Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 144.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Март 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Психоанализ мактаби

Купить
Психоанализ мактаби Режа: • 1. З.Фрейднинг психоанализида психик ривожланиш масаласи • 2. Болалик психоанализи • 3. Ҳозирги замон психоаналитикаси болаларни тарбиялаш ва ривожланиши ҳақида З.Фрейд ҳаёти ҳақида • Зигмунд Фрейд 1856 йилда Фрейбургда, ўша пайтдаги Австрия Венгрия империясининг ҳозирги кунда Чех республикасига таалуқли қисмида туғилди. У тиббиётни Венада ўрганди ва шу ерда Австрияни нацистлар 1938 йилда аннексия қилгунларига қадар яшади. Яҳудий сифатида у ватанини ташлаб кетишга мажбур бўлди ва Лондонга бориб ўрнашди, ўша ерда 1939 йилда вафот этди. Узоқ йиллар давомида у бедаво саратон касаллиги билан курашиб яшади. • Унинг энг машҳур асарлари қуйидагилар: “Тушларнинг таъбири”, “Психоанализга кириш бўйича маърузалар”, “Лаззат тамойили ортида”, “Бир иллюзиянинг келажаги”, “Маданиятдан норозилик”, “Мусо ва монотеизм • Онтогенезда ривожланиш психикаси тушунчасига психоаналитик ёндашув асослари З.Фрейд томонидан киритилган. Психик ривожланиш психоанализида қизиқишлар, мотивлар ва туйғулар соҳасини мураккаблашиши жараёни билан шахс ривожланиши ҳамда уни тузилиши ва функцияларини такомиллашиши билан тенглаштирилади. • З.Фрейд инсон психикасини 3 босқичга яъни психик жараёнларни принципиал англаш имконияти мезони бўйича онг, онгости ва онгсизликка ажратади. Унинг илмий қизиқишлари биринчи навбатда жинсий ва агрессив қизиқишларини мажмуасига қаратилган. Айнан онгсизлик биринчи бўлиб жамиятга қарши туради. Фрейд шахс ривожланишини индивидни ташқи ижтимоий дунёга мослашиши сифатида киритган ҳамда унга бегона лекин жуда ҳам зарур дебҳисоблайди. • Инсон шахси З.Фрейд бўйича ўз таркибига тузилмавий компонентларни қамраб олади: • У • Мен • Олий Мен • У (Ид)- шахснинг примитив ядроси у туғма характерга эга, онгсизлик жойлашган ва қониқиш тамойилига бўйсунади. Идда туғма импульсив қизиқишлар мавжуд (ҳаёт инстинкти Эрос ва ўлим инстинкти Танатос) ва психик ривожланишни энергетик асосини ташкил этади. • Мен (Эго) шахсни рационал ва англанувчи қисм.у биологик етилишга кўра,ҳаётнинг 12 ва36 ойлари орасида юзага келади ва реаллик принципи билан бошқарилади. Эгонинг вазифаси содир бўлаётганларни тушунтириш ва инсонни хулқини шундай тузиш керакки, уни инстинктив талаблари қондирилиши, жамиятнинг ва онгнинг чекловлари бузилмаслиги керак. Эгонинг ҳамкорлигида индвид ва социум ўртасидаги низо ҳаёт мобайнида сустлашиши керак. • Олий –Мен (Супер Эго) шахснинг тузилмавий таркиби сифатида энг охирида 3-6 ёшлар орасида шаклланади. Супер Эго инсоф уни мослашишини ифодалайди ва бу жамиятда қабул қилинган нормаларни амал қилишини қаттиқ назоратга олади. • Ид ва Супер Эго тарафидаги анъаналар одатда низоли характерга эга бўлиб, бу хавотирланиш, асабийлашишни келтириб чиқаради. Бунга жавобан Эго бир қтор ҳимоя механизмларини яратади ва қўллайди. Улар сиқиб чиқариш, рационаллаштириш, сублимация, проекция, регрессия ва бошқалар. • Ҳимоя механизми атамаси 1894-йилда дастлаб З.Фрейд томонидан фанга киритилди. Кейинчалик мазкур соҳадаги тадқиқотларнинг миқдорини ортиб бориши натижасида унинг амалий ва назарий аҳамияти ҳам ортиб бормоқда. Психологик ҳимоя – бу шахсни салбий кечинмалардан ҳимоя қилишга йўналтирилган англанмаган психик жараёндир. • Шахснинг ҳимоя механизмлари унинг психикасида илк болалик даврида пайдо бўлади ва бутун ҳаёти мобайнида давом этади. Психологик ҳимоя механизмлари одамни ёқимсиз эмоционал кечинмалардан ҳимоя қилади, психологик комфортни сақлаб беришга ёрдам беради. Психологик ҳимояни функционал вазифани ва мақсади, онгсизликни инстинктив импульслари ва ташқи ижтимоий муҳит талабларини ўзлаштириши оила ва жамиятнинг қоида ва нормаларини ўзлаштириш ўртасидаги зиддиятлар билан шартланган яъни шахсни ички низоларини (ҳавотирлик,сиқилиш) енгиллаштиришдан иборат. Инсон томонидан қўлланиладиган ҳимоя механизмлари • 1.Сиқиб чиқариш – бу ёқимсиз фикр, истак ёки туйғуларни онгсиз, беихтиёр равишда чиқариб ташлаш жараёни. З.Фрейд мотивацион унутиш орқали ҳимоя механизмини тўлиқ ифодалаб берган. У симптомларни шаклланишида муҳим ролъ ўйнайди. Бу механизмни фаолияти хавотирликни камайтириш жараёнида етарли бўлмаганда хамда сиқиб чиқарилган маълумотни бузилган ҳолда англашга ёрдам берувчи бошқа ҳимоя механизмлари ишга тушади. • Регрессия. Муаммоли вазиятда аввалги ёки болаликдаги истак ва харакатларни қониқиш шаклига қайтишдир. Регрессия қисман тўлиқ ёки символлик бўлиши мумкин. Муаммони ёрдам сўраш оқибатида ҳал қилиш “регрессия” синфига шунингдек, “харакат фаоллиги” механизмига киради. Шунингдек, хавотирликни камайишини талаб қилиш мумкин бўлмаган истак орқали келиб чиққан. Регрессив хулқ-атвор кўп ҳолларда катталар томонидан тақдирланади хамда симбиотик эмоционал муносабатларни талаб қилади. • Проекция – бу индивид ўзининг онгли даражасида рад қилувчи фикр, туйғу, мотив ва истакларни бошқа шахс ёки объектга ўтказиш механизми. Механизм ўзини ва атрофдагиларни улар томонидан эмоционал рад этилиши сифатида қабул қилмаслик туйғусини ушлаб туриш учун ривожланади. • Интроекция – инсон ёки объектни символик интернализацияси (ўзига киритиши). Механизм харакати проекцияга қарама-қаршидир. Интроекция ёрдамида севги объектлари ва ўзининг шахси ўртасидаги фарқлар бартараф этилади. Баъзида бошқа одамларга нисбатан жахл ёки агрессия ўрнига йўқ қилувчи туйғулар, ўзини ўзи танқид қилишга, ўзини қадрламасликка айланади, чунки айбланувчида интроекция содир бўлган. Бундай вазият кўпинча депрессия ҳолатида кузатилади. • Рационаллаштириш – аслида мумкин бўлмаган фикр, туйғу, хулқ-атворларини оқлашга ишончли сабабларни топувчи ҳимоя механизми. Рационаллаштириш – психологик ҳимоянинг энг кенг тарқалган механизми, чунки бизнинг хулқ-атворимиз кўплаб омиллар орқали аниқланади ва биз уни ўзимиз учун маъқул бўлган йўл билан тушунтирганимизда рационаллаштирган бўламиз. Рационаллаштиришни онгсиз механизмини тўқиб чиқарилган ёлғон, фириб ёки муғомбирлик билан аралаштириб бўлмайди. • Интеллектуализация – бу химоя механизми эмоционал хис-туйғу ва кечирмаларнин бартараф этиш мақсадида намаён бўлади. Интелектуал захираларни катта миқдорда қўллашни тақозо этади. • Компенсация ёки сублимация бу реал ёки ҳаётий камчиликларни онгсиз тарзда бартараф этиш харакати. Компенсаторлар харакат универсиалдир, чунки статусини эгаллаш деярли барча инсонларнинг истагидир. Компенсация ижтимоий яроқли (кўзи ожизнинг мусиқачига айланиши) ва яроқсиз (бўйи паст инсонни) агрессивлик ва хокимликка интилиши билан компенсациялаш ногиронликни қўполлик ва низолашувчанлик билан компенсациялаш бўлиши мумкин. Шунингдек, тўғри компенсация (ютуқсиз ютуққа эришиб бўлмайдиган соҳада омадга интилиш) ва бавосита компенсацияга (ўзини ўзи бошқа муҳитда тасдиқлашга интилиш) ажратилади. • Реалликни рад этиш бу англанилган вазиятда оғриқли бўладиган ўй-фикр, туйғу, истак, талаб ёки реалликни рад этувчи механизм. Рад этиш атрофдагиларнинг бефарқлиги ва рад этилишини кўрсатсалар, уларни қабул қилувчи эмоцияларни ушлаб қолиш мақсадида ривожланади. Харакатларидан худди муаммолари йўқдек туюлади. Рад этиш механизмининг кўп миқдори болалар учун характерлидир. Катталар рад этиш механизмини инқирозли вазиятларда қўллайдилар. • Силжиш (ўрнини алмаштириш) – кучлироқ, каттароқ ва аҳамиятлироқ субъект билан низоли вазият юзага келганида ўзининг агрессия, жахл эмоцияларини чиқариб ташлаганда бу хавфга айланади, • Болаликдаги жинсийлик тушунчасига ёндашувлар Фрейд томонидан 20 аср бошида “Жинсийлик назарияси бўйича 3 очерк” номли асарида ёритилган. У қуйидаги фикрдан келиб чиққан, инсон баъзи миқдордаги жинсий энергия билан туғилади (либидо) у маълум кетма- кетликда тананинг турли аъзоларига кўчади. • Фрейд психожинсий босқичларни очилиши кетма-кетлигини организмнинг етилишига кўра, белгиланган (ривожланишнинг биологик омиллари) ва бу босқичлар универсиал ва барча инсонларга уларнинг маданийлик даражасига қарамай хосдир. З.Фрейднинг ёш ривожланиши даврларини шахснинг психожинсий назарияси дебаталди, чунки унинг назариясини марказида жинсий инстинктлар туради, бу кенг маънода қониқиш дейилади. Жинсий ривожланиш босқичлари • 1.Орал босқич туғилгандан 18 ойгача давом этади. Психожинсий ривожланишнинг бошланғич босқичида асосий қониқиш манбаи асосий органик талабни қониқтириш билан қўшилади ва кўкрак билан озиқлантириш билан боғлиқ ҳаракатларни қўшади: эмиш,тишлаш ва ютиш. • Орал босқичда бошқа одамларга муносабатига нисбатан установкалари шаклланади яъни тобелик, таянч ёки мустақиллик, ишонч установкалари ва бошқалар. Она боласида жинсий қизиқишларни юзага келтиради уни севишга ўргатади. Айнан қониқишнинг оптимал даражаси (стимул) орал зонада (кўкракдан озиқланиш, эмиш) соғлом мустақил катта ҳаёт асосларини яратади. • Ҳаётининг биринчи олти ойида оналик муносабатларининг чегараси ҳаддан зиёд ёки аксинча етишмаётган стимуляция шахсий ривожланишни бузади, орал пассивлик фиксацияси содир бўлади. Бу шуни англатадики, катта одам атрофдаги дунёга мослашиш усулларидан бири сифатида ишонувчанлик, ночорликни намойиш этади, ўз ҳаракатларини четдан маъқулланишига ёрдам сезади. Ҳаддан зиёд ота-она меҳри жинсий етилишни тезлаштиради ва болани “эркатой” тобе қилиб қўяди. • Ҳаётни биринчи йилининг иккинчи яримда тишлар чиқиши билан асосий эътибор тишлаш ва чайнашга қаратилганда орал босқични орал садистик фазаси келади. Орал садистик фазасидаги катта одамда шундай хусусиятларни келтириб чиқарадики, жанжалкашлик, бошқаларга ҳаддан зиёд тадлабчанлик муносабати пессимизм. • Оғиз қисми Фрейд фикрича, одамнинг бутун ҳаёти мобайнида муҳим эроген зона бўлиб қолади. Либидони орал зонага боғланиб қолиши баъзида катта одамда ҳам сақланиб қолади яъни очкўзлик, чекиш, тирноқларни тишлаш сақиш чайнаш ва шу кабиларда намоён бўлади. • 2.Шахс ривожланишини анал босқичи Эгонинг юзага келиши билан боғлиқ бўлиб, 1-1,5 ёшдан 3 ёшгача тўғри келади. Анал эротика Фрейд бўйича ичакни яхши ажратиб чиқариш функциялари билан боғлиқ. • Бу босқичда ота-оналар фарзандларини ҳожатга ўргатадилар, илк бора унга инстиктив роҳатланишда воз кечишни талаб қилиб, ҳожатга ўргатиш усуллари келажакда ўзини назорат қилиш ва ўзини бошқариш шаклларини аниқлайди. • Тўғри тарбиявий ёндашув боланинг ҳолатига диққат қилишга болаларни доимий ичагини бўшатишни рағбатлантириб туришга таянади. Озодаликни эмоционал қўллаб қувватлаш ўзини ўзи назорат қилишни ифодалаш сифатида Фрейд бўйича тартиблилик шахсий соғлиқ ва ҳатто тафаккур эгилувчанлигини шаклланишида узоқ муддатли позитив эффектга эга. • Ривожланишни салбий вариантида ота- оналар ўзларини ҳаддан зиёд қаттиқўл ва талабчан тутадилар, озодаликни иложи борича борича эрта талаб қилади. Бу ноадекват талабларга жавобан болаларда норозилик анъаналари юзага келади. Бу фиксацияланган реакциялар кейинчалик хулқ-атворнинг бошқа турига кўчиб ўзига яраша шахс типини келтириб чиқаради анал ушлаб турувчи (ўжар, қизғанчиқ) ёки анал итариб чиқариб ташловчи (хавотирли, импульсив, бузилишга мойил). • 3.Фаоллик босқичи (3-6 ёш) –психоижтимоий ривожланиш босқичи шахсий генетал зоналарини инобатга олган ҳолда. Психожинсий ривожланишнинг фаоллик босқичида бола кўпинча ўз жинсий органларини ўрганади, болаларни дунёга келиши ва жинсий муносабатлар билан боғлиқ саволларга қизиқиш уйғотади. • Айнан бу даврида ҳар бир одамнинг индивидуал ривожланишида тарихий низо Эдип комплекси юзага келади. Ўғил болада онани эгаллаш ва отасини четлаштириш истаги юзага келади. Отаси билан онгсиз рақобатга киришиб бола у томонидан жазони қўлланилишидан қўрқади. • Боланинг амбивалент туйғулари (отага нисбатан муҳаббат) нафрат Эдип комплекси билан кечувчи 5-7 ёш оралиғида бартараф этилади. Ўзини отаси билан тенглаштириш (интонация, хулқ-атвори гапларига тақлид қилиш, меъёр, қоида, установкаларини эгаллаш) супер Эгони ёки бурчни, шахсни тузилмасини сўнгги компонентини юзага келтиради. Қизларда Фрейд етакчи комплекс электра комплексни назарда тутади. Электра комплексини ҳал этиш ҳам ўзини онаси билан тенглаштириб отасига интилишни босиш билан содир бўлади. Қиз онаси билан ўхшашлигини кучайтириб, отасига символик йўлни эгаллайди. • 4.Латент босқич –жинсий сокинлик 6-7 ёшдан 12 ёшгача ўсмирлик ёши бошлангунгача давом этади. Асосий энергия кучи ўқиш, спорт, билишга интилиш асосан ўзини жинсидаги тенгдошлари билан дўстлашишга йўналтирилади. Фрейднинг одамни жинсий шаклланишидаги бу узилишининг аҳамиятини олий инсоний маданиятни ривожланиши учун шароит сифатида алоҳида таъкидлайди. • 5.Генетал босқич (12-18 ёш)- пубертат даврда биологик етилиш билан асосланган ва психожинсий ривожланишни якунловчи босқич. Жинсий ва агрессив туйғуларни кўпайиши содир бўлади ҳамда Эдип комплекси қайтадан юзага келади. Аутоэротизм йўқолади унинг ўрнига бошқа жинсий объектларга қизиқиш пайдо бўлади. Нормада ўсмирликда жамиятда ўз ўрнини топиш, турмуш ўртоғини излаш, оиласини яратиш ҳаракатлари бўлади. • Бу босқичнинг муҳим вазифаларидан бири ота- она қарамоғидан қутилишдир. З.Фрейднинг психоанализи Асосий тадқиқот предмети Шахс ривожланиши Тадқиқот методлари Клиник вазиятлар таҳлили, эркин ассоциациялар методи, тушунчалар таҳлили Асосий тушунчалари Психика босқичлари (онг, онгости, онгсизлик) шахс тузилиши (Ид, Эго, Супер Эго) психологик ҳимоя механизмлари, жинсий энергия (либидо), жинсий инстинкт, ҳаёт инстинкти, ўлим инстинкти, психожинсий ривожланиш босқичлари, эроген зоналар, қониқиш тамойили, реаллик тамойили, эдип комплекси, электра комплекси, тенглаштириш Асосий ғоялар Бола ва ташқи дунёни азалдан келишмаслиги индивидни ижтимоий дунёга мослашуви сифатида шахс ривожланиши. Шахс ривожланишининг психожинсий ривожланиши. Шахс ривожланиши 1-5 йилликда жадал жинсий етилиш тугаши билан якунланади. Шахс ривожланиши босқичлари ўзгармас, биологик етишилиш кетма-кетлигида орал, анал, фаоллик, латент, генитал Ривожланиш омиллари Ички (биологик етилиш миқдорнинг ўзгариши ва жинсий энергияни йўналганлиги) ва ташқи (ижтимоий жамиятни ота- оналар билан қўшилиши) Қиймати Ривожланишнинг динамик концепцияси, инсоннинг маънавий дунёсини бирлиги, болаликнинг аҳамияти, ота-онанинг таъсирининг муҳимлиги ва доимийлиги кўрсатилган. Боланинг ички дунёсига муносабатда аниқ диққат ғояси Танқидга учраганлиги - афсонвийлиги -тадқиқотнинг талаб қилинаётган шаклий методларининг йўқлиги, -статистик маълумотларнинг йўқлиги -текширишнинг мураккаблиги; -ўсмирлик ёши чегараларидан ташқарида ривожланиш имкониятларига қарашларнинг пессимистлиги
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha