Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 6.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 25 Январь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Пахтачиликда нав алмашиниши. Ғўзанинг асосий туманлаштирилган ва истиқболли навлари

Купить
Пахтачиликда нав алмашиниши. Ғўзанинг асосий туманлаштирилган ва истиқболли навлари “ П ахтачилик” фани Режа: 1. Нав алмашиниши 2. Ўрта толали ғўза навлари 3. Ингичка толали ғўза навлари 4. Истиқболли ғўза навлари Ўрта Осиё территориясида ўтмишда ғўзанинг G. H erbaceum турига мансуб бўлган жайдари ғўза етиштирилган. Ўрта Осиё ва Закавказьенинг ҳозирги территориясида 1917 йилга қадар асосан завод аралашмаси деб аталган Америка ғўзаси популяцияси экилар эди. Завод аралашмаси ғўза навларини пала-партиш кўпайтириш, асосан пахта заводларида Америка (АҚШ)дан келтирилган турли хил нав (Кинг, Триумф, Руссельс, Клевленд ва бошқа) ғўза чигитларини аралаштириб юбориш натижасида вужудга келди. Завод аралашмаси уни яратилган ва ўстирилаётган жой номи билан аталиб қолинди ва бу навлар тезпишарлик даражаси ва бошқа агробиологик хусусиятлари, шунингдек технологик ҳамда хўжалик белгилари билан бир-биридан ўзаро фарқ қилади. Масалан, жанубий районларда бирмунча кечпишар, кўсаги йирик завод аралашмаси (Марв, Байрамали Ўрта Осиёдаги баъзи тажриба станцияларда 1917 йилдан анча олдинроқ ҳамда янги келтирилган ҳақиқий Америка ғўза навларидан танлаш йўли билан дастлабки селекцион навлар яратилган эди. Лекин бу навларни кўпайтириш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш асосан кейинроқ йўлга қўйилди. Бу ғўза навларидан ўша даврда Навроцкий (№0100) - ўртапишар, Триумф Навроцкий (№0250) - ўртача кечпишар, Оқжўра (№182) - ўртача тезпишар ва Деҳқон (№169) - ўртача тезпишар навлар энг кўп тарқалган эди. Мана шу навлар ичида энг аҳамиятлиси ва энг кўп тарқалгани Навроцкий нави бўлди. 1930 йилда Россия бўйича етиштирилган ялпи ҳосилнинг қарийб 50-70% и шу нав ғўзадан олинган, собиқ иттифоқ бўйича эса 60% майдонга экилган. Триумф Навроцкий нав ғўза эса жуда кам экилар эди. Навроцкий нав ғўзанинг бунчалик кўп экилишига сабаб шуки, бу ғўза агрономик ва хўжалик жиҳатидан бошқа навларга қараганда анча устун туришидан ташқари, у ер танламаслиги, кўсагининг йириклиги (битта кўсагидан 5,5-6,5 г пахта чиқади), серҳосиллиги каби хусусиятлари билан бошқа навлардан кескин фарқ қилар эди. Бундан ташқари Навроцкий нави ўша вақтларда сертолалиги (34-35% тола чиқарди), шохи ғуж ва ётиб қолмайдиган, пояси мустаҳкам ўсимликлардан ҳисобланарди. Лекин толаси нисбатан қисқалиги (26-28 мм), дағаллиги сабабли мамлакатимиздаги тўқимачилик саноати қайта жиҳозлангандан кейин тола сифати талабга жавоб беролмай қолди. Бундан ташқари, бу нав вертициллёз вилт ва гоммоз касаллигига унчалик чидамас эди. Упланд (Г. гирзутум тури) нинг етиштирилган дастлабки навларини кўпайтириш ва кўплаб и Ўрта Осиё, Закавказье ва собиқ иттифоқнинг Европа қисмидаги янги пахтачилик районларида ғўза селекцияси ва уруғчилиги ишлари кенг йўлга қўйилиши натижасида қисқа муддат ичида тўқимачилик саноати ҳамда ўзгарган агротехника талабларига мос келадиган янги-янги навлар пайдо бўла бошлади. Бу вақт-вақти билан эски навларни янги, бирмунча такомиллашган навлар билан алмаштириб туришига имконият яратди. Ҳозирга қадар нав алмаштириш 7 марта ўтказилди. Ўрта Осиё ва Озарбайжондаги пахтачилик зонанинг об-ҳавоси илиқ, жанубий районларида 1930 йилдан бошлаб саноатбоп ингичка толали Миср пахтасини кўплаб экишга киришилди; ваҳоланки, илгари вақтларда бу навни мазкур районларда экиш мумкин эмас, деб ҳисобланар эди. 1929-1932 йилларда Мисрдан кўп миқдорда келтирилган (қуйи Мисрдан - кечпишар Сакелляридис, Пи Мана шу навлардан аввал индивидуал танлаш, сўнгра дурагайлаш йўли билан бирмунча тезпишар ва мамлакатимизнинг тегишли пахтакор районлари шароитига анча мувофиқлашган ингичка толали ғўза навлари яратилди. Селекциянинг бу янги навларидан баъзилари ўта тезпишарлиги ва энг қимматли хўжалик белгилари (кўсагининг йириклиги, толасининг кўп чиқиши, вилт касаллигига яхши чидамлилиги ва бошқа белгилари) жиҳатидан ҳам анча устун бўлиб чиқади. Селекционерлар томонидан яратилган ўрта толали (Г. гирзутум) навлар Америкадан келтирилган навлардан яратиб олингани учун дастлабки пайтларда «Амиркон» пахта деб, Миср ғўза навлари иштирокида яратиб олинган ингичка толали (Г. барбадензе) навларни эса нотўғри равишда «Миср пахтаси» деб аталар эди. МДҲ пахтакор районларнинг экологик шароити АҚШ ва Мисрдаги пахтако Ҳозирги замон пахтачилигида нав алмашиниш Биринчи нав алмашиниш 1921-1922 йилдан то 1934 йилгача ўтказилган. Бунда Ўрта Осиёда яратилган селекцион навлар завод аралашмаси билан, шунингдек кейин тикланиш даврида яратилган баъзи бир навлар алмаштирилди. Иккинчи нав алмашиниш асосан 1934-1938 йилларда ўтказилди. Бу нав алмашинишида экиладиган навлардан 30 таси, шу жумладан, ўша даврда анчагина кўп тарқалган Навроцкий нави ва бошқа навлар ишлаб чиқаришдан бутунлай олиб ташланди ҳамда энг яхши навларгина экиш учун қолдирилди ва ишлаб чиқаришга жорий этилди. Шундай қилиб, ўша даврдаги ҳар хил навлик йўқотилди. Иккинчи нав алмашинишда ўрта толали навлардан асосан ўртапишар 8517 (Колхозчи), 2034 (Большевик) ва тезпишар навлардан 1306 (Шредер) бор эди. Буларнинг ичида 8517 (Колхозчи) нави энг кўп Учинчи нав алмашиниш Улуғ Ватан уруши йилларида, яъни 1941-1945 йиллар даврида ўтказилди. Бу нав алмашинишда ўрта толали навлардан асосан С-460, 18819, 1298 каби навлар бор эди. Булар ичида С-460 нави энг кўп экилар эди. Вилтга чидамсиз ингичка толали ғўза навлари 10964, 123-Ф, 504-В каби навлар билан алмаштирилди. Тўртинчи нав алмашиниш асосан 1947-1950 йилларда ўртача толали ғўза навлари орасида ўтказилди. Бунда 108-Ф, С- 450-555 ўртача тезпишар ва 1306-ДВ, 611-6 тезпишар навлар асосий навлардан ҳисобланган. Бирмунча кейинроқ тезпишар КК-1083, КК-1086, G- 4727 тезпишар; 138-Ф ва бошқа ўртача тезпишар навлар ишлаб чиқаришга жорий қилинди. Бу нав алмашинишда 108-Ф нав ғўза энг муҳим навлардан деб ҳисобланди ва у жуда узоқ вақтгача бошқа навлар билан алмаштирилмади. С-4727 нави ҳам катта аҳ Бешинчи нав алмашиниш 1970-1972 йилда ўрта толали, вилтга чидамли Тошкент-1, Тошкент-2, Тошкент-3 навларини экишга жорий қилишдан бошланди. Бу навлар ичида бирмунча яхшироғи ва муҳимроғи Тошкент-1 навидир. Кейинги йилларда Тошкент-1 нави вилт билан қаттиқ зарарланадиган 108-Ф нави экиладиган асосий майдонни эгаллади. Кейинги пайтларда тезпишар, вилтга чидамли, ингичка толали ғўза навлари яратилди ва булардан С-6030, С-6029, С- 6022, Термиз-7 нави айрим жойларга экиш учун жорий қилинди. Олтинчи нав алмашиниши 1972-1982 йилларда Тошкент навлари сифати бўйича 108-Ф га нисбатан орқада эди. Шунда 6 - типга таъллуқли Ан-Бояут-2 нави яратилди. Еттинчи нав алмашиниши 1982-2000 йилларда бўлиб, Қирғиз-3, Юлдуз, Бухоро-6, С-9070, Фағона-3, Наманган, Ан- 410, АН-510, АН-415 навлари яратилди. Уларнинг Мамлакатимизда экилаётган ўрта толали ғўзанинг кўпчилик навларида пахта толасининг узунлиги 30-33 мм, баъзиларида 35-36 мм га етади, ингичка толали ғўза навларида эса 38-42 мм гача боради. Толанинг бошқа хусусиятлари яхши бўлиши билан бирга, у қанча узун бўлса, қиммати шунча ортади. Пахтачиликда нав алмашишни ўтказишдан мақсад ҳосилдорликни ошириш ва тола сифатини яхшилаш ҳамда ўсув даврини қисқартиришдан иборат эди. Барча нав алмаштиришлар олдига қўйилган вазифани уддаладилар. Яъни ҳар бир нав алмаштиришда ҳосилдорлик 15-20% га ошган лиги маълумотлардан маълумдир. Биринчи нав алмаштиришдан олдин ҳосилдорлик гектарига 11,0 ц/га бўлган бўлса, 1930 йилларда бу кўрсаткич 12,7 ц/га , 1940 йилда 14,9 ц/га , 1950 йилда 20,1 ц/га , 1970 йилда 26,2 ц/га, 1980 йилда 33,2 ц/га ни ташкил этди. Ҳозирд « Навбахор-2 » НАВИ Навнинг яратилиши – (G.thurberi x G.anomalum) x G.hirsutum (C-4880) - Ў сув даври, 1 22 -12 4 кун - Ҳ осилдорлиги , 43.0-45.0 ц/га - К ў сагининг вазни , 6.5-7.0 г. - Микронейри - 4.2-4. 4 - Тола узунлиги, 35.0-36.0 мм - Тола чи қ ими, 40.0-42.0% - Тола типи - IV Нав муаллифлари: Н.Г.Губанова, О.Д.Джураев, А.А.Абдукаримов, Н.А.Солиходжаев, З.Ю.Содикова , Н.Н.Санаев « Гулбахор » НАВИ -Навнинг яратилиши – ( G . hirsutum x G . anomalum ) x G . raimondii . - Ў сув даври, кун- 1 17-120 - Ҳ осилдорлиги, 40.0-42.0 ц/га -К ў сагининг вазни, г- 6.3-6.5 -Микронейри- 4.6 -Тола узунлиги, мм- 34.0-35.0 -Тола чи қ ими, %- 38.0-39.0 -Тола типи- V Нав муаллифлари: Н.Г.Губанова, О.Д.Джураев, А.А.Абдукаримов, Н.А.Салиходжаев, А.Х.Бердикулов, З.Ю.Садикова, Н.Н.Санаев «С-6541» НАВИ -Навнинг яратилиши – С- 1973 х 02654 - Ў сув даври, кун- 116-122 - Ҳ осилдорлиги, ц/га – 38.7- 56.2 -К ў сагининг вазни, г-5.8-6.5 -Микронейри- 4.2-4.5 -Тола узунлиги, мм-33.4-34.7 -Тола чи қ ими, %- 39.3-41.4 -Тола майинлиги- 5960-6418 -Тола пиши қ лиги , г- 4.3-4.5 -Толанинг узилиш узунлиги, г.текс- 27.2-28.3 -Тола типи- IV Нав муаллифлари: Вад. Автономов, Вик.Автономов, П.Ибрагимов ва бош қ алар. «НАМАНГАН-34» НАВИ Ў сув даври, кун- 117-123 Ҳ осилдорлиги, ц / га –37-44 К ў сак вазни, г- 6 .0 -6.5 Микронейри- 3.9-4.1 Тола узунлиги, мм-34.1-35.7 Тола чи қ ими, %-37-39 Тола майинлиги- 6230-6550 Тола пиши қ лиги, г.к.-4.4-4.5 Толанинг узилиш узунлиги, г.текс - 2 8.0 Тола типи- V Нав муаллифлари: В.Автономов ва бош қ алар. «ОМАД» НАВИ - Навнинг яратилиши – 02 намунасидан якка танлов асосида ажратиб олинган - Ў сув даври, кун - 112-115 - Ҳ осилдорлиги, ц/га -40-45 - К ў сак вазни г, -6-7 - Микронейри - 4.6 - Тола узунлиги, мм - 35-36 - Тола чи қ ими, % -35-36 - Тола майинлиги - 6000- 6100 - Тола пиши қ лиги, г.к.- 4,6 - Толанинг узилиш узунлиги, г.текс -28-28,5 - Тола типи – IV - Нав муаллифлари: Р.Г.Ким, А.Амантурдиев ва бош қ . « НАВРУЗ » нави - Оргинатори: Ў збекистон Пахтачилик илмий-тад қ и қ от институти Муаллифлар -Ба ҳ рамов А.М., Ба ҳ рамов Қ .Б., Нуриддинов А.М ва бош қ алар Келиб чи қ иши – Л-141 х Термиз-14 нинг турлараро чатиштириш й ў ли билан олинган. Ў сув даври- 122-125 кун Ҳ осилдорлиги- 40-45 ц/га Тола чи қ иши- 39-40 % Тола узунлиги- 33,5-34,0 мм Тола пиши қ лиги- 4,5-4,6 гк. Толанинг нисбий узулиш узунлиги- 25,9-26,0 гк/текс 1 дона к ў сакдаги пахта вазни- 5,7-6,0 г 1000 дона чигит вазни- 125-130 г Толанинг метрик ра қ ами- 5900-5950 Микронейри- 4,4-4,7 Тола типи- V 2005 йилдан бошлаб исти қ болли навлар р ў йхатига киритилган. « Бешариқ-96 » НАВИ Оргинатори: Ў зПИТИ Нав муаллифи: А.Махмудов, Ж.Ахмедов ва бош қ алар Келиб чи қ иши- (Ан-Боёвут-2хАндижон- 13)хБешари қ -95 дурагайини к ў п марта якка танлаш усули билан яратилган. Ў сув даври- 122-125 кун Ҳ осилдорлиги – 38-40 ц/га Тола чи қ иши- 38,0-39,0% Тола узунлиги- 34,0-34,5 мм Тола пиши қ лиги- 4,5-4,6 гк Толанинг нисбий узулиш кучи- 26,5- 26,7 гк/текс 1 дона к ў сакдаги пахта вазни- 5,6-6,0г 1000 дона чигит вазни- 113-116 г Толанинг метрик ра қ ами -6100-6200 Микронейр к ў рсаткичи – 4,2-4,3 Вилтга чидамли Тола типи - IV « АНДИЖОН-36 » нави Оригинатори - Ў зПИТИ Андижон филиали Муаллифлари- М.Дадажонов ва бош қ алар. Келиб чи қ иши – 175-Ф х Андижон-21 навларини чатиштириб олинган дурагай авлодларни танлаш й ў ли билан яратилган. Ў сув даври- 127-130 кун Ҳ осилдорлиги- 40-45 ц/га Тола чи қ иши- 39,6% Тола узунлиги- 34,1 мм Тола пиши қ лиги- 4,6 гк Тола нисбий узулиш кучи -27,4 гк/текс 1 дона к ў сакдаги пахта вазни- 5,6 г 1000 дона чигит вазни- 110-115 г Толанинг метрик ра қ ами- 6130 Микронейр к ў рсаткичи- 4,6 Вилтга чидамлиги- чидамли Тола типи- IV 2002 йилдан бошлаб Давлат нав синаш шахобчаларида синалмо қ да. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha