Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 84.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 29 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Психология фанларини ўқитишда ўзбек халқ мақолларидан фойдаланишнинг тарбиявий аҳамияти

Купить
Психология фанларини ўқитишда ўзбек халқ мақолларидан фойдаланишнинг тарбиявий аҳамияти 1 Қарши – 201 3 МУНДАРИЖА Кириш ...................................................................................................................3 I-БОБ. Ўзбек халқ оғзаки ижоди миллий психологиянинг ифодаси сифатида ................................................................................................................10 1.1. Миллий онгнинг психологик талқини ҳақида илмий қарашлар.............10 1.2. Ўзбек халқининг миллий психологияси ва ўзига хос хусусиятлари (стереотиплари)....................................................................23 1.3. Ўзбек халқ оғзаки ижодида шахс хусусиятлари ва психологик фазилатларнинг талқини ........................................................................ .. ...37 Биринчи боб бўйича хулосалар.......................................... КИРИШ. Мавзунинг долзарблиги. Ҳозирги даврда фан қудратли яратувчанлик кучига айланди, ҳар бир мамлакатнинг ижтимоий, иқтисодий равнақи фаннинг тараққиётига боғлиқ бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Илм фан тараққиёти ва уни амалиётга кечиктирмай жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор билан қаради. Шу боис, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида: «Халқнинг бой интеллектуал мероси ва умумбашарий қадриятлар асосида, замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш Ўзбекистон тараққиётининг муҳим шарти» (12) эканлиги асосланди. Объектив олам бир бутун, нарса ва воқелик ўзаро боғлиқ бўлиб, уни ўрганишда фанларнинг бирлашиши (интеграция бадиий асарлар орқали буюк мутафаккирларнинг психологик мероси ифодаланган ва оммалашган. Республикамиз Президенти И.А.Каримов Ўзбекистон Фанлар Академиясининг умумий йиғилишида сўзлаган нутқида «... асрлар синовидан ўтган аждодларимиз бизга қолдирган миллий мафкура ва тафаккуримизни тиклаш, уни замонавий умумбашарий руҳ билан бойитиш ҳаммамизнинг долзарб вазифамиздир», деб кўрсатган эдилар. Психология билан бадиий адабиётнинг ўзаро боғлиқлигини тадқиқ этиш миллий психология тарихини чуқур ўрганишга йўл очади. Психология билан бадиий адабиёт тарихан ва мантиқан боғлиқдир. «Адабиёт»- одоб, хулқ, ахлоқ, «ёт»- илм, яъни адаб ҳақидаги таълимот маъносини англатади. Кейинги асрларда адабиётни бадииёт маъноси ўрнида қўллаш кучайди. Аслида бадииёт адабиётшунослик маъносини ўзида мужассамлаштиради, ойдинлашади, фанлараро алоқа методологик тизимининг яратилиши Ўзбекистонда п сихология фани равнақига асосли замин бўлади. Шунинг учун ҳам Абу Наср Фаробийнинг “Фозил одамлар шаҳри”Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” Абу Али Ибн Синонинг «Донишнома», «Тиббий достон», Саъдий Шерозийнинг «Гулистон», «Бўстон», Юсуф Xoc Ҳожибнинг «Қутадғу билиг», Кайковуснинг «Қобуснома», Абдураҳмон Жомийнинг «Баҳористон», Аҳмад Яссавийнинг «Девони Ҳикмат», Аҳмад Югнакийнинг «Ҳиббатул xақойиқ», Алишер Навоийнинг «Маҳбуб-ул-қулуб», «Ҳайратул аброр» каби асарларида бадиийлик ва психологик уйғунлик мавжуд. Таълим-тарбияда миллийлик ва умуминсонийлик бирлигига эришиш аввало психологиянинг миллий асосга эга бўлишига боғлиқ. Психология илмидаги инқирознинг туб илдизлари, энг аввало, унинг шарофати билан миллий хусусиятлар ва миллий ўзликни англаш муаммосига қизиқиш ортди. Шундай қилиб, миллий маданият ва турмуш тарзи халқнинг миллий онги, миллий характери ва ўзига хослигини белгиловчи асосий мезонлардир . Психология инсонни ривожланиш қонуниятларини ўрганадиган фан сифатида ўзбек халқ оғзаки ижодини психик ривожланишнинг муҳим манбаи сифатида қарашни тақозо этади. Бу боғлиқлик психология муаммоларини халқ оғзаки ижодида акс эттирилишида ва психологик таълимда халқ оғзаки ижодидан фойдаланишда намоён бўлади. Шу пайтгача ўзбек халқ оғзаки ижодининг психологик асослари, ривожланиш қонуниятлари, ўқув – тарбия жараёнларидаги аҳамияти ва ёшлар камолотидаги ўрни психологик нуқтаи назардан ўрганилмаган. Шу боис, биз магистрлик диссертациямиз мавзусини “Психология фанларини ўқитишда 4. Ўзбек халқ мақолларида ифодаланган психолгик жараёнлар, ҳолатлар ва психологик хусусиятларга хос тушунчаларни экспериментал ўрганиш, тўплаш, таҳлил қилиш ҳамда тизимлаштириш. 5. Тўпланган эмперик материалларни сифат (психологик) таҳлилини амалга ошириш ва ёшларни халқ оғзаки ижоди асосида тарбиялашга йўналган тавсиялар ишлаб чиқиш. Тадқиқот объекти: Ўзбек халқ оғзаки ижоди (ўзбек халқ мақоллари мисолида)асосида психология фанларини ўқитиш Тадқиқот нинг предмети : Инсонга хос психик жараёнлар, психик ҳолатлар ва психик хусусиятларни тушунтиришда ўзбек халқ мақолларидан фойдаланиш ва уларни психологик изоҳлаш жараёни Илмий тадқиқотнинг фарази: 1. Ўзбек халқ оғзаки ижоди, айниқса, мақолларнинг мазмун – моҳияти қадимги ўзбек халқига хос миллий онг ва миллий психологиянинг ифодаси эканлиги э Президентимиз И.А.Каримовнинг асарларида баркамол авлод тарбиясига йўналган ғоялар хизмат қилади. Илмий тадқиқотнинг методлари: Мавзуга доир манбалар, тажриба ва фаолият натижаларининг таҳлили, кузатиш, суҳбат, биография, анкета, тест ҳамда математик – статистика методларидан фойдаланилди. Илмий тадқиқотнинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда маълумотлар фондини бойитишга, зарур эмперик материалларни олишга ёрдам қилувчи ИПС ( ижтимоий – психологик сўровнома) ишлаб чиқилди. Илмий тадқиқотнинг янгилиги: - ўзбек халқ оғзаки ижоди (ўзбек халқ мақоллари) намуналари ижтимоий –психологик тадқиқот предмети сифатида биринчи бор ўрганилаётганлиги; - Мавзуни ўрганишнинг ўзига хос усуллари танлангани, тадқиқот ўтказиш учун зарур шарт – шароитлар ҳозирлангани; - ўзбек халқ мақолларида ифодала этнопсихология, ижтимоий психология, ёш даврлари ва педагогик - психология фанларини ўқитишда, ўқитувчи – мураббийларни малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларида, ўзбек халқ оғзаки ижодини, айнан ўзбек халқ мақоллари соҳасини ўрганувчилар фаолиятида самарали фойдаланиш мумкин. Тадқиқот ишининг тузилиши: Тадқиқт иши кириш, 2та боб, 9 та параграф, хулосалар ва фойдаланилган адабиётлар рўйҳатидан ташкил топган. 9 I-БОБ. Ўзбек халқ оғзаки ижоди миллий онгнинг инъикоси сифатида . 1.1. Миллий онгнинг психологик та л қини ҳақида илмий қарашлар Ушбу бўлимни тўлалигича психология фанининг тармоқлараро характерга эга бўлган тарихий психология компетенциясига (ихтиёрига) киритиш мумкин. Психологиянинг тарихи ёритилган манбаларга мурожаат этиш билан тадқиқотимизнинг мақсадига эришиш ниятида ҳал қилиниши шарт бўлган муҳим саволларга тўла жавоблар топмадик. Мазкур саволлар қуйидагилардан иборат эди: 1. Этник онгнинг шаклланиш босқичларининг психологик таҳлили, унинг таркибий қисмига нималар киради? 2. Этник онгнинг онтогенези нима ва у нимани билдиради.? 3. Миллий онг ва ўзлигини англашни тадқиқ қилишнинг методологик тамойиллари нималардан иборат ва ҳоказолар. Ушбу мавзуни илмий ва асосли ёритиш учун тарих, э айтилганидек, тадқиқотимизнинг асосий мақсадидир. Л.Февр таъкидлаганидек, тарихий психологиянинг вазифаси инсониятнинг ақл-идроки, умидлари ва ҳиссиётларини ёзишдан иборатдир. Бизнингча, Л. Феврнинг ана шу фикрига қўшимча қилиб, яхлит фан ҳисобланмиш тарихий психология ўзининг вазифаларидан бири сифатида миллий (этник) онгнинг тарихини ҳам ёзиши керак, дейиш ўринлидир. Биз ўзбек халқининг этник онги ва миллий ўз-ўзини англашини психологик жиҳатдан тўла таҳлил қилишга уринмадик, балки уларни тадқиқотимизнинг мақсадини амалга ошириш ва унинг вазифаларини ҳал этиш учун мақсадга мувофиқ йўсинда ёритишга ҳаракат қилдик. Шуни алоҳида қайд қилиш керакки, кейинги пайтда миллий ўз-ўзини англаш муаммосига қизиқиш ортди. Бу муаммони тадқиқ этиш билан шуғулланаётган фанлар сони кўпаймоқда. Лекин ҳар б Бундай фикрни Абу Наср Фаробий асарларида ҳам учратиш мумкин. Олимнинг таъкидлашича, этнос кишиларнинг бевосита алоқалари туфайли шаклланган. Бунинг учун улар бирлашиши, бир ҳудудда қўшни бўлиб яшаши, битта тилда гаплашиши керак. Тил ва ҳудуднинг бирлиги одамлар тирикчилигининг асосий шартлари ва табиий зарурати бўлиб, айни пайтда этноснинг шаклланиши ва ривожланиши учун ҳам муҳим омил ҳисобланади. (37. 261). Тил, урф-одатлар, маросимлар, халқ санъати, дин, хулқ меъёрлари этноснинг маданий бирлигини қарор топтиради ҳамда, албатта, уларнинг психик хусусиятлари билан қадриятлари, дид ва ҳоказоларининг ўзига хослиги билан боғлиқдир. “Шуни алоҳида қайд қилиш лозимки, этнос белгиларнинг шунчаки йиғиндиси эмас, балки этносга хос мукаммал уюшма (мазмун) бўлиб, этносни ташкил этган турли компонент ҳаракатга келтирган “субъект-объект” механизми сақланар экан, ўзини вужудга келтирган маданият яшар экан, демак, объектдан янги инсонларнинг фикр ва ҳиссиётларига, кейин яна объектга қайта-қайта ўтаверади” (39;41). Юқорида айтилганлардан келиб чиқадиган хулоса шундан иборатки, маданиятнинг ривожланиши ҳеч қачон тугал характер касб этмайди. Цивилизациянинг ҳар бир янги босқичи ўз мазмуни жиҳатдан узлуксиз равишда бойиб боради. Ҳар бир шахс маданиятни ўзича тушунади. Шу билан бирга у шахснинг камолотини текширадиган бўлса, ўтмишдагиларнинг, бошқа авлодларнинг маданияти ва психологиясини соддароқ, тубанроқ ҳамда қўполроқ деб ҳисоблайди. “Бунда улар тубанроқ ва соддароқ эмас, балки уларни ўрганаётган кишиларнинг маданиятидан бошқача эканлиги унутилади. Инсоннинг камол топиши жараёнлари социоге тушунчаларга айлантириб юборадилар. А.Г. Асмоловнинг қайд қилишича, психологияда аввало шахснинг умумий психологиясида социологлар, маданият тарихчилари, филологлар, этнографлар, семиотика мутахассислари амалга оширган тадқиқотлар кўпинча психологлар назаридан ўтмайди. Улар томонидан муаммога илмий психологик нуқтаи назардан ёндошилмаганликлари кўринади. Шунинг учун мазкур барча фанлар вакилларининг ҳамжиҳатсизлиги натижасида шахсда вужудга келадиган ва камол топадиган ижтимоий-маданий тизимларни (тузилмаларни)ўрганиш муаммоси ҳал бўлмай қолаверади. Жамият тарихида алоҳида “шахссиз давр” бўлганми? Жамият тарихининг турли босқичларида шахс билан ижтимоий роль ўртасида қандай муносабатлар қарор топган? Турли халқларнинг, уларнинг ижтимоий ва миллий феъл-атворида, маънавий бирлигида кўринадиг Аммо социогенетик қонуниятларни тадқиқ этишда мураккаб ижтимоий–маданий ва психик ҳодисаларни тушунишдаги эгоцентризм жиддий тўсқинлик қилади. Масалан, сўнгги ўн йиллар мобайнида совет психологияси фанида эгоцентризмнинг алоҳида шакли бўлмиш “европацентризм” ҳукмронлик қилди. Атоқли рус психологлари Л.С.Виготский ва А.Р.Лурия турли маданиятларда тафаккурнинг юксак психик функциялари ривожланишини таҳлил қилиш бўйича ғоят муҳим тадиқотларни амалга оширдилар ва мазкур маданиятлар тафаккурининг мантиқий механизмини ёритдилар. Шунга қарамай, собиқ иттифоқнинг психология мактабларида шахс камол топишининг социогенетик қонуниятлар (европа тафаккури) намунаси орқали бир томонлама талқин қилинди. Ҳозирги пайтда социогентик тадқиқотлар ҳар бир миллат ёки элатнинг табиий, ҳақиқий характеристикасини миллий ўзига хослигини соф психологик нуқтаи назардан ёритишни жуда қийинлаштиради. Ана шу нуқтаи назарни ёқлаб, К.А.Абульханова-Славская жумладан қуйидагиларни ёзади: “Психологик тадқиқот, умуман, ижтимоий шароитларни ёритишга эмас, балки шахснинг савиясига таъсир кўрсатадиган ижтимоий механзмларни аниқлашга қаратилади. Ижтимоий механизмларни аниқлашга қаратилади. Ижтимоий детерминацияга унинг индивидуал- муайян ифодаланишида, хусусан, мазкур савияга, фақат савияга эмас, балки, умуман, жамият миқёсларида таъсир кўрсатадиган ижтимоий ҳаракатлар нуқтаи назаридан қаралади. Бу эса ўз навбатида бизга алоҳида жараён сифатидаги индивидуал ҳаётий фаолият тўғрисида, ҳаётни тиклашнинг ижтимоий уюшишнинг мазкур даражасига хос усули, хусусияти, тўғрисида фикр юритиш имконини беради” (8; 12-23). 1970– яратади. Шу билан бирга социологияни, маданиятшунослик ва тарихий психологияни назарий ҳамкорликда конструкциялаш (тузиш) истиқболини ҳам очади. Шундай қилиб, психика кўз олдимизга ижтимоий –маданий факт сифатида гавдаланади. “Ижтимоий ҳодиса сифатидаги психика жамиятни тадқиқ қилиш мазмунига психологик тушунчаларни киритишдир.” (39;124). Шахснинг психологик тузилиши мазкур маданиятда қабул қилинган символларни, образларни, ҳаракатларни, одатланилган сўзларни, мушоҳадаларни ва инсон ҳаётининг моҳиятини ташкил этадиган ҳамма нарсаларни ўзида жамлайди. Этноснинг мазкур маданий муҳити муайян бўлади ва маълум тушунчалар, нормалар ҳамда баҳоларда ўз ифодасини топади. Ўқитувчи шахси ва фаолияти муаммосини тадқиқ қилишдаги кўп йиллик тажрибамиз, шунингдек, бевосита кузатишларимиз ижтимоий – мадан урф-одатларига мувофиқ ўтказиладиган маросимлар ҳамда бошқа турли тадбирлар каби этник ижтимоий институтлар тадқиқотнинг объектига айланмоқда. Масалан, Хоразмлик ўзбекларнинг тўй маросими материаллари орқали жамоанинг оила ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти жуда яхши ёритилган (42). Анъанавий тўй маросими оилавий турмуш ва маънавий маданиятнинг ажралмас қисми бўлиб, воқеага дахлдор шахслар бажарадиган одатлар ва удумларнинг мураккаб копмлексидан иборатдир. Ана шундай одат ва удумлар халқнинг ижтимоий- иқтисодий, дунёқарашга доир, ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик интилишларини акс эттиради. Шу билан бирга кишилик жамияти тарихининг турли даврларида шаклланган халқнинг эътиқоди, урф- одатлари ва удумларини ҳам ўзида сақлайди (42;41). Шуни таъкидлаш керакки, Ўрта Осиё ва Қозоғистон халқларининг анъанавий ма диққат марказида туради. Буни айниқса, қишлоқ жойларида ва кичик шаҳарларда яққол кўриш мумкин. Шунинг учун ўқитувчи (домла)нинг роли қанчалик масъулиятли бўлса, у жамоатчиликнинг ҳурмат-эътиборини шунчалик кўпроқ қозонади. Шу сабабли, бизнингча, бошқа маданият вакилларидан фарқли ўлароқ ўзбек мактаби ўқитувчисининг шахси ва фаолиятини мутлақо ўзгача талқин қилиш (тушуниш) керак. Ўзбекларнинг турмуши ва маданиятини этнографик жиҳатдан ўрганган Х.З.Зияевнинг мулоҳазасига кўра: “Диний байрамлар аҳолининг ижтимоий ҳаётида муҳим воқеа бўлган. Жума ҳафтанинг байрам куни ҳисобланган. Шу кунларда катта масжидларда жума намози ўқилган. Йиллик иккита байрам мусулмонлар учун мажбурий бўлиб, ана шу Рамазон ва Қурбон ҳайитлари деб аталган байрамлар жуда тантанали ҳамда гавжум ўтказилган. Республикамиз Мана шулар психологик жиҳатдан кишиларда ифтихор туйғусини ривожлантирган, чинакам миллий характерни вужудга келтирган ва инсонни улуғлаган. Анъанавий маросимлар ва байрамларнинг ҳар бир иштирокчиси ўзининг биз этнос (миллат) деб атайдиган катта бирликдаги фаол зарра эканини ҳис қилган. Миллий-маданий мавзуни давом эттириб, унинг ўзбеклар миллий онгида кўринадиган психологик жиҳатларини таърифлашда шарқ халқларининг энг катта Наврўз байрамини ҳам қисқача ёритиш оқилона ишдир. Уни мусулмонлар анъана бўйича ҳар йилнинг 21 март куни нишонлайдилар, тарихи эрамиздан олдинги 3 асрдан бошланган (Наврўзнинг биринчи байрам сифатида нишонланиш тарихи Эроннинг афсонавий шоҳи Жамшид номи билан боғлиқ) Наврўз аслида янги йил байрами бўлиб, у баҳор, тинчлик, ва дўстлик байрами деб ҳам ҳисобланган. Тарих фароғатда яшар экан. Наврўзда одамлар хурсандчилик, вақти чоғлик билан бир-бирларининг дилларини хушнуд қилиш ҳаракатида бўлганлар. Шу кунгача ораларидан гап қочган кишилар яраштирилган, улар ўтган гина- қудратларни унутиб, аввалгидек қадрдон, ёру биродар бўлиб кетишган. Ҳатто узоқ давом этган қонли урушлар ҳам Наврўзи- олам шарофати билан тўхтатилган ва бир битимга келишган. Наврўзда бировни кўнглига озор етказиш кечириб бўлмас гуноҳ саналган. Ҳайру-саҳоват, меҳру мурувват, хурсандчилик, эзгу ниятлар тантанаси наврўз удумларининг асосий моҳиятини ташкил этади. Наврўз кунларида алоҳида катта тантаналар уюштирилган, кишилар бир-бирларига марҳаматли бўлган. Мана шулар ҳам халқдаги ўзига хосликнинг (айниқса эзгуликка интилишнинг) алоҳида кўриниши бўлиб, ўзбек халқининг миллий характери ва этн тўлдириш мумкин: -меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, инсонпарварлик, меҳмондўстлик, турар жойларни, айниқса, ҳовлини озода ва санитарияга мувофиқ тутишга ҳаракат қилиш; - ота-оналарни, қарияларни ва ўқимишлиларни ҳурмат қилиш; - кичикларнинг катталар олдида ортиқча гапирмаслиги ва уларнинг сўзларига қулоқ солиши; - сабр-тоқатлилик, чидамлилик, сермулоҳазалилик ва ҳар ишни ўйлаб қилиш; -болаларга мухаббат натижасида ўзбек оилаларининг кўп болалилиги, меҳрибонлиги; -вазминлик билан бир қарорга келиш, ўзини тута билиш, амалийлик; - миллатнинг маънавий бойликларига, умуман, тарихи ҳамда маданиятига мухаббат ва эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, тежамкорлик; -шахсий фазилатларни чуқур ҳис қилиш, эзгу ишларни бажаришни ёқтириш, орзу-ҳаваслилилик ва ҳоказолар. Этнос психологияси масалалари эса психолог кўрсатадиган анъаналари, урф-одатлари, маросимлари ва расм-русумларини кўриб чиқишда тарихий-танқидий ёндашишга таянаб, улар тарихий ривожланиш давомида эволюция жараёнидан ўтади, дея хулоса чиқариш мумкин. Лекин уларнинг асосий вазифаси ҳозирги пайтда ҳам ўзининг маъносини йўқотмайди. Бу эса бизни ўзбек мактаби ўқитувчисининг шахсини ва умуман миллат таълимини тадқиқ қилишда этник-психологик ҳамда этник-маданий омилларни тўла –тўкис ҳисобга олишга даъват этади. Шунингдек, мазкур мавзуда баён қилинган материаллар бизни ҳудуднинг маданиятини, миллий урф-одатлар ва анъаналарни этник стереотиплар орқали кўриб чиқишга ҳамда ўзбек халқининг ўзига хослиги психологиясини, шу жумладан, ўқитиш ва тарбиялаш соҳасидаги анъаналарини янада кенгроқ ёритишга ундайди. 1.2.Ўзбек халқининг миллий психология шакллантиради. Ушбу хусусиятлар шахснинг ва кишилар гуруҳининг фаолияти ҳамда хулқига таъсир этиб, ўзлигининг англашини, миллий ўзига хослигининг билишини, эҳтиёж мотивлаштириш соҳасини, меъёрли мулоқот фаолиятини таъминлайди ва кишилар фаоллигининг, хулқи ҳамда мулоқотларининг ижтимоий-психологик характеристикаларида ўзининг ифодасини топади. (30; 7). А.Г.Асмоловнинг ёзишича, “ижтимоий-типик хатти ҳаракатни, маданиятда ўзлаштирилган хулқ ва билиш намуналарини субъект ғайришуурий, индивидуалликдан ташқари ҳодисалар сифатида ифодалайди. Ана шу ҳодисалар асосида инсониятнинг ҳамкорликдаги фаолияти махсули ҳисобланадиган, у ёки бу маданиятдаги хулқ, ижтимоий меъёр анъаналари ва ҳоказоларнинг турли схемалари кўринишида гавдаланган мазмунлар тизими ётади. Англанмайдиган ҳодисалар мазкур бирлик тўплами шунчалик катта бўлади. ” (32; 55-56). Мана шулардан яна бир карра ишонч ҳосил қиламизки, миллатнинг бойлиги бирликда (қадриятларга айланганига) қарамай шахснинг ажралмас хусусияти, шахс структурасининг бир қисми ва асосий белгиловчи этник стереотипнинг компоненти ҳисобланади. В. П.Трусов ва А.С.Филиппов этник стереотипларни икки жиҳатдан (10;4)-гносеологик (уларнинг билиш жараёнидаги роли) ва социологик (уларнинг ижтимоий вазифалари) жиҳатларидан тадқиқ қилишни тавсия этадилар. Ана шу фикр бундан кейин ушбу бўлим материалларини баён қилишда бизни тўла қаноатлантиради ва биз ана шу йўлдан борамиз. Стереотиплашиш нима учун шунчалик зарурлиги масаласини баён этишда унинг асосчиси У. Липпманга мурожаат қиламиз. Тадқиқотчи аввало стереотиплашиш зарурлигининг иккита энг муҳим сабабини иф “Этник стереотип –ахборотлар камлиги шароитларида шахснинг ўз тажрибасини умумлаштириши натижасида таркиб топган ижтимиой объектнинг (гурух, ҳодиса, воқеа ва ҳоказоларнинг) кўпинча жамиятда қабул қилинган тасаввурларнинг барқарор ва соддалашган образидир” (28;364). Ижтимоий (шу жумладан, этник) стереотипни ана шундан таърифлашга қисман қўшилмаслик мумикин эмас, албатта. Лекин шуни назарда тутиш керакки, стереотипларнинг мавжудлиги, гарчи субъект ижтимоий воқеликни аниқ ва табақали идрок этиш талабига доимо жавоб бермаса-да, лекин инсон теварак оламни баҳолашида муҳим роль ўйнайди, чунки ўзгарувчан борлиқ ҳақида фикрлаш вақтини қисқартиради ва билиш жараёнини тезлаштиради. Шуни алоҳида таъкидламоқчимизки, миллий характердаги этник стереотипларни билиш ва ҳисобга олиш таълимни ташкил этишнин иккинчи томондан бошқа гуруҳларга нисбатан мавжуд хатоларни, нотўғри хатти-ҳаракатларни оқлаш вазифаларини бажаради. Демак, этник стереотиплар-юксак ҳиссиёт ва барқарорлиги билан фарқланадиган турли этник гуруҳларнинг вакиллари тўғрисидаги умумий хулосалардир. Стереотиплар таркиб топишининг сабаби гуруҳнинг қадриятларини ҳимоя қилишга интилиш билан жуда кўп ахборотларни “ўзлаштириш” учун кундалик фикрлашда “кучларни тежаш” принципидан фойдаланиш зарурлигидир. Миллий психологиянинг элементи бўлмиш этник стереотиплар кундалик ҳамда назарий онг даражасида шаклланади ва эмоционал, рационал, иродавий элементлар мажмуидан иборат бўлади. Этник стереотипларни психологик таҳлил қилиш учун уларнинг ички тузилмаларини билиш муҳим аҳамиятга моликдир. Стереотипнинг тўртта хусусиятини ажратиш (Л.Эдварс психологик ўзига хосликни белгилайдиган универсал омил сифатида “турмуш тарзи” тушунчасини тавсия этадилар. В.А.Ядовнинг тавсиясига кўра: “ҳаёт шароити, фаолиятнинг ўзи ҳам, шароитларнинг акс этиши ҳам, субъектнинг фаоллиги ҳам унинг онгида этник бирликнинг мезонлари (ўзига хослиги), барқарорлик, доминатлик – субдоминантлик бўйича иерархияланган бўлиши мумкин. Бунда уларнинг турмуш тарзини тартибга солишнинг универсал механизми ижтимоий нормалар ҳисобланади ва улар умумлашган қоидалардан, шахслар ва гуруҳларни юқорироқ даражадаги бирликларга “боғлаш ” нинг тарихий ҳамда ижитимоий детерминлашган усулларидан иборатдир. Бу усуллар “муносиб ” турмуш тарзини ва фаолиятнинг ҳар хил соҳаларидаги кундалик хатти-ҳаракатларни баҳолаш ва ўз-ўзини баҳолашнинг ижтимоий ўлчови сифатида хизмат қилади” (4 Бизнингча, юқорида айтилганлар ўз навбатида субъектив фаровонликда акс этиб, қандайдир даражада, умуман, ижтимоий-маданий соҳага кўчади. Шунингдек, этник стереотиплар ана шу принцип бўйича ривожланади ва қайта ишланади (қайта ишланади-ривожланади), этноснинг ўзига хослиги психологияси сайқалланади ва намоён бўлади. Агар ривожланиш, шу билан бирга эски тажрибага таяниш бўлмаса ижтимоий- маданий ҳаётда ворислик ҳам бўлмас эди. Ҳаётнинг тўлиқлиги тушунчаси ҳам халқнинг ўзига хослиги ва этник стереотиплар намоён бўлишининг муҳим кўрсатгичларидир. Бунда унинг миқдорий жиҳати эмас, балки шахс маънавий камолотининг имконияти ҳам назарда тутилади. Н.А.Шульга (40 ) жумладан қуйидагиларни ёзган: “Ўз- ўзидан аёнки, инсон ҳаётининг тўлиқлигига доимо эҳтиёжларни қондириш учун интилиш, уларни қондиришда А.К. Байбурин ижтимоий ва этник стереотпларни икки қиёфали одамга таққослаб шундай ёзади: а) улар мазкур ижтимоий бирликнинг индивидуаллигини, бошқа ижтимоий макондан, бошқа маданиятдан қаралса, унинг фарқини акс эттирадиган мазкур социум (бирлик), мазкур ижтимоий гуруҳ муаммосини ҳал қилишнинг индивидуал рефлексланмайдиган (икки ижтимоий гуруҳ учун бошқа-бошқа) усуллари бўлиши мумкин; б) ана шу стереотиплар мазкур гуруҳдаги шахс учун унинг этник ўзига хос ҳислатлари сифатида, бошқа маданиятга дуч келганида уни биладиган шахснинг ижтимоий-типик характеристикаси сифатида ҳам намоён бўлади (41). Энди тил ҳақида қисқа тўхталайлик. Маълумки, тил онгнинг материалидир. Этноснинг белгиси бўлмиш тилнинг муҳимлиги ана шундадир. Тил маълум даражада психик ҳодисадир ва бу ҳам психологиянинг миллатни ҳоказоларнинг у ёки бу усули буюрилишини, “белгиланишини”, жамиятдаги кишиларнинг муносабатлари ва ўзаро ҳамкорликларининг тегишли шакли ҳамда характери “белгиланишини” билдиради. Кишиларнинг чинакам хулқи ва жамият ҳамда турли ижтимоий гуруҳ аъзоларининг муносабатлари ана шу буюрилган, “белгиланган” стандартлар-меъёрларга мувофиқ дастурланади ва баҳоланади” (31;3). Шаклланган билим ва қадриятларни ижтимоий-психологик таҳлил қилишда тўпланган фактлар В.А.Ядовни шахс диспозипцияларнинг иерархик структураси ҳақидаги концепцияни ишлаб чиқишга даъват этади. Диспозицияларнинг иерархик даражалари ўзаро таъсирлашадиган иккита қаторнинг- шахснинг эҳтиёжларини аниқлаш мумкин бўладиган фаолият шароитлари қатори билан эҳтиёжлар қаторининг ҳосилаларидир. Фаолиятнинг эҳтиёжлари билан шароитларининг ўза Сувнинг сероблиги, ҳосилдор ерлар, уларнинг ҳар томондан тоғлар билан ўралгани, ўсимлик ва ҳайвонот дўнёсининг бойлиги йил давомида қуёшли кунларнинг кўплиги, ёғингарчиликнинг меъёрида бўлиши, ёзнинг иссиқлиги ва қишнинг ўртача совуқлиги ана шу ноз-неъматларга бой ўлкани ўтроқ халқлар тобора кўпайган жойга айлантирган. Табиий шароитлар ва географик мавқе, савдо, майда ҳунармандчилик ва айниқса чорвачилик ҳамда деҳқончиликнинг ривожланишига ёрдам берган. Иқтисодий ривожланишнинг аграр йўналиши ҳозирги кунларда ҳам давом этмоқда. Шуни эътироф этиш керакки, асосан жуда кўп куч –ғайрат сарфлашни ва ерга узлуксиз ғамхўрликни талаб қиладиган қишлоқ хўжалигида банд бўлган халқнинг фидокорона меҳнати заминида ўзбек халқи миллий характери ва унинг меҳнатсеварлиги шаклланган. Эҳтимол, Ўзбекистон ери қонуниятларини аниқлаш, ҳалқ тарихининг босқичларини, халқнинг характерини кузатиш учун этноснинг анъанавий маданиятига ва улар ҳаётининг хазиналарига мурожаат этиш зарур. Этнос ривожланишининг тарихий йўли халқ донишмандлигида, фольклорда, мақоллар ва маталларда ифодаланган . Ишончимиз комилки, улар халқнинг нодир маънавий бойлиги бўлиб, халқни миллий харктерини сақлашга, миллий ўз-ўзини аниқлашга даъват этган ва даъват этмоқда ҳамда хулқнинг этник стереотипларида намоён бўлмоқда. Халқ донишмандлиги ўзида ҳаётнинг ғоят хилма –хил томонларини мужассамлаштирилган ва улар аввало турмушнинг ахлоқий жиҳатларини акс эттирган. Ҳозирги Марказий Осиё территориясида яшаган халқлар доимо юксак ахлоқийлиги, батартиблиги, ҳалоллиги ва хушмуомалалиги билан ажралиб турган. Тинчилик ва хотиржамликни берс одам сиринг очар”; “Бекордан худо безор ”; “Бахилнинг боғи кўкармас”, “Бўш тегирмон гулдирар”; “Қўрқоқ олдин мушт кўтарар” каби сон-саноқсиз мақолларда кишилар орасидаги турли иллатларга чексиз нафрат ҳислари ифодаланган. Ўзбек оилалари анъанавий равишда кўп болали бўлган ва улар албатта ўз фарзандларига дастлабки ахлоқий малакаларни сингдиришга ҳаракат қилганлар. Ўғил ва қизлар эса ота-оналарининг таъсири остида жуда кичиклигиданоқ яхши ва ёмон нималигини, одамлар орасидаги яхши ва ёмон хатти-ҳаракатларнинг фарқини англай бошлаганлар. Биз юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳар бир одамда этник стереотипнинг, хатти-ҳаракатлар ва хулқнинг кучи бўлади. Ана шу куч халқ донишмандлигининг, хусусан ота-оналарнинг таъсири туфайли ҳаётда яққол кўринади. Болаларда аста-секин хулқ маданияти малакалари: ито Ўзбек халқ мақоллари ва маталларида меҳнат ардоқланади ва ялқовлик қораланади: “Юрган-дарё, ўтирган-бўйра”; “Бугунги ишни эртага қўйма”; “Қолган ишга қор ёғар”; “Бир кун бурун эксанг, ҳафта бурун ўрасан”; “Баҳордаги меҳнат-куздаги роҳат”; “Ишлаган тишлайди, ишламаган кишнайди”; “Бировнинг бергани кўргулик, меҳнатнинг бергани тўйгулик”; “Дангасанинг саратонда қўли совқотар” ва бошқалар юқоридаги фикримизнинг далилидир. Маълумки, миллий характернинг вазминлик ва шошмаслик, қатъият ва эҳтиёткорлик, хушмуомалалик, дўстлик, камтарлик, тежамкорлик, меҳмондўстлик каби этноснинг характерида мустаҳкамланган хусусиятлари ҳам халқ донишмандлигида ўз ифодасини топган. Масалан, “Сабрнинг таги сариқ олтин”; “Шошган қиз эрга ёлчимас”; “Айбсиз дўст излаган дўстсиз қолар”; “Гавдасига ишонган туя мучалсиз қ таъзим қиладилар: Ассалому алайкум, дейиши билан унга тинчлик ва хотиржамлик тилайдилар. Шундан сўнг қўл олишиб бир-бирларининг сиҳат- саломатлиги, оила аъзоларининг аҳволи, ишлари, қариндош-уруғлар ҳақида савол-жавоблар бўлади. Улар учраган кишиларга иложи борича кўпроқ саволлар беришга ва ундан тўлиқроқ жавоблар олишга ҳаракат қиладилар. Ёшроқ, киши катта одам билан кўришишда, албатта, иккала қўлини беради. Шарқдаги одат бўйича кўришишни батафсил айтиб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Чунки у жуда кўп асарлар ва мақолаларда таърифланган. Лекин ана шу одатнинг инсонга чуқур психологик таъсирини кўрсатиб ўтиш лозим. Саломлашиш ва кўришиш аввало кишининг кишига муносабатини (шахсга ҳурматини, унинг соғлиги ва ишларига, оила аъзоларининг аҳволига қизиқишини) акс эттиради. Ўзбек халқига хос урф-одатлар бўлим бўйича бизнинг хулосаларимиз қуйидагича: 1. Ижтимоий –маданий муҳит вужудга келишининг манбалари этноснинг бирлиги, тили, замон ва маконда ташкил топиши, халқнинг турмуш тарзи, бойликлари, қадриятлари, ижтимоий ҳамда маданий мавжудлиги ва ҳоказолардан иборатдир. 2. Халқнинг ўзига хос феъл-атвори ва психологиясининг этник стереотипларини тадқиқ қилиш уларни вужудга келтирган ижтимоий- маданий тизимни ўрганиш асносида амалга оширилиши керак. Бунда халқни ўзига хослигини тиклаш авлоддан-авлодга ўтиб келаётган стереотипларнинг ноаниқ нусхаси эканини ҳисобга олиш зарур. 3. Маданиятнинг қайта тикланишида, албатта (онгли ёки онгсиз ҳолда), камол топишнинг қандайдир элементи қатнашишини назарда тутиш муҳимдир. Биз миллат (этнос), унинг маданияти, ўзига хослиги, ўзини ўзи қайта тиклаш ва камо Кишилик жамияти бошланибдики, одамлар яшаш учун ўз ҳаёт йўлларида учрайдиган турли-туман муаммолар билан курашиб уларни ечиш йўлларини қидириб топадилар ва уларни ўз эҳтиёжларига мослайдилар. Шу йўсинда орттирилган муайян тажрибаларни ҳаётда синаб кўриб, уларни янада мукаммаллаштиради ва ўз авлодларига ҳам ўргатиб уларни тарбиялаб боришади. Ҳаёт шу тарзда давом этаверади. Атроф муҳитда юз берадиган ўзгаришлар инсоният олдига яна янгидан – янги муаммоларни юзага келтираверади. Инсониятга эса яна ўша тажрибалар асқотади. Дарҳақиқат, ўзбек халқи томонидан эришилган барча маънавий бойлик ва амалий тажрибалар халқ донишмандлиги сифатида шу элнинг тарихида, бадиий адабиёти ва халқ оғзаки ижодида, амалий санъати намуналарида, унинг урф-одатлари, қадриятларида, шунингдек бошқа меҳнат фаолиятида ҳа эканлигини ифодаловчи далилдир. Ватанга содиқлик, халққа муҳаббат, қаҳрамонлик, камтарлик, ҳақгўйлик, самимийлик, ҳалоллик каби юксак ахлоқий фазилатлар ҳам бизда доимо қадрланган. Зеро, қуйидаги халқ мақоллари бекорга туғилмаган: «Ўзга юртда шоҳ бўлгунча, ўз юртингда гадо бўл»; «Юртдан кетган юртмонда, ўтар ҳасрат армонда», «Ел сени ақилли деса, сен элдан ақл ўрган»; «Отанг ишга буюрса, номозингни бузиб эт (бажар)»; «Оғзинг тўла қон бўлса ҳам, душман олдида тупурма»; «Орқангдан гапирган дўст эмас»; «Диндан чиқсанг ҳам, элдан чиқма»; «Келмаганнинг кетидан борма»; «Сўзинг қайтар жойдан ўзинг қайт». Халқнинг ахлоқий фазилатлари ҳасадгўйлик, худбинлик, қўрқоқлик, маҳмаданалик, ялқовлик, мақтанчоқлик сингари салбий одатларни кескин қоралаш орқали ҳам тарбияланган. «Сирингни сиртга чиқарма»; «Ё Кенгашли жойда аҳиллик, ўзаро ҳурмат, бир-бировига бўлган меҳр-муҳаббат ривожланган. Кўчалар равон, уйлар кўркам, боғлар сўлим, маросимлар чиройли ва камчиқим бўлган. Хуллас, кенгашли жойда тараққиёт ва эзгулик ривож топган. Шуни қайд этиш керакки, халқ оғзаки ижодида, хусусан мақолларда оилавий муҳитга ҳам кенг эътибор берилган. Ўзбек оилалари анъанавий равишда кўп болали бўлган ва уларда, албатта ўз фарзандларига дастлабки ахлоқий малакаларни сингдиришга ҳаракат қилган. Фарзандлар эса ота- оналарининг тарбиявий таъсири остида кичиклигиданоқ яхши ва ёмон хатти- ҳаракатларнинг фарқини тўғри англай бошлаган. Ҳар бир инсон феъл-атворида ўз миллатига хос хислатлар, хатти- ҳаракатлар мавжуд. Ана шу феъл-атвор халқнинг хусусан ота-онанинг таъсири туфайли шаклланиб боради. Ўйинларда ва қўлларида бўлиб, миллийликни сақлашга, ўз-ўзини англашга даъват этувчи асосий омиллардир.Уларнинг маърифий ва тарбиявий қиммати буюк. Зеро уни ҳеч бир моддий бойлик билан ўлчаб ҳам, яратиб ҳам бўлмайди. 1.4. Тадқиқот методлари ва босқичлари. Тадқиқотимизнинг олдиндан белгиланган мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун ўзбек халқ оғзаки ижоди ва унинг энг муҳим саҳифаси бўлган ўзбек мақоллари миллий психологик ва миллий маданий муҳитнинг инъикоси сифатида чуқур моҳиятни англаш яъни энг муфассал кўриш имконини берадиган жуда кўп методикалар тўғрисида фикр юритишга тўғри келади. Аввало шуни айтиш керакки мана шу ёки шунга ўхшаш методикалар айрим олимлар томонидан ўрганилган бўлсада, лекин улар фойдаланган методлар психологик тадқиқотлар учун етарлича ахборотлар бера олмайди. Шунга кўра биз ўзбек халқ миллатнинг ҳар бир вакили ҳақидаги тасаввурларимизга жуда ҳам ўхшайди. Бундан ташқари, миллатнинг вакиллари билан ўтказган суҳбатларимиз ҳамда уларнинг шахси ва фаолиятини бевосита кузатишларимиз, шунингдек улар билан олиб борилган савол-жавобларимиз қўллаган методларимиз ёрдамида эришилган натижаларнинг ишончлилигини ўзига хос текшириш бўлади. Тадқиқотимизда қўлланган ва яқорида айтиб ўтилган методларга доир материаллар диссертациянинг I, II бобларида берилган бўлиб, улар бизни ўзбек миллати вакили шахси ва фаолиятидаги миллий-типик ҳамда ижтимоий-этник омиллар асосида унинг миллий қиёфасини (тасвирини) баён қилишга олиб боради. Шахснинг хислатлари, унинг миллий қиёфаси ҳозирги пайтда психик ҳодисаларнинг энг кўп тадқиқ қилинаётган соҳаларидан бири ҳисобланади. Шахснинг хислатларини аниқл Биринчи босқичда ўзбек халқ оғзаки ижоди- миллий онгнинг инъикоси эканлиги назарий жиҳатдан ўрганилиб таҳлил қилинди. Унда миллий онгнингпсихологик талқини ҳақидаги илмий қарашлар, ўзбек халқининг миллий психологик хусусиятлари, ўзбек халқ оғзаки ижодида шахс хусусиятлари ва психологик фазилатларининг талқини ёритилди. Шунингдек, мазкур бобда тадқиқот методлари сараланди, улар миллий- маданий муҳитга мослаштирилди, тадқиқот босқичлари белгиланди. Иккинчи босқичда ўзбек халқ оғзаки ижодининг муҳим соҳаси ўзбек халқ мақоллари ўрганилди, психология фанларини ўқитишда мисоллар ва намуна фойдаланиши зарур бўлган мақоллар тўпланди, тизимлаштирилди ва таҳлил қилинди ҳамда психология фанларни (умумий психология, онтогениз психологияси, педагогик психология ва шахс психологияси) ўқитишда улардан ўр 1. Ижтимоий –маданий ҳодиса сифатидаги психика муаммосини ўрганишда муқаррар равишда жамият ва инсоншунослик фанлари ( бадиий ижодиёт, фалсафа, тарих, этнография, маданиятшунослик ва ҳоказолар) нинг маълумотларидан кенг фойдаланиш зарурияти туғилади. Ана шу йўлгина миллат, унинг маданияти, турмуши , ўзига хослиги тўғрисида объектив тасаввур ҳосил қилиши мумкин. 2. Ўзбек халқининг миллий характери ва этник онгига таъсир кўрсатадиган анъаналари, урф-одатлари, маросимлари ва расм-русумларини кўриб чиқишда тарихий-танқидий ёндашишга таянаб, улар тарихий ривожланиш давомида эволюция жараёнидан ўтади, дея хулоса чиқариш мумкин. Шунингдек, мазкур мавзуда баён қилинган материаллар бизни ҳудуднинг маданиятини, миллий урф-одатлар ва халқ оғзаки ижодини этник стереотиплар орқали кўриб чиқишга ҳамда ў ўзининг дастлабки маъносини йўқотмади ва миллат вакилининг кундалик ҳаётидаги энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. 6. Ишончимиз комилки, мақоллар халқнинг нодир маънавий бойлиги бўлиб, миллийликни сақлашга, ўз-ўзини англашга даъват этувчи асосий омиллардир.Уларнинг маърифий ва тарбиявий қиммати буюк. Зеро уни ҳеч бир моддий бойлик билан ўлчаб ҳам, яратиб ҳам бўлмайди. Юқорида тизимлаштирилган ўзбек халқ мақолларидан баркамол ёшларни тарбиялаш жараёнида, мураббиё ва ўқитувчиларнинг касбий тайёрлаш босқичларида самарали фойдаланиш мумкин. 45 II-БОБ. Психология фанларини ўқитишда ўзбек халқ мақолларидан фойдаланишнинг ижтимоий- психологик аҳамияти. Ҳозирги замон психолгия фани психологик тушунчалар, психологик ҳодисалар ва уларнинг шаклланиши ҳамда намоён бўлиши қонуниятларини детерминизм, онг ва фаолият бирлиги, психика ва онг фаолиятда ривожланади деган принципларга яъни асосий тамойилларга таяниб тушунтиради. Дарҳақиқат, детерминизм принципига кўра инсон психикаси у яшаб турган турмуш тарзининг инъикосидир. Турмуш тарзи – одам туғилиб ўсадиган ижтимоий муҳит, ундаги ўзаро муносабатлар, унинг таълим тарбияси, қадриятлари маданияти иқтисоди, географияси ва уни ўраб турган ташқи оламдаги нарса, ҳодиса ва воқеалардир.Инсон психикаси ва унинг юксак формаси бўлган онги, инсоний сифат ҳамда фазилатларга психологик принциплар қонуни келганлиги сабабли улар ўзида кишилар ҳаётининг ғоят хилма-хил томонларини мужассамлаштирган, айниқса, турмуш тарзининг ахлоқий жиҳатларини акс эттириши билан алоҳида ажралиб туради. Мақоллар инсон психологиясининг, унда шаклланган инсоний сифат ва фазилатларнинг ёки инсоний сифат ва фазилатларга бўлган муносабатнинг тил воситасидаги ифодасидир. Халқимиз томонидан яратилган ҳар бир мақол тилимиз кўркини, нутқимиз нафосатини, ақл – фаросат ва тафаккуримиз мантиқини ҳайратомуз бир қудрат билан намойиш этади –ки, унда халқимизнинг кўп асрлик ҳаётий тажрибалари ва маиший турмуш тарзининг ўзига хос қонуниятлари, унинг ҳаётга, табиатга, инсон, оила ва жамиятга муносабатлари, ижтимоий – тарбиявий, маънавий – ахлоқий ва фалсафий қарашлари, энг муҳими ўзлиги тўла намоён бўлгандир. Ҳар бир халқ ёки 2.1. Ёшларни юксак инсоний сифат ва фазилатларни тарбиялашга йўналган мақоллар. Инсон зоти дунёга келар экан, унда фақат биологик имкониятларгина туғма равишда авлоддан – авлодга наслий йўл билан ўтади, холос. Инсоннинг психологик сифат ва фазилатлари у туғилгандан сўнг ижтимоий муҳитда, ана шу муҳитда қарор топан таълим-тарбия жараёнлари таъсирида, ижтимоий- тарихий тараққиёт давомида ўша халқ эришган тарихий тажриба ва ютуқларни ўзлаштириш асосида юзага келади. Ёшлар ижтимоий муҳитда одамлар билан ўзаро ижтимоий муносабатларга киришар экан, ўзини ўраб турган одамлар нарсалар, ҳодисалар ва меҳнатга бўлган муносабатлари жараёнида инсон зотига хос зарур сифат ва фазилатлар тарбияланиб боради. Ҳозирги ёшларда тарбиялашимиз зарур бўлган юксак инсоний сифат ва фазилатлардан бири – ватанпарварл Юрт қурисанг, ўсарсан, Қўримасанг, тўзарсан. Яхши йигит юрт тузар, Ёмон йигит юрт бузар. Албатта, инсон ҳиссиётлари аксарият ҳолларда жуфт – жуфт учрайди ва уйғун қонуният асосида ривожланади. Ёшларда ватанга қанчалик меҳр – муҳаббат шаклланса душманга нафрат шу даражада ривожланади, юртидан айрилишнинг ақлга сиғдиролмайди, она юртим олтин бешигим, она сутидан азаз деб билади. Элига вафо қилган фарзандгина ёвига жаво қилишини, бундай ёшлар шу ватанда камол топиши, ватан ҳимояси ва тараққиёти учун масъул эканлиги ифодаланган. Қуйидаги мақолларда инсоннинг поклиги, тўғрилиги ва уларнинг аҳамияти ҳақида гап боради. Дили покнинг иши- пок. Гуноҳсиз одам подшодан қўрқмас. Дили тўғрининг йўли тўғри. Тўғри ошини ер, Эгри бошини. Тўғри юрдим- етдим мур о дга, Эгри юрдим- қолдим уятга. 49 Эгри йўлдан юрсанг ҳам, тўғри юр. Ҳақиқат олтиндан қиммат. Албатта дили пок яъни тўғри тарбия топган одамнинг ҳар бир қилган иши пок бўлади, улар гуноҳга қўл урмайдилар. Шу боис, бировдан қўрқмайдилар. Қайси бир ишга қўл урмасин, уни намунали бажарадилар. Ҳақиқатни олтиндан қиммат деб биладилар. Асл одам ҳеч ўлмас. Дарёга яхшилик қилсанг, Ажрини биёбондан топасан. Ёмон билан йўлдош бўлма, Нодон билан сирдош. Одам бўлмоқ аста-аста, Ҳайвон бўлмоқ бирпаста. Олтин олма дуо ол, Дуо олтин эмасми. Тилаги яхши камол топар, Тилаги ёмон – завол. Ушбу мақолларда асл одам сифатида шаклланиш, доимо эзгу ниятли бўлиш, одамлардан яхшилигини аямаслик, олтиндан ҳам афзал одамлар дуосини олиш, ёмон билан йўлдош бўлмаслик, нодон билан 50 сирдош бўлса албатта бир кун уятга қолиши, балога учраши тайинлиги ҳаётий ҳақиқатлиги акс этган. Инсоннинг кимлигини намоён этадиган энг муҳим белги – бу унинг сўзи фикридир. Анжом – уй зийнати, Сўз – инсон зийнати. Гапнинг ози яхши, Қизнинг нози. Овқатни туз мазали қилар, Одамни - сўз. Сўзнинг бойлиги – одамнинг чиройлиги Тилингда бўлса болинг, Кулиб турар иқболинг. Шу боис, сўз инсон зийнати эканлиги, шундай бўлсада, гапни ўринли ва оз гапириш, одам обрўсини унинг чиройини сўзи ва фикри белгилаши, инсон сўзга бой ва ширин тил ҳамда эзгу ниятли бўлиши лозимлиги ифодаланган. Дўст ачитиб гапирар, Душман – кулиб. Дўстлик – барча бойликдан афзал 51 Пул ортирма, дўст орттир. Албатта , ҳар бир жамиятда, жамоада ишдами ёки яшаш жойидами инсон яқин кишилари ва дўстлари билан ҳамфикр бўлса, бамаслаҳат иш тутса ўз олдига қўйгшан барча мақсадларига эриша олади Дўстлик бу тбебаҳо ва барча бойликдан афзал эканлиги, инсон пул, мол – мулк ёки душман эмас, дўст орттириш ҳамма нарсадан афзаллиги таъкидланган. Аёлнинг ҳусни пардозда эмас, ақлида. Ақл билан одоб эгизак. Ақл бошловчи, Тана ишловчи Ақл ёшдан, Одоб – бошдан. Ақл ўлчови – сўз Сўз ўлчови – нақл Ақлдан ортиқ бойлик йўқ. Ақлли қария- оқиб турган дарё. Ақлнинг ўлчови идрок Доно дурдан аъло. 52 Донога илм – илм, Нодонга эссиз илм. Дононинг гапи – тегади нафи. Каллам бор – бирқоп тиллам бор. Киши бахти тахтида эмас, ақлида. Кўп билган оз сўзлар Оз бўлса ҳам соз сўзлар Кўр сийпаб топар, ақлли ўйлаб. Фозиллар фазилати- ҳаёт зийнати. Ақл кўпга етказар, Ҳунар – кўкка Бу ўринда юксак инсоний сифат ва фазилатлардан бири ақлнинг инсон ҳаёти ва фаолиятидаги бебаҳо аҳамияти ҳақида фикр боради. Масалан, аёлнинг ҳусни жамоли бўлган билан ақли, фаросати етарли бўлмаса, у аёллар орасида энг обрўсиз саналади. Ақлли одам одобли бўлиши, ақл билан одобга ёшликдан амал қилиш зарурлиги, ақлнинг бебаҳо зийнат эканлиги, у фақат тарбия , яхши одамлар таъсирида шаклланиши , ақлли одамлардангина донишмандлар ва фозил одамлар шаклланиши ўқтириб ўтилган. Бахт белгиси – билим 53 Билим бахт келтирар Билмаганни сўраб ўрганган олим, Орланиб сўрамаган ўзмгв золим Гўзаллик илму маърифатда Давлат тугар илм тугамас Зеҳн қўйсанг билимга , Илм томар дилингга Китоб ақл чароғи Ўқиш бошқа, уқиш бошқа. Ҳунар – тугамас хазина. Ҳунарли эр хор бўлмас, Дўст – душманга зор бўлмас Бу жойда эса инсонга хос барча сифат ва фазилатлар ҳамда ҳунар эгаллаши билим олиш билангина шаклланиши ҳамда сайқал топиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтилган. Зийракнинг ақли тош ёрар, Номарднинг мушти бош ёрар 54 Йигитга мардлик ярашар Мардлик – кишининг ҳусни. Мардлик – мангулик. Мардлик сотиб олинмас. Яхшиликка яхшилик- Ҳар кишининг ишидир. Ёмонликка яхшилик- Мард кишининг ишидир. Ушбу ўринда зийраклик, мардлик ва унинг инсон ҳаётидаги аҳамияти, бу сифатлар шаклланмаган ҳолатларда унинг оқибатлари ва ташвишлари ҳақида сўз боради. Қуйидаги мақолларда болалар тарбиясига дастлабки кунларданоқ қандай ёндошув зарурлиги, ёшларни иймонли, эътиқодли ва одобли қилиб тарбиялашнинг психологик тамойиллари, камтарлик ва одоб инсон зийнати ва унинг кўрки эканлиги ўз ифодасини топган. Бола - ёшидан Хотин – бошидан Болани сўксанг, бети қотар, Урсанг, эти қотар. Боқсанг ботир қиласан, Тергасанг – тентак. 55 Бола азиз – одоби ундан азиз. Инсон - одоби билан, Осмон – офтоби билан. Одоб – кишининг зебу зийнати. Одобнинг - боши тил Ҳусн хулқи билан чиройли. Ҳусн ҳусн эмас, одоб ҳусн. Гул ўсса – ернинг кўрки, Қиз ўсса – элнинг кўрки. Камтарлик ҳам ҳусн. Кийикли тоғ – суюкли тоғ. Камтар бўлдинг – гавҳар бўлдинг. Камтар бўлманг, ош кўп, Манман бўлсанг, тош кўп. Навбатдаги ўзбек халқ мақолларида сабр – қаноат асл бойлик эканлиги, кимда- ким тарбияланиб сабр – қаноат каби юксак фазилатга эришса, ўз ҳаёти ва фаолияти давомида юксак натижаларга эриша олиши кафолатланганлиги таъкидланади. 56 Асл бойлик – қаноат. Камоли имон – сабр. Одоб билан бахт топилар, Сабр билан – тахт. Ошиқмаган овчи ҳумо овлар. Сабр –аччиқ, меваси – ширин. Қуйидаги мақолларда эса ҳозирги ёшлар орли, номусли бўлиши, миллий маданиятимиз, қадриятларимиз, ўзлигимиз ана шундай сифат ва фазилатлар нақадар зарурлигини такозо этиши алоҳида таъкидланган. Йигитнинг моли бўлгунча, ори бўлсин, Йигитнинг хусни – юз танга, Ор- номуси – минг танга. Номус- ўлимдан қаттиқ. Одам очлиликдан ўлмас,ордан улар. Ори бўлмаган йигитдан номусли қиз яхши. Эр номуси- эл номуси. 57 2.2. Кишилар феъл-атворида учрайдиган салбий иллатларнинг зарари ва оқибатларидан огоҳ этувчи мақоллар Кишилик жамиятининг тарихий тараққиёти қанчалик узоқ бўлмасин, ёшларни тарбиялашга йўналган тарбиявий усуллар, воситалар, яратилган зарур шарт – шароитлар қанчалик сайқаллашмасин афсуски, ҳалигача одамлар феъл атворида салбий иллатлар учрайди. Бу ҳолатлар ўз-ўзидан одамларнинг ижтимоий муносабатларига, айниқса ёшлар тарбиясига бевосита таъсир этади. Кишилар феъли – атворида учрайдиган салбий иллатларнинг олдини олиш, бартараф қилиш, уларнинг зарари ва оқибатларидан одамларни, айниқса шаклланиб келаётган ёшларни, улар тарбияси учун масъул бўлган ота-оналар, мураббийлар ва ўқитувчиларни о гоҳ этиш бугунги ўқув- тарбия жараёнларининг устивор вазифаларидан биридир. Биз баҳс юритаётган муаммо Бетга айтганнинг заҳри йўқ. Кўнгил тўғри учун, Қулф ўғри учун. Хўроз қичқирмаса ҳам тонг отаверади. Ёмон аталиб тирик юргунча, Яхши аталиб ўлган яхши. Ёмон билан ётма, Эрта туриб айтма. Омон бўлсанг, ош ерсан, Ёмон юрсанг, тош ерсан. Яхши одам ўйнаб –кулиб кечирар, Ёмон одам қону зардоб ичирар. Бир яхши гап эсдан чиқмас, Бир – ёмон гап. Яхши гап кулдирар, Ёмон сўз ўлдирар. Ўзбек халқининг меҳнатсеварлигига кўра, элдан айрилгандан кўра жондан айрилишни афзаллиги, ёмон одамлар қанчалик тоат – ибодат қилмасин унинг илтижолари оллоҳ даргоҳида қабул бўлмаслиги, ёмонлар билан бирга юрмаслик, ҳамфикр бўлмаслик, ҳатто бирга иш 59 қилмаслик, улардан узоқроқ юриш, агар тасодифан бирга бўлганда уларнинг бошқа одамлардаги таъсири турли туман муаммоларни шаклланишига ва ҳатто фожиаларга сабабчи бўлиши ёрқин ҳаётий хулосалар билан тавсифланган. Адолат қиличи кесган қўл оғримас. Инсофи йўқнинг имони йўқ. Дўстсиз бошим – тузсиз ошим Айрон ош бўлмас, Нодон – бош. Ақли калта панд ейди, Ақли теран – қанд ейди Ақли камнинг азоби кўп Ақлсиз хотин ҳуснини кўз-кўз қилар, Ақлли хотин – ақлини. Аҳмоқ, аҳмоқ эмас, Аҳмоқни аҳмоқ қилан аҳмоқ. Аҳмоқнинг аҳмоқлиги ҳам бош оғритади, ҳам оёқ. Аҳмоқнинг жони азобда 60 Боши йўқнинг оши йўқ Доно – донога ёр, Аҳмоқ – дўстга зор Доно ҳикмат келтирар, Нодон – кулфат. Билимли олим, билимсиз золим Илмсиз олим – тўқимсиз эшак Йўлбарс, Тулки изидан юрмас. Мард тузар, номард бузар Марддан от қолур, Номарддан – дод. Номард дўстдан мард душман яхши Номард нон устида ҳам нолишини қўймас. Номарднинг паловидан, Марднинг ёвғон оши яхши. Ўзбек халқ мақоллари аждодларимизнинг минг йиллар давомида талабчан ҳикматлари бўлиб, инсонларни доимо адолатли, инсофли 61 бўлишга, дўст биродар ортиришга, нодонлар билан ҳамфикр бўлмасликка, ақлли ва фаҳм – фаросатли бўлишга, ақлсиз, нодон, аҳмоқ ва номард бўлганда унинг аянчли оқибатлари, хўрланиш, элни назаридан қолиш, субитсизлиги ҳақида сўз боради. Ушбу мақоллар билан танишган ёшлар юқоридагича салбий иллатлари бор одамлардан огоҳ бўлади, уларни ҳолатидан жирканади ва ўзларини ҳаёт йўлларини белгилашда жамият орасида обрў – эътибор топган ақлли, фаросатли, билимли, меҳнатсевар, фидойи, меҳр оқибатли, халқпарвар инсонлар ҳаёт йўлини танлайдилар. Бу ўринда инсон тарбияси энг мураккаб ва машаққатли жараён эканлиги, шу боис, ёшларни тарбиялашда ота- она, мураббийлар, ўқитувчилар ва маҳалла – гузар ўта эҳтиёткор ва огоҳ бўлишлари таъкидланади. Дард кетар, одат қолар. Отаси бузуқнинг бири – бузуқ, Онаси бузуқни Яхши бола ном келтирар, Ёмон бола ғам келтирар. Яхши бола – тўрга тортар, Ёмон бола - гўрга. Яхши қиз эрта туриб, соч тарар, Ёмон қиз эрта туриб нон сўрар. Қизининг қилиғи кўчада билинар. Баъзида тарбия жараёнидаги эътиборсизлик ва эҳтиётсизлик оқибатида ёшлар турли – туман салбий одатлар ва иллатлар шаклланиши мумкинлиги, ана шундай ёмон одат ва иллатлар шаклланган одамлар ўла – ўлгунча бу иллатлардан қутила олмай, атрофдаги одамларга ва ҳатто бугун жамиятга зарар келтириши, одамлар жабр чекишга сабабчи бўлиши, улар доимо инсонлар нафратига нишон бўлиши алоҳида таъкидланади. Амал етди кўрга, Югуруб ўтди тўрга. Амал тегса нодонга, Ўзини ўрар ҳар ёнга. Керилганнинг тўйига бор, Мақтанганнинг – уйига. Эшак мақтаниб, тулпор бўлмас, 63 Қарға мақтаниб, шунқор бўлмас. Юришни билмасанг, сакрашга уринма. Ўзгада нуқсон кўрсанг, Ўзингни бенуқсон дема. Ўзи пасмонданинг кўнгли осмонда. Ўзингни ўзмнг мақтама, Сени биров мақтасин. Бу ўринда саводсиз, тарбиясиз нодон одамга амал текканлиги, атрофида ақлли. фаросатли одамлар бўлишига қарамай тўга ўтиб (бош бўлиб) олганлиги, ўзини ҳар ёнга уриши тавсифланади. Бизга маълумки ақлли, билимли, фаросатли, кўпни кўрган одамлар ҳеч қачон мақтанмайди, керилмайди. Керилган, мақтанган, кўнгли осмонда, ман – ман одамларни асл табиатини, яъни имкониятларни ўргансангиз – тасаввурингизгидан тескари ҳолатни кўрасиз, натижада айнан шундай одамларга нисбатан ишончингиз йўқолади. Ёлғон ё фарзандга урар, Ё- давлатга. Тўғри сўз тошни ёрар, Эгри сўз – бошни Чақимчининг жойи – жаҳаннам. 64 Подадан олдин чанг кўтарма. Тез сўзлар, тез пушаймон бўлар. Шошган ишга шайтон қўшилар. Шошган шамол билан баробар Шошган қиз эрга ёлчимас. Шошганнинг иши ўнгмас. Мастлик – пастлик. Одам бордир, одамларнинг нақшидур, Одам бордир, ҳайвон ундан яхшидур. Беҳаёлар бел боғласа, Хаёлилар уйга кирар. Виждонсиз- имонсиз. Ша р манда, охир қолар армондаю Шармсизлик- шармандалик нишонаси. Ўзбек халқининг энг муҳим этник хусусиятларидан бири ёлғон хусусиятларидан бири ёлғон гапиришдан ор қилиши, ўзини тутишидир. Улар ёлғон гапиришдан қўрқиб “ёлғон ё фарзандага уради, ё давлатга” 65 деб, ёлғон гапирмасликка қатъий амал қиладилар. Шу боис, тўғрисўз тошни ёрар, эгри сўз бошни ёрар, ёки чақимчиликнинг жойи жаҳон номда, деб биладилар ва бу ҳаётий қоидага доимо амал қиладилар. Шунинг учун ҳар ишда ҳам шошилмаслик, ўйламай гапириб қўйиш, турли ҳолатларда алжираш, беҳаёлик, виждонсизлик, шармандасизлик каби иллатларнинг одамлар феъл атворида учраб туриши ёшларимиз тарбияси учун, уларнинг феъл атворини шакллантиришда ўта ховф солиб турадиганҳолатлардир. Ёшлар тарбияси учун маъсул кишилар бу ҳолатлардан огоҳ бўлишлари ва уларни бартараф қилишга доимо тайёр бўлишлари шарт. 2.3. Шахслараро муносабатларни меъёрлаштириш, яшаш ва турмуш фаровонлигини таъминлашга йўналган мақоллар Ўзбек халқ мақоллари орасидан аксарият мақоллар шахслараро муносабатларни меъёрлаштириш, яшаш ва турмуш Урса ҳам, эл яхши, Сўкса ҳам, эл яхши. Элга хизмат – олий ҳиммат Элга қўшилган мой ютар, Элдан айрилганнинг бети йўқ. Ўз юртингнинг қадри Ўзга юртда билинар Ўзга юртнинг қозиси бўлгандан, Ўз юртингнинг тозиси бўл Ўзга юртнинг гулидан, Ўз юртингнинг чўли яхши. Элдан ош есанг, элга ош бер. Йўқликнинг уяти йўқ, Ўғирлик – уят. Қуйидаги ўзбек халқ мақолларида айни ҳаёт ҳақиқатлар ўз ифодасини топган бўлиб, уларда тўғри сўзлик, ҳақгғйлик, меҳнатсеварлик, халқпарварлик, меҳр – оқибатлилик, меҳмондўстлик, ночор ҳолатларда бировнинг кўнглини олиш, ваъдасига – вафодорлик, яхши одам билан – ёмон одамни фарқлай олиш, улар билан бўлганмуносабатларда ўзига хос ёндашиш, яхшилик жуда ҳам ноёб – 67 гўзал ҳислат эканлиги акс этган. Ҳақни айтган хор бўлмас. Бир киши ариқ қазар, Минг киши сув ичар. Бир кун туз ичган жойга, Қирқ кун салом бер. Бир кўнгил иморати- Минг Макка зиёрати. Бир сўзлининг юзи –ёруғ Мунофиқнинг юзи –чориқ. Ёмон баҳил бўлар, Яхши – аҳил. Ёмон билан юрдим, қолдим уятга, Яхши билан юрдим, етдим ниятга. Ёмон билан юрсанг, ёмон бўласан, Яхши билан юрсанг, омон бўласан. Ёмон – ўз ғамида, Яхши – эл ғамида. Яхшиларга хизмат қилсанг, 68 Ҳам айтади, ҳам қайтади. Аслида инсон психологияси, ҳаёти давомида эгаллаган билимларни, унда қарор топган сифат ва фазилатлар ёки буларнинг акси бўлган иллатлар инсоннинг тилида, нутқида унинг мазмун – моҳиятини билдирадиганфикрда намоён бўлади. Биз кўпинча ана шу омилларга қараб инсонларга реал ва тўғри баҳо бера оламиз. Севдирган ҳам тил, Бездирган ҳам тил. Тил яхшиси бор этар, Тил ёмони хор этар. Ширин сўз ўликни ҳам тирилтирар. Яхши гап билан илон инидан чиқар, Ёмон гап билан пичоқ қинидан чиқар. Ўзбекларга хос қадриятларнинг энг муҳимларидан бири дўстликдир. Қуйидаги мақолларда дўстликнинг инсон ҳаётида тутган ўрни, ким билан дўстлашиш лозим, қандай одамлар дўст бўлмайди, дўст – биродар бўлишнинг энг авзал ва фойдали томонлари ифодаланган. Балиқ сувсиз яшамас, Инсон дўстсиз. Дарахт – Одам – дўстлари билан. Дўст оғир кунда билинар Чин дўст туғишганинг билан тенг. Қорин гўшт бўлмас, Сипоҳи – дўст Инсон ўзаро муносабатларида, ҳар кунги – кундалик муносабатларда турли – туман одамлар билан ўзаро муносабатларга киришади, уларни фикрини тинглайди, уларга тисбатан ўз фикрларини билдира олади. Ана шу ўринда одамларнинг билими, ақли, фаросати, малака – маҳорати, одамлар билан муносабатларга кириша олиш маданияти, ўз ўрнини англаш ва бошқа бир қатор сифат ва фазилатларни ёки камчилик ва иллатлари ёрқин ифодаланиб турганлигини кўрамиз. Ана шундай ҳолатларда биз назарда тутаётган қаҳрамон ўзаро муносабатлар қатнашчиларнинг нозик томонларини албатта эътиборга олишлари лозимлигикўзда тутилган. Агар муносабатларнинг ана шундай жиҳатларига эътибор қилинмаса, ўзаро муносабатларда муамм Ақлинг бўлса, оқилга эргаш Ақлинг бўлмаса – нақлга Ақллига айтдим, англади- билди, Ақлсизга айтдим, шақиллаб кулди. Ақллининг қадри аҳмоқнинг олдида билинар Ақлни беақлдан ўрган Ахмоқ аҳмоқни топар Аҳмоқ бошдан ақл чиқмас, Ақл чиқса ҳам, маъқул чиқмас. Аҳмоқ ўзи билмас, Билганнинг сўзига кирмас. Аҳмоқ ўзини мақтар, Тентак- қизини Аҳмоқни урма, сўкма - гапга сол. Аҳмоққа салом бердим,. Беш тангга товон бердим. Бўйинг тенги билан юрма, Ақлинг тенги билан юр. 71 Доно билан юрсанг, доно бўласан, Аҳмоқ билан юрсанг, расво бўласан. Доно сўзига бино қўяр Нодон – ўзига. Дононинг сўзидан ҳам қолма, Юрган изидан ҳам. Кўп ўқиган олим бўлса, Кўпни кўрган доно бўлар. Сўзловчи аҳмоқ бўлса, Тингловчи доно керак. Билаги зўр бирни йиқар, Билими зўр – мингни Билган ўзар, Билмаган тўзар. Қуйидаги мақолларда инсон меҳнатсевар бўлиши, ўз ишини, касбини севиши, қилган ишидан ҳамма қаноатланиши лозимлиги, мард бўлиш, дўст бошига иш тушса энг яқин кишиси сифатида ёнида бўлиш, маслаҳатни ҳам мардлардан сўраш лозимлиги ҳақида сўз боради. Шунингдек, бола тарбиясига нозик ниҳолга ёндошгандек 72 ёндошиш, унга катталарга қўйилган талабларни қўймаслик, хўрламаслик, лекин таёқ билан айиқни ҳам тарбиялаш мумкинлиги ҳақида сўз боради. Она оқил бўлса – фарзандлари ҳам оқила бўлиши бу албатта она тарбиясига боғлиқлиги кўрсатиб ўтилган. Яхши билсанг ишингни, Яхшилар силар бошингни Мард – курашда, дўст – ташвишда, Доно ғазабда синалар. Маслаҳатни марддан сўра. Она қилса зўрликни, Бола тортар хўрликни. Ота ғайратли бўлса, Бола ибратли бўлар. Семиз қўзининг гўшти яхши, Оқил онанинг - қизи Таёқ айиқни ҳам мулла қилар. Қуйидаги мақолларда ўзбекларга хос эр – хотин муносабатлари, хотиннинг эрига итоаткорлиги, қиз беришда куёвнинг отасига қараб, келин танлашда қизнинг онасига қараб танлаш жуда ҳам муҳимлигиалоҳида қайд этилади. Фарзанднинг ота – она олдидаги, шогирднинг устоз олдидаги бурчлари, одоблари ҳақида сўз боради. Шунингдек, ақлли хотин доимо уй кўрки, чиройли хотин эса кўча кўрки эканлиги, баъзи бировлар пардоз билан чиройли кўринадилар – бундай ҳуснлар вақтинча эканлигидан огоҳ этилади. Хотин олсанг, ёшдан ол, Жиловини бошдан ол. Қиз берсанг, отасига қараб бер, Қиз олсанг, онасига қараб ол. Онангга бошингни ҳам қил, Отангга гапингни кам қил. Отанг боласи бўлма, Одам боласи бўл. Уста боридап қўлингни тий, Устод борида - тилингни. Ақлли хотин – уй кўрки, Чиройли хотин – кўча кўрки. Пардоз қилган чиройли Аммо ҳусни бир ойли. Инсон тирик мавжудодлар ўртасида энг мураккаб шаклланган олий ва онгли мавжудотдир.у борлиқнинг гултожи. У ўзини ўраб турган борлиқни, ундаги нарса ва ҳодисаларни тинимсиз ўрганиб боради, 74 аждодлари тажрибаларига таянади, шунга асосланиб воқеликни ўз эҳтиёжларига мослаб ўзгартиради, яшаш учун зарур ва қулай шарт – шароитлар яратади, ортирган тажрибаларини авлодларга ўтказиб боради. Шу боис инсон энг олий қадриятдир. Шу нуқтаи назардан қуйидаги мақолларда атрофимизда юрган одамлар орасида фақат гапда боришда йўқ, ёлғончи – фирбгар одамлар ҳақида ёки бирор нимани усти ялтироқлигига қараб арзон олиб – кейинчалик кўп пушаймон қилишимиз, арзонни шўрваси ҳеч қачон татимаслиги шунингдек, боқмаса мол албатта қўлдан кетиши (ўлиши). Ҳўрласа хотин уйдан кетиши ҳақида гап боради. Ёки инсоннинг қадр – қиммати ҳамма нарсадан, ҳатто мол – дунё, олтинлардан ҳам юқори туриши, шу боис, инсон меҳнати билан, касбига фидоийлиги, билими, ақл – идроки, одамларга бўлган меҳр – оқибати, ватанга бўлг Эшак – тарбияга. Мол – дунё топилар, одам топилмас. Мол топгунча, қадр топ. Мулла бўлдинг – тилла бўлдинг. Она – олам фахридир. Эл сийлаган эшикда ўтирмас. Эл қадрини билмаган, Ўз қадрини билмас. Ўз қадрини билмаган, Ўзга қадрини на билсин. Қадринг қочган жойдан қоч. Қадрласанг қадринг ошар, Қадрсиздан ҳамма қочар. Жонингни фидо қилсанг қил, Номусингни фидо қилма. Болага иш буйур, Орқасидан узинг югур. 76 Ўзбек халқининг энг яхши фазилатларидан бири – бу бирор ишни қилишдан аввал у ҳақида обдон ўйлаб олиш, кенг мушоҳада юритиш, ҳаётий мисоллар билан таққослаш, ана шу масала устида ҳаёт тажрибасига эга билимли одамлар билан кенгашиб бир қарорга келгандан сўнггина иш бошлашидир. Қуйидаги мақолларда ёшлар ҳаёт йўлида анчагина муаммолар ўраб туриши, улар албатта ана шу қоидаларга, ҳикматларга амал қилиш шартлиги назарда тутилади. Бошлиқ булиш осон Бошламоқ қийин. Омонат иш овора қилар. Отни синаш осон, Одамни синаш қийин. Аввал кузат, кейин тузат. Арқоғини куриб бузини ол, Онасини куриб- қизини. Болам севсин десанг, боласини сев. Дустинг кимлигини айт, Сенинг кимлигингни айтаман. Ёвни кичик курсанг, бошинг кетар. Ёш йигитнинг кузи билан қиз олма 77 Келмаганинг кетидан борма. Кирадиган эшигингни қаттиқ ёпма. Ўзбек халқ мақолларида тарих, иқтисодиёт, турмуш тарзи ва ҳуқуқ меъёрлари, урф – одатлар, қадриятлар, халқнинг эътиқоди умуман миллатнинг бутун ҳаёти акс этган. Шу боис мақоллар халқнинг нодир маънавий бойлиги бўлиб, миллийликни сақлашга, ўз – ўзини англашга давлат этувчи асосий омиллардир. 2.4. Одамнинг нарсалар, ҳодисалар ва меҳнатга бўлган муносабатларини тарбиялашга хос мақоллар Мард – курашда, дўст – ташвишда, Доно ғазабда синалар. Албатта, мард – курашда, дўст – киши бошига ташвиш тушганда, доно одам бошқа одамлар ғазабланганда билинади. Юрти бойнинг ўзи бой. Юрт бой бўлса, ҳамма бой, тўқ, фаровон яшайди. Ишлаб топганнинг оши – лаззатли. Инсон ишлаб пул топса, уни айаб ишлатади. Фақат зарур ва фодали нарсалар олади, беҳуда с Текиннинг миннати кўп, Меҳнатнинг – зийнати. Ҳалол иш – лаззатли емиш. Ҳалол меҳнат – мўл даромад. Ҳалол пишиб чиқар, Ҳаром тешиб чиқар. Ҳалол иш – лаззатли емиш. Ҳалол меҳнат – мўл даромад. Ҳалол пишиб чиқар, Ҳаром тешиб чиқар. Буюк бобомиз Амир Темур ҳам давлат бошқаруви фаолияти ва тарихда эришган ютуқларини таҳлил қилар экан “Куч – адолатдадир ” деб, ушбу хукмни давлатни бошқаришнинг бош мезони сифатида белгилайдилар. Албатта, адолатли инсонларга ҳамма эргашади, унга итоат этади, адолатли инсонлар инсофли ва баракали бўладилар. Адоват эмас, адолат енгар. Инсоф – сари барака. Инсофи борнинг баракати бор. Қарз, қарзни бериш фарз. 79 Қуйидаги мақолларда жамиятда инсоний муносабатларда намоён бўладиган ва инсонлар ҳаёти учун муҳим ўрин тутадиган дўстлик ва душманлик тушунчалари ёритилган. Ушбу тушунчаларнинг фалсафий- психологик қонуниятлари, дўстликнинг беқиёс қиймати, душманликнинг зарари ва оқибатлари ҳақида огоҳ этилган. Душманнинг ўзи қилдек, Кучи филдек. Дўст ачитиб гапирар, Душман кулдириб. Дўст куюнар, Душман суюнар. Дўст – олтининг, Душман – қотилинг. Дўст сўзини ташлама, Ташлаб бошинг қашлама Кийимнинг янгиси – яхши, Дўстнинг – эскиси. Яхши кўрган дўстингга Яхши кўрган молингни бер. Ҳисобли дўст айрилмас 80 Навбатдаги ўзбек халқ мақолларида ақл – идрокли, фаҳм – фаросатли ва билимли инсонлар билан мазкур сифатлар яхши шаклланмаган, иллатли ёки билимсиз одамлар ўртасидаги тафовутлар, уларнинг хар бирига хос ҳаётда эришиши мумкин ёки мумкин бўлмаган натижалар таҳлили, ақлли одамларнинг истиқболлари, билимсизликнинг аянчли оқибатлари таҳлил этилган. Ақлли ишига ишонар, Ақлсиз – тушига. Ақллига бир сўз бас, Ақлсизга минг сўз оз. Бўлар бола ўн бешида Бошман, дейди. Бўлмағури ўттизида Ёшман, дейди. Йўлда юрсанг, туя ишлат, Элда юрсанг – мия. Кўп яшаган кўп билмайди, Кўп ўқиган кўп билади. Олтин олма дуо ол, Билим олсанг билиб ол. Юзга кирсанг, юз йил ўқ и. 81 Юзга кирсанг ҳ ам, ҳ унар ў рган Ўқиган - гулистон Ўқимаган – гўристон Ўқиган ўғил отадан улуғ Ҳунар бўлса қўлингда, Нон топилар йўлингда. Албатта инсонлар яшар экан, ўз ҳаёт йўларини мазмунли, турмушларини фаровон ўтказиш учун астойдил меҳнат қиладилар (курашадилар). Бунинг учун ўқиш, ўрганиш, билимли, касб – ҳунарли бўлиш, касбини севиш, ўз касбий фаолияти ва меҳнати билан халқига, ватанига хизмат қилишни астойдил ҳохлайдилар, ўзларининг асосий бурчлари деб биладилар. Халқ орасида яна шундай одамлар ҳам учрайди – ки, улар ялқовлиги, ҳунарсизлиги, айёр – фирибгарлиги ва бошқа салбий қусрлари билан жамоатчилик нафратига учрайдилар. Қуйидаги мақолларда одамларга хос бўлган сифатлар, фазилатлар, камчиликлар, салбий иллатларнинг оқибатлари ўз ифодасини топган. Талабаларни касбий тайёрлаш жара Устозим билимли - шогирд илмли. Ўғлингни севсанг, қулдек ишлат. Устозингга тик қарасанг, тўзасан, Ҳурмат қилсанг, аста – аста ўзасан. Инсон қўли – гул. Билган киши билдим демас, Билдим деса, билган эмас. Бошинг осмонга етса ҳам, Ерга қараб юр. Ерни сув бузар, Одамни – пул Ёнида бир пули йўқ, Туянинг тишини кўрар. Ёнида бир пули йўқ, Қиз сайлайди бойвачча. Саёз дарё шовқин оқар, Чуқур дарё сокин оқар. Ўтган кунингни унутма, 83 Хом чориғингни қуритма. Азоб кўрмай, роҳат йўқ. Бир ёмон куннинг бир яхши куни бор. Бугунги жаҳлни эртага қўй. Инсонларга хос бўлган энг ноёб, шу билан бирга шаклланиш жараёни жуда мураккаб ва машаққатли бўлган фазилатлар – сабр – қаноат, тажриба – маҳоратдир. Қуйида келтирилган мақолларда ана шу сифат ва фазилатларни инсон ҳаётида, турмушида ва фаолиятида тутган ўрни, аҳамияти ҳақида сўз боради. Сабр –аччиқ, меваси – ширин. Сабр билан меҳнат қилган бой бўлар. Сабр – умр хазинаси. Сабр этган етар муродга, Бесабр қолар уятга. Нимани қилсанг хор, Ўшанга бўласан зор. Очлик азобини чекмаган, Нон қадрини билмас. 84 Бир синалган тажриба Етти китобдан афзал. Бош тошга тегса, Ақл бошга кирар. Йулни билган қоқилмас. Куп курган куп билар. Қаловини топсанг, қор ёнар. Қари билганни пари билмас. Дарҳақиқат, одамларнинг ҳаёт тарзига, меҳнат фаолиятига назар ташласак, кимки сабр – қаноатли, узоқни кўра биладиган, ўз соҳасида астойдил меҳнат қилаётган бўлса, у албатта орзи – ҳавасига, муродига етганлигини, ўз турмушидан мамнунлигини, бахтли эканлигини кўрамиз. Бесабр, шошма – шошар, ўз йўлидан адашган одамларни кўриб улардан афсусланамиз. Бундай ҳолатлар ва халқимиз томонидан синалган мақол ва ҳикматлар биз учун ҳаёт йўли дастурлари бўлиб хизмат қилади . 2.5. Тадқиқот натижаларининг таҳлили Магисрлик диссертацияси олди амалиётини Қарши педагогика коллежида ўтаганлигимиз учун мавзуга доир тадқиқот ишларини ҳам а олиб бориш учун асосан 2 та (иккита) гуруҳ танланди. Ҳар бир гуруҳ таркибида 30 нафардан ( N =30 ) алаба мавжуд. 1 чи гуруҳни тажриба (эксперимент) гуруҳи, 2 чи гуруҳни назорат (контрол) гуруҳи сифатида белгилаб олдик. Дастлабки тажриба ишлари иккала гуруҳда ҳам бир вақтда ўтказилди. (тажрибагача). Кейинчалик тадқиқот ишлари тажриба гуруҳида мунтазам олиб борилди. (Психология фанларини ўқитишда ўзбек халқ мақолларидан фойдаланиш). Тажриба гуруҳининг натижалари эса назорат гуруҳи натижаларига қиёслаб борилди. Олиб борган тадқиқотларимиз натижаларини асосан уч босқичдаги текширувларимиз (қиёслаш) асосида аниқладик. Улар қуйидаги (1,2,3 жадвалларда) акс этган. Ўзбек халқ мақолларини биласизми? Мақоллардан намуналар келтиринг.(5 минут ичида оғзаки сўралганда) 1-жадвал № Тажриба ўтказилган гуру Худди шу топшириқ, яъни талабаларнинг ўзбек халқ мақолларини билиши ва улардан 5 минут ичида ёзма кўринишда ёзиб топширишлари сўралганда Ўзбек халқ мақолларини биласизми? Мақоллардан намуналар келтиринг. (5 минут ичида ёзма топшириш сўралганда) 2- жадвал № Тажриба ўтказилган гуруҳ Респондентлар сони N=60 Тажрибагача Тажриба вақти (бир ой бўлганда) Тажриба якунида (икки ойдан сўнг) 1 . Тажриба гуруҳи N= 30 14 86 150 2. Назорат гуруҳи N= 30 14 20 24 (гуруҳ аъзоларининг ҳар бири индивидуал ёзади ва уларни яъни 30 нафар талабаларни ёзган мақоллари тўпланганда) улар тажрибагача тажриба гуруҳларида 14 та, назорат гуруҳларида ҳам 14 та мақолни ташкил этди. Тажриба вақти (бир ойдан сўнг) эса тажриба гуруҳи аъзолари 86 та, назорат гуруҳи аъзолари 20 та мақолни ёзма кўринишда ёзиб беришга улгурдилар № Тажриба ўтказилган гуруҳ Респондентлар сони N=60 Тажрибагача Тажриба вақти (бир ой бўлганда) Тажриба якунида (икки ойдан сўнг) 1. Тажриба гуруҳи 10% 3 нафар 42% 12 нафар 86,6% 26 нафар 2. Назорат гуруҳи 10% 3 нафар 16,7% 5 нафар 20% 6 нафар Жадвалдан кўриниб турибдики, тажрибагача ўзбек халқ мақолларини мазмун - моҳиятини шарҳлашда тажриба гуруҳидан 10% (3 нафар) талаба иштирок этган бўлса, назорат гуруҳидан ҳам худди шунлай натижа, яъни 10% (3 нафар) талаба иштирок этдилар. Тажриба вақти (бир ойдан сўнг) эса тажриба гуруҳидан 42 % (12 нафар), назорат гуруҳидан 16,7 % (5 нафар) талабалар иштирок этганлиги, тажриба якунида эса, тажриба гуруҳидан 86,6% (26 нафар) талаба, назорат гуруҳидан 20% (6 нафар) талабалр иштирок этганлиги кузатилди. Бу ҳолат тажриба – тадқиқот ишларимизнинг тўғри йў 2. Ўзбек халқ мақоллари орасида кишилар фел – атворида учрайдиган салбий иллатларнинг зарари ва оқибатларидан огоҳ этувчи мақоллар кенг ўрин топган бўлиб, улардан психология фанларини ўқитиш жараёнида ёшлар тарбиясини тўғри ташкил этиш мақсадида психотерапевтик воситалар сифатида ўринли фойдаланиш мумкин. 3. Ўзбек халқ мақоллари тўпламидан шахслараро муносабатларни меъёрлаштириш, яшаш ва турмуш фаровонлигини таъминлашга йўналган мақолар кенг ўрин олган бўлиб улар ўзбекларга хос муомала - муносабат одобини шакллантиришга, яшаш ва турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади. 4. Ўзбек халқ оғзаки ижодида одамнинг нарсалар, ҳодисалар ва меҳнатга бўлган муносабатларини тарбиялашга хос мақолар анчагина бўлиб, улардан психология фанларини ўқитиш жараёнида ҳаётий мисоллар сифатида фойдаланилса, ёш 1. Ижтимоий маданий ҳодиса сифатида намоён бўлган психика муаммосини ўрганишда муқаррар равишда жамият ва инсоншунослик фанлари (халқ оғзаки ижоди, фалсафа, тарих, этнография, маданиятшунослик ва бошқалар)нинг маълумотларидан кенг фойдаланиш зарурати туғилади. 2. Ўзбек халқининг миллий характери ва этник онгига таъсир кўрсатадиган анъаналари, урф-одатлари, маросимлари, ва қадриятлари ўзбек халқ оғзаки ижодида ҳам чуқур акс этган ва сайқаллашиб тарбия манбаи сифатида халқ ҳаётидан мусаҳкам ўрин олган. 3. Магистрлик диссертациясида баён қилинган дастлабки материаллар бизни ҳудуднинг маданиятини, миллий урф-одатлар ва анъаналарни этник стериотиплар орқали кўриб чиқишга ҳамда ўзбек халқининг ўзига хослиги психологиясини, шу жумладан ўқитиш ва тарбиялаш соҳасидаги анъаналарни янада кенгроқ ёрит 7. Ёшларда юксак инсоний сифат ва фазилатларни шакллантиришда психология фанларини ўқитиш жараёнида ўзбек халқ ижодидан фойдаланишнинг ижтимоий - психологик аҳамияти беқиёсдир. Жумладан ёш даврлар психологияси, педагогик - психология, оила психологияси, шахс психологияси ва умумий психологиянинг, онг, фаолият, шахслараро муносабатлар, тафаккур, нутқ, ҳиссиёт, ирода, характер, темперамент, қобилият каби мавзуларини ўқитишда ўзбек халқ мақоларидан самарали фойдаланиш мумкин. 8. Ўзбек халқ мақоллари орасида кишилар фел – атворида учрайдиган салбий иллатларнинг зарари ва оқибатларидан огоҳ этувчи мақоллар кенг ўрин топган бўлиб, улардан психология фанларини ўқитиш жараёнида ёшлар тарбиясини тўғри ташкил этиш мақсадида психотерапевтик воситалар сифатида ўринли фойдаланиш мумкин. 9. Ўзбек халқ м 1. Каримов И.А. «Ўзбекистон мустакилликка эришиш остонасида»-Тошкент.: “Ўзбекистон ” 2011. 2. Каримов И.А. «Юксак маънавият - енгилмас куч»- Тошкент, «Маънавият» нашриёти, 2008. 3. Каримов И. А. -«Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» - 4. Каримов И.А. «Ватан саждагаоҳ каби муқаддасдир». 3 том Т. Ўзбекистон 1996 й. 5 . Каримов И. А. «Ўзбекистон ХХ1 асрга интилмоқда» 7 том Т. «Ўзбекистон» 1998 й. 6 . Каримов И. А. «Ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурмоқдамиз». Т. «Ўзбекистон» 1999 й. 7 . Каримов И. А. « Тарихий хотирасиз келажак йўқ ». Т. «Ўзбекистон» 1998 й. 8 . «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар». Т. «Ўзбекистон». 2000 й. 9. Абу Райҳон Беруний.Тан.асарлар.Т.1993. 10. Абульханова – Славская К.А. Деятельность и психология личности. М., 1980. 11. Андреева Г.М. Соц 18. Психология личности и образ жизни / Отв.ред.Е.В.Шорохова –М., 19987.319 с. 19. Саморегуляция и прогнозтрование социального поведения личности / Под.ред.В.А.Ядова. –М., 1997.264 с. 20. Саракуев Э.А. Национально – психические особенности студентов и их учёт в воспитательной деятельности преподавателей вуза: Автореф. Дисс. ...канд.пед.наук.-М.1991.20 с. 21. Социальная психология личности / Под.ред.М.И.Бобневой. Е.В.Шороховой. – М., 1979.344 с. 22. Тарновская А.С. Формирование психологической готовности студентов университета к педагогической деятельности в школе: Автореф.дисс....канд.психол.наук.- Киев, 1991.21 с. 23. Фромм Э. Характер и социальнъй процесс // Психология личности. –М, 1982. 49-54 с. 24. Хайруллаев М.М. Фаробий ва унинг фалсафий рисола- лари.-Т. 1963.-284 б. 25. Шкуратов В. Ўзбек халқ мақолларини биласизми? Мақоллардан намуналар келтиринг. (5 минут ичида оғзаки сўралганда) № Тажриба ўтказилган гуруҳ Респондентлар сони N=60 Тажрибагача Тажриба вақти (бир ой бўлганда) Тажриба якунида (икки ойдан сўнг) 1. Тажриба гуруҳи N= 30 12 23 42 2. Назорат гуруҳи N= 30 13 14 16 Ўзбек халқ мақолларини биласизми? Мақоллардан намуналар келтиринг. (5 минут ичида ёзма топшириш сўралганда) № Тажриба ўтказилган гуруҳ Респондентлар сони N=60 Тажрибагача Тажриба вақти (бир ой бўлганда) Тажриба якунида (икки ойдан сўнг) 1. Тажриба гуруҳи N= 30 14 86 150 2. Назорат гуруҳи N= 30 14 20 24 Ўзбек халқ мақолларини мазмун моҳиятини шарҳлаш. (иштирокчилар % ҳисобида). № Тажриба ўтказилган гуруҳ Респондентлар сони N=60 Тажрибагача Тажриба вақти ( бир ой бўлганда) Тажриба якунида ( икки ойдан Ушбу магистрлик диссертациясида психология фанларини ўқитишда бадиий адабиётдан фойдаланиш (ўзбек халқ мақолари мисолида) масалалари кенг ёритилган. Диссертацияда миллий онгнинг психологик талқини ҳақидаги илмий қарашлар, ўзбек халқининг миллий психологик хусусиятлари ва уларнинг халқ оғзаки ижодидаги ифодаси, тадқиқот методлари ва босқичлари, шунингдек, психология фанларини ўқитишда ўзбек халқ оғзаки ижодидан фойдаланишнинг ижтимоий – психологик аҳамияти илмий мезонларга таяниб атрофлича таҳлил қилинган. Аннотация В данной магистрской диссертации осве щены вопросы по использованию художественной литературы (на примере узбекских пословиц) при обучении предметам по психологии. В дисеертации всесторонне проанализированы научные взгляды о психологическом национальном самосознании узбекского н 96
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha