликлар шунча яхши ўсади ва ривожланади. 7 1840 йилда немис олими Ю.Либих А.Тэернинг бу назариясини танқид қилиб чиқди ва ўсимликларни минерал моддалар билангина озиқлантириш зарур деган фикрни олға сурди. У ўсимликлар қолдиқларини ёндириб, уларни экин майдонларига солишни тавсия этди ва “қайтариш қонуни”ни яратди. Ю.Либих суяк унини сульфат кислота билан ишлаб, фосфорли ўғитлар тайёрлашни ишлаб чиқиб, суперфосфат саноатига асос солди. Кейинчалик инглиз олими Лооз(1843) табиий фосфаритлар асосида суперфосфат тайёрлаш усулини яратди. 8 1859 йилга келиб немис олимлари И.А.Кноп ва Ю.Сакслар ўсимликларни турли нисбатдаги минерал элементларидан тайёрланган эритмаларда парвариш қилиб, уларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун К, Са, Мg, Fe, S, P ва N элементлари зарурлигини аниқладилар. Яқин йилларда Cu, Zn, Mn, Mo, Co микроэлементлари ҳам жуда оз миқдорда кераклиги исботланди . 9 Ўсимликлар танасидаги элемент-ларнинг 95 фоизини углерод, водород , кислород ва азот ташкил этади. Улар ўсимлик танасидаги органик моддалар (оқсиллар, ёғлар, углеводлар)нинг асосини ташкил этганлиги учун органогенлар дейилади. Ўсимликлар танасидаги қолган барча элементлар 5 фоизини ташкил этади ва ўсимликлар кулининг таркибига киради. 10 Ўсимликлар барча элементларни ўзлаштира олишига қарамай, ҳозиргача шу элементларнинг фақат 19 таси ўсимликлар учун ўта зарурлиги ва уларни алмаштириб бўлмаслиги аниқланган. Уларга углерод, водород, кислород, азот, фосфор, олтин-гугурт, калий, кальций, магний, темир, марганец, мис, рух, молибден, бор, хлор, натрий, кремний ва кобальт киради. Шундан 16 таси минерал элементлар бўлиб, углерод, водород ва кислородни ўсимликлар СО 2 , О 2 ва Н 2 О ҳолида ўзлаштиради. 11 Макроэлементларга тўқималарда миқдори 10 -1 – 10 -2 % бўлган элементлар (азот, фосфор, калий, кальций, натрий, магний ва бошқалар) киради. Микроэлементларга тўқималарда миқдори 10 -3 –10 -5 % бўлган элементлар (марганец, бром, мис, рух, молибден, бор, йод, темир, хром, никель, титан, кобальт ва бошқалар) киради. Ультрамикроэлементларга тўқималарда жуда оз (10 -6 % ва ундан кам) бўлган (олтин, симоб, радий, рубидий ва бошқалар) ва вазифаси аниқланмаган элементлар киради. 12 Тупроқда микроэлементлар ўзлаштирил- майдиган ва ўзлаштириладиган шаклларда бўлади. Ўзлаштирилмайдиган микро- элементлар сув ва суюлтирилган кислотада эримайдиган тузлар бўлиб, уларга анорганик ва органик бирикмаларни мисол қилиш мумкин. Ўзлаштириладиган микроэлементлар сувда осон эрувчи тузлар бўлиб, улар ўсимликларда кечадиган турли физиологик жараёнларда иштирок этади, турли касалликлар ҳамда ноқулай омилларга чидамлилигини оширади. 13 Мис ни ўсимликлар тупроқдан катион Сu+ шаклида ўзлаштиради. У хлоропластлар, пластоцианин ва бошқа муҳим ферментлар таркибига киради, азот алмашинувида иштирок этади, витаминларни фаоллаштиради, углевод ва оқсиллар алмашинувини кучайтиради. Ўсимликларнинг қурғоқчиликка, совуққа ва иссиққа чидамлилигини оширишда аҳамияти бор. У етишмасада ўсимликлар ўсиш ва гуллашдан тўхтайди, баргларда хлороз бошланади. Ғалласимон экинларда бошоқ ривожланмай қолади, мевали дарахтларнинг учлари қурийди. Ўғитлар сифатида мис сульфат тузи, мис эритиш корхоналарининг чиқиндиларини ишлатиш мумкин. 14 Ўсимликлар темирни ионлар Fe 2+ , Fe 3+ кўринишида ўзлаштиради. Баргларда кўп тўпланади, хлорофилл ҳосил бўлишида иштирок этувчи хлорофиллаза ферменти, оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида иштирок этувчи ферментлар таркибига киради. Фотосинтез, нафас олиш жараёнларида ва азот алмашинувида катта аҳамиятга эга. Темир етишмаса хлороз бошланади, натижада баргнинг томирлари яшиллигича қолиб, япроғи рангсизланади сатҳи кичраяди, фотосинтез ва нафас олиш кучи пасаяди. 15 Тупроқда оҳак кўп бўлса темирнинг ўзлаштирилиши қийинлашади ва хлороз бошланади. Унинг олдини олиш учун темир билан қўшимча озиқлантириш лозим. Бу мақсадда хелатлардан фойдаланилади. Хелатлар органик анионлар ва металлардан ташкил топган бирикмалар бўлиб, уни ўсимликлар яхши ўзлаштиради ва темирга бўлган талаби тўла қондирилади. Бизнинг шароитимизда хлороз касаллиги токзорларда, цитрус ўсимликларида ва мевали дарахтларда учрайди. 16 Рух ни ўсимликлар катион Zn+ шаклида ўзлаштиради. У моддалар алмашинувида иштирок этади, кабонгидраза ферментини фаоллаштириб, СО 2 нинг фотосинтез жараёнида фойдала-нилишига ёрдамлашади. Гидролизда иштирок этувчи ферментлар учун зарур, ауксинларнинг кўпайишига ва ўсимликлар ўсишининг фаоллашишига олиб келади. Рух етишмаса фосфор алмашинуви тўхтайди, баргларда хлороз бошланади, фотосинтез пасаяди ва ҳосил шаклланиши издан чиқади, цитрус ўсимликлари касалланади. Гектарига 6-10 кг рух эритмасини пуркаш тавсия этилади. 17 Кобальт бўз тупроқларда 5 мг/кг бўлиб, унинг 0,6-1,0 мг/кг ми ўзлаштирилади. У дуккаклилар учун муҳимроқ бўлиб, туганак бактерияларини кўпайтиради. Таркибида кобальт кўп учрайдиган В 12 витаминини фақат бактероидлар синтез қилади. У молекуляр азотнинг фиксациясида иштирок этади, азотни ўзлаштиришга ва хлорофиллнинг миқдорини оширишга таьсир қилади. Тупроқда кобальт 2,5-4,5 мг/кг миқдорида бўлса, етарли ҳисобланади. Етишмаган ҳолларда кобальт сульфат тузини ўғит сифатида ишлатиш тавсия этилади. 18 Молибден ни ўсимликлар анион МоО 4 - шаклида ўзлаштиради. У ўсимликларнинг ёш қисмлари ва баргларида кўп тўпланади. Молибден молекуляр азотни фиксацияловчи микроорганизмлар учун жуда зарур. У етишмаса тўқималарда нитратлар тўпланиб қолади, дуккаклилар илдизида туганак бактериялар ривожланмай қолади, ўсимликларнинг ўсиши сусаяди, пояси ва барг япроқлари деформацияланади. Ҳужайралардаги аминлаш ва қайта аминланиш реакцияларида иштирок этувчи ферментлар учун зарур, аскорбин кислотанинг ҳосил бўлишида иштирок этади. 19 Марганец ни ўсимликлар катион Мn+ шаклида ўзлаштиради. У фотосинтез жараёнида иштирок этиб, сувнинг фотолизи ва кислороднинг ажралиб чиқиши, СО 2 нинг қайтарилишида муҳим роль ўйнайди, шакарларнинг синтезини, унинг барглардан бошқа органларга оқимини кучайтиради; нафас олиш, азот ўзлаштириш жараёнларида, нуклеин кислоталар синтезида иштирок этади. Марганец етмаганда барг томирлари ўртасида сариқ доғлар ва хлороз пайдо бўлади, ғалласимонлар, лавлаги, картошка каби экинлар тез зарарланади. Ўғит сифатида марганецнинг M n SO 4 тузи ишлатилади. 20 Жуда кўп ўсимликлар учун бор зарур, айниқса, 2 паллалилар кўп талаб қилади. У кўп физиологик жараёнларга таъсир этади, гул чангларининг унишини ва чанг найларининг ўсишини тезлаштиради, гуллар, мевалар сонини кўпайтиради. Углеводлар, оқсиллар ва нуклеин кислоталарнинг алмашинувига таъсир этади. У етишмаганда даставвал ўсиш конуси нобуд бўлади, чангланиш ва мева тугунчаларининг ҳосил бўлиш жараёнлари издан чиқади. Ўғит сифатида таркибида 17% бор бўлган бор кислотасини Н 3 ВО 3 ишлатиш тавсия этилади. 21 Баҳорги бошоқли дон экинлари вегетациясининг дастлабки 1,5 ойида азот, фосфор ва калийни энг фаол ўзлаштиради. Сули шу даврда умумий калийнинг 70%ини ва кальцийнинг 58%ини қабул қилади, магнийни эса ўсиш-ривожланиши давомида бир текис ўзлаштиради. Нўхат зарур минерал элементларни бутун вегетацияси давомида бир текис ўзлаштиради. Баъзи ўсимликлар эса минерал элементларнинг асосий қисмини ўсиш- ривожланишининг иккинчи ярмида, яъни гуллаш, уруғининг шаклланиши даврида ўзлаштириши аниқланган. 22 Ўсимликларни қисқа ва узоқ муддат давомида озиқланадиган гуруҳларга ажратиш мумкин. Ғўза узоқ муддат давомида озиқланадиган экин бўлиб, у униб чиққанидан бошлаб то ўсув даврининг охиригача тупроқдан озиқ моддаларни олиб туради. Лекин ўсув даврида минерал элементлар турларига талаби ўзгариб туради. П.В.Протасовнинг аниқлашича, ғўза униб чиққандан дастлабки чин барг чиқаргунча фосфорни кўп ўзлаштиради, азотга бўлган талаби дастлабки чин барг чиқаргандан бошланиб, гуллашгача ошиб боради. 23 Тупроқдаги органик бирикмаларни парча-ловчи бактериялар органик бирикмаларни парчалаб, фосфор кислота ажратади ва тупроқ таркибида ўсимликлар ўзлаштира оладиган фосфор миқдорини кўпайтиради. Асосан дуккакли ўсимликларнинг илдизида симбиоз ҳаёт кечирувчи туганак бактериялари эса ҳаводаги эркин азотни ўзлаштириб, уни ўсимликлар қабул қила оладиган шаклга ўтказади. Натижада ўсимликларни азот билан таъминланиши яхшиланади ва тупроқ унумдорлиги ошади. 24 Ўсимликларнинг минерал озиқланиши биологик, биокимёвий ва физиологик жараёнларни ўз ичига олувчи ҳодиса бўлиб, асосан икки босқичда содир бўлади: 1) радиал транспорт; 2) ксилема ширасининг транспорти. Радиал транспорт минерал моддаларнинг илдиз тукчалари юзасидан ютилишидан бошланиб, ҳужайра қисмлари ва тўқималари билан маълум муносабатлар натижасида трахеидлар ва кселима найларининг минерал моддаларга тўлиши билан якунланади. 25 Кселима найларидаги шира транспирация кучи ҳамда илдиз босими ҳисобига ўсимликнинг бошқа органларига кўтарилади ва тақсимланади. Ўсимликлар ҳужайрасида зарур элементларни танлаб ютиш ва уларни тўплай оладиган махсус механизмлар мавжуд бўлиб, унинг ҳисобига тўқималарда тўпланган озиқ моддаларининг миқдори тупроқдагига нисбатан бир неча баровар кўп бўлади. Минерал элементларнинг ҳужайрага ютилиши ҳужайра пўстида бошланади ва мембранада давом этади. 26 Минерал элементларнинг тўқимага ўтиши ва тўпланиши жараёнини Д.Сабинин қуйидаги босқичларга бўлди: 1–босқич - ионлар ва катионлар ҳужайра пўстига адсорбцияланиб, катион ўрнига катион, анион ўрнига анион алмашинади; 2–босқич - ҳужайрага қабул қилинган ионлар цитоплазма оқсиллари билан реакцияга киришади; 3–босқич - илдизнинг эндодерма ва перицикл ҳужайралари орқали ўтган анион ва катионлар ўтказувчи найларга томон ҳаракатланади; 4–босқич - ўтказувчи найларга етиб келган ионлар сув оқими билан ўсимликлар тўқимасига тарқалиб ўзлаштирилади. 27 Биологик мембраналарда транспорт механизмиг ҳар хил омиллар асосида турлича бўлиши аниқланди: 1. Агар моддалар липидларда эрувчан бўлса, улар мембрананинг липид фазасида оддий диффузияланади. 2. Липофил ташувчилар ёрдамида гидрофил моддаларнинг диффузияси. 3. Ион каналлари орқали оддий диффузия. 4. Моддаларни фаол ташувчилар (насослар) ёрдамида ўтказиш. 5. Моддаларни экзоцитоз ва эндоцитоз йўллари билан ўтказиш. 28 Моддаларнинг (ёки ионларнинг) градиентга асосан оддий диффузияланиш йўли билан ёки ташувчилик вазифасини бажарувчи махсус оқсиллар иштирокида ўтишига суст транспорт (ташиш) дейилади ва ташқи шароитда ионларнинг концентрацияси ҳужайрадан кўп бўлганда амалга ошади. Фаол транспорт моддаларнинг мембрана орқали ташилиши градиентга қарама-қарши содир бўлади. Бунда ҳужайра моддаларининг концентрацияси ташқи шароитдагига нисбатан бир неча баровар кўп бўлганлиги сабабли ионларнинг мембрана орқали ташилиши давом этади. 29 Минерал элементларнинг радиал транспорти икки хил йўл билан содир бўлади: 1) апопласт; 2) симпласт. Апопласт ҳаракатда ҳужайранинг пўстига диффузия ва алмашинув адсорбцияси билан тўпланган ионлар эритманинг градиенти асосида ҳаракат қилади ва у сув ёрдамида тезлашади. Пўстдан–пўстга адсорбцияланиш йўли билан ионларнинг сўрилиши илдизнинг ички эндодерма қаватигача давом этади ва цитоплазмага ўтгач симпласт йўли билан ҳаракат қилади. 30 Симпласт ҳаракат минерал моддалар транспортининг асосий йўли бўлиб, цитоплазмага ўтган моддалар цитоплазманинг ҳаракати ва цитоплазматик тўр каналлари орқали ҳужайрадан–ҳужайрага плазмодесмалар ёрдамида ўтади. Бу ҳаракат натижасида озиқ моддалар трахеид ва кселима найларига ўтказилади. Бу найлардаги ширалар транспирация кучи ва илдиз босими асосида ўсимликнинг бошқа қисмларига тарқалади. 31 Алоҳида битта катионда ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши ва кўпайиши нормал бўлмайди. Чунки улар ўсимликларга заҳарли таъсир этади. Агар эритмага бошқа бир катион киритилса, иккинчи бир катионнинг заҳарли таъсири йўқолади, бу ҳолатга ионлар антогонизми дейилади. Аксинча бир катионли эритмага иккинчисининг киритилиши заҳарли таъсирни кучайтирса, унга синергизм ҳодисаси дейилади. 32 Ўсимликлар нормал ўсиши ва ривожланиши учун эритмадаги катионларнинг миқдори маълум нисбатда бўлиши зарур. Маълум нисбатда бўлган ионлар ҳисобига тайёрланган аралашма мувозанатли ёки ўзаро тенглаштирилган эритмалар дейилади. Минерал элементлардан тайёрланган эритмада ўсимлик ўстириш усули сув культураси дейилади. Ўсимликларни ўстиришда субстрат (муҳит) сифатида қум ишлатилса қум культураси , тупроқ ишлатилса тупроқ культураси дейилади. 33 Минерал тузлар кимёвий жиҳатдан нейтрал бўлишига қарамай, физиологик ишқорий ёки физиологик нордон туз дейилади. Масалан, аммоний сульфат (NH 4 )2SO 4 кимёвий жиҳатдан нейтрал туз бўлиб, муҳит (эритма)да NH 4 + ва SO 4 - ионларигача парчаланади. Ўсимликлар олтингугуртга нисбатан азотга талабчанлигидан NH 4 + катеонини кўпроқ қабул қилади, SO 4 — аниони эса муҳитда тўпланиб, унинг кислоталик хусусиятини намоён қилади. Шунинг учун ҳам аммоний сульфат тузи физиологик жиҳатдан кислотали тузларга киради. 34 NaNO 3 ва KNO 3 физилогик ишқорий тузлар қаторига киради, улар сувда эритилганда Na+ катионига ва NO 3 - анионига ажралади. Бу тузлар таркибидаги анионлар ўсимликка кўпроқ сингийди, натрий ёки калий муҳитда кўп тўпланиш натижасида субстрат ишқорий хусусиятга эга бўлади. Ишқорий муҳитни нейтраллаш мақсадида субстратга гипс (CaSO 4 ) қўшилади. Ўсимликлар тури ва яшаш шароитига кўра муҳитнинг доим бир хил нейтрал бўлишини талаб қилмайди. Масалан, люпин кислотали муҳитда (pH 4-5 оралиғида) яхши ривожланса, беданинг яхши ривожланиши учун pH 7-8 оралиғида бўлиши лозим. 35 Азот тупроқда қуйидаги ҳолатларда тўпланади: 1). Ҳаводаги молекула шаклидаги азот чақмоқлар вақтида ҳосил бўлган кучли электр зарядлари ҳисобига NO 2 - , NO 3 - ва NH 3 + каби бирикмалар ҳаво ва тупроқ муҳитида тўпланади. 2). Тупроқда эркин ҳаёт кечириб, молекуляр азотни ўзлаштириш ҳисобига оқсил ва бошқа азотли бирикмаларни синтезловчи микроорганизмлар нобуд бўлгандан кейин уларнинг танасидаги оқсил ва азотли бирикмалар чиритувчи бактериялар активлигида азотли содда моддаларга айлангандан кейин ўсимликлар ўзлаштиради. 36 3). Дуккакли ўсимликлар туганагидаги туганак бактериялари молекуляр азотни ўзлаштириб, тупроқни азотли моддалар билан бойитишда қатнашади. 4). Нобуд бўлган ўсимликлар, ҳайвонлар ва микрорганизмлар таркибидаги мураккаб органик моддаларнинг чириши натижасида ҳосил бўлган азот элементини сақловчи содда бирикмалар ҳам тупроқда тўпланади. 5). Тупроқ турли азотли ўғитлар ҳисобига ҳам азот билан бойитилади. 37 Молекуляр азотнинг қайтадан ҳаво таркибига қўшилиши ва аввалги миқдорда тикланиши қуйидагича юз беради: 1). Ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорга- низмларнинг ёниш, чириши натижасида азот ҳавога қайтиб чиқади; 2). Тупроқ ва сувда нитрит, нитрат тузлари билан аммоний ва бошқа моддалар кимёвий жараёнларда оксид (NO 2 - , NO 3 - ) ҳолатидаги азот молекуляр шаклдаги азот (N 2 )га ўзгариб, ҳавода тўпланади; 3). Тупроқда ҳаёт кечирадиган денитрификатор бактерияларнинг нитрит ва нитрат тузлари таркибидаги кислородни истеъмол қилиши натижасида ҳаво молекуляр шаклдаги азот (N 2 ) билан бойиб боради. 38 Азот оқсиллар, ферментлар ҳосил бўлишида иштирок этиб қолмасдан, хлорофилл молекуласи, ДНК, РНК, АТФ, НАД, НАДФ, витаминлар, алкалоидлар ва турли бирикмалар таркибида учрайди. Нитрит, нитрат ва аммоний тузлари таркибидаги NO 2 ва NO 3 анионлари ва NH 3 катиони шаклидаги азотни ўсимликлар ўзлаштиради. Экинларни азотга бўлган талабини қондириш учун далага маҳаллий ва азотли ўғитлар берилиши зарур. 39 Ҳар қандай аминокислота ўзидаги NH 2 гуруҳини бошқа кетокислотага ўтказиши натижасида янги аминокислота ва янги кетокислота ҳосил бўлишини А.Г.Брунштейн, М.Г.Крицман (1937) аниқлаб, уни қайта аминланиш деб атаганлар. Оқсил бирикмалари доим янгиланиб, ўзгариб туради ва парчаланганда аминокислоталаргача бўлинади. Аминокислоталарнинг ўзи ҳам парчаланиб, аммиак ва кетокислоталар ҳосил қилади. Ажралиб чиққан NH 3 гуруҳи бошқа оксикислоталар билан бирикиб, янги аминокислаталар ҳосил бўлишида иштирок этади. 40 Ўзида азот сақловчи ва айниқса, оқсилли бирикмалар тупроқда яшовчи чиритувчи бактериялар ва бошқа турли микроорганизмлар таъсирида кучли ўзгариб минераллашади. Бу жараёнларда кўп миқдорда аммиак ажралиб чиққанлиги учун аммонификация жараёни деб аталади. Аммонификация жараёнида турли замбуруғлар иштирокида оқсиллар пептон, полипептид ва аминокислоталаргача парчаланади. 41 Нитрификация жараёни икки фазадан ташкил топган бўлиб, биринчисида нитрозомонас гуруҳига кирувчи турли организмлар ҳаёти жараёнида аммиак ҳаводаги кислород ҳисобига оксидланишидан нитрит кислота ҳосил бўлади. Иккинчи фазада нитробактер иштирокида биринчи фазада ҳосил бўлган нитрит кислотанинг оксидланиши натижасида нитрат кислота вужудга келади. тупроқда нитрит ва нитрат бирикмалари таркибидаги оксид ҳолидаги азот баъзи микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятида молекула шаклидаги азот (N 2 )гача қайтарилади. Бу жараён денитрификация деб аталади. 42 Азот бошқа элементларга нисбатан бир неча баровар кўп ўзлаштирилади. Тупроқда азот етишмаса, ўсиш секинлашади, барглар майдалашиб, сарғая бошлайди, илдиз тизими жароҳатланади, гуллар ва ёш мева тугунлари тўкила бошлайди. Агар азот жуда кам бўлса, ўсимликлар қуриб қолиши мумкин. 43 Ўғитлар минерал ва органик ўғитларга ажратилади. Минерал ўғитларга азотли, фосфорли, калийли ва микроўғитлар, органик ўғитларга маҳаллий ўғитлар(гўнг, парранда ахлати, ипак қурти чиқиндиси ва ғумбаклари), торф, кўкат ўғитлар, бактериал ўғитлар киради. 44 Азотли ўғитлар тўрт гуруҳга: 1) нитратли; 2) аммонийли; 3) аммонийли-нитратли; 4) мочевиналарга ажратилади. Азотли ўғитлар тез эрувчан бўлганлиги учун тупроқда ўз таъсирини узоқ сақламайди ва шу сабабли кўп тўпланмайди. Бундан ташқари уларнинг маълум миқдори тупроқдаги микроорганизмлар таъсирида молекуляр азотга айланиб, ҳавога учиб кетади. 45 Фосфорли ўғитлар уч гуруҳга: 1) эрийдиган; 2)сувда эримайдиган, кучсиз кислоталарда эрийдиган; 3)сувда эримайдиган ва кучсиз кислоталарда ҳам ёмон эрийдиганларга бўлинади. Энг кўп ишлатиладиган гуруҳи эрийдиган оддий Ca(H 2 PO 4 ) 2 ва қўш Ca 2 (H 2 HO 4 ) 2 .H 2 O суперфосфатлар бўлиб, уларнинг таркибидаги фосфор кам ҳаракатчанлиги учун тупроқда тўпланади, таъсир кучини 2-3 йилгача сақлаши мумкин. Фосфорнинг сувда эримайдиган, кучсиз кислоталарда эрийдиган гуруҳига преципитат (фосфор кислотанинг қўш кальцийли тузи) ва бошқалар киради. Преципитат таркибида ўсимликлар ўзлаштирадиган фосфор 25-38%ни ташкил этади. 46 Калийли ўғитлар ўсимликлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Калийли ўғит сифатида таркибида 52% соф калий бўлган, сувда яхши эрийдиган калий тузи (КСL) қўлланилади. Калийли ўғит сифатида калий сульфат K 2 SO 4 ва калий нитрат KNO 3 ҳам ишлатилади. 47 Гўнг экинларга озиқ бўлишдан ташқари, тупроқ тузилмаси, ғоваклиги ва сув ўтказувчанлигини яхшилайди, унинг унумдорлиги ва намни узоқ сақлаш хусусиятларини оширади. Кам унумдорли, оғир механик таркибли тупроқларнинг ҳажмини оширади, сув ва ҳаво режимини ҳамда микробиологик жараёнлар кечишини, механик таркиби енгил тупроқларнинг қовушқоқлигини яхшилайди. 48 Сидерат ўғит сифатида кўк нўхат, нўхат, бурчоқ, мош, себарга, шабдар каби дуккакли экинлар, шунингдек, кузги жавдар, рапс, хантал, перко кабилар экилади. Ўзбекистон шароитида сидерат экинлар апрелнинг бошларида ҳайдаб, тупроққа аралаштириб юборилади ва бир оз вақт ўтказилиб асосий экин экилади. 49 Кузги ғаллаларни эрта баҳорда азот билан озиқлантириш дондаги оқсил миқдорини 0,5- 1 фоизга кўпайтиради. Чигит экиш билан бир вақтда гектарига 10-20 кг фосфор, 5-10 кг азот бериш йўли билан пахта ҳосилни гектарига 3,5- 4 центнерга ошириш мумкин. Ерга донадор суперфосфат солинса, ўсимликларнинг ёш майсалари илдизи яхши ривожланиб, қурғоқчиликка чидамлилиги ортади. Фосфорли ўғитлар таъсирида ўсимликларда шакар, крахмал ва оқсил миқдори кўпаяди, каноп, ғўза ва зиғир толаларининг узунлиги ортади, сифати яхшиланади. 50Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha