Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 166.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 01 Июль 2021
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўсмирлар орасида ўз жонига қасд қилиш (суицид) ҳолатларининг ижтимоий психологик хусусиятлари

Купить
“ ЎСМИРЛАР ОРАСИДА ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ (СУИЦИД) ҲОЛАТЛА-РИНИНГ ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ” 01 02 03 10 16 1A 01 0101 Ўзбекистон Республикаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қашқадарё вилоят, касб ҳунар таълими бошқармаси “ ЎСМИРЛАР ОРАСИДА ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ (СУИЦИД) ҲОЛАТЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ” мавзусида илмий-амалий семинар 03 25 35 20 01 0203 0D0A0E 12 16 19 31  “ Биз фарзандларимизнинг баркамол руҳий дунёси учун, уларнинг маъна- вий-аҳлоқий жиҳатдан етук, жисмонан соғлом бўлиши учун доимо қайғури- шимиз зарур” И.А.Каримов Суицид ўзи нима? Суицид (лот. “ suicaedere ”, “ sui ”-мен; “ caedere ”- ўзимни ўлдираман)– онгли равишда ўз жонига қасд қилиш, деган маънони англатади. Суицидал ҳулқ-атвор ва суицид тушунчалари орасида маълум бир тавофут бор. Яъни, суицидал ҳулқ-атвор кенгроқ тушунчага эга бўлиб, ўз жонига қасд қилиш харакатлари, кўринишларини ифодалайди. Ўз жонига қасд қилиш харакатларига қасд қилувчига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўлим ҳолати содир этилмаган (арқоннинг узилиб кетиши, ўз вақтидаги реанимацион чораларнинг амалга оширилиши) ҳаракатлар ифодаланади. Статистик маълумотларга кўра, бутун жаҳон бўйича ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари касалликлар ва бахтсиз ҳодисалар (асосан йўл транспорт халокатлари) туфайли ўлимдан кейинги учинчи ўринни эгалламоқда. Ҳар йили 30.000 америкаликлар, 25.000 японлар, 20.000 французлар, 60.000 россияликлар ўз жонига қасд қилмоқда. Ушбу статистик маълумотларга психоло- гик изоҳ бериладиган бўлса, ислом дини хамда насронийликнинг “православлари”- да суицид гуноҳ хисобланади. Католиклар ва бошқа диний таълимотларда суицид гуноҳ саналмайди. Мисол тариқасида япон ниндзя ва самурайлари “харакирини” амалга ошириб, яъни ўз жонига қасд қилар эдилар. Бу ҳолат уларда қаҳрамон- лик саналар эди. Шундай экан, мусулмон халқларида ушбу харакатлар, диний таълимотда “гуноҳи аъзим” саналади.  Сўнгги 15-20 йил давомида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ўсмирлар орасида кескин ортиши бу муаммо «ёшариб» боришидан далолат бермоқда. Бутун Жахон Соглиқни Сақлаш худудий бошқармаларининг маълумотларига кўра, 15-24 ёш ўртасидаги ўсмирларнинг суиқасд ҳолатлари 15 йилда 2 баробарга кўпайган. Францияда сўнгги 10 йил мобайнида ўсмирларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари 3 баробарга ортган.  Сўнгги 30 йил мобайнида АҚШда 15-19 ёшли ўсмир йигитлар ўртасидаги ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари 300%, қизлар орасида эса 200% га ошган. Польшада 12- 20 ёшли ўсмирлар ўртасидаги суицид сўнгги 10 йил давомида 4 баробар кўпайиб, бунда ўғил болалар 21%ни, қизлар эса 79%ни ташкил этмоқда. Мазкур муаммонинг “ёшариб” боришида асосий сабабларини қуйидагиларда ифодалаш мумкин:  Ўсмирларда асосий ҳаётий позиция сусайиши, улар ўз навбатида: -психологик ва психоаналитик (З.Фрейд назарияси; Г.А.Абрумова) -ижтимоий (Э.Дюркгейм, Ф.Бекон таълимоти) -наслий (М.Фабер, Ч.Павезе) назарияларга таяниши кузатилган. Халқ таълими педагогик ходимлари ва рахба- риятида ўсмирлар ўртасидаги суицид тўғрисидаги билимлар танқислигининг мавжудлиги. ◦ Мактаб психологларининг касбий жихатдан етук эмаслиги ҳамда оғир психологик вазиятга тушиб қолган ўқувчилар билан ишлаш кўникмаси мавжуд эмаслиги. ◦ Ўсмирларнинг девиант, деструктив хулқ атворини ўрганувчи, йўналтирувчи ННТ, ҳуқуқтартибот, ёшлар ҳаракати ва бошқа фонд ва ташкилотларнинг фаолиятини таҳлил этиб, бирлаштирувчи Координацион марказларнинг мавжуд эмаслиги. ◦ Оила, мактаб, махала ҳамкорлиги Концепция- сининг амалий жихатларига камроқ эътибор берилаётгани, хусусан МФЙ, ҚФЙ ходимлари ва мактаб педагоглари ўртасида доимий алоқанинг мавжуд эмаслиги;  Қатор ўтказилган тадқиқотлар шуни маълум қилдики, суицид 3 турга ажратилар экан: 1. асл суицид; 2. аффектив суицидал харакатлар; 3. намойишкорона суицид.  Асл суицид , яъни ўлим билан якун- ланган суиқасд ҳолатлари узоқ вақт давомида ўйланганлиги ва шакллан- ганлиги билан ажралиб туради. У кўпроқ 18-35 ёшли ўсмир ва ўспирин- ларда учрайди, яъни ёш жиҳатидан каттароқ бўлган кишиларда. Бу суициднинг мотивлари кўп ҳолларда ишқий муаммолар (28%); ота-оналар билан келиша олмаслик, оилавий низолар (69%) кабиларни ташкил қилган.  Аффектив суицидал харакатлардан фарқли ўлароқ, асл суиқасдни содир этганларда суиқасд ҳақидаги ўй-фикрлар 1 ойдан – 7 ойгача, (ўртача хисобда эса, 2,5 ой) мобайнида давом этган бу жараёнда суиқасд ҳақидаги пассив фикрлар аста- секин суицидал харакатга ўтиб борган. Бунда кўпроқ «ўлим» хисси эмас, балки «яшашни хохламаслик», «уйқудан турмаслик», «бундай тарзда яшай олмаслик» каби ҳис-туйғулар ва ўй- фикрлар киши онгини қуршаб олган. Аффектив суицидал харакатлар (суицидал хулқ-атвор).  «Аффект» сўзи лотинча сўздан олинган бўлиб, хаяжонланиш, қисқа муддатли кучли эмоционал ҳолат, зўриқишни ифодалайди. Аффект ҳолатида онгли фаолият сусаяди, ўз-ўзини бошқариш хисси сустлашиб, харакатлар мантиқий тафаккурга эмас, балки эмоцияларга боғлиқ бўлиб қолади.  Суициднинг бу тури ўз жонига қасд қилиш қарори чуқур ўйланмаганлиги, қисқа муддат ичида қабул қилинганлиги билан ажралиб туради. Намойишкорона суицид  Учинчи тури «намойишкорона суицид» ҳолати кўпроқ вояга етмаганлар, хамда аёллар орасида содир этилмоқда. Бунда суиқасдни содир қилувчи муайян аҳамиятли шахсга нисбатан ўз муносабатини ифодалайди. Аксариятда суицид мотиви – турмуш ўртоғи билан низолашув, иш фаолиятидаги низолар, яъни намойишкорона суицид мижоз ва норасмий ёки юридик жиҳатдан унга қарашли бўлган шахс ўртасидаги муносабатларни ифодалайди. Низо давомийлиги катта эмас (бир кундан 5 ойигача давом этади).  I . Суицидал хулқ-атворнинг ички ва ташқи кўринишлари  Суицид ҳулқ-атворнинг ички кўриниш шакллари:  а) антивитуал кўникмаларни шаклланиши (ҳаётнинг мазмуни йўқлиги тўғрисида фикрларнинг пайдо бўлиши).  б) пассив суицидал фикрлар (хали ўз-ўзига қасд қилиш нияти йўқ, лекин ўз жонига қасд қилиш тўғрисида фикрларнинг пайдо бўлиши. Масалан, “ўлганим яхши эди”, “жонимдан тўйдим”, “узоқ- узоқларга кетиб бировни кўрмасам…”).  в) суицидал ниятларни пайдо бўлиши (ўз жонига қасд қилиш режаларини пайдо бўлиши).  г) суицидал харакатларни пайдо бўлиши (ўз жонига қасд қилиш фикрининг кучайиб бориши). 2. Суицид ҳулқ-атворнинг ташқи кўриниш шакллари:  а) суицидал фикрларни яқин кишилар орасида изхор қилиш.  б) суицидал харакатлар (ўз жонига қасд қилиш бироқ ўлмай қолиш).  в) суицидни бажариш (ўзини ўлдириш)  II. Суициднинг келиб чиқишида кўп ҳоллардаги низолар. 1. Иш фаолияти ва шахсларнинг ўзаро муносабатлари билан боғлиқ низолар:  а) шахснинг жамоа ўртасидаги мослаша олмаслигидан келиб чиққан низолар;  б) хизмат доираси билан боғлиқ топшириқни муваффақиятсизлик билан тамомлаш асосида пайдо бўлган низолар;  в) ҳамкасблар ўртасидаги низолар;  г) раҳбар ва ходимларнинг иш фаолиятида юзага келган ўзаро низолар; 2.Шахсий оилавий низолар:  а) Севги можароси туфайли пайдо бўлган низолар. Севишганларнинг бир-бирларига бевафолиги;  б) Ажримлар;  в) Оғир касаллик;  г) Яқин инсонларининг ўлими;  д) Жинсий заифлик, жинсий қониқмаслик 3.Бевосита соғлиқ билан боғлиқ бўлган шахсий низолар:  а) рухий касалликлар;  б) соматик (бадан) касалликлари;  в) жисмоний нуқсонлар (нутқдаги нуқсонлар, ташки кўринишдаги камчиликлар ва нуқсонлар).  4. Ноижтимоий ҳулқ-атвор билан боғлиқ бўлган низолар:  а) озодликдан махрум бўлишдан қўрқув;  б) ноижтимоий ҳулқ-атвор билан боғлиқ шармандаликдан қўрқув. 5. Уй-жой, маиший ва моддий қийинчиликлар асосида пайдо бўлган низолар:  а) пул етишмаслиги қийинчиликлари;  б) ночор яшаш шароити;  в) кийим-кечак ва бошқа моддий буюмлар камчилиги. III. Суициднинг келиб чиқиш белгилари.  1. Яширин ғазаб (бундай ҳолатларда ғазаб шахснинг ички рухиятига йўналтирилган бўлади. Бу ҳолатни ташқаридан сезиш мумкин).  2. Катта йўқотишни ҳис этиш. Юзага келган вазият яхши томонга ўзгармаган, ҳеч ким ёрдам бера олмайди, ҳеч қандай нажот йўқлигидан умидсизликка тушиш.  3. Ожизлик ҳолатининг кучайиши.  Суицид ҳулқ-атворнинг олдини олиш йўллари  1. Шахсларда суицидал ҳолатларга тушиш фаоллигини аниқлаш. Бундай фаоллик қуйидаги ҳолатларда кучайиб боради: - баҳор ва кўз фасллари даврида, яъни - Январь, февраль, март. Сентябрь-ноябрь. - Май. Битирув кечалари арафасида. - эрта тонг, оқшом ва тун пайтларида; - ой тўлган ва янги чиққан даврда; - 14 – 24, 40 – 50 ёшлар даврида; - жамоада ва оиладаги чуқур маънавий руҳий ҳолатларда. 2. Суицидал ҳулқ-атворга мойил бўлган шахсларни аниқлаш. Бундай мойиллик шахсий психологик омиллар билан боғлиқ бўлади. Бундай омилларни эса фақат махсус психологик ташҳис усуллари ёрдамида аниқлаш мумкин. 3. Руҳий инқирозга тушган шахсга ўз вақтида психологик ёрдам кўрсатиш:  - ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган шахсни ташхис қўйиб даволаш;  - суицидал – депрессив ҳолатга тушган шахсни маънавий рухий  қўллаб-қувватлаш;  - бундай шахсни моддий-маънавий шароитини яхшилаш. IV. Суицидал ҳулқ-атворга мойил бўлган шахслар гуруҳи.  1 . Оилавий тарбия шароити:  - ёшлигида отасиз ўсган шахслар;  - оилада онанинг устун туриш ҳолатларида  тарбияланган шахслар;  - алкоголик, психик касалликка доир бўлган оилада  тарбияланган шахслар.   2. Алкогол ва наркотик моддаларни фаол истеъмол қилувчи шахслар бўлган оилада тарбияланганлар.   3. Яқин қариндошлари ўз-жонига қасд қилган ҳолатлари бўлган оилада тарбияланганлар.  4. Жисмоний нуқсонларга эга бўлган шахслар.  5. Бирон бир сасабларга кўра жамоадан ажратилган шахслар.  6. Бирор-бир жиноий иш содир этган шахслар.  7. Узоқ вақт давомида соматик хасталик билан оғриган шахслар.  8. Психик-депрессив ҳолатга тушган шахслар.  А.Г.Абрумова 770 нафар суицидал ҳулқ- атворли болалар ва ўсмирларнинг таҳлилида қуйидагиларни ифодалади. Суиқасдни содир этишда 13 ёшгача бўлганлар – 14,4%ни, 13-16 ёшлилар – 51,8%, 17-18 ёшлилар эса – 33,8%ни ташкил қилган. Суиқасд қилганларнинг энг ёши – 7 ёшни ташкил қилган. Синалувчиларнинг 80,8%ни қизлар ташкил қилган. 13 ёшдан каттароқ қизларнинг 5%да суиқасд содир этиш харакати давомида хомиладор экани аниқланган.  Юқоридаги маълумотлардан келиб чиққан холда шуни таъкидлаш мумкин-ки, 13 ёшгача бўлганлар орасида суиқасдлар озроқ учрайди, бироқ 14-15 ёшда суицидал фаоллик ошиб, 16-19 ёшда ўз максимумига етади.  Юқоридаги маълумотлардан келиб чиққан холда шуни таъкидлаш мумкин-ки, 13 ёшгача бўлганлар орасида суиқасдлар озроқ учрайди, бироқ 14-15 ёшда суицидал фаоллик ошиб, 16-19 ёшда ўз максимумига етади.  Бундан ташқари тадқиқот натижа- ларига кўра (Е.Шир, А.Е.Личко, А.А.Александров ва бошкалар) ўрганилган ўсмирлар гурухида 46% суиқасд ҳолатлари ичкилик-бозлик, гиёхванд ва кучли психо-троп моддаларни қабул қилиш, 38% ни – хуқуқбўзарлик, 18% - безорилик ва 12% ни сексуал деви-ацияли шахсларда учраганлиги ифодаланмоқда.  Д.Д.Федотов фикрига кўра, ўсмирда суицидал ҳолатларга харакат доимий равишдаги камситиш, яқинлар томонидан тан олинмаслик, эркинликни чеклаш, ичкилик ва гиёхванд моддаларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган низоли вазиятлар, сексуал муаммолар туфайли вужудга келар экан.  Рухий хасталиклар аффект ва депресия билан боғлиқ суиқасд ҳолатлари кўпроқ дўстлар ва яқинлар томонидан қаттиқ камситилиши, ўқув даргохидан ҳайдалиш, хиёнат билан боғлиқ экан. Ўсмирлар ўртасидаги суиқасд ҳолатлари- нинг психофизиологик механизмлари асосан 3 омил билан боғлиқ, яъни  (дезадаптация) нотўғри мослашиш – ижтимоийлашувнинг бузилиши билан боғлик, бунда ўсмир ўз эҳтиёжларини ижтимоий муҳитга мослаштира олмайди;  оилавий низолар, бунда кекса авлоднинг қарашларига қаршилик кўрсатиш, улардан воз кечишга ҳаракат қилиш намоён бўлади;  ичкилик ва гиёхвандлик суицидал вазиятга замин яратувчи омил сифатида. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов «Ўзбекистон буюк келажак сари» асарида «энг мухими – инсон ва фуқаронинг фикрлаши ва дунёқараши ўзгармоқда, сиёсий ва ижтимоий онги, унинг умумий савияси тухтовсиз ўсиб бормоқда…», деб таъқидлаган эдилар (И.А.Каримов. «Ўзбекистон буюк келажак сари». Т. 1997 йил. 599-бет). ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:  И.А.Каримов. “Ўзбекистон буюк келажак сари”. Т. 1997 йил 599 бет  Вагин И.О. “Психология жизни и смерти”. “Питер” Москва. Харьков Минск 2001  Вагин И.О. “Выиграй у судьбы в рулетку”. “Питер” Москва. Харьков. Минск. 2001  Чалдини Р. “Психология влияния” 4 межд.изд. “Питер” 2008й.  Наугаджян “Агрессивность человека” “Питер”2007й.  Психология человеческой агрессивности. Хрестоматия. Минск. “Харвест” 2003й. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ! 4E4F 315331510247
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha