Ўсимликшуносликда стимуляторларни қўллашнинг биотехнологик асослари

Ўсимликшуносликда стимуляторларни қўллашнинг биотехнологик асослари Режа: 1. Ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши ҳақида тушунча, 2. Фитогормонлар ҳақидага таълимотнинг ривожланиш тарихи, 3. Ўсимликлар гормонлари ва уларни қўллашнинг назарий асослари, 4. Ўсишни бошқарувчи моддаларни амалда қўлланилиши: 5. Ретордантлар, Ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши ҳақида тушунча Ўсимлик организмидаги ҳужайраларда ҳаётий ҳодисалар яъни физиологик ва биокимёвий жараёнлар, шу жумладан моддаларнинг алмашинуви тўхтовсиз давом этканлиги сабабли ўсимликларнинг сатҳи, ҳажми, узунлиги, ҳўл ва қуруқ оғирлиги, турли органлар-аъзоларнинг сони, ҳужайралардаги органоидлар ва бошқаларнинг сони ортади. Ўсимликларнинг ўсишини қуйидаги 5 та турга ажратилади: 1. Апикаль ўсиш, 2. Базаль ўсиш, 3. Интеркаляр ўсиш, 4. Энига ўсиш яъни тангенталь ўсиш, 5. Сиртқи ўсиш. Ўсимлик организмининг ўсиши ўсиш нуқтасидаги (конусидаги) ҳужайраларнинг бўлиниб кўпайиши ҳисобига амалга ошади яъни ўсади, катталашади ва йўғонлашади. Меристема ҳужайраларининг ўсишини ўз навбатида қуйидаги учта фазага (даврга) ажратилади: 1. Эмбриональ фаза ёки бўлиниш фазаси, 2. Ҳужайраларнинг чўзилиш фазаси, 3. Ҳужайраларнинг дифференциалланиш ёки мутахассислашиш фазаси. Булардан ташқари ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига фитогормонлар билан бир қаторда турли ингибиторлар ва ретордантлар ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Ўсимликларнинг ўсишини тезлатиш учун сунъий тайёрланган стимуляторлар ишлатилади. Фитогормонлар ҳақидаги таълимотнинг ривожланиш тарихи Ўстирувчи гормонлар витаминлар ва ферментлар сингари ўзига хос бирикмалар бўлиб, ўсиш жараёнларини жадаллаштиради. Ўсимликларнинг ўсишига таъсир этадиган бундай моддаларнинг мавжудлигини Ч.Дарвин 1880 йилда таъкидлаб ўтган эди. А..А.Набоких 1908 йилда кунгабоқарнинг гипокотилидан ўсимликларнинг ўсишини ўн бараваргача тезлаштира оладиган бирикма ажратиб олади. Украиналик академик Н.Г.Холодный 1927 йилда, Голландиялик олим Ф.М.Вент эса 1928 йилда ўсимликларнинг ўсишини жадаллаштирадиган ауксинлар деб аталувчи моддалар қатнашишини тўла тасдиқладилар. Юксак ўсимликлар тўқимасида гибберелла ва гибберелласимон моддаларнинг борлиги М.Кедли ва Ц.Веста (1956) аниқлаганлар. Гиббереллинлар поя, илдиз, ёш баргларда синтезланиб, юқоридан пастга, пастдан эса юқорига ҳаракатланиши ва кучли концентрацияда ҳам заҳарсиз бўлиши билан ауксинлардан фарқ қилади. Гиббереллинлар таъсирида узун кун ўсимликларнинг қисқа кунда гуллаши тезлашади. Гиббереллин ноциклик фотофосфорланиш жараёнининг ўтишини тезлаштиради. Мевалон кислотаси ингибиторлардан абсциз кислотасининг ҳосил бўлишида асосий маҳсулот сифатида қатнашади. Цитокининлар таъсирида қуйидаги ижобий жараёнларни амалга ошганлигини кўриш мумкин: 1. Уруғларнинг униши тезлашади. ҳолатидан чиқиши тезлашади. 3. Модда алмашинуви жараёнида ҳосил бўлган маҳсулотларнинг тақсимланиши маълум тартибда 2. Куртакларнинг тиним сақланади. 4. Сарғайиб қолган барглар яшил тусга киради. 5. Ўсимликларнинг қурғоқчиликка чидамлилиги ортади. 6. Ўсимликларнинг иссиқликка чидамлилиги ортади. 7. Оқсил парчаланиши натижасида ҳосил бўлган маҳсулотлар ёш баргларга қараб ҳаракатланади. Д.С.Летам 1964 йилда маккажўхори донидан зеатин деб аталувчи цитокининни ажратиб олган. Ўсимликларнинг гормонларини қуйидаги 5 та гуруҳи мавжудлиги ҳамма томонидан тан олинган: 1. Ауксинлар, 2. Цитокининлар 3. Гиббереллинлар 4. Абсциз кислотаси 5. Этилен. Фитогормонлар ёки уларнинг синтетик аналоглари ёрдамида ўсимликларнинг меваларини пишишини тезлатиш ёки секинлатиш, уларнинг ҳар хил ноқулай ташқи муҳит омилларининг салбий таъсирига чидамлилигини ошириш, озуқа моддаларининг ўсимликларни хўжалик учун фойдали бўлган ҳосили бўлмиш органларига яъни аъзоларига йўналтиришга ва шу орқали ўсимликларнинг ҳосилдорлигини орттиришга эришилади. Фитогормон Adabiyotlar: 1. "O`zbekiston Respublikasi Prezidenti I.A Karimovning va Respublika Vazirlar maxkamasining qishloq xo`jaligini rivojlantirish to`grisidagi ko`rsatma va farmonlari" 2. X.Atabaeva, O.Qodirxo‘jaev O’simlikshunoslik, T. YAngi asr avlodi, 2006, 298 b 3. X.Atabaeva va boshq – O’simlikshunoslik - T.Mexnat, 2000. 4. P.P. Vavilov. -Rasteniyevodstvo-M.Kolos,1986 5. O.Mirzaev, T. Xudoyberganov-Em-xashak yetishtirish Andijon, 2003