Қирққулоксимонлилар. Юксак ўсимликлар эволюцияси. Очик уруғлилар

Қирққулоксимонлилар. Юксак ўсимликлар эволюцияси. Очик уруғлилар Режа: 1.Ўрмон қирққулоғининг тузилиши, кўпайиши. 2. Сув қирққулоғининг тузилиши, кўпайиши. 3. Қирқбуғимлиларга характеристика. 4. Дала қирқбўғимининг тузилиши, кўпайиши. 5. Плаунлар тузилиши, кўпайиши. 6. Бир хил ва хар хил спорали плаунлар Ўрмон қирққулоги салқин ўрмонларда, буталар орасида нам ерда Ўрта Осиёнинг тоғлик районларида учрайди. Ўрмон қирққулоғи кўп йиллик ўт ўсимлик. Илдизпояси йўгон қорамтир бўлиб, тангача барг билан қопланган. Илдиз поянинг учида бўйи 1м гача етадиган кўп патсимон яшил рангли барг ўсиб чиқади. Сув қирққулоклар тартиби Ҳар хил спорали қирққулокларга сув кирққулоғини оламиз. Сув бетида сузиб юрувчи 1 йиллик ўт ўсимлик. Пояси горизонталь равишда шохланган. Барги 2 хил булади. а) Сувнинг бетидаги барги б) Сувнинг остидаги барги Сувнинг бетидаги барги яшил. Унда хлорофилл доначалари булади. Бу баргда фотосинтез процесси булиб туради. Сувнинг остидаги барги кунгир рангли булиб, илдиз вазифасини бажаради. кунгир рангли баргларда соруслар жойлашган. Соруслар ичида спорангиялар тараккий этади. Бу синф 1 та оила, 25 турдан иборат. қирқбўғимлар кўп йиллик ўт ўсимлик ҳисобланади. Булар ер шарининг Австралиядан бошка ҳамма кисмида таркалган. Шулардан 11 тури МДХнинг хар хил жойларида, 3 тури ЎзРда учрайди. Қирқбуғимлар Киркбугимнинг пояси 2 хил булади. 1. Вегетатив ёки ассимиляцион поя -ёзги: 2. Спора берувчи поя-бахорги Плаунлар синфи 2 тартибга бўлинади: 1.Бир хил спорали плаунлар 2.Икки хил спорали плаунлар Бир хил спорали плаунларга вакил килиб аптека плаунини оламиз. Аптека плауни урмонларда, карагайзорларда учрайди. Урта Осиёда учрамайди. Поясининг узунлиги 70 смга етади. Аптека плауни доим яшил, куп йиллик ут усимлик. Пояси дихатомик равишда усади. Барги майда, бигиз шаклида булади. Тик усувчи пояси кушалок ёки якка бошокчалари билан тамом булади. Бошокчани спорача баргларидан ташкил топган. Спорачи баргларнинг ички шакли буйраксимон спорангиялар тараккий этади ичида споралар вужудга келади. Бу споралар спорангия хужайраларнинг редукцион йулида булиниши натижасида хосил булади. Очик уруглилар типи Очик уругли усимликлар бир томонидан юкори спорали усимликларга 2-бир томондан ёпик уругли усимликларга ухшайди. Очик уругли усимликлар уруг берадиган кирк- кулоклардан, ёпик уругли усимликлар очик уругли усимлик- лардан келиб чиккан. Очик уругли усимликларга буталар,дарахтлар киради. Ёпик уругли усимликлар орасида дарахтлар,буталар, ярим буталар ва утли усимликлар учрайди. Очик уругли усимликлар асосан моноподиаль типда шохланади. Ёпик уругли усимликлар эса моноподиаль,симподиаль ва дихатомик равишда шохланади. Очик уругли усимликларда сув найлари булмайди. Очик уруғли ўсимликлар 7 та синфга бўлинади: 1. Уругли папоротниклар 2. Саговниклар 3. Беннетитлар 4. Кордаитлар 5. Гинкголар 6. Игна барглилар 7. Игнача барглилар Игна барглилар Бу синфга 6 та оила, 40 авлод, 450 тур киради. Булар хозирги замон иклимига хам мослашган. Игнабарглилар синфига дарахтлар, кисман буталар киради. Бу синфга кирувчи усимликлардан ер юзида кўп таркалганлари: Сосна-карағай, арча, пихта, кипарис, можевельник ва бошкалар. Игна барглиларнинг барги каттик, энсиз, игнасимон, баъзан тангачасимон бўлади. Адабиётлар: 1. Хужановский В.Г."Курс обхей ботаники" II том «Вусшая школа» 1982. 2. Курсанов Ликмарницкий Н. А, Мейер К. И, Раздорский В. Ф, Уранов. А "Ботаника"II том, Ўсимликлар систематикаси", Тошкент 1972 3. Жебрак А.Р."Курс ботаники", М. Советская наука,1949. 4. Жуковский П.М "Ботаника" М, Советская наука 1949. 5. Комилова Ф, Жонуразов Ф."Ботаникадан амалий машгулотлар","Мехнат" 1986.