Ўзбекистоннинг пахтачилик бўйича дунёда тутган ўрни. Ғўзанинг келиб чиқиши ва ер шарида тарқалиши тарихи

Мавзу: Ўзбекистоннинг пахтачилик бўйича дунёда тутган ўрни. Ғўзанинг келиб чиқиши ва ер шарида тарқалиши тарихи 1. Пахтачилик курсига кириш, унинг халқ хўжагидаги аҳамияти, вазифалари ва муаммолари. 2. Ўзбекистоннинг пахтачилик бўйича дунёда тутган ўрни. 3. Ғўзанинг келиб чиқиши ва ер шарида тарқалиш тарихи. Ғўзанинг ботаник классификацияси 4. Республикамизда пахта етиштириш тарихи ва истиқболлари. Ғўза техник экинлар ичид а энг қимматлиси ҳ исобланади. У асосан толаси учун ўстирилади. Пахта толаси жуда кенг миқёсда ва турли мақсадларда ишлатилади. Умуман пахта ашёси ва ўсимликнинг турли қисмлари халқ хўжалиги учун қимматли хом ашё манбаи ҳисобланади. Бир тонна чигитли пахтадан 340-350 кг тола , 50-60 кг момиқ ва 600 кг чигит олинади. Бир тонна чигитдан эса 170-220 кг мой , 380-400 кг кунжара , 50-60 кг момиқ , 60 кг ўсимлик оқсили , 300 кг шелуха олинади. Пахта толасининг ўзига хос хусусияти бошқа табиий ва сунъий толаларда учрамайди. Шунинг учун ҳам у эластиклик хусусиятига эга бўлиб, тўқимачилик дастгохларида улар бир-бири билан яхши уланади. Пахта толасидан тўқимачилик саноатида кенг фойдаланиб , ҳар хил газламалар тўқилишидан ташқари, ундан ғалтак ип, арқон, жилвир, балиқ тутади Пахтанинг чигити ҳам ниҳоятда қимматли маҳсулот ҳисобланади. Толаси ажратиб олинган чигитнинг бир қисми экиш учун, асосий кисми эса хилма-хил маҳсулотлар, хусусан мой олишда ишлатилади. Чигит мойи озиқ-овқатга ишлатилади, шунингдек, техник мақсадлари учун фойдаланилади. Тозаланган чигит мойи консерва саноатида кенг кўламда қўлланилади, шунингдек, ундан маргарин, кир совун, атир совун, техника мойи, алиф тайёрлашда ҳам фойдаланилади. Чигит мойидан глицерин, стеарин ва бошқа бир қанча маҳсулотлар олинади. Мойи олингандан кейин қолган кунжара чорва молларининг айрим турлари учун концентрат – тўйимли озиқ ҳисобланади. Чигит мағизидан госсипол деган заҳарли модда ажратиб олинади. Бу модда полимерлар, лак, иссиққа чидамли қопламалар, доривор препаратлар, бўёқлар ва бошқа материаллар ишлаб чиқари Линтер пахта номи билан юритиладиган чигит тукидан иссиқ кийимларга солишда, матрас-тўшак, мебеллар тайёрлашда, медицинада ишлатиладиган пахта , целлюлоза ишлаб чиқаришда, сунъий соч, сунъий чарм ва ипак, сунъий ойна, линолеум, пластмассалар, автомобиль лаки, целофан, қоғоз, эбонит, портловчи моддалар ва ҳоказолар ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Шелуха деб аталадиган чигит пўчоғи (пўсти) дан ҳам поташ , техник спирт олинади, лак, ўров (рулон) қоғозлари, картон, электроизоляцион буюмлар тайёрланади. Шелухада пентазон лар кўп бўлади, ундан фурфурол (мойсимон суюқлик) олинади. Фурфурол қимматли смолалар ва пластмассалар тайёрлашда ишлатилади. Ғўзапоя дан асосан ўтин ўрнида, қисман эса қурилиш тахта плиталари тайёрлашда ва мебел ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Юқумли касалликлар, масалан, вилт б Пахта дунёнинг 5 қитъасида: 1. Осиё, 2. Африка, 3. Америка, 4. Австралия, 5. Европада етиштирилади. Ғўза ўстиришнинг шимолий ареали шимолий кенгликнинг 38-470 параллелидан, жанубий чегараси кенгликнинг 350 параллелидан (Австралия) ўтади. Дунё бўйича 89 дан ортиқ мамлакат пахта етиштириш билан шуғулланиб, асосий пахта етиштирувчи мамлакатлар АҚШ, Хитой, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Туркия, Миср, Покистон, Бразилия, Австралия каби давлатлар ҳисобланади. Бу мамлакатлар дунё бўйича етиштирилаётган жами пахтанинг 80% дан кўпроғини беради. Ҳозирги вақтда дунё бўйича умумий пахта майдони тахминан 34-35 млн. гектар, унинг ялпи ҳосили эса 32-33 млн. тоннага боради. Пахта толаси истеъмоли бўйича Хитой, Ҳиндистон ва Покистон (2250-8100 минг/тонна), импорти бўйича Хитой, Туркия ва Индонезия (494-4850 минг/т № Мамлакатлар Экин майдони, млн/га Тола ишлаб чиқариш минг/т Дунё бўйича салмоғи,% 1 Хитой 5060 6300 24,8 2 АҚШ 5586 5009 19,7 3 Ҳиндистон 9100 3485 13,7 4 Покистон 3096 2508 9,9 5 Бразилия 1254 1275 5,0 6 Ўзбекистон 1391,4 1056 4,2 7 Туркия 600 900 3,5 8 Автралия 568 2,2 9 Греция 400 1,6 10 Сурия 331 1,3 11 Миср 295 1,2 12 Мали 240 0,9 13 Буркино-Фасо 240 0,9 14 Туркманистон 600 205 0,8 15 Тожикистон 172 0,7 16 Аргентина 163 0,6 17 Қозоғистон 148 0,6 18 Бенин 143 0,6 19 Кот-Диувар 140 0,6 20 Эрон 140 0,6 Бошқаларда 1711 6,7 Ғўзанинг ер юзидаги барча тур ва хиллари « Госсипиум» (Gossypium) деб аталган битта авлодга киради, бу авлод эса пахтадошлар (гулхайридошлар) оиласига мансубдир. Ғўза тропик, яъни йилнинг энг совуқ ойларида ҳам ҳаво ҳарорати +18 º С паст бўлмайдиган минтақадан келиб чиққан. F ўза дарахтсимон кўп йиллик ўсимликдир. У ўз ватанида фақат маданий шароитдагина эмас, балки ҳар хил катталикдаги бута ва бўйи 6-7 м , айрим ҳолларда 10-12 м гача етадиган дарахт шаклида ўсади. Ғўзанинг қанчалик узоқ муддат яшаши унинг турига қараб ҳар хил бўлади. Одатда баланд бўйли ғўзалар узоқ яшайди. Ўзбекистонда ва бошқа мамлакатларда ўстирилаётган ғўзалар табиатан кўп йиллик ўсимлик лардир, лекин қишда қаттиқ совуқ бўлганидан бу ерларда ғўза фақат бир йиллик ўсимлик сифатидагина ўса олиши мумкин. Агар ғўзалар сов Бизнинг мамлакатимизда ғўзанинг бўйи асосан 90-110 см бўлади. Кўп йиллик ғўзалар поясининг ер бетига яқин қисмининг йўғонлиги 15-30 см ва ундан ҳам ортиқ бўлса, бир йиллик ғўза поясининг йўғонлиги 1-2 ва 3 см гача бўлиши мумкин. Кўп йиллик изланишлар натижасида ғўза авлоди бундан тахминан 70-100 миллион йил аввал, яъни бўр даврининг иккинчи ярмида , ҳатто бўр давридан олдин вужудга келган деган фикрлар мавжуд . Ер юзининг яхлит материкдан геологик контингентларга бўлиниши турли иқлим шароитларни вужудга келтириб, ғўза ўсимлигини ўзгаришига таъсир қилган. Ғўзанинг 3 та бир-биридан тубдан фарқ қиладиган географик гурухлари - Австралия (Стуртия), Осиё-Африка (Палеотропик-эугоссипиум) ва Америка (Неотропик) гуруҳлари пайдо бўлган. Мана шу гуруҳлардаги ғўзалар ташқи муҳитга ҳамда ирсий хусусият Ўсимликлар янги формаларининг табиий равишда пайдо бўлиш жараёнида, айниқса минг йиллар давомида кишиларнинг амалий фаолияти натижасида ғўзанинг жуда кўп хилма-хил формалари ва навлари яратилди. Ф.М.Мауер маълумотига ва ҳозирги вақтда қабул қилинган классификацияга кўра госсипиум авлоди 50 тур ғўзани ўз ичига олади. Булардан фақат 5 таси: Г. гирзутум (G. H irsutum), Г. барбадензе (G. barbadense), Г. гербацеум (G. herbaceum) Г. арбореум (G. arboreum) Г. трикуспидатум (G. T ricuspidatum) экилади. Булар ичида Мексикадан келиб чиққан Г. гирзутум тури энг кўп тарқалган, шунинг учун кўпинча у Мексика ғўзаси деб ҳам аталади. Бундан кейинги ўринда фойдаланиш даражасига қараб Ҳинди-Хитойдан келиб чиққан Г. арбореум туради. Бу Ҳинди-Хитой ғўзаси номи билан юритилади. Жанубии Америкадан – Перудан кел Юқорида номлари келтирилган 5 та ғўза турларининг маданий формаларидан ташқари, асл ёввойи ва ярим ёввойи (рудераль) формалари ҳам бор. Ҳозирги вақтда экилаётган ғўза турларининг барча ёввойи формалари табиий шароитда фақат тропик зоналарда, ўзининг келиб чиққан районларида ўсади. Инсоният ғўзадан жуда қадим замонлардан бери фойдаланиб келади. Одам бундан 15-20 минг йил аввалроқ ёввойи ҳолда ўсган ғўзаларнинг пахта толасидан фойдаланган деб, тахмин қилинади. Кейинчалик ғўза экиб деҳқончилик қилиш расм бўла бошлаган. Минглаб йиллар давомида одам ўсимликнинг энг яхши тупларини танлаб бориш йўли билан аста-секин тола сифати яхши, бирмунча серҳосил маданий ғўза навларини яратган. F ўза дастлабки экиб келинган жойлардан янги-янги зоналарга, масалан, тропик минтақадан аста-секин субтропик минтақ Ҳозирги вақтда тропик бўлмаган мамлакатлардаги ғўза ўстириладиган майдон тропик минтақадаги майдонлардан анча ошиб кетди. Шу билан бирга тропик минтақа мамлакатларида ҳам ғўзанинг кўп йиллик дарахтсимон формалари эмас, балки асосан ўстиришга қулай бўлган паст бўйли бир йиллик формалари экилмоқда. Ғўза ўстириш ва пахта толасидан тўқималар тўқиш ишлари билан энг аввал Ҳиндистон ҳамда Шарқи-Жанубий Африка халқлари, шунингдек, Перу, Мексика ва Антиль ороллари халқлари шуғулланган. Мана шу 5 мамлакат ғўза ўстириш ва пахта толасидан ип газламалар тўқиш ишининг асосчилари ҳисобланадилар. Ҳиндистонда пахтачилик ва ип газламалар тўқиш билан жуда қадимдан шуғулланиб келинаётганлигини, масалан, эрамиздан 3000 йил илгари қадимий Синдаги Махенджо Даро шаҳрининг археологик қазилмаларидан топилган ип газ Ҳиндистон пахтачилиги ва у ерда пахта толасидан қанчалик кўп фойдаланилиши тўғрисидаги янада тўлароқ маълумотни қадимги грек тарихчиларининг, масалан, Герадот (эрамиздан олдинги V аср) ва Теофрастнинг (эрамиздан аввалги IV аср) ёзувларида кўриш мумкин, уларда пахта толаси кўпинча «ёғоч жун» деб аталган. Хитойда ҳам пахтачилик билан жуда қадим замонлардан бери шуғулланилган, лекин у бирмунча кейинроқ бошланган. Баъзи маълумотларга қараганда пахтачилик ва ип газлама тўқиш ишлари жанубий Хитойда эрамиздан бир неча аср илгари, бошқа маълумотларда эса эрамиздан ҳатто 2500 й ил аввал ҳам пахтачилик билан шугулланилгани қайд қилинади. Лекин ўша вақтларда Хитойда ғўза саноат учун зарурий экин сифатида ўстирилмаган, балки узоқ вақтгача манзарали ўсимлиги тарзидагина экиб турилган. Пахтачиликни сано Айрим тарихчиларнинг айтишларига қараганда, қадимги Миср халқлари пахтачилик билан шуғулланмаганлар. Бундай мулоҳазанинг бўлишига сабаб шуки, қадимги Мисрнинг тарихий ёзувларида пахтачилик ва пахта толасидан қилинган нарсалар тўғрисида ҳеч нима айтилмаган ҳамда ўша замонларда ўлган кишини мўмиёлаб, зиғир поя толасидан тўқилган матога ўраб, сўнгра кўмишган. Лекин яна шундай маълумотлар ҳам борки, Мисрда топилган айрим мўмиёлар пахтадан ёки пахта билан зиғир поя толаси аралашмасидан тўқилган матога ўралган. Қадимги грек тарихшунослари Геродот ва Теофраст кадимги Мисрда пахта толасидан фойдаланилганлиги ҳақида баъзи маълумотларни келтирадилар. Умуман Мисрда пахтачилик фақат эрамизнинг бошларида, яъни бу ерларга араблар келгандан кейингина тез ривожланиб кетди. Европада пахтачилик кейинроқ пай Америкада пахтачилик жуда қадимийдир. Перудаги қадимги мақбарал ардан ва Мексика ғорлари дан топилган пахта толасидан килинган буюмлар пахтачилик Америка қитъасида жуда қадим замонлардан бери мавжуд эканлигига аник далилдир. Американинг ҳозирги вақтда Америка Қўшма Штатлари жойлашган кисми XVII асрда европаликлар томонидан эгаллаб олингандан кейин пахтачилик узоқ вақтгача жуда суст ривожланди. АҚШ фақат XVIII асрнинг ўрталаридан бошлаб пахта толасини жуда оз миқдорда четга (Англияга) экспорт қиладиган бўлди. АҚШда умуман пахтачилик билан шуғулланадиган барча мамлакатларда пахтачиликнинг секин ривожланганлигига асосий сабаб шуки, у вақтларда пахта толаси чигитидан ибтидоий йўл билан – қўлда ажратилар эди. XVIII аср охиридагина (1873 йилда) америкалик ўқитувчи Эли Уитней томонидан кашф этили Ўрта Осиё территориясида пахтачилик ишининг качон бошланганлиги хақида аниқ маълумот йўқ, лекин баъзи тарихий маълумотлар бу ерларда ҳам пахтачилик жуда қадим замонларда бошланганлигидан гувоҳлик беради. Масалан, Наманган туманида топилган I-II асрлар га тааллуқли қазилмалардан пахта толаси, зиғир поя толаси ва от қили аралаштириб эшилган арқонча топилиши бунга яққол далил бўла олади. Ўрта Осиё халқлари ҳам қадим замонлардан бошлаб пахтачилик билан шуғулланишган. Эрамиздан олдинги IV асрда А.Македонский қўшинлари Ҳиндистонга юриш қилганида Ўрта Осиё халқлари пахта етиштириб, ундан мато тўқилишини гувоҳи бўлишгани тарихий маълумотларда бор. Ҳаттоки Чуст да эрамиздан олдинги Х аср да тўқилган мато қолдиғи топилган. Хоразмда VI-VIII асрлар га оид матолар ва пахта хом ашёси топилган бўлса, Х а Хоразмдаги тупроққалъа академик С.П.Толстов раҳбарлигидаги бир гуруҳ археологлар текширганда топилмалар орасида VI-VII асрлар га оид пахта хом ашёси ва пахталик чопон парчаси топилган. XIII асрдан бошлаб Ўрта Осиёда пахтачилик ва ип газламалар ишлаб чиқариш ишлари анча вақтгача инқирозга учради, шунга қарамай, пахтачилик ишлари кўп жойларда озми-кўпми давом этиб турди. Пахтачиликнинг инқирозга учрашига ўша даврларда Ўрта Осиёда қаттиқ урушлар бўлиб туриши сабаб бўлди. Пахтачилик Ўрта Осиёда шундан кейин XIX асрнинг иккинчи ярмида, яъни Ўрта Осиё Россияга қўшилгандан кейин яна ривожлана бошлади. XIX асрнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиёни Чор Россияси босиб олганидан сўнг, тўқимачилик саноатининг талабини қондириш мақсадида махаллий жайдари ғўза G. herbaceum ўрнига Марказий Америкадан Упланд тип № Вилоят Экин майдони, минг/га Ҳосилдорлик, ц/га Ялпи ҳосил, минг/т 1 Қорақалпоғистон 103,6 19,8 197,9 2 Андижон 113,2 29,7 317,9 3 Бухоро 127,9 33,3 384,6 4 Жиззах 106,4 23,9 254,8 5 Қашқадарё 181,0 28,1 461,0 6 Навоий 39,4 28,3 111,4 7 Наманган 103,1 27,8 262,3 8 Самарқанд 103,4 26,0 269,1 9 Сурхондарё 123,0 28,4 349,1 10 Сирдарё 115,3 21,8 250,9 11 Тошкент 111,9 25,6 276,7 12 Фарғона 119,3 28,1 323,5 13 Хоразм 110,5 27,6 276,4 Республика бўйича 1458,0 26,8 3735,8 ЭЪТИБОРИНГИЗ ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!УЧУН РАҲМАТ!