Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Январь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Сабзи ва пиёз касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари

Купить
МАВЗУ: САБЗИ ВА ПИЁЗ КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ01 050E02 РЕЖА:  1. Сабзининг ун-шудринг касаллиги ва унга қарши кураш чоралари  2. Сабзининг альтернариоз касаллиги ва унга қарши кураш чоралари  3. Сабзининг фомоз касаллиги ва унга қарши кураш чоралари  4. Сабзининг оқ чириш касаллиги ва унга қарши кураш чоралари  5.Пиёзнинг переноспороз касаллиги ва унга қарши кураш чоралари  6. Пиёзнинг қора куя касаллиги ва унга қарши кураш чоралари  7. Пиёзнинг занг касаллиги ва унга қарши кураш чоралари  8.Пиёзнинг бўйнидан чириш касаллиги ва унга қарши кураш чоралари  Хулосалар КИРИШ  C абзавотлар ўсув даврида ҳар хил касалликлар таъсирида ҳосилининг анча қисми нобуд бўлади ва сифати кескин пасаяди. Ҳимоя чоралари ва бошқа тадбирларни мунтазам қўлламаслик натижасида касалликлар, айниқса шахсий томорқаларда кўп учрайди ва катта зарар келтиради. Юқори ва сифатли ҳосил етиштиришни таъминлашнинг асосий шартларидан бири экинларни касалликлардан ҳимоя қилишдир. Бунинг учун эса касаллик қўзғатувчисини тўғри аниқлаш, унинг ривожланиши, тарқалиши, бир мавсумдан иккинчисигача қандай сақланиши ҳақида маълумотларга эга бўлиш ва шулар асосида экинни ҳимоя қилишнинг самарали муддатларини билиш ва усулларини қўллаш лозим бўлади. Кластер Сабзи Сабзи касалликлари Кураш чоралари Кимёвий сабзи навлари Оқ чиришфомоз бактериозУн- шудринг БиологикАгротехник альтернариоз Кул ранг чириш01 ун- шудринг Касалликни Erysiphe umbelliferarum f. dauci ва Leveillula umbelliferarum f. dauci аскомицет замбуруғлари қўзғатади. Улар сабзидан бошқа ўсимликларни зарарламайди. Ўсимлик барг, барг банди, тўпгуллари ва пояларида оқ, юпқа, майин моғор ривожланади. Кейинчалик моғор устида қора нуқталарга ўхшаш мева таначалари – клейстотецийлар пайдо бўлади. Зарарланган органлар қаттиқ ва мўрт бўлиб, осон синиб кетади. Касаллик белгилариСабзининг ун-шудринг касаллиги Қўзғатувчининг белгилари  Erysiphe umbelliferarum . Ўсимлик органларидаги моғор қатлами устида конидиялар занжирчаларда ривожланади. Клейстотецийлар думалоқ, қуриганда остки томони ясси шакл олувчи, диаметри одатда 90-115 мкм, ҳар бирининг ичида 4-8, кўпинча 6 та халтача мавжуд; ўсимталари калта, кўп миқорда, узунлиги 100-150 мкм гача. Халтачалар эллипсоид шаклли, кўпинча бир томони кичикроқ, ўлчами 50- 60х30-40 мкм, одатда ҳар бирининг ичида 2- 5 та аскоспора мавжуд. Аскоспоралар узунчоқ-эллипсоид шаклли, ўлчами 20- 25х11-13 мкм Альтерна риоз Касаллик қўзғатувчиси Alternaria radicina турига мансуб замбуруғ хисобланади. Касаллик илдизмева юзасини чиритиб, қуруқ чириш касаллигини келтириб чиқаради. Касалланган илдизмеванинг хар жойида қора ёки қўнғир рангдаги ботиқ доғлар пайдо бўлади. Илдизмевани кўндаланг кесилганда асосий паренхима қорайиб кўринади. Касаллик белгилари Альтерна риоз Бундай илдизмевалар уруғлик учун экилганда гуллашга қадар қуриб қолади. Алтернариоз билан касалланган ўсимликлар биринчи йили кам миқдорда бўлиб, барглари сарғаяди ва қуриб қолади. Касаллик нам хаво шароитида кўп тарқалади. Касалликнинг тарқалиш манбайи уруглик, илдизмева ва ўсимлик қолдиқлари хисобланади. Касаллик қўзғатув- чиси Сабзининг фомоз касаллиги Сабзининг фомоз касаллигини Phoma rostrupii замбуруғи қўзғатади. Ўсимликларнинг барг, барг томирчалари ва бандларида кулранг-қўнғир чизиқчалар ва узунчоқ доғлар пайдо бўлади. Илдизмевалар устида бироз ботиқ, кулранг-қўнғир доғлар, улар остидаги тўқималарда қуруқ чириш ривожланади. Тўқималар тўқ кулранг-қўнғир тус олади, ичи оқ моғор билан тўлган ғоваклар пайдо бўлади. Касаллик белгилари Сабзининг фомоз касаллиги Омборхонага қўйилган сабзининг чириши кучаяди ва фомоз бошқа соғлом меваларга тарқалади. Қиш ўрталарида зарарланган тўқималарда, қора нуқталар шаклида замбуруғ пикнидалари пайдо бўлади. Улардан споралар суюқликда оқиб чиқади, натижада сабзининг усти илвиллаб кетади ва пушти тус олади. Споралар сабзи кўмилган қумни, омборхонанинг пол, девор ва бошқа жойларини зарарлайди. Омборхонада муайян паст ҳарорат таъминланса, фомоз кам тарқалади. Уруғлик олиш учун фомоз билан ҳатто кам зарарланган илдизмевалар баҳорда экилганда, уларнинг кўпчилиги (60% гачаси) гуллашгача бўлган даврда чириб кетади, қолганларидан зарарланган уруғ олинади. Бундай уруғ экилганида унмасдан чирийди, ёки униб чиққан ниҳоллар чириб кетади. Инфекция ўсимлик қолдиқларида 3 йилгача сақланади. Фомоз енг  Сабзининг фомоз касаллиги билан кураш чоралари  Олдин сабзи экилган далага сабзини 3-4 йилдан кейин экишни кўзда тутувчи алмашлаб экишни жорий қилиш (энг яхши ўтмишдошлар – эртаги картошка, помидор, пиёз);  Тупроққа фосфор ва калий ёки фақат калийнинг юқори меъёрини (180 кг/га) киритиш;  Ортиқча азотли ўғит бермаслик, айниқса мавсумнинг иккинчи ярмида ортиқча азот берилганда илдизмевалар сифати бузилади ва улар омборхонада сақлаш жараёнида тезда чириб кетади;  Биринчи йил ҳосили ва уруғлик олиш учун экиладиган далаларни бир-бирига яқин жойлаштирмаслик;  Сабзининг фомоз касаллиги билан кураш чоралари  Экишдан олдин уруғни ҳарорати 52-53 о С бўлган сувда 15 мин қиздириш, сўнгра қуритиб, стимулятор ва самарали фунгицид билан дорилаш;  Уруғни экишдан олдин 50-60 соат давомида ивитиш;  Уруғ олиш учун экилган ўсимликларга ўсув даврида фунгицид пуркаш; омборхоналарга қўйиш учун кечки экин ҳосилини ишлатиш ва соғлом сабзиларни танлаб олиш;  Йиғилган ҳосилни далада уюмларда ва илиқ хоналарда узоқ сақламасдан, иложи борича тез совутиш ва омборхонага жойлаш;  Ҳосили узоқ муддат давомида сақлашга мўлжалланган экин даласида ҳосилни йиғиб олишдан 2-3 ҳафта олдин суғоришни тўхтатиш; Сабзининг оқ чириш касаллиги ва унга қарши кураш чоралари Sclerotinia sclerotiorum замбуруғининг склероцийлари ўсиши ва апотецийлар ҳосил бўлишиСабзининг оқ чиришини Sclerotinia sclerotiorum аскомицет замбуруғи қўзғатади. Дунёда барча мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда ҳам тарқалган. Сабзидан ташқари карам, бодринг, ловия, полиз экинларини, камроқ даражада помидор ва бошқа экинларни зарарлайди. Илдизмевалар ўсув даврининг охирида далада, сўнгра кавлаб олиш, қоплаш, ташиш ва омборхоналарга жойлаш пайтларида зарарланади. Аммо далада фаол ўсаётган сабзининг илдизмевасида касаллик одатда учрамайди ёки кучсиз даражада ривожланади Сабзининг оқ чириш касаллиги Оқ чиришнинг тез тарқалиши, кучли ривожланиши ва ҳосилга асосий зарари одатда сабзи омборхонага қўйилгандан 1-2 ой кейин кузатилади. Илдизмеваларнинг тўқималари юмшайди, аммо ранги ўзгармайди; усти шилимшиқланади, фақат мицелийдан иборат бўлган оқ, пўк, пахтасимон моғор билан қопланади. Мицелий зарарланган сабзидан ёнидагиларига ўтади ва уларни ҳам зарарлайди. Касаллик белгилари Сабзининг оқ чириш касаллиги Вақт ўтиши билан мицелий орасида ўлчами 1-3 см гача етадиган, қора, қаттиқ склероцийлар ҳосил бўлади ва мицелий устида ялтироқ тусли суюқлик томчилари пайдо бўлади. Склероцийлар тупроқда ва омборхоналарда тўпланади. Қишлаган склероцийлар ўсади ва халтачалар пайдо қилади. Халтачалардан аскоспоралар ҳавога зарб билан отилади, сабзига тушиб, ўсади ва уни зарарлайди. Омборхоналарда склероцийлар ўсганда мицелий ҳосил қилади ва контакт усули билан илдизмеваларни зарарлайди. Уруғлик учун далага экилган зарарланган илдизмевалар ёки улардан ўсиб чиққан ўсимликлар тезда чириб кетади. Физиологик кучсиз (совуқ таъсирида бўлган, механик жароҳатланган ва керагидан ортиқча азот ўғити бўлган тупроқда етиштирилган) сабзи оқ чириш билан кучлироқ зарарланади. Замбуруғ сабзида рив  Қўзғатувчининг белгилари . Sclerotinia sclerotiorum. Зарарланган ўсимлик тўқималарида ҳосил бўлган моғор қатлами замбуруғнинг мицелийсидан иборат. Кейинроқ моғор устида ялтироқ сув томчилари пайдо бўлади, моғор ичида ва устида олдин оқ, сўнгра қора тус олувчи, аммо ички қисмлари оқ рангини сақловчи, шар, ясси ярим шар ёки бошқа шаклдаги, диаметри 0,5-2 мм дан 1-3 см гача, ёки нотўғри шаклли, ўлчами 2-4х0,3-1 см келадиган, склероцийлар ривожланади. Уларнинг шакли ва ўлчами зарарланган ўсимлик тури ва ҳарорат, намлик билан боғлиқ ва ўта ўзгарувчан. Склероцийлар тиним давридан сўнг, омборхоналарда мицелий , далада апотеций ҳосил қилиб ўсади. Ҳар бир склероцийдан битта ёки бир нечта апотеций ўсиб чиқади. Апотецийлар диаметри 0,4-2 см, оч-қўнғир тусли, воронка шаклли, оёқчаларининг узунлиги 2 Пиёзнинг переноспороз касаллиги ва унга қарши кураш чоралари  Касалликни Peronospora schleideniana оомицет замбуруғи қўзғатади. Касаллик билан ўсимликнинг бутун ер устки қисми зарарланади, айниқса барг ва томирларида яққол намоён бўлади. Касалланган барг ва томирлар оч яшил ёки сариқ рангларда бўлиб, устки қисми кулранг-бинафша ранг ғубор билан қопланган бўлади. Кўпинча зарарланган органларда бир вақтнинг ўзида қора моғорларни ҳам кузатиш мумкин. Касаллик қўзғатувчи замбуруғ пиёзбошларида мицелий ёки ооспора ҳолида қишлайди. Омборхонада сақлаш даврида эса булар чириш касалликларини келтириб чиқаради. Переноспо роз Пиёзда пероноспороз Ўзбекистонда ҳам қайд этилган ва у уруғлик экинлар учун катта хавф туғдиради. Аммо патогеннинг об-ҳавога талабларини ташхис қилсак, касаллик ривожланиши учун мамлакатимизда имконият чегараланган, деган хулосага келамиз: пероноспороз кучли ривожланиши учун тез-тез ва кўп ёмғир ёғиши ва ҳаво ҳарорати 10-15 о С бўлиши қулай ҳисобланади; 25 о С ва ундан юқори ҳароратда касаллик ривожланмайди. Касаллик белгилари Касаллик белгилари Кураш чоралари  Бегона ўтларга қарши гербицид пуркаш;  Ўсимлик қолдиқларини даладан чиқариб, йўқотиш; уруғлик экинларга, заруриятга қараб, 3-4 мартагача фунгицид пуркаш;  Пиёзбошларни омборхонага қўйишдан олдин ташқи пўстлоғининг намлиги 14-16% бўлгунича қуритиш;  Омборхонани дезинфекциялаш;  Уруғлик олиш учун экишга мўлжалланган пиёзбошларни кузда (ёки баҳорда) 10-14 кун давомида , кунига 8 соатдан, 40-43 о С ҳароратда қиздириш;  Экишдан олдин самарали фунгицид (Витавакс 200ФФ, 2-4 л/т) билан дорилаш тавсия қилинади. ПИЁЗНИНГ ҚОРАКУЯ КАСАЛЛИГИ Қора куя касаллиги, дунёнинг бошқа мамлакатларига АҚШдан тарқалган Urocystis cepulae базидиомицет замбуруғи қўзғатади. Қоракуя пиёзга Ўзбекистонда ҳам иқтисодий зарар етказади . Пиёз, саримсоқ ва бошқа пиёзгулдош экин ва ёввойи пиёзлар зарарланади. Ўсимликларнинг барглари, барг қинлари ва меваларида, бироз кўтарилган эпидермис остида, маржонга ўхшаб тизилган, чизиқча ва тасмачалар пайдо қилувчи кулранг нуқталар ( пустулалар ) пайдо бўлади, сўнгра улар узунасига ёрилиб, ичидан телиоспоралардан иборат бўлган қора кукун чиқади. Барг билан бирга пустулалар ҳам ўсади ва узунлиги бир неча см бўлган чизиқлар ривожланади . Майса баргларининг учлари буришиб, қуриб қолади. Қоракуя билан ёш, етилмаган тўқималар зарарланади, зарарланиш уруғ униши билан биринчи барг пайдо бўл ПИЁЗНИНГ ҚОРАКУЯ КАСАЛЛИГИ Қўзғатувчининг белгилари. Urocystis cepulae. Споратўдачалар телиоспоралардан иборат, нотўғри шар шаклли, марказида битта, кам ҳолларда 2-3 та фертил (маҳсулдор) телиоспоралар, уларнинг атрофида, ҳимоя қилиш учун хизмат қилувчи 5-14, кўпинча 9 та периферик ҳужайралар мавжуд. Телиоспоралар тупроқда сақланади; янги пайдо бўлганлари шамол билан тарқалади, тиним даврини ўтмасдан ўсади ва ўсимликларни зарарлайди. Касалликнинг зарари майсаларни нобуд қилиши ва экинни сийрак қилиши билан ифодаланади; зарарланган тупроқда телиоспоралар узоқ сақланиш қобилиятига эга бўлгани учун, қоракуя билан курашиш жуда қийин. Кураш чораси алмашлаб экиш ҳамда уруғларни экишдан олдин фунгицид билан дорилашдан иборат. ПИЁЗНИНГ ҚОРАКУЯ КАСАЛЛИГИ Касаллик белгилари ПИЁЗНИНГ ЗАНГ КАСАЛЛИКЛАРИ Касалликни базидиомицет замбуруғлар Puccinia allii ва P. porri (ҳамда бир нечта Melampsora турлари) қўзғатади. Пиёз ва саримсоқнинг бир нечта турлари зарарланади. Занг пиёзда Ўзбекистонда ҳам учрайди , аммо тарқалиши ва зарари ўрганилмаган . Касалликни ялпи ривожланиш урединия босқичига тўғри келади, бунда уредоспоралар яъни ўсимликнинг зарарланган органларида оч сариқ, ёстиқчасимон доғлар қўнғирлашиб, телейтоспоралар ҳосил қилади. Бирламчи инфекция манбаалари – қуриб ерга тушган барглар устидаги телиялар ва телиоспоралар , улардан баҳорда базидиоспоралар ўсиб чиқади, шамол ва ёмғир билан пиёз ва саримсоқ баргларига тушади ва зарарлайди . Касалликнинг белгилари ПИЁЗНИНГ ЗАНГ КАСАЛЛИКЛАРИ Қўзғатувчиларнинг белгилари . Puccinia allii . Урединиялар баргнинг ҳар 2 томонида, қизғиш-сариқ, думалоқ ёки узунчоқроқ, усти узоқ вақтгача эпидермис билан қопланган. Урединиоспоралар сарғиш ёки сарғиш- қўнғир, думалоқ ёки эллипсоид шаклли, ўлчами 18-32х18-24 мкм, усти майдо тиканчалар билан қопланган. Телиялар қора тусли, узунлиги 2 мм гача, усти узоқ вақтгача эпидермис билан қопланган. Телиоспоралар 2 ҳужайрали, кўриниши ўзгарувчан, кўпинча узунчоқ-тўқмоқ ёки тўқмоқ шаклли, усти думалоқ, пастга қараб ингичкалашувчи, септадан тортилган бели бироз хипча, қўнғир тусли, силлиқ, қалин қобиқли, ўлчами 32-80х17-30 мкм. Puccinia allii замбуруғининг уредоспоралари ПИЁЗНИНГ ЗАНГ КАСАЛЛИКЛАРИ Кураш чоралари . Алмашлаб экиш; ўсимлик қолдиқларини йўқотиш (кузги шудгорда кўмиб ташлаш ва б.қ.); уруғлик жойлаштирилган далаларга фунгицид пуркаш; экишдан олдин уруғни ва уруғлик пиёзбош ва саримсоқ бўлакларини самарали фунгицид билан дорилаш тавсия қилинади. Пиёзнинг бўйнидан чириш касаллиги Касалликни Botrytis allii гифомицет замбуруғлари қўзғатади ва улар пиёз етиштириладиган барча минтақаларда тарқалган. Омборхоналарда сақлаш пайтида дунёда, жумладан Ўзбекистонда ҳам, пиёз ва саримсоққа энг кўп зарар етказадиган касаллик ҳисобланади. Ўсув даврининг охирида пиёз (ва саримсоқ ) нинг бўғзига замбуруғ конидиялари воситасида ҳар хил механик жароҳатлар ва бошқа касалликлар туфайли пайдо бўлган яралар орқали киради. Касаллик белгилари далада намоён бўлмасдан, кўпинча омборхоналарда яққол кўринади: пиёз бўғзининг тўқималари юмшайди , бироз ботиқ шакл олади; пиёз бўйига кесилса, унинг устки қисми худди қайноқ сувда пишганга ўхшаб юмшагани ва сариқ, пушти ёки қўнғир тус олганини кўриш мумкин . Пиёзнинг бўйнидан чириш касаллиги Касаллик белгилари Botrytis allii Botrytis allii замбуруғининг конидиялари Пиёзнинг бўйнидан чириш касаллиги Омборда сақлаш даврининг иккинчи ярмида зарарланган жойларнинг устидаги пўстида зич, кулранг моғор ва майда, диаметри 1-5 мм бўлган қора склероцийлар ривожланади. Бундай пиёзбошларга тезда иккиламчи замбуруғ ва бактериялар киради ва, омборхонага қўйгандан кейинги 1- 2 ой ичида, пиёз бутунлай чириб кетади , серсув бўлиб қолади ва қўланса ҳид чиқаради. Пиёзнинг бўйнидан чириш касаллиги Кейинчалик пиёзбош қуриб , фақат пўсти қолиши мумкин . Омборхоналарда (айниқса иссиқ усулда 18-22 о С ҳароратда) сақланаётган пиёзбошларнинг 50 фоизи ёки кўпроғи касаллик туфайли йўқотилиши мумкин. Уруғлик олиш учун экилган зарарланган пиёзбошлардан инфекция ўқбарг ва тўпгулларга ўтиши, ўқбарг букилиши ва синиши, уруғ пишмай қолиши мумкин. Инфекция кейинги мавсумга пиёзбош, ўсимлик қолдиқлари ва баъзан уруғ орқали ўтади. Касаллик билан пиёзнинг чучук ва оқ навлари кўпроқ, аччиқ, сариқ ва қизил пўстли навлари камроқ зарарланади. Қўзғатувчиларнинг белгилари . Botrytis allii . Гифалар кўп ҳужайрали, олдин рангсиз, кейинчалик қўнғир, эни 4,5-9 мкм. Колониялар кулранг, қалин, кийгизсимон. Конидиофоралар кўплаб ҳосил бўлади, тик турувчи, баландлиги 0,5-1 мм ва у Пиёзнинг бўйнидан чириш касаллиги Кураш чоралари ● Ҳосил пишгандан сўнг тезда, механик жароҳатлар етказмасдан, йиғиб олиш, яхшилаб (8-10 кун давомида) қуритиш; ● Дезинфекция қилинган омборхоналарга жойлаш, паст ҳароратда (–3... +1 о С) сақлаш, шамоллатиб туриш ва бошқа талабларга риоя қилиш; ● Уруғни экишдан олдин самарали фунгицид суспензияси билан дорилаш ва қуритиш; ● Уруғни ва уруғ олиш учун ажратилган пиёзбошларни эртароқ муддатларда экиш; ● Далада касаллик ўчоқларига 0,2% ли Бордо суюқлиги пуркаш; ● Таркибида моддалар баланси сақланган минерал ўғит қўллаш тавсия қилинади. Хулосалар  Сабзи ва пиёз касалликларини турли микроорганизмлар, яъни замбуруғлар, бактериялар, вируслар ва микоплазмалар келтириб чиқаради.  Сабзи ва пиёз касалликлари туфайли ҳосилдорлик 20-40 % гача йўқотилади.  Сабзи ва пиёз касалликларига қарши агротехник, биологик ва кимёвий кураш чораларини тавсия этилади. Фойдаланилган адабиётлар  Дементьева М.И. – Фитопатология. М., Колос., 1977, 1985.  Пересыпкин В.Ф. – Сельскохозяйственная фитопатология. М., Колос, 1989.  Попкова К.В. – Практикум по сельскохозяйственной фитопатологии. М., Колос, 1976.  Хасанов Б.А.,Очилов Р.О., Гулмуродов Р.А . Сабзавот, картока ҳамда полиз экинларининг касалликлари ва уларга қарши кураш..Тошкент. “Voris-Nashriyot”. 2009.  Хасанов Б.А.,Очилов Р.О., Холмуродов Э.А., Гулмуродов Р.А. Мевали ва ёнғоқ мевали дарахтлар, цитрус, резавор мевали буталар ҳамда ток касалликлари ва уларга қарши кураш..Тошкент. “Office Print”. 2010.  Шералиев А.Ш., Саттарова Р.К., Рахимов У.Х. Қишлоқ хўжалик фитопатологияси. Тошкент. 2008.
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha