Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 977.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 20 Январь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Qishloq xo‘jalik hayvonlarini kelib chiqishini o‘rganish usullari

Купить
Qishloq xo‘jalik hayvonlarini kelib chiqishini o‘rganish usullari Режа : 1 . Қорамолларнинг келиб чиқишини ўрганишнинг аҳамияти 2 .Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини қўлга ўргатиш ва хонакилаштириш 3 .Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг ёввойи аждодлари Уй ҳайвонларининг ёввойи аждодлари • Охирги маълумотларга кура, барча куп хужайрали ҳайвонлар 23 турга, 66 синфга, 1.270519 хилга бўлинадилар. Тўлиқ хонакилаштириш эса фақат 2 тур – умуртқалилар ва бўғимоёқлилар орасида қайд қилинади. Шунинг билан барча умуртқалиларнинг 7 туридан фақат сут эмизувчилар, парранда ва балиқларга кирадиган ҳайвонлар хонакилаштирилган. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ҲАЙВОНЛАРИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари турлари Ёввойи аждоди Ёввойи қом - қариндошлари Қорамоллар Тур Зебу, буйвол, бизон, қўтос, бантенг, гаур, гаял Қўйлар Муфлон, архар, аргали - Отлар Пржевалский отлари - Чўчқалар Тўнғиз - Қуёнлар Ёввойи қуён - Товуқлар Банкив - Ўрдаклар Ёввойи ўрдаклар - Ғозлар Ёввойи кулранг ғоз - Куркалар Ёввойи куркалар - Беданалар Ёввойи бедана - Қорамол. Олдин Осиёда, кейинчалик Европада уй қорамолини аждоди деб ёввойи тур аниқланган. Европа туридан қорамолнинг қуйидаги зотлари – симментал, қизил чўл, голланд, холмагор, ярослав, герефорд, шортгорн,абердин–ангусс,швиц, жерсей ва бошқалари, Осиё туридан – қозоқ, қирғиз, сибир, қолмик, якут, манжурия моллари келиб чиққан. Ёввойи турлар ҳозир йўқ, унинг охирги вакили Польшадаги қўриқхонада 1627 йили халок бўлган. Турнинг ташқи кўриниши тўғрисида тасвирлар сақланган. Ёввойи тур. Яғрин баландлиги 2 метр . • Европа тури 800 кг тирик вазнли, катта боши ва олдинга йўналтирилган ўткир шохлари билан йирик буқа бўлган. Унинг яғрин баландлиги 180-200 см ва сигирлариники 160-175 см га тенг келган, унинг туси қора ёки қора – қўнғир, жуни узун бўлган. Европа турининг кўпгина қиёфаси ҳозирги кул ранг Украина молида сақланган. Америка бизони, Европа зубри, буйвол, қўтос, гаур, бантенг ва зебу уй ҳайвонларининг яқин уруғдоши ҳисобланадилар. Зебу буқаси Зебу (Bos taurus indicus). Хонаки қорамол сифатида Ҳиндистон, Япония, Туркия, Арабистон, Осиё ва Африканинг баъзи бир бошқа мамлакатларида кўпайтирилади. Зебусимон мол Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ҳозирда ҳам урчитилади. Зебу молларига хос хусусиятларнинг асосийси – тананинг елка-яғрин қисмида мускул ва ёғ тўқималаридан ҳосил бўлган ўркач бор. Унинг оғирлиги 8-10 килограммга етади. Зебу моллари иссиқ шароитга яхши мослашган, қон – паразит касалликларига чидамли. • Конституцияси мустаҳкам ҳўкизларнинг тирик вазни 420-450 кг, сигирларники 220-260 кг га тенг, сигирларнинг сут маҳсулдорлиги паст, (соғим даврида 1000-1200 кг), лекин сутнинг ёғлилиги баланд – 4,9-5,2 %. • Зебунинг жуда кўп турлари орасида серсут, гўштдор, ишчи, юк ташийдиган, уловга қўшилган. Зебу кеч етиладиган, гўштининг сифати юқори эмас, сўйим чиқими 40-48%. • Хозирги вақтда Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Осиёнинг баъзи мамлакатларида боқилади қадим замонларда зебуни қорамол билан чатиштириб олинганларидир. ҚЎТОС Қўтос (Bos poephagus), – Тибет ҳайвони. Қўтослар Тибет, Хитой, Ҳиндистон, Мўғилистон, Олтой, Қирғизистон ва Тожикистон тоғларида тарқалган. Улар ёввойи ва хонакилаштирилган ҳолда учрайди. Хонаки уй қўтослари ёввойиларига қараганда майдароқ, буқаларнинг тирик вазни 400-450 кг, сигирлариники – 200-250 кг. Туси, кўпинча қора, қора – қўнгир, шу билан бирга кул ранг, оқ туслилари ҳам учрайди. Думи итникига, тана тузилиши бизонга, жуни эчкиникига ўхшаш, улар учун қор, бўрон, совуқ, ҳаводаги кислороднинг камлиги одатдаги яшаш шароити ҳисобланади. • Қўтослар сут, гўшт беради, иш ва уловга қўшилиб фойдаланилади. Урғочи қўтослардан соғим даврида 400-420 кг сут олинади, сутининг ёғлилиги 6,5 -7,5%. Улар 6 ойга яқин соғилади. Уларнинг бўғозлик даври 255-256 кун давом этади. Кўкламда болалайди. Гўшти сифатли, мазали, сўйим чиқими 48-50%. Жуфтланиш фасли - сентябр ойи. Қорамол билан чатиштиришдан олинган дурагай қўтосларнинг урғочилари пуштли, эркаклари эса – пуштсиз бўлади. Дурагай сигирлар 5,0% ёғли 900-1000 кг сут берадилар. Гўшти мазали, сўйим чиқими 56-62% гача. Бантенг (Bos sondicus ), Бантенглар «зонд буқаси» деб ҳам аталади. Уларнинг ёввойи вакиллари Зонд, Малайя ярим оролларида, Таиланд, Ява, Барнео ва Суматрада зах, ботқоқлик жойларда ва серўт ўрмонзорларда яшайди. Унинг бирма ва манипур хиллари мавжуд. Бантенглар асосан гўшт учун боқилади. Уларнинг сигирлари 250 кг, буқалари 300-350 кг тирик вазнлидир, (Н. О. Мавлонов, 1968). Конституцияси мустаҳкам, яғрини яқинида ўркачи бор. Боши кичик, пешонаси жуда кенг. Шохларининг узунлиги 40-50 см га етади. Жуни қисқа ва зич, ранги малла. Буйвол (Bos bubalus)37 Буйвол (Bos bubalus) Ҳозирги вақтда буйволларнинг ёввойи ва хонакилаштирилган турлари бор. Уларнинг ёввойи тури Ҳиндистон ва Малий архипелагида сақланиб қолган. Буйволларнинг икки гуруҳи мавжуд - Осиё ва Африка турлари. Осиё буйволларининг энг тарқалган тури – арна, миндор (Филлипинда), ва Улардан миндор тури хонакилаштирилган. Осиё буйволлари ботқоқлик туманларда яшайди. Хонакилашган буйволлар жуда ювош ҳайвон, иссиқ, намли жойларда урчишга мослашган. Озуқа танламайди. Кўпинча кечаси ва сахарда ўтлайди. • Улар кузда жуфтлашади, урғочиларининг бўғозлик даври 10 ой (305 кун), давом этади. Тирик вазни 400-520 кг келади. Сўйим чиқими 40-49%. Йилига 7-8% ёғли 900-1000 кг сут беради, лекин уларнинг сутдор сигирлари соғим даврида серёғли 3200-3500 кг сут берадиганлари ҳам бор. Буйволларнинг суяги мустаҳкам, гавдаси паст ва кенг, бели тўғри, териси қалин ва пишиқ. Боши нисбатан калта ва кенг, туёқлари узун ва кенг бўлади. Буйволлар ишчи ҳайвон. Кеч етилади, узоқ яшайди (30 йилгача). Қорамол билан чатишади, лекин насл бермайди. Қон- паразит касалликларига чидамли. Европа бизони (Bus Bonogus )3B 1F Бизон (Bison) , Бизонлар Америка ва Европа гуруҳларига бўлинади. Америка бизони йирик мол, яғрин баландлиги 200 см гача, тирик вазни 800-1000 кг, калла, бўйин ва елка қисми қалин ва зич жун билан қопланган. АҚШ да галловий зоти билан чатиштириш натижасида каттало ҳамда бир йўла абердин – ангусс, шортгорн, герефорд зотлари билан дурагайлаштиришни мураккаб усулида бифалло зотлари яратилган (У. Н. Носиров, 2001). Европа бизони (Bus Bonogus),– зубр Россиянинг ғарбида, Литванинг жанубида ва Кавказда яшаган. Кучли ва йирик ҳайвон бўлиб, буқаларининг вазни 1000 кг, урғочилариники 600-700 кг. Яғрин баландлиги 200 см, калла ва кўкрак қисми жун билан қопланган. Бизонлар эртароқ хонакилаштирилган эди, лекин кеч етиладиган ва гўштининг сифати ёмон бўлганлиги туфайли уларнинг ўрнини қорамол эгаллаган. Гаур Гаял Гаур - фақат ёввойи холда учрайди, гаял эса хонакилаштирилган, лекин кўпинча Ҳиндистоннинг ғарбий қисмида ярим ёввойи ҳолда яшайди. Гаялдан гўшт, сут ва ишчи ҳайвон сифатида фойдаланилади. Гаял оддий мол билан чатишади ва авлод беради, (Н. О. Мавлонов, 1968). Пржевальскийнинг ёввойи оти Отларнинг ёвойи аждодлари Пржевальский отлари
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha