Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 50.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Курсовые работы
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Қонунчиликни тизимлаштириш ва унинг турлари

Купить
Қ онунчиликни тизимлаштириш ва унинг турлари I. Кириш ………………………………………………………............. 2 II . Асосий қ исм: 1) Қонунчиликни тизимлаштиришнинг тушунчаси ва моҳияти …. 6 2) Қ онунчиликни тизимлаштириш нинг методлари … ………. 15 3) Қонунчиликни тизимлаштиришнинг турлари …………………… . . 26 4) Ўзбекистонда қонунчиликни тизимлаштириш нинг механизми … ..................................................................... 30 III . Хулоса… ………………………………………………………………… 35 IV . Фойдаланилган адаби ё тлар р ў йхати…………………………….. 36 3 КИРИШ Ўзбекистон Республикасида давом этаётган демократик ҳуқуқий давлатнинг ва миллий-ҳуқуқий тизимнинг шаклланиши жараёни амалдаги қонунчиликни тизимлаштириш бўйича ҳам кенг кўламли вазифаларни илгари суради. Қонунчиликни тизимлаштиришни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш давр талабидир. “Энг аввало, қонунчилик фаолиятимиздаги кам-чиликларни танқидий баҳолаб, бартараф этиш, қонун-ларимизнинг мукаммал ва изчил бўлишига эришмоғимиз ва энг муҳими барча ҳуқуқий давлатлар қаторида қонун асосида яшашни ўрганишимиз зарур” 1 – деб таъкидлайди Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов. Амалдаги қонунчиликни ҳаётга татбиқ этиш механизмини ислоҳ қилиш зарур бўлиб, бу мақсадга қонунчиликни мукаммал тизимлаштиришсиз эришиш мумкин эмас. Юртбошимиз Ислом Каримовнинг таъбири билан айтганда, жамия Биринчиси, жамиятни янгилаш, ислоҳ этиш ва мамлакатни модернизация лаш жараёни ҳуқуқий базасининг мунтазам равишда такомиллашуви натижасида норматив-ҳуқуқий ҳужжат-ларнинг миқдор жиҳатдан йилдан-йилга кўпайиб бораётганлиги, бу эса қонунчиликни тизимлаштиришга эҳтиёж туғдираёт-ганлигида; Иккинчиси, ҳозирги кунда ижтимоий муносабатларни ҳуқуқ воситасида тартибга солиш кўламининг тобора кенгайиб бораёт-ганлигида ҳамда қонунчилик тизимида айрим институт ларнинг тармоқларга (соҳаларга) айланиши йўли билан янги қонунчилик тармоқларининг (соҳаларининг) шаклланаётганлигида; Учинчиси, қонунчиликни тизимлаштириш тушунчаси, моҳияти, унинг ҳам жараён , ҳам категория сифатидаги қирралари, принциплари, мақсади ва вазифалари, объекти, субъектларига оид масалалар давлат ва ҳуқуқ назарияси фани нуқтаи наза назарий, ҳуқуқий асослар, методик тартиб ва қоидаларнинг мавжуд бўлмаганлиги учун бу борада давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан ўзаро мувофиқ-лашув, изчиллик ҳамда фаолликнинг етишмаётганлигида ва ҳоказо. Шундай қилиб қонунчиликни тизимлаштириш муаммоларини тадқиқ этиш ҳуқуқшунослик фанининг долзарб вазифаларидан биридир. Қонунчиликни тизимга солишнинг мазмуни ва моҳиятини, хусусият ва йўналишларини илмий-назарий ўрганиш тизимлаштиришни муваффақиятли такомиллашувининг гарови бўлиб хизмат қилади. 1. Қонунчиликни тизимлаштиришнинг тушунчаси ва моҳияти . Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳалари каби ҳуқуқий соҳа ҳам турли ҳодисалар ва жараёнларга бой бўлди. Ҳуқуқий соҳадаги энг асосий ўзгаришлардан бири – мамлакатим тус олганлиги ва кундан-кунга ривожланиб бораётганлигидир. Ана шундай бир шароитда қонунлар сифати масаласи кун тартибидаги долзарб муаммолардан бирига айланиши табиий. Бу эса , ўз навбатида , мамлакат ҳуқуқ тизимидаги туб ўзгаришлар билан боғлиқ. Мамлакатимиз ижтимоий тараққиётининг янги босқичида қонунчиликни тизимлаштириш муаммоси катта ҳуқуқий ва ижтимоий аҳамият касб этади. Жамиятимиз ривожининг мустақилликни мустаҳкамлаш босқичида қонунчиликни системалаштириш муаммоси билан бевосита боғлиқ бўлган тушунчалар, улар ўртасидаги ўзаро нисбат масалаларининг туб моҳиятини очиб бериш давлат ва ҳуқуқ назарияси олдидаги долзарб масалалардан биридир. “ Тизим ”, “ ҳ уқуқий тизим” ва “ ҳуқуқ тизимси” тушунчалари, уларнинг нисбатини аниқлаб олиш қонунчиликни системалаштириш тушунчасининг мазмунини ўртасидаги қонуният алоқалари, уларнинг бир-бирини келтириб чиқариши, ўзаро алоқалари ва қарама-қарши томонларини ҳам акс эттири шини қайд этиш лозим . Ҳуқуқий тизим ривожланиши механизмини очиш қонунчиликнинг ривожланишига у ёки бу даражада таъсир этувчи ҳуқуқий омилларнинг ролини аниқлаш билан биргаликда қонунчиликни системалаштиришнинг моҳиятини англаш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ҳуқуқий тизим ва ҳуқуқ тизимининг нисбати, миллий ҳуқуқ тизими тараққиётига таъсир этувчи омилларнинг табиати, ўрни ва роли масаласи бугунги кунда давлат ва ҳуқуқ назарияси фани нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга. Чунки ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлар ҳуқуқий ҳаётга таъсир этиб, ҳуқуқий ҳаёт суръатларини, қонунчилик структурасини ҳам ўзгартирмоқда. Бундай омиллар қаторига жамиятдаги ҳуқуқий маданият, ҳ жамланиши ва гуруҳларга бўлиниши асосида нималар ётганлигини билиб оламиз” 4 . Адабиётларда таъкидланишича, ҳуқуқ тизими – тартибга солиш предмети(тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлар хусусияти ва мураккаблиги) ҳамда тартибга солиш усули (тўғридан-тўғри кўрсатма бериш усули, ижозат этиш усули ва б.)дан келиб чиқиб ҳуқуқий нормалар йиғиндисининг ҳуқуқ тармоқлари(конституциявий, маъмурий, фуқаролик, жиноят ҳуқуқи ва ш.к.) ҳамда ҳуқуқ институтлари(сайлов ҳуқуқий, мулкчилик институти, зарурий мудофаа ва ш.к.)га бўлинишидир 5 . Б ундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳуқуқ тизими ижтимоий ҳаёт нинг асосида ётадиган мураккаб жараён лар бошқарувини таъминлайди . Ҳуқуқ тизими ва ҳуқуқий тизим ҳамда улар нисбати ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш қонунчилик, хусусан, қонунчиликни тизимлаштириш ишла очиб беришга хизмат қилади. Чунки ҳуқуқ тизими ҳар хил ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи турли нормаларни ўз ичига олади ва “ҳуқуқни ўрнатиш фаолиятининг турли шакллари (қонун чиқариш, айрим давлатларда прецедент ҳуқуқи нормаларини ўрнатиш ва ш.к.), шунингдек, бундай фаолият натижалари (норматив-ҳуқуқий ва ҳуқуқ ўрнатувчи ҳужжатлар)ни тизимлаштиришнинг илмий асоси сифатида намоён бўлади” 8 . Ҳуқуқ тизими ва ҳуқуқий тизим ўртасидаги нисбатни тўғри аниқлаб олиш учун ушбу категорияларнинг номланиши гарчанд бир-бирига яқин бўлса-да, айнан бир нарса эмаслигини англаш лозим . Адабиётларда тўғри таъкидланганидек, “ҳуқуқ тизими” ва “ҳуқуқий тизим” тушунчаларини фарқлаш лозим. Ҳуқуқий тизим бу – маълум жамиятнинг ҳуқуқий ташкил этилишини акс эттирадиган ўта кенг, умумлаштирувчи категориядир. яхлит ҳолатда, тузилмавий тартибга солинган, фаолият кўрсатишда нисбатан мустақил бўлиб, у ўзининг яхлитли ги доирасида таркибий қисмларнинг кўринишини сезиларли ўзгарти ри ш га ва янги кичик тизимлар ярати ш га олиб келади . Ҳ уқуқ тизими эса органик тизим бўлиб, унинг умумий тузилиши ва таркибий қисмлари ўртасидагина диалектик нисбат мавжуд бўлади . Ҳуқуқ тизимининг ривожланиши ўз моҳиятига кўра мураккаб диалектик жараён бўлиб, у тармоқлар, кичик тармоқлар, институтлар ва субинститутларга бўлинишида намоён бўлади. Ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришлар, ўз навбатида, қонунчиликка ҳам таъсир қилиши табиий дир . Жумладан, “худди ҳуқуқ тизимидаги каби қонунчилик тизимида ҳам бир вақтнинг ўзида ҳам бирлаш иш (интеграция), ҳам табақалашиш (дифференциация) жараёнлари намоён бўлишини қайд этиш мумкин” 11 ёки бу тизимни яхшироқ билиб олиш, унинг барча қирраларини ва ўзига хос хусусиятларини кўра билиш учун тизимнинг мазмунини ҳосил қилувчи элементлари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг ташкил топишини аниқлаб олиш, яъни бу элементларнинг мавжуд ва намоён бўлиш шаклларини ўрганиб чиқиш зарур. Чунки айнан шакл мазмуннинг мавжуд бўлиши ва ифодаланиши усулидир. Шундай экан, “ҳуқуқ тизими ва қонунчилик тизими – ўзаро мустаҳкам боғланган категориялар бўлиб, яхлит ҳодиса , яъни ҳуқуқнинг икки жиҳатини ифодалаши” 13 ни назарда тутиб, “ҳуқуқ тизими мазмунан – ҳуқуқнинг у тартибга соладиган ижтимоий муносабатлар хусусиятига мос келадиган ички тузилиши” 14 , қонунчилик тизими эса – ҳуқуқнинг ташқи шакли бўлиб, унинг манбалари қурилишини, яъни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимини акс эттириши 15 ҳақидаги фик Шу каби саволларга жавоб бериш учун қонунчиликни тизимлаштириш муаммосига бўлган айрим нуқтаи назарларга мурожаат этиш ўринли бўлади. Баъзи олимларнинг фикрига кўра қонунчилик ва ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти натижаси бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуини тизимлаштиришнинг мақсади ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш, бир тизимга келтириш, уларни фойдаланиш учун қулай қилиб (муайян бўлим, рукнлар асосида таснифлаб) жойлаштиришдан иборат 16 . Бизнинг назаримизда, ушбу фикрлар қонунчиликни тизимлаштиришнинг моҳиятига тўғри ёндашув натижаси бўлса-да, унинг таърифини тўла очиб бермайди. Ҳуқуқий адабиётларда қонунчиликни тизимлаштиришга берилган турли таърифларни, қарашларни учратиш мумкин. Жумладан, “ қ онунчиликни тизимлаштириш амалдаги ҳуқуқий тизимни ривожлантириш ва тартибга солишнинг доим тизимлашганлик хусусиятига эга бўлгандагина мазкур функцияни бажариш осонлашади. Қонунчиликни тизимлаштириш, авваламбор, қонун чиқарувчи ҳокимият учун ўта муҳимдир. Тизимлаштириш янги қонунлар чиқаришда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олишга имкон яратади, норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида ўзаро мувофиқликни таъминлашга кўмаклашади, эскирган нормаларнинг такрорланишига барҳам беради , ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг энг мақбул воситаларини танлаб олишга шароит яратади . Шунинг учун ҳам “норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш – қонунчиликни тартибга солиш ва такомиллаштириш, қолаверса, ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуи ва тўпламини тузиш йўли билан уни маълум тизимга келтириш фаолиятидир” 20 . Ҳар қандай фаолият каби ушбу фаолият ҳам ўзининг мақсади ва вазифалари қаторида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: – қонунчилик ҳужжатларини иерархик тартибда ва даврий асосда жойлаштириш ва тўплаш ишларини яхшилаш; – алоҳида нормалар ва институтларни шакллантир иш сифатини ошириш; – қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни содда, тушунарли ва тизимли ҳолда тайёрланишини таъминлаш; – ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш принципларининг уйғунлигига эришиш; – ҳуқуқий кўрсатма ва қарорларни конкретлаштириш. Фикримизча, қонунчиликни тизимлаштиришнинг яна бир муҳим аҳамияти шундан иборатки, ҳозирданоқ амалдаги норматив-ҳуқуқий базани тартибга солиб бориш келажакда жуда кўп миқдорда тўпланиб кетиш хавфи сезилаётган ҳуқуқ нормаларини тез топиш ва уларни қўллашни осонлаштиради. Баъзи муаллифлар “қонунчиликни тизимлаштириш”, “норматив ва уларни ваколатли органлар томонидан қўллаш ҳамда фуқаролар томонидан фойдаланишни қулайлаштириш воситаси, ҳуқуқ субъектларини зарур норматив ахборот билан таъминлаш, жамият ҳуқуқий онгини шакллантириш усули, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунидаги такрорий, ўхшаш нормаларни бирлаштириш, эскирган нормаларни баратараф этиш воситаси ва ниҳоят, ижтимоий ҳаёт талабларидан келиб чиққан ҳолда мавжуд қонунчилик ҳужжатларини йиғиб, бир тизимга келтириш фаолиятидир. Қонунчиликни тизимлаштиришнинг моҳияти ҳуқуқнинг моҳиятидан келиб чиқади ва бизнингча, ўзининг бир нечта хусусиятларига эга бўлади. Бундай тўхтамга келишимизнинг боиси биринчидан, қонунчиликни тизимлаштириш умумий ҳуқуқ назариясининг таркибий институти тарзида майдонга чиқса, иккинчидан, ҳуқуқнинг моҳиятини ташкил қилувчи хусусиятларда Қонунчиликни тизимлаштириш мураккаб жараён бўлиб, у билиш билан бирга ташкилий, техник-юридик жиҳатларга ҳам эга. Қонунчиликни тизимлаштиришни тушуниб олиш учун унинг методологик асослари ҳақида чуқур билимга эга бўлиш лозим. Бунда қонунчиликни тизимлаштиришга тааллуқли бўлган назарий қоидалар, методологик принциплар ҳамда методлар муҳим ўрин тутади. Қ онунчиликни тизимлаштириш методлари, уларнинг мазмуни ва турлари масаласига тўхталишдан олдин «методология» ва « метод » тушунча лар ининг мазмунини ойдинлаштириб олиш мақсадга мувофиқдир. Фанда методология масаласига катта эътибор берилишининг боиси мураккаб ижтимоий ҳодисалар ва келгусида фанда кутилаётган ўзгаришларни чуқур ва ҳар томонлама билиш зарурати туфайлидир. Мустакиллик даврида чоп этилган давлат ва ҳуқуқ назарияси манбаларида қа компоненти сифатида метод билиб олинган объектив қонуниятларга асосланадиган ва тадқиқотчини янги объектив ҳақиқий билимлар олишга йўналтирадиган қоидалар, билиш принципларининг тўплами, тизимига эгалиги 26 ҳам тўғри таъкидланади. Предметига кўра конкрет бўлган юридик фанларнинг йиғиндиси умумий ҳуқуқни ташкил қилишидан келиб чиқиб, ҳуқуқ фанининг методини алоҳида юридик фанлар методларининг йиғиндиси сифатида кўриб чиқиш мумкин. М аълумки, ю ридик фанларнинг методлари мазмунан давлат-ҳуқуқ ҳодисаларини акс эттирувчи қоидалар, билиш принциплари тизими бўлиб, мазкур ҳодисалар фаолият кўрсатиши ва ривожланишининг қонуниятларини ифодалайди. Методнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, зарур назарий ишловларсиз эмпирик ҳужжатларни шунчаки ўрганиш янги назарий билимларга олиб келмайди. Шунингдек, қо Фақат биз таҳлил этмоқчи бўлган масала шундан иборатки, давлат ва ҳуқуқни ўрганишга оид методларнинг қонунчилик тизимлаштиришдаги роли қай даражада бўлади. Қайси бир методдан нечоғли унумли фойдаланиш мумкин? Қайси бир методларни қонунчиликни тизимлаштиришга хизмат қилувчи бевосита методлар деб баҳоласа бўлади? Давлат ва ҳуқуқ назариясининг методологик базаси анча бой ва мураккаб. У ўз ичига умумийлиги ва билиш вазифаларига кўра ҳар хил бўлган методларни қамраб олади. Қуйида биз уларнинг таҳлили асносида қонунчиликни тизимлаштириш билан боғлиқлиги даражаларини кўриб чиқамиз. Биринчиси, умумий диалектик метод 27 . Унинг умумийлиги шунда намоён бўладики, ушбу метод барча конкрет фанларда ва илмий билишнинг ҳамма даражалари, босқичларида қўлланилади . Барча фан тармоқларидаги мавжуд хусусий м Умумий диалектик методга хос юқорида қайд этилган хусусиятлар, ушбу методни нафақат қонунчиликни тизимлаштириш, балки бошқа қонунчилик назарияси билан боғлиқ масалаларни ўрганишда ҳам энг умумий метод бўлиб барқарор хизмат қилишига кўмаклашади. Иккинчиси, умумий методлар – қиёслаш, анализ ва синтез, тизимли- тузилмавий ёндашув, мавҳумдан муайянга ўтиш. 28 Булар ҳам барча аниқ фанларда қўлланилади, лекин уларнинг қўлланиш доираси маълум билиш вазифаларини ҳал қилиш билан чекланади ва илмий билишнинг барча босқичларини қамраб олмайди . Давлат ва жамият ҳаётида жуда катта кўламдаги қонунчилик базаси, қолаверса қонунчилик тизимининг муайян тармоғи ёки институти доирасида ҳуқуқ нормаларининг чалкашлиги вазиятлари юзага келиб қонунчиликни тизимлаштиришга зарурат туғилса, умумий методлардан бири учинчи устунида янги киритилаётган таҳрир ва ўзгартиш, қўшимчаларнинг асосномаси ёзилади. Қиёслашнинг зарурати қонунлар мазмунида тўпланиб қолган ҳаволаки нормаларни аниқлашда ва бартараф этишда ҳам муҳимдир. Масалан, 1992 йил 10 декабрдаги 768-XII-сонли “ Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасида қуйидагича қоидалар белгиланган: “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини: ҳарбий қисмларда, ҳарбий кемаларда ижро этиш, шунингдек мадҳия ижро этилаётган пайтда ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий салом бериши - ҳарбий уставлар билан; ички ишлар идораларида ижро этиш, шунингдек мадҳия ижро этилаётган пайтда ички ишлар идораларининг оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибидан бўлган шахсларнинг салом бериши Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги белгилаб қўяди Қонунда юклатилган ҳар икки қоиданинг ҳам ишлаб чиқилиши эътибордан четда қолган. Тизимлаштириш давомида қонунчиликдаги бундай ҳаволаки нормаларни аниқлашда биргина қиёслаш методидан эмас балки умумий методлар сарасига кирувчи анализ ва синтез методларини бирваракайига қўллаш орқали ҳам ижобий натижаларга эришиш мумкин. Чунки қиёслаш давомида қонун ҳужжатлари ҳам анализ қилинади ҳам синтез қилинади. Қоидага кўра ҳар бир қонун ва қонун ости ҳужжатлари муайян шакл- шамойилга, тизим ва структурага эга бўлади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қандай тизим ва структурага эга бўлиши Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни 30 , тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган қонунчилик техникасига ои қандай асқотади? Эътиборимизни кодексга, аниқроғи кодекслар ижроси билан боғлиқ масалаларга қаратамиз. Ҳар бир кодекс қабул қилиниб, амалга татбиқ этилганидан кейин бир неча йиллар давомида унинг ижроси кузатилади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-моддасининг учинчи қисмида “й ўловчиларнинг самолётда чиптасиз юриши”, 110-моддасида “ит ва мушук боқиш қоидаларини бузганлик” учун жавобгарлик белгиланган. 31 Лекин маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид статистик маълумотлар кузатилганида юқорида қайд этилган нормалар бўйича биронта ҳам иш кўрилмаганлиги маълум бўлади. Амалдаги бошқа кодекслар, шунингдек қонун ости ҳужжатлари мазмунида ҳам мана шундай самарасиз нормалар учрайди. Кодекслар ва бошқа қонун ҳужжатлари мазмунидаги юқорида қайд этилган мавҳум таъминланиши учун нечта ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги аниқланади. Шунингдек, тегишли мутасадди давлат ҳокимияти органларининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан, ҳуқуқ ижодкорлиги ваколатидан нечоғли фаол фойдаланаётганлиги ҳолати ва сабаблари ўрганилади. Масалан бундай социологик кузатувлардан бири сифатида шуни қайд этиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш маркази томонидан Адлия вазирлигининг Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси билан ҳамкорликда 2007 йил ноябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда танлов асосида 49 та туман (шаҳар) ҳокимликларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш бораси бошқа процессуал институтлари сингари қонунчиликни тизимлаштириш ишларини ҳам амалга оширишдан аввал унинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. Биз албатта қонунчиликни тизимлаштиришнинг ҳуқуқий асослари таҳлилига тадқиқотимизнинг кейинги параграфларида батафсил тўхталиб ўтамиз. Фақат шуни қайд этиб ўтишимиз жоизки, мустақиллик йилларида мамлакатимизда қонунчиликни тизимлаштириш ишларини амалга ошириш учун муайян ҳуқуқий база яратилган. Бу эса мазкур жараёнларда ҳуқуқий кўрсатма ва қарорларни тайёрлаш методидан унумли фойдаланилаётганликдан далолат беради. Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш методи қонун ҳужжатларини тизимлаштириш жараёнида ҳуқуқий қоидаларнинг мазмунини тушуниш, уларнинг эскирган ёки эскирмаганлигини ижтимоий муносабатлар талабларига жавоб беришини аниқлаш, мазкур ҳуқуқ қонунчиликни тизимлаштириш масалаларини ўрганишга бевосита боғлиқ бўлган методларнигина даражасини таҳлил этишга уриндик. Айнан қонунчиликни тизимлаштиришнинг методологиясини қандай омиллар ташкил этиши хусусида ҳуқуқ назариясида ягона талқиннинг ўзи йўқ. Бу масала қонунчиликни тизимлаштиришга яқин ва у билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ҳуқуқ институтларининг методологиясини ёритиш давомида эслаб ўтилган холос. Хусусан, Д.В.Чухвичев қонунчилик техникаси метология сифатида қамраб оладиган омиллар қонунчиликни тизимлаштириш билан ҳам боғлиқлигини қайд этган. 36 Фикрларимиз якунида шуни таъкидламоқчимизки, қонунчиликни тизимлаштириш методология сифатида қуйидагиларни қамраб олади: Биринчиси, ҳар қандай қонунчиликни тизимлаштириш ишлари нафақат ҳуқуқни рационализация қилиш (оқилона ташкил эти 4 . Конунчиликни тизимлаштиришнинг турлари. Ҳуқуқий муносабатларнинг вужудга келиши, ўзгариши ва бекор бўлиши билан боғлиқ масалалар жуда кенг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар доираси билан тартибга солинади. Мазкур ҳужжатларни қўллаш жараёнини енгиллаштириш ва шу асосда ҳуқуқий тартибга солишнинг самарадорлигини оширишда қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш муҳим аҳамият касб этади. Норматив ҳуқуқий ҳужжатларни (қонунчиликни) тизимлаштириш уларни тартибга солиш ва такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган фаолият бўлиб, у ушбу ҳужжатларни белгиланган ва ўзаро ички боғланган тизим ҳолига келтиришни англатади. Бинобарин, норматив ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш, қонунчиликни эскирган актлар ва ўзаро қарама-қарши нормалардан ҳалос этиш, норматив ҳужжатл ўзгартириш киритиш орқали мантиқий асосда ягона норматив ҳужжатга тизимлаштиришдир. Кодификация қилиш жараёнида эскирган нормалар тугатилади, бутун ҳуқуқ тизимидаги зиддиятлар бартараф этилади, ҳуқуқий бўшлиқлар тўлдирилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кодификациялаш қуйидаги белгилари билан фарқ ланади: Биринчидан, кодификациялаш фаолияти билан фақат вако латли ҳуқуқ ижодкорлиги органлари конституциявий ва бошқа қо нуний ваколатлар асосида шуғулланади. Иккинчидан, кодификациялаш натижасида олдин амалда бўлганларидан жиддий фарқланувчи нормаларни ўз ичига олган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат яратилади. Учинчидан, кодификациялаштирилган ҳужжат йиғма ҳуж жат ҳисобланади. Чунки, унда олдин турли ҳужжатларда акс этган, лекин ижтимоий муносабатларнинг маълум бир соҳасини тартибга солишга хизмат федератив ёки иттифоқ давлатларида қўлланилади (шу маънода Собиқ Иттифоқ ва иттифоқдош республикалар қонунлари асослари ни эсланг). 2) Кодекс – ижтимоий ҳаётнинг асосий соҳаларида амал қилувчи ҳамда ҳуқуқий тизимнинг барқарорлилигини талаб этувчи кодифика - циялашган ҳужжатларнинг энг кенг тарқалган туридир (Фуқаролик кодекси, Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва ҳоказо лар) . 3) Устав, Низом – булар нафақат қонунчилик ҳокимияти органи, балки бошқа ҳуқуқ ижодкорлиги органлари томонидан (масалан, Президент ёки Ҳуку мат томонидан) ҳам чиқариладиган махсус амал қилувчи кодифика - циялашган ҳужжатлардир: Умумқўшин уставлари, Темир йўл ус тави ва бошқалар кодификацияланган ҳужжатлар қаторига ки ради. Инкорпорация (лот. Incorporatio) – тизимлаштиришнинг бир тури бўлиб, бунда, кодификация инкорпорация деганда қонунчилик актларини уларни чиқарган органлар томонидан тўплам ва мажмуа шаклида тизимлаштириш тушунилади. Норасмий инкорпорацияда тизимлаштирилган тўпламлар тузиш бунинг учун махсус ваколати бўлмаган идора ва ташкилотлар томонидан амалга оширилади (масалан, юридик нашриётлар томонидан ёки илмий-тадқиқот муассасалари томонидан тизимлаштириш). Официоз инкорпорация деганда қонунчилик актларининг уларни тизимлаштириш ваколатига эга бўлган идоралар томонидан умумлаштирилиши ва тўплам ёки мажмуа қилиб чиқарилиши (одатда, бундай тизимлаштириш Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади) тушунилади. Инкорпорация нинг энг юқори кўриниши – қонунлар мажмуини тузиш, қонунлар ва бошқа муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўплаб, қатъий тартиб асосида мавзули (предметли) тизимлашдир . Қонунчиликни тизимлаштириш механизми шунинг учун ҳам зарурки, тизимлаштириш қисқа муддат ичида, бира тўла ҳал қилинадиган механизм бўлмай, уни амалга ошириш бир неча босқичдаги ишларни бажариш билан боғлиқ. У қонун ҳужжатларини маълум мезонлар асосида сифат жиҳатидан яхшилаш, дастлабки камчиликларни бартараф этиш, юзага келадиган муаммоларни изчил ҳал этиб борадиган динамик жараёндир. Ана шундай мезонлардан бири норматив материалларнинг фақат давлат аппарати ходимлари учун эмас, балки авваламбор фуқароларга мўлжалланганлигидир. Шунинг учун қонунчиликни тизимлаштириш механизми давлат ва жамият қурилишининг асослари, давлат ҳамда хўжалик бошқарувининг демократик асослари, фуқаролар нинг барча асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳуқуқий ҳолатига тааллуқли қонун ҳужжатларини тўла қамраб олиши керак билан Кодекс ижтимоий муносабатларнинг маълум доирасида Конституцияга асосан ҳаракат қилувчи конституциявий хусусиятга эга бўлган қонун десак ҳам бўлади” 37 . Бу бизнинг “қонунчилик ҳужжатларининг ўринсиз “плюрализмини” бартараф этиш учун тегишли қонунларни мукаммал тизимлаштириш (кодекслаштириш) асосида батартиблаштириш лозимлиги” 38 тўғрисидаги фикримизга мос келади. Қонунчилик механизмининг таркибий қисмлари сирасига баъзи ташкилий масалаларни ҳам киритиш мумкин. Бунда, авваламбор, қонунчиликни тизимлаштиришни мувофиқлашган ҳолда олиб бориш зарурлигига алоҳида эътибор қаратиш керак. Қонунчиликни тизимлаштиришда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг барқарорлиги принципидан келиб чиқилса, уни амалга ошириш давомида (масалан қонунлар тўпламини яратишда) йириклаштирилган норматив- ҳуқуқий ҳужжатл Адабиётларда таъкидланганидек, «шунинг учун тизимлаштирилиши лозим бўлган ҳужжатларни танлаб олиш бўйича ишларни ташкил қилишга ҳар доим катта эътибор берилади. Бу ерда қатъий ҳисоб ва доимий назорат, танлаб олиш давомида ҳужжатларнинг алоҳида тоифаларини баҳолаш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган масалаларни ўз вақтида аниқлаш ва бир хилда ҳал қилиш муҳим ўрин тутади» 39 . Қ онунчиликни тизимлаштириш механизмида замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш муҳим ўрин тутади. Хусусан, Интернет тизимида тегишли сайт очиш ва унда қонунчиликни тизимлаштиришнинг аҳволи ҳақида ахборотларни жойлаштириш ҳозирги кунда ҳал этилган. Фикримизча, ушбу веб-сайтда таклиф ва мулоҳазалар учун алоҳида саҳифа ажратиш лозим. Бу турли ҳуқуқ субъектларининг таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда мувофиқлашган ҳолда режалаштириб олиш ҳар хил хатоларнинг олдини олади. Қонунчиликни тизимлаштиришни ҳаётга татбиқ этиш, унинг механизми тўла ишлашидаги муҳим омиллардан бири – инсон омили бўлиб, бу тизимлаштиришни самарали амалга оширувчи ишчи гуруҳини ташкил этишни талаб қилади. Бундай гуруҳлар таркибига чуқур назарий билимларга эга бўлган олимлар ва бой тажрибага эга амалиётчи мутахассисларнинг киритилиши келгусида тизимлаштириш механизмининг тўлиқ ишлашига, ушбу фаолиятни амалга ошириш жараёнида тўғри ва илмий асосланган қарорлар қабул қилинишига хизмат қилади. Қонунчиликни тизимлаштириш борасидаги у ёки бу вазифани амалга оширувчи ишчи гуруҳ аъзоларининг тармоқ қонунчилигини муакаммал билишлари турли ҳуқуқ институтларига тегишли қонун ҳужжатлари ўртасидаги ўзаро алоқани таъминлашга кў кўмаклашади. Қонунчиликдаги зиддиятлар ва бўшлиқларни бартараф қилиш учун тизимлаштириш механизмининг мукаммал ишлашини таъминлаш лозим. Бунда қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги тушунча берувчи нормаларни ҳам тартибга келтириш мумкин. Масалан, идоравий ҳужжатларни бир хиллаштириш юқори кучга эга бўлган қонун ҳужжатларининг тушунча аппарати асосида амалга оширилиши лозим. Чунки тизимлашган, барқарор ҳуқуқий терминология ҳуқуқни қўллаш фаолиятида катта аҳамиятга эга. Масалан, ҳозирги вақтда Фуқаролик кодексининг янги таҳрири зарурлиги ҳақида фикрлар айтилмоқда. Ш. Асьянов таъкидлаганидек, 1997 йил 1 мартдан амалда бўлган Фуқаролик кодекси деярли 10 йил олдин, бутунлай бошқа иқтисодиёт, бошқача фикрлаш, ҳуқуқий онг тарзи мавжуд бўлган, ўзгача мақсадлар қўй и лган 1994-1996 йилла принципидан келиб чиққан ҳолда тизимлаштиришни амалга оширишда эскирган назарий конструкциялардан, “кечаги кун” усулларидан воз кечишни талаб қилади. Чунки истиқлол даври Асосий қонуни ижтимоий муносабат - лар нинг туб янги тизимини акс эттиради. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР Раҳбарий адабиётлар: 1. Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т. 7. – Тошкент: Ўзбекистон, 1999. – 413 б. 2. Каримов И.А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. Т. 11. – Тошкент: Ўзбекистон, 2003. – 320 б. 3. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: “Маънавият”, 2008. –174 б. 4. Каримов И.А. Энг асосий мезон-ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш. –Т.: Ўзбекистон, 2009. -24 б. 5. Каримов И.А. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жа асосий мезонидир. Т.19. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – 360 б. 6. Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. -48 б. 7. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – 440 б. 8. Каримов И.А. Бизнинг йўлимиз – демoкрaтик ислoҳoтлaрни чуқурлaштириш вa мoдернизaция жaрaёнлaрини изчил дaвoм эттириш йўлидир. Т.20. –Тошкент: Ўзбекистон, 2012. – 320 б. 9. Каримов И.А. Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш – бизнинг бош мақсадимиздир / Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси // Халқ сўзи. 2012 йил 8 декабрь, №239. Қонунлар ва бошқа 5. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури” // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси.–1997.–№9. 6. "O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari to‘g‘risida"gi 1991 yil 18 noyabrdagi Qonun i bilan belgilab qo‘yilgan// O ` zbekiston Respublikasi Oliy Kengashi axborotnomasi . 1992 . - № 1-2 . 7. Республикаси Президентига сайлов натижалари . Ўзбекистон Республикаси мустақил давлатнинг тузилиши.- Т., 1992, 50-б. 8. “ O‘zbeksiton Prezidenti faoliyatining asosiy kafolatlari to‘g‘risida”gi 2003 yil 25 aprelda gi qonun i // O ` zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi axborotnomasi . 2003. - №5-6. 9. O ’ zbekiston Respublikasining “ Tashqi siyosiy faoliyatining asosiy prinsiplari to ’ g ’ risida ” gi qo nuni 1996 yil 29 dekabr . Ozbekiston Respublikasi qonunchil остида. – Т., 2000. – 313-б. 7 . Систематизация законодательства в Российской Федерации / Под. ред. А.С.Пиголкина. – СПб.: Издательство “Юридический центр Пресс”, 2003. С. 10-15 8. Поленина С. В. Взаимодействие системы права и системы законодательства в современной России // Государство и право. 1999. № 9. – С. 1 0. 9. Болтаев А.Р., Юлдашева З.А. Концепция разделения властей и ее воздействие на реформирование высших органов власти Узбекистана. – Т.: ТГЮИ, 2002. –32 с. 10. Исламов З.М. Проблемы власти: ее понимание, назначение, социальная ценность. – Т а шкент: ТГЮИ, 2003. –244 с. 11. Axmedov D.Q. Xorijiy mamlakatlarda siyosiy partiyalar va partiyaviy tizim. O`quv qo`llanma. Toshkent, 2004,38 b 12. Axmedov D.Q. Xalq hokimiyatchiligi. Risola. Toshkent, 2002, 103.b 13. Rustamboyev M.X, Axmedo
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha