Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки қайта ишлашда логистика фанининг асосий тушунчалари

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки қайта ишлашда логистика фанининг асосий тушунчалари Даладан - дастурхонгача! Режа 1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки қайта ишлашда логистика тушунчаси. 2. Логистиканинг ривожланиш босқичлари. 3. Логистика асосий тамойиллари тўғрисида тушунчалар. 4. Логистика тизим ва логистик занжир тўғрисида тушунча. 5. Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтиши даврида логистиканинг тутган ўрни. Соатлар бўйича тақсимланиши: Умумий ўқув соати 104 соат Шу жумладан: Жами аудитория соатлари 52 соат Маъруза 18 соат Амалий машғулотлар 34 соат Лаборатория машғулотлари - Мустақил таълим 46 соат Фан бўйича талабалар билимини назорат қилиш Т/р Назорат шакли Сони Ҳар бир назорат балли Назорат бўйича жами балл Жорий назорат 1. Амалий машғулотларни бажариш ва топшириши учун 2. Амалий машғулотларни бажариши учун 3. Мустақил иш топшириқларини бажариши учун 4. Сўров Жами ЖН: 50 Оралиқ назорат 1. Ёзма иш ёки оғзаки сўров 1 20 20 Жами ОН: 20 Якуний назорат 1. Ёзма иш ёки тест 1 30 30 Ҳаммаси 100 ИНФОРМАЦИОН УСЛУБИЙ ТАЪМИНОТ Асосий адабиётлар 1. Бўриев Ҳ.Ч, Саматов Г.А, Рустамова И.Б. Агрологистика асослари . Ўқув қўлланма. «Ўзбекистон миллий энциклопедия». Тошкент. 2003. 270 б. 2. Гаджинский А.М. Логистика . М. 2003 – 407с. 3. prof. Steven Robeano Business Marketing&Logistics Logistics Management . Lectures, bie MBA,. Ohoi State University, USA. 2005. Қўшимча адабиётлар 4. Вордлоу Д.Л., Вуд Д.Ф., Джонсон Дж., Мерфи П.Р. Современная логистика . М.: Инфра-М., 2002. www . gov . uz . Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали. www . lex . uz . Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали Қонун хужжатлари маълумотлари миллий баъзаси http://fisher.osu.edu/~robeano_2 ЎҚУВ ФАННИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ Фанни ўқитишдан мақсад – қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки қайта ишлашда логистиканинг аҳамияти, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини транспортировкаси жараёнида жиҳоз ва материалларни тўғри танлаш, янги технологияларни қўллашни ўрганишдир. Фаннинг вазифаси – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини аҳолига сифатли қилиб етказиб бериш, сақлашда турли воситаларидан тўғри фойдаланиш; маҳсулотларни омборхона, тайёрлов маконлари ва дастлабки ишлов бериш корхоналарига ўз вақтида ва сифатини туширмасдан етказиш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатли сақлаш ва бирламчи қайта ишлашда қадоқлаш юзасидан билимлар бериш каби вазифаларни бажаради. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки қайта ишлашда логистика тушунчаси Логистика тушунчаси . Логистика тушунчаси ўзининг тарихига эга. Қадимги греклар логистика деб ҳисоб-китобларни амалга ошириш санъатини тушунишарди. Махсус давлат назоратчиларини логистлар деб аташарди. Қадимги Римда эса логистика деб маҳсулотлар тақсимоти тушуниларди. Кейинчалик логистика атамаси ҳарбий қўшинларнинг жойлашиши ва ҳаракатланиш амалиётини таснифлаш учун ишлатила бошлади. Эрамизнинг IX-X асрларида яшаган Византия императори Леон V ўзининг ҳарбий иш бўйича китобида « логистика » атамасини « фронт орти, қўшинларнинг таъминоти » маъносида ишлатади. XIX аср бошида Наполеон урушлари даврида логистикага заҳираларни режалаштириш, ташиш ва қўшин таъминотини бошқариш тўғрисидаги фан сифатида қараларди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки қайта ишлашда логистика тушунчаси Ҳарбий логистиканинг ривожланишида янги босқич иккинчи жаҳон уруши давомида вужудга келди, бунда логистик қарашлар жангларни тайёрлаш ва режалаштиришда кенг қўлланила бошлади. XX асрнинг 50-йилларида моддий оқимларни бошқариш масалалари ҳарбий логистикада қўлланиладиган услублар ёрдамида ҳал этилиши мумкинлиги тан олинди. XX асрнинг 70-йиллари бошида турли мамлакатлар иқтисодиётида логистик қарашлар кенг қўлланила бошлайди. Россияда 1995 йилда нашр этилган логистика бўйича илмий луғатда қуйидагича тасниф берилади: Логистика – ишлаб чиқариш корхонасигача хом ашё ва материалларни етказиб бериш, хом ашё, материалларни, ярим тайёр маҳсулотларни қайта ишлаш, тайёр маҳсулотни истеъмолчигача етказиб бериш ҳамда з ЛОГИСТИК ХАРАКАТНИНГ ТУЗИЛИШИ Ҳозирги даврда логистика тутган ўрнининг ошиши биринчи навбатда иқтисодий сабабларга боғлиқ. Саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ва миллий ҳамда жаҳон хўжалиги алоқаларининг кенгайиши бозор соҳасидаги харажатларинг камайтирилишига кўпроқ эътибор қаратилишини талаб этмоқда. Ғарб мамлакатларида хом ашёнинг биринчи манбаидан то охирги истеъмолчигача бўлган маҳсулот ҳаракат вақтининг 93%и унинг моддий техник таъминотининг турли каналларидан ўтишига тўғри келади. Товар ишлаб чиқарилиши умумий вақтнинг атиги 2% ини олади, уни ташиш эса – 5% ини. Бу мамлакатларда товар ҳаракатининг маҳсулотдаги улуши миллий даромаднинг 20% дан ортиғини ташкил этади. Товар ҳаракатининг тузилмасида хом ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотларни сақлашга кетадиган харажатлар 44% ни, омборга жой ХХ-АСРДА ЛОГИСТИКАНИНГ АСОСИЙ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ ЛОГИСТИК ЗАНЖИР Моддий оқимни етказиб берувчиси (маҳсулот етиштирувчи) ва истеъмолчиси (маҳсулотни қайта ишловчи) умумий ҳолда иккита микрологистик тизимни ташкил этади ва логистик занжир деб аталувчи тизим орқали боғланган бўлади. Логистик занжир – бу ишлаб чиқариш истеъмолидан ташқи моддий оқимнинг бир логистик тизимдан иккинчисига ёки шахсий ноишлаб чиқариш истеъмолидан охирги итеъмолчигача ўтиб бориши бўйича логистик операцияларни амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахсларнинг чизиқли келтирилган миқдоридир. Логистик занжирнинг асосий бўғинлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 1) материал етказиб берувчилар; 2) омборхоналар; 3) транспорт; 4) тақсимот марказлари; 5) маҳсулот ишлаб чиқарувчилар; 6) маҳсулот истеъмолчилари. Логистик тизим у ёки бу логистик функцияларни амалга оширувчи, тескари алоқага эга бўлган оддий тизимдан иборат. У асосан бир нечта тизим остилардан ташкил топади ва ташқи муҳит билан ривожланган алоқаларга эга бўлади. Логистик тизимлар микро ва макрологистик тизимларга бўлинади. Макрологистик тизим – бу мамлакатнинг ҳар хил минтақаларида ёки ҳар хил мамлакатларда жойлашган саноат корхоналари ва ташкилотларини, турли хил соҳаларда иш юритувчи воситачи, савдо ва транспорт ташкилотларини қамраб олувчи, моддий оқимларни бошқариш тизимидир. Макрологистик тизим минтақа, мамлакат ёки мамлакатлар гуруҳи иқтисодиётининг инфратузилмасини ташкил этади. Макрологистика даражасида логистик тизимларнинг учта тури ажратилади: а) тўғри алоқали – моддий оқимни истеъмолчигача етказиб бериш тўғри хўжалик ало Бозор муносабатларига ўтиш даврида логистиканинг долзарблигини аниқлаб берувчи 5 та омилни ажратиш мумкин: - иқтисодий омил. Ҳозирги вақтда ишлаб чиқариш харажатлари ва молия харажатларини камайтириш имкониятларини қидириш биринчи ўринга қўйилмоқда. Логистика маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларнинг иқтисодий қизиқишларини боғлаш имконини беради. - ташкилий - иқтисодий омил. Бозор шароитида маҳсулот ҳаракати жараёнларини амалга оширувчи янги ташкилий шаклларнинг вужудга келиши ва ривожланиши давомида, бошқарув ва координациянинг интеграцион шакллари, ҳамда ишлаб чиқарувчи, корхоналар, истеъмолчилар, омборлар ва транспортнинг ўзаро таъсирининг логистик жараёнларини таъминлаш тобора катта аҳамиятга эга бўлмоқда.Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтиши даврида логистиканинг тутган ўрни - ахборот омили. Бозор иқтисодиёти ахборот алоқаларининг ривожланишига кўмаклашади, улар бозор муносабатларининг сабаби ва натижаси бўлиб, бир - бирларини ўзаро тўлдиради. Ахборот тушунчаси логистика билан бозорни чамбарчас боғлайди, чунки логистик жараёнларнинг предмети, воситаси ва ташкил этувчиси бўлиб ахборот оқимлари ҳисобланади. - техник омил. Бу омил логистикани тизим сифатида ўрганади, уни бошқариш объектлари ва субъектлари транспорт, омбор хўжалиги ва бошқаришни компьютерлаштиришда замонавий техник ютуқларни қўллаш асосида ривожланади. - маҳсулот ҳаракати жараёнларига давлатнинг кўмаги. Замонавий шароитларда маҳсулот ҳаракатини назорат қилиш масаласи нафақат корхоналар даражасида, балки регионлар ҳамда мамлакат миқёсида вужудга келади.Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтиши дав 1. «Логистика» тушунчасининг тарихи ва ривожланиш босқичлари. 2. Логистика тушунчасининг таснифи. 3. Логистика кенг маънода нимани англатади? 4. Логисиканинг асосий функциялари нималардан иборат? 5. Логистик занжир нимани англатади? 6. Моддий оқим нима? 7. Логистик тизим нимани англатади? 8. Tақсимлаш ва сотиш логистикаси тадбиркорлик нимани таъминлайди? 9. Микрологистик тизимлар нимани англатади? 10. Макрологистик тизимлар нима? Назорат саволлари: ЭЬТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!