Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 64.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ва жамият психологик хавфсизлигини таъминлаш

Купить
Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ва жамият психологик хавфсизлигини таъминлаш. 1. Янги ахборот технологиялари ва ҳ озирги замон журналистикаси. 2. Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ва жамият психологик хавфсизлигини таъминлаш муаммолари. Янги юқори ахборот технологиялари ва айниқса Интернет глобал миқёсида тубдан янги вазиятни юзага келтирди. Журналистика кишилар, жамият ва давлат ўртасида сифат жи ҳ атидан янги муносабатларнинг шаклланишига тобора кучлироқ таъсир ўтказмоқда. Т о ронто университетининг профессори Маршалл Макклюэн боразли қилиб ХХ асрнинг 60 йилларида «Глобал қишлоқ» дегани бугунги кунда хақиқатга айланди. Хо з ирда хақиқатдан ҳам Ер курасининг ахолиси ягона жамоат даражасига келиб қолди. Саноатлашган жамият ўрнини ахборотлашган жамият олмоқда, шунга кўра оммавий к ом муникация ва ахборотнинг акамияти беқиёс даражада ошиб кетди. Компьютер, тезкор телефон, Интернет ми л лионлаб кишиларнинг турмушига кириб борди. Алоқанинг бундай воситалари журналистнинг фақат доимий йўлдошигина бўлиб қолмай, унинг ўз мехнатида фойдаланадиган асосий қуроли, шунинг д ек маслахатчиси, кутубхонаси, улкан дунёдаги билимларни ўзида жамлаган электрон энциклопедиясига айланди. Хозирги вақтда компьютер ва тезкор телефон алоқаси журналистга, у қаерда бўлмасин (хаттоки овлоқ оролга тушиб қолса ҳам) саноқли дақиқаларда ўз материалларини газета журналларнинг босилаётган сонига етказиш, агар радио ёки телевидение ҳақида сўз борадиган бўлса, тўғридан-тўғри унда чиқиш, Интернет орқали эса жахон бўйлаб тарқалган барча фойдаланувчиларга амалда ахборотни етказиб бериш имконини яратади . Ҳақиқатдан ҳам, юқори технологияларни ижтимоий ва иқтисодий хаётга тадбиқ этиш суратлари ( айни мана шу кўрсатгич хал қилувчи кўрсатгич хисобланади ) беқиёс даражада ошиб кетди. Янги ахборот технологиялари туфайли журналистика бир қатор сифат ўзгаришларини бошдан кечирмоқда. У тобора кўпроқ миллатлараро ходиса тавсифига эга бўлмоқда. Иккинчи томондан журналистнинг имкониятлари ҳам сезиларли даражада ошмоқда. Айтиш мумкинки юқори технологиялар уни том манода эркин қилиб қўйди. Агар илгари бирор тахририятнинг ижодий ходими ўз аудиториясига мурожат қилиши учун вақт, ОАВ каналининг техникавий микониятлари, нихоят, рахбарият билан хисоблашиши лозим бўлган бўлса, бугунга келиб у мазкур ишлаб чиқариш бўғинларини четлаб ўтиб бу ишни амалга ошириши мумкин. Агар илгарилари кишилар ўз эхтиёжларини ўзларига таклиф этилаётган бирор канал эшиттириши ёки кўрсатиши билан чеклашга мажбур бўлган бўлсалар, бугунга келиб улар ўз хохишларига кўра мазкур программаларни тузишлари мумкин. Шундай қилиб янги ахборот технологиялари фақат журналистларгагина эмас, балки аудиторияга ҳам эркинлик яратди. Шу муносабат билан оммавий алоқалар назарияси соҳаси бўйича таниқли А мер и ка олими Уолтер Липпманнинг сўзларини эслаш ўринлидир. «Сиз материал ёзаётган экансиз бу вақтда ўз эркингиз ўзингизда, уни менга топширганингиз хамоноқ сизнинг эркинлигингиз ҳам бархам топади ва менинг эркинлигим бошланади. Энди қўлёзмангизнинг тақдирини мен хал қиламан. Истасам эълон қиламан, истасам ахл а т яшигига ташлаб юбораман». Бу сўзлар 1922 йилларда айтилган эди. Бу сўзлари билан у ўша давр журналисти эркинлигининг доирасини «чизиб берган эди». Албат т а, журналистнинг бошқа иложи ҳам йўқ эмас эди, у ўз материалини бошқа таҳририятга бошқа кишига бера олар эди. Лекин ҳар қандай вазиятда ҳам журналист юқори шахс нуқтаи назари ва мавқеига итоатли эди. Бугунга келиб бундай мутелик аста секин йўққа чиқмоқда. Янги технологиялар журналист билан тахририят имкониятлар и ни тенглаштиряпти. Шунинг учун уларга хамкорлар сифатида қараш лозим бўлади. Бундан ташқари бугунги кундаги журналистиканинг ривожланиш даражаси кичкинаг и на газеталар ёки махаллий радио ҳамда телевидение ижодкор ходимининг имкониятларини йирик миллий оммавий ахборот имкониятлари билан амалда тенглаштириб қўйди. Айни мана шу ва баъзи бошқа вазиятлар журналист ва журналистиканинг жамиятдаги ўрни ва ахамиятини қайта тасаввур этиш заруратини тақазо этмоқда. Хозирги пайтда журналистика инсоният ривожлани ш и учун амалга ошириши лозим бўлган вазифаларни бажаришда ўз имкониятларини янада яққолроқ намоён қилмоқда. Социологлар такидлашича ижтимоий, сиёсий, иқтисодий маълумотлар қанча кўп тўпланса жамиятнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ривожланиши шунчалик жадаллашади. Зеро журналистика шундай маълумотларни йи ғиш, ишлаб чиқиш, тартиблаштириш ва тахлил қилиш билан шуғулланади, бундан шундай хулоса келиб чиқади: журналистиканинг сифати қанча юқори бўлса, у ўзига юклатилган вазифани тўлақонли адо этса, жамият ривожи самарали ва мунтазам давом этади, давлат институтлари ва хукумат тузулмаларининг бошқаруви, ижтимоий ривожланиш истиқболларини башоратлаши тўлақонли бўлади ва бундай режаларни оқилона ишлаб чиқади. Яна бир нарса эътиборга сазо в орки хозирги пайтда жаҳон миқёсида турли йўналишдаги газета ва журналлар миқдори сезиларли даражада кўпайди. Оммавий алоқа бўйича таниқли мутахассис Майкл Коннифф ХХ аср охирларидаёқ Америка кундалик газеталарининг умри саноқли қолди деб такидлаган эди. Энди бўлса унинг ўзи «манзара бутунлай ўзгарди» демоқда. Газеталар истемолчиларга янгиликлар, тижорат хабарлари – аудио матнлар ёзувини тақдим этиб электрон–ахборот инқилобининг олдинги сафида бормоқда. Уларнинг материалларидан махаллий телефон эгалари, хонаки компьютерлар дисплейига янгиликлар узатилгудек бўлса телефон абонентлари видеотекстлардан фойдаланишлари мумкин ва хатто электрон ахборот в изуал унсурига киритувчини улаши мумкин бўлган «кўпайтирувчи ахборот воситалари» хизматидан фойдаланиш мумкин. Анъ Бу жараён бундан буён ҳам тобора кучайиб боради. «Майкр о софт»нинг яратувчиси Билл Гейтс яқин кунларда ҳар бир киши компьютерли бўлади ва Интернетга кира олади, ушбу техникани харид қилиш дарсликни сотиб олишдан кўра фойдалироқ бўлади ва арзонга тушади. Аудиториянинг бирор муаммо бўйича жами фикрлар ва бахолар мажмуини қўлга киритиш имконияти замонанинг тантанаси бўлиб қолади. Шунинг учун ким чаққон ишласа у ходисаларни назорат қила оладиган ва уни йў налтирувчи бўлади. Агар қайсидир соҳа ОАВ назоратидан четда қолса. Мазкур бўшлиқни турли миш- мишлар, ғийбатлар, уйдирмалар ва чалғитувчи фикрлар эгаллайди. Бунда оммавий ахборот каналлари ҳам шуларни тарқатувчил а р бўлиши ҳам мумкин. Амалда бундай «ношудлик»дан чет эллик рақиблар фойдаланиб қоладилар ва дархол мазкур бўшлиқни тўлдирадилар. Шу билан бирга айтиш жойизки ахборот технологиялари хаётимизда гарчи ижобий ахамиятга эга бўлсада улар нопок шахслар ёки гурухлар қўлига ўтиб қолиши мумкин, хатто бузғунчилик билан шуғулланувчи кучлар қўлига давлат тузулмалари ҳам тушиб қолади. Матбуот омма фикрини чалғитиш билан шуғулланиши алла қачон аён бўлган, бу ҳақда ранг- баранг адабиётлар етарлича мавжуд. Сўнги пайтлардаги ходисалар ҳам бундан яққол далолат беради. АҚШ конгреси д а бўлган охирги сайлов олди тадбирларини эслаш кифоя. Биргина ходиса – Ироқдаги харбий тадбирлар республикачилар ва демократлар томонидан турлича талқин этилмоқда. Интернетда тўпланаётган, хатто яратилаётган турли хил бўхтонлардан иборат махсус сахифалар ва порталларни эслатиб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Улар бирор сиёсатчи, давлат арбоби, ёзувчи, олим, бир сўз билан айтганда – VIP шахс хусусида бўлади. Юқорида айтилганлар оммавий ахборот воситалари жамият хаётида қанчалик мухим ўрин тутиши, бошқарув тузилмалари ва оддий фуқаролар уларга қандай ишонч билдиришини яна бир карра тасдиқлайди. Ўзбекистон ҳам бунлан истисно эмас. Мустақиллик эълон қилинган кундан бошлаб жамиятимиз ва давлатимиз матбуот, радиоэшиттириш, телекўрсатув ривожига катта эътибор қаратиб келмоқда. Агар 1990 йиллар бошида республикада 200 вақтли матбуот бўлган бўлса, бугунга келиб улар 1000 яқинни ташкил этади. Матбуот: 680 таси газета 194 таси журнал ва журнал тарзидаги нашр ТВРВ: 4 миллий телерадиокомпания 34 теле ва радио студия 7 кабел аудио кўрув оммавий ахборот воситаси 4 ахборот агентлиги УзА Жахон Туркестан Пресс Қоракалпок ахборот агентлиги 1996 йилдан бошлаб Ўзбекистон Интернет глобал тармоғига уланди. 2006 йилга келиб мазкур умумжаҳон тўридан фойдаланувчилар сони бизда 855 мингга етди, тезкор алоқа абонентлари сони эса 1 млн 150 минг нафарни ташкил этди. Хозирги пайтда кўпгина оммавий ахборот каналлари Интернетда ўз сахифасига эга. Электрон газетелар ҳам пайдо бўлди. Қисқача қилиб айтганда ОАВ ларимизнинг жаҳон журналистика тизимига кириб бориш жараёни юз бермоқда. Эндиликда хорижий ОАВ лар билан бизнинг аудиториямиз боғланибгина қолмай, балки чет элдаги аудитория ҳам интернет орқали бизнинг газета ва журналларимизни ўқиши, радиомизни тинглаши, телекўрсатувларимизни томоша қилиши мумкин. Бошқача айтганда бу хол бизнинг жамиятимизни анча очиқ ва равшан жамиятга айлантириши мумкин. Чет элдаги манфатдор институтлар ва доиралар энди бизда юз бераётган в о қеа ва ходисаларн и ўзлари ба ҳ олаши, ўз башоратларини яратиши, жамиятимиз ривожининг қандай боришини белгилашлари мумкин. Улар барчаси Ўзбекистон республикасининг ахборот каналларига юксак масъулият юклайди. Т аҳрир хай ъ атлари оммавий ахборот воситаларининг таъсисчилари шуни яхши билишлари керакки , агар ОАВ ларнинг ўзлари турмушимиздаги долзарб масалаларни ўзлари кўтармасалар, юзага келадиган зиддиятларни хал қилиш учун кўмаклашишга интилмасалар, буни албат т а бизнинг рақобатчиларимиз амалга оширадилар, амалда шундай бўлмоқда ҳам. Шуни алохида такидлаш керакки бундай пайтда улар ҳ амиша ҳам эзгу мақсадларни кўзламаяптилар. Мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари турмуш тарзининг барча жабхаларига чуқур кириб боришига интилишлари, кишиларни ташвишлантираётган, уларда қизиқиш уйғатаётган томонларни эътибордан четда қолдирмасликка интилишлари зарур. Матбуот ўз мавзулари доирасини кенгайтириши керак. Аудиторияни фақат нарх нав о нинг кўтарилиши, пулнинг қадрсизланиш даражаси ёки ўзбек эстрадасининг ёрқин намоёндаларининг хаётигина эмас балки бизнинг сиёсатчиларимиз, ж амоатчиларимиз ва давлатимиз арбоблари қандай яшашлари, ишлашлари ва дам олишлари қизиқтиради. Бунд а уларнинг пардоз берилган ёки сайқал тортилган портретларинигина эмас, жуда бўлмаса уларнинг бироз бўлсада хақиқий қиёфалари, нималарга қодирликлари ва қандай камчиликлари борлигин и кўришни ҳам истайдилар, яъни тирик инсон сифатида қандайликларини Таассуфлар бўлсинки ОАВ ларимизнинг аудиторияси нихоятда сусткаш. Тўғри, улар тахририятларга ёзадилар, журналистлар билан ўз қувончлари ва ташвишларини «бахам кўрадилар». Аммо шу билан бирга улардан кўп нарсани кутмайдилар. Аудитория жамиятимиз хаётидаги унинг имкониятлари ва ахамиятини унчалик юқори бахоламайди. Кўринадики матбуот ўз ҳ аётини, аудитория эса ўз ҳ аётини бошдан кечиради. Ҳ ар икки томоннинг маънфатлари мос келганлигини биз кўпам кўрмаймиз. Токи матбуот жамиятни қўзғатишга, уни фикрлаш сари бошлашга, унинг виждони бўлишга интилмас экан у хеч қачон ҳ о ҳ ланганлик мақомини ололмайди. Матбуотимизнинг ўзига хос жи ҳ атларидан бўлиб унинг бир ёқламалилиг и ягона мундарижага эгалиги хисобланади, гарчи номи хар хил бўлсада, бир қолипда. Матбуотимизнинг бугунги а ҳ волига ба ҳ о берилар экан у билан бевосита алоқадор бўлган ҳар бир киши унинг асосий камчилиги бўлиб ҳар бир журналистнинг ўз менида мустахкам жойлашиб олган ички назоратчи (цензр) мавжудлигидадир деб хисоблайди. Шунга кўра у, яъни журналист атрофга аланглаб, қўрқув хиссини туйиб ишлайди, ўзини асрашлик инстинкти доимо уни идоравийлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб ишлашини та ъ кидлайди. Бундан қутилиш учун жамият хаётда фақат ижобий томонларнигина топадиган журналистларнигина эмас балки бирор азму қарорнинг тўғрилиги ҳ усусида шубхасини ифода эта оладиган журналистни ҳам табриклаши, қўллаб қуватлаши керакка ўхш а йди. Балки шундай журналистларни кўпроқ рағбатлантириш лозимдир ва буни бар ч а даражада амалга ошириш фойдадан холи бўлмас эди. Ўзбекистон республикасининг президенти И.А. Каримов Республика Олий Мажлиси хар икки палатасининг 2005 йил 28 январида бўлиб ўтган қўшма йиғилишидаги ўз нутқида шундай деган эди: «Халқимиз оммавий ахборот воситаларидан мамлакатимиз ва хорижда содир бўлаётган воқеалар тўғрисида холис ва тезкор ахборотлар олишни, шу билан бирга, биринчи навбатда, ҳокимият органлари ва бошқарув тузилмалари фаолияти ҳақидаги танқидий фикрларни, ислоҳатлар ва янгиланишлар йўлидан илгари боришимизга тўсиқ бўлиб турган нуқсонлар, ҳаётдаги долзарб муаммолар хусусида ошкора, профессионал таҳлилий материалларни кутади». (И.А. Каримов бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Тошкент «Ўзбекистон» нашриёт матб уот ижодий уйи 2005. 52- бет)
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha