Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 498.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Биология

Продавец

Bohodir Jalolov

Прокариотларнинг морфологияси ва ҳужайра тузилиши

Купить
Прокариотларнинг морфологияси ва ҳужайра тузилиши Режа 1. Прокариот ва эукариот микроорганизмлар 2. Прокариот организмларнинг вакиллари 3. Бактерия ҳужайрасининг тузилиши Ҳужайра тузилишига қараб, организмлар икки типга - эукариот ва прокариот ҳужайрали организмларга бўлинади (2-жадвал). Агар микроорганизм ҳақиқий (чин) ядрога эга бўлса, ундай ҳужайралар эукариот ҳужайрали организмлар (грекча эу - чин, карио - ядро демакдир). Эукариотларга замбуруғлар, сувўтлари, содда ҳайвонлар - протистлар кирса, прокариотларга бактериялар ва кўк-яшил сувўтлари (цианобактериялар) киради. Эукариотлар ҳужайрасида ядро ва унда 1 - 2 ядроча, хромасомалар, митохондрий, рибосомалар, фотосинтезжараёнини олиб борувчи организмларда эса хлоропластлар, Гольджи аппаратлари, ДНК, РНК ва оқсиллар мавжуд. Рибосомалари эса 80 S ни (Сведберг коэффиценти) ташкил қилади. Ядро аппарати содда (диффуз ҳолда) бўлган микроорганизмлар прокариотлар дейилади. Прокариот ҳужайраларда ядро билан цитоплазма орасида аниқ чегара йўқ, ядро мембранаси бўлмайди. Уларда ДНК махсус структурага эга эмас. Шунинг учун прокариотларда митоз ва мейоз жараёнлари амалга ошмайди. Рибосомалари эса 70 S ни ташкил қилади. Митохондрия ва хлоропластларга эга эмас. Митохондрий вазифасини мезосомалар (цитоплазматик мембранадан ҳосил бўлган структура) бажаради. Прокариот ва эукариот организмлар белгиларини ўзаро фарқи Белгилар Прокариотлар Эукариотлар Ядро Митоз йўли билан бўлинади, ядро мембранаси йўқ Митоз йўли билан бўлинади ядроси мембрана билан ўралган ДНК нинг ҳолати Гистонлар билан боғланмаган алоҳида молекулалар Гистонлар билан боғланган ҳолда хромосомаларда жойлашаган Нафас олиш системаси Мембраналар ёки мезосомалар нафас олиш системалари. Митохондриялар учрамайди. Митохондриялар мавжуд, нафас олиш системалари мембраналар билан ўралган органеллалар Рибосомаларнинг катталиги 70S 80S Ҳужайра пўсти Химиявий таркибида пептидогликанлар комплекси бор Ҳужайра пўсти органик ва анорганик моддалардан тузилган. Хивчинлар Бир ёки бир неча фибриллалардан ташкил топган жуда нозик ва майда 20 та фибрилладан ташқил топган: улар 2х9х2 ҳолатидаги гуруҳларда тўпланган Вакуоласи Камдан-кам учрайди Доим учрайди Ҳужайралар- нинг қуруқ моддаси 10 -15 -10 -11 г 10 -11 -10 -7 г Антибиотикларнинг таъсири Пенциллинга сезгир ёки таъсирчан Пенциллинга сезгир эмас, таъсирчан эмас Юқори температурага чидамлилиги (вегетатив ҳужайраси) 75-90 0 С 40-60 0 С Гамма нурларига чидамлилиги Чидамлилиги юқори Чидамлилиги паст Анаэробиоз Факультатив ва облигат Факультатив Фотосинтез жараёни Бактериохлорофилл пигменти, қайтарувчилар: H 2 S ва S бошқа бирикмалари, органик моддалар Хлорофилл а, в, с, д ёки е, кислород ажралади, қайтарувчи – H 2 O Жинсий жараёни Мейоз учрамайди, баъзи фрагментлари учрайди ва ирсий информациянинг маълум бир қисми ўтади Жинсий процесс систематик ҳолда учрайди, мейоз мавжуд ва хромосомалар ҳамма ирсий хусусиятларни ўтказади Хромосомалар сони Битта хромосома Бирдан ортиқ хромосомалар Хромосомалар таркиби ДНК ДНК ва оқсил Хромосомалар сони Гаплоид Гаплоид ёки диплоид Цитоплазматик ДНК Плазмидалар ва эписомалар (мембрана билан ўралмаган) Митохондриялар, хлоропластлар, центриолалар, Гольжи аппарати, кинетосомалар (базал таначалари) Гаметалар Организмнинг ўзи Организмнинг ўзи ёки мейознинг махсус маҳсулотлари ДНК концентрацияси граммларда гаплоид ядрога нисбатан 4,3 . 10 -15 1,5 . 10 -12 Бактериялар ер юзида яшайдиган организмлар ичида энг майдаси бўлса, микоплазмалар, риккетсиялар, вируслар ва бактериофаглар булардан ҳам майдадир. Кўпчилик майда шарсимон бактериялар ҳужайрасининг диаметри 0,1мкм, таёқчасимон бактерияларники 0,5 мкм, узунлиги эса 2 - 3 мкм (баъзан 30 мкм), гигантларининг эни 5 -10 мкм, бўйи 30 – 100 мкм бўлади. Бактериялар таёқчасимон (цилиндрсимон) ёки эгилган вергулсимон шаклларда ҳам бўлади. Таёқчасимон бактериялар узунлиги, катта - кичиклиги, кўндаланг кесими, ҳужайра учининг кўриниши, ҳужайраларининг ўзаро жойланишлари билан фарқланади. Ҳужайра учлари тўғри кесилган, овал ёки ўткирлашган бўлиши мумкин. Бактериялар айрим ёки якка- якка таёқчалар, иккитадан жойлашган диплобактериялар, спора хосил қилувчилари бўлса диплобациллар, занжир ҳосил қилувчилари Прокариотларнинг турли шаклли вакиллари 1 - кокк; 2 - диплококк; 3 - сарцина; 4 - стрептококк; 5 - сферасимон бактерияларнинг колонияси ; 6 – таёқчасимон бактериялар (якка ҳужайра, ҳужайралар занжири ); 7 - спириллалар; 8 - вибрион; 9 - ёпиқ ва очиқ халқа шаклидаги бактериялар ; 10 - ўсимта ҳосил қилувчи бактериялар (простекалар); 11 -чувалчангсимон бактериялар; 12 - олтибурчакли юлдуз кўринишидаги бактериялар; 1 3 - ак тиномицетлар вакиллари; 14 - миксобактерияларнинг мева таналари; 15 - латерал жойлашган хивчинли Caryophanon авлодининг ипсимон шаклли бактерияси; 16 - Спора (акинетлар) гетероцисталар ҳосил килувчи ипсимон цианобактериялар; 8, 15, 17, 18 - ҳар хил типда ҳивчин ҳосил қилувчи бактериялар; 19 - капсула ҳосил қилувчи темир гидрат оксидидан тузилган қобиққа ўралган ипсимон Spha Баъзан буралган ёки спиралсимон ёки пармасимон буралган (спирохета) кўринишга эгалари ҳам учрайди, улар спириллалар (спира - лотинча буралган). Спириллаларни бурилишга эга бўладиган калта эгилганлари вибрионлар (вибрио - лотинча қайриламан) деб аталади. Бактерияларнинг ипсимон шакллари, кўп ҳужайралилари ҳам бўлиб, ҳужайранинг ташқи томони ҳар хил ўсимталар ҳосил қилади. Уларнинг учбурчак, юлдузсимон, очиқ ёки ёпиқ халқа, чувалчангсимон ва бошқа шакллари ҳам учрайди. Спирохета ҳужайрасининг узунасига (А) ва кўндаланг кесмасининг (Б) чизмаси: А - расмда ҳужайранинг учларида жойлашган аксиал фибрилла. Б – аксиал фибриллардан тузилган иккита тўп аксиал фибрилла: 1 – проплазматик цилиндр, 2 – ташқи пўст, 3 – аксиал фибрилл; 4 – аксиал фибрилларнинг жойланиш ўрни; 5- ҳужайра деворининг пептидог Бактерия ҳужайрасидаги органеллалар алоҳида мембраналар билан ўралмаган. Бактерияларнинг цитоплазматик мембранаси ҳужайрани ичига томон ботиб кирган (мезосома) бўлиб уларда ферментлар жойлашган. Фотосинтезни амалга оширувчи цианобактерияларда пигментлари ички мембраналарда, баъзиларида эса хромотофорлар шаклида, яъни алоҳида таначалар ҳолида бўлади. Кўпчилик бактерияларнинг ҳужайра пўстида пептидогликан (муреин) учрайди. Бактерияларда полиморфизм ҳодисаси, яъни кўп шаклли ҳолат мавжуд, ташқи муҳитнинг ўзгариши натижасида вибрионлар ипсимон ёки шарсимон шаклга, таёқчасимонлар шар шаклига ўтиши мумкин. Микоплазмалар Микоплазмалар полиморф, турли шаклдаги микроорганизмлар, ниҳоятда майда, ҳақиқий бактериялардан ҳужайра девори йўқлиги билан фарқланади. Кўпинча ҳаракатсиз, споралар ҳосил қилмайди, бактериологик фильтрлардан ўтиб кетади (0,1 - 0,2 мкм ва ундан кичик). Микоплазмалар орасида сапрофит ва паразит формалари бор. Ҳайвонларда турли - туман касалликларни вужудга келтиради. Уларни 10 - 20% от қонининг зардоби қўшилган қаттиқ озиқ муҳитларида ўстириш мумкин. Суюқ озиқ муҳитларда микопламалар коккисимон, юлдузсимон, дисксимон, ипсимон ва бошқа шаклли бўлиб, қаттиқ озиқ муҳитларда эса ўртаси қора майда колонияларни ҳосил қилади. Берги микоплазмаларни прокариотлар оламининг микоплазмалар бўлимига ажратади. Микоплазмалар одамда ва бошқа умуртқалилар орасида кенг тарқалган. Микоплазмаларнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат: а) ҳужайралари плеоморф, диаметри 0,1 — 1,0 мкм; б) ҳужайралари уч қаватли мембрана билан ўралган; в) бактерия рибосомаларига ўхшаш рибосомалари бор; г) ҳужайраларида РНК ва ДНК бор. ДНК қўш спиралли, молекуляр оғирлиги 4-10 8 дан 1 • 10 9 гача; д) сунъий озиқ муҳитида ўсади, агарли муҳитда майда колониялар ҳосил қилади; е) пенициллинга чидамли, лекин тетрациклинга сезгир Актиномицетлар Тузилиши жиҳатидан бактериялар ва тубан замбуруғларга ўхшайди. Улар моғор замбуруғлар билан бактериялар орасидаги гуруҳҳга мансуб, маълум шаклдаги ядроси бўлмайди. Бу гурух граммусбат бактериялардир. Актиномицетлар гифаларининг узунлиги 600 мкм, эни 0,5 – 2 мкм ва ундан узун бўлган шохланган мицелий ҳосил қилади (6-расм). Озиқ муҳитидаги мицелий икки хил - бири субстратда (субстрат мицелийси), иккинчиси озиқа мухит юзасида (ҳаво мицеллийси) бўлади. Ҳаво мицелийсида споралар етилади. Актиномицетлар тупроқда, органик ўғитлар, чириётган моддалар юзасида, бошоқдош ўсимликлар танасида учрайди. Улардан стрептомицин, биомицин, тетрациклин, неомицин, нистатин каби антибиотиклар олинади. Баъзи патоген формалари юмшоқ тўқима ва суякларни емириб, оғир касаллик - актиномикозни вужудга к A — мицелий; Б,В - спираль спорабандлар; Г —тўғри спорабандлар; E — шарсимон споралар; Д. — цилиндрсимон споралар ПроактиномицетларПроактиномицетлар озиқа мухитида аввал актиномицетларга ўхшаб ўсади, шохланган субстрат мицелии аввал ҳосил қилади. Аммо тезлик билан мицелиида кўндаланг тўсиқлар ҳосил бўлади ва калта ипча, таёқча ва коккиларга бўлинади. Уларни озиқ мухитига экилса яна мицелии ҳосил қилади. Колониялари актиномицетларникидан фарқ қилиб хамирсимоен консистенцияга эга. Проактиномицетларнинг айрим турларигина ҳаво мицелиисини ҳосил қилади. Ҳаво мицелиисидаги спора бандларида цилиндрсимон споралар вужудга келади. Культуралари рангсиз. Баъзи вакилларидагина пигментли бўлади. Актиномицетларда бўладиган антогонистик хусусиятлар проактономицетларда умуман бўлмайди ёки бу хусусият кучсиз намоён намоён бўлиши мумкин. Актиномицетлар тупроқда кенг тарқалган. Актиномикоз билан касалланган одам ва ҳайвон таналаридан ажратиб олиш мумкин. Баъзи вакиллари мазкур касалликларни қўзғатувчилар ҳисобланади. Вакилларидан Proacunomyces ruber (8-расм), Pr. bovis ва башқаларни кўрсатиш мумкин. Proactinomyces ruber . Мицелийнинг умумий тузилиши ва айрим ҳужайраларга бўлиниб кетиши МикобактерияларАктиномицетлар тартибига Микобактериялар оиласи ҳам кириб, улар граммусбат, ёшлик вақтида эгилган ва шохланган, ҳаракатсиз таёқчалардир. Калта мицелий ҳосил килади ва у тезгина калта фрагментларга парчаланиб кетади. Бўлиниб кўпаяди, спора ҳосил қилмайди, кўп вакиллари одам ва ҳайвонларда касаллик кўзғатади Риккетсиялар19 09 йилда Риккетс деган олим Мексикада учрайдиган ва бит ор қ али тар қ аладиган қ изилчали тиф касаллигини текшириб, касал одам танасидан калта таё қ ча шаклидаги микроб топади ва риккетсия провочека деб номлайди. Булар жуфт - жуфт ёки занжир шаклида б ў лиши мумкин, узунлиги 300 - 400 нм. Фа қ ат тирик т ўқ има ва ҳ ужайраларда ривожланади. Риккетсиялар ( Ri ckettsia ) хусусиятларига к ў ра микоплазмаларга ў хшайди, бактериялар ва вирусларнинг орали қ формаси, ДН К ва РН К га эга , полиморф микроорганизмлар, баъзилари кокксимон, донадор, диаметри 0,5 мк м . Таё қ часимонла р и 1 - 1,5 мк м , учлари юмало қ ёки бир оз б у к ил ган, 3 - 4 мк м , ипсимон формалари 10 - 40 мк м да , донадор. Риккетсиялар ҳ аракатсиз спора ва капсула ҳ осил қ илмайди. Электрон микр оскопда рикке Миксобактериялар Шилимшиқ бактерияларнинг энг юксак формалари бўлиб, баъзилари ипсимон, баъзилари - коккиларга ўхшаб кетади. Буларнинг ҳужайра пўсти эластик бўлганлиги учун ҳаракатлана олади ва тана тузилишини ўзгартиради. Ўзи ажратган суюқлик ёрдамида ҳаракатланади, ҳивчинлари йўқ ҳужайраси иккига бўлиниб ёки ўртадан тўсиқ ҳосил қилиб кўпаяди ва мева тана ҳосил қилади. Улар мева танасига қараб системага солинади. Қаттиқ озиқа муҳитида бактериялар колониясига ўхшаш колониялар ҳосил қилади. Миксобактерияларнинг шилимшиқ танаси: 1 - полиангиум; 2- хондромицес; 3 - полиангиум физкум; 4 – микоккус A. Ҳужайраусти структуралари : 3 - капсула; ҳужайра таркибий қисмлари: 1 -ҳужайра девори; 2 -– шиллиқ қават; 4 - пўст; 5 - хивчинлар; 6- фимбрийлар. Б.Цитоплазматик ҳужайра структуралари : 7 — цитоплазматик мембрана(ЦПМ); 8 — нуклеоид; 9 — рибосомалар; 10 — цитоплазма; 11 — хроматофорлар; 12 — хлоросомалар; 13 —тилакоид пластинкалари; 14 — фикобилисомлар; 15 — найсимон тилакоидлар; 16 - мезосома; 17 - аэросомалар (ҳаво вакуолалари); 18 - ламеллалар. В.Захира моддалар: 19 – полисахарид гранулалар; поли-β-оксимой кислота гранулалари; 21 – полифосфат гранулалари; 22 – цианофицин гранулалари; 23 – карбоксисомалар (полиэдр таначалар); 24 – олтингугурт киритмалари; 25 – ёг томчилари; 26 – углерод гранулалари (Шлегель,1972) Капсула Бактерияларнинг кўплари капсула билан ўралган. Улар шилимшиқ моддадан иборат бўлиб, микро- ва макрокапсуладан иборат бўлади. Макрокапсуланинг қалинлиги 0.2 мкм, микрокапсуланики эса - 0.2 мкмдан кичик. Макро - ва микрокапсуланинг ички томонида шиллиқ қават ва уни ички томонида эса эрувчан шиллиқ қават бўлади. Кимёвий тузилиши. Капсула гетерополисахарид бўлиб, унинг таркиби 90% сувдан иборат, полисахарид, полипептид, липид (туберкуллёз бактерияларда) бирикмаларидан ташкил топган. Капсулали бактериялар капсуласиз бактерия яшай олмайдиган муҳитларда ҳам яшай олиши мумкин. Хивчинлар Бактериялар икки ҳил ҳаракатланади. Сирпаниб ҳаракатланувчи бактерияларнинг (миксобактериялар, олтингугурт бактериялари) танасининг тўлқинсимон қисқариши натижасида ҳужайра шакли даврий ўзгариб туради, натижада бактериянинг маълум турдаги ҳаракати содир бўлади. Сузиб ҳаракатланиш хивчинлари ёрдамида амалга ошади. Масалан, спириллалар ва коккиларнинг баъзиларида бундай ҳаракатланишни кузатиш мумкин. Бактериялар хивчинларининг сони ва жойлашишига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади: Монотрихлар - бактерия ҳужайрасининг бир учида битта хивчин бўлади; Лофотрих - ҳужайранинг бир учида бир тўп хивчини бўлади; Амфитрих - ҳужайранинг икки учида икки тўп хивчин бўлади; Перитрих - ҳужайранинг ҳамма томони хивчин билан қопланган бўлади Хивчинларнинг жойланиш типлари 1- монотрих; 2- лофотрих; 3- перитрих; 4 - амфитрих. Хивчиннинг тузилиши 1 - ҳужайра пўсти; 2 - цитоплазматик мембрана; 3 - хивчинларнинг мембранаси; 4 - хивинларнинг дискаси; 5 - блефаропласт Хивчинларнинг сони ҳам ҳар хил. Спириллаларда 5 - 30 тагача, вибрионларда 1, 2 та ёки 3 та хивчин бўлиб, улар ҳужайра қутбларида жойлашади. Баъзи таёқчасимон бактериялар - Proteus vulgaris, Clostridium tetani кабиларда 50 - 100 гача хивчин бўлади. Хивчинларнинг эни 10 - 20 нм, узунлиги 3 - 15 мкм. Хивчинлар узунлиги бактерия культурасининг табиати, озиқа ёки ташқи муҳит таъсирига қараб ҳар хил бўлади. Хивчин кимёвий жихатидан оқсил модда - флагеллиндан тузилган. Хивчин бактерия ҳаётида катта рол ўйнайди. Бактерияларни баъзи бир озиқа мухитларида хивчинсиз қилиб ҳам ўстириш мумкин. Ўсиш фазасига қараб, бактерияларнинг хивчинли ва хивчинсиз даврлари бўлади. Бактерия хивчинини йўқотса ҳам яшайверади. Хивчин базал пластинкага ёпишган бўлади (18-расм). Пластинка эса цитоплазматик мембрана тагид Фимбрий ва пилилар Бактерияларнинг устки қисмидаги ингичка, йўғонлиги 3 - 25 нм, узунлиги 12 нм гача бўлган иплар – фимбрийлари бўлади (F - пили жинсий фимбрий). Улар ҳаракатчан ёки ҳаракатсиз бўлиши мумкин. Уларнинг сони 100 - 200, баъзан эса 1000 тага етади. Фимбрийлар пилин оқсилидан тузилган. Бактерияларда фимбрийларнинг бир қанча типи учрайди ва улар функцияларига қараб фарқланади. Шулардан 2 типи яхши ўрганилган: 1-тип кўпгина бактерияларда бўлиб, улар умумий типдаги фимбрийлар дейилади. Фимбрийлар бактерия ҳужайрасининг муҳит бошқа ҳужайрасига ёки инерт субстратга ёпишишини таъминлайди, суюқлик юзасида парда ҳосил қилишида ҳам ишлатилади. Шунинг учун ҳам уни ёпишиш органи дейиш мумкин. 2-тип - жинсий фимбрий - пили бўлиб (Ғ), у ичи бўш каналдан иборат. Бу каналдан бактерия конъюгаци Бактерияларнинг споралари ва уларнинг ҳосил бўлишиБаъзи бир микроорганизмлар ноқулай шароитда вақтинча тиним даврига ўтади, яъни спора ҳосил қилади. Спора эндоген усулда ҳосил бўлса, у вегетатив ҳужайра ичида етилади. Бактерияларнинг Bacillus, Clostridium, Desulfotomaculum авлодларига кирувчи вакиллари, айрим коккилар, спириллалар эндоспоралар ҳосил қилади. Спораларнинг шакли юмалоқ ёки эллипсимон бўлади. (19-расм). Улар ташқи муҳит шароитига чидамли бўлади. Споралар нур синдиради ва шунинг учун микроскоп остида кузатилганда ялтираб кўринади. Бактерия ҳужайраси одатда битта спора ҳосил қилади. Аммо Clostridium авлодининг баъзи турларида бир ва ундан кўп споралар ҳосил бўлиши аниқланган. A – миксобактериларнинг миксоспоралари; Б - азотобактер цистаси; B – цианобактерийларнинг акинетлари; Г – эндоспорлар; 1 - нуклеоид; 2 — цитоплазма; 3 — ЦПМ; 4 – ҳужайра девори; 5 - капсула; 6 – захира моддалар гранулалари; 7 – ички қават (интина); 8 – ташқи қават (экзина); 9 - тилакоидлар; 10 - пўст; 11 – споранинг ички мембранаси; 12 – споранинг ташқи мембранаси; 13 - кортекс; 14 – споранинг қоплаб турган қоплоғич қаватлар; 15 - экзоспориум (Дуде, Пронин, 1981) Споралар, вегетатив ҳужайралар нобуд бўладиган шароитларда ҳам тирик қолади. Улар қуритиш ва бир неча соат қайнатишга ҳам чидамли. Етилган спораларда моддалар алмашинуви жуда секин боради. Споралар қутбли (Clostridium) ёки экваториал (Вас. subtilis) усулда ўсиб чиқади. Спораларни ўлдириш учун, улар 120°С иссиқликда, 1 атм босимда стерилланади. Бундай шароитда спора 20 минут давомида нобуд бўлади. Қуруқ ҳолатда, уларни ўлдириш учун эса 150 - 160° С қизитиш зарур ва унинг муддати эса бир неча соат бўлиши керак. Спора ҳосил бўлишиСпора ҳосил бўлиш жараёнида, ҳужайрада дипиколин кислотаси (пиридин 2,6-дикарбон кислота) ҳосил бўлади. Дипиколин кислотаси споранинг 10 - 15% ташкил қилади. У споранинг марказий қисмида ҳосил бўлади. Дипиколин кислота Са ҳ2 ионлари билан комплекс (Са ~ ДНК) ҳосил қилади. Бу комплексда магний, марганец ва калий миқдорининг ошиши спорани ноқулай шароит ва иссиқликга чидамлилигини оширади. Спора бактерия ҳужайрасининг тенг бўлинмаслиги ва цитоплазма мембранасининг бўртиб чиқиши ва нуклеоиднинг оз миқдордаги цитоплазма билан бирга, ҳужайранинг шу қисмида тўпланишидан ҳосил бўлади. Спора ҳосил бўлишида бир қанча ўзгаришлар рўй беради, аввал нуклеоидлар морфологияси ўзгариб, юмалоқ таначаларга айланади. Протоплазманинг бундай ҳолати проспора дейилади. Проспора икки қават цитоп Иноғомова (1983) спора ҳосил бўлишини электрон микроскопда кўрилган манбалар асосида қуйидагича тушунтиради 1) энг аввал хроматин ипчалари бир ерга йиғилади; 2) спорани ажратувчи тўсиқ (септа) ҳосил бўлади; 3) она ҳужайранинг протопластини септа ўраб олади; 4) кортекс шаклланади, яъни проспора икки қават мембрана билан ўралади; 5) спора қаватлари шаклланади; 6) она ҳужайра эриб кетади ва ичидан етилган спора ажралиб чиқади. Баъзи бактерияларда спора ҳужайранинг бир учида ҳосил бўлади, ҳужайра кенгайиб, барабан таёқчаси шаклини олади. Бу хилдаги спора ҳосил бўлишига плектридиал типда спора ҳосил бўлиши дейилади. Баъзи бациллаларда эса спора ҳужайра марказида ҳосил бўлиб, сал кенгаяди ва ҳужайра дугсимон шаклга киради, бундай ҳолат кўпгина Clostridium авлодига кирувчи бактерияларда учрайди. Бу хилдаги спора ҳосил бўлишига клостридиал типда спора ҳосил бўлиши ҳам дейилади. Бактерия ҳужайрасида ҳосил бўлган спора кўпинча катталашмайди, ҳужайра ҳам аввалги ҳолатини ўзгартирмайди. Бу типдаги спора ҳосил қилиш бацилляр типда спора ҳосил бўлиши дейилади ва бу типдаги спора ҳосил бўлиши Bacillus авлоди вакилларида учрайди. Споранинг ўсиши Бактерия спораси яхши шароитга тушса, мухитнинг рН-и оптимум даражада бўлса, спора тез ўсиб чиқади ва секин аста бактериал ҳужайрага айланади, яъни спора аввал сувни шимади ва бўкади, у катталашиб ташқи экзина қавати ёрилади ва ичидан интина билан ўралган (ўсиш трубкаси) бактерия ҳужайраси чиқади. Кейинчалик озод бўлган бактериянинг узайиши ва ўша узайган ҳужайранинг бўлиниши кузатилади. Бактерияларнинг ўсиши учун ферментларни активлаштирувчи L - аланин, глюкоза ва Мn ҳ ионлари зарур. Бактерия ҳужайраси 10, 100, 1000 йиллар давомида тинч ҳолатда тирик сақланиши мумкин. Баъзи бир микроорганизмларда температура, кислота, кислород ва бошқа моддаларнинг етишмаслигидан уларнинг ҳужайраларида цисталар пайдо бўлди. Булар спора эмас. азотобактер шундай цисталар ҳосил қилади. Улар т
Купить
  • Похожие документы

  • Fermentlar va kofermentlar funksiyasi
  • Viroidlar va uning ahamiyati
  • Faxriy yorliq
  • Faxriy yorliq
  • Bojxona qo'mitasiga ishga kirish uchun savol javoblar toplami

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha