Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 73.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Музыка

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбек фольклоршунослиги тарихи

Купить
Ўзбек фольклоршунослиги тарихи РЕЖА: 1. Халқ оғзаки ижодининг қадимда ўрганилиши 2. Халқ оғзаки ижодининг ўрганишни даврлаштириш 3. Фольклоршуносликда учрайдиган давр ва замона билан боғлиқ камчиликлар 4. Истиқлол даври фольклоршунослиги Адабиётлар: 1. И.А.Каримов, Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Т.: Ўзбекистон, 1999. 2. И.А.Каримов, Ўзбекистон буюк келажак сари. Т.: Ўзбекистон, 1996. 3. К.Имомов, Т.Мирзаев, Б.Саримсоқов, О.Сафаров, Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди. Т.: «Ўқитувчи», 1990. 4. О.Мадаев, Т.Собитова, Халқ оғзаки поэтик ижоди. Т.: «Шарқ», 2001. 5. Алпомиш. Т.: «Шарқ», 1998. 6. С.Мирзаева, Ўзбек халқ романик достонлари поэтикаси. Т.: «Фан», 2004. ЎЗБЕК ФОЛЬКЛОРШУНОСЛИГИ ТАРИХИ  Халқ оғзаки бадиий ижодини ўрганувчи фан – фольклоршунослик бўлиб, у оғзаки сўз санъатининг ўзига хос хусусиятлари, фольклорнинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва тараққиёт босқичлари, ижтимоий табиати ва ғоявий моҳияти, шунингдек, жанрлар спецификаси каби масалаларидан баҳс юритади.  Фольклорни ўрганиш тарихи унга нисбатан фақат илмий мақсадларда ёндашилганликни кузатиш билан чекланмайди, балки инсоният тафаккури тараққиётида унга турлича муносабатда бўлган илм-фан ва маданият арбобларининг адабий қизиқишларини ҳам ҳисобга олишни тақозо этади. Шу маънода фольклоршунослик асослари қадимги дунё эстетик тафаккурига бориб тақалади. Фольклоршунослик намуналари дастлабки тажрибалар XI асрдан бошлаб кўзга ташланади.  Фольклор намуналарини ёзиб олишда Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит-турк» асаридаги халқ оғзаки ижоди намуналари бунинг ёрқин мисолидир. XI асрнинг машҳур тилшунос олими Маҳмуд Қошғарий туркий сўзларнинг луғавий маъносини изоҳлаш мақсадида қўшиқ, мақол, афсона каби фольклор намуналаридан ҳам фойдаланган. Унда XI аср оғзаки адабиёти намуналари билан бирга энг қадимги даврларда, ҳатто эрамиздан олдинги замонларда яратилган, асрдан-асрга, авлоддан- авлодга кўчиб юрган кўплаб халқ мақоллари, ранг-баранг қўшиқлар, афсона ва нақллар тўпланиб изоҳланганки, бу асар муаллифининг фақат тилшунос олим бўлиб қолмасдан балки ўз даврининг адабиётшуноси, этнографии ва фольклоршуноси бўлганлигидан ҳам далолат беради. Ўзбек фольклоридан айрим намуналари  Ўзбек фольклоридан айрим намуналарни дастлаб ёзиб олувчи, текширувчи ва нашр этувчилар XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ асрнинг бошларида яшаган Европа сайёҳлари, элчилари ва олимлари бўлдилар. А.А.Кушакевич, Н.Ляпунова, А.Васильев, А.Н.Самойлович каби олимларнинг кундаликлари ва асарларида ўзбек халқининг маиший турмуши, урф-одатлари, оғзаки ижоди бўйича муҳим қайдлар учрайди. Чунончи, халқ қўшиқлари, масхарабозлик, қизиқчилик санъати, халқ сайиллари ҳақидаги таассуротлари баён қилинган; баъзи оғзаки драма, айрим эртакларнинг тафсилотлари берилган.  Ўзбек халқ эртаклари, топишмоқлари, мақол ва маталлари ҳамда оғзаки театр намуналарини тўплаш ва нашр этишда Н.П.Остроумовнинг фаолияти салмоқлидир. У аслида миссионерлик мақсадларини кўзлаган бўлса-да, бу  XIX асрда айрим фольклор ва китоб ишқибозлари, шунингдек, бахшилар ташаббуси билан халқ достонларининг айрим қўлёзма нусхалари юзага кела бошлади. Бундай нашрлар таржима қилиш ёки халқ достонлари ва эртакларини қайта ишлаш натижасида яратилди. Шу хилдаги асарлар жумласига «Ҳикояти Гўрўғли султон», «Юсуфбек билан Аҳмадбек», «Тулумбий», «Чор дарвеш», «Рустами достон», «Тоҳир ва Зуҳра», «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам», «Санобар», «Бўзўғлон», «Баҳром ва Гуландом», «Ҳурлиқо ва Ҳамро», «Алдаркўса» кабиларни киритиш мумкин.  Халқ оғзаки ижоди намуналарини тўплаш ва тадқиқ қилиш ишлари асосан, ХХ асрнинг 20-йилларидан бошлаб жонланди.  Ўзбек билим ҳайъатининг топшириғи билан Тошкент, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида халқ ижоди юзасидан кузатишлар олиб борган Ғози Олим Юнусов 1922 йилларда шу жойда т  1959 йилда фольклоршунос олима Музайяна Алавиянинг ўзбек халқ қўшиқлари борасида олиб борган тадқиқотлари натижаси сифатида «Ўзбек халқ қўшиқлари» китоби босилиб чиқди.  1960-80 йиллар орасида ўзбек фольклорини илмий-назарий ўрганиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Айниқса, жуда катта маданий бойлигимиз бўлган халқ достонларни ҳар томонлама ўрганиш фольклоршуносликнинг диққат марказида бўлди. Фольклоршунос олимлар М.Саидовнинг «Малика айёр» достони, «Ўзбек халқ достонларида бадиий маҳорат», Т.Мирзаевнинг «Алпомиш» достонининг ўзбек вариантлари» монографиялари, М.Муродовнинг «Гўрўғли» туркуми достонлари ҳақидаги тадқиқотлари ўзбек фольклоршунослигига қўшилган муносиб ҳисса бўлди. Айниқса, Ҳ.Зарифовнинг «Ўзбек халқ достонларининг тарихий асослари», «Халқ ижодини нашрга тайёрлаш пр  Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда халқнинг азалий орзуси бўлган мустақиллик амалга оширилгач, турли соҳаларда бўлганидек фольклоршуносликда ҳам янги давр бошланди.  Энг аввало республикамиз маданият ва маънавиятини давр талабига мослаштириб ривожлантириш учун халқимизнинг маданий меросини чуқурроқ ўрганиб, уни ўзлаштириб олиш билан бир қаторда маориф, фан ва бошқа соҳаларда турган кўпгина вазифаларни амалга ошириш давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бири бўлиб қолди.  Маънавиятимиз ва маданиятимиз тарихини чуқур ўрганиб, тарғиб қилиш, кишиларни халқпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида улардан фойдаланиш, маданий ёдгорликларни тиклаш, тарихий обидаларни асраш, миллий урф-одатларни, халқ оғзаки ижодини кенг миқёсда объектив ўрганиш ва уларнинг намуналарини тўплаш, ҳози  Фозил Йўлдош ўғлидан ёзиб олинган «Алпомиш» достонининг мукаммал нашри 1998 йили таниқли эпосшунос Тўра Мирзаевнинг «Достонларнинг гултожи» номли сўз бошиси билан чоп этилди.  «Алпомиш» достонининг 1998 йилда проф.Т.Мирзаев томонидан амалга оширилган академик нашри Ойсу Шимшек ва Ойнур Оз томонидан турк тилига ўгрилиб, 2000 йилда Анқарада босилиб чиқди. Шунингдек, достон рус, немис, инглиз ва бошқа тилларга таржима қилинди.  Аждодларимиз ижодий даҳосининг бебаҳо бадиий ёдгорликларидан яна бири «Гўрўғли» туркумидаги достонлардир. Раҳматулла Юсуф ўғли репертуаридаги 27 та бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлган силсила достонлар ҳам истиқлол йилларида нашр этилди. Мазкур туркумдаги достонлар тўрт қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи қисми 1996 йили «Гўрўғлининг туғилиши» номи билан, иккинчи қи Мавзу юзасидан саволлар  1. Фольклоршунослик фани нимани ўргатади?  2. Маҳмуд Қошғарийнинг фольклоршунос сифатидаги фаолияти ҳақида тушунча беринг.  3. XIX асрда фольклоршунослик соҳасида қандай ишлар амалга оширилган.  4. XX асрнинг 20-йилларидан бошланган фольклоршунослик соҳасидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот беринг.  5. Ҳ.Зарифовнинг ўзбек фольклоршунослиги асосчиси сифатидаги хизматлари нималардан иборат?  6. Ўзбек халқ эртаклари тадқиқотчилари ҳақида маълумот беринг.  7. Ўзбек халқ достонлари тадқиқотчилари ҳақида маълумот беринг.  8. Истиқлол даврида фольклоршунослик соҳасида қандай муҳим ўзгаришлар рўй берди.
Купить
  • Похожие документы

  • Bojxona qo'mitasiga ishga kirish uchun savol javoblar toplami
  • O`zbek opera asarlarini o`rgatishda musiqiy idrok masalalari
  • O`zbekistonda xizmat ko`rsatgan artist Tojiddin Murodov ijodining Qashqadaryo musiqa madaniyatida tutgan o`rni
  • Cholg‘u ijrochiligi va ansambli darslari samaradorligini oshirishda dirijyorlikning o’rni
  • Musiqa va san’at maktablarida boshlang’ich fortepiano о‘qitish texnologiyalari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha