Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 332.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 25 Январь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўсимликшунослик фанининг мақсади ва ва вазифалари, дала экинларининг умумий тавсифи гуруҳи

Купить
Ўсимликшунослик фанинингЎсимликшунослик фанининг мақсади ва ва вазифалари, мақсади ва ва вазифалари, дала экинларининг умумий дала экинларининг умумий тавсифи гуруҳитавсифи гуруҳи Режа:Режа: 1 . Дала ва ем-хашак экинлари маҳсулотини етиштиришнинг моҳияти 2. Экинларнинг келиб чиқиш марказлари 3. Ўсимликшунослик фан сифатида 4. Ўзбекистонда ўсимликшуносликнинг аҳволи 5. Дала ва ем-хашак экинларининг гуруҳлари Ўсимликшунослик тармоғининг асосий иш қуроли - бу яшил ўсимликлардир. Асосий иш қуроли сифатида ўсимликлар янги навлар яратиш ва уларни яхшилаш, алмашлаб экишда ўтмишдошларни танлаш, экиш меъёрини, усулини аниқлаш ва бошқа жараёнларда инсон таъсирида бўлади. Шу билан бирга ўсимлик асосий иш қуроли сифатида қуёшнинг кинетик энергиясини органик бирикмаларнинг потенциал эне р гиясига айлантиради. Жанубий Хитой, АҚШ, Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Миср, Мексика, Перу, Боливия, Эфиопия деҳқончилик маданиятининг энг қадимги ўчоғи ҳисобланади. Шунингдек бу маданиятнинг қадимий ўчоғлари қаторига Туркманистон, Хоразм, Аму ва Сирдарё оралиғи, Самарқанд воҳаси, Бухоро атрофлари ҳам киради. Умуман бизда деҳқончилик эрамиздан 3-2 минг йиллар аввал юзага келган. Ўсимликшунослик том маънода инсон фаолиятида ўсимликларни ўстириш билан боғлиқ бўлган барча тармоқларни ўзига мужассамлаштиради. Бундай холда ўсимликшуносликка нафақат дала ўсимликшунослиги, балки ўрмончилик, боғдорчилик, сабзавотчилик, гулчилик ва бошқа тармоқлар киради. Ҳозирги вақтда экиладиган маданий ўсимликлар сони 1500 та бўлиб, уларнинг энг керакли хўжалик аҳам и ятига эгалари 250 турни ташкил этади. Донли экинлар билан ҳар йили жаҳон қишлоқ хўжалик экин майдонининг 70 фоиз дан зиёдроғи ёки 750 млн.гектарга яқини банд бўлиб, бу майдонлардан йилига 1,5 млрд тоннага яқин дон олинади. Ўсимликнинг келиб чиқиш марказлари 1935 йили илк бор улуғ рус олими Н.И.Вавилов томонидан аниқланган. Бу маълумот кейинчалик бошқа олимлар томонидан тўлдириб ҳозир 12 та ген маркази аниқланган. 1. Хитой-Япония маркази – Хитой, Корея ва Япониянинг субтропик минтақаси киритилган. Бу минтақадан соя, юмшоқ буғдой, тариқ, чўмиза, маржумак келиб чиққан. 2. Индонезия -Жанубий Хитой – сули, шакарқамиш, мева , сабзавот экинлари келиб чиққан. 3. Австралия маркази – шоли, ғўза, себарга, тамаки, эвкалипт, тропик дарахтлар келиб чиққан. 4. Ҳиндистон маркази – шоли, ҳинд буғдойи, шакарқамиш, ғўза турлари, сабзавот ва мева экинлари келиб чиққан. 5. Марказий Осий маркази (Тожикистон, Ўзбекистон, Афғонистон – бу минтақа кўк нўхат, мош, ясмиқ, нўхат, толали наша, махсар, хашаки дуккаклар, афғон жавдари, қовун, ғўза турлари, кўп йиллик ўсимликлар ватанидир. 6. Олд Осиё маркази (Тоғли Туркманистон, Эрон, Кавказ орти, Кичик Осиё, Араб ярим ороли) – бу марказдан буғдой турлари, арпа, сули, жавдар, кўк нўхат, беда, зиғир, сабзавот ва мевали экинлар келиб чиққан. 7. Ўрта Ер денгиз маркази (Миср, Сурия, Паластин, Греция, Италия ва Ўрта Ер денгизи соҳилида жойлашган давлатлар) – бу сули, арпа, буғдой, турлари зиғир, карам, лавлаги, сабзи, шолғом, турп, пиёз, саримсоқ, кўкнори, оқ хантал каби экинлар ватанидир. 8. Африка маркази – жўхори турлари, тариқ, канакунжут, шоли, буғдой турлари, мойли пальма, дуккакли экинлар, кунжут, кофе, ғўза турлари ватанидир. 9. Овропа - Сибир маркази – толали зиғир, дурагай себарга, беда турлари, кандир, хмел, мева ва сабзавот экинларининг ватанидир. 10. Марказий Америка – (Мексика, Гватемала, Гондурас, Панама) – бу марказ маккажўхори, ловия, қовоқ, ингичка толали пахта, ширин картошка, махорка, қалампир, кўп йиллик ўсимликлар ватанидир. 11. Жанубий Америка – маданий картошка, тамаки, помидор, кўп йиллик арпа, чатнайдиган маккажўхори ватанидир. 12. Шимолий Америка – арпа турлари, люпин, кунгабоқар, сабзавот ва резавор ўсимликлар ватанидир. Рус олими А.Г.Болотов (1738-1833) Россия шароитида ўсимликларни экиш ва парвариш қилиш усулларини деҳқончиликка татбиқ қилди, шунингдек И.И.Комов (1750-1792) кўп йиллик ем-хашак экинлари ва картошкани экиш масалаларини чуқур ўрганди. К.А.Тимирязев илмий биологиянинг классиги ҳисобланади. У ўсимлик фотосинтез ҳодисасининг муаммосини, фотосинтезнинг ёруғликка боғлиқлигини кўрсатиб берди. У қурғоқчиликка қарши курашиш учун бир қанча чора-тадбирлар ишлаб чиқди. “Ўсимликлар ҳаёти” (“Жизнь растений”), “Деҳқончилик ва ўсимликлар физиологияси” (“Земледелие и физиология растений”), “Қуёш, ҳаёт ва хлорофилл” (“Солнце, жизнь и хлорофилл”) номли китобларнинг муаллифидир. И.А.Стебут “Дала экинлари асослари ва Россияда уларни яхшилаш чоралари” номли классик асар муаллифи ҳисобланади. Унда жуда кўп ўсимликларни ўстиришга оид маълумотлар тўпланган ва ҳозиргача ўсимликшунос олимларнинг зарур қўлланмаси саналади. Д.Н.Прянишников ўсимликшунос сифатида “Хусусий деҳқончилик” асарини ёзди. Унинг ўсимликларнинг озиқланишига ва ўғитларнинг қўлланишига бағишланган тадқиқотлари ҳозирги пайтда ҳам ўсимликшуносликнинг ривожланиши учун муҳим ҳисобланади. Н.И.Вавилов маданий ўсимликлар биологияси, систематикаси ва географиясига оид тадқиқотлар олиб борди. Жаҳон бўйича тўпланган ўсимликлар коллекцияси намунаси бир қанча серҳосил навларни яратишда бошланғич материал бўлиб хизмат қилди. Унинг тавсиясига кўра экинларни географик зоналар бўйича экишни ташкил этиш натижасида экинлар ҳосилдорлигини оширишга эришилди. Ўсимликшунослик фанини ривожла - нишида ўзбек олимларидан академик А.И.Имомалиев, М.В.Муҳаммаджонов, селекционер С.М.Мираҳмедов, М.А.Каримов, Қ.З.Зокиров, Н.Н.Назировлар ҳам катта ҳисса қўшдилар. Ўсимликшунослик фан сифатида ўз услубига эга. Илмий ишлар дала, вегетацион ва лаборатория усулларида олиб борилади. Ўзбекистонда ўсимликшунослик бўйича илмий ишлар барча қишлоқ хўжалик илмий-тадқиқот институтларида, вилоят тажриба расадхоналарида ва олий ўқув юртларида олиб борилади. Ўзбекистон далаларида маҳаллий олимлар яратган навлар кўплаб экилмоқда. Ўзбекистонда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш учун мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб ўсимликшунос тармоғини ривожланти - ришга ва экинларни жадал технологиялар асосида етиштириш ишларини ташкил этишга алоҳида эътибор қилинмоқда. Дала ўсимликларини экиб мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда илғор технологиялар ишлаб чиқилмоқда ва жорий этилмоқда. Экиладиган ўсимликларнинг тур ва нав хили кўпайтирилмоқда, ҳар йили янги-янги навлар туманлаштирилмоқда, уруғшунослик ва уруғчилик ишлари ташкил этилмоқда. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик экинлари экиладиган майдонлар 4 млн 300 минг гектар атрофида бўлиб, шундан 1 млн 300 минг гектардан ошиқроқ ерга бошоқли дон экинлари, 1 млн 533 минг гектарга яқин майдонга ғўза, 410 минг гектарга яқин майдонга ем-хашак, 35 минг 300 гектардан ошиқ ерга сабзавот, 25 минг 400 гектар ерга полиз экинлари, 8 минг 600 гектар ерга тамаки, 1 минг 100 гектар ерга каноп экинлари экиб ўстирилади. Дала экинларини классификациялашга дастлабки уринишларни А.Г.Болотов асарларида учратишимиз мумкин. И.А.Стебутнинг “Дала экинлари асослари ва Россияда уларни яхшилаш чоралари” номли асарида дала экинларини етиштириш хусусиятларига асосланган классификациясини таклиф қилди. Д.Н.Прянишников ўзининг “Хусусий деҳқончилик” номли дарслигида ўтлоқ ўсимликларни икки гуруҳга: ем-ҳашак ва тола берувчи ўсимликларга, дон экинларини эса 3 гуруҳга: а) крахмалга, б) оқсилга ва мойга бой ўсимликларга ажратди. И.П Подгорний эса дала экинларини 4 гуруҳга: 1) дон экинлари; 2) техник экинлар; 3) полиз экинлари ва 4) ем-хашак экинларига бўлди . Ҳозирги вақтда дала экинларининг анча такомиллашган классификацияси ишлаб чиқилган бўлиб, бунда ўсимликлар улардан олинадиган асосий ҳосилнинг ишлатилиш характерига қараб олтита гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга дон экинлари киритилган бўлиб, улар 3 та кенжа гуруҳга ажратилган: а) ҳақиқий дон экинлари (буғдой, жавдар, арпа, сули, тритикале); б) тариқсимон дон экинлари (маккажўхори, жўхори, тариқ, шоли, маржумак); в) дуккакли дон экинлари (кўк нўхат, маҳаллий нўхат (нут), соя, бурчоқ, ясмиқ, ловия, мош, люпин, хашаки дуккаклар). Иккинчи гуруҳга эса ем-хашак экинлари киритилган, улар 4 та кенжа гуруҳга бўлинган: а) кўп йиллик дуккакли ўтлар (беда, қашқарбеда, қизил себарга, баргак); б) кўп йиллик қўнғирбош ўтлар (кўп ўримли мастак, бўйчан мастак, яйлов мастаги, оқ сўхта, буғдойиқ, эркак ўт, бетага, ялтирбош); в) бир йиллик дуккакли ўтлар (шабдар, берсим, вика); г) бир йиллик қўнғирбош ўтлар (судан ўти, қўноқ, бир йиллик мастак). Учинчи гуруҳга – туганак мева ва илдиз мевалилар. Бу гуруҳ 2 та кенжа гуруҳга бўлинган: а) туганак мевалилар (картошка, ер ноки, батат); б) илдиз мевалилар (қанд лавлаги, хашаки лавлаги, хашаки сабзи, хашаки шолғом); Тўртинчи гуруҳга мойли экинлар бирлаштирилган бўлиб, улар 2 та кенжа гуруҳга ажратилган: а) серёғ мойли экинлар (кунгабоқар, махсар, кунжут, кана кунжут, ерёнғоқ, мойли зиғир, рапс, соя); б) эфир мойли экинлар (райҳон, ялпиз, кашнич, арпабодиён, оқ зира, қора зира). Бешинчи гуруҳга толали экинлар киритилган бўлиб, улар 3 та кенжа гуруҳга бўлинади: а) толаси уруғда ривожланадиган экинлар (ғўза); б) толаси поя пўстлоғида ривожланадиган экинлар (толали зиғир, каноп, толали наша, кандир, рами); в) толаси баргда ривожланадиган экинлар (толали банан, Янги Зеландия зиғири). Олтинчи гуруҳга тамаки экинлари (тамаки, махорка) киради . Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha