Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 108.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 06 Февраль 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Пахта ҳосилини йиғиб олиш технологияси

Купить
1Пахта ҳосилини йиғиб олиш Пахта ҳосилини йиғиб олиш технологияситехнологияси 2Режа:Режа: 1. Терим олдидан пахта ҳосилини аниқлаш 2. Терилган пахта сифатига қўйиладиган Давлат стандарти талаблари 3. Пахтани қўлда териш 4. Ғўзани дефолиация ва десикация қилиш 5. Препаратларни сепиш меъёрлари, усуллари ва уларни қўллашнинг эҳтиёт чоралари 6. Далани машина теримига тайёрлаш ва машина теримини ташкил қилиш 3Терим олдидан кутилаётган ҳосилни аниқлаш учун қуйидаги кўрсаткичларни билиш керак: • ҳар бир гектар ердаги ғўза туплари сони (минг туп ҳисобида); • ҳар бир тупдаги ҳосил берадиган кўсаклар сони; • ҳар бир кўсакдан чиқадиган чигитли пахта вазни (г ҳисобида). 4Ҳосилни аниқлашда унга тўғридан-тўғри таъсир этадиган омиллар, масалан, кузнинг қандай келиши, ғўза баргини тўктириш (дефолиация муддати, препаратларни самолёт ёки трактор ёрдамида сепилишини ҳисобга олиш керак), кўчат сони ҳам катта аҳамиятга эга. Кўчат қалинлигини аниқлашда пайкалнинг икки бошидаги қатор ораларини ишлашда трактор буриладиган майдон, дала ичидаги ўқ ариқлар, дарахтлар атрофидаги кам ҳосилли ғўзалар, даладан ўтган уват ариқлар ҳисобдан чиқариб ташланиши керак. 5Кутилаётган ҳосил ҳар бир дала учун алоҳида- алоҳида аниқланади. Ғўзаларнинг авжига қараб ҳар бир тупдаги кўсаклар сонини аниқ билишда, уларнинг ҳосил бериш хусусиятларини ҳисобга олиш жуда муҳимдир. Чунки асосий майдондаги ҳосил машиналар билан териб олиниши муносабати билан ғўза баргини тўкишда дефолиантларнинг қўлланиш муддати, уларнинг қай даражада таъсир этиши, ғўзанинг биологик хусусияти, кўсак ёши, албатта, эътиборга олиниши керак. Ҳисобга олинадиган кўсак- ларнинг энг кичиги 20-25 кунлик бўлиши лозим. Буни нормал етилган кўсакка таққослаб тахминан айтиш мумкин. Кўсак морфологик жиҳатдан одатда 30 кунлик бўлганда тўлиқ етилади. 6Бу маълумотлар ҳар бир даланинг ҳар гектаридан намуналар олиш йўли билан аниқланади. Намуна бир гектардаги жами қаторлар умумий узунли- гининг мингдан бир қисми ҳисобидан олинади. Масалан, қатор оралиғи 90 см ли далаларнинг бир гектаридаги қаторларнинг умумий узунлиги 11111 м, унда намуна 11,1 м ҳисобидан, қатор оралиғи 60 см ли далаларда (қаторларнинг умумий узунлиги 16666 м) намуна узунлиги 16,6 м ҳисобидан олинади. Кўчат қалинлиги ва кўсаклар сонини билиш учун намунадаги ҳамма ўсимлик сони ва шу намуна охиридаги 10 туп ўсимликдаги кўсак сони ёзиб олинади. Агар даланинг катталиги 12 га бўлса, 12 та намуна олинади. 7Бир гектар ердаги ўсимлик туп сонини билиш учун даладан нечта намуна олинган бўлса, ўшанча намунадаги ўсимликлар сонини бир-бирига қўшиб, сўнг намуна сонига бўлинади ва ҳосил бўлган рақамдан кейин 3 та ноль ёзилиб, бир гектардаги ўртача кўчат сони ҳисобланади. Бир туп ғўзада ўртача нечта кўсак борлигини аниқлаш учун ҳар бир намунада 10 тупдан ўсимлик олинганлиги сабабли йиғинди 10 сонига тақсим қилиниб, бир тупдаги кўсак сони ёзиб борилади. Битта кўсакдан чиқадиган чигитли пахта вазни ғўзанинг нав хусусияти, қўлланилган агротехника даражаси, тупроқ унумдорлиги, иқлим шароити кабиларга боғлиқ. Ўрта толали Тошкент-1 ғўза навида битта кўсакдан чиқадиган пахта кўпинча 3,0-3,5-4,0 г деб ҳисобланади. 8Пахтани Давлат стандарти бўйича қабул қилишда унинг ташқи кўриниш, етилганлик даражаси, толанинг кўпчиб укпарланиб туриши ва толанинг узилиш кучига қараб чигитли пахта тўртта сортга бўлинади. I сорт - пахтаси қўлда сиқиб қўйиб юборил- ганда, укпарланиб асли шаклига қайтади, толалари яхши етилган, бақувват долька (чаноқ пахта)си кўпчиб туради. Ифлосланиш даражаси 0,5%, намлиги 8% гача бўлиши мумкин, толасининг узилиш кучи 4,4 гк (граммкуч) ва ундан ортиқ. Ранги ғўза навига ва парваришлаш шароитига қараб о қ ёки оч новвот рангли бўлади. Шудринг ва ёмғир таъсирида тола сиртида майда сариқ доғлар учраши мумкин. 9II сорт - долькаси I сортникидан кичикроқ, камроқ укпарланиб туради. Толасининг узилиш кучи 3,9-4,2 гк , сув етишмаслиги натижасида тезроқ очилган ёки етилган бўлса ҳам паст ҳароратда - совуқ тушгандан кейин очилган кўсаклардан териб олинган. Ифлосланиш даражаси 1%, намлиги 10% гача боради. Ранги навига ва парваришлаш шароитига қараб оқ ёки оч новвот рангли бўлади. Шудринг ва ёмғир натижасида тола сиртида унча катта бўлмаган сариқ доғлар бўлиши мумкин. 10III сорт - долькаси II сортникидан кичикроқ ва кам укпарланиб туради, очилган ва чала очилган кўсаклардан териб олинади. Толаси тўлишиб етилмаган, баъзан хом, ифлослик даражаси 1,9%, намлиги 11% гача, ранги оч хира рангдан оч новвот ранггача. Тола сирти сийрак доғли. Толасининг узилиш кучи 3,2-3,8 гк . IV сорт - совуқ урган, етилмаган кўсак ва кўраклардан чувиб олинади. Ифлослиги 3,6%, намлиги 13% гача, таркибида кўплаб ўлик толалар бўлади. Ранги оч новвот рангдан тўқ новвот ранггача товланади, тўққўнғир доғлари бўлади. Толасининг узилиш кучи 3,1 гк ва ундан ҳам камроқ. 11Топширувчи билан қабул қилувчи ўртасида сорт бўйича келишмовчилик пайдо бўлган ҳолларда махсус инструмент орқали толанинг узилиш кучига қараб лаборатория шароитида анализдан ўтказилади ва шу асосида пахта қабул қилинади. Топширилаётган пахтага ҳар хил сорт ёки репродукциялар аралашиб кетган ҳолларда тайёрлов пункти бу сортни бир поғона паст сортга қабул қилади. Уруғлик I сорт пахтанинг намлиги давлат стандартида кўрсатилганидан ошиб кетмаслиги керак. Нам пахта хирмонда қуритилиб, сўнг топширилиши лозим. 12Машинада терилган пахтанинг сортлар бўйича қабул қилиш шартлари қуйидагича (ўрта толали ғўза навлари учун): I сорт - пахтаси қўлда сиқиб қўйиб юборилганда укпарланиб асл шаклига қайтади. Навига, парваришлаш шароитига қараб I сорт пахта оқ ёки новвот рангда бўлади. Толанинг узилиш кучи ( пишиқлиги ) 4,4 гк ва ундан ҳам юқори. Шудринг ёки ёмғирдан сўнг тола сиртида сарғиш доғлар бўлиши мумкин. Пахтаси якка чигит пахта бўлиб, долька (чаноқ пахта)си бир оз чўзилган, толалари сал буралган. 13II сорт - нисбатан камроқ укпарланади, асосан тўлиқ етилган, кам сувликдан, паст ҳароратда ва бошқа ноқулай шароитда очилган кўсаклардан териб олинади. Ранги ғўза навига ва парва- ришлаш шароитига қараб оқ ёки оч новвот рангли (ингичка толали навларда хирароқ) бўлади. Шудринг ёки ёмғирдан кейин толасида сариқ доғлар пайдо бўлиши мумкин. Толанииг узилиш кучи 3,9-4,3 гк . Пахтаси алоҳида- алоҳида, летучка ва долькаси чўзилган, толалари сунъий буралган, унда ўлик толалар учраши мумкин. Бу хилдаги толанинг сирти йилтираб жилоланиб туради. 14III сорт -очилган ва чала очилган кўсаклардан териб олинади, пахтаси асосан етилмаган, ичида хомлари ҳам аралашган бўлади. Бу сортга мансуб пахта II сортга нисбатан ҳам камроқ укпарланади ва қўлда сиқилганда асл шаклига кам қайтади. Ранги оқиш-хира, оч новвот ранггача бўлиб, тола сиртида тўқ сариқ доғлар учрайди. Долькаси чўзилган, толалари буралган. Унга алоҳида етилмаган ва чўзилмаган долькалар аралашган бўлади. Пахтаси ялтирок, силлиқ, чаноқдаги ҳар хил катталикдаги хом пахтани эслатади. Толасининг узилиш кучи 3,2-3,8 гк. 15IV сорт - хом, тўлиқ етишмаган, чала очилган ва очилмаган кўсаклардан териб олинади. Пахтаси қўлда сиқилганда кўпчимайди, укпарланмайди, асл ҳолига қайтмайди. Ранги хира оқ ёки оч новвот рангдан тўқ новвот ранггача товланади, тола сиртида қорамтир (ингичка толали навларда оч новвот рангдан сариқ новвот ранггача бўлиб, толасида тўқ сариқ) доғлар бўлади. Унда ўлик толалар III сортдагига нисбатан кўп бўлиб, ялтираб тобланиб долькасини деярли қоплаб туради. Бу хилдаги пахта асосан кўсак ва кўраклар териб олингандан кейин кўсак чувийдиган машиналардан ўтказилиб чиқарилади. Толанинг узилиш кучи 3,1 гк ва ундан кам. 16Шпинделли пахта териш машиналарида терилган пахтани тайёрлов пунктлари нечанчи теримданлигига ва сифатига қараб икки гуруҳга, яъни I, II ва III сортлар биринчи, IV сорт эса иккинчи гуруҳ бўйича қабул қилади. Машинада терилган ва теримдан сўнг ерга тўкилган пахта толасининг узилиш кучи 3,2 кг дан кам бўлмаслиги ва алоҳида топширилиши керак. Кўрак узиш машиналаридан чиққан пахта толаси ва далани сўнгги марта тозалашда тўкилган пахта толасининг узилиш кучи 3,1 гк ва ундан кам бўлиш мумкин. 17Пахтани қўлда териш бошланиши олдидан ғўза тупларида камида 2-3 тадан тўлиқ пишган кўсак бўлиши керак. Пахта қўлда терилганда биринчи навбатда тўлиқ пишган, касалланмаган, соғлом кўсакларда очилган лўппи пахталар териб олинади, касалланган, тупи ерга ётиб қолиб шикастланган кўсакларда очилган пахталар алоҳида терилиб, этакдаги кичик чўнтакка йиғилади ва алоҳида топширилади. Теримда пахтага хар хил хас-чўплар, қуриган барг, чаноқ ва бошқа ифлос нарсалар, шунингдек, хом пахта аралашиб кетмаслиги лозим. 18Ҳосилни 4 мартагача териб олиш тавсия қилинади. 1-теримга 20-25% (2-3 та) кўсак очилганда, 2-теримга қолган ҳосилнинг 35-40% очилганда киришилади ва совуқ тушгунча тугалланади. 3-терим иккинчисидан 10-15 кун оралатиб совуқ тушгунча ёки совуқ тугаши биланоқ бошланади ва тезда тамомланади. 1- ва 2-теримдаги пахталар I сортга топширилади. 3-терим кўпинча I сортга, баъзан етилмаган кўсак пахталари аралашиб қолиши ҳисобига II сортга қабул килинади. 4- теримда кўсак ва кўрак пахтанинг чиқишига қараб у III ёки IV сортга ўтади. Куз салқин келганда ғўза десикация қилиниб, кўсак ва кўраклар тупида қуритилади, сўнг кўсак тергичларда териб олиниб, кўсак чувиш машинасида пахтаси ажратилади. Барча ишлар уюшқоқлик билан олиб борилганда ҳосилнинг 85-90% ини I сортга топшириш мумкин. 19Уруғчилик хўжаликларида пахта асосан қўлда териб олинади. Уруғлик пахта териш олдидан махсус комиссия томондан кўриб чиқилади ва уруғликка яроқсиз деб ҳисобланган далалардаги пахта умумий теримга қўшиб юборилади. Уруғлик участкаларда ғўза тупларида 3-4 тадан бўлиқ кўсак етилиб очилганда теримга тушилади. Бунда дастлабки икки терим (10-15 октябргача) уруғлик учун терилиб, қолгани эса техникавий пахта сифатида топширилади. 20Териш меъёри тахминан қуйидагича: теримнинг дастлабки даврида 40-60 кг , кўсаклар яхши очилганда, кўпинча иккинчи теримда 60-80 кг , учинчи теримда 30-40 кг, кўсак ва кўрак теришда 80-120 кг . Ҳар бир теримчи мавсумда ўрта ҳисобда 5000-7000 кг пахта териши керак. Теримчи бир йўла 2 қатордаги пахтани теради. Терганда аввало, икки қўллаб тупнинг тепасидан пастга тушиб, сўнг навбатдаги очилган пахтани пастдан юқорига қараб териб чиқса, иш унуми анча ошади. Текширишлар уста теримчилар бир минутда 70-80 тагача очилган кўсакдаги пахтани териши, бир кунда эса 250-350 кг ва бундан кўпроқ пахта териши мумкиндигини кўрсатди . 21Ғўза парвариши ва йиғим-теримга тайёргарлик кўришда баргларни тўктириш (дефолиация) ва ўсимликни қуритиш(десикация)нинг аҳамияти катта. Ҳосили машиналарда териладиган далалар ғўзаларининг барги химиявий усулда тўктирилса, экин қатор ораларидан шамол ўтиши яхшиланади, пайкалларда ҳавонинг нисбий намлиги камаяди. Натижада ғўза тупларининг орасида, айниқса, ўрта ярусидаги шохлардан то ер бетигача бўлган оралиқда ҳаво харорати юқори бўлиб, у кўсакларнинг барвақт етилишига фойдали таъсир этади. Бу даврда поянинг пастки қисмидаги қариган баргларнинг қуриб секин-аста тўкилавериши ҳам кўсакларни очилишини анча тезлаштиради. 22Ҳаво харорати +18-21 0 С дан паст бўлмаганда, тупроқ намлиги дала нам сиғимига нисбатан 65-70% бўлганда дефолиация самарадорлиги юқори бўлиб, ғўза барглари узоғи билан 10-12 кунда қуриб тўкилади. Пахта 2 марта териб олингандан кейин одатда хом, яхши етилмаган кўк кўсаклар қолади. Бундай пайтларда кўсак ва кўракларнинг очилишини тезлаштириш ва қолган ҳосилни қисқа муддатда йиғиб-териб олиш мақсадида ғўза десикация қилинади, яъни тупларни турган жойида қуритилади. Бунда ўсув органлари жумладан, пишиб етилмаган кўсаклар ҳам тезда қуриб қолади, кўсак чаноқлари тезда селгийди ва тезроқ очилади. 23Ўрта толали ғўзаларда 3-4 тадан кўсак етилганда ёки 50% кўсак очиганда дефолиация қилиш тавсия қилинади. Бунда магний хлорати, кальций хлорат- хлориди ва дропп ультра препаратлари ишлатилади. Ингичка толали ғўза навларида ғўзада 5-6 тадан (35-40%) кўсак очилганда дефолиация қилинади. Улар учун кальций хлорат-хлориди, магний хлорати энг яхши дефолиант ҳисобланади. Дефолиантларнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан ташқи муҳит шароитига боғлиқдир. Кўрсатилган муддатларда ўтказилганда ғўза барги яхши тўкилади, кўсаклар ёппасига очилади, натижада терим машиналарининг иш унуми юқори бўлади. 24Лекин ғўзалар серҳосил бўлиб етилган майдонларда ўсимлик сербарг бўлганлигидан кўсакларнинг очилиши кечроқ бошланиши мумкин. Бундай майдонларга дефолиантлар самолётлар ёрдамида сепилганда меъёр иккига бўлиниб, икки марта сепилиши яхши натижа беради. Бунда дастлабки сепишда препарат ғўза поясининг юқори ярусидаги баргларга таъсир қилиб, улар 6-8 кун ўтгач тўкилади ёки қуриб бужмаяди, шундан кейин иккинчи марта дориланади, бунда препарат пастки ярусларга етарли даражада таъсир қилади ва барглар кўплаб тўкилади. Шу мақсад учун пуркагичлар билан жиҳозланган тракторлардан фойдаланиш яхши самара беради. 25Ғўза баргини тўкиш учун икки марта дори сепиш икки ярусли (қатламма-қатлам) усул деб айтилади. Бунда препарат дастлаб ўсимлик тубидан (марзадан) 35-40 см баландликкача сепилади ва орадан 6-8 кун ўтгандан сўнг дори ғўзанинг юқори қисмига пуркалади. Иккинчи дорилашда препарат меъёри биринчисига нисбатаи 0,6-0,7 миқдорда олинади. Дефолиация даврида ғўзалар чанқаган бўлса дефолиант- ларнинг таъсири камаяди, барглар чала тўкилади ва бу ҳосилнинг камайишига олиб келади. Ғўзалар чанқаган бўлса, дефолиация қилишдан олдинроқ суғорилиши зарур. Шундай қилин- ганда дефолиантлар самарали таъсир этади, ғўза яхши ривожланади, ҳосилдорлиги ортади. 26Дефолиация қилиш муддати кечикса дефолиантларнинг таъсири кескин камаяди. Чунки пастки ва ўрта ярусдаги барглар қарийди ва уларга дефолиантлар яхши таъсир қилмайди. Дефолиантлар меъёрдан камроқ сепилса, сепилгандан сўнг, айниқса, ҳаво ҳарорати пасайганда ёки ёмғир ёққанда барглар тўкилмай қолиши мумкин. Бундай ҳолларда такрорий дефолиация қилинади. Бунда олдинги дорилашда сепилган препаратлар ишлатилмас- лиги керак. Лекин магний хлорат кучли препарат бўлгани учун уни такрорий пуркашда меъёрини бироз ошириб ишлатиш мумкин. 27Пахта машинада бир ёки икки марта терилгач, кўрак ва кўсаклар етилмаган (кўк)да, шунингдек, ҳаво ҳарорати пасайиб кетганда десикация қилинади. Шунда кўсак ва кўраклар қуриб, тез очилади. Ғўзаси кеч ривожланган ёки бузиб экилган, дўл урган майдонларда кўсакларнинг кеч очилганлиги учун бундай далаларда десикация қилиш тавсия қилинади. Баъзан даланинг бир қисмидаги кўсаклар нормал етилиб, 2-қисмидаги кўсакларнинг кўпчилиги кўм-кўк бўлади, бунда даланинг иккинчи қисмидаги ғўзалар десикация қилинса, ҳосил ёппасига етилади ва тез териб олинади. Бу тадбирни қулай муддатларда ва самарали ташкил қилиш ҳосилни 20-25 октябргача териб олиш имконини беради. 28Ҳар бир ғўза пайкали учун алоҳида-алоҳида меъёр белгиланади. Ўсимликка секин таъсир қилувчи препаратларни сепиш одатда август ойи охиридан бошланиб 10-15 сентябргача тугалланади. Дефолиация қилишнинг дастлабки пайтла- рида дропп ультра, кейинроқ кальций хлорат- хлориди, энг сўнгги муддатларда эса кучли таъсир этувчи магний хлорати сепиш тавсия килинади. Кейинги иккала препарат фақат дефолиант сифатида эмас, шу билан бирга десикант сифатида ҳам хизмат қилади. 29Бу препаратлар ғўзанинг ҳолатига қараб қуйидаги меъёрларда ишлатилади: - ўрта толали ғўза навлари учун магний хлориди 8-12 кг/га, кальций хлорат-хлориди 20-25 кг/га, дропп 0,4-0,7 кг/га; - ингичка толали ғўза навлари учун мос равишда 15-17, 28-30 ва 0,3-0,6 кг/га. Харорат 20 0 С дан ошса бу меъёрлар 10-15 %га камайтирилади, ҳаво совиб кетганда (14-15 0 С бўлганда) эса 15-20 %га оширилади. Ғўзани десикация қилишда магний хлорати 25-30 кг/га, кальций хлорат-хлориди 45-50 кг/га миқдорида сепилади. 30Дефолиация қилинган майдонларда баъзан 8-10 кундан кейин ҳам баргларнинг 75% дан камроғи тўкилади ва такрорий дефолиация қилишга тўғри келади. Дефолиант ва десикантлар сепишда Т-28Х-4 ва МТЗ-50Х маркали чопиқ тракторларига ўрнатилган ОВХ-14М чанглагич-пуркагичдан фойдаланилади. ОВХ-14 ва ОВХ-14М чанглагич- пуркагич билан бир кунда 25-30 га е рдаги ғўзани дефолиация қилиш мумкин Бу аппаратларга аэрозоль мосламаси ўрнатилса (бу мослама билан гектарига 100-150 л эритма сепилади) иш унуми янада ошади, лекин дефолиантларнинг меъёри оширилмайди. ОВХ-14 ва ОВХ-14М аппаратлари ғўза қатор ораси 60 см ли пайкалларни ишлашда 20 та, 90 см ли пайкалларда эса 12 та қаторни қамраб олади. 31Ғўзани дефолиация ва десикация қилишда ишлатиладиган препаратлар заҳарли бўлгани учун қатнашадиган шахслар (сигналчилар, заправшиклар, техниклар, тракторчилар, аэродромда ишловчилар ва бошқалар) медицина кўригидан ўтишлари шарт. Улар Ф-46 маркали респиратор, резинка қўлқоплар, ҳимоя кўзойнаклари, комбинезон, шунингдек, бошқа керакли буюмлар билан тўла таъминланишлари ва улардан тўғри фойдаланишлари лозим. Ҳар галги дорилашдан кейин иш кийимлари ва буюмлар махсус ажратилган жойларда сақланиши талаб этилади. 32Дефолиация бошланишидан бир неча кун илгари пахтаси машинада териладиган далаларнинг икки бошида 8-10 м кенгликда трактор буриладиган жой ажратилади ва ғўзалари десикация қилинади. Бурилиш майдончалари умумий пахта даласининг 8-10% ини ташкил қилади. Бурилиш майдончалари ғўзаларининг очилган пахталари машина теримига 3-4 кун қолганда териб олиниб, ғўза туплари кўсаклари билан қўлда ўриб олинади ва дала четига чиқариб йиғиб қўйилади, улар тўлиқ очилгандан сўнг пахтаси яна териб олинади. 33Терим машиналарининг иш унуми юқори бўлиши ва пахта сорти бузилмаслиги, шунингдек, теримни барвақт тугаллаш учун: - пахтани машинада асосан икки марта териб олиш. Бунда биринчи теримни 55-60% кўсаклар очилганда, иккинчисини биринчи теримдан 10-15 кун кейин бошлаш; - тупларда қолган пахта ва кўсакларни кўрак терадиган машинада териб олиш; - ерга тўкилган пахтани подборшик ёрдамида икки марта териш. 34Баъзан айрим майдондаги пахтани 3 марта теришга тўғри келади. Бундай пайтларда пахта териш машинасини бир йўла кўракларни эзиб ва ундаги пахтани чувиб оладиган ПДК мосламасини ўрнатиб ишлатиш яхши самара беради. Агар фақат кўрак йиғадиган маши- нанинг ўзи ишлатилганда, у қолган пахтани кўрак билан аралаш йиғади ва ифлослайди. Иккинчи машина теримидан кейин кўпинча ёмғир ёғади (айниқса, шимолий зоналарда), подборщикларда ёғингарчиликдан кейинги терилган пахта камида III сортга ўтади. 35СКО-2,4 кўрак териш (қатор оралиғи 60 см бўлган далалар учун ишлатилади) машинасининг иш унуми (назарий жихатдан) трактор II-III тезликда ишлаганда соатига 1,2-1,5 га , СКО-3,6 ва СКО-5,6 (қатор оралиғи 90 см ли далаларга мўлжалланган) машиналари трактор соатига 5-7 км тезликда ишлаганда шунча гектардаги ҳосилни йиғиб-териб олади. Тўкилган пахтани теришда қатор ораси 60 см ли далаларда ПХ-1,2 ва ПХ-2,4, қатор оралари 90 см ли далаларда эса ПХП-1,8 ва ПХС-3,6 маркали 4 қаторли подборщиклардан фойдаланилади. Бу подбор щ иклар Т-28Х-4, T-2SX-4M ва МТЗ-50Х тракторларига тиркаб ишлатилади. 36Об-ҳаво қуруқ келган йилларда подборщик билан бир марта терилганда ерга тўкилган пахтанинг 60-70%, иккинчисида эса биринчисини ҳам қўшиб ҳисобланганда 90% и териб олинади, шунда ерда терилмай қолган пахта гектарга 20-40 кг ни ташкил қилади. Подборщиклар бир иш кунида 12-16 киши иш кунини тежайди. ПХ-1,2 подборщикнинг иш унуми соатига 0,58-0,79 га, ПХП-1,8 ники эса 1,27 га гача. УПХ-1,5А ва УПХ-1,5Б кўрак чувиш машиналари пахта териш машиналарининг пневматик подборщиклари, механик подборщиклар ёрдамида терилган ва ерга тўкилган пахтани тозалаб беради . 37Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha