Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 110.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 29 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбек халқида бемор билан муносабатда бўлишнинг психологик хусусиятлари

Купить
Ўзбек халқида бемор билан муносабатда бўлишнинг психологик хусусиятлари 1 М У Н Д А Р И Ж А Кириш ………………………………….…………..…………………………..3 I - БОБ : Тиббиёт психологиясининг назарий-тарихий асослари ва бугунги кундаги долзарб муаммолари ……………….……………….6 1.1. Тиббий психологиянинг вужудга келиши ва ривожланиш тарихи ………6 1 .2. Абу Али ибн Синонинг тиббиёт психологиясиги оид қарашлари……..10 1 .3. Ҳозирги замон тиббиёт психологиясининг долзарб муаммолари ва илмий тадқиқот усуллари ………………………………………………...15 1 .4. Бемор шахси ва касалликнинг психологик хусусиятлари……… ………26 II-БОБ: Турли касалликларда бемор билан муносабатда бўлиш психологияси …………………………………………………………….2 9 2.1. Амбулатория шароитида беморлар билан муносабатда бўлиш психологияси ……………………………………………………………….2 9 2.2. Мамлакатимиз тиббиёт муассасаларида бемор билан муносабатда бўлишнинг психологик асослари…………………………….. Кириш Мавзунинг долзарблиги: Жамиятни соғломлаштириш ва соғлом турмуш тарзини қарор топтириш барча замонларда бирдек энг долзарб, обьектив зарурий омиллардан бири бўлиб келган. Барча ривожланган давлатларда бўлгани каби мамлакатимизда мустақиллик йилларида, биринчи навбатда жамиятнинг соғломлиги, фуқароларнинг фаровон турмуш тарзини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соғлом турмуш тарзи – бу инсоннинг умрини қисқартиришга олиб келувчи касаллик ва сабабларнинг олдини олишга қаратилган ҳаракатлардан ва умрини узайтиришга қаратилган ҳаёт тарзидан иборат бўлиб, унга фақатгина жамиятни соғломлаштириш ва соғлом ижтимоий муҳитни қарор топтириш натижасидагини эришилади. Шу боис ҳам Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов, “Азизларим, Аллоҳ берган соғлиқни асрайлик, чунки соғлом одамгина чинака Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбек халқида бемор билан муносабатда бўлишнинг психологик омиллари ва механизмларини тадқиқ этишдан иборат. Тадқиқотнинг объекти: Тиббиёт ходимлари ва муассасаларда даволанаётган беморлар. Тадқиқотнинг предмети: Тиббиёт муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларнинг касбий маданияти, бир-бирига ва беморлар билан бўладиган ўзаро муносабатлари психологиясини тушунтириб беришдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари: 1) Тиббиёт психологиясининг назарий-тарихий асослари ва бугунги кундаги долзарб муаммолари ни ўрганиш; 2) Шарқ мутафаккирлари, жумладан Абу Али ибн Синонинг тиббиёт психологиясига оид қарашларини ўрганиш. 3) Ўзбек халқига хос удумлар, урф-одатларни ўрганиш ва бемор ҳолини сўраш одоби ҳақида маълумотлар тўплаш. 4)Тиббиёт муассасаси ходимларининг касбий Тадқиқотнинг назарий аҳамияти: Тадқиқот натижалари тиббиёт, психология, тиббиёт психологияси, махсус психология, психогигиена, психотерапия ва бошқа фанларни янги маълумотлар, механизм ва қонуниятлар билан бойитади. Тадқиқотнинг амалий аҳамияти: 1) Тиббиёт психологиясининг назарий ва амалий маълумотларини умумлаштириб, ихчам шаклга келтириш имкониятига эга; 2) Тиббиётда психологик билимларнинг ўрни ва аҳамияти бўйича кўрсатмалар, тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин; 3) Услубий қўлланма ва маъруза матнлари яратишда ундан фойдаланиш мумкин. Битирув малакавий ишининг тузилиши: У кириш, икки боб, саккиз параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан тузилган. Битирув малакавий ишининг умумий ҳажми 78 бетдан иборат. 5 I-БОБ: Тиббиёт психологиясининг назарий-тарихий асослари ва бугунги кундаги долзарб муаммолари 1.1.Тиббий психологиянинг вужудга келиши ва ривожланиш тарихи Тиббиёт психологиясининг алоҳида фан бўлиб ажралиб чиқиши психология фанининг ривожланиш тарихи билан боғлиқдир. Жамият тарихий тараққиётининг у ёки бу босқичида қандай дунёқараш устунлик қилганига қараб текширишлар даражаси ва сифати, олинган натижаларни қандай изоҳлаш кераклиги изоҳлаб берилган. Психология масалалари юзасидан тарихда машҳур бўлган дастлабки машҳур асар Аристотелга (эр. ав. 381-322 йиллар) мансубдир. Мазкур асар “Жон ҳақида” деб номланиб, унда муаллиф “сезги” , “хотира”, “ҳис- туйғулар”, “ихтиёрий ва ноихтиёрий харакатлар” деган тушунчалардан фойдаланган. Айни вақтда у, жон танага ҳеч бир боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд тажрибада асослаб беради. У “ақл ҳам тана билан бирга ўсади ва сўнади, ақл ҳам тана сингари касалликка дучор бўлади, мастлик натижасида хирилашади” деган ва шунга ўхшаш далиллар келтирган. Психология фанининг ривожланишида Ч.Дарвиннинг эволюцион назарияси ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлди. Руҳий жараёнларнинг эволюцион ривожланиш динимикасида ташқи муҳит ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. Ч.Дарвиннинг издоши Э.Геккел (1834-1919) билимдон ва фикрлайдиган кишилардан бирортаси ҳам психологиянинг асосларини фақат асаб тизимининг физиологиясидан излаш кераклигига шубҳаланмаса керак, деган эди. Фалсафа ва табиатшуносликдаги умумий йўналиш таъсирида психологияда ҳам психик ҳаёт ҳодисаларини ўрганишга генетик принцип қарор топади. XIX ва ХХ асрдаги психология бу асосан эмпирик психологиядир. Психологи ифодалаш ва реакция усулларини кашф этди. Вунд 1879 йили Лейпци г да биринчи экспериментал психология лабараториясини ташкил қилди. Орадан кўп ўтмай, 1881 йили Берлин университети қошида экспериментал психология институтини ташкил қилди. XIX асрнинг охирида Россияда Токарский, Бехтерев, Лангерлар, 1911 йилда эса Челпанов раҳбарлигида экспериментал психология лабораторияси очилди. XIX асрнинг охирларидан бошлаб, психологиянинг бошқа соҳалари: ҳайвонлар психологияси, тарихий психология, ёшга оид психология майдонга келди. ХХ асрнинг бошларида Германияда Вюрцбург мактаби психологияси деб аталган алоҳида йўналиш пайдо бўлди. Бу йўналишнинг вакиллари О. Кюлне (1862-1915), К.Бюллер (1879-1902) ва бошқалар бўлиб, ассоциатив психологияни танқид қилиб чиқдилар. ХХ асрнинг 20-йилларига келиб психоло И.М.Сеченовнинг нейрофизология соҳасидаги асарлари унинг психологик ва фалсафий изланишлари билан ниҳоятда чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар организм ва унинг атроф муҳит билан алоқалари ҳақида яхлит тасаввур туғдиришига қаратилган эди. И.М.Сеченов психик компонентни бош миянинг интеграл қисми деб биларди. У психик фаолиятни тадқиқ қилишни объектив усулини ишлаб чиқди. В.М.Бехтерев (1857-1927) - атоқли невропотолог, психиатр, психолог, морфолог ва нерв тизимининг физиологи бўлиб, И.М.Сеченовнинг таълимотига таянган ҳолда “объектив психология”ни ривожлантиради ва тузиб чиқади. Рефлектор назарияси ҳам нормал, ҳам патологик психик ҳодисаларни тушунишнинг мустахкам асоси бўлиб қолади. И.М.Сеченов ишининг давомчиси И.П.Павлов (18499-1936) - олий нерв фаолияти физиологиясига доир машҳур асарида психи 1.2. Абу Али ибн Синонинг тиббиёт психологиясига оид қарашлари Илм аҳли Абу Али ибн Сино (980-1037)ни жаҳон фани ва маданиятининг юқори чўққиси, машҳур қомусий олим сифатида билади ва юксак даражада эъзозлайди. Унинг тўла исми Абу Али ал-Ҳусайн ибн абдуллоҳ ал-Ҳасан ибн Али ибн Сино бўлиб, кўпинча қисқартирилиб Абу Али ибн Сино ёки Ибн Сино деб юритилади. Бу исм қадимги яҳудий тилида Авен Сино деб ёзилган ва олимнинг Европада кенг тарқалган Авиценна шаклидаги номи шу сўзни бир оз бузиб талаффуз этишдан келиб чиққан. Ибн Сино 17 ёшидаёқ Бухоро халқи орасида моҳир табиб сифатида ном чиқарди. Ибн Сино ҳақиқий қомусий олим сифатида ўз давридаги фанларни деярли барчаси билан муваффақиятли равишда шуғулланган ва уларга оид илмий асарлар яратган. Турли манбаларда унинг 450дан ортиқ асарлари қайд Ибн Сино тиббиёт соҳасида ҳам бир қатор машҳур асарларни яратган. Унинг қаламига мансуб “Уржуза фи-тибб”. “Ал-адвият ал-қалбия”, “Дафъ ал-мадорр ал-куллия ан ал- абдон ал-инсония”, “Китоб ал-қуланж”, “Мақола фи-н-набз”, “Уржуза фи-т-тибб”, “Рисола фи-л -боҳ”, “Рисола фи хифз ас-сиҳҳа”, “Рисола фи-л-фасад”, “Рисола фи-л-ҳиндибо” ва бошқалар шулар жумласидандир. Унинг тибга оид энг йирик ва асосий асари, ҳатто умуман унинг шоҳ асари “Тиб қонунлари”дир. Асар беш китобдан иборат. Биринчи китобда табобатнинг назарий асослари, амалий табобатнинг умумий масалалари; иккинчи китобда дори-дармонлар ҳақидаги зарур маълумотлар; учинчи китобда инсон танасининг барча аъзоларидаги касалликлар; тўртинчи китобда киши аъзоларидаги умумий касалликлар ва бешинчи китобда эса мураккаб таркибли дори-дармонларни Ибн Синонинг буюк хизматлари шундаки, у шарқда ўрта аср шароитида психологияга доир масалаларни системалаштирди ва махсус асарлар ёзиб қолдирди. Шунинг учун ҳам биз ибн Синони Шарқда психологияга асос солган олим деб айта оламиз. Абу Али ибн Синонинг психология масалаларини ўрганишга бир қатор омиллар сабабчи бўлган. У биринчидан, ўзидан илгари ўтган шарқ мамлакатлари олимлари ёзиб қолдирган асарларни ўрганишга ҳавас қўйган бўлса, иккинчидан, антик дунё олим ва файласуфларининг ижоди таъсирига ҳам берилган эди. Аллома юнон файласуфи Аристотелни ўзининг фалсафадаги “биринчи ўқитувчиси” деб тан олар эди. Учинчидан, ибн Синонинг тиббиёт соҳасида олиб борган барча фаолияти касалларни ҳар томонлама кузатиш, одам анатомияси ва физологиясини, шунингдек, одамнинг олий нерв тизимини яхши ўрганишни эканлигини таъкидлайди. Шунинг учун ҳам ибн Сино психик фаолият билан одам саломатлигининг бир-бирига таъсир этиш кучи қанчалик катта эканлигини исбот қилишга ҳаракат қилади. Бу соҳада у мавҳум таффакур юритиш билан чегараланиб қолмай, балки кузатишларга таяниб, ҳайвонлар устида оддийгина, аммо асосли тажрибалар ўтказади. Киши руҳий ҳолатларининг организмига таъсири ҳар қандай руҳий жараённинг психологик асослари билан боғлиқ эканлигини, организмга ташқи муҳитнинг таъсири катта бўлишини исботлаш учун ибн Сино тажриба учун иккита қўзини олиб, улардан бирини оч бўри яқинига боғлаган, иккинчисини эса бўрига кўрсатмай, оддий тинч шароитда сақлаган. Ҳар иккаласига ҳам бир хил миқдорда, ҳатто тарозида ўлчаб озуқа берилган. Кўп ўтмай бўрига яқин боғланган қўзи бўрининг ҳамлаларидан узоқ вақт қўрқ бешта сезги (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, маза ва тери-туюш) борлигини ишонч билан баён этади. Абу Али ибн Сино ўзининг қарашларида инсоннинг фикрлаш қобилиятига, хаёли хусусиятлари, хотираси ва иродавий сифатларига юқори баҳо беради ва у психик жараённинг бир-бири билан мустахкам боғлиқ эканлигини англайди. Унинг фикрича, тафаккурнинг кучи шундаки, унинг ёрдамида ҳодиса ва воқеаларни бир-бирига чоғлантириш, абстракциялаш билан ҳақиқатни ёлғондан ажратиш мумкин, хотира ёрдамида эса идрок қилинган нарса ва ҳодисалар киши онгида мустахкам ўрнашиб қолади ва идрок қилинган объектни иккинчисидан ажратишга ёрдам беради. Хаёл киши онгида объектив воқеликни акс эттирилишидир, деган фикрларни баён этиш бу соҳада ибн Синонинг қарашлари нақадар тўғри бўлганидан далолат беради. Абу Али ибн Сино ўзининг и 1.3. Ҳозирги замон тиббиёт психологиясининг долзарб муаммолари ва илмий тадқиқот усуллари Ўзбекистонда тиббий психологияси энг ёш ва навқирон ривожланиб келаётган фанлардан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунга келиб мамлакатимизда тиббий психология соҳасида жуда кўп қимматли илмий маълумотлар тўпланди. Бу тўпланган маълумотлар мамлакатимизда самотоген ва психоген касалликларни олдини олиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун тиббиёт ходимларини руҳий холатни ўрганиш, соғлом муҳитли жамоани ташкил қилиш асосида тиббий хизматни яхшилаш каби масалалар ечимини топишга анча кўмаклашмоқда. Тиббий психология тиббиётнинг барча соҳалари ва босқичлари учун амалий аҳамиятга эгадир. Чунки беморни руҳий жиҳатдан тетиклигини таъминламасдан туриб, уни самарали даволашга эришиб бўлмайди. Ҳозирги замон ти самимият билан муносабатда бўлишни, уларга ҳамдардлик, инсонпарварлик, меҳрибонлик қилиш қобилиятларини шакллантириб бориш керак бўлади. Психолог олимлар барча соҳаларда, жумладан, тиббиёт ходимлари ўртасидаги мулоқат жараёнида юзага келиш мумкин бўлган тўсиқларнинг қуйидаги турларини фарқлайдилар: психологик, вазиятли, мазмуният ва мативацион тўсиқлар. Психологик тўсиқ – бу шеригига маъқул тушмай қолиш, тушунилмай қолиш курки у томондан инкор этилишни ва калака қилинишдан қўрқиш энг эзгу ҳисларни ва ниятларини самимий изҳор этишига жавобан қўполлик билан жавоб берилиши мумкинлигидан хавотирланиш кабилар тушунилади. Вазиятли тўсиқлар – бу суҳбатдошларнинг бир хил вазиятни турлича тушунишлари, унга турилича ёндошишлари билан боғлиқ. Мазмуний тўсиқлар – одатда суҳбатдошни тушунмаганлик туфай муаммолар вужудга келади, бу муаммоли масаланинг тўғри ҳал қилишни жуда кўп нарсалар белгилаб беради. Бунда шахслардан бири иккинчисидан ёрдам, ўз азобларини енгиллаштиришни кутади, иккинчиси бу ишда унга янада самаралироқ ёрдам кўрсатиш йўлларини излаб топади. Бу мулоқат самарали бўлиши ва беморнинг умидларини оқлаш учун тиббиёт ходими, тиббиёт психологияси соҳасидаги муайян билим ва малакаларга эга бўлиши лозимдир. Тажрибадан маълумки, турли касалликлар инсон психикада у ёки бу ўзгаришларни вужудга келтиради. Бу нарса беморлар билан муомалада ўз ифодасини топади. Тиббиёт ходими бунинг муҳим эканлигини эсдан чиқармаслиги керак. Бундан ташқари, беморларнинг шахсий хусусиятларини ва касаллик келтириб чиқариши мумкин бўлган асабий таъсирланишни ҳисобга олиши зарур. Бу ҳол кўпинча беморлар ўр ходимлари учун ҳам ўта муҳимлиги, айниқса, муомала орқали шахсни ҳар хил касалликларга чалинишининг олдини олиш мумкинлигини гувоҳи бўламиз. Тиббиёт психологиясининг маълумотларини билиш, ундан амалий фаолиятда фойдаланиш, аввало таълим-тарбия жараёнида, бемор соғлиғини тиклашда, мустахкамлаш ва сақлашда, руҳий таъсир кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун ҳар бир тиббиёт ходими тиббиёт психологиясининг маълумотларини билиши, инсон психиканинг тараққиёт қонуниятларини яхши тушуниши керак. Бугунги кунда тиббиёт соҳасидаги барча масалалар, вазифалар тиббиёт психологияси масалалари билан чамбарчас боғланиб кетганлиги барчага сир эмас. Тиббиёт психологиясидаги муаммоларни ўрганиш эса тиббиёт ходимлари олдидаги долзарб вазифа ҳисобланади. Барча тиббиёт ходимлари тиббиёт психологияси муаммо Замонавий тиббиёт психологияси икки қисмдан иборат бўлиб, умумий тиббий психология ва хусусий тиббий психологияга бўлинади. Умумий тиббий психология бемор ва ҳамширалар шахсини, уларнинг ўзаро муносабатлари қонуниятларини ўрганса, хусусий тиббий психология эса бемор ва тиббиёт ходимлари шахсини, уларнинг ўзаро муносабатларини аниқ тиббий фанлар ва соҳалар ёрдамида ўрганади. Масалан: жарроҳлик, педиатрия, гигиена, терапия, асаб ва руҳий касалликлар, герантология, санитария ва бошқа фанлар ютуқларидан фойдаланади. Умуман олганда, ҳозирги давримизнинг шиддатли оқими шахснинг руҳий оламига, унинг шахслараро муносабатига кучли таъсир этиб, бу муносабатларни ўта мураккаблаштириб юбораяптики, баъзи-баъзида “нафас ростлаб олиш” учун руҳий “даволаш” усулидан фойдаланиб туришга эҳтиёж сезилаяпти. Шу таъм билиш ва бошқа шу каби аъзоларимизга таъсир этиб турган нарсалардаги айрим хоссаларнинг акс эттиришдир. Масалан: оқ-қизилни, ширин-аччиқни, оғир-енгилни сезамиз. Инсон зоти ўз ривожланиш жараёнида уни ўраб турган оламни сезгилар ёрдамида идрок этади. Сезгилар- ташқи олам ҳодисалари ва организмнинг ички ҳолатлари сезги аъзолари ёки анализаторларга таъсир қилганда вужудга келадиган энг оддий психик жарён ҳисобланади. Сезгилар, нарсалар ва ҳодисаларнинг айрим хоссаларини акс эттиради. Шифокор беморнинг руҳий ҳолатига тўғри баҳо беришида уларнинг идроки ва хотираси хусусиятларини билиши талаб қилинади. Идрок сезгиларнинг оддий йиғиндиси эмас, сезгилар ҳам, идрок этиладиган нарсалар ҳам бизнинг сезги аъзоларимизга бевосита таъсир қилгандагина вужудга келади. Хотира-нарса ва ходисалар ҳамда этаётган, тасаввур қилаётган, фикр юритаётган ва айтаётган нарсамизга қаратиш, бир нуқтага жамлаш демакдир. Психик фаолиятнинг муайян йўналишида бўлиши, одам онгининг нарсалар ва ҳодисаларни саралаб идрок этишга қаратилганлиги диққат деб аталади. Диққатнинг физиологик негизи бош мия пўстлоғининг муайян соҳаларида оптимал қўзғалувчан ўчоқларда қўзғалишининг тўпланишидир, бу вақтда пўстлоқнинг ьошқа соҳалари тормозланиш ҳолатида бўлади. Психология тиббиёт билан қадимдан чамбарчас боғланиб келади. Касалликлар орасида психик касалликлар гуруҳи ҳам бўлади.бундай касалликларни ҳам асосан психологик воситалар билан даволашга тўғри келади. Ҳамшира, шифокор беморнинг руҳий ҳолатига тўғри баҳо бериш учун аввало одамнинг нормал психологиясини билиши керак.барча тиббиёт ходимлари, шу жумладан ҳамширал кучи тезлиги, ҳажми ва бошқа шу каби жиҳатлари ўлчаб кўрилиши мумкин. Бу усулнинг ютуғи шундаки, бунда психик ҳодисаларнинг қонуниятлари яхшироқ очилади.эксприментал тадқиқотлар ўтказишда махсус усулик материаллар-нарса, расм ва сўзлар, махсус асбоблар қўлланилади. Эксперимент усули оддий объектив суратда кузатиш усули билан лабаротория эксприменти усулининг ўртасида туради. Табиий экспримент усулининг моҳияти шундаки, у ерда текширувчи кишининг ўзи текшириладиган кишини ёки кишиларни психик жараён (хотира, диққат, тасаввур) ҳосил қилиш ёки текшириладиган кишиларда индивидуал хусусиятларни намоён этиши учун махсус шароит туғдирилади. Сўраш ва суҳбат усули тиббиётда энг кенг қўлланиладиган усул бўлиб, амалий аҳамияти жуда каттадир. Сўраш ва суҳбат усули психик ҳодисаларни хусусан ички субъе хусусиятларини ҳал қилишига имкон яратади. Жумладан, Бине-Симон тестлари тизими беморнинг паспорт ёшига мос қилиб тузилган. Тест саволлари ва жавоб ва жавоб-эталонлар текширилувчининг ташқи ва ички дунё қарашларни инобатга олиб мутахассис томонидан тузилган. Бу тест ёрдамида ақлий ривожланиш, жавоб ва ҳаракат реакциялари аниқланади. Тест 30 дан 50 гача савол ва 120 дан 200 гача жавобини ўз ичига олади. Бу тизимга муаммоли масалаларни ҳам киритишимиз мумкин. Текширилувчининг берилган саволларга ёки жумбоқ масалаларни ҳам киритишимиз мумкин. Текширилувчининг берилган саволларга ёки жумбоқ масалаларни ечиш сонига қараб жавоб баллари ва фоизи қўйилади. Агар текширилувчи берилган топшириқнинг 70% га жавоб берса. Унда унинг ақлий ривожланиши, интеллекти, дунёқараши паспорт ёшига мос деб, текшири Ҳаракат билан ифодаланадиган 5 та тест тизимига қуйидагилар киради: 1. Объектларни ва уларнинг етишмовчи қисмларини аниқлаш 2. Суратларни кетма-кет қўйилиш тартибини аниқлаш 3. Суратнинг етишмовчи қисмларини топиб тузиб чиқиш. 4. Намунага қараб 9 тадан 16 тагача бўлган геометрик қисмлардан шакллар ясаш 5. Берилган сонлар кодига қараб 90 секунд ичида рақамлар ечимини топиш. Тест ўтказиб бўлинганидан сўнг жадвал тузилади ва интеллект коэффициенти деб аталадиган коэффициент тузилади. Аммо бу коэффициентни текширилаётган кишининг умумий зийраклигини, маданиятни ҳамда унинг тадқиқотга нисбатан муносабатини ҳисобга олмасдан туриб етарли даражада тўғри деб бўлмайди. Бу усулнинг ютуғи шундаки, тадқиқот давомида текширилувчининг нутқи, тафаккур тезлиги, реакцияси, диққати тўлиқ назоратга олинади ва Хуллас, тиббий психология фани табиатнинг барча соҳаларига: терапия, хирургия, педиатрия, доялик, гинекология ва хакозолар ичига кириб боряпти. Бунинг асосий сабаби соматик касалликларнинг кўпгина турлари руҳиятнинг бузилиши, ўзгариши билан ўтаяпти. Мустақил Ватанимизнинг табобат соҳасидаги янгиликлардан бири кейинги 5-10 йил ичида ички касалликларни даволаш марказларида беморга руҳий жиҳатдан ёрдам берадиган психотерапевт, амалий психологлар лавозимларининг киритилишидир. Шунинг учун ҳам тиббиёт ҳодимлари умумий ва тиббий психология асосларидан етарлича билим ва малакага эга бўлишлари бугунги куннинг асосий талабларидан биридир. 25 1 .4. Бемор шахси ва касалликнинг психологик хусусиятлари Шахс ва касаллик ўртасидаги ўзаро муносабатнинг алоқадорлик муаммоси тадқиқотчиларни кўпдан буён қизиқтириб келади. Кўпчилик машҳур психотерапевтларни касаллик ва шахс муаммоси, шунингдек касалликнинг шахсга таъсири ечимини топишга ҳозирга қадар илмий изланишларни давом эттирмоқдалар. Ҳар қандай касаллик ҳам кишининг руҳий қиёфасини ўзгартиради, бироқ у кишини меҳнат қобилиятини марҳум қилганда, одатдаги ҳаёт тарзини ўзгартирганда, янги ҳиссиётлар пайдо қилганда, жисмонан азоб чекканда ва юрак хасталиги хавф солганда кучли реакция содир бўлади. Касаллик кўпинча кишининг руҳиятини, унинг қиёфаси, юриш-туриши, нутқи ва мимикасини ўзгартиради. Касаллик кишининг диққат - эътиборини, шу вақтга қадар номаълум бўлган сезгиларни, тасаввур в жонкуярлиги ва меҳрибонлиги билгиси келади. Ҳамшира билан учрашгунга қадар беморда у ҳақида тасаввур ҳосил бўлади, бу эса беморга аввал бошдан таъсир қилади. Шифокор ёки ҳамширанинг обрўси беморга жуда катта таъсир қилади. Ҳамширанинг бемор билан биринчи учрашуви, суҳбат натижалари беморнинг кейинчалик шу ҳамшира билан учрашишга, маслаҳатлари ва буюрган ишларини бажаришга ёки уларга шубҳа билан қарашга ёки уни тавсияларини онгли равишда бажаришга ёрдам беради. Мана шунинг учун ҳам ҳамшира билан беморнинг муносабатларига қадимдан диққат эътибор берилиб келинмоқда. Ҳамширанинг асосий вазифаси беморни шахсий хусусиятларини, камчиликларини англаш ва шунга эътибор бериш ва муомила муносабатини ўрнатишдан иборатдир. Ҳамшира беморни ҳурмат қилиши лозимдир. “Инсон организмининг бир бутунлигини анг беморни каслхонадан чиқариш вақтида юз беради, чунки бемор ўзини касаллик хавфидан қутқарган жойидан кетишдан қўрқади ва тинчлиги бузилади. Психопатия билан оғриган беморлар билан муомала қилишда ўрта тиббиёт ҳодимлари сабр-тоқатли, вазмин бўлишлари керак бўлади. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, бемор даволанишга муҳтож бўлади ва шунинг учун ҳам тиббиёт ҳодими барча қийинчиликларга қарамай, унга зарур ёрдам кўрсатиши ва руҳий жиҳатдан қўллаб-қувватлаши шартдир. 28 II - БОБ: Турли касалликларда бемор билан муносабатда бўлиш психологияси 2.1. Амбулатория шароитида беморлар билан муносабатда бўлиш психологияси Касалхоналар ва стоционарлар иши амбулатория ва шифоатхоналар ишидан ўзига хос томонлар билан ажралиб туради. Илгари шифохоналарда ўринлар сонини имкон борича кўпайтириш масаласи қилиб қўйилган эди.Бу вазифа ўз даври учун тўғри бўлиб, у тўла-тўкис бажарилди. Ҳозир профилактика ва тушунтириш ишлари яхши олиб борилаётганлиги туфайли беморларга ташхис қўйиш иши бирмунча яхшиланди, бунга ихтисосликдаги мутахассислар сонининг ошиб бораётганлиги имкон беради. Бундан ташқари, қишлоқ жойларида кўплаб янги типдаги шифокорлик-акушерлик ва фельдшерлик - акушерлик пунктлари очилди ва улар сони кун сайин ортиб боряпти. Шаҳар ва туманлардаги йирик шифоатхонала шароитида тиббиёт ходимининг беморлар билан мулоқотда бўлиши ўзига хос жиҳатларига эгадир. Иш куни мобайнида доимо беморлар билан муомала қилишга тўғри келади. Бундай беморларнинг бир қисми шифокорга биринчи марта мурожаат қиладилар. Кундалик амалиётда амбулаторияда беморларни қабул қилишнинг эстетик муаммоларига катта эътибор қаратилиши керак. Амбулатория жиҳози деганда кўпинча текшириш асбоб-ускуналари тушунилади. Бундан ташқари, чиройли гуллар, озода, қулай мебеллар беморга эстетик завқ бериб, шифокорга бўлган ишончини янада оширади. Шифокор билан яккама-якка, гувоҳларсиз суҳбатлашиш беморнинг кундалик ҳуқуқи ҳисобланади. Афсуски, кўп ҳолларда шифокорнинг хонасида ҳамшира ҳам бўлади. Бундай вақтда бемор шифокорга гапини очиқ айтишга тортиниб туради. Шифокор хонадагиларнинг ташқарига чиқ аниқлаш ва бошқа ташкилий тадбирларнинг ҳаммаси тиббиёт ҳамширасининг иш шароитини анча осонлаштиради, унинг вақтини тежаб, беморлар учун қулайлик яратади. Беморни қабул қилишни ташкил этишда шуни ҳам назарда тутиш зарурки, оғир ёки жиддий аҳволдаги беморларни навбатсиз қабул қилишдан ташқари (бундай беморлар ошиғич ёрдам кўрсатишни талаб қилади), хар бир ихтисослик дафтарида биринчи галда навбатсиз қабул қилинадиган беморлар ёзилган бўлади. Булар ногиронлар, қари кишилар бўлиб, улар соматик ҳолати туфайли қабулни узоқ вақт кутиб туришлари қийин. Биринчи навбатда жазавали белгилари яққол сезилиб турадиган тажавузкор, асаби заиф беморларни қабул қилган маъқул, чунки улар шифокорлар ҳақидаги мулоҳазалари билан кутиш хонасида нохуш вазият яратадилар, ўзларининг потологик ҳис-ҳаяжонлари билан белгиларини бартараф этиш ёки енгиллаштиришга ҳаракат қилиш, дори- дармонларни ўз ватида қабул қилишни эслатиб туриш ҳамширанинг энг муҳим бурчи эканлигини доимо ёдда тутиши зарур. 32 2.2. Мамлакатимиз тиббиёт муассасаларида бемор билан муносабатда бўлишнинг психологик асослари Соғлиқни сақлаш тизимида психологик хизматни ташкил этиш, шифохоналарда шахслараро муносабатларни яхшилаш, барқарор ишлаш муҳитини яратиш, касаллик турига қараб беморлар билан махсус психологик тадбирлар ўтказиш замонавий тиббиётнинг долзарб вазифаларидан биридир. Биз қуйида тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар билан муносабатда бўлиш психологияси, беморларга таъсир ўтказиш йўллари, уларни руҳий кризис вазиятидан олиб чиқиш усуллари ҳақида соҳалар бўйича маълумотлар берамиз. Терапевтик беморлар билан ишлаш психологияси Терапия – тиббиёт соҳасининг энг муҳим қисми бўлиб, ички касалликлар билан оғриган беморлар кўпроқ психоген омиллар таъсирига дучор бўладилар. Атоқли терапевтлар бу таъсир томирларнинг қисилиши ёки кенгайишига қараб юз қизаради ёки оқаради. Бу амбулаториянинг табиати ва нечоғли юзага чиқиши шахс ва организмнинг ўзига хос хусисиятларига боғлиқ бўлади. Терапевтик касалликларда психик таъсирлар бош оғриғини ёки организмдаги бошқа функционал бузилишларни келтириб чиқариши мумкин. Бунда психоген омиллар таъсири остида соматик соҳада бир қатор бузилишлар: кўнгил беҳузир бўлиши, қусиш, ич кетиши, қабзият, иштаҳа йўқолиши, нафас қисиши, йўтал, артериал босимнинг кўтарилиши, томир уришининг тезлашиши (тахикардия), унинг секинлашуви (брадикардия), юрак иши заифлашуви кабилар вужудга келиши мумкин. Моҳир шифокор беморнинг ҳолатини тўла-тўкис билиши, тўғри диагноз қўйиши учун унинг психологик ҳолатни ҳам назарда тутиши, ўз касаллигига муносабатини ҳам ҳисобга олиши кера тадбирлар ёрдам бермайди. Шифокор ўлимидан бир кун ўтиб, беморни ҳам жон таслим қилади. Соматоген жиҳатидан келиб чиққан руҳий бузилишлар кўпинча хавотир ва ваҳимага берилувчан беморларда кўпроқ пайдо бўлади, уларнинг ҳолатида ипохондрик аломатлар ҳам сезилади. Улар шифокорга кўп ҳолларда асосий касаллик натижасида пайдо бўлган неврозлар, заифлик, тезда чарчаб қолиш, бош оғриғи, уйқунинг бузилиши, ўз аҳволидан чўчиш, ҳаддан ташқари терлаш, юрак уришининг тезлашуви ва ҳоказо ҳолатлардан шикоят қиладилар. Алкоголизм ва гиёҳвандлик дардига йўлиққан шахсда касаллик аниқ кўзга ташланадиган босқичга етганда одатда ички аъзоларининг турли хасталиклари: жигар, юрак, буйрак, меъда ости безлари ва бошқа хасталиклар аниқланади, шу сабабли улар соматик касалхонанинг терапия бўлимида даволаниш учун кел ҳолати ёки унинг кучайиши тушунилади. Ятрогения ўзига хос хусусиятлари бўлган, яъни нотинч, ваҳимали, тез асабийлашадиган, жиззаки, қўрқоқ, асаби заиф беморларда учрайди. Турли хил ятроген хасталиклар келиб чиқишида ҳамширалар сабабчи бўлаган ҳоллар ҳам кўп кузатилган. Улар соррогениялар (лотинча, Sorror-ҳамшира) деб аталади. Терапия бўлимида даволанаётган беморларнинг ҳар бири учун алоҳида ижодий психологик таъсир воситаси, яъни сўзлар мажмуаси топилиши керак. Бемор ўз касаллиги тўғрисида кам ўйлайдиган, у давонинг самарали якунланишига ишонадиган бўлиши керак. Бунинг учун бўлимда хизмат қилаётган шифокор ва ҳамширалар психологик бўлимларни чуқур эгаллаган бўлишлари керак. Акс ҳолда яхши натижаларга эришиш қийин бўлади. Жарроҳлик клиникасидаги беморлар билан ишлаш психологияси Тиббиёт соҳ эриша олишмайдилар. Чунки вақт тиғиз бўлиб, бемор билан яқин мулоқотда бўлишга шароит бўлмайди. Жарроҳлар жарроҳлик амалиёти ва хона ҳамшираларининг барча фикрлари ва диққат-эътибори асосий иш-жарроҳлик аралашувига қаратилади. Жарроҳлик амалиёти вақтида тиббиёт ходимлари билан беморлар ўртасида бевосита алоқа ва жарроҳ-шифокорлар, анестезиологлар, жарроҳлик амалиёти хонасида хизмат қилувчи ҳамширалар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ниҳоятда мустаҳкам бўлади. Жарроҳлик амалиётининг қандай ўтиши жарроҳлик амалиётидан олдинги ва жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда тиббиёт ҳамшираларининг, ходимларининг ўз бурчларини нечоғли пухта бажарганликларига боғликдир. Соғлом киши оператив аралашувга турлича қарайди. Айрим кишилар психологик таъсир- жарроҳлик амалиёти вақтини чўзишни, айримлари эса жарроҳ Жарроҳлик амалиётидан кейин ҳам бир қанча мураккаб муаммолар пайдо бўлади. Айни вақтда беморда турли психик бузилишлар ҳам вужудга келиши эҳтимол. Жарроҳлик амалиёти ва ўринда узоқ вақт ётиш тартиби турли хил невротик касалликларни келтириб чиқариши ҳам мумкин. Айрим беморларда жарроҳлик амалиёти ўтказилгандан сўнг 2-3 кун ўтгач, ўта таъсирчанлик, асабийлашиш, жиззакилик ва инжиқлик каби белгилар пайдо бўлади. Астенизация негизида, айниқса оғир жарроҳлик амалиётидан кейин асоратлар пайдо бўлиб, булар депрессия ҳолатини авж олдириши мумкин. Кекса одамларда жарроҳлик амалиётидан кейин делирий ҳолати рўй бериб, галюцинациялар ва босинқирашлар ҳам қайд этилиши мумкин. Бемор ҳолатида қандай ўзгаришлар содир бўлишидан қатъи назар, тиббиёт ҳамшираси зудлик билан даволовчи шифокорга хабар қилиши в Болалар касалликларида беморлар билан ишлаш психологияси Болалар касалликларида ҳам беморлар билан муносабатларда психологик билимлардан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Беморни парвариш қилишда яхши тайёргарликдан ташқари, зўр шижоат, маҳорат ва болаларга муҳаббат ҳам талаб қилинади. Болаларнинг психологик ва жисмоний соғлигига баҳо беришда тиббиёт ходимлари барча ёш даврларига хос хусусиятларини ҳам яхши билишлари керак. Нафақат болалар касалхонасида, балки барча даволаш муассасаларида руҳий соғлом бола хусусиятларини билиш муҳимдир. Бемор болани парвариш қилиш психологияси нуқтаи назаридан унинг руҳий ва жисмоний ривожланиш даражаси беморнинг ёшига мувофиқ келиш-келмаслик тўғрисида тасаввурга эга бўлиш муҳимдир. Айниқса, илк гўдаклик даврида тез-тез касал бўлиб турадиган болалар ҳамда амалий психологияни янада чуқурроқ ўрганишларини талаб қиламиз. Даволаш муассасасидаги психологик муҳит боланинг уни ўзининг уйи деб ҳис этишига ёрдам бериши ло зим. Ўйинлар, машғулотлар болаларни бир- бирига яқинлаштиришга ёрдам беради, тиббиёт ҳамшираларининг самимий ва яхши муносабати боланинг янги шароитга ўрганишини осонлаштиради. Болалар касалхонага тушгандан кейин уларнинг касалликка нисбатан муносабати ҳар хил бўлади. Бунда касаллик муҳим аҳамиятга эга бўлмасдан, балки унинг тўғрисидаги боланинг кечинмалари биринчи ўринга чиқади. Болалар билан ишловчи ҳамшира бемор бола билан худди она ва бола каби муносабатни ўрнатиши керак. Болага ғамхўрлик ва диққат-эътибор билан муносабатда бўлиш, уни тушунишга интилиш бу катта санъат бўлиб, унда тиббиёт ҳамширасининг касбига до и р савия Болалар билан ишлайдиган тиббиёт ҳамширалари босиқ ва вазмин, руҳий жиҳатдан соғлом бўлишлари керак. Болаларда оқибати оғир касалликлар аниқланганда шифокор ва тиббиёт ҳамширалари олдида ғоят масъулиятли муаммолар вужудга келади. Бундай нохуш хабар ота-оналарда оғир изтироб, умидсизликка сабаб бўлади, кўпинча улар тиббиёт ходимларига ишончсизлик билан қарайдилар. Шун- дай оғир вазият юзага келган тақдирда касал боланинг ота-онасини бунга эҳтиёткорлик билан тайёрлаш, унинг ғам-ташвишларига шерик бўлиш талаб этилади. Ишда кўполлик қиладиган, касал болага лоқайд муносабатда бўладиган тиббиёт ҳамшираси саломатлик посбони деган шарафли номга муносиб бўла олмайди. Бундай ходимларнинг инсон соғлиғини муҳофаза қиладиган муассасаларда ишлашларига йўл қўймаслик зарур. Доялик ва гинекология бўлими бе пайдо бўлиши табиий бўлиб, бундай психологик ҳодисага лозим даражада ҳурмат билан қ араш керак. Беморлар билан яхши ало қ а ўрнатиш учун суҳбат ва текшириш вактида хушмуомалалик ва эҳтиёткорлик зарур. Тиббиёт ҳамшираси муолажа ўтказиш вақтида гинеколог-шифокорга (айниқса, шифокор эркак киши бўлса) ёрдам кўрсатиши муҳимдир. Аёллар ҳаётида ҳайз кўриш муҳим воқеа ҳисобланади. Мунтазам равишда қон кетишлар уларда айрим нотўғри тушунчаларни, қўрқувларни келтириб чиқаришга ҳозиргача сабаб бўлиб келмоқда. Маълумки, тозаланиш де ган тушунча мавжуд. Шунга кўра аёллар ҳайз вактида бир неча кун бошқалардан ажратилиши керак. Аёллардаги ҳайз даврида қоринда, белда тортиб оғришлар бўлиши, жинсий аъзоларда ёқимсиз сезгилар пайдо бўлиши ва руҳий жиҳат дан тажангланиб қолиш кузатилади. Кўпинча жаҳлдорликни қобилиятини йўқотишдан қўркув вужудга келади. Бироқ климакс даврида невротик ва бошқа психопатологик аломатларнинг кучайиши кўпроқ невротик ва психотик реакцияларга мойиллик бўлиши, шунингдек психологик омиллар бўлгани ҳолда марказий нерв тизими шикастланишидан азоб чекувчи беморларда қайд қилинади. Гинеколо ги яда мухим муаммолардан бири жинсий мойилликнинг йўқлиги ҳисобланади. Жинсий алоқадан тўла ёки тўлиқ бўлмаган қаноат ҳосил қилмаслик гинеколог шифокорлар томонидан тез-тез аниқланиб турилади. Жинсий ҳаётга қаршилик кўрсатувчи омил ҳам шундан бўлади. Унинг сабаблари турли омиллар: аёлнинг шахсий психологик хусусиятлари, оилавий ҳаётдан кўнгли тўлмаслиги, нормал эр-хотинлик муносабатларига халақит берувчи ноқулай уй-жой шароитлари, интим яқинлиқда эркакнинг нотўғри йўл тутиши ва ҳоказо деб ўйлашади. Улар жинсий алоқада бўлмаслик учун ҳаттоки сунъий уруғланишга ҳам тайёр бўлишади. Яхши тайёргарлик к ў рган универсал ҳамширалар бун да й беморлар билан бевосита мулоқотда бўлиб, психоло гик билимларини ишга солишлари мумкин. Улар беморларнинг шахсий хусусиятлари, юриш-туриши тўғрисида маълумотлар тўплашлари мумкин . Кўпинча аёллар шифокорлардан к ў ра ҳамшираларга кўпроқ нарсани айтадилар. Шунинг учун ҳамширалардан қимматли маълумотлар оламиз. Бу эса тўғри диагноз қўйиш, керакли дори- дармон ва муолажаларни қўллаб даволаш учун муҳимдир. Аёлларда жинсий муҳим безларнинг ёки бачадон, қиннинг шамоллашидан кейин психик характерга эга бўлган клиник симптомлар юзага келади. Бу муаммо гинекологияда ва психотерапияда ўта муҳим вазифалардан биридир. Бунинг учун узоқ ва муҳим даво чор ҳисобланади. Бу вақ т да , айниқса , биринчи марта ҳомиладор бўлган аёлларни турли таъсиротлардан сак л аш, аёллар маслаҳатхоналари бўлимларининг бирдан-бир вазифаси ҳисобланади. Узоқ йиллар ҳомиладор бўлмаган аёллар ҳомиладор бўлганда қўрқув, ваҳима билан юришади. Улар кўпинча туғиш жараёнидан хавотирга тушадилар. Бундай вақтда тиб биёт ходимларининг қимматли маслаҳатлари муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги кунда Республикамизда соғлом авлод, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалаларига катта эътибор берилмоқда. Мамлакатимиз Президент и томонидан 2000 йилни “С оғлом авлод йили ” деб эълон қилиниши аёлларимиз нуфузини янада оширди, она-болаларнинг саломатлигини сак л аш ва мустаҳкамлаш йўлида янги имкониятларни очиб берди. “ Соғлом авлод деганда, ш ахсан мен, энг аввало, соғлом наслни, на кечишига қараб уйида ёки махсус даволаш муассасаларида, яъни лепрозорийларда (моховхона) даволаш ишлари олиб борилади. Мохов касаллигини эшитган оддий фуқароларда баъзан қўрқув, ваҳима, жирканиш каби руҳий ҳодисаларни кузатишимиз мумкин. Беморни лепрозорий (моховхона) га олиб келинган кундан бошлаб нима учун мени ҳалқдан, оиламдан ажратиб даволашяпти? Демак, касаллигим оғир экан-да! - деган савол унинг миясида сак л аниб, руҳий қийнала бошлайди. Натижада ваҳимага тушади, бесаранжом бўлади. Уларни ушбу руҳий кечилмалардан ҳоли қилиш мақсадида алоҳида муносабат ўрнатилиши, уларга касалликдан туза л ишнинг бирдан-бир йўли даволаниш эканлигини тушунтира билиш лозим. Бунинг учун касалхонада хизмат қилаётган тиббиёт ходимларидан деонтологиянинг асосий мезонларишга мо с равишда фаолият кўрсатиш т муҳитини яратиш, яъни ҳар бир беморнинг психологик хусусиятлари ни билиш ва шунга мос равишда шароит яратиш, унинг характерига мос муносабат ўрнатилиш лозим бўлади . Беморни шунчалик банд қилиш керакки, унинг касалли ги тўғрисида ўйлашга вақти бўлмаслиги к ерак. Беморларга нисбатан чалғитувчи таъсирларнинг кўпроқ ўтказилиши беморларнинг ўз касалликларига бўлган эътиборини анча сусайтиради. Мохов билан касалланган беморлар бошқа беморлардан ўзининг руҳий хусусиятлари билан ажралиб туради. Масалан: - Айрим беморлар ўз касаллигини англаб етмайди, бунинг устига даволанишни истамайди. - Баъзилари ўз жонига қасд қилиш ғояси билан юради. - Яна бири кимдир унга касалликни юқтирганини рўкач қилиб, у касалликни юқтирган кишини топиб беришни сўрайди ва ҳоказо. Лекин бундай мулоҳаза юритадиган беморла лан алох ид а руҳий тайёрарлик асосида иш олиб бориш тиббиёт ходимларининг вазифаси ҳисоблан. Аҳоли ўртасида санитария-оқартув ишларини тинимсиз олиб бориш натижасида тиббиёт ходимлари беморлардаги руҳий кечинмалари бартариф этишлари мумкин. Бундай даврда ҳар бир тиббиёт ходими психологик, психотерапевтик, психопрофилактик тадбирларни ўтказиш имконига эга бўлиши лозим. Ҳар қандай даволаш муассасасининг шу жумладан лепрозорийларнинг ҳам асосий мақсади беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишдан, ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш ва руҳий реабилитация ишларини олиб боришдан иборатдир. Кекса беморларни парвариш қилиш психологияси Ўзбек халқида кекса кишиларга нисбатан муносабат психологияси бошқа миллат ва элатларнинг муносабатидан тубдан фарқ қилсада, лекин касаллик даврида шахснинг ўзига хос х ўзгаришлар кексаларда руҳий-эмоционал ўзгаришларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Кузатишлар шундан далолат берадики, аввал жўшқин кенг жамоатчиликда фаол ҳаёт кечирган кишилар, кексалик даврига келиб анча камҳаракат, тортинчоқ бўлиб қоладилар, илгариги қувноқликлари йўқолиб тунд ва бехафсала бўлиб қоладилар. Ҳис-туйғу доираси ҳам торайиб, энди ўз мехр ва қизиқишларини оиласидан, невара - чеваралари орасидан топгандай бўлади. Айрим кексаларда яшаш тарзи ейиш, ичиш ва ўхлашдангина иборат бўлиб, ҳаётга қизиқиш камайиб кетади. Бунда кексаларнинг кайфияти кескин тушганлигини кўрамиз. Кексалик даврига хос бўлган яна бир ҳолат тинчликнинг йўқолиши, ҳар қандай майда - чуйда нарсаларга асабийлашиш, ўзгалар фикрини эшитмаслик кўринишлари кузатилади. Бунинг натижасида кўпинча ипохондрик ҳолат юзага Кексайиш даврида биологик майлнинг заифлашуви пси хик жараёнларнинг ҳам ўзгаришига олиб келади. Руҳий кексайиш аломатлари аёлларда эртароқ пайдо бўлади. Эркак ва аёллар ўртасидаги фар қл ар борган сари яққол кўзга ташлана бошлайди. Кексалик даврида фоний дунёдан умидсизлик туйғуси пайдо бўлади ва бу ҳол фаолликни, ўйланган режаларини амалга оширишга интилишни сусайтиради. Лекин “ўғлимни уйлантирсам, қизимни турмушга берсам, набираларим бўлса, армонсиз ўтган бўлардим” қабилидаги мулоҳазалар доимий, ҳар кунлик ҳолатга айланиб қолади. Одатда қариликнинг дастлабки белгилари одамда етуклик давридан (шартли равишда 60 ё ш да) сўнг намоён бўлади. Биро қ , аслини олганда, к а риш жараёни организмнинг ўсиши ва ривожланиши тўхтагандан кейин бошланади. Қаришда биринчи навбатда сезги аъзолари заифлаша қараб иш тутишлари, унинг кайфи яти бузилганда ва тушкунлик ҳолатларида ўз вақтида шифокорга кўрсатишлари лозим. Кексалик даврида қуйидаги касалликлар тез - тез безовта қилиб туради , кўриш қобилиятининг бузилишлари, қувватсизлик, чарчаш ва овқатланишнинг бузилиши, оёк л арнинг шишиши, оёқлардаги сурункали яралар, сийишга қийналиш, артрит, мияда қон айланишининг бузилиши, карлик, уйқусизлик ва ҳоказо. Бу касалликлар даврида касалларга ҳамширалар ўта хушмуомалалик билан даволаш ва парваришлаш ишларини олиб боришлари керак. Айниқса кекса беморлар би лан ўтказиладиган шахсий машғулотлар, қандай кўринишда бўлмасин му ҳ им аҳамиятга эга. Ҳозирги замон дори - дармонларидан кўра уларга илиқ муносабат, меҳр билан пар варишлаш ва меҳрибонлик самарали таъсир кўрсатади. Ҳар кунлик психотерапевтик маш қуюқ кофе ёки аччиқ чой, спиртли ёки ўта газлаштирилган ичимликлар ичиш мумкин эмас. Кекса ёшда турли муолажалар, фаол харакатлар, физиотерапевтик тадбирлар , массаж (уқалаш), руҳий таъсир кўрсатиш (гипноз, ўз - ўзини ишонтириш) каби тад бирлар беморларнинг тезроқ шифо топишига кўмаклашади. Кекса беморлар билан мулоқотда бўлганда тиббиёт ходимлари қуйидагиларни унитмасликлари керак : 1. Кекса беморга илтифот кўрсатиб саломлашиш. 2. Беморнинг психологик ҳолатини тўғри баҳолаш. 3. Беморнинг сўзларини охиригача эшитиб, кейин жавоб қайтариши, жавоб ҳам илтифот, ҳурматни англатувчи оҳангда бўлиши шарт. 4. Бемор диққатини ҳаётга қизиқишга, касалликни унутишга қаратиш. 5. Муолажаларни ўта моҳирлик ва қунт билан, оғриқсиз амалга ошириш. 6. Суҳбатлашганда уй муҳитига яқин психологик ҳолатни вужудга Лекин ҳамиша ҳам рисоладагидек биз кутган натижага эришилавермайди, бунга қуйидагилар сабаб бўлади : 1. Беморга эътиборсизлик, аҳволи билан яқиндан қизиқмаслик. 2. Беморда ишонч уй ғ ота олмаслик. 3. Беморга турли хил тазйиқлар ўтказиш. 4. Билар-билмас нотўғри маслаҳатлар бериш. 5. Беморларга нисбатан “ дўмбоғим ”, “ шириним ” , “ тиллогинам ” сингари сохта ва бачкана сўзларни ишлатиш уларнинг иззат-нафсониятига қ а ттиқ тегади ва ранжитади. Даволаш муассасаларида баён этилган бу камчиликлар бартараф этилса , беморларнинг шифо топиб кетишлари учун соғлом муҳит яратилади. Руҳий касаллар билан муносабатда бўлиш психологияси Тиббиёт фанларининг тез одимлар билан ривожланишига қарамасдан ҳозирги кунда ҳам руҳий касаллар тўғрисида тушунмовчиликлар мавжуд. Руҳий касалларга нафрат билан қараш, ул Ихтисослашган даволаш муассасаларининг психиатр маслаҳатчининг хизматидан фойдаланишига тўғри келади. Шу билан бирга, тиббиёт ҳамшираси тиббиётнинг қайси соҳасида хизмат қилишидан қатьи назар, психопатологик бузилишларнинг асосий кўринишларини ҳам, шу ихтисосликдаги беморлар билан муносабатларнинг ўзига хос томонларини ҳам билиши шарт. Шу туфайли йирик даволаш марказларида психосоматик бўлимлар очиляпти. Уларнинг вазифаси соматик касалликларни даволаш билан бир қаторда зарур психиатрия ёрдамини кўрсатишдан иборат. Айрим беморлар қатьий психиатрик назорат олиб борилишига муҳтож бўладилар. Бунга руҳий касалликларнинг ўзига хос хусусиятлари сабаб бўлади. Бу хусусиятлар қуйидагилардир: 1) Касаллик моҳиятини англаб етмаслик ва психотик бузилишлар бўлгани ҳолда даво олишни истамаслик; 2) Галлюци шу ҳолатдаги беморнинг фикрлари ва хулосаларидан иборат, холос. Ҳамширанинг в азифаси беморлар хулқ-атворини ва фикр-ўйларининг ўзига хос томонларини диққат билан кузатиб боришдан иборат. Ҳамшира беморга бу кузатишларини гапириб бериши лозим. Тиббиёт ҳамширасининг хулқ- атвори ва ўзини тута билиши беморга тинчлантирувчи таъсир кўрсатиши лозим. Касалхонадан ташқари ёрдам психоневрологик диспансерлар, психиатрия касалхоналарининг диспансер бўлимлари, умумсоматик шифоатхоналар ва касалхоналар қошидаги хоналар томонидан амалга оширилади. Руҳий беморларга тиббиёт ҳамширасининг шахси яхши таъсир кўрсатади. Беморларга тиббиёт ходимларининг, хусусан ҳамшираларнинг диққат-эътибор билан яхши муносабатда бўлиши, беморларнинг турли шикоятлари ва сўзларини тинглаб қолмасдан, айни вақтда уларни тушунишг олиб бораётган шифокорлар ва тиббиёт ҳамшираларининг аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, санитария билимларини ёйиш бўйича тушунтирув ишларини олиб боришларига тўғри келади. Турли хил юқумли ва бошқа касалликларнинг олдини олиш, зарарли одатлардан воз кечиш, соғлом тур муш учун қурашишда шаҳарлар ва туманларда фаолият кўрсатиб келаётган саломатлик марказларининг аҳамияти хам катта. Уларда хизмат қилаётган тиббиёт ходимлари аҳоли орасида тиббиётдаги долзарб мавзулар бўйича маърузалар билан чиқадилар, кинофильмлар намойиш қиладилар, хар хил босма адабиётларини, жумладан пано ва шиорларни нашр эттирадилар. 56 2.3. Дорилар ва бошқа воситалар билан даволашнинг психологик масалалари Давонинг шифо бахш эканлигига беморнинг каттиқ ишониши актав омил бўлиб,терапиянинг ҳамма турларини амалга оширишда муҳим ролни ўйнайди. Касалларни даволашда хилма-хил дори-дармонлар билан бир каторда айрим физиотерапевтик муолажалар кўринишида ва санаторий- курорт шароитларидаги мажмуаларда хар хил физотерапевтик усуллар ҳам кенг кўлланилади. Шартли рефлектор механизмларнинг физиотерапия жараёнида шартсиз рефлектор механизмларни кучайтириши хам, тормозлаб кўйиши хам мумкинлиги кўпдан-кўп текширишларда кўрсатиб берилган. Давони умуман кулай вазиятда олиб бориш, тиббиёт ходимининг даво муолажаси яхши кор қилишига касални ишонтириши унинг таъсирини кучайтира олади. Иккинчи томондан, касал давога салбий муносабатда бўлиши ходимлари-шифокорлар хам, шунингдек буюрилган дориларни бериб туришда ва ўша дориларнинг касалга қандай таъсир килишини кузатиб борищда шифокорнинг яқин ёрдамчиси бўладиган ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари хам ана шу масалаларни билиб олишига кўп жихатдан боғлиқдир. Замонавий тиббиётда ишлатиб келинаётган моддаларнинг баъзилари психик ҳолатни ўзгартириш мақсадида жуда кадим замонлардан бери кўлланилади. Таркибида наркотик моддалар бўладиган ўсимликлар, масалан: опий, қорадори бўладиган кўкнори ёки наша сингари ўсимликлар ширин хаёллар суриб кайф қилиш ва оғриқни қолдириш учун ичилган хамда чекилган. Қадимги Рим аскарлари баданига белладонна баргларини ишқалар, бу эса уларнинг жангга кирганида ғазаби жўш уришига сабаб бўларди. Чой, кофе, кока ўсимлигининг барглари куч бағишлайдиган ва тети жарроҳлик амалиётиларда оғриқсизлантирадиган модда ўрнида кенг ишлатиладиган бўлди. Наркотик моддалар, аввало, опий препаратлари (мор фин, кодеин, пантопон ва бошқалар), хлоралгидрат тинчлантирувчи моддалар ўрнида, шунингдек, уйқусизлик сингари жуда кўп учрайдитан касаллик ҳолатларига даво қилишда кенг расм бўлди. Кейинчалик худди шу мақсадда барбитурат кислота унумлари (люминал, мединал, нембутал, амитал-натрий ва бошқалар), шунингдек “барбитуратмас” ухлатадиган дорилар-ноксирон, димерин ишлатиладиган бўлди. Тиббиёт амалиётида тинчлантирадиган, седатив модда лар билан бир қаторда нерв тизимини рағбатлантирадиган моддалар кенг қўлланилади. Авваллари чой барглари ва кофе донларидан олинган, ҳозир эса синтетик йўл билан ҳосил қилинадиган кофеин, шунингдек, женьшен, ёш буғуларнинг шохидан оли Психофармакологик моддаларнинг бошқа гуруҳи антидепрессантлар (тофранил ва бошқалар) ташкил этади. Бу лар кайфу руҳият пасайганда, хусусан, ички шарт-шароитлар муносабати билан келиб чиқадиган, яъни эндоген деган депрессияларда яхши кор қилади. Психикани шикастлантирадиган ташқи вазиятлар туфайли вужудга келадиган психоген депрессияларда улар бирмунча су с т таъсир кўрсатади. Транквилизаторлар билан антидепрессантларни ишлатиш замонавий психиатрия бўлимларининг қиёфасини тамомила ўзгартириб юборди, бундай бўлимларда бесаранжом касаллар сони кескин камайиб қолди. Антидепрессантлар ақлий ва эмоционал тормозланиш билан бирга давом этадиган соматик касалликларда ҳам муваффақият билан қўлланилмоқца. Симпатомиметик моддадар деб аталадиган препаратлар алоҳида гуруҳни ташкил этади, булар психикани Астеник синдром учун ҳайвоннинг жисмоний жиҳатдан жуда мадори қуриб, бўшашиб қолиши характерлидир, ҳайвон гуё мудраб ётгандек бўлиб к ў ринади. Кататоник син дром учун ҳайвон ҳаракат активлигининг анчагина камайиши (ҳаракатсиз бўлиб қолиши) хосдир. Ҳайвон сунъий равишда қайси вазиятга қўйилса, ўша вазиятда қотиб қолади ва мувозанати бузиладиган бўлса ҳам шу вазиятини узоқ сақлаб тураверади. Ҳайвон гуёки ҳайкал бўлиб қолади. Юқорида фармакалогик моддаларнинг психикага бевосита, тўғридан- тўғри кўрсатадиган таъсирига мисоллар келтирилди. Бироқ, шундай модда л ар ҳам борки, улар психикага специфик таъсир кўрсатмайдиган бўлса хам, психикани турли йўналишларда ўзгартира одади. Мисоллар келтирамиз. Оғир руҳий касаллик, яъни авж олиб борадиган фалажга даво қилишда ҳозир ҳар хил антибиотиклар, жум бошлаган ва ниҳоят игнали шприцнинг кўзга кўриниши, итни станокка жойлаш-тиришнинг ўзигина уни ухлатиб қўядиган бўлиб қолган. И.П.Павлов буни шартсиз таъсир кўрсатадиган фармакологик мод д а - морфинни организмга юборишга алоқадор шароитнинг ҳамда элементларига жавобан юзага келган шартли рефлексдир, деб тахмин қилди. Шундай қилиб, бир қанча сеанслардан кейин шароитнинг ўзиёқ худди мор фин сингари кор қиладиган шартли таъсирот бўлиб қолди. Чунончи, беморга сув бериб туриб, буни кислота эритмаси ёки ичимлик деб айтиладиган бўлса, беморнин г юз қиёфаси ўзгариб, башараси бужмайган. Бордию, бу жуда ши рин ичимлик деб айтиладиган бўлса, беморнинг юз қиёфаси ўзгариб, мамнуният ифода қилган. Шифокор нинг ёки ҳатто тиббиёт ходими бўлса ҳам касал назарида ишонч ва обрў-эътибор қозонган одамнинг ишо анча кучсизроқ бўлади. Бу ҳол текширилаётган одам ёки касалнинг тилак- истакларига ва шу муносабат билан ўша эффектга ишониши ёки ишонмаслигига боғлиқдир. Юрак сиқилишига мубтало бўлган касалларнинг 38% ида, жарроҳлик амалиётидан кейин қаттиқ оғриқ тутадиган касал ларнинг 30% ида, денгиз касаллигига учраган кишиларнинг 58% ида плацебога нисбатан мусбат эффект бўлиши адабиётда баён этилган. Руҳан зўриқиш натижасида юзага келган мигрен хуружи вақтида плацебонинг қандай таъсир кўрсатишига Вольфнинг асарида мисол келтирилади. Мазкур касалда мигрен хуружи кўнгилсиз суҳбатдан кейин тутиб қолган. Бош оғриғи жуда авжига чиққан пайтда, унинг териси остига физиологик эритма, яъни касаллик симптомига таъсир кўрсатиши лозим бўлмаган модда юборилган. Шундай бўлса-да, укол қилинганидан кейин мигрен хуру бу кокаинизм ва морфинизмда айниқса яққол ифодаланган бўлади. Абстиненция ҳодисалари жуда оғир руҳий ва жисмоний ўзгаришлар билан бирга давом этиб боради. Одамнинг эмоционал аҳволи ўзгариб, кўнглини ғаму ҳасрат ва хавотирлик босади. Сезгилар кўпинча чал ғ ийди. Иш қобилияти кескин сусайиб қолади. Юрак фаолияти ва нафас издан чиқади. Баданнинг турли қисмларида оғриқ туради. Абстиненция организмдаги муайян биокимёвий ўзга ришлар ва бир қанча психологик омилларнинг таъсирларига боғлиқдир. Бемор наркотик моддага ўрганар экан, ундан тасалли олиш, хотиржамланиш, эмоционал тонусни аслига келтириш манбаини топали. У ана шу манбадан махрум бўлса, биокимёвий ўзгариш туфайлигина азоб тортмай, балки психологик жихатдан ҳам қийналади. Гиёҳвандликка гирифтор бўлган кўпгина касаллар ибораси билан айтганд шароитлар такрорланадиган бўлса, бу касаллик яна қайталаниши осон. Шу муносабат билан алкоголизм давоси самарали бўлиши учун бу даво билан бир вақтда албатта бемор учун қулай бўлган ижтимоий психологик вазият яратиш, касални қайта тарбиялаш мақсадида психотерапиядан фойдаланиш, унда алкоголни суиистеъмол қилишга нисбатан онгли ва танқидий муносабатни мустаҳкамлаб бориш керак бўлади. Мана шу ишларни амалга оширишда ўрта маълумотли тиббиёт ходимининг хизмати ниҳоятда беқиёс. 65 2.4. Руҳиятни тарбиялашда психогигиена ва психопрофилактиканинг ўрни Психогигиена ва психопрофилактика руҳий касалликларнинг олидини олиш, яъни одамларнинг руҳий саломатлигини сақлаш ва мустахкамлаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқадиган фанлар ҳисобланади. Бу соҳадаги – тадбирларни ишлаб чиқиш масалалариташқи муҳитдаги жуда беҳисоб омилларни киши организмига таъсирини ўрганишга асосланган. Одамнинг ҳаёти ижтимоий фойдали фаолиятда, меҳнатда ўтади. Киши саломатлигида ижтимоий фойдали фаолият ва меҳнатнинг таъсирини ўрганиш психогигиена ва психопрофилактиканинг асосий вазифаларидан биридир. Меҳнат режими нотўғри ташкил қилинганда, чарчаш, нерв тизимининг ҳолдан тойиши рўй бериши мумкин, меҳнат ва дам олишни бир меъёрда олиб борилиши муҳим психогигиеник аҳамият касбэтади. Психопрофилактика ва пси 3. Турмуш психогигиенаси 4. Оила ва жинсий ҳаёт психогигиенаси 5. Жамоа психогигиенаси Ёшга оид психогигиена. Боланинг руҳий жиҳатдан соғлом бўлиши тўғрисида ғамхўрликни у ҳали онанинг қорнида бўлган давридан бошлаш керак. Ёшга оид психогигиена деганда, ҳар бир ёш даврда шахснинг ўз руҳий соғлигига эътиборли бўлиши ва психогигиеник қоидаларга риоя қилиши тушунилади. Балоғатга етиш даврида кўпроқ эътиборни меҳнат қилиш ва касб танлашга қаратиш лозим. Ўсмирлик даврида ҳаёт, севги, бахт, оила, бурч, атроф-муҳит уни тоза сақлаш, асраб-авайлаш, Ватандан ғурурланиш кабиларни сингдириб бориш лозим. Ўрта ёшли кишилар билан оиласи билан боғлиқ психогигиеник муаммолар кўпроқ учрайди. Уларда ҳаёт тажрибаси бўлади. Ёш қайтгач ўзига хос психогигиеник муаммолар вужудга келади. Кексалик ҳаётнинг ниҳояси Таълим ва тарбиянинг психологик асослари ҳақидаги масала ҳам ўз ечимини кутяпти. Таълим ва тарбиянинг мувоффақиятли бўлиши фақат ўқув материалларнинг мазмуни ва таълим – тарбия усулларига боғлиқ эмас. Бу кўп жиҳатдан ўқувчининг фаннинг қандай ўзлаштираётганлигига, ёш хусусиятига, ақлий ривожланганлигига ва фаолллигига боғлиқ. Шунинг учун ҳам психологиянинг ҳозирги вақтдаги энг муҳим вазифаси таълим психологияси масалаларини янада чуқур ишлаб чиқишдан иборатдир. Турмуш психогигиенаси. Турмуш психогигиенасининг асосий вазифаси турмушда кишиларнинг ўзаро муносабатлари, кечинмалари, ҳар хил келишмовчиликлар оқибатларини ўрганиш, олдини олишдан иборатдир. Оила ва жинсий ҳаёт психогигиенаси. Оиланинг мустаҳкамлиги, севги мухаббат, дўстлик, оиладаги катта ва кичикни бир-бирига ҳурмат-иззати, оила Психопрофилактика руҳий касалликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар тизими сифатида психогигиена билан чамбарчас боғланган. Психопрофилактиканинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат: а) касаллик қўзғатадиган сабабларнинг организмга таъсирини камайтириш ва йўқотиш. б) касаллик ривожланишига йўл қўймаслик учун унга эрта диагноз қўйиш ва самарали даволаш. в) тўла - тўкис даволаш ва касаллик қайтарилиши ва унинг сурункали турларига ўтиб кетишининг олидини олишга қаратилган чоралар кўриш. Тиббиётнинг ҳар қандай соҳасида профилактик тадбирлар ўз вақтида бажарилиши зарурдир. Психотерапия – руҳий омилдан даволаш мақсадида ҳам, ҳар хил касалликларни профилактика қилиш мақсадида ҳам фойдаланилади. Психотерапия кенг маънода олганда шифокорнинг беморга муносабатларини илмга асосланган тизимиди таъсир қилиш усулларида бемор пассив, шифокор фаол бўлади. Ўз-ўзига таъсир қилишда эса бемор ўзининг соғлом эканлигига ишонч ҳосил қилиб, такрорлаб боради. Гипноз бош мия пўстлоғининг тормозланишидан иборат бўлиб, шифокор бош мия пўстлоғининг маълум нуқтасида мужассамлашган йиғма қўзғатгични ҳосил қилишга имкон беради. Психотерапиянинг бир қанча усуллари мавжуд. Ишонтириш - бир одамнинг иккинчи бир одамга психологик йўл билан ўзига хос тарзда таъсир қилишидир. Ишонтиришда касалнинг онги билан интеллектидан ҳам кўра кўпроқ ҳис-туйғулари ва тасаввурларига таъсир кўрсатади. Физиологик нуқтаи - назардан қараганда, ишонтириш бош мия пўстлоғида жамланган таъсирланиш ўчоғидир, бу ўчоқ манфий индукция туфайли ўз атрофида тормозланиш зонасини ҳосил қилади. Гипноз ҳолатида ишонтириш, табиий уйқу ҳол ухлатадиган дори ёки венасига юборилади. Уйғоқлик ҳолатида ишонтириш гипноздан ташқари пайтда ишонтириш. Бу фақат шифокорнинг маҳоратига боғлиқ бўлади. Шифокор бемарга усталик билан муомала қила олиш, касал одамнинг психологиясини билиши ишонтириш усулидан даво мақсадларида кенг фойдаланишга имкон беради. Ўз-ўзини ишонтириш. Олимлар И.Р.Тарханов, В.И.Бехтерев, К.И.Гилатонов ва бошқаларнинг кўпдан-кўп тажрибалари касалнинг ўз- ўзини ишонтириб айтган сўзлари организмнинг турли тизимларида физиологик ўзгаришлар келтириб чиқаради. Ҳозир ўз-ўзини ишонтиришнинг ҳар хил усуллари қўлланилади. Уларнинг бири шундан иборатки, шифокор касал билан биргаликда “ўз-ўзини ишонтириш формуласи” деган фикрни ёки жумлани тузади. Масалан: “Мен ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Кайфиятим жойида, тузук. Уйқу ҳам, иш шароитларига жалб қилиш, касаллик натижасида издан чиққан функцияларни машқ қилдиришдир. Психотерапия ва даво машқлари. Даво машқлари организмдаги айрим аъзо ва тизмларни, айрим психик функциялар ёки касалнинг бутун шахсиятини мунтазам равишда ва изчиллик билан машқ қилдириб боришдан иборатдир. Муҳит билан даволаш психотерапияси. Муҳит деб биринчидан беморга жуда яқин одамлар (оила, яқин дўстлар, касбдошлари, касалхонадаги бошқа касаллар, даволовчи шифокор ва ҳамширалар) га, иккинчидан беморни турмушда ва даво муассасасида бўлган пайтида атрофини ўраб олган вазиятга айтилади. 72 Х у л о с а Биз битирув малакавий ишини бажариб қуйидаги хулосаларга келдик: 1) Ҳозирги замон ўзбек тиббиётидаги асосий муаммоларидан бири беморлар билан бўладиган муносабатларни яхшилашдан иборат бўлиб, уларга халқимизнинг қадим-қадимдан амал қилиб келаётган ахлоқ-одоб фазилатлари, миллий анъана ва қадриятларимиз асосида муомала қилиш бугуннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Шу боис ўзбек халқи ҳаётида одат бўлиб қолган ва авлоддан-авлодга ўтиб келаётган кўҳна ахлоқий фазилатларни ўрганиш ва амалиётга жорий этиш тиббиёт муассасаларида фаолият кўрсатаётган барча шифокор, ҳамшира ва соҳа ходимлари олдида турган энг долзраб вазифа ҳисобланади. 2)Ў збек хал қ и га хос удумлар, урф-одатлар ичида бемор ҳолини сўраш одоби ҳам муҳим ўрин тутади. Бемордан ҳол сўраш учун борганда унинг олдида у меҳнат талаб қилмайди. Бунинг учун бирор нарсадан воз кечиш шарт эмас. Аммо мулойимлик, яхши сўз билан беморларга яхши кайфият бағишлаш мумкин. Буюк табиб Абу Али ибн Сино “Беморнинг танасини эмас, унинг руҳини даволаш керак” деганда, айнан мулойимлик, яхши сўз билан уларнинг қалбига кириш, кайфиятини кўтариш, соғайишга умид бағишлаш, қўллаб-қувватлашни назарда тутган эди. Чунки беморни руҳий жиҳатдан тетиклигини таъминламасдан туриб, уни самарали даволашга эришиб бўлмайди. 4) “Қуръон” ва Ҳадиси шарифларда дўслик муносабатлари улуғланиб, биринчи даражали аҳамиятга эга масала сифатида қаралган. Ҳадисларда кишиларнинг бир-бирларига дўст, тинч-тотув яшаши, мурувватли, меҳр- шафқатли бўлиши кераклиги ҳақидаги ғоялар улуғланган. Бу каби дўстлик ришталарининг шифокор ва бемор ўртасида ўрнатилиши 6) Тиббиёт муассасаларида бемор лар учун қулай шарт-шароитларни яратиб бериш, уларни ўзини шифохонада эмас, балки ўз уйидагидек ҳис қилишларига эриштириш мақсадга мувофиқдир. Ҳар бир тиббиёт ходими беморни ўз отаси ёки онаси ёхуд фарзанди каби меҳр-мурувват билан парвариш қилиб борса, унинг дарди енгил тортиб, организмидан касалликни тезроқ “қувиб чиқариш” га имкон туғилади. Шифокор беморнинг сўзларини диққат билан тинглаши, унга ҳамдардлик билдириши, кўнглини кўтариб далда бериши шарт. Диққат билан қулоқ солиш беморнинг ички дунёсини, унинг барча ҳаяжонлари ва ташвишларини тушуниб олишга имкон беради ва яхши муносабат ҳамда алоқа ўрнатишга кўмаклашади. 7) Баъзи беморларда, айниқса, р уҳий касалга учраган беморларга тиббиёт ҳамширасининг шахси яхши таъсир кўрсатади. Беморларга тиббиёт ходи баҳо беришда тиббиёт ходимлари уларнинг барча ёш даврларига хос хусусиятларини ҳам яхши билишлари керак. 9) Шифокор беморнинг руҳий ҳолатига тўғри баҳо беришлари учун аввало одамнинг психологик хусусиятларини билиши керак. Беморнинг сезгиси, идрок, хотира, хаёл, тафаккур, нутқи, характери ва темпераменти хусусиятларини билиш муолажа жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Тиббиёт ходимининг бемор қариндош-уруғлари ва яқин кишилари билан ўзаро муносабатлари ҳам тиббиёт этикасининг муҳим масалаларига киради. Шифокор ва ҳамшираларнинг бемор қариндош-уруғлари ва яқин кишилари билан муомалада бўлиши муайян назокатни талаб қилади. У беморнинг қариндошларига касалликнинг аломатлари ва бўлиши мумкин бўлган прогнози ҳақида сўзлаб бермаслиги керак. Қариндошлар бемор билан суҳбатлашган вақтда шифокордан ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. - Т:”Ўзбекистон”, 2008.-176 б. 2. Каримов И.А. Соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади // Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. Т.13. - Т: “Ўзбекистон”, 2005.-125б. 3. Каримов И.А. Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори // Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. 6-жилд.- Т: “Ўзбекистон”, 1998. -325 б. 4. Абдуллоҳ Абдулҳамид Саад. “Ўрта Осиё олимлари қомуси”. -Тошкент: Имом Бухорий Республика илмий-маърифий маркази. 2007 - 1554 б. 5 . Абрамова Г.В. Психология в медицине. М: 1997. Ст.256. 6 . Брехман И.И. Валеологию – науку о здоровье. М: “Физкультура и спорт”. 1990. Ст.61. 7 . Гройсман А.Л. Медицинская психология. М. 1998. Ст.468. 8. Жабборов А. Маънавият психологияси. Қ 16. Файзиев Ю.М. Эшбоев Э.Н. Умумий ва тиббий психология. Т: 2007. 148б. 17. Юнусжонова З.С. Психологик парвариш. Т: 2010. 237 б. 18. Шомансуров Ш. Асаб ва руҳий касалликлар. Т:1995. 186 б. 19. Ғозиев Э. Умумий психология.- Т: “Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти”, 2010.- 544 б. 20.Ғозиев Э. Ташкилий психология. Т: Университет. 1999. 92 б. Интернет сайтлари: www. Gov.uz. www. Iscs.uz www. Edu.uz. www. Ziyo net. Uz www.jahon.tiv.uz . www.press-uz.info . www.uzreport.com . 78
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha