Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 267.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 25 Январь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Пахтачиликда алмашлаб экиш, ерга асосий ишлов бериш тизими

Купить
Пахтачиликда алмашлаб экиш, ерга асосий ишлов бериш тизими Режа: 1. Алмашлаб экиш ва унинг аҳамияти тўғрисида тушунча. 2. Алмашлаб экишдаги ўтмишдош экинлар ва уларнинг тупроқ унумдорлигига таъсири. 3. Алмашлаб экиш схемалари ва озиқ-овқат, ем-хашак етиштириш муаммолари ҳал қилишдаги роли. 4. Ғўза ўстиришда тупроқни экишга тайёрлашнинг вазифалари. 5. Тупроққа асосий ишлов бериш. 6. Тупроққа эрта баҳор ва экин экиш олдидан ишлов бериш. Алмашлаб экиш деб, экинларнинг илмий асосда далалар ва йиллар бўйича навбатлаб экилишига айтилади. Ротация ёки алмашлаб экиш даври деб, ҳар қайси экин навбати билан барча далаларда экилиб ўтилишига айтилади. Алмашлаб экишнинг самарадорлиги ўтмишдош экинни тўғри танлашга боғлиқ. Республикамизда узоқ йиллар алмашлаб экиш асосан беда ва ғўза асосида олиб борилди. Чунки беда ўсимлиги катта агротехник ва хўжалик аҳамиятига эгадир. У ҳатто шўрланган ерларнинг мелиоратив ҳолатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Пахта-беда алмашлаб экишда тупроқ- иқлим шароитга қараб қуйидаги тизимлари қўлланилган: 3:7 (10 далали); 3:6 (9 далали); 3:5 (8 далали); 3:3 (6 далали) ва ҳ.к. Бунда биринчи рақам беда, иккинчи рақам ғўзани ифодалайди. Ҳозирги вақтда пахта-ғалла алмашлаб экиш жорий қилинмоқда. Бунда 1:1 (2 д Алмашлаб экиш, яъни экинлар навбатлашуви деҳқончилик системасининг асосини ташкил этади. Фақат экинлар навбатлашуви илмий асосда ташкил этилиб, жорий этилгандагина тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш мумкин. Майдон касаллик манбаи ва бегона ўтлардан тозаланади, ҳосилдорликни ошириш билан чорвачилик ем-хашак базасини кўтаришда ҳам катта рол ўйнайди. Демак, алмашлаб экиш тупроқ унмдорлигини сақлаш ва ошириш мақсадида экинларни илмий асосланган ҳолда далалар ва вақтлар ҳаро ўзаро навбатлаб экишдир. Экинлар ўзаро навбатлашмасдан бир майдонда узлуксиз экилаверса, ҳосилдорликка путур етказадиган салбий оқибатлар юзага кела бошлайди, экинга қанчалик парвариш берилмасин, ҳосилдорлик кўтарилмасдан, пасая боради. Бунга сабаб, ўсимликнинг бир томонлама танлаб озиқланиш бўлса, унга ўзига хос касалли Р е сп убли ка ми зд а у зо қ й и лла р алмашла б эки ш а со с ан бе д а ва п а хт а (ғ ўз а ) ас о си д а оли б б ор и лд и. Ч у н ки бе д а ў с и мли г и ка т та а гр оте х н ик ва х ў ж али к а ҳ а ми яти г а эг а ди р : 1 . Ту пр о қн и н г ф и зи к ху су с иятла р ин и ях ши ла й ди , д о на д ор ҳ олат г а а й лан т ир а ди , ч у н ки у н и н г илд и з си с те ма с и куч ли р и вож ла н га н б ў ла д и . 2 . С е рб а рг ли , т у п ро қ юз ас и ни қу ё ш қиз д и р иши д ан са қла б, бу ту н ў с ув да ври д а т уп р о қ юза с иг а ту з лар н и нг кў та р и ли ши н и тў хта т ад и , бу ж и ҳ а тд ан мели ор а ти в т ард би рли ў тми шд ош ҳ ис о бла на д и. 3 . Ер о ст и с у влар и с ат ҳ и н и па с ай и ши га олиб ке ла д и , ч у н ки бу ў с и мли к мас са си о рқа ли г ект ар и г а, с 6. Б ед а илди зи ч ир и ш би ла н, т уп р оқда ҳ ара ка тч ан фос фо р ми қд ор и ош ад и . 7. Б ед а ви лт ка салли ги ни камайт ир а ди . 8. Б ед а ми н ер ал ў ғи т лар н ин г с амар ад орли ги ни о ш ир ад и. 9. Б ед а ю қо ри ма ҳс улдо рли ем- ха ш ак эки н ид ир , у о қс ил ва кар оти нг а б ой ди р . Шу н ар са ла рн и э ът и бо рг а оли б, па хт ач илик хў жали клар ид а а лмаш лаб эки ш н ин г р от ац ияси 1 0, 9, 8 д алали яън и 3:7 , 3 :6 , 3 :5 ти зи млар и қў ллани б ке ли нд и (б ир и нч и ра қам бе д а, и ккин чи си ғ ўз а) . Б ун да ғў за ни н г са лмо ғи мо с равиш д а 70 - 66 ,7 - 6 2 % тен гд ир . Рот ац и я д ег ан да белги ла нг ан экин ла рн и ҳа р б и р да лад а навба ти б илан би р март ад ан экилиб ў ти ли ши т уш у ни ла ди . Алма ш лаб э ки шн ин г схемаси ни б 8 - далали пахта-беда-дон алмашлаб экиш тизими Пахта -50 %, б еда- 25 ,2 %, д он- 25,8 %далалар йиллар 1 2 3 4 5 6 7 8 1 D+B B В P P Р Р D 2 B В Р P Р Р D D+B 3 В P P P Р D D+B B 4 P P P P D D+B B В 5 P P P D D+B B В Р 6 P P D D+B B В Р Р 7 P D D+B B В Р Р Р 8 D D+B B В Р Р Р Р 6- далали пахта-беда-дон алмашлаб экиш тизими Пахта -50 %, б еда-16,2 %, д он- 33,3 %далалар йиллар 1 2 3 4 5 6 1 D+B B P P P D 2 B P P P D D+B 3 P P P D D+B B 4 P P D D+B B P 5 P D D+B B P P 6 D D+B B P P P Ерни экишга тайёрлашЕрни экишга тайёрлаш Ерни шудгорлаш жуда катта куч сарфлашни, масалан, пахта етиштиришга килинадиган жамики механикавий энергиянинг 40-50% и миқдорида куч сарфлашни талаб қилади. Ерни шудгорлаш олдидан ғўзапоялар 14-16 см чуқурликда юлиб олинади. Маълумки, ғўза илдизларида турли хил касаллик қўзгатувчилар, жумладан, энг хавфли касалликлардан ҳисобланган вилт касали юқумли бўлади, бу касаллик ҳосилни 20-30%, баъзан ундан ҳам кўпроқ камайтириши мумкин. Агар ернинг ҳайдалма қатлами жуда куриб кетган бўлса, у вақтда ҳайдашдан 10-15 кун олдин ер суғорилади. Ҳайдов олди суви, одатда ер ости сувлари чуқур жойлашган ва кузда ёғингарчилик кам бўладиган ерларда берилади. Бундай участкаларда ғўзапоя ер етилиши билан йигиб олинади. Пахтаси машинада териб олинган участкаларда ғўзапо Ажриқ, ғумай ва бошқа илдизпояли бегона ўтлар босган далаларда ғўзапоя юлингандан ва йиғиб олингандан кейин ер отвалсиз плугда 16-18 см чуқурликда юмшатилади. Ер юмшатилгандан кейии илдизпоя қолдиқлари КПН- 4А маркали культиватор, КВУ- 0,ЗБ маркали чизел-юмшатгичда, ВЗР- 45 маркали ўрнатма борона ёки оддий боронада тирмалаб йигиб олинади ва даладан ташқарига чиқарилади. Шундан кейин ер чимқирқарли плугда 28-30 см чуқурликда ҳайдалади. Шўрланмаган ерларда ҳайдаш олдидан гектарига 8-10 т гўнг, фосфорли ўғитлар йиллик нормасини 60-70% ва калийли ўғитларнинг 50% берилади. Шўрланишга мойил ва шўри ювиладиган ерларда эса фақат гўнг солиниб, минерал ўғитлар эса ерни экиш олдидан ишлаш маҳалида ёки экиш билан бир вақтда солинади. Ер текислаш.Ер текислаш. Яхши текисланган ерларда шўр ювиш, суғориш сифати яхшиланади, сув сарфи камаяди, ниҳоллар қийғос униб чиқади, қатор ораларини культивация қилишда тупроқ яхши ишланади ва ерга солинган ўғитларнинг самарадорлиги ортади. Тажрибаларда аниқланишича, баланд ерлардаги экинлар ҳам паст ерлардагиси ҳам ҳосилини текис ерларда ўстирилган экинларникига қараганда камайтириб юборади. Яхши текисланмаган участкаларда суғориш нормаси белгиланганидан 1,5-2 баравар ва ундан ҳам кўпроқ ошиб кетади, яъни гектарига 1500-2500 м3 га етади. Олиб борилган кузатиш натижаларига қараганда, яхши текисланмаган ерларда тупроқ шўри қайта-қайта ювилишига қарамай, зарарли тузлар доғ-доғ бўлиб тарқалганлиги оқибатида пахта ҳосили гектарига 6-8 ц дан ошмади. Ана шу хилдаги ерлар обдон текисланиб, кейи Ерларни асосли текислашда, одатда, ернинг 30 см гача бўлган устки қавати кесиб олиниб, бошка ерга сурилади, натижада тупроқнинг қалинроқ қирқиб олинган қисмида кам унум қават вужудга келади. Бундай ерларнинг унумдорлигини ошириш мақсадида ерга органик ўғитлар (гектарига 30-40 т дан гўнг) ва суперфосфат (гектарига 500- 700 кг ҳисобидан) солиш тавсия қилинади. Ернинг ана шу қисмида тупроқ унумдорлигини ошириш учун беда экиш яхши самара беради. Ҳар 10-15 йилда бир марта ўтказиладиган асосли текислашдан ташқари, янгидан ўзлаштирилган ерлар йилига бир марта жорий текисланади , бунда ҳайдалган ернинг баъзи ўнқир-чўнқир жойлари текисланади. Ерларни асосли текислаш маълум лойиҳа асосида ўтказилади, жорий текислаш эса лойиҳасиз ҳам ўтказилаверилади. Жорий текислаш ишлари грейдерларда, қўлда, экиш о Ерни кузда шудгорлашЕрни кузда шудгорлаш Ерни кузда шудгорлаш билан тупроқнинг нам кўп сақланадиган ҳайдалма қавати юмшатилади. Тупроқнинг юза қатламидаги структурасиз қавати эгат тубига тушиб, тоза қаватда структура бир оз тикланади, шунингдек, зараркунанда ва касаллик қўзгатувчилар, бегона ўт уруғлари тупроқнинг чуқур қатламига кўмилади. Ҳозирги пайтда ерни кузда шудгорлаш технологиясига қуйидаги талаблар қўйилади: ернииг ҳайдалма қаватини тўла ағдариб ҳайдаш билан унинг қатламма-қатлам жойлашишини таъминлаш. Бунда тупроқнинг 0-15 ёки 0-20 см ли юза қавати ағдарилиб, эгат тубига ташланади ва пастки 15-30 ёки 20-40 см ли қавати эса ер бетига ағдариб чиқарилади. Анғиз қолдиқлари, берилган ўғитлар, бегона ўтларнингг илдизпоя ва уруғлари ҳайдаш чуқурлигида кўмилади. Ерни қўш ярусли плугда ҳа Кузги шудгорлаш муддатлари.Кузги шудгорлаш муддатлари. Кузги шудгорлашни октябрнинг иккинчи ярми ва ноябрь ойларида ўтказилгани маъқул. Кузда ерлар ҳаддан ташқари эрта муддатларда ҳайдалса, кўкламда далаларни кўплаб бегона ўтлар босади, шудгорлаш кечиктириб ўтказиладиган бўлса, совук; тушиб ер музлаши ёки тупроқ сернам бўлиши оқибатида тупроқни сифатли ишлаш қийинлашиб қолади. Йирим-терим бригада ёки хўжалик бўйича тугалланишини кутиб ўтирмасдан, ғўзадан бўшаган майдонларда далани конвейер усулида ғўзапоядан тозалаш ва пешма-пеш ҳайдашга киришиш керак. Иш шу тартибда ташкил этилганда дала ғўзапоядан тез бўшайди ва ер ўз вақтида ҳайдалади. Кузги шудгорлаш узоғи билан декабрнинг биринчи ярмида тугалланиши керак. Кузги шудгорлашни баҳорги ҳайдашга алмаштириш тавсия қилинмайди. Акс ҳолда пахта Ерлар загон усулида бир йил дала ичкарисига, бпр йил дала ташқарисига ағдариб ҳайдалиши керак. Кузги шудгорлашга қўйиладиган мажбурий талаблардан бири участканинг ҳамма қисмини бир хил чуқурликда юмшатишдир. Қиш ва бахорда ёғингарчилик кўп бўладиган районларда кузги шудгорлашда ерларга бир йўла борона босилмайди. Шўри ювиладиган ёки яхоб суви бериладиган майдонларда кузги шудгорлаш билан бир вақтда плуг оркасига 2 та «зиг-заг» борона тиркалади. Шунда ер текис бўлиб, яхоб суви бериш ёки шўр ювиш учун қулай шароит яратилади. Баъзан ҳосилнинг кеч етилиши оқибатида кузда ерлар ўз вақтида ҳайдалмай қолади. Масалан, Хоразм области ва ҚҚАССР да бир қанча сабабларга кўра, жумладан, қаттиқ совуқнинг эрта тушиши оқибатида кўнчилик пахта майдони шудгорланмай қолади. Пахта ҳосилининг етилишини тезлашт Шудгорлаш сифати деганда , ерларни ўз вақтида, яъни энг кулай муддатларда ҳеч қандай ариқча марза ҳосил қилмасдан ҳайдаш, унинг бир хил чуқурликда юмшатилиши, тупроқ ҳайдалма қатламининг тўғри агдариб ҳайдалишини таъминлаш ва бошқалар тушунилади. Ҳайдаш чуқурлигини ва сифатини текшириш учун участканинг бир неча жойи ўлчанади ва олинган натижалар жамланиб, ўртачаси ҳисоблаб чиқарилади. Масалан, участканинг турли жойлари 10 марта ўлчанди ва қуйидаги кўрсаткичлар олинди дейлик: 30, 28, 32, 29, 30, 28, 32, 30, 28, 30 = 297:1 0= 29,7 см. Демак, ана шу участкада ер ҳайдаш чуқурлиги 29,7 см экан. Нормал шароитда ҳайдаш чуқурлиги белгиланган чуқурликдан 3 - 4 см дан ошиб кетмаслиги керак.. Ерларнинг бир хил чуқурликда ҳайдалмаслиги плуг нотўғри созланганлигидан ёки участка ер ҳайдаш учун қоникарси Яхоб бериш.Яхоб бериш. Кўкламда ёғингарчилик кўп бўладиган тоғ олди зоналардан ташқари, республикамизнинг деярли ҳамма пахтакор районларида ер ости сувлари чуқур жойлашган майдонларда яхоб суви бериш керак. Яхоб суви чигитни қийғос ундириб олиш ва ғўза ниҳолларини ўсув даврининг дастлабки пайтларида нормал ўсиб ривожланиши учун тупроқда етарли миқдорда запас нам тўплаш максадида берилади. Яхоб суви беришнинг энг қулай муддати ноябрь-декабрь ойлари ҳисобланади, чунки бу даврда тупроқ ҳали музламаган бўлади. Шу муддатда сув берилганда у тупроқнинг чуқур қатламигача сингиб боради ва шу билан тупроқнинг чуқур қатламларигача музлашига имконият яратилади. Яхоб суви бериш ернинг ҳайдалма қатламида юмшоқ кесакчали қатлам ҳосил қилади, шунингдек, тупроқда қишлаётган кўплаб зараркунандаларнинг нобуд Шўр ерларни ювиш.Шўр ерларни ювиш. Шўр ерлар деганда, тупроқ таркибида ўсимликнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун сувда эрийдиган зарарли тузларнинг бўлиши тушунилади. Кучсиз шўрланган ерларни ғўзапоясини йиғмасдан туриб ювиш ва кейин шудгорлаш, олдин ҳайдаб кейин ювишдагига қараганда пахта ҳосилини анча оширади. Масалан, тажриба даласида ғўзапоя юлинмасдан олдин тупроқ шўри ювилиб шудгорланган ерларнинг ҳар гектаридан 33,3 ц, олдин ҳайдаб кейин шўри ювилган ерлардан эса 22,4 ц дан ҳосил олинган. Лекин шуни унутмаслик керакки, фақат ҳосили қўлда териб олинадиган майдонлардагина ғўзапоя юлинмасдан олдин тупроқ шўри ювилиши мумкин. Пахтаси машинада териладиган участкаларда бу тадбирни қўллаб бўлмайди, чунки суғорилгандан кейин анча пайтгача машинанинг далага кириши қийин бўлади. Тажрибалар Шўр ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда коллектор-зовур системалари қуриш, сувдан планли равишда тежаб-тергаб фойдаланиш, экинларни тўғри жойлаштириш, дарахт ва беда экиш энг самарали тадбирлардан ҳисобланади. Коллектор-зовур системаси қурилган жойларда тупроқ; шўрини йўқотишда бирдан- бир восита шўр ювиш дир. Шўр ювиш нормаси кучсиз шўрланган ерларда гектарига 1500-2000 м3, кучли шўрланган ерларда 4000-6000 м3. Тупроқнинг шўрланиш даражасига қараб, шўр ювиш маълум муддат ичида бир неча марта ўтказилгандагина яхши натижа беради. Неча марта шўр ювиш тупроқ типига ва унинг қай даражада шўрланганлигига боғлиқ бўлиб, одатда, у 2 дан 6-7 мартагача бўлади. Шўр ювиш учун энг қулай муддат куз ва қишнинг бошланиши (октябрь, ноябрь, декабрь) ҳисобланади, ана шу даврда ер ости сувлари сатҳи пасай Ерни экиш олдидан ишлашЕрни экиш олдидан ишлаш Тупроқни экишга тайёрлаш эрта баҳорда бошланади. Тупроқни экишга тайёрлаш экиш олдидан қуйидагича ўтказилади: - шўрланмаган, бегона ўтлардан тоза, шудгорнинг ижобий хусусиятлари сақланиб қолган майдонларда борона ва мола биргаликда ишлатилиб, чигит экилади; - дала бегона ўтлар билан ифлосланган бўлса 6-8 см чуқурликда культивация ёки 10-12 см чуқурликда чизел юритилиб, кейин борона-мола қилиниб олинади; - захира суви берилган ёки сифатсиз шудгорланган майдонларда 16-18 см чуқурликда чизел, борона-мола юритилиб экилади; - шўри ювилган тупроқларда тупроқнинг етилиш чуқурлигигача чизел қилиниб, кейин борона-мола қилиб экилади. Механик таркиби оғир бўлган тупроқларда чизеллашни 1-2 марта такрорлаш мумкин; - агар дала бегона ўтлар билан кучли ифлос Эътиборингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha