Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 341.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Қадимги Шарқда психологик қарашларнинг пайдо бўлиши

Купить
Қ адимги Шарқда психологик қарашларнинг пайдо б ў лиши . Режа: 1.Қадимги Шарқ мамлакатларида жон ҳақидаги таълимотлар. 2.Муқаддас китобларда жон ҳақидаги таълимотлар. 3. Қадимги Ҳиндистонда Ведалар мактаби . 4. Хитойда психологик фикрларнинг пайдо бўлиши . 5. Эрамиздан аввалги V - VI асрларда психика ҳақидаги тасаввурлар01 02 0A 15 0F 01 Эрамизгача бир неча минг йиллар олдин Шарқда Миср, Ҳиндистон, Хитой каби буюк цивилизациялар пайдо бўлди ва айнан шу ерларда бошланган ғоялар тараққиёти, ҳозирги замон илмий тизимининг шаклланишига олиб келди. Айнан шу мамлакатларда жоннинг ўлмаслиги, вужудни ташлаб хоҳлаган томонга йўл олиши ҳақидаги дастлабки тасаввурлар вужудга келди. Даставвал вужудга келган руҳ ҳақидаги тасаввурлардан бири тирик вужуд ташқи муҳитга боғлиқдир, жоннинг фаолияти эса ўз навбатида вужуднинг ҳаёти билан боғлиқ деган тасаввурлар эди. Эрамизгача IV минг йилликнинг охирида Мисрда яратилган "Мемфис теологияси ёдгорликлари"да психик фаолият механизмлари қуйидагича тасвирланади: бутун дунёнинг яратувчиси худо Птах одамлар нимани ўйлашмасин ва нимани сўзлашмасин, уларнинг юраклари ва тилларини У идора қила Лекин У бундай бошқаришни вужуддаги органлар тизими орқали амалга оширади. Сезги органларининг аҳамияти шуки, "Худолар кўзнинг кўришини, қулоқнинг эшитишини, буруннинг нафас олишини юракка хабар юборишлари учун яратишган". Юрак эса онгнинг ҳар қандай турини пайдо қилади. Бошқача айтганда, айнан шу даврдан бошлаб онгли фаолиятнинг маркази юрак деган дастлабки тасаввурлар пайдо бўла бошлади. Одамларнинг билиш фаолияти марказини аниқлаш учун юқори даражадаги эмпирик тадқиқотлар керак бўлган. Шу билан бирга "Ёдгорликлар"да сўз хақида айтилган фикрлар ҳам диққатга сазовордир. Маълумки, қадимда сўз буюмнинг эгизаги сифатида тасаввур қилинган, сўзга эга бўлиш, буюмга эга бўлиш билан тенглаштирилган, сўзнинг илоҳий қудрати борлиги ҳақида тасаввурлар мавжуд бўлган. Лекин "Ёдгорликлар"да "тил - юрак ўйлаган нарсани такрорлайди" дейилади. Бундан шундай мазмун чиқадики, тил сўз орқали юракка хабар беради, юракнинг ўйлаган нарсасини такрорлайди. Бундай сабабий боғланиш "периферик-марказ" тушунчасини аслида организмнинг ички тузилиши билангина изоҳлайди. Изоҳлашнинг ушбу шакли эса қадимги Шарқ медицинаси ютуқлари билан боғлиқдир. Сўзнинг илоҳий қудрати ҳақидаги фикрлар кейинчалик турли диний тасаввурлар доирасида янада кенгайди. Масалан, насронийларнинг муқаддас китоби "Инжил", мусулмонларнинг муқаддас китоби “Қуръони Карим”нинг Тариқ сурасининг 13-оятида буни кўришимиз мумкин. "Шак-шубҳасиз у (Қуръон ҳақ билан ботилни) ажратувчи сўздир" дейилади. Ҳеч кимга сир эмаски, ижтимоий муҳитнинг шаклланаётган инсон шахсига Ҳамма қадимги Шарқ мамлакатларида, кейинчалик қадимги Грецияда ҳам фаолиятнинг асоси сифатида қон айланиши ва ундаги ҳаво таркибига алоҳида эътибор берилган. Қадимги Миср медицинасида одам жон ато қилувчи пневмадан қувват олувчи жонзот деб таърифланади. Хитой медицинасининг манбаи ҳисобланадиган "Ички аъзолар ҳақида" деб номланувчи китобда айтиладики, вужуднинг ҳокими мутлақи юрак бўлиб, ҳаёт фаолиятини, шунингдек психик фаолиятни ҳам таъминловчи қувват ҳавосимон бирикма ЦИ ҳисобланади. ЦИ инсонга ўйлаш қобилиятини ва ҳиссиётни ато қилади. Ўйлаш юрак функцияси, ҳиссиёт эса жигарда жойлашгандир . Ҳинд ва Хитой табиблари темпераментни учта асосга кўра фарқлаганлар: ҳавосимон бирикма (пневма ёки ЦИ), сафро ва шиллиқ модда. Хитой медицинасида шунга кўра учта типдаги одамларни ажратишган: Сафро ёки қони кўп одамлар - кучли ва йўлбарсдек жасур. ЦИ кўп одамлар-ҳаракатчан, тез йиғлаб, тез куладиган ўзини тута олмайдиган, хулқ чегараси бўйича маймунга ўхшайдиган. Шиллиқ моддаси кўп одамлар - кам ҳаракатли, журъатсиз. Ҳиндистон ва Хитойда фалсафий йўналишлар эрамизгача биринчи минг йилликнинг ўрталарида пайдо бўла бошлаган. Ҳиндистон учун фалсафий фикрларнинг асоси сифатида Ведалар хизмат қилган. Ведаларда жон муаммоси биринчи навбатда ахлоқ нуқтаи-назаридан муҳокама қилинади. Инсоннинг ўз-ўзини камолотга етказиб, тўғри хулқ орқали комилликка етишиши жон муаммосининг асосий мағзини ташкил қ Ҳиндистонда Жайнизм ва Буддизм каби диний таълимотлар шу йўсинда шаклланган. Жайнизм вужудни жон эрксизлигининг манбаи деб билса, Буддизм жонни алоҳида мавжудлик деб тан олмайди. Уларнинг таълимотига кўра психик ҳолат бу бир-бирини такрорламайдиган дақиқалар оқими, бир-бирини алмаштирувчи ҳолатлардан иборатдир. Кейинчалик пайдо бўлган Санкхая, Веданта, Йога, Миманса, Вайшешика каби фалсафий мактабларда ҳам жонни ўрганиш асосан метафизик - ахлоқий масалаларга боғланади. Веданта таълимоти бўйича "мен"- алоҳида интуитив онгдир, унда объект ва субъект йўқ, у чексиз фазовий онг, дунёнинг асосидир. Йога мактаби эса илоҳиёт билан бевосита мулоқотда бўлиш учун психик фаолиятнинг ҳамма шаклларидан фойдаланиш керак деб таълим беради. Йога ички психик актларни ва вужуд функцияси (вужуднинг фа Даосизм инсон ўз хулқ-атворини дао постулатлари асосида кўриши керак деб таълим берса, конфуцийчилик - урф-одат, анъана, ахлоқий тушунчаларга эътибор беради. Конфуций биринчи марта инсон психологиясидаги туғма ва ўзлаштирилган хусусиятлар муаммосини кўтарди. Унинг фикрича билим ва психик сифатлар туғма бўлади. Инсон ўз табиатига кўра меҳр- шафқатли бўлади, уни ташқи муҳит бузади. Демак муҳитнинг зарарли таъсирини йўқотиш учун инсон фикрини жамлаши, ўз-ўзини такомиллаштириши керак. Шу фикрни Конфуцийнинг издоши Мин-Цзи (эрамизгача 372-289 й.) ҳам ҳимоя қилган. Лекин кейинчалик бошқа шу йўналиш вакили Сун-Цзи (эрамизгача 298-238 й.) камтарлик меҳр-шафқатлилик каби ижобий ахлоқий сифатларнинг туғмалигини рад этиб, инсон ўз табиатига кўра шафқатсиз, фақат тарбиягина уни меҳр-шафқатли қила олад Ахлоқий масалалардан ташқари Ҳинд ва Хитой фалсафий таълимотларида билиш фаолияти ҳақида ҳам эътиборга сазовор фикрлар шаклланган. Ҳинд фалсафий адабиётида идрокнинг ноаниқ ва аниқ турлари ажратилади. Биринчиси предметнинг органга бевосита тегиши натижасида юзага келадиган сенсор-идрок бўлса, иккинчиси сўзда ифодаланган, бўлакларга бўлинган идрокдир. Буддистлар аниқ идрок ақл таъсири билан бузилганлиги, субстанция, тур категорияларига амалий мақсад кўзлаб киритилганлиги туфайли ҳам энди идрок бўлмай қолади, деб ҳисоблашган. Ҳинд психологик таълимотларида идрок иллюзияси, галлюцинациялар, туш кўриш, шунингдек юқори сезувчи идрок масалалари алоҳида ўрин эгаллаган. Миманса мактабининг вакили Бхатта таълимотича, образ реаллиги ва иллюзияси ташқи объект билан сезги органи ўртасидаги муносабатла Қадим замонлардан бери турли маданиятлар ўртасида ғоялар айирбошлаш мавжуд бўлган, шунинг учун у ёки бу илмий тасаввур айнан қайси халқ томонидан яратилганини аниқ тасаввур этиш қийин. Психологик ғоялар тараққиёти қонуниятлари Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам бир ҳил. Ҳамма ерда илмий тасаввурларнинг туғилиши ва эволюцияси организмни табиатнинг бир бўлаги сифатида, тажриба йўли билан ўрганишдан бошланган. Ҳамма ерда бу тасаввурлар ғоявий курашнинг қийин босқичларини босиб ўтган. Идеализм (фр. idealisme) – фалсафанинг бош масаласи – онгнинг борлиққа муносабати масаласида материализмга қарама-қарши ўлароқ онг, руҳ бирламчи, моддий дунё, борлиқ эса иккиламчи, онг сезги, тасаввур ва тушунчаларнинг маҳсулидир деб даъво қилувчи ғайри илмий фалсафий оқим. Идеалистлар материалистларга қарама-қарши ўлароқ, п Материализм (лот.мaterialis–моддий) фалсафасидаги икки асосий оқимдан бири, яъни идеализмга қарама- қарши ўлароқ, бирдан бир илмий, тарихан прогрессив дунёқарашдир. Фалсафа тафаккурнинг борлиққа муносабати ҳақидаги бош масаласини ҳал қилишда материализм дунё ўз табиатига кўра моддийдир, материя, табиат, борлиқ, инсон онгидан ташқари унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуддир, материя бирламчи ҳамда сезгиларнинг манбаидир, онг эса иккиламчи, ҳосила нарсадир, дунёни ва унинг қонуниятларини тўлиқ билиш мумкин, деб таълим беради. Материализм фалсафий оқим сифатида эрамиздан бир қанча асрлар аввал қадимги Ҳиндистон, Хитой ва Грецияда пайдо бўлган. Эрамиздан аввалги бир неча минг йиллар илгари Шарқда қадим цивилизациялар – Миср, Ҳиндистон, Хитой цивилизацияси таркиб топган. Улардаги ғоялар асосида зам Хитойдаги материалистик оқимнинг йирик намоёндаси Ван Чун эди. У ўзининг машҳур «Танқидий мулоҳазалар» номли асарида табиатшунослик ва медицинанинг ўша даврдаги ютуқлари асосида диний теологик ғояларни танқид қилади. Табиат қонунлари инсон руҳиятини билишда бирдан бир усул эканлигини хитойлик мутафаккир Ф ань Ч жен ҳам ўз даврида илгари сур ган . У руҳнинг абадий эмаслиги , аксинча моддий тананинг функцияси бўлгани учун ажралмаслиги ва у билан бирга йўқолиши ҳақида ўз трактида ёзган . «Тана – деб ёзади у, – руҳнинг материяси, руҳ тананинг функциясидир. Материя учун руҳ пичоқдек ўткирдир, ўткирлик бу пичоқ эмас. Пичоқ мавжуд бўлмай ўткирлик бўлиши мумкин эмас. Худди шундай равишда тана ўлиб руҳ қолиши мумкин эмас» – деб таъкидла й ди Ф ань Ч жен . Шу билан бирга у руҳ фақат маълум тарзда ту
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha