Психологик таҳлилнинг драматургик усули. Психологик стресс

                                                                                                                     
М У Н Д А Р И Ж А 
Бититув малака иш боблари ва параграфлари Бети
Кириш   5
1 - б о б .   Психологик таҳлилнинг драматургик усули 7
1.1. Драматик асарларда коммуникация турлари.
7
1.2. Ёзувчининг психологик имкониятлари ва қаҳрамон руҳияти.
11
1.3. Психологик контраст.
15
1.4. Адабиётга вульгар социологик ёндашиш.
1.5. Динамик принцип асосига қурилган характерлар руҳияти
2 - б о б .   Психологик   stress — alomatlari, turlari, sabablari, davolash va oldini olish 17
2 . 1 . Психологик  stress alomatlari va turlari
17
2 . 2 . Stress sabablari. Stressni davolash va oldini olish 
21
Хулоса ва таклифлар  30
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Иловалар
1                                                                                                                      
АННОТАЦИЯ
  Мазкур   битирув   малакавий   иш :   Малака   ошириш   жараёнида
олинган билим ва кўникмалар ҳамда уларни амалиётда жорий этиш деб
номланган   бўлиб,   у   2   та   боб,   6 .   та   параграф,   хулоса,   таклифлар   ва
фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув   малакавий   ишнинг   кириш   қисмида   Малака   ошириш
жараёнида   олинган   билим   ва   кўникмаларни   амалиётда   жорий   этиш
усуллари   очиб   берилган,   м а в з у н и н г   д о л з а р б л и г и   ё р и т и л г а н ,
мақсади, вазифалари  б а ё н   э т и л г а н ,  амалий аҳамияти келитирлган. 
Мазкур   ишнинг   биринчи   боби   3   та   параградан   иборат   бўлиб,   унда
М а л а к а   о ш и р и ш   ж а р а ё н и д а   о л и н г а н   б и л и м   в а   к ў н и к м а л а р нинг
илмий-назарий асослари  ёритиб берилган. Унинг иккинчи боби ҳам 3 та
параграфдан   иборат   бўлиб,   бу   бобда   эса   М а л а к а   о ш и р и ш   ж а р а ё н и д а
о л и н г а н   б и л и м   в а   к ў н и к м а л а р н и   а м а л и ё т д а   ж о р и й   э т и ш  йўллари
ёритиб берилган.
  Битирув   малакавий   ишнинг   хулоса   қисмида   Малака   ошириш
жараёнида   олинган   билим   ва   кўникмаларни   амалиётда   жорий   этиш
ишлари   мазмуни   ва   моҳиятидан   келиб   чиққан   тарзда   умумлаштирилган.
Мазкур   масала   бўйича   аниқланган   муаммоларни   бартараф   этиш   ва
ривожлантириш бўйича таклифлар берилган.
Битирув малакавий ишни тайёрлашда раҳбарий адабиётлар, норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий ва оммавий адабиётлардан фойдаланилган.
2                                                                                                                      
КИРИШ
   Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ривожланишнинг глобаллашуви
шароитида   давлатнинг   рақобатбардошлиги   унинг   мавжуд   илмий-
маърифий   ва   илмий-техникавий   салоҳиятидан   тўлақонли   фойдаланиш,
инновацияларни   иқтисодиётгагина   эмас,   балки   таълим   соҳасига   ҳам
самарали жорий этиш имкониятлари билан бевосита боғлиқ. Шу сабабли
Президентимиз   томонидан   соҳада   туб   ислоҳотларни   амалга   ошириш   ва
замонавий   профессионал   таълим   тизимини   барпо   этишнинг   мақсад   ва
устувор вазифалари белгилаб берилди.
Бугунги   кунда   Малака   ошириш   жараёнида   олган   билим   ва
кўникмаларимизни   амалиётда   жорий   этиш   орқали   профессионал
таълимда   қисқа   муддатда   барча   профессионал   стандартлар   ва   иш
берувчилар   талабларига   мос   келадиган   малакали   кадрлар   тайёрлаш
олдимизда турган   долзарб вазифалардан   бири эканлигини ҳаётнинг ўзи
кўрсатиб турибди
Битирув   малакавий   ишнинг   мақсади:   Малака   ошириш   жараёнида
олинган   билим   ва   кўникмаларни   амалиётда   жорий   этиш   орқали   янги
сифат ва форматда инсон ресурларини ривожлантириш, ёшларда ички ва
ташқи   меҳнат   бозори   талаб   қилаётган   амалий   квалификацияларни
шакллантириш,   уларнинг   Ватанга   муҳаббатини,   халқига   садоқатини
юксалтиришдан иборатдир.
     Ушбу мақсадга эришмоқ учун битирув малакавий иш олдига қуйидаги
вазифалар  қўйилди:
      -   Иш   берувчиларнинг   талаб   ва   таклифларига   асосан   кадрларга   бўлган
реал эҳтиёжни инобатга олган ҳолда иқтисодиёт соҳа ва тармоқлари учун
зарур бўлган малакали мутахассисларни тайёрлаш;
3                                                                                                                      
      -Меҳнат   фаолиятида   замонавий   ахборат-коммуникация
технологияларини татбиқ қилиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган
кадрларни тайёрлаш;
   -Таълим олиш билан биргаликда ўқувчиларга тадбиркорлик фаолиятини
йўлга   қўйиш   бўйича   зарур   билимларни   бериш   ва   уларни   келгусида   ўз
бизнесини ташкил этишга йўналтириш;
  - Профессионал таълим битирувчиларининг малакали меҳнати орқали ўз
ҳаёт фаровонлигини таъминлашга ўргатиш;
  - Симуляцион марказлар фаолияти моделларини ишлаб чиқиш;
    -Профессионал   таълим   ўқувчиларнинг   ўз   меҳнат   фаолиятига
инновацион   ва   креатив   ёндашиш,   яратувчанлик,   интеллектуал,   маданий,
маънавий   потенциални   ривожлантириш   каби   компетенцияларни
шакллантириш.
Битирув   малакавий   ишнинг   амалий   аҳамияти:   Ушбу
вазифаларнинг   амалга   оширилиши   эса   иқтисодиётни   тараққий   эттириш,
камбағалликни қисқартириш, ёшлар ва хотин-қизларнинг ҳаётда муносиб
ўрин   топиши,   натижада   халқимиз   турмуш   фаровонлигини   ошириш
масалаларининг ижобий ҳал этилишида ёрдам беради.
4                                                                                                                      
1  BOB  Психологик таҳлилнинг драматургик усули
1.1. Драматик асарларда коммуникация турлари.
Бадиий   асарни   қабул   қилиш   жараёни   коммуникация   тури
сифатида ўқувчидан муайян фаолликни, ижодий тасаввурини ишга солиб,
ёзувчига   ҳаммуаллиф   бўлишликни   тақозо   қилади.   Айниқса,   динамик
принцип   асосига   қурилган   характерлар   психикасини,   хатти-
ҳаракатларининг   руҳий   асосларини   англашда   бу   нарса   муҳим   аҳамият
касб   этади.   Гап   шундаки,   бу   хилдаги   қаҳрамонлар   руҳияси   уларнинг
муайян   ҳаётий   ситуацияларда   ўзини   тутишлари,   хатти-ҳаракатлари   ва
гап-сўзлари   орқали   очилади.   Муаллифнинг   қаҳрамон   руҳий   ҳолати
ҳақидаги   маълумотлари   ўта   сиқиқ,   асосан,   мимик-пантомимик
ҳаракатлар,   ташқи   психофизиологик   белгиларни   қайд   этиш   билан
чекланган   бўлади.   Бошқача   айтганда,   ўқувчи   қаҳрамон   хатти-
ҳаракатларини,   юз-кўз   ифодаларини   «кўриш»,   гап-сўзларини   «эшитиш»
имкониятига   эга.   Яъни,   бу   типдаги   қаҳрамонлар   кўпроқ   драматик   асар
персонажлари   (действующее   лицо)   га   яқин   туради.   Айрим
адабиётшуносларнинг   буни   психологик   таҳлилнинг   драматургик   усули
деб   аташлари   бежиз   эмас.   Ўқувчи   савияси   ва   бадиий   тасаввур
имкониятига  қараб бундай образни қабул қилишда бир актёрдай образга
кириши, режиссёрдай талқин қилиши ёхуд оддий томошабин даражасида
қолиши   мумкин.   Улуғ   рус   адиби   Л.Н.   Толстой:   «Ҳар   биримизда
мавжудлиги   мумкин   бўлган   барча   характерларнинг   имкониятлари
мавжуд,   шунинг   учунгина   санъат   ифодалаган   характерлар   бизга   таъсир
қилади»,   -   деб   ёзган   эди.   Шундан   келиб   чиқсак,   образни   қабул   қилиш
даражаси ўша мавжуд имкониятлардан қай даражада фойдалана билишга
боғлиқ   экани   англашилади.   Ўз-ўзидан   аёнки,   китобхон   онгида   акс   этган
образ унинг статик ҳолати (ёзувдаги  ифодаси)  га нисбатан анча кенг. Бу
нарса   табиий   ҳам,   чунки   ёзувчи   қаҳрамон   руҳиятига   кириб   асар
5                                                                                                                      
тўқимасида   ҳаракат   қилади.   Аниқроғи,   қаҳрамонга   «эврилган»
(перевоплоҳение,   вживание)   ёзувчи   уни   ўзида   мавжуд   психологик
имкониятлар доирасида яратади , тирик одамни кузатгандек кузатади-да,
сиртдан тасвирлайди. Ўзи яратган қаҳрамон руҳиятини жуда яхши билган
ёзувчи,   табиийки,   асарни   ёзаётганида   (ёки   ўз   асарини   ўқиётганида)
беихтиёр   образга   киради   ва   қаҳрамонини   ғоят   кенг   тушунганидан   ҳар
қандай   тафсилотни   ортиқча   ҳисоблайди.   Бу,   бир   тарафдан,   ижодий
актнинг   ғайришуурий   томони   билан   изоҳланса,   иккинчи   тарафдан,
англанган   ижодий   приём   сифатида   ҳам   бўй   кўрсатади.   Масалан,
А.П.Чехов:   «Мен   ёзаётган   вақтимда   ўқувчи   ҳикояда   етишмаётган
субъектив унсурларни ўзи қўшиб олишига умид қиламан», - деб ёзади. 
«Кеча» нинг энг дилбар қаҳрамони — Зеби образини яратишда
Чўлпон   «эврилиш   санъати»   нинг   беқиёс   намунасини   намоён   қилади.
Албатта,   Зебининг   руҳиятини   англашда   у   яшаётган   микромуҳитни
назарда тутиш лозим, лекин бу нарса аввалги бобда кўрилганидек етакчи
аҳамият касб этмайди. Зеро, А.Қодирий Раъно ҳақида «табиат хасис эмас:
тикандан гул, аридан бол яратаверади» дегани каби, Зеби ҳам Раззоқ сўфи
хонадонида   ўша   саҳоватли   табиат   мўъжизасидек   ажралиб   туради.
Романнинг   бошланишида   қўлланган   психологик   параллелизм   усули
ўқувчини   қаҳрамон   оламига   олиб   киради.   Лирик   пейзаж   лавҳасида
кўрганимиз   табиатдаги   жонланиш,   ҳаёт   ва   эркинлик   нашъаси   қиз
кўнглидаги ҳислар билан уйғунлик касб этади: «Зеби(Зебиниса)нинг қиш
ичи сиқилиб, занглаб чиққан кўнгли баҳорнинг илиқ ҳовури билан очила
тушган;   энди   устига   похол   тўшалган   аравада   бўлса   ҳам,   аллақайларга,
дала-қирларга   чиқиб   яйрашни   тусай   бошлаган   эди».   Лекин   қизнинг
туйғулари,   истагу   интилишлари   кўнглининг   энг   чуқур   қатламида   ботин,
уларнинг   юзага   чиқиш   жараёнини   адиб   зўр   маҳорат   билан   кўрсатади.
Ўқувчи   Зебини   илк   бор   қуйидаги   ҳолатда   кўради:   «Отаси   бомдоддан
кирмаган,   онаси   сигир   соғиш   билан   овора,   ўзи   кичкина   саҳнни   супуриб
6                                                                                                                      
турган   вақтида   ташқари   эшикнинг   бесаранжом   очилиши   Зебининг
кўнглини   бир   қур   сескантириб   олди .   Бир   қўлида   супургиси,   бир   қўли
тиззасида   —   ерга   эгилган   куйи   эшик   томонга   тикилиб   қолди».
Кўрамизки,   қаҳрамони   руҳига   кириб   олган   адиб   борлиқни   унинг
сезгилари билан қабул қилади («эшикнинг  бесаранжом  очилиши»), яъни,
интроспекция   усулидан   фойдаланади.   Ёзувчи   қаҳрамонидаги
психофизиологик   ўзгаришни   (кўнгилнинг   сесканиши)   қайд   этади-ю,
унинг   дилида   нелар   кечганини   айтмайди.   Ўқувчи   қаршисида   табиий
савол  кўндаланг   бўлади:   совчилардан  безган   қиз эшикнинг  «бесаранжом
очилиши»   дан   сесканиб,   турган   жойида   қотиб   қолган   дам   дилида   нелар
кечди?   Ўзида   мавжуд   психологик   имкониятларга   таянган   ва   конкрет
ҳаётий   ситуациядан   келиб   чиққан   китобхон   аввалига   қиз   дилида   ширин
ташвиш,   қўрқинчли   умид   ҳукмрон   деб   ўйлаши   табиий.   Лекин   Зебининг
эшикдан   кириб   келган   дугонаси   билан   мулоқоти   бу   фикрни   тез   йўққа
чиқаради. «Салти энди гап очди:
— Эрта саҳарлаб чопганим бекор эмас... 
— Мен ҳам сезганман... Юрагим бир қур сесканиб ҳам олди...
— Нимага, ўртоқжон?
— Ўзингиз билган  совчилар балоси-да ... Қиш ичи кети узилмади.
—   Менам   безганман,   жоним   қақа...   Шунинг   учун   бир   қишлоққа
чиқиб келсакмикан деб эдим...
— Нимасини айтасиз... Ариқдаги сув ҳам музнинг тагидан чиқади-
ку. 
Зебининг   юзини,   шу   топда   бутун   қиш   ичи   тўпланиб   қолган
ҳорғинлик   асарлари   эгаллаган   эди.   Унинг   иккала   юзи,   айниқса,
кўрпанинг   катта-катта   қовиғига   тикилган   андишалик   кўзлари   ҳовур
босган   ойнакнинг   бети га   ўхшарди.   Аксинча,   Салтининг   юзлари
чарақлаган   юлдуздай ,   сернашъа,   қувноқ   ва   ҳар   қандай   андишадан
йироқ   бўлиб,   кўнглининг   чуқур   бурчакларидан   чиқиб   келган   севинч
7                                                                                                                      
тўлқунларини акс эттирарди. Шу учун у Зебининг сўнг сўзларидаги оғир
ва   маъюсликни   пайқай   олмади».   Кўрамизки,   Чўлпон   бу   ўринда
психологик   контраст   ёрдамида   қаҳрамони   руҳиясини   очишга   ҳаракат
қилади. Эътибор қилинса, Зебини чинакамига ташвишга солган совчилар
балоси   Салтини   унча   ташвишлантирмаётгани   сезилади.   Унинг:   «Менам
безганман,   жоним   қақа»   дегани   аллақандай   бир   ички   қониқиш   ҳисси
билан   айтилмоқда.   Маълумки,   ҳар   икки   қиз   ҳам   эндигина   ўн   бешдан   ўн
олтига   қадам   қўйган,   ўша   давр   шароити   учун   бу   ёш   айни   турмушга
чиқариладиган   вақт,   яъни,   қизлар   бунга   руҳан   тайёрлар.   Салтининг
кўнгли,   айни   ситуациядаги   аксарият   қизларда   бўлгани   каби,   ширин
ташвишга   йўғрилган:   бўлғуси   турмуши   ҳақида   айрим   ширин   хаёллар
суради,   айни   пайтда,   янгича   турмушнинг   ўзи   учун   мавҳум   жиҳатлари
дилига ташвиш солади. Зебидан фарқ қилароқ, Салтида зўр ташвиш учун
зоҳирий   сабаб   йўқ,   шу   боис   ҳам   дугонасининг   «сўзларидаги   оғир   ва
маъюсликни»   пайқай   олмади.   Аксинча,   Зебида   «совчилар   балоси»   дан
астойдил   ташвишланиш   учун   етарли   асос   бор:   аввало,   қиз   ота-онаси
орасидаги муносабатларни кўраверганидан оилавий турмушдан безиллаб
қолган;   иккинчидан,   ўзи   билан   заррача   ҳисоблашмайдиган   отасининг
феълини   ўйлаб   ҳам   қўрқади.   Шу   ташвишлардан   умидсизланган   қиз
дилидаги   маъюслик   унинг   табиатига   хос   бўлган   ҳаётсеварлик,   серзавқ-
сернашъаликка соя солади. Яъни, оила муҳитида ўзини қафасдагидек ҳис
қилган   Зеби   ҳисларини   жиловлашга,   руҳини   жисм   қафасида   тутишга
мажбур.   Лекин   ботиндаги   нарса   зоҳирга   чиқмай   қолиши   мумкин   эмас,
зеро,   инсоннинг   ҳис-туйғулари   нечоғлик   ўзгарувчан   бўлмасин,   унинг
табиатини   белгиловчи   ички   «ядро»   муқим   характерга   эга.   Шунинг   учун
ҳам,   адабиётшунос   М.Бахтин   айтмоқчи,   «шахс   экстенсив   очиб
беришликни   талаб   қилмайди,   у   ёлғиз   бир   товушда   намоён   бўлиши,
биргина   сўз   орқали   очилиши   мумкин».   Худди   шу   нарса   Зебининг
дугонаси билан суҳбатида ҳам кузатилади:
8                                                                                                                      
«—   Тенг-тўшларимиз   билан   бир   бориб   (қишлоққа-Д.Қ.)
келмоқчиман. Сизни ҳам олиб бораман...
—  Қачон?
Зебининг   бу   калта   саволидан   Салти   кўп   нарсани   англади.   Бу
савол   Зебининг   иложи   бўлса   ҳозир   паранжисини   қўлга   олиб   (ёпиб   ҳам
ўтирмасдан!). шу ердан узоқлашмоқ учун талпинганини кўрсатарди». 
Зебининг   шу   ердан   узоқлашмоқ   учун   талпингани,   аёнки,   ўз
стихиясида   яшаш   истагидан   туғилган.   Қиз   кўнглидаги   ҳисларга   эрк
бергач,   у   билан   Салти   орасидаги   психологик   контраст   йўқолади,   «икки
ёш   бола   ниҳоясиз   қувончлар   ичида»   қолади.   Ёзувчи   қаҳрамонининг   бир
руҳий   ҳолатдан   иккинчисига   ўтишини   ишонарли   ва   жонли   кўрсатади.
Дугонасининг   таклифиданоқ   ҳурсандлиги   ичига   сиғмай   қолган   Зеби
отасидан руҳсат олиш кераклигини ўйлаганида, « кўзлари андиша билан
кенгайиб очилган и ҳолда индамасдан жойларни йиға бошлади». Қувонч
пардаларини   пастроқ   олишга   мажбур   бўлган   қиз   энди   ишониб-ишонмай
отасини   кутади,   сабрсизликдан   «отамдан   дарак   йўқ- ку ?»   дея   онасидан
сўраб қўяди. Хаёли фақат отасида бўлган, бутун вужуди умидга айланган
қизнинг   руҳий   зўриқишдан   қўли   ишга   бормай ди,   «дастурхон   бошида
чой   келишини   кутиб   ўтирган»   меҳмонини   унутади .   Кўрамизки,   ташқи
белгилар   динамикаси   қаҳрамонда   кечаётган   руҳий   жараён   —   ҳис-
туйғулар,   фикрлар   динамикасини   тасаввур   қилишимизга   имкон   беради.
Ўзининг ўй-ташвишлари билан бўлиб меҳмонини унутган Зеби «уни узр
айтиб қарши олди: 
—   Ўртоқжон,   -   деди.   -   отам   авродда   ўтириб   қолди,   шекилли,
шунақа одати бор. Эндиёқ кириб келса керак. Хафа бўлманг-а?
Бу   сўнгги   жумланинг   айтилишидаги   самимият   бир-бири   билан
қалин ўртоқ тутишган ёш қизлардагина  бўлади.   «Хафа бўлманг-а?» деб
турган   вақтида   Зебининг   юзини   кўриш   керак   эди!   Бир   қўлида
супурги, бир қўли тиззасида, супурги ҳам ердан узиб олинган эмас, фақат
9                                                                                                                      
бош   юқори   кўтарилгану   бутун   вужуд   Салтининг   ихтиёрида!   Кўнгил,
орзу, севги, севинч... — булар ҳаммаси Салтига томон учади, унга томон
отилади,   уни   ўраб,   уни   айлантириб,   уни   қучади!   Зебининг   юзларидаги
— ойдай  тиниқ  ва қуёшдай  ёруқ  бу ҳолат  моддий  ҳақиқатлар қадар
очиқ   кўринарди ».   Зебининг   узр   айтиши,   аслида,   ўзининг   меҳмонини
унутиб   қўйгани   учун.   «Хафа   бўлманг-а?»   деганида   у   отасидан   эмас,
ўзидан хафа бўлмасликни ўтинади, отаси ҳақидаги гаплар эса гўё қилган
«гуноҳи»   нинг   сабабини   изоҳлайди.   Мазкур   кўчирмада   бошқа   бир
нарсага   диққатни   жалб   қилмоқчимиз:   эътибор   берилса,   Чўлпон
қаҳрамонини   қабул   қилиш   йўлини   кўрсатаётгани   англашилади   —
«Зебини кўриш керак!». Муҳими шундаки, бу нарса сездирмасдан амалга
оширилади: адиб ўзининг мафтунлигини ўқувчига «юқтиради», натижада
у  «Зебининг  юзларидаги  ойдай  тиниқ  ва  қуёшдай   ёруғ  ҳолатни»  ўз   кўзи
билан   кўришга   ҳаракат   қила   бошлаганини   ўзи   ҳам   сезмай   қолади.
Зебининг   юз-кўзларидаги   ифодани   кўз   олдимизга   келтирсаккина,
Салтининг   унга   нисбатан   ажабтовур   меҳри   ийиб   кетгани,   иккала
қизчанинг   бутун   ташвишларини   унутиб,   болалик   руҳига   кириб   қолгани
табиий   ва   психологик   жиҳатдан   асосли   экани   кўринади.   Умуман,   Зеби
образини   яратишда   Чўлпон   қаҳрамонидаги   психофизиогномик   (мимика,
юз-кўз ифодаси) ўзгаришларни кўпинча қайд этмайди. Маълумки, «барча
ҳислар   ўзига   махсус   товуш   оҳанги,   юз   ифодаси   ва   ишораларга   эга»
Шунга   кўра,   руҳий   таҳлилнинг   динамик   принципида   психофизиогномик
параллелизмлар   қаҳрамоннинг   муайян   вақтдаги   руҳий   ҳолатини
моддийлаштирувчи   унсурлардан   бири   сифатида   тушунилади.   Чўлпон   бу
нарсага  етарли эътибор  бермаса-да, унинг  ўрнини қаҳрамонига  нисбатан
ўқувчида   уйғотган   бадиий   симпатия   ҳисобига   тўлдиради.   Гап   шундаки,
китобхон   кундалик   турмушида   юз-кўз   ифодаларини   кўп   кузатган,   улар
ҳақида   муайян   тасаввурга   эга.   Бадиий   симпатия   мавжудлиги   учун   ҳам
Зебининг   гап   сўзлари   орқали   унинг   руҳига   киролган   ўқувчи
10                                                                                                                      
психофизиогномик ҳолатни хаёлида осонгина тиклайди (схематик тарзда
ифодаламоқчи   бўлсак,   бу   жараён   қуйидагича   кечади:   Зебининг   муайян
пайтдаги хатти-ҳаракатлари ва гаплари — руҳий ҳолат — шунга мос юз-
кўз ифодаси). 
11                                                                                                                      
1.2. Ёзувчининг психологик имкониятлари ва қаҳрамон руҳияти.
Психологияда   кучли,   ўрта,   мўътадил   ҳислар   ажратиладики,
уларнинг   ҳосил   бўлиши   ва   кечиши   турличадир.   Масалан,   кучли   ҳислар
(аффект)   аниқ   сабабларга   кўра   жуда   тез   пайдо   бўлиб,   қисқа   вақт   давом
қилади.   Бундай   ҳолатда   кишининг   тафаккури   хиралашади,   иродаси
фалажланади 1
.   Зебида   бу   каби   ҳол   қий-чув   тўполон   устига   отаси   келиб
қолган   вақтда   кузатилади.   Сўфининг   эшикдан   «кирар-кирмас   овозининг
борича:   «Бу   нима   қиёмат!!!»   -   деб   шовқин   солиши   иккала   ёш   қизни
чақмоқ теккан дарахтдай  турган жойларида қотириб қўйди». Кўрамизки,
Зебидаги   қўрқув   ҳисси   айни   лаҳзада   ўта   кучли,   шу   боис   ҳам   унинг
иродаси фалажланиб, «турган жойида қотиб» қолди. Айни пайтда у содир
бўлган   ишнинг   оқибатини   (дейлик,   отасининг   юбормаслик   эҳтимоли
ортганини)   хаёлига   ҳам   келтирган   эмас,   чунки   маълум   муддат   ўйлаш
лаёқатидан   ҳам   айрилган.   Аффект   ҳолатидан   чиқиш   баробари   қизнинг
фикри тиниқлашади, шундагина  у бўлиб ўтган  ишнинг  оқибатини ўйлай
бошлайди:
«Сўфининг   бу   авзойини   кўргандан   кейин   икки   қизнинг   бор
қадар умиди ҳам узилиб бўлди. Зеби бу умидсизликни яширолмади:
—  Ўйнашмай  ўлайлик, энди отам ҳеч қаерга чиқармайди...
Салти ҳам ўз ташвишини англатди:
—   Нима   қиламиз   энди?   Сиз   бормасангиз,   мен   ҳам   бормайман.
Энахон тоза койийди-да. 
—   Тек   ўтирган   бўлсак   кўнгли   юмшармидикан?   -   деди   Зеби»
Гарчи   ёзувчи   Зебининг   умидсиликка   тушганини   айтиш   билан   чекланса-
да,   унинг   руҳиясида   кечаётган   жараён   бирмунча   кенгроқ   тушунилади.
Қиз   дилида   милт   этган   умидни   босиб   келаётган   умидсизлик
ҳуружларидан   омон   сақлашга   интилади.   Шу   боис   ҳам   унинг   гапларида
туйғуларига   эрк   берганидан   пушаймонлик   ва   шундан   келиб   чиққан
1
12                                                                                                                      
ўзидан   ҳам   дугонасидан   хафалик   ҳисси   яққол   кўрилади.   Унинг   икки
марталаб   пушаймонини   англатиши   ҳам   бежиз   эмас:   бутун   вужуди   милт
этган   умидга   айланган   қиз   гоҳ   ўзларини   айблаш,   гоҳ   отасининг   кўнгли
тошлигидан   нолиш   билан   умидсизликка   тушмасликка   ҳаракат   қилади.
Салти учун «қишлоққа чиқиб келиш» — дугонаси Энахоннинг кўнглини
овлаш,   Зеби   учун   —   зарурат.   Бу   фарқ   Зеби   тилида   отасидан   нолиб,
дилида   унга   ёлвориб   турган   чоқ   Салтининг   ўртоғи   айтган   гапга   нашъа
қилиб   кулиб   юборганида   кўринади:   «Зебининг   мунга   чинакам   аччиғи
келган эди, қўлини узатиб ўртоғининг оғзини тўсди:
— Вой, анави қизни! Яна бешбаттар қиласиз ишни! - деди. 
Салти   зўр   билан   ўзини   босиб   олди».   Зебининг   ҳаракатию   гап
оҳангидаги кескинликни, ё юзларидаги ҳадик аралаш ҳаяжон ифодасини,
кўзларидаги ўртоғидан койиш, «наҳотки шуниям  тушунмасангиз!» деган
ифодаларни сезиш ва тасаввур қилиш қийин эмас. Кўрамизки, Зеби учун
отасининг   розилигини   олиш   ҳаёт-мамот   масаласидай   муҳим.   Шу   боис
ҳам   унинг   отаси   розилик   бергач,   қувониши,   гарчи   адиб   иккала   қиз
ҳолатини   бирдай   тасвирласа-да,   Салтининг   қувонишидан   он   чандон
ортиқ. Бу  ўринда  ҳам  аффект  ҳолати кузатилади:   Зеби  руҳсат  берилгани
учуноқ   ўзини   унутар   даражада   ҳурсанд.   У   ҳали   отасининг   «Овозим   бор
деб   ашулага   зўр   бермасин.   Номаҳрамга   овозини   эшиттирса   рози
эмасман !»   деганини,   жисми   қафасдан   бўшалгани   ҳолда   руҳ   қафасига
қулф   урилганини   ўйлаганича   йўқ.   Бу   нарсани   у   кейинроқ,   аффект
ҳолатидан   чиққач,   идрок   қилади.   Ёзувчи   аравада   кетаётган   Зебининг
йўлдошлари ашула айтишга қистаган чоқдаги руҳий ҳолатини қуйидагича
тасвирлайди:   «Зеби   «чурқ»   этмасдан   ўтирарди.   Унинг   мундай   қилиши
ҳам   шу   хил   таклифдан   қўрққанидан   эди.   Албатта,   ёш   нарсанинг
кўнглида   ўйнаш,   кулиш,   хушвақтлик   қилиш   майллари   бошқа   ҳар
нарсадан   кучлик   келарди.   Лекин   Зеби   шундай   бир   отанинг   қизиким,
унинг   қўлида   ҳар   қандай   кучли   майлларни   ҳам   юганлаб   тутмоқ қа,
13                                                                                                                      
кўнглининг   ҳар   бир   ҳавас   ва   тилагини   кўринган   жойида   бўғиб
ташламоққа тўғри келади ҳам.  Зеби шундай қилишга ўрганиб қолган  ...
<...>   қизлар   томонидан   айтилган   сўзлар   уни   изтиробга   туширди.   Нима
дейишини билмас эди. Ўйлаброқ жавоб бериш учун кўнгилнинг талвасага
тушмаслиги   даркор.   Ҳолбуки,   кўнгил   ташвишда   ва   шу   сабабли
талвасада ...»   Зеби   йўлдошларининг   қисташларини   рад   қилишга
жўялироқ   гап   ьтополмайди,   унинг   «яхши   эмас,   шундай   зим-зиё
қоронғида....   Гаплашиб   кетайлик...»   деган   илтижосини   эса   йўлдошлари
тушунмайдилар.   Қизнинг   дилидаги   изтироб   шу   боис   ҳам   кучлики,   у
кўнмаслигининг сабабини айтса, йўлдошлари тушунмасликларини, кулги
қилишлари   мумкинлигини   ич-ичидан   ҳис   қилади.   Чўлпон   турли
шароитда   шаклланган   кишилар   руҳиятидаги   тафовутни   кўрсатаркан,
Зебининг   тенгдошлари   орасида   нечоғли   ажралиб   туриши   яққол   намоён
бўлади.   Отасининг   гапини   хаёлидан   нари   қилмаган   қиз   ўзи   истагани
ҳолда умумий хушвақтликка қўшилмайди, айни пайтда ўзининг ҳаммадан
ажралиб   турганини   ўйлаб   эзилади.   Ўз   ёғтга   ўзи   қоврилиб   ўтирганида
«Салти ялинди:
—   Ўртоқжон,   бир   нарса   десангиз-чи.   Ҳамма   юаравар   ташна
экан...
Зеби ўртоғини  астойдил  койиб берди:
—  Сиздан  келган гап шуми, ҳали?  Отамнинг айтганларини ўз
қулоғингиз   билан   эшитган   эдингиз-ку !   Эшитиб-нетиб   қолса   нима
бўлади?   Билиб   туриб ...»   Зебининг   назарида   Салти   —   йўлдошлари
орасида   энг   яқин   кишиси   —   уни   тушуниши,   ёрдам   бериши   лозим   эди.
Жонажон   ўртоғининг   аксинча   иш   тутганини   кўрган   Зеби   ундан   хафа,
бунга ўзича ҳақли эди. Лекин дугоналар  орасидаги  суҳбатни психологик
контраст   асосига   қурган   Чўлпон   Салтининг   ҳам   ўзича   ҳақлигини
кўрсатади:   «Биламан,   ўртоқжон,   биламан!   Отангизнинг   бир   эмас,   икки
қулоғим   билан   эшитдим.   Одамлар   ичида,   кўпчилик   орасида   қистасам ,
14                                                                                                                      
мендан хафа бўлинг. Бу ер дала жой бўлса, одам асари бўлмаса, кечаси —
қоронғи   бўлса,   бир-икки   жуфт   айтиб   бермайсизми?»   Кўрамизки,   Салти
Зеби   билан   қанчалик   яқин   бўлмасин,   ўртоғининг   табиатини   яхши
англаган эмас. Унинг ўйлашича, Зеби отасидан қўрққани учунгина ашула
айтмайди.   Шу   боис   ҳам   Салти   «бу   ер   дала   жой   бўлса(1),   одам   асари
бўлмаса(2), кечаси  — қоронғи бўлса(3)» дея  қайта-қайта таъкидлайдики,
гўё бу билан «ашула айтганингизни отангиз билмайди» демоқчи бўлади.
Зоҳиран, унинг бу тарзда ўйлашига асос ҳам йўқ эмасдек, зеро, Зебининг
«эшитиб-нетиб   қолса   нима   бўлади?»   дегани   Салтининг   бир   тарафи
ҳақлигини   кўрсатади.   Лекин   Салти   ўртоғининг   Раззоқ   сўфи   хонадонида
тарбия   топганини,   баски,   отасидан   қўрқишдан   бошқа   сабаблари   ҳам
борлигини,   хусусан,   отанинг   «рози   бўлмаслиги»   унинг   учун   нечоғлтк
оғир   эканини   ҳисобга   олмайди.   Зебининг   ўртоғи   таъкидла-таъкидлаб
айтган   гапга   жавобан   «Номаҳрамга   эшиттириб-а?»   дейиши   (отасининг
«Номаҳрамга овозини эшиттирса рози эмасман!» деганини назарда тутиб)
юқоридаги   фикримизни далиллай  олади. Шу  ўринда  Чўлпон психологик
контраст   доирасини   кенгайтиради:   «Зеби   бу   сўзни   чин   кўнгилдан
чиқариб   ва   жеркиб   туриб   айтган   бўлса   ҳам,   қизлар   ҳаммаси   бирдан
кулишиб юбордилар. Яна ҳар хил овозлар кўтарилди.
—  Шу ҳам  номаҳрам бўлибдими? 
— Шу Ўлмасжон- а ?
—   Номаҳрам   ўла   қолсин ...»   Бу   ерда,   аввало,   икки   хил
дунёқараш   тўқнашуви   кузатилади.   Зеби   учун   кап-катта   йигит   бўлиб
қолган Ўлмасжон, албатта, номаҳрам саналади. Салти ва бошқа қизларга
эса   Ўлмасжон   маҳалладош,   кечагина   бирга-бирга   қувлашмачоқ   ўйнаб
юрган   бўлишса  мумкин.  Табиийки,  куни-кеча   паранжига  ўранган   қизлар
учун   бу   йигитча   ҳали   номаҳрам   бўлиб   улгурмаган   (уларнинг   наздида).
Боз  устига, Зебидан  фарқ қилароқ, унинг йўлдошлари «номаҳрам» деган
сўзга   юзакироқ   қарашади,   яъни   холини   холига   тўғрилаб   ўтиришмайди,
15                                                                                                                      
улар   учун   бегона   бўлмаган   эркак   номаҳрам   саналмайди.   Кўнглидаги
«майлларни   юганлаб   тутмоққа   мажбур»   бўлган   Зеби   энди   бунга   кучи
етмай   қолаётганини   сезади,   отасининг   гапини   эсалаб   изтиробга   тушади.
Қиз   дилидаги   изтироб   шунчалар   кучлики,   маълум   муддат   кўнглига
сафарга отланганидан пушаймонлик оралайди. Унинг Салтига «Мунақа -
илишингизни   билсам   келмас   эдим...»   деган   гапида   хафаликка   қўшимча
ўлароқ пушаймонлик ҳисси ҳам сезилади. Юқорида кўриб ўтганимиз гап-
сўзлар   Зеби   руҳиятида   кечган   курашда   ҳаёт   завқининг   ғолиб   келишига
замин   ҳозирлайди.   Қафасдаги   руҳ   қизларнинг   шўх   яллаларидан
қувватланиб, тамомила эркинликка чиқади. Чўлпон Зеби билан Ўлмасжон
муносабатларини   сирли-романтик   руҳга   чулғайди.   Шу   боис   ҳам
бошданоқ   Зеби   руҳига   кирмаган   китобхон   учун   қиз   дилида   муҳаббат
пайдо бўлиши ишонарли кўринмаслиги мумкин. Зеро, ёзувчи дилни дилга
пайвандлаган   лаҳза   тасвирида   сўзга   хасислик   қилади.   Пойлоқчи
кампирнинг   қилиғини   кўриб   «Зеби   камоли   ҳайрон   бўлганидан
ааравакашнинг   номаҳрам   эканлигини   ҳам   унутиб,   ҳалиги   танғирқаш
назари   билан   унга   қаради.   Аравакаш   юмшоққина   кулимсиради.   Ёш
йигитнинг бу ёш ва ширин табассумини ой ёруғида алайно кўра олган ёш
қиз   бутун   баданларидан   мулойимгина   дуркираш   кечганини   пайқади
ва   қизариб   тескари   қаради.   У   қараш   аравакаш   йигитчага   ҳам   бошқача
таъсир   қилган   бўлса   керак,   кампирни   туртиб   уйғотмоқ   учун   қўлини
юқори   узатди.   Шунда   кампирнинг   бошидаги   қўл   бошқа   бир   қўлнинг
ўзига   келиб   текканини   боягидан   кучлироқ   дуркираш   билан   сезди.
Эркак   зоти   билан   биринчи   марта   бу   хилда   учрашган   ёш   қиз   шу   пайтда
бир   оз   гангираган   эди.   Шунинг   учун   қўлини   дарров   тортиб   олмасдан,
ўзига келганидан кейин   бирданига жеркиб тортди». Ўз вақтида адибни
«Кеча   ва   кундуз»   да   хотин-қизлар   жуда   лавашанг,   бўш,   кўнгилчан,   тез
йиғлайтурғон, жинсий завққа интилатурғон қилиб кўрсатилади (масалан,
Зеби,   Султонхон,   Пошшахон,   Энахон).   Чўлпон   хотин-қизлардан
16                                                                                                                      
кулади...»   дея   айблаган   эдилар.   Юқоридаги   кўчирмада   шу   айбловни
қувватлайдиган ўринлар йўқ эмасдай: агар парчани асар контекстидан узб
олинса,   унда   балоғатга   етган   икки   жинс   вакилларининг   бир-бирига
талпинишидан   бошқа   нарса   қолмайди.   Лекин   шу   лаҳзагача   ўтган
ишларни   хаёлда   тиклаб,   Ўлмасжоннинг   хатти-ҳаракатларига   разм
солинса,   ўзгача   манзара   кузатилади.:   «Қизлар   жим   эдилар.   Аравакаш
зерикди,   шекилли,   астсгина   ашула   бошлади.   Унинг   ашуласи   ҳом
ҳиргойидан нарига ўтмаганидан кейин Салти кўтарилди:
— Ўлмасжон, бормисиз? Дурустроқ айтсангизчи!
Салтининг яна бир ўртоғи—Қумри унинг сўзини қувватлади:
—Ҳа,   рост,   шундай   яҳши   овозингиз   бор   экан,   Шўх-шўх
айтмайсизми? Кенг далада қанча чўзсангиз, шунча кетади жаранглаб… 
Йигитча кулди. У қоронғида секингина орқасига қайрилган эди.
Орқа   сафдаги   қизлар   чимматини   кўтариб   ўтирганларидан   уларнинг
юзларини   сал-пал   кўрса   бўларди.   Кулимсираб   туриб   қизларга   бир   лз
қарагач:
—Орангизда   данғи   кетган   ашулачингиз   бор   туриб   менга
осилганингиз   қизиқ!»   Сезиладики,   Ўлмасжон   Зебининг   таърифини,
эҳтимолки   қўшиғини   ҳам   эшитган   ва   унга   эртаклардагидек   ғойибона
ошиқбўлган.   Чўлпон   буни   очиқ   айтмайди,   қаҳрамонининг   хатти-
ҳаракатларини   жонли   тасвирлайди-да,   унинг   руҳиясини   тушунишга
имконият яратади: Ўлмасжонга «шўх-шўх айтинг» дейишмоқда, демак, у
мунгли куйлаяпти. Айтиш мумкинки, бу мунг маъшуқасининг шунчалар
яқин   ва   узоқлигидан   туғилган.   Унинг   «секингина   орқасига   қайрилиб»
(бировни   ҳуркитиб   юборишдан   қўрққгандай!»,   чимматини   кўтариб
ўтирган   орқа   сафдаги   қизларга   қараб   қолиши   (бировнинг   дийдорига
тўймоқчидай!), «данғи кетган ашулачи» Ҳақида юрак ютиб гапириши ҳам
шундан   далолат   беради.   Аравакаш   умумий   хушвақтлик   фонида
ҳазиллашгандай   Зебига   дилини   ёради:   «Таърифингизни
17                                                                                                                      
эшитибжигарларимиз   лахта-лаҳта   қон   бўлиб   кетган,   опа…»   ўзи   билан
тегишган   қизларга   қарата:   «Қон   бўлган   юракларни   бир   нафасда   ёзиш
сизларнинг   («Сизнинг,   Зебихон!   -   Д.Қ.)   қўлингизда   опалар!»   -   дейиши
аввалги   гапини   кучлаб   тушади.   Қизлар   ялла   қилганларида   «индамасдан
отини   аста-аста   қамчилаб   кетаётган»   Ўлмасжоннинг   Зеби   қўшилиши
билан   «оғир   бир   «уҳ»   тортиши»,»   қўлидаги   қамчиси   дарахтдаги   кузги
япроқ   сингари   зўрға-зўрға   бармоқларига   осилиб   қолгани»   ҳам   унинг
ҳазил   тариқасида   айтган   гапижиддий   асосга   эга   эканини   кўрсатади.
Албатта,   Зеби   йигитнинг   ўзини   тутишида,   гап-сўзларида   юқоридаги
маъноларни   пайқамай   қолмаган.   Қизларнинг   «Ўлмасжон
номаҳрамлигини   ҳам   унутиб»   унга   «танғирқаш   назари   билан»   (гўё   улар
эскитдан танишу, нигоҳ орқали бир-бирини тушунадигондек) қараши ҳам
бежиз эмас, бу икки ёш орасида кўринмас ришталар илгарироқ топилган.
Демак,   асар   котексидан   келиб   чиқсак,   Зебининг   Ўлмасжонга   кўнгил
қўйиши меҳрга ташна қалбнинг шайдо юрак чақириғига «лаббай» дейиши
сифатида тушунилиши мумкин.
1.3. Ппсихологик контраст.
Туйқус   пайдо   бўлган   ҳис   шунчалар   кучлики,   у   тезда   ташна
қалбни   буткул   ишғол   қилади:   «Зеби   секингина   бўйнини   чўзиб,   гапга
қулоқ   солди.   У   фақат   Қумрининг   сўзини   —   «биттаси   ўзимизнинг
аравакаш...»   деган   сўнгги   сўзини   эшитиб   олди.   Юраги   ўйнади ...   ва
дарҳол   бурилиб   ташқарига   қаради.   Бошқа   ҳеч   нарса   кўринмасди.   Юрак
ўйнаши   босилмади.   Лаблари   титрамоққа   бошлаган   эди...   Бирданига
ўрнидан   турди,   қизлар   йўл   бўшатдилар,   уларни   оралаб   ўтди...»
Кўрамизки,   Чўлпон   қаҳрамонининг   руҳий   ҳолатини   ташқи
психофизиологик   белгилар   орқали   очади.   Шу   билан   бирга   қаҳрамон
руҳияти   статик   ҳолатда   эмас,   динамикада   кўрсатилади,   яъни,   руҳий
18                                                                                                                      
ҳаяжон акс эттирилади. Аравакаш номини эшитган Зеби унинг ўзини деб
келганини   ўйлаганида,   юраги   ўйнайди,   дарҳол   бурилиб   уни   кўришни
истайди.   Қиз   дилидаги   истак   шунчалар   кучлики,   у   бирданига
(ғайришуурий тарзда) ўрнидан туради, қизлар гап қилиши мумкинлигини
ҳам   ўйлаб   ўтирмасдан   боқча   томон   юради.   Ёзувчи   Зебининг   айни
пайтдаги   руҳий   ҳолатига   қуйидагича   таъриф   беради:   «Ёш   қиз   ўз
кўнглининг   биринчи   марта   ўзига   бегоналашганини,   ўзидан   бошқа   бир
кучнинг кўнглига эгалик қилганини сезарди...» Сезиладики, айни лаҳзада
Зеби   кучли   ҳис   домида   қолган:   ёрқин   ифодаланган   психофизиологик   ва
психофизиогномик   ўзгаришлар,   фикрлаш   қобилиятининг   сусайгани,
иродасининг   фалажлангани   қаҳрамоннинг   аффект   ҳолатида   эканлигидан
далолат   беради.   Зебининг   Ўлмасжон   билан   учрашганида   айтган   гаплари
ҳам   фақат   қаҳрамоннинг   умумий   психологик   контекстида   тушунилиши
мумкин:
«— Бугун саҳар... аравани қўшаманми?
— Нимага?» 
Қизнинг туйқус айтиб юборган гапи дилидагини ошкор қилади:
у   эркинлик   нашъасидан,   Ўлмасжоннинг   дийдорини   кўриб   туриш
бахтидан   осонгина   кечиб   кетолмайди   энди,   бу   дамларнинг   узоқроқ
чўзилишини   истайди.   Қиз   аффект   ҳолатидан   чиққан   бўлса-да,   ҳамон
сарҳуш   —   карахтдай   туради,   Ўлмасжоннинг   гапларини   эшитмайди   гўё:
«Зеби   тутга   суянган,   ўзининг   қайда   турганини   унутаёзган,   шунча   гапга
бир   оғиз   жавоб   бермасдан,   оғир   ўйларга   толган   эди».   Бу   ўринда
қаҳрамоннинг   тана   ҳолати   (поза)   унинг   руҳий   шолатини   ифодалашга
хизмат қилади. Зебининг мазкур ҳолатини китобхон кўз олдига келтириб
қўйган   адиб   севгисининг   интиҳосини   нурли   кўролмаган   ва   ҳам   ундан
кечиб   кетолмаган   қиз   дилидаги   изтиробни   ўз   тилидан   —   психологик
ҳикоялаш   тарзида   беради.   «У   шу   тобда   ҳзининг   яқин   келажакдаги   қора
кунларини,   қай   рангда   кўринишини   маълум   бўлган   бахти,   толеини
19                                                                                                                      
ўйларди.   Унинг   бутун   бахти   Раззоқ   сўфининг   жоҳил   вужудига   боғлиқ
эмасми?   Унинг   бир   оғиз   «ҳа»   ёки   «йўқ»   қиз   бечоранинг   беҳад   қувнаб
яйрашига   ёхуд   хазон   япроғидай   бир   нафасда   сўлиб   нобуд   бўлишига
ярамайдими?»   Албатта,   бу   хил   ўйлар   Зеби   учун   янгилик   эмас,   «фақат
ширин бир умид, кўзда кўрилиб, қўлда тутилган -   нақд бир умид билан
бирга келган  қора ўйлар   қиз бечорани  ёмон эзиб ташлайди!  Бир-  икки
кундан   бери   ашула,   ўйин   деганда   ўзини   билмас   даражада   берилиб
кетиши,   шу   изтиробларнинг   ҳордиғини   чиқариш   учун   эмасми?»   Ёзувчи
қўллаган   психологик   хикоялаш   стилистик   жиҳатдан   лирик   чекинишга
яқин   туради:   бу   ўринда   қаҳрамон   руҳий   ҳолати   тасвир   этилибгина
қолмасдан,   муаллиф   муносабати   бевосита   берилади   ҳам.   Қаҳрамонга
руҳан   яқин   яқин   бўлган   адиб   муайян   маънода   унга   қўшилиб   кетади.
Муаллифнинг   ўқувчига   қаратилган   риторик   саволлари   мақсадига   кўра
ўқувчи   учун   Зеби   қалбига   солинган   кўприк   вазифасини   ўташи,   унинг
руҳига   чуқурроқ   кириш   имкониятини   бериши   керак.   Зебининг
психологик   ҳикоялашга   қай   ҳолатда   қолган   бўлса,   унинг   ниҳоясида   ҳам
ўшандай ҳолатда. Кўрилиши (яъни, асар сюжетида узилиш бўлгани каби)
ҳам   лирик   чекинишга   хос.   Айтмоқчимизки,   мазкур   ўринда   психологик
ҳикоялаш   ва   лирик   чекиниш   уйгунлашиб   кетади.   Шундай   бўлса-да,   биз
буни   лирик   чекиниш   дейишдан   тийиламиз,   чунки   мақсад   -   моҳиятига
кўра   у   қаҳрамон   руясида   кечаётган   жараённи   кўрсатувчи   психологик
ҳикоялашдир.
1.4. Адабиётга вульгар социологик ёндашиш.
«Ўз   орқасида   ўйналаётган   ўйинлардан   бехабар»   Зебининг
қишлоқдан   қайтгандан   кейинги   руҳий   ҳолати   кўп   жиҳатдан   юқоридаги
ҳолатнинг   тадрижий   давомидир.   Гарчи   «уйлари   совчиларнинг   қатнов
йўлларига айланганидан бери у шўрликнинг қора ўйларга ботмаган куни»
20                                                                                                                      
бўлмаса-да, энди улар қизни кўпроқ изтиробго солади. Шунинг учун ҳам
ҳовлида   кашта   тикиб   ўтирган   қизнинг   қулоғига   отасиннг   ўзи   ҳақида
гапиргани чалинганида, у «...кўнгли безота бўлиб дарҳол ўрнидан турди.
У бу ёққа чиққан вақида чол-канпир уйда эдилар, шунинг учун у астагина
сўрига   бори   ўтирди   ва   икки   кўзи   уйнинг   эшигида ,   билинмаган   бир
кўнгил   қоралиги   билан   онасининг   чиқишини   кута   бошлади…»   Қиз
кўнглидаги   безовталик   шунчалар   кучлики,   онасининг   чиқишини
кутишига- да чидамайди, ўзи ҳақида қандай гаплар бўлаётганини билиш
учун:   «…уй   дарпардаларидан   бирининг   таккинасига   ўтирди.   Энди   уйда
ўтаётган   гапларнинг   ҳар   бирини   унинг   қулоқлари   битта-битта   овлаб
борарди»   Чўлпон   чол-кампир   орасидаги   гаплар   ва   Зебининг   руҳий
ҳолатини паралел равишда тасвирлайди. Интуитив тарзда ёмон бир нарса
сезганидан   кўнглига   «қоралик»   инган   Зеби   руҳиясида   ичкаридаги
гапларнинг   оҳанги   ва   мазмунига   хос   ўзгаришлар   кузатилади.   Бу   усул
қизнинг безовталигини ўқувчига юқтиради, натижада қаҳрамонни кўриб,
дилидаги   ҳар   бир   тўлқинни   ҳис   қилиб   туради.   Ичкаридагилар
пичирлашиб   гапираётганларидан   дуруст   англамаётган   Зеби   онасининг
«Мингбоши   бўлса   хотини   бордир?   Худо   уриб   кундош   устигами?»
деганини   аниқ   эшитади:   «У   иккала   қўлининг   қандай   қилиб   кўкрагига
бориб   қолганини   ўзи   пайқаёлмади...   Энди   унинг   юраги   нотоб   бўлган
каби   жуда   суст   урмоқда,   ранги   оқарган ,   бутун   вужуди   латта   каби
бўшашган   эди...   Деворга   суянганича   беҳол   ўтириб   қолди».   Келтирилган
парчага   диққат   қилинса,   Чўлпоннинг   инсон   руҳиятини   жуда   яхши
ўрганганига, руҳий ҳолатни психология илми нуқтаи назаридан ҳам тўғри
ва   аниқ   акс   эттирганига   шоҳид   бўлиш   мумкин.   Гап   шундаки,   бирдан
ҳосил   бўлган   кучли   ҳис   инсон   организмида   турли   физиологик
жараёнларнинг   ўзгаришига,   хусусан,   қон   айланишининг   (юрак
уришининг   тезлашиши   ёки   сустлашиши),   секретор   функцияларининг
(оқариш,   қизариш,   терлаш)   бузилишига,   титроқ-қалтироқ   ҳолатига   олиб
21                                                                                                                      
келиши   мумкин.   Зебининг,   озроқ   ўзига   келгач,   миясида   «уч-тўрт   кун
бурун ўтган  воқеалар жонлангани» ҳам психологик жиҳатдан ишонарли.
Зеро,   у   қишлоқда   эканида   ўйин-кулгуга   «ўзини   унутар   даражада
берилгани» дан атрофида юз бераётган воқеаларни информация шаклида
қабул қилган-у, идрок қилмаган. Энди эса, хаёлида ўша воқеаларни бир-
бир   тиклагач,   уларнинг   туб   моҳиятига   етади.   Отасининг   сўнгги   сўзлари
уни   бирмунча   тинчлантиргандек   бўлса-да,   қиз   бу   вақт   ичида   бир   ўлиб-
бир тирилганки, «кампир ташқарига чиққанида Зеби ҳолсиз ва дармонсиз
дарпарда   ёнига   чўзилган,   унинг   ҳали   жуда   ёш   ва   жонли   кўзларида   кўп
йиллик меҳнат ва қийналишларнинг оғир ҳорғинлиги кўринади ». 
Зебининг   кўнгли   бирмунча   тинчланган   бўлса-да,   ҳали   тамом
таскин топган эмас. Қиз руҳиятидаги умид билан «қора ўйлар» курашида
ҳали   уларнинг   ҳеч   бири   баланд   келолмаган,   ғайришуурий   тарзда   ҳосил
бўлган   хавфсираш   «қора   ўйлар»   га   иттифоқчи   бўлиб   юрагини   ўртайди.
Шу   боис   ҳам   « аллақандай   белгисиз   бир   ташвиш   ва   ҳадиксираш
билан   жизлаб   ётган   кўкси ни   шабадага   бериб   кашта   тикаркан,   унинг
ғамли   овози   ғамли   куйлар ни   шабадага   қўшиб   олисларга   узатади».   Шу
боис   ҳам   кўнглини   ёзиш   баҳона   Салтиларникига   борган   қиз   Ўлмасжон
ҳақида   ширин   хаёллар   суради,   лекин   улар   «биргина   «мингбоши»   сўзи
келиб   чиқиши   билан   бир   варақасига   паришон   бўлиб   сочилади,   тўкилган
тариқ каби ҳар томонга тирқираб кетади. Ҳалиги   ширин хаёллар билан
кулиб, тўлиб, чўғдай  қизариб   турган юзлари гармсел  теккан экин каби
бир   нафасда   сўлиб,   ўлиб,   учуқдек   бўзариб   қолади ...»   Ўлмасжонни   бир
кўриш   учунгина   келган   Зеби   атрофга   шайдо   нигоҳ   билан   қарайди:
Салтининг,   унинг   онасию   бувисининг   яхши   муомалаларини   ўз
хайриятига   йўйиб   («Салтанат   ўзининг   бу   севимли   қариндошига   бу
севимли   ўртоғини   олиб   бермоқ   истамайдими?»   )   қувонади;   йигитнинг
онасига нисбатан  ажабтовур меҳри ияди. Булар қиз дилидаги умид аста-
секин   баланд   кела   бошлаганидан   дарак   беради.   Кейинроқ,   «Раззоқ
22                                                                                                                      
сўфининг уйидагилар «мингбоши» деган сўзни унутаёзган бўлганларида,
Зеби   дилидаги   умид   буткул   устун   келгани   кузатилади.   Бу   вақтга   келиб:
«Ўлмасжон   ҳар   ўтганида   деярлик   сўфининг   баланд   деворига   осилиб,
ҳипчин   синдирадиган   бўлди...   Энди   каштачи   қиз   «вой   ўлақолай!»   деб
ичкарига  қочмас,  фақат  бетига  рўмолини парда  қилиб,  икки  бети  чўғдай
ёнгани   ҳолда,   кулумсираган   кўзлари   ила   ҳалиги   парданинг   ёнидан
мўраларди...»   Зебининг  дилида   муқимлашган  умидворлик  ҳисси  уни  яна
серзавқ,   сернашъа   қизчага   айлантиради.   Шу   боис   ҳам   у   «биргина   қизил
олма учун девор ошиб бошқа боққа тушган йигитча тўғрисидаги ашулани
ланг   қўяди»,   ҳатто,   онаси   гап   сўраганида   «ашуланинг   бўлинишини
истамаган қиз жавобни калта қилиб, яна сернашъа қўшиғини бошлайди».
Зебининг ўртоқларини чақиртирмоқ истаги ҳам шундан, улар билан яйраб
ўйнагиси,   қувончини   улашгиси   келади,   ўзини   безовта   қилган   «қора
ўйлар»   ширин   хаёллар   остида   кўмилиб   кетганидан   у   энди   «ниҳоят
даражада   тотли   тушлар   билан   кўп   роҳат   ухлайди».   Мана   шу   хаёлий
бахтиёрлик   фонида   Зеби   онасининг   изтиробларини,   қизининг   тақдирига
куйиб   тўкилган   ёшларининг   чин   моҳиятини   англамайди.   Қиз   онасининг
йиғлаганини билиб аввалига ташвишланса-да, кўнглидаги ҳадик илгариги
кучини   йўқотгани   учун   ҳам   онасининг   соддагина   важҳига   ишонади,
кўнгли   тинчийди   қолади.   Зебининг   мазкур   руҳий   ҳолати   қуйидагича
кўрсатилади:   «отасини   нонуштага   чақирмоқ   учун   Зебига   Раззоқ   сўфи
нимагадир:
— Чойингни ҳовлига чиқиб ич!- деб буюрди. 
Бу   буйруққа   на   она   эътироз   қилди   ва   на   қиз.   Айниқса,   Зеби
бутун   бу   нарсаларни   отасининг   феъли   айниганидан   кўрарди.   Онасининг
кўзларида   шунча   изтироблар   қайнаб   тошгани   ҳолда,   ёш   қизнинг   содда
кўнгли   уларни   кўролмас   эди.   Онанинг   кўнгли   сир   беркитиш   орқасида
ғашдан   ёрилай   деганида,   қизнинг   кўнгли   дам   Ўлмасжонни,   дам
Салтихонни эркалатиб ўйнар ди. Ҳовуз бўйида яна ўша қўшиқ, яна ўша
23                                                                                                                      
ёқимли   овоз   сувларнинг   жимжимаси   устида   йўрғаларди...   Яна   ўша
девордан, яна ўша аравакаш бола мўралаб ёш қизнинг мунгли қўшиғини
бўларди...»   Мазкур   эмоционал-психологик   фон   Зебининг   кейинги
изтиробларини   психологик   жиҳатдан   асослашда   муҳимдир.   Аввало,   қиз
балоғат   ёшига   етганидан   бери   ҳадикда   кутган   «бало»   кутилмаганда
келадики, бу кутилмаганлик эффектини беради. Ёзувчи буни «ёш қизнинг
кўнгил   шишасига   бир   тош   келиб   теккан   каби   бўлди»   дея   лўндагина
изоҳлайди.   Чўлпон   қаҳрамонининг   айни   кунлардаги   руҳий   ҳолатини
тасвирлашда чинакам реалист санъаткорга  хос иш тутади:  Зебига  зўраки
йўл-йўриқ кўрсатмасдан,   характер  мантиқидан келиб  чиқишга  интилади.
Албатта, Зеби учун бу катта фожеа, лекин «ҳисларини юганлаб тутмоққа
ўрганиб қолган», ота амрини худонинг буйруғи деб тушунадиган, қатъий
ҳаракат   қилишга   табиатан   ожиз   қизнинг   тақдирга   тан   бериши   муқаррар
эди.   Унашилганидан   кейинги   дастлабки   кунлар   Зеби   йиғига   зўр   беради.
Табиийки,   у   каби   ожиз   нарса   учун   ўз   ҳисларини,   норозилигини
ифодалашнинг   ёлғиз   йўли   ҳам   —   шу.   Ўша   кунлар   унинг   «кўз   ёшлари
сира  тинмадилар»,  лекин  қиз  қатъий   ҳаракат  қилишга  ожиз  экан,   бу  ҳол
узоқ давом қилолмайди:  «Бора-бора Зебининг кўз ёшлари ҳам қуриди. У
ҳам   худди   суратдай   жонсизгина   судралиб   юра   бошлади...   Зебининг
оғзидан   на   бир   оғиз   сўз   чиқар,   на   бир   байт   қўшиқ,   на   бир   оҳ-воҳ».
Сезамизки,   қиз   сўнгги   кунларда   ўзига   серзавқлик,   хаёлпарастлик,
жонлилик бахш этиб турган умидворлик ҳиссини ўлдирган. Шу боис ҳам
у   «жонсиз   сурат»   га   айланиб   қоладики,   энди   унга   ҳаммаси   барибирдай
кўринади.   Модомики,   қизнинг   руҳишунга   кўна   бошлаган   экан,   танада
кўрилган юқоридагича ҳолат ҳам узоқ давом этиши душвор. Шу боис ҳам
Чўлпон   Зебининг   «тўйга   яқин   ва   тўй   кунлари   ўртоқлари   билан   кулиб
гаплашгани»   ни   айтади.   Англаш   мумкинки,   барибир   қўлидан   ҳеч   нарса
келмаслигини билган қиз изтироблардан келган карахтликдан сўнг кечган
кескин   ички   кураш   оқибатида   муайян   руҳий   мувозанатга   эришган.   Бу
24                                                                                                                      
мувозанатни  тутиб турган омиллардан бири ушалмайдига орзу сифатида
Ўлмасжонни   унутишга   ўзини   мажбур   қилолгани   бўлса,   иккинчиси   —
мингбоши   ҳақида   қишлоқда   эшитган   гапларини  хаёлига   келтирмасликка
тиришгани.   Шу   ҳолатда   Умринисанинг   «кичкина   митти»   си   қизга
мингбошини «шундай тасвир қилдики, энди унинг ўрнига — куёв ролига
—   бир   дев   кириб   келса   Зеби   «жон!»   дерди!»   Бу   нарса   қиз   дилидаги
мувозанатни   бузадики,   у   «бирданига   бурунги   қуруқ   сурат   шаклига
кирибю   қолади».   Боз   устига,   Умринисабиби   тайин   қилган   хотинларнинг
атайин   эшиттириб   қурган   суҳбати   қизни   биратўла   йиқитади:   «Зеби
кўзларини мўлтиратиб,  қўли кўксида  бедармон  ётарди.  Оғзини  очиб  бир
сўз   демас,   саволларга   жавоб   бермас,   ёнига   кирган   Энахонни   ҳам
танимасди.   Ранги   пахтадек   оқарган,   қовоқлари   бирушта   учиб   тушарди».
Кўрамизки,   Зеби   мингбоши   совчилари   ҳақида   илк   бор   эшитганда
бошидан   кечирган   руҳий   ҳолатга   тушди.   Бунинг   боиси   шундаки,   руҳий
мувозанатга эришиш учун қиз кўпроқ мавҳум фикр юритган, яъни, ўзини
минглаб бахтсизларнинг бири сифатида тушуниб, конкрет ўзи ва бўлажак
куёви ҳақида ўйлашдан имкон қадар қочган. Энди эса шароит уни шунга
мажбур қилдики, қиз дилида жимиб кетган изтироблар кучайиб, уни яна
психий шок ҳолатига солди.
Адабиётга   вульгар   социологик   ёндашиш,   уни   мономафкура
қуроли   сифатидагина   тушуниш   ҳукм   сурган   даврда   Зеби   типидаги
«тақдирга   тан   берадиган»   қаҳрамонлар   рағбат   топмас   эди.   Зеро,
адабиётдан   курашчан,   оммага   «ибрат   бўларлик»   қаҳрамонлар   яратишни
талаб   қилишлик   аксарият   китобхонлару   адабиётшуносларга   хос   эди.
Ёзувчи   бўлғувси   оппонентларининг   маломатларини   ҳис   қилгани
учундирки,   китобхонни   ҳам,   қаҳрамонини   ҳам   кўнишга   обдон
тайёрлайди:   отасининг   оппоқ   соқоли   билан   кўз   ёшларини   тўкиб
қарғашлари,   «мундай   қарғишларнинг   ортиқ   даражада   қўрқинч   эканини
ҳар   оғиздан   эшита-эшита   ўсган»   қизга   таъсир   этмаслиги   мумкин   эмас;
25                                                                                                                      
ўзи туфайли онасининг, шундоғам умри азобда ўтаётган аёлнинг, чеккан
ситамлари   юрагини   эзиши   табиий;   кундошларининг   саъй-ҳаракатлари,
негадир   атрофдагиларнинг   бари   «шу»ни   исташи   Зебидай   «ожиз,
иродасиз, аянч ва яккабош» қизни синдириши аниқ эди. Аввалига ашула
айтиб   ўтиришгагина   кўниб   ён   берган   Зеби   шарт-шароитларни   обдон
ўйлагач:   «Ёлғиз   жоним   билан   ҳеч   нарса   қилолмайдиганга   ўхшайман,
тақдирга   тан   бераман,   шекилли...   Вой,   худойим,   ўзинг   ташлагандан
кейин   бошқа   чора   борми ?»   деган   қарорга   келади.   Чўлпон   шу   қарорни
берган қизнинг руҳий ҳолатини, дилида кечган  ақл ва ҳис курашини зўр
маҳорат   билан   тасвирлайди:   «...   қиз   бечора   тақдирга   тан   беришга   жазм
қилганидан кейин омонсиз тақдирнинг суниб турган жомидан  ўзини маст
бўлгандай хаёл қилиб , ўзи хоҳламаган ва ўзи қўрққан заққа толди. Ўша
шумлик   кунда   то   кечгача   Зеби   неча   марта   тишини   тишига   босиб
ғижинди , оёғи билан   ер депсиб ўзини зўрлади , оқшом чоғи кўнглидаги
изтиробларни   дутор   қилларига   ва   Нетайхон   яллаларига   топширди.
Ортиқча   қийналмаслик   учун   бутун   оқшом   ичи   фонар   ёқмади ,
ташқаридан   тушга   заиф   ёруғда   —   мингбошига   қайрилиб   қарамасдан   —
дуторини   чалиб   ялласини   қила   берди...»   Кўрамизки,   Зебининг   мазкур
ҳолати табиий қўрқувдан анча кенг. Ҳар жиҳатини ўйлаб таслим бўлишга
жазм қилган қиз кўнгли осонгина кўнадиган эмас, зеро, аллақачон ҳосил
бўлган   жирканиш   ҳисси,   антипатия   ҳали   ҳам   кучли.   Шу   боис   ҳам   Зеби
қаршисидаги   айнан   мингбоши   эканлигини   хаёлидан   чиқаришга,   «ўзини
маст   бўлгандай   хаёл   қилишга»   уринади.   Ақли   шундай   қилиши
кераклигини   айтиб   тургани   ҳолда,   кўнгли   бунга   унамайди.   Ёзувчи
Зебининг «ташқарида ҳамма ухлагач,  бирданига дуторни ирғитгани » ва
мингбошининг   «очилган   қучоқларига   бир   қулдай   эътирозсиз   кириб
кетгани»   ни   ёзиш   билан   кифояланади.   Лекин   сал   илгарироқ   айни   шу
лаҳза   айвонда   ҳамманинг   ухлашини   кутиб   ўтирган   Султонхон
руҳиятидан   ўтказиб   берилганки,   зийрак   китобхон   буни   илғамасдан
26                                                                                                                      
қолмайди: «Ниҳоят, ҳамма ухлаб кетди. Шундан кейин Зебининг ашуласи
тинди. Яна бироз  кейин дутор товуши ҳам  алланечук   бирданига   узилиб
қолди.   Бу   узилишда   аллақандай   бир   зарда   қилиш ,   бирданига   дуторни
ирғитиб   ташлаш   бориди...»   Зеби,   тушуниш   мумкинки,   «ваъдасини
бузмаган»   мингбошига   зарда   қилади,   зеро,   у   куч   ишлатганида   қизга
осонроқ бўлур эди. Ёзувчининг «бирданига» сўзини таъкидлаб ишлатиши
ҳам   бежиз   эмас:   кўнглини   бўйсундиролмаган   қиз   бир   лаҳзагина   унга
қулоқ   солмади,   кўзини   чиппа   юмиб   ўзини   тақдир   тўлқинига   отди-да,
изтироблардан   биракай   қутулди.   Зебининг   кейинги   хатти-ҳаракатлари
ҳақида   адиб:   «Эртаси   куни   унча   ижирғанмади.   Ундан   кейин   табиат   ўз
ишини   қилди.   Мамлакатнинг   қизғин   қуёшида   тез   етилган   тан   бечора
қизнинг   маъюс   кўнглини   ўз   қучоғига   олди »,   -   дейди-да,   гапни
мухтасар   қилади.   Зебининг   кейинги   хатти-ҳаракатларидан   тақдирига
буткул   кўниб   кетиши   яққол   сезилиб   туради.   Кўрамизки,   Чўлпон
талқинида   Зебининг   табиий   фазилатларидан   муҳитнинг   емирувчи   кучи
устун   келади.   Суюкли   қаҳрамонини   кундошлар   орасига   сингдириб
юбориш   билан   адиб   катта   бадиий   умумлашмага   эришади,   зебиларни
пошшахону   султонхонларга   айлантирган   муҳитга   муносабатини
ифодалайди.
Мингбошининг заҳарланиши эпизодини тасвирлар экан, Чўлпон
Зебини   ҳар   қандай   гумондан   ҳоли   қилишга   интилади.   Зеро,   зоҳиран
гумон   учун   асос   йўқ   эмасдай:   Пошшахон   кучалани   Зеби   учун   «дам
солинган»   чойнакка   солган,   билганки,   кундоши   бу   сувни   бировга
тутмайди.   Ёзувчи   фожиа   тафсилотини   тасвирлар   экан,   Зебининг   айни
шундай   ҳаракат   қилиши   лозим   бўлганини   психологик   жиҳатдан   асослай
билган:   «Орада   қанча   ухлагандир,   ўзи   ҳам   билмайди,   бесаранжом   бир
қичқириқ билан уйғонди:
— Сув! Сув! - деб қичқирарди мингбоши.
27                                                                                                                      
Зеби   уйқусираб   келиб   яна   фонарни   баландлатди.   Унгача
мингбошининг қўрқинч овози ҳам кўтарила тушди:
— Синталоқди қизи, сув дейман!  Сув! (Зеби ҳалигача  тушуниб
етмаганидан   мингбоши  ғазабга   минмоқда   -   Д.Қ.)   Юрагим   куйиб   кетди!..
Ёниб кетди!.. Сув! Сув!..
1.5. Динамик принцип асосига қурилган характерлар руҳияти
Зеби   шошиб   қолди ,   тез   бориб   чойнакдаги   табаррук   сувни
қўлига   олди   —   ҳеч   нарса   ўйлашга   фурсат   йўқ   —   дерҳол   мингбошига
узатди...»   Бу   ўринда,   аввало,   Зебининг   жуда   қаттиқ   ухлаганини   назарда
тутмоқ лозим, зеро, ярим кечада молдай ичиб келган эрининг чўчқага хос
қилиқларини кўриб кўнгли алағда бўлганидан «ташқарида анча шамоллаб
ва   енгиллаб   киргач»   гина   ухлаган.   Қаттиқ   уйқудаги   одамга   хос   карахт
шуурига   эрининг   нима   дегани   етиб   бормайди,   уни   бақириқ   кучигина
ўрнидан   қўзғатган.   Шу   боис   ҳам   у   уйқусираб   фонарни   баландлатади   —
нима   гаплигини   билишни   истайди.   Шу   ҳолатда   эрининг   сўкиш   аралаш
ўкириши   Зебини   яна   карахт   қилиб   (қўрқув   аффекти)   қўядики,   унинг
талмовсираб   турганини   кўрган   мингбоши   гапини   қайта-қайта
такрорлайди.   Шуури   тиниқлашиши   биланоқ   шошиб   қолган   Зеби
токчадаги   «табаррук   сув»   ни   олиб   узатади,   айни   пайтда   у   сувнинг
табарруклигини   ўйлайдиган   алпозда   эмас,   тезроқ   эрини   тинчитишни,
унинг   ғазабига   қолмасликни   тилайди,   холос.   Судда   «Нимага   у   сувни
мингбошига   бердингиз?»   деган   саволга   Зебининг   «Жуда   ташна   бўлиб
сўраган эди, шундоққина токчадан олиб узатдим» дея жавоб бериши ҳам
шундан.
Қаҳрамоннинг кўз олдида юз берган даҳшатли воқеадан кейинги
руҳий ҳолати ҳақида адиб «Зеби ўша заҳарланиш ҳодисасидан бери доим
карахт бир ҳолда бўларди, унинг мияси фалажга йўлиққан каби эди» деб
28                                                                                                                      
ёзади.   Қиз   атрофида   юз   бераётган   воқеаларга   ўта   лоқайд,   «ўзини   нечик
мудофаа қилишни ўйламайди», карахт шуурида «Мен ўлдирганим йўқ....
Бу аниқ... Мени қўйиб юборадилар...» деган қатъий ишонч муқимлашган.
Зеби ўзининг тақдири қай йўсин ҳал қилинаётганини билмайди, сабабки,
«суд   мажлисида   фақат   айбдорга   берилган   саволлар,   сўнгра   тергов
протоколи   билан   ҳукмноманинг   энг   керак   жойлари   таржима   қилинар,
бошқа сўзлар ўрусча кетарди». Қизнинг ўзини тутишидаги хотиржамлик,
қўрқув   ҳиссининг   йўқлиги   юқоридагича   ишонч   ва   англамасликдан
келиб чиқади. Шу боис ҳам у суднинг саволларига жиддий жавоб бериш
кераклигини ўйламайди ҳам:
«— Чойнакда заҳар борлигини билармидингиз?
Зеби  кулди.
— Қизиқ экансан (ўрусни сизлаб бўлмайди), мен қаердан билай?
— Демак, эрингизни ўзингиз ўлдирдингиз?
Зеби  қаттиқроқ ва чўзиброқ  жавоб берди:
— Йў-ў-ўқ!.. Ўлибманми ўз эримни ўлдириб».
Зебининг   ўпка   аралаш   айтилган   охирги   гапида   «оппа-очиқ
нарсани»   кўрмасдан   ўсмоқчилаб   сўраганларга   аччиқ   билан   бирга   унинг
психологияси,   ўйлаш   тарзи   ҳам   очиқ   сезилади:   «У   ортиқ   тақдирга   тан
берган,   Акбаралини   ўзининг   шаръий   эри   деб   билади,   бинобарин,   у
Зебининг ҳақиқий хўжаси. Унинг бир сўзигина эмас, ҳар қандай хоҳиши
ҳам Зеби учун қонун. Хотин эса эрини ўлдиришни хаёлига келтириши у
ёқда   турсин,   унинг   ҳар   қандай   истагини   бажо   келтирмоғи,   унинг
кўнглини   олмоғи   керак.   Бу   хотин   киши   учун   ҳам   фарз,   ҳам   қарз.
Шариатнинг йўриғи шундай» 2
 Зеби тақдири аввалданоқ ҳал қилинганини
фаҳмламайди,   зеро,   бунчалик   адолатсизлик   бўлиши   мумкинлигини
тасаввурига   сиғмайди   унинг:   «Ўрус-мусулмон   бўлиб   шунча   одам
ўтирибди, ахир мингбошини ўлдирган Зеби эмаслигини ҳаммаси билади.
Билиб туриб яна қайталаб сўрайбергани қизиқ!»- дея ўйлаши ҳам шундан.
2
29                                                                                                                      
Албатта озод қилинишига қаттиқ ишонганидан Зебини суднинг натижаси
эмас,   «уйимга   қандай   етиб   оламан»   деган   ўй   кўпроқ   ташвишлантиради.
Қизнинг   суд   ҳукми   ўқилган   чоқдаги   реакцияси   кўрсатилган   эмас,   фақат
унинг   «чиммат   остида   ҳўнгур-ҳўнгур   йиғлаётгани»   кузатилади.   Шу
ўринда унинг «Ариза ёзиб берайми? деб сўраган адвокат билан суҳбатини
кузатиш жоиз. Адвокат ариза ёзилса, иш қайта кўрилиши мумкинлигини
айтади, Зеби:
«— Ким кўради? Шулар... кўрадими?
— Бошқа суд кўради.
—   Бари   бир...   оп-очиқ   турган   нарсани...   булар   тушунмайди-ю,
улар тушунармиди?
— Ариза бермайми?
— Қўяқол! Мен учун... овора бўлиб ўтирма...»
Бир   қарашда   Зебининг   гаплари   унинг   «кўзи   очилани»   дан,
«була» нинг тили бирлигини англаганидан  далолат  бераётгандек.  Лекин,
бизнингча,   қизнинг   йиғлаб   айтган   гаплари   унинг   норозилигидан   кўра
кўпроқ   ўз   тақдиридан   хафаланганини,   «оп-очиқ   турган   нарсани
тушунмаган»   ларга   нисбатан   аразли   аччиқни   ифодалайди.   Зебининг
охирги   гапида   эса   руҳий   тушкунликдан   келган   ўз   тақдирига   бефарқлик
оҳанглари яққол кўринади.
Албатта,   романнинг   иккинчи   қисмида,   О.Шарафиддинов
айтмоқчи,   Зеби   тақдирининг   давоми   қаламга   олиниши   эҳтимолдан   ҳоли
эмас.   Дилогиянинг   номланиши,   ёзувчининг   «Новвой   қиз»   ҳикоясида
«инқилобгача — инқилобдан сўнг» схемасининг синаб кўрилгани ҳам бу
фикрни   маълум   маънода   қувватлайди.   Лекин   Зеби   кейинги   романда
характер мантиқига мувофиқ ҳаракат қиладими ёки... Яхшиси, бу саволни
очиқ   қолдирган   маъқулроқ   кўринади,   зеро,   минг   йиллик   тарихимизнинг
айни шу парчасидан мантиқ излаш... қийин.
30                                                                                                                      
Зебининг   теварагида   ҳаракат   қилувчи   персонажлар   руҳиятини
ҳам Чўлпон, асосан, динамик принцип воситасида очиб беради. Уларнинг
айримлари,   хусусан,   Салти   билан   Ўлмасжон   тўғрисида   юқорида   қисман
тўхталдик.   Бизнингча,   бу   принцип   асосига   қурилган   характерлар
руҳиятини   тўлароқ   тушуниш   учун   уларни   қадам-бақадам   кузатиш
лозимдирки,   Зеби   ҳақида   сўз   юритганда   биз   шунга   амал   қилдик.   Лекин
эпизодик   персонажлар   ҳақида   гапирганда   бу   нарса   зарур   эмас,   чунки
бадиий асарда уларнинг характери ва руҳиятини атрофлича очиш мақсад
қилинмайди, балки айрим қирраларигина берилади. 
Масалан,   Чўлпон   Зебининг   кундошлари   талқинида   уларнинг
бариси   учун   хос   бўлган   худбинликка   алоҳида   эътиборни   қаратади.
Аввало   шуни   айтиш   керакки,   уларнинг   худбинлиги   ўзлари   яшаган
микромуҳит   шарт-шароитларидан   келиб   чиқади.   Тўрттагача   хотин
олишга   руҳсат   берган   шариат   уларнинг   ҳаммасига   бир   кўз   билан
қарашни,  ҳар жиҳатдан бир хил таъминлашни  ҳам талаб қилади. Бироқ
бу   нарса,   табиийки,   камдан-кам   одамнинг   қўлидан   келади,   натижада   ўз-
ўзидан   кундошлар   орасида   рақобат   келиб   чиқади.   Кундошлар
рақобатининг   ички   двигатели   —   «менга!»   ҳисси   уларнинг   табиатига
сингиб   кетади   ва   кўп   жиҳатдан   хатти-ҳаракатларини   белгилайди.
«Менга!»   ҳиссининг   поймол   қилингани   Пошшахонни   куйдирса,
Хадичахон   унинг   куйганидан   хурсанд   бўлгани   ҳолда   яйраб   юрган
Султонхонни   куйдириш,   буни   ўз   кўзи   билан   кўриш   истаги   олдида
ожизлик   қилади.   Аслида-ку,   Хадичахон   эридан   тамом   умидини   узган,
тақдирга   тан   бериб,   фақат   мол-дунёдан   кўпроғига   эга   бўлиш   умидида
яшайди,   холос.   Лекин   юқоридаги   каби   майда   интилишлар   бот-бот
вужудини   кемиради,   зеро,   кундошлар   келмаганида   эр   ҳам,   мол-давлат
ҳам   фақат   уники   бўлур   эди.   Чўлпон   кундошлар   орасидаги
муносабатларни   ниҳоятда   жонли   ва   ишонарли   тасвирлайди.   Мисол
31                                                                                                                      
тариқасида   тўй   арафасида   уйига   отланган   Султонхоннинг   Хадичахон
билан мулоқотини кузатамиз:
«—   Мен   ойимларникига   кетяпман.   Уч-тўрт   кун   айланиб,
кўнглимни ёзиб келай...
Хадичахон   «Ҳа,   майли»   деб   қўя   қолса   нима   бўларди?   Жуда
чидамай кетса — индамасиниди, бунга қараб мийиғида бир кулсиниди —
шу   ҳам   етиб   ортарди.   Йўқ!   Пошшо   афсунчининг   бу   ўргатма   илони   бир
марта нишини ботириб олмаса бўладими?
—   Вой,бу   нима   қилганингиз,   Султонхон?   Шундай   яхши
тўйлар  бўляпти...
Тили зўрға-зўрға қалдираб:
— Тўйгача... келаман... - дея олди Султонхон».
Хадичахон   кундошининг   айни   шу   ҳолатини   кўриш   учун   тўйга
саркорлик   қиладики,   лаҳзалик   худбинона   «лаззат»   учун   бир   қиз   бахтига
зомин   бўлаётганини   ўйламайди   ҳам,   сабабки,   шу   топда   унда   рашк-алам
ўти   кучли.   Лекин,   эътибор   қилинса,   Хадичахон   шунинг   ўзи   биланоқ
қониқиш   ҳосил   қилгани   сезилади.   Пошшахоннинг   тўйдан   кейин   бирдан
ўзгариб   қолган   Султонхон   ҳақида   «Мунинг   бу   кулишидан   қўрқаман!
Зебихон   билан   апоқ-чапоқ   бўлиши   бекор   дейсизми?»   деганига   жавобан
айтган гапида бу нарса яққол кўринади: «... Нима қилсин? Қўлидан нима
келади?   Куёвингизда   чиқиб   бошқа   эрга   тегаман,   деб   эди,   куёвингиз
кўнмади.   Отаси   қизини   ҳар   қанча   яхши   кўрса   ҳам,   мингбоши   билан
ўчакишувдан қўрқади. Мингбоши бўлса қайрилиб ҳам қарамайди... Нима
қилсин? Қаерга  борсин? Ночор-ноилож  ўзини хурсанд  қилиб юради-да».
Кўрамизки, Хадичахон дилидаги худбинлик ўрнини инсоф ҳисси эгаллай
бошлаган.   Энди   у   Султонхонни   ўзича   тушунишга   ҳаракат   қилади,
ўзининг   қисматдоши   сифатида   раҳми   келади   унга.   Албатта,   кундошлар
орасида   ягона   болалик   аёл   (бу   нарса   унга   алоҳида   мавқе   беради),   боз
устига, ёши бир жойга бориб қолган одамнинг бу тарзда ўйлаши табиий.
32                                                                                                                      
Аксинча,   оилавий   турмуш   бахтидан   маҳрум,   давлат   учунгина   мингбоши
билан   яшаб   турган   Пошшахон   қониқолмайди,   ўзининг   кесатиғу
қочиримлари   таъсир   қилмаётганини,   саъй-ҳаракатлари   зое   кетганини
ўйлаб   куяди.   Пошшахонга   таъриф   бераркан,   Чўлпон   уни   «мингбоши
хотинлари орасида энг жонли ва энг эслиги» деб айтади. Ҳақиқатан ҳам у
—   ҳаракатчан,   қатъиятли,   мақсади   йўлида   оғишмай   ҳаракат   қила
оладиган аёл. Бироқ унинг бутун иқтидори ўзи яшаётган муҳит қолипига
тушган,   натижада   унинг   дилидаги   шахсиятпарастлик   куртаклари   барг
ёзган.   Пошшахон   ўз   мақсадлари,   ўзининг   ҳузур-ҳаловати   йўлида   ҳеч
нарсадан   қайтмайди,   бошқаларни   тепалаб-янчиб   бўлса-да,   мақсадига
интилади.   Қилган   ишининг   натижасидан   норози   Пошшахоннинг
ўйларини,   уни   машъум   қотилликка   бошлаган   руҳий   жараённи   Чўлпон
моҳирона   тасвирлайди.   Тиришиб-тармашиб   қилган   иши   Султонхонга
заррача таъсир қилмагани етмагандек, энди унинг ўрнини Зеби эгаллади.
Албатта,   Султонхоннинг   бепарволиги   Зебига   «кундошлик»   қилишни
Пошшахоннинг   ўзига   юклаган,   шунинг   учун   ҳам   Пошшахоннинг
ўйларида   муболаға   йўқ   эмас.   Зебининг   чинданам   бахтли   эканига   ўзини
ишонтириш   (бу   ҳолда   унга   душманлик   қилиши   ўз   наздида   оқланган
бўлади)   учун   Пошшахон   асос   излайди,   бу   йўлда   ҳатто   эри   ҳақидаги
фикрини   ҳам   ўзгартиради:   «Мингбоши   ўзи   қари   бўлса   ҳам,   қуввати
жойида:   у   ўзи   бир   хотинга   қаноат   қилса,   хотин   киши,   албатта,   қаноат
қилади...   Хўш,   мингбошининг   ўзи   одамлар   айтгандай   жуда   хунук   ва
бадбашара   одамми?   Албатта,   кўп   эркаклардан   хунукроқ...   Ўлгудек
қўпол... Аммо-лекин ундан ҳам хунук, ундан ҳам қўпол эркаклар бор-ку!»
Пошшахонинг   «Зеби   —   бахтли»   дея   ўзини   ишонтиришга   уриниши,   бу
йўлда ўз-ўзини алдашгача бориши нимадан? Бизнингча, у Зебини мақсади
(меросга эга бўлиб, Мирёқиб билан бирга бўлиш) йўлидаги ғов сифатида
орадан   кўтариш   лозимлиги   ҳақидаги   фикрга   илгарироқ   келган.
Пошшахоннинг   катта   кундошига   «Мунинг   (Султонхоннинг   -Д.Қ.)   бу
33                                                                                                                      
кулишидан   қўрқаман !   Зебихон   билан  мунча   апоқ-чапоқ   бўлиши   бекор
дейсизми ?» дея гап учиргани ҳам бежиз эмас: ўшандаёқ Зебининг ўлими
учун   айб   Султонхонга   юкланиши   ҳақида   қайғурган,   бир   ўқ   билан   икки
қуённи уришни кўзлаган. Лекин фикр ҳали қарор шаклига шаклига кириб
улгурмаган, недир ҳалақит бераётирки, Пошшахон ўзини шунга тайёрлаш
заруратини  сезади.  Ўзининг  характер   мантиқига  кўра  Пошшахон «Ўтган
кунлар»   даги   Хушрўйбиби,   «Қутлуғ   қон»даги   Нури   образларига   яқин.
Бироқ   улардан   фарқ   қилароқ,   Чўлпоннинг   қаҳрамонида   иккига   ажралиш
кузатилади,   Толстой   айтмоқчи,   унинг   вужудида   иккита   одам   яшайди.
Қаҳрамон онгида  шу икки «одам» ўртасида кескин кураш боради-ю, ҳеч
бири   ғолиб   келолмайди.   Ниҳоят,   мақсадга   етиш   учун   шундай   қилиш
керак,   деб   ҳисоблаган   Пошшахон   кўзини   чирт   юмиб   ишга   киришади.
Қарорини   «тез   ва   осон»   бажариб   —   чойнакдаги   сувни   заҳарлаб   чиққач,
Пошшахоннинг   азобга   тушиши   юқоридаги   фикримизни   далиллайди:
«Қаҳқаҳалар билан дунёни бошига кўтарган вақтларида ҳам ўз қўлининг
беихтиёр кўкрагига бориб қолганини пайқар, аллақандай совуқ бир туман
парчасининг кўкрагида ивирсиб, у ер-бу ерга қадалиб юрганини сезарди.
Шу қадалган нарсани чиқариб юбормоқ учун қаттиқ-қаттиқ йўталди». Шу
аснода Зебининг «Нима бўлди, жоним, сизга?» дея ажиб самимият, меҳр
билан   сўраш   Пошшахонни   йиқитади:   «Шундан   кейин   ҳалиги   туман
парчаси   кўкрак   теграсига   от   қўйиб   чопқилай   бошлади.   Бутун   аъзои
баданида ялмоғиз кампирнинг муздек совуқ қўллари ўрмалагандай бўлди.
Ёш   жувоннинг   ранги   ўчди...»   Кўрамизки,   Пошшахон   ўзи   содир   этган
жиноят   юкини   кўтаролмайди,   сабабки,   у   табиатан   ёвуз   эмасди.
Пошшахон   ўзи   яшаган   сиқиқ   муҳит   ҳаётидан   қониқмади,   «эсли   ва
жонли»   одам   сифатида   уни   ёриб   чиқишга   интилди,   бироқ   худбинлик
оғусидан тўйиб ичган ақлию иқтидори ёвузликни ўзига иттифоқчи қилди.
Чўлпон   «мақсад   воситани   оқлайди»   деган   ақидага   қўшилолмайди,
ёвузлик, инсон ҳаёти бадалига  эришилган  озодлигу бахтни  тан олмайди.
34                                                                                                                      
Муҳими шундаки, ёзувчи Пошшахон образи талқинида «ниш урмоқ эрур
касби   чаённинг»   қабилидаги   примитив   йўлдан   бормайди,   аксинча,   уни
жиноятга   етаклаган   туб   сабабларни   очишга   интилади.   Чўлпон
қаҳрамонида   аввало   инсонни   кўришга   интилганки,   натижада   Пошшахон
тақдири ўқувчини бефарқ қолдирмайди, уни ўйлашга мажбур қилади.
Романдаги   эпизодик   персонажлар   руҳияти,   асосан,   диалоглар
ҳисобига   (албатта,   бу   ўринда   муаллиф   шарҳлари,   психофизиологик   ва
психофизиогномик   параллелизмларнинг   тўлдирувчи   воситалиги   ҳам
назарда   тутилади)   очилади.   Эпизодик   персонажлар   билан   бевосита
боғлиқ   воқеалар   силсиласи   бўлмагани   учун   ҳам   уларнинг   руҳиятини
очишда   диалоглар   етакчи   аҳамиятга   эгадир.   Бунда   психологик
таҳлилнинг   драматик   усули   яққол   кўзга   ташланади.   Зеро,   жонли
гавдалантирилган   ҳаётий   ситуация   (дейлик,   «саҳна»)   ни   кўриш,
«эшитиш»   ҳисобигагина   қаҳрамонлар   руҳиятини   тушунишимиз   мумкин.
Шу   жаҳатдан   бир   эпизодни   —   сафарга   отланган   Мирёқуб   билан   хотини
орасидаги   мулоқотни   кузатамиз.   Мирёқуб   уйига   келганида,   «Ичкарида
хотини   йиғлаб   ўтирарди.   Товоқдаги   ошнинг   кўпи   ейилмай   қолганлиги
кўринарди.   Дастурхон   устида   гуруч   доналари   кўп   эди.   Демак,   ошни
болалар ўзларигина еганлар... оналари емаган... 
— Нимага йиғлайсан? - деди Мирёқуб.
— Шаҳардан  бугун  келдингиз. Энди икки ойга кетаман дейсиз...
Ёш-ёш болаларингиз бўлмаса ҳам майлийди ...
—   Болаларимга   етарли   пул   қолдирдим.   Баққолга   тайинлаб
қўйдим, нима десанг бериб туради. Икки ой узоқми? Лаҳзада ўтиб кетади.
Иш бўлмаса юрмас эдим, иш бор, ночор-ноилож юраман. «Иш қилма, пул
топма»» де; ишни сен қил, пулни сен топ, мен уйда ўтирай, жон дейман...
Хотини  жим бўлди , фақат  йиғидан тийилмаган  эди.»
Мирёқубнинг хотини ўз қадрига йиғлайди, зеро, ёш жувон учун
эрининг   кўчадан   бери   келмаслиги   —   ҳақоратдай   гап.   Ўз   тақдиридан
35                                                                                                                      
нолиган   аёлнинг   Мирёқуб   айтган   гаплардан   сўнг   жим   бўлгани   ҳолда
ёиғидан   тийилмагани   ҳам   бежиз   эмас.   Шу   ўринда   Хадичахоннинг
кундоши билан суҳбат ораси: «Нон билан қиём   ҳар кимникида йўқ . Бу
ҳам   борникида   бор.   Шукр   қилсак   бўлади...»   деганини   эслаш   жоиз.
Албатта,   Мирёқубнинг   хотини   ҳам   оч-наҳор   юрган   одамлар   кўплигини
билади,   эрининг   оилани   бекаму   кўст   таъминлай   олишини   қадрлайди,
шунинг   учун   унинг   гапларидан   сўнг   «жим   бўлди».   Кўринадики,   аёл   эри
писанда қилиб айтган гаплар замиридаги ҳақиқатни, усиз ўзию болалари
оч-юпун қолишларини тан олади — тили қисиқ. Бироқ, табиийки, моддий
таъминланганликнинг   ўзи   бахтли   бўлиш   учун   кифоя   эмас:   аёлнинг
«Кетадиган кунингиз болаларингиз билан бирга ётинг энди» деган зорида
меҳрга ташнакўнгилнинг ожизона талаби, норозилик туғёнлари сезилади.
Мирёқуб   жуфти   ҳалолининг   дилидаги   туғёнларни   англашдан   ожиз,   шу
боис   болалари   билан   қолишга   кўнмайди,   «эшикни   занжирлаб   олиш»   ни
буюради:   «Хотин   индамасдан   ўрнидан   турди   ва   узун   енги   билан   кўз
ёшларини арта-арта эрининг орқасидан дарвозагача келди.
—   Қачон   уйғотай?   Йўлга   нималарни   тугиб   қўяй?   -   деб   сўради
хотин  хўрликдан овози тутилган и ҳолда.
— Ҳеч нарса керак эмас. Ўзим тураман.
Ўрта эшик   жуда оҳиста лик билан ёпилди. Сўнгра яна ўшандай
оҳисталик   билан   занжир   солинди.   Ундан   кейин,   айвончага   етиб   қолган
Мирёқубнинг қулоқларига яна ўша томондан  ҳўнграб йиғлаган бир овоз
эшитилди...»
Аёл   ҳар   қанча   куймасин,   Султонхону   Пошшахондан   фарқ
қилароқ,   тақдирига   тан   берган.   Аёл   эрини   ўзининг   ҳақиқий   хўжаси   деб
билади,   шу   боис   ҳам   умид   билан   бир   ёстиққа   бош   қўйган   одамидан
хўрлик кўрса-да, дилидаги оғриқни енгиб, яна унинг ташвишини қилади;
зарда   бўлиб   туюлмасин,   деган   андишада   эшикни   оҳиста   ёпиб,   оҳиста
занжир солади. Унинг қисмати Пошшахону Султонхон қисматидан енгил
36                                                                                                                      
эмас, шундай бўлса-да, ҳиёнат кўчасига кирмаган. Зеро, табиатига номус
ҳисси   шунчалар   сингиб   кетганки,   ҳаловатини   ўйлаб   хиёнат   қилишни
хаёлига   сиғдиролмайди.   У   болалари   ва   эри   учун   ҳар   қандай   оғирликни
елкасига   олишга   қодир,   бу   йўлда   ўзидан-да   кеча   оладиган   фидойи,
«қаноат   ва   меҳр   маъбудаси»   (З.Рўзиева)   дейишга   арзигулик   чинакам
ўзбек аёли.
Эпизодик   персонажлар   руҳияти   ҳақида   гапирганда   конкрет
эпизоднинг   ўзидангина   келиб   чиқиш   ярамайди,   аксинча,   алоҳида   саҳна
асар воқелиги контекстида олиниши лозимдир. Акс ҳолда, қаҳрамоннинг
айни пайтдаги руҳий ҳолатини, унинг ўйидагини англаш душвор. Мисол
тариқасида   мингбошининг   мирзаси   Ҳакимжонни   олайлик.   Ҳакимжон
аёлларга   тааллуқли   гапларни   икир-чикиригача   билишидан   аччиқланган
Мирёқуб «Мен Ҳакимжоннинг мингбоши додҳога бешинчи хотин бўлиб
тегмаганига ҳайронман» дея узиб олади. Ҳакимжон ўзини оқламоқ учун:
«...иш   бўлса   ҳам   шу   ердаман,   иш   бўлмаса   ҳам.   Бўш   вақтим   кўп...
зерикаман.   Ўтган-кетган   хотин-халаж,   қиз   болаларни   тўхтатиб   гапга
соламан»,   -   дейди.   Айтиш   мумкинки,   бу   нарса   Ҳакимжон   характерига
озми-кўпми таъсир қилган. Унинг Султонхон билан илк учрашувда ўзини
тутиши   ҳам   шундан   далолат   бериб   туради.   Кейинроқ,   Султонхонни   ўз
ҳужрасида   қолдириб   чиққан   Ҳакимжоннинг   мингбошига:   «Чакки   қилиб
қўйибсиз,   хўжайин!   Бтлмадим,   бу   ишнинг   оқибати   нима   бўларкин?..
Мундай   нозик   вақтда   хизматга   қарамайди,   хўжайин»,-   дея   насиҳатомуз,
ўзини баланддан олиб гапиришида энди ўзига, ўз кучи ва ақлига ишонган,
ёш   болани   койиётган   одам   сиёғи   бор.   Гап   шундаки,   Султонхоннинг
хиёнати,   ҳужрада   шивирлаб   айтилган   гап-сўзлар   (албатта,   Султонхон
эрини   ёмонлаб,   Ҳакимжонни   мақтаган:   бу,   бир   тарафдан,   миннатдорлик
изҳори,   иккинчи   томондан,   майлни   кучайтириш   воситаси   сифатида
заруратдир)   унинг   ўзига   баҳосини   нечоғил   оширган   бўлса,   мингбошига
берган   баҳосини   шунчалик   туширган.   Психологларнинг   таъкидлашича,
37                                                                                                                      
ҳали   интим   муносабатларда   бўлмаган   йигитга   нисбатан   тажрибали
эркакда   мардоналик   ҳисси   кучлироқ   келади.   Ҳакимжонинг   ҳужрасига
қайтиб,   қўрқиб-қалтираб   ўтирган   Султонхонга   қарата   «Қўрқманг,   сиз   ўз
уйингизда   ўтирибсиз...»   дея   қатъият   ва   ишоч   билан   гапириши   бунинг
ёрқин далилидир, зеро, бирмунча илгари у бунга мутлақо қодир эмас эди.
Юқорида   айтиб   ўтганимиздек,   романдаги   динамик   принцип
асосига   қурилган   характерлар   руҳияти   кўпроқ   драматургик   усул
ёрдамида   очилади.   Ёзувчи   ўз   психологик   имкониятларидан   келиб   чиқиб
яратган   (яратиш   эса,   табиийки,   ҳаётдаги   одамларни   кузатишдан
бошланган)   қаҳрамонларини   китобхон   кўз   олдида   тирикдай
гавдалантиради.   Чўлпоннинг   тасвир   ва   ифода   йўсини   ўқувчига   асар
воқелигига   кириш,   қаҳрамонларнинг   хатти-ҳаракатларини   «кўриш»,   гап-
сўзларини «эшитиш» имконини яратадики, уларнинг руҳиятини тушуниш
ўқувчининг   шу   имкониятдан   қай   даражада   фойдалана   олишига   боғлиқ
бўлиб   қолади.   Машҳур   адиб   Э.Хемингуэй   «Чол   ва   денгиз»га   ёзган
эпиграфида:   «Мен   ҳақиқий   чол   ва   ҳақиқий   болани,   ҳақиқий   денгиз   ва
ҳақиқий балиқни, ҳақиқий акулаларни тасвирлашга ҳаракат қилдим. Агар
буни   етарлича   яхши   уддалаган   бўлсам,   улар   турлича   талқин   қилиниши
мумкин»,-   деб   ёзган   эди.   Чўлпон   ҳам,   назаримизда,   шунга   интилган,   у
яратган   образлар   ҳақида   ҳам   шундай   гапни   бемалол   айтса   бўладики,
ушбу бобда биз ўз талқинимизни беришга ҳаракат қилдик.
38                                                                                                                      
2 - б о б .   Психологик   stress — alomatlari, turlari, sabablari,
davolash va oldini olish
2.1.  Психологик  stress alomatlari va turlari
Stress   —   inson   organizmining   haddan   tashqari   zo’riqish,   salbiy
emotsiyalar   yoki   oddiygina   zerikishga   bo’lgan   javob   reaktsiyasidir.   Stress
chog’ida   inson   organizmi   yechim   izlashga   undaydigan   adrenalin   gormoni
ishlab   chiqaradi.   Kichik   miqdordagi   stress   hamma   uchun   kerak,   chunki   bu
kishini   fikrlashga,   muammodan   chiqish   yo’lini   topishga   undaydi,   stresssiz
hayot zerikarli bo’lar edi. Boshqa tomondan, agar stress juda ko’p bo’lsa, tana
zaiflashadi, kuchsizlanadi va muammolarni hal qilish qobiliyatini yo’qotadi.
Ushbu   muammoga   bir   qancha   ilmiy   tadiqotlar   bag’ishlangan.
Stressning   paydo   bo’lish   mexanizmlari   batafsil   o’rganilib   chiqilgan   va   juda
murakkabdir:   ular   bizning   gormonal,   asab   va   qon   tomir   tizimlarimiz   bilan
bog’liq.
39                                                                                                                      
Shuni   ta’kidlash   kerakki,   og’ir   stresslar   sog’liqqa   ta’sir   qiladi.   Stress
immunitetni   pasaytiradi   va   ko’plab   kasalliklarga   sabab   bo’ladi   (yurak-qon
tomir,   oshqozon-ichak   va  boshqalar).   Shuning   uchun   stressli   vaziyatga   qarshi
tura olish va hayotga ijobiy qaray olishni o’rganishga to’g’ri keladi.
STRESS ALOMATLARI
Amaliy  nuqtai   nazardan  stress  nima?  Buni   tushunish   uchun  stressning
asosiy alomatlarini ko’rib chiqamiz:
 Doimiy   bezovtalik,   tushkun   holatda   yurish,   ba’zida   bu   holatlar
hech qanday sabablarsiz yuzaga keladi.
 Yomon, notinch uyqu.
 Depressiya,   jismoniy  zaiflik,  bosh  og’rig’i,  charchoq,  biron  narsa
qilish yoqmasligi.
 Diqqatni   kamayishi,   bu   o’qish   yoki   ishlashni   qiyinlashtiradi.
Xotiradagi muammolar va fikrlash jarayonining sekinlashishi.
 Dam   olish,   ish   va   muammolarni   bir   chetga   chetga   surib   qo’ya
olmaslik.
 Boshqalarga, hatto eng yaxshi do’stlarga, oila va yaqin kishilarga
qiziqishning yo’qligi.
 Doimiy   paydo   bo’ladigan   yig’lash,   ko’z   yosh   to’kish,
xafagarchilik, umidsizlik, o’z-o’ziga achinish hissi.
 Ishtahaning   pasayishi   —   ba’zida   esa   aksincha:   oziq-ovqatni
ortiqcha yeb yuborish.
 Ko’pincha   asabiy   odatlar   rivojlanadi:   kishi   labini   tishlaydi,
tirnoqlarini   tishlaydi   va   hokazo.   Kishida   befarqlik,   odamlarga   ishonchsizlik
paydo bo’ladi.
40                                                                                                                      
Agar   siz   stress   holatda   bo’lsangiz,   bu   bir   narsa   demakdir:   sizning
organizmingiz qandaydir tashqi ta’sirga javob reaktsiyasini qaytardi.
STRESS TURLARI
Ba’zi   holatlarda   «stress»   ning   ta’rifi   qo’zg’atuvchining   o’ziga
tegishlidir.   Masalan,   jismoniy   —   bu   kuchli   sovuq   yoki   chidab   bo’lmaydigan
issiqlik, atmosfera bosimining pasayishi yoki oshishi.
Kimyoviy stress  tushunchasi  ostida barcha  toksik  moddalarning ta’siri
tushuniladi.
Ruhiy   stress   o’ta   salbiy   yoki   ijobiy   his-tuyg’ular   natijasi   bo’lishi
mumkin.
Jarohatlar,   virusli   kasalliklar,   mushaklarning   ortiqcha   yuklanishi   —
biologik stressdir.
Natijasiga   qarab   psixologiyada   quyidagi   turdagi   stresslar
ajratiladi:
Eustresslar   («foydali»   stresslar).   Muvaffaqiyatli   yashash   uchun   har
birimiz stressning biroz miqdoriga muhtojmiz. Bu bizning rivojlanishimizning
asosiy   omili.   Bu   holatni   «uyg’onish   reaktsiyasi»   deb   atash   mumkin.   Bu
uyqudan   uyg’onish   kabidir.   Ertalab   ishlashga   borish   uchun   avvalo   yotoqdan
turish   va   uyg’onishingiz   kerak.   Ish   faolligiga   erishish   uchun   sizga   turtki   —
kichik dozada adrenalin kerak. Eustress aynan shu vazifalarni bajaradi.
Distresslar   (zararli   stresslar)   keskin   zo’riqishlarda   yuzaga   keladi.
Stressning   aynan   shu   turi   barcha   tushunadigan   stressni   ifodalaydi.   Stress
oqibatlari:
41                                                                                                                      
Subyektiv Bezovtalik va aybdorlik hissi
Tez charchash
Hatti-harakatlardagi «Yomon» so’zlashuv
Janjal chiqarish ehtimoli
Fiziologik Qon bosimining ko’tarilishi
Yarali kasalliklar va hokazo
Kognitiv Oldiga   qo’yilgan   masalalarni   yecha
olmaslik
Tarqoqlik
Ijtimoiy Dars va ish qoldirishlar
Mehnat ununmining pasayishi
2.2.  Stress sabablari. Stressni davolash va oldini olish
Stressning   sababi   aslida   insonni   ta’sirlaydigan,   bezovta   qiladigan   har
qanday   narsa   bo’lishi   mumkin.   Misol   uchun,   tashqi   sabablarga   biron   nima
tufayli   payo   bo’lgan   bezovtalikni   kiritsa   bo’ladi   (ish   joyini   o’zgartirish,
qarindoshning o’limi).
42                                                                                                                      
Stressning ichki sabablari hayotiy qadriyatlar va e’tiqodlarni o’z ichiga
oladi. Bunga shaxsiy baholashi ham kiradi
Stress   va   depressiya   ayol   va   erkaklarda   taxminan   teng   darajada
uchrashi   mumkin.   Biroq,   har   bir   organizm   o’z   xususiyatlariga   ega.   Agar   siz
o’zingizda   stress   haqida   so’zlashi   mumkin   bo’lgan   alomatlarni   sezsangiz,
birinchi  navbatda holat sababchilarini  aniqlash kerak. Stressning   oqibatlaridan
ko’ra   sabablarini   bartaraf   etish   ancha   osonroq.   «Barcha   kasalliklar   asabdan»
degani yolg’on emas.
Klinik kuzatuvlar shuni ko’rsatdiki, kichik stresslar tanaga zararli emas,
hatto   foydali.   Ular   odamni   hozirgi   ahvoldan   chiqish   yo’lini   topish   uchun
rag’batlantiradilar.   Depressiya   og’irroq,   uzoq   muddatli   shaklga   o’tmasligi
uchun   har   birimiz   o’zimizni   tarbiyalashimiz,   irodamizni   rivojlantirishimiz
kerak.
43                                                                                                                      
Ko’p   odamlar   stressga   qarshi   antidepressantlar,   spirtli   ichimliklar
yordamida   kurashishga   odatlanishgan.   Biroq   bunday   yo’lni   tanlash   ularga
o’rganib   qolish   va   mutaxxasis   yordamsiz   ulardan   voz   kecha   olmaslikka   olib
keladi.
STRESSNI DAVOLASH VA OLDINI OLISH
Barchaga   ma’lumki,   yaxshi   uyqudan   ko’ra   yaxshiroq   dori   yo’q.
Shunday   ekan,   siz   qanday   uxlashingiz   haqida   o’ylab   ko’rishingiz   kerak.
Quyida uyquni yaxshilashga yordam beradigan ba’zi tavsiyalar keltirilgan.
 Muntazam   mashqlar   normal   uyqu   uchun   katta   yordam   beradi.
Ularni yotishdan ikki soat   oldin, ochiq havoda bajarish tavsiya etiladi.
 Uxlashdan   oldin   issiq   vanna   qabul   qilib,   sokin   musiqa
tinglashingiz mumkin.  Har kuni buni qilishga harakat qiling.
 Uyqu   normal   va   sog’lom   bo’lishi   uchun   organizmga   melatonin
deb ataladigan gormon kerak. U gormon B guruhi vitaminlari qabulidan keyin
ortadi,   bu   vitamin   esa   guruch,   bug’doy,   arpa,   pista   urug’i,   quritilgan   o’rikda
ko’p bo’ladi.
 Yotoqxona   shovqinli   va   yorug’   bo’lmasligi   kerak,   bular   tinch
uxlashga xalaqit beradi.
Stressli vaziyatni yengishda bir tekis va soki nafas olish yordam beradi.
Nafasni burun orqali chuqurroq olish kerak, chiqarishda esa sekin, og’iz orqali
chiqarish kerak.
Stressda   to’g’ri   ovqatlanish   ham   muhim   ahamiyatga   ega.   Oziq-ovqat
oson va yaxshi  hazm  bo’lishi  kerak. Shoshmasdan,  kam-kamdan ovqatlaning.
Ovqatlangandan keyin bir oz dam olish kerak.
44                                                                                                                      
Stress bilan kurashishda xalq tabobati usullari bor. Moychechak yaxshi
ta’sirga   ega.   Uning   damlamasi   bosh   og’rig’i,   uyqusizlik   bilan   kurashadi   va
tinchlantiruvchi   ta’sirga   ega.   Samarali   yordam   beruvchi   xususiyatga
shuningdek, oregano o’ti va mavrak moyi ega. Charchoqqa qarshi ajoyib vosita
melissadir. Bu zo’riqishni, tashvishlarni yengillashtirish uchun ishlatiladi, hatto
og’ir stressda ham yordam beradi. Melissadan tayyorlangan choy uyqusizlik va
depressiya uchun yaxshidir.
STRESSDAN QUTULISH UCHUN
Stressga olib keluvchi omilga tog’ridan-tog’ri ta’sir o’tkazish:
 Stressli vaziyatning asl sababi nimada ekanligini aniqlang;
 Ushbu vaziyatni o’zgartira olishingizni baholang;
 Oqibatlarini baholang.
Vaziyatga bo’lgan qarashingizni o’zgartirish:
 Vaziyatni   o’zgartirish   sizning   qo’lingizdan   kelish-kelmasligini
baholang;
 Agar   boshqalar   hatti-harakatini   o’zgartirib   bo’lmasa,   ularga
bo’lgan munosabatingizni o’zgartiring.
Stressni oldini olish — erishilsa bo’ladigan maqsadlar qo’ying:
 «Men   ideal   bo’lishim   kerak»,   «Dunyo   menga   nisbatan   doimo
adolatli bo’lishi kerak» degan fikrlardan yiroq bo’ling;
 «Agar   reja   tuzib   chiqsam,   men   hammasini   uddalayman»,   «Men
buni bosqichma-bosqich amalga oshiraman», «Agar uddasidan chiqa olmasam,
barchasini boshqatdan boshlayman» degan fikrga yaqinroq bo’ling.
45                                                                                                                      
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Раҳбарий адабиётлар
1. Мирзиёев Ш.М.  Президентнинг парламентга қилган мурожаатномаси 
“Иқтисодиётдаги таркибий  ўзгаришларни амалга оширишда.... ” “Халқ 
сўзи” 29 декабрь 2020й.
2. Мирзиёев Ш.М.  Ўзбекистон ёшлари форумида сўзлаган нутқи “ Ҳар 
бир тадбиркор ёшларга мададкор”  “Халқ сўзи” 26 декабрь 2020 й.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
3. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Тошкент. Ўзбекистон 
нашриёти. 2017 йил.
4. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида қонуни” 
Т - 2020 й.  Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сонли 
“Ўзбекистон Республикасида узликсиз бошланғич , ўрта ва ўрта махсус 
профессионал таълим тўғрисида” низомининг
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 евралдаги 
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2019 йил 6 сентябрдаги 
“Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сон  Фармон.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2017 йил                4
октябр даги “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари 
классификаторини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги  795-сонли 
қарори
Илмий ва ўқув адабиётлар
46                                                                                                                      
9.  Pedagogik innovatsiyalar, kasb-hunar ta’limi boshqaruv hamda kadrlarni 
qayta tayyorlash  va ularning malakasini oshirish     Instituti “ Ta’lim 
muassasasi o‘quvchilarining Worldskills standartlari asosida 
kompetensiyalarini shakllantirish”  B.Xaydarov
INTERNET SAYTLAR
1. www.ziyo.net
2. www.lex.uz   
3. https://classroom.google.com/w/MzI5MDU4MjM0NTUw/t/all?hl=ru   
4. www.edu.uz   
5. https://nationalteam.worldskills.ru/skills
6. https://worldskills2019.com/ru/event/skills   
7. https://classroom.google.com/w/MzI5MDU4MjM0NTUw
8. 1  Обучение ориентированное на результат .  https://infourok.ru/obuchenie-
orientirovannoe-na-rezultat-2011410.html. 
47