Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 305.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 09 Февраль 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Пахтачиликда алмашлаб экиш. Ерга асосий ишлов бериш системаси

Купить
11Пахтачиликда алмашлаб экиш. Ерга асосий ишлов бериш системаси 22Режа:Режа: 1. Пахтачилик хўжаликларида алмашлаб экиш 2. Далани ғўзапоядан тозалаш ва ер текислаш 3. Кўп йиллик бегона ўтларга қарши курашиш ва ҳайдаш олдидан ерга органик ҳамда минерал ўғитлар бериш 4. Ерни кузда шудгорлаш 5. Яхоб суви бериш 6. Шўр ерларни ювиш 7. Ерга эрта баҳорда ва экиш олдидан ишлов бериш 33Алмашлаб экиш деб, экинларнинг илмий асосда далалар ва йиллар бўйича навбатлаб экилишига айтилади. Ротация ёки алмашлаб экиш даври деб ҳар қайси экинни навбати билан барча далаларда экилиб ўтилишига айтилади. Ўрта Осиёнинг суғориладиган ерларида ғўза асосий экин ҳисобланади. Шунинг учун суғориладиган умумий майдоннинг камида 66,7-80% ини ғўза, қолган 20-33,3% ини ем-хашак, озиқ-овқат экинлари ташкил этиши керак. Ем- хашак экинлари ичида беда етакчи ўринни эгаллайди. 44Суғориладиган пахтачилик районларида алмашлаб экишда қуйидаги мақсадлар кўзда тутилади: тупроқда кўп миқдорда органик моддалар тўплаш, тупроқнинг физикавий хусусияти, микробиологик ҳолатини яхшилайдиган ўсимликларни навбатлаб экиш, тупроқ унумдорлигини алмашлаб экиш схемаларида етакчи экин ҳисобланган пахта ҳосилини узлуксиз ошириш, экин майдонлари структурасини яхши сақлаган ҳолда, ердан унумли фойдаланиш, ишлаб чиқаришни тўғри ташкил этиш, органик ва минерал ўғитлардан тўғри фойдаланиш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш, комплекс механизацияга суяниб меҳнат унумдорлигини кўтариш. 55Алмашлаб экишда беда энг универсал ва энг яхши самара берадиган экин ҳисобланади. У тупроқда 2-3 йил ичида гектар бошига 300-400 кг ва бундан ҳам кўпроқ азот тўплайди, тупроқ структурасини тиклайди, сув, ҳаво режимини яхшилайди. Беда бир мавсумдаги ўсув даврида ер остки ва ер устки массасини ҳосил қилиш учун ўзидан гектарига 12-15 минг м 3 гача сув буғлатиб ер ости сувларини пастга туширади ва тупроқнинг шўрланиш даражаси анча пасайиб зарарли тузларнинг экинга кўрсатадиган таъсири кескин камаяди. Шу билан бирга беда ўсимлиги ғўзанинг вилт касаллиги билан зарарланишини анча камайишига ёрдам беради. Чунки бу касалликни қўзғатувчи замбуруғлар беда илдизида кўпаймайди. 66Алмашлаб экишнинг самарадорлиги ўтмишдош экинни тўғри танлашга боғлиқ. Республикамизда узоқ йиллар алмашлаб экиш асосан беда ва ғўза асосида олиб борилди. Чунки беда ўсимлиги катта агротехник ва хўжалик аҳамиятига эгадир. У ҳатто шўрланган ерларнинг мелиоратив ҳолатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Пахта-беда алмашлаб экишда тупроқ-иқлим шароитга қараб қуйидаги тизимлари қўлланилган: 3:7 (10 далали); 3:6 (9 далали); 3:5 (8 далали); 3:3 (6 далали) ва ҳ.к. Бунда биринчи рақам беда, иккинчи рақам ғўзани ифодалайди. Ҳозирги вақтда пахта-ғалла алмаш-лаб экиш жорий қилинмоқда. Бунда 1:1 (2 далали); 1:2 (3 далали); 1:3 (4 далали) тизимлари қўлланилмоқда. 77Пахта-ғалла алмашлаб экишнинг 3-далали тизими Дала 1 2 3 Йиллар 1 Ғ + О.Э. П П 2 П П Ғ + О.Э. 3 П Ғ + О.Э, П Пахта-67 %, ғалла-33 %. О.Э.- оралиқ экин 88Пахта-беда-дон алмашлаб экишнинг 6-далали тизими Дала Йиллар 1 2 3 4 5 6 1 Б + Д Б П П П Д + О.Э. 2 Б П П П Д + О.Э, Б + Д 3 П П П Д + О.Э, Б + Д Б 4 П П Д + О.Э. Б + Д Б П 5 П Д + О.Э. Б + Д Б П П 6 Д + О.Э, Б + Д Б П П П 99Ерни чигит экишга тайёрлаш “ Ерни ишлаш” номи билан юритиладиган комплекс тадбирлардан иборат бўлиб, у куз-қишда ғўзапояни юлиш, ер текислаш, маҳаллий ва минерал ўғитлар солиш, кузги шудгорлаш, яхоб суви бериш, шўр ерларни ювиш, ерларни қишки-кўкламги ва экиш олдидан текислаш, чизеллаш, бороналаш ва бошқа ишларни ўз ичига олади. Келгусида ҳосилнинг тақдири, маҳсулот таннархи мана шу тадбирларнинг ўз муддатида ўтказили- шига кўп жиҳатдан боғлиқдир. 1010Ерни шудгорлаш олдидан ғўзапоялар 14-16 см чуқурликда юлиб олинади. Маълумки, ғўза илдизларида турли хил касаллик қўзгатувчилар, жумладан, энг хавфли касалликлардан ҳисоб- ланган вилт касали юқуми бўлади, бу касаллик ҳосилни 20-30%, баъзан ундан ҳам кўпроқ камайтириши мумкин. Агар ернинг ҳайдалма қатлами жуда куриб кетган бўлса, у вақтда ҳайдашдан 10-15 кун олдин ер суғорилади. Ҳайдов олди суви, одатда, ер ости сувлари чуқур жойлашган ва кузда ёғингарчилик кам бўладиган ерларда берилади. Бундай участкаларда ғўзапоя ер етилиши билан йиғиб олинади. 1111Пахтаси машинада териб олинган участкаларда ғўзапоя юлишга октябрь охири, ноябрь бошларида киришиш мумкин. Ғўзапоя юлишда КВ- 3,6А, КВ- 4, ГУМ, КС-4В, 2-ПТС-4-793 ва КС-4М машиналардан фойдаланилади. Юлинган ғўзапоялар ДТ-14 ёки ДТ-20 тракторга ўрнатилган ВНХ-3 маркали волокуша ёрдамида йиғиб олинади ва даладан ташқарига чиқарилади. Вилт билан зарарланмаган далаларда поякескич машиналардан фойдаланиш мумкин. Майдаланган ғўзапоя тупроққа аралаштириб ҳайдаб юборилади ва у тупроқ унумдорлигини оширишга хизмат қилади. Бир тонна майдаланган ва тупроққа аралаштирилган ғўзапоя қиммати бўйича 15-20 кг азотга тенг келади. 1212Яхши текисланган ерларда шўр ювиш, суғориш сифати яхшиланади, сув сарфи камаяди, ниҳоллар қийғос униб чиқади, қатор ораларини культивация қилишда тупроқ яхши ишланади ва ерга солинган ўғитларнинг самарадорлиги ортади. Тажрибаларда аниқланишича, дўнг ерлардаги экинлар ҳам, паст ерлардагиси ҳам ҳосилини текис ерларда ўстирилган экинлар- никига қараганда камайтириб юборади. Яхши текисланмаган участкаларда суғориш нормаси белгиланганидан 1,5-2 баравар ва ундан ҳам кўпроқ ошиб кетади. 1313Ана шуларни ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир хўжаликда ер текислаш ишлари билан системали равишда шуғулланиб бориш керак. Агар хўжаликда алмашлаб экишга мелиоратив даласи ҳам киритилган бўлса, у вақтда ерларни асосли текислаш бутун ёз давомида ўтказилади, бунинг учун дала икки қисмга ажратилади. Булардан бирида йилнинг биринчи ярмида ер текислаш ишлари ўтказилиб, кейин силос учун макка- жўхори ёки оқжўхори экилади, иккинчи қисмида эса аксинча, аввал дон учун кузги ғалла экинлари экилади, йилнинг иккинчи ярмида ер текислаш ишлари амалга оширилади. 1414Ерларни асосли текислашда, одатда, ернинг 30 см гача бўлган устки қавати кесиб олиниб, бошка ерга сурилади, натижада тупроқнинг қалинроқ қирқиб олинган қисмида кам унум қават вужудга келади. Бундай ерларнинг унумдорлигини ошириш мақсадида ерга органик ўғитлар (гектарига 30-40 т дан гўнг) ва суперфосфат (гектарига 500-700 кг ҳисобидан) солиш тавсия қилинади. Ернинг ана шу қисмида тупроқ унумдорлигини ошириш учун беда экиш яхши самара беради. 1515Ҳар 10-15 йилда бир марта ўтказиладиган асосли текислашдан ташқари, янгидан ўзлаштирилган ерлар йилига бир марта жорий текисланади, бунда ҳайдалган ернинг баъзи ўнқир-чўнқир жойлари текисланади. Ерларни асосли текислаш маълум лойиҳа асосида ўтказилади, жорий текислаш эса лойиҳасиз ҳам ўтказилаверилади. Жорий текислаш ишлари грейдерларда, қўлда, экиш олдидан молалаш билан бир вақтда бажарилади. Жорий текислашда грейдер ёки махсус ер текислайдиган мола ёрдамида участканинг дўнг қисмидан бир-икки марта ўтиб, ўша жойни кесиб олиб ўнқир-чўнқир ерларга ташланади. 1616Ажриқ, ғумай ва бошқа илдизпояли бегона ўтлар босган далаларда ғўзапоя юлингандан ва йиғиб олингандан кейин ер отвалсиз плугда 16-18 см чуқурликда юмшатилади. Ер юмшатилгандан кейии илдизпоя қолдиқлари КПН-4А маркали культиватор, КВУ-0,ЗБ маркали чизел-юмшатгичда, ВЗР-45 маркали ўрнатма борона ёки оддий боронада тирмалаб йиғиб олинади ва даладан ташқарига чиқарилади. Ер чимқирқарли плугда 28-30 см чуқурликда ҳайдалади. Шўрланмаган ерларга ҳайдаш олдидан гектарига 8-10 т гўнг, фосфорли ўғитлар йиллик нормасини 60-70%и ва калийли ўғитларнинг 50%и берилади. Шўрланишга мойил ва шўри ювиладиган ерларга фақат гўнг солинади, минерал ўғитлар эса ерни экиш олдидан ишлаш маҳалида ёки экиш билан бир вақтда берилади. 1717Ҳозирги пайтда ерни кузда шудгорлаш технологиясига қуйидаги талаблар қўйилади: ернииг ҳайдалма қаватини тўла ағдариб ҳайдаш билан унинг қатламма-қатлам жойлашишини таъминлаш. Бунда тупроқнинг 0-5 ёки 0-20 см ли юза қавати ағдарилиб, эгат тубига ташланади ва пастки 15-30 ёки 20-40 см ли қавати эса ер бетига ағдариб чиқарилади. Ангиз қолдиқлари, берилган ўғитлар, бегона ўтларнингг илдизпоя ва уруглари ҳайдаш чуқурлигида кўмилади. Ерни қўш ярусли плугда ҳайдаш оддий ҳайдашга қараганда далани бегона ўтлардан тозалаш имконини беради. 1818Бедапоялар ҳам қўш ярусли плугда қатламма-қатлам ҳайдалса, келаси йили у қайта кўкламайди, илдиз қолдиқлари тупроқ горизонтлари бўйича бир хилда тақсимланиб, унинг унумдорлигини ошириш учун қулай шароит яратади. Кўплаб илмий текшириш муассасалари ва илғор хўжаликларнинг тажрибалари кузги шудгорлаш ҳисобига пахта ҳосили гектарига 10-20 фоиз ва ундан ҳам кўпроқ ошишини тасдиқламоқда. 1919Кузги шудгорлашни октябрнинг 2-ярми ва ноябрь ойларида ўтказилгани маъқул. Кузда ерлар ҳаддан ташқари эрта муддатларда ҳайдалса, кўкламда далаларни кўплаб бегона ўтлар босади, шудгорлаш кечиктириб ўтказиладиган бўлса, совук; тушиб ер музлаши ёки тупроқ сернам бўлиши оқибатида тупроқни сифатли ишлаш қийинлашиб қолади. Йирим-терим бригада ёки хўжалик бўйича тугалланишини кутиб ўтирмасдан, ғўзадан бўшаган майдонларда далани конвейер усулида ғўзапоядан тозалаш ва пешма-пеш ҳайдашга киришиш керак. Иш шу тартибда ташкил этилганда дала ғўзапоядан тез бўшайди ва ер ўз вақтида ҳайдалади. 2020Кузги шудгорлашни баҳорги ҳайдашга алмаштириш тавсия қилинмайди. Акс ҳолда пахта ҳосили гектарига 3-4 ц ва ундан ҳам кўпроққа камайиб кетиши мумкин. Эрта баҳорги ҳайдаш ерни экишгача ишлаш тадбирларини чўзиб юборади, далани зараркунанда ва касалликлардан тўла равишда тозалашга имкон бермайди. Ирригацион келтирилмалар қалин бўлган баъзи районларда кузда ерларни 35-38 см чуқурликда ҳайдаш маъкул кўрилади. Ҳайдалма қатлам ости берчлашиб қолган ерларни чуқур юмшатувчи иш органлари билан жиҳозланган ПД-4-35 маркали плугда 40-45 см юмшатиб бир йўла 30-32 см чуқурликда ҳайдаш мақсадга мувофиқдир. 2121Қиш ва баҳорда ёғингарчилик кўп бўладиган районларда кузги шудгорлашда ерларга бир йўла борона босилмайди. Шўри ювиладиган ёки яхоб суви бериладиган майдонларда кузги шудгорлаш билан бир вақтда плуг орқасига 2 та «зиг-заг» борона тиркалади. Шунда ер текис бўлиб, яхоб суви бериш ёки шўр ювиш учун қулай шароит яратилади. Пахта ҳосилининг етилишини тезлаштиришдаги бирдан-бир фактор кузги шудгор эканлигини унутмаслик керак. Кузда шудгорланган ерлардаги пахта ҳосилининг камида 90%-, баҳорда ҳайдалган ерлардаги ҳосилнинг эса кўпи билан 75% совуқ тушгунча тўла етилиб очилишга улгуради. 2222Кўкламда ёғингарчилик кўп бўладиган тоғ олди зоналардан ташқари, республикамизнинг деярли ҳамма пахтакор районларида ер ости сувлари чуқур жойлашган майдонларда яхоб суви бериш керак. Яхоб суви чигитни қийғос ундириб олиш ва ғўза ниҳолларини ўсув даврининг дастлабки пайтларида нормал ўсиб ривожланиши учун тупроқда етарли миқдорда запас нам тўплаш максадида берилади . Яхоб суви беришнинг энг қулай муддати ноябрь- декабрь ойлари ҳисобланади, чунки бу даврда тупроқ ҳали музламаган бўлади. Шу муддатда сув берилганда у тупроқнинг чуқур қатламигача сингиб боради ва шу билан тупроқнинг чуқур қатламларигача музлашига имконият яратилади. 2323Яхоб суви бериш нормаси тупроқ типига қараб, 2000-3000 м 3 /га, енгил тупроқларда эса 1000-1500 м 3 /га ни ташкил қилади. Шунингдек, кучли шамол эсадиган районларда ҳам яхоб сувини бахорда экиш олдидан бериш тавсия қилинади. Яхоб беришда сув чуқур эгатлар орқали берилиши керак. Шунда дала бир текисда намланади. Бостириб суғориш ерни қотириб юборади ва тупроқ бир текисда намиқмайди. Яхоб суви беришда олдин шудгорланган дала текисланади, кейин унинг нишабига қараб, 90-100 см кенгликда, 16-18 см чуқурликда эгатлар олинади. 2424Эгатлар енгил тупроқли ерларда 150-200 м, ўртача оғир тупроқли ерларда эса 250-300 м ва оғир тупроқли ерларда 350-400 м узунликда олинади. Эгатлар узунлиги участканинг нишабига қараб ҳам ўзгаради. Чунончи, участканинг нишаби қанчалик катта бўлса, эгатлар шунчалик қисқа бўлади. Яхоб берилгандан кейин ер етилиши биланоқ тезда икки марта бороналаш керак. Биринчи бороналаш кўндалангига ва иккинчиси узунасига ўтказилади. Бунда занжирли (гусеницали) тракторлардан фойдаланилади . 2525Шўр ерлар деганда, тупроқ таркибида ўсим- ликнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун сувда эрийдиган зарарли тузларнинг бўлиши тушунилади. Кучсиз шўрланган ерларни ғўзапоясини йиғмасдан туриб ювиш ва кейин шудгорлаш, олдин ҳайдаб кейин ювишдагига қараганда пахта ҳосилини анча оширади. Масалан, Чоржўй тажриба даласида ғўзапоя юлинмасдан олдин тупроқ шўри ювилиб шудгорланган ерларнинг ҳар гектаридан 33,3 ц, олдин ҳайдаб кейин шўри ювилган ерлардан эса 22,4 ц дан ҳосил олинган. Лекин шуни унутмаслик керакки, фақат ҳосили қўлда териб олинадиган майдонлар-дагина ғўзапоя юлинмасдан олдин тупроқ шўри ювилиши мумкин. 2626Шўр ювиш нормаси кучсиз шўрланган ерларда 1500-2000 м 3 /га, кучли шўрланган ерларда 4000-6000 м 3 /га. Тупроқнинг шўрланиш даражасига қараб, шўр ювиш маълум муддат ичида бир неча марта ўтказилгандагина яхши натижа беради. Неча марта шўр ювиш тупроқ типига ва унинг қай даражада шўрланганлигига боғлиқ бўлиб, одатда, у 2 дан 6-7 мартагача бўлади. Шўр ювиш учун энг қулай муддат куз ва қишнинг бошланиши (октябрь, ноябрь, декабрь) ҳисобланади, ана шу даврда ер ости сувлари сатҳи пасайган ва буғланиш анча кам бўлади. 2727Тупроқ шўрини бир текисда чучуклаштириш ва сув дала бўйлаб бир меъёрда тақсимланиши учун даланинг текислигига, нишабига ва тупроқ; хусусиятларига қараб 0,1 дан 0,25 га гача катталикда пол (чек) олинади. Полларга бостириладиган сув сатҳи 15-20 см қалинликда бўлиши керак. Полларга сув қўйиш участканинг этак қисмидан бошланиб, юқори томонида тугалланиши лозим. Айрим сабабларга кўра, жумладан, пахтасини йиғиб-териб олишга улгурмаслик оқибатида кузда ювилмай қолган ерлар эрта кўкламда ҳайдашдан олдин ювилиши лозим. 2828Суғориш шохобчаларидан фақат ўсув даврида экинларни суғоришда, шўр ювишда ва яхоб суви беришда фойдаланиш керак. Йилнинг қолган пайтларида суғориш шохобчаларига сув қўйиш тўхтатилиши лозим. Шундай қилинса, ер ости сувлари сатҳи анча пасаяди. Қиш - кўклам даврида бу шохобчалар, одатда, ёпиб қўйилади. Шўр ювишдан ва яхоб суви берилгандан кейин суғориш шохобчаларини, коллектор-зовурларни тозалашга, гидротехника иншоотлари ва каналларни ремонт қилишга киришилади. 2929Кўкламда ва экиш олдидан қилинадиган асосий ишларга: куз-қишда бирор сабабларга кўра бажарилмай қолган ишларни охирига етказиш, эрта баҳорда ерларни бороналаш, жорий текислаш, енгил ва кам унум ерларни экиш олдидан суғориш, бегона ўтларнинг илдизпояларини тирмалаб (тароқлаб) йиғиб олиш ва далани экишга тайёрлаш киради. Кўкламда об-ҳаво шароитига ва далани қанчалик ўт босганлигига қараб, бир-икки марта борона босилади. Кучли ёғингарчиликдан кейин, одатда, бороналаш такрорланади. 3030Бегона ўт босадиган далаларда ерни экиш олдидан ишлаш вақтига келиб уни у ёки бу даражада ўт босади, буларни фақат ерни бороналаш билан йўқотиш қийин бўлади. Бундай ҳолларда ерларни культивация қилиш ёки чизеллаш яхши самара беради Ўта зичлашиб кетган ва палахса кўчириб сифатсиз ҳайдалган ерлар экиш олдидан оғир дискли борона билан ишланади. 3131Ерни экиш олдидан ишлашдан мақсад уруғ яхши кўмилиши учун майин қатламни вужудга келтириш, чигитнинг бир текис униб чиқиши ҳамда ўсув даври бошида яхши ривожланиши учун қулай шароит яратиш, тупроқда тўпланган нам запасини сақлаб қолиш ва бегона ўтларни йўқотишдан иборатдир. Ерни фақат экиш олдидан ишлаш (бороналаш, молалаш) шарт эмас. Ерни экишга 10-15 кун қолганда ишласа ҳам бўлади. 3232Кузда ҳайдалмай қолган ерлар баҳорда камида 25 см чуқурликда ҳайдалади. Тупроқ қанча эрта етилса, ҳайдашни шунчалик барвақт бошлаш керак. Баҳорда ҳайдалган ерларга одатда мола бостирилади. Мола босишга зарурият туғилишининг боиси шундаки, кўкламги ер ҳайдашда, албатта палахса кўчади ва у майдаланмаса, ернинг юза қавати салгина зичланмаса тупроқ қуриб қолиб, уруғнииг униб чиқиши қийинлашади. 3333Эътиборингиз Эътиборингиз учунучун раҳмат!раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha