Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 02 Июнь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Психологик тасвирлар ва сиз

Купить
ПСИХОЛОГИК ТАСВИРЛАР ВА СИЗ….. ПСИХОЛОГИК ТАСВИРЛАР ВА СИЗ….. Суратдаги дарахт устида, остида, ёнида турли ҳолатда турган одамлар акс этган ва уларнинг ҳар бирига алоҳида рақамлар бириктирилган. Суратни диққат билан кузатинг ва ўзингизга ёққан, сизнинг ички оламингизни, ҳисларингизни акс эттирган, шу билан бирга келажакда ўзингизни шундай кўринишда кўришни хоҳлаган рақам эгасини танланг. Рақамлар нимани англатишини билишдан аввал суратдаги одамчаларга яхшилаб назар солинг. Сиз танлаган расмга изоҳ 1, 3, 6, 7 рақамларини танлаган бўлсангиз: Сиз ўз мақсади сари ҳеч қандай тўсиқларга қарамасдан интиладиган кишилар сирасига кирасиз. “Интилганга толъе ёр” мақоли айнан сизнинг характерингизга мос. 4 рақамини танлаган бўлсангиз: Ҳаётингизда ўзингиз учун қулай шароитларни яратиб бўлган инсонсиз. Ёки ана шундай шароитни юзага келтиришда астойдил ҳаракат қилаяпсиз. Сиз кичик куч сарфлаб қилган меҳнат катта омад ва ютуқларни олиб келиши мумкин. 2, 11, 12, 18, 19 рақамларини танлаган бўлсангиз: Атрофдагилар, яқинларингиз ва дўстларингиз сизга бутунлай ишонишлари мумкин. Сиз ҳар қандай ҳолатда сизнинг ёрдамингизга мухтож бўлган кишига ёрдам қўлини чўза оласиз. 5 рақамини танлаган бўлсангиз: Ҳам руҳан, ҳам жисмонан жуда чарчагансиз. Қалбингиз ва руҳиятингизда ҳам шу ҳолат кузатилмоқда. Гуё кучингиз шам каби эриб бораётгандек... Ўзингизни чалғитишга ва ҳаётингизда мавжуд бўлган нарсалардан яхшилик хикмат излашга ҳаракат қилинг. 9 рақамини танлаган бўлсангиз: Сиз зерикиш, тушкунлик нималигини билмайсиз. Чунки ушбу икки туйғуга бўлган нафартингизнинг чеки йўқ. Сизга қолса ҳар кунингиз байрамдек ўтса... 13 ва 21 рақамларини танлаган бўлсангиз: Сиз одамлар билан имкон қадар камроқ яқинлашишга, суҳбатлашишга уринасиз. Бировларнинг айтган гапларини кўнглингизга тез ва жуда яқин оласиз. Арзимас сабаблар туфайли ваҳимага тушасиз. Тақдирингизда сизни атрофдагилар билан таништиришга ва оламни кўрсатишга ҳаракат қилувчи киши пайдо бўлса, унинг қўлларидан маҳкам тутинг. 8 рақамини танлаган бўлсангиз: Ўзингизга оро беришни жуда яхши кўрасиз. Ёлғизликни яхши кўрасиз. 10 ва 15 рақамини танлаган бўлсангиз: Ҳар қандай шароит ва ҳолатга осон мослаша оладиган инсонлар тоифасидансиз. Ҳаётингизда сизни илҳомлантирадиган сизга куч берадиган кимдир ёки нимадир бор. 14 рақамини танлаган бўлсангиз: Ички ташқи оламингиз ўртасида жанг кетмоқда. Ҳисларингизни жиловлай олмасликдан қўрқасиз. Юзага келган вазиятга сабаб бўлган омилларни бирма-бир кўз олдингиздан ўтказинг жавоби топилади ва ҳаммаси ўз ўрнига тушади. 20 рақамини танлаган бўлсангиз: Сизда манманлик ҳисси жуда кучли. Лидерлик қобилиятингиз ҳам бор. Аммо сиз лидерликдан тўғри фойдалана олмайсиз. Бошқача қилиб айтганда, ҳамма нарсани ўз фойдангизга ҳал қилишни яхши кўрасиз. Сизнинг ўз фикрингиз бор, бошқаларникини эшитганингиз билан, ўз билганингиздан қолмайсиз. 16 рақамини танлаган бўлсангиз: Сиз кимнидир қўллаб-қувватлашдан, у қилиши керак бўлган ишларни қилишдан, бировнинг муаммоларига аралашаверишдан чарчагансиз. Агар 17 рақами диққатингизни тортмаган бўлса, демак, сиз яқинларингизнинг ёрдами 1 РАСМ Умуман олганда, сиз атрофдагиларга ёмонлиги тегмайдиган, ҳар кимга ёрдам қўлини чўзишга тайёр инсонсиз. Агар офисда ишласангиз, демак, раҳбарингизга сизни бошқариш осон эмаслигини билинг. Сиз ҳеч нарса қилишни истамаган вақтда атайлаб кечикадиган, касал бўлиб қоладиган ёки кайфиятингиз йўқлигини ҳаммага кўрсатиб юрадиган одамлар сирасига кирасиз. Қийинчиликлар, атрофдаги омадли одамлар олдида сиз ўта кучсиз ва ғайратсиз одам кўринишида намоён бўласиз. Бу эса муаммоларингизни янада кўпайишига сабаб бўлади 2 РАСМ Сиз меҳрибон инсонсиз. Шу билан бирга одамларда ўз-ўзини аъло даражада бошқара оладиган, ҳурматли инсон сифатида намоён бўласиз. Сиз одамлар билан тез чиқишиб кета оласиз. З РАСМ Сиз янгиликларга, янги жой, янги одамларга тез ва осон ўрганиб кетадиган инсонлардан эмассиз. Сиз учун бу жараён ўта қийин ва оғриқли кечади. Сиз ўзингизни бошқаролмай қолишдан қўрқасиз. Атрофдагилардан жуда тез, арзимаган нарсалардан хафа бўласиз, ўзингизни доимо “қути” ичида ушлайсиз. Сизда “ҳаракат кодекси” бўлиб, ўзингизга ўзингиз рухсат этмаган ишларни асло қила олмайсиз. 4 РАСМ Сиз ҳамма билан чиқишиб кета оладиган инсонсиз. Одамлар орасида ўзингизни яхши ҳис этасиз. Бироқ шу билан бирга сиздек серфикр инсон ортида ўз тасаввурларидан четга чиқа олмаётган, атрофдагилардан ҳадиксираётган шахс яширинган бўлиши ҳам мумкин. Одатда сиз одамлар билан шунчаки суҳбатлашасиз. Ичингизда эса уларнинг сизга кераги йўқлиги, улар билан алоқага киришавериш, суҳбатлашиш фойдасиз эканини ҳис этиб турасиз. 5 РАСМ Сиз ички олами ўта бой, ақлли, камтарин бўлиб кўринасиз. Аслида эса уятчанг, атрофдагиларнинг ҳурмати, эътиборини, эътирофини кутиб яшайсиз. Сиз характерингизни “қайта дастурлаш” учун кўп вақт сарф этасиз. Кийинишда ҳам атрофдагиларнинг эътиборини тортадиган бўлишга интиласиз. Бу турдаги инсонлар орасида антиқа касбларни танлаган кишилар жуда кўп. 6 РАСМ Сизга дунёни сув босса, тўпиғига чиқмайдиган инсон деб таъриф бериш мумкин. Буни тан олмайсиз, албатта. Шу билан бирга, сиз ўта фаол, оптимист, ўзига ишонган кишисиз. Баъзида одамларга шубҳали кўринасиз. Сиз маълумотларни титкилашга, қандайдир нарсаларни аниқлашга ҳаракат қиласиз. Сизни танимайдиган кишилар руҳшунос деб ўйлашлари аниқ. Ўзингиз депрессия ҳолатида бўла туриб, руҳий кечинмалар сабаб, бошқаларнинг ҳам муаммосига ечим топишга ҳаракат қиласиз. 7 РАСМ Сиз ваҳима, шовқин, бақир-чақирни хуш кўрадиган инсонсиз. Ўзини тута оладиган инсонлар сирасига кирасиз. Кўпчилик сиздаги бу ҳислатдан ўрнак олади. 8 РАСМ Сиз ҳамма нарса ўз ўрнида бўлиши керак деб ҳисболайдиган кишилардансиз. Аёлми, эркакми ўз вазифасини қилиши керак, деб санайсиз. Бироқ доимий равишда иккиланадиган фикр ва ҳаёлларингиз туфайли кўпинча қийинчиликларга учрайсиз МЕҲР БЕРСАНГ, МЕҲР ТОПАСАН01 0C Орамизда нафақат яқинлари, оила аъзолари, балки бегоналардан ҳам ҳеч нарсасини аямайдиган, меҳрибон инсонлар жуда кўп. Аммо бегоналар у ёқда турсин, энг яқин инсонига ҳам яхшиликни раво кўрмайдиганлар ҳам топилади. Шулар қаторида одамлардан доимо ниманидир олиш ва ундиришга ўрганганлар ҳам бор. Сиз ҳам ўйлаб кўринг: атрофдагиларни бир четга сура турайлик, энг яқин инсонингиз учун нималардан воз кеча оласиз? У учун нималарга тайёрсиз? Бу борада ўзингиз ҳақингизда аниқ бир фикрингиз бўлмаса ёки жавоб беришга иккиланаётган бўлсангиз, ушбу руҳий тестимиз айнан сиз учун. 1 . Турмуш ўртоғингизнинг иш жойида байрам тадбири бўлмоқда. Бу байрамда уларга яқин инсонларини олиб келишлари мумкинлиги айтилган, аммо боришингиз у қадар муҳим эмас. Шундай вазиятда сиз турмуш ўртоғингиз билан байрамга борган бўлармидингиз? А) Албатта – 5 балл В) Агар бор деса, бораман – 1 балл С) Йўқ, ўзи бораверсин – 3 балл 2. У билан танишган кунингизни қай тарзда нишонлашни истардингиз? А) Қувноқ кеча ташкиллаштириш орзусидаман – 5 балл В) Романтик кеча бўлишини истардим – 1 балл С) Ўзига хос бирор нарсани хоҳлардим – 3 балл 3. Сиз яқин инсонингизнинг..........қўрқасиз А) Касал бўлиб қолишидан - 1 балл В) Мени қадрламай қолишидан - 3 балл С) Мени қизиқтирмай қўйишидан - 5 балл 4. Уяли алоқа телефонингизда севган кишингиз учун махсус чақирув қўшиғи ҳақида... А) Унинг рақамини у учун аталган қўшиққа созлаганман – 1 балл В) Ҳамма қатори битта мусиқага созланган – 3 балл С) Овоз йўқ, вибрацияга созланган – 5 балл 5. Агар иккингизнинг машинангиз битта бўлса, уни ким ҳайдайди? А) Ҳар ҳолда мен эмас, чунки у ишга ва бошқа керакли жойларга боради – 1 балл В) Менга машина керак эмас, у мени ҳамма жойга олиб бориб келади – 5 балл С) Мен албатта – 3 балл 6. Яқин инсонингиз сизга кийим совға қилди. Бу либос эса сизга ёқмади. Аксига олиб, у сиздан шу кийимни кийишни сўради. Шундай вазиятда қандай йўл тутасиз? А) Ўзимга ёқмаган кийимни асло киймайман – 5 балл В) Кияман, мен учун энг муҳими унга ёқиш – 1 балл С) Агар бу кийим унга ёқса, уни фақат уйда кияман – 3 балл 7. Сизга дам олиш учун бир кишилик йўлланма беришди. Бир ўзингиз дам олишга кетган бўлармидингиз? А) Албатта – 5 балл В) Йўқ, бундай таклифдан воз кечаман – 1 балл С) Унинг фикрини сўрайман ва у нима деса шуни қиламан – 3 балл 8. Ўзингизга ва қадрли инсонингизга бирор нарса сотиб олиш истагидасиз. Аммо пулингиз фақат битта нарсага етади. Сиз айнан нимани харид қилган бўлардингиз? А) Қадрли инсоним учун қўл соатини – 1 балл В) Ўзимга сўнгги урфдаги сумка сотиб оламан – 5 балл С) Ҳар иккимиз ҳам фойдалана олишимиз учун фотоаппарат ёки бирор янги техникани сотиб олган бўлардим – 3 балл 9. Азиз инсонингиз учун қурбон қилишингиз ёки сабр қилишингиз мумкин бўлган энг катта нарса бу.... А) Унинг менга ёқмайдиган дўстини меҳмон сифатида кутиб олиш – 1 балл В) Ўзингизга сира ҳам ёқмайдиган, тайёрланиши ўта қийин бўлган, вақт ва куч сарфлашга тўғри келадиган таом тайёрлаш – 3 балл С) У билан баҳс юзага келганда, унинг гапига кўниб қўя қолиш – 5 балл 10. Ошхонангиздаги столда таъми жуда мазали ширинлик бор, қизиқ, сизнингча, у кимга насиб қиларкин? А) Ким уни биринчи ейишга улгурса, ўшанга – 3 балл В) Азиз инсонимга олиб қўяман – 1 балл С) Албатта, менга – 5 балл Тест жавоблари: Юқоридаги саволларга берилган жавоблар қаршисидаги балларни ҳисоблаб чиқинг ва натижалар билан танишинг. 10-19 балл тўплаган бўлсангиз, демак сиз ҳар қандай вазиятда яқин инсонига қулай бўлишини ўйлайдиганлар тоифасига кирасиз. Агар бу сизга ҳам унга ҳам маъқул бўлса, жуда яхши. Агар ўзингизни кўп ҳолатларда қурбон қилаётгандек, меҳрибонлигингизни суиистеъмол қилишаётгандек туюлса, у ҳолатда бунга қарши бирор чора кўришингиз ва уни, қолаверса, ўзингизни ҳам тарбиялашни бошлашингиз лозим. 20-29 балл тўплаган инсонлар сирасидан бўлсангиз, билингки, сиз ва сизнинг яқин инсонингиз ўртасидаги муносабатлар “сиздан угина, биздан бугина” нақли остида ташкил топган. Ўртангиздаги ҳамма нарса бир-бирига мос ва мутаносиб. Ҳар бирингиз, истагингизга рад жавоби берилмаслиги ва бунда ўзини қурбон қилиш шарт эмаслигини биласиз. Сиз ўзаро келишиб иш қилишни яхши кўрадиган ва фикрлари доимо бир жойдан чиқадиган мустаҳкам жуфтликсиз. 30-39 балл тўпладингизми? Демак, сиз ҳақингизда меҳрибон ва жонкуяр деб айтишнинг ўзи камлик қилади. Сиз учун ёнингиздаги инсоннинг хурсандчилиги, қувончи ва истаклари энг муҳим омил саналади. Яқин инсонингизнинг биргина табассуми учун сиз ҳар қандай қурбонликка тайёр бўла оласиз. Яхшилик қилиш баробарида сиз ундан ҳам шундай муносабат қайтаришини кутмайсиз, талаб қилмайсиз. СИЗ ВА ДАРАХТЛАР…….
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha