Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет БЖД

Продавец

Bohodir Jalolov

Шахсий химоя воситалари 2

Купить
Шахсий химоя воситалари Режа: 1. Нафас олиш органларини химояловчи воситалар. 2. Терини химояловчи воситалар. 3. Шахсий тиббий ва зарарсизлантириш воситалари. Шахсий химоя воситалари:  нафас аъзоларини, кўз ва тери қаватларини радиоактив моддалар, заҳарли моддалар, бактериологик воситалар ва кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар (КТЗМ) таъсиридан сақлайди.  ҳимоя хусусиятига кўра фильтрловчи ва айирувчи (изоляцияловчи) турларга бўлинади. Фильтрловчи воситаларнинг ҳимоялаш хусусияти ҳавони фильтрловчи материаллар орқали ўтказишга асосланган бўлиб, изоляцияловчи воситалар одам организмини ташқи муҳитдан тўлиқ ажратишга қаратилган бўлади.  фойдаланилишига кўра умумҳарбий, махсус, фуқаролар учун мўлжалланган ва саноатда қўлланиладиган ҳимоя воситаларига бўлинади.  вазифасига кўра нафас олиш органларини ҳимояловчи, терини ҳимояловчи, шахсий тиббий ва зарарсизлантириш воситаларига бўлинади. Нафас олиш органларини ҳимояловчи воситалар:  противогазлар (газниқоблар)  респираторлар  матоли ниқоблар  пахта-докали боғлагичлар. Противогазлар (газниқоблар): - нафас олиш органларини, юз ва кўзни ҳар хил заҳарли таъсирлардан сақлашга мўлжаланган. - фильтрловчи ва изоляцияловчи турларга бўлинади . Фу аролар учун: ГП-4, ГП-5, қ ГП-7, ГП-7В; Болалар учун: ПДФ-Д, ПДФ-Ш; ПДФ-2Д; ПДФ-2Ш; Ча ало лар учун имоя қ қ ҳ камералари: КЗД-4, КЗД-6; Изоляцияловчи: ИП-4, ИП-6, ИП-46, КИП-5, КИП-7, КИП-8 Противогазларнинг ўлчами 2 хил усулда аниқланади:  юзнинг ўлчамини аниқлаш орқали;  даҳан билан қош суяги орасидаги масофани ўлчаш орқали. Биринчи усул билан 5 хил ўлчамда ишлаб чиқарилади.  0-ўлчам 63смгача  1-ўлчам 63,5-65,6 см  2-ўлчам 66-68 см  3-ўлчам 68,5-70,5 см  4-ўлчам 71 смдан юқори Иккинчи усул билан 3 хил ўлчамда ишлаб чиқарилади:  1-ўлчам 99 – 109 мм гача;  2-ўлчам 109 – 119 мм гача;  3-ўлчам 119 мм дан катта. Респираторлар:  асосан нафас олиш органларини радиоактив ва механик чангларидан ҳимоя қилади.  Ҳозирги вақтда Р-2, Р-2Д, РУ-60М ва ШБ-1 "лепесток" респераторлари кенг қўлланилмоқда.  3 хил ўлчамда ишлаб чиқарилади. Матоли ниқоблар:  нафас органларини радиоактив ва биологик моддалардан ҳимоя қилади лекин заҳарли моддалардан сақлай олмайди. Пахта-докали боғлагич:  Бунинг учун 100x50 см ли дока олиниб, ўртасига эни ва бўйи 20x30 см ва қалинлиги 1-2 см қилиб пахта солинади, сўнг у дока билан ўралади. Доканинг учларини 35 см дан кесиб боғич уланади, боғлам энгак, оғиз ва бурун беркиладиган қилиб тикилади.  Нафас аъзоларини ҳимоялаш учун юқорида кўрсатилган воситалардан бирортаси топилмаганда дастрўмол, шарф, сочиқ ва шунга ўхшаш воситалар билан оғиз ва бурунни беркитиш керак. Терини ҳимояловчи воситалар:  инсон терисини радиоактив, кимёвий заҳарловчи моддалардан ва бактериал воситалар таъсиридан ҳимоя қилади.  ҳимоялаш хусусиятига қараб фильтрловчи ва айирувчи (изоляцияловчи) турларга бўлинади.  Шахсий терини ҳимояловчи асосий воситаларга умумқўшин ҳимоя тўплами (ОЗК) ва Л-1 енгил ҳимоя костюми киради. Умумқўшин ҳимоя тўплами:  ҳимоя плаши, ҳимоя пайпоғи ҳамда ҳимоя қўлқопларидан иборат бўлади.  Ҳимоя плаши резинали материалдан тайёрланиб, бўйи 166 см гача бўлганлар учун - биринчи, 166 см дан 172 см гача - иккинчи, 172 см дан 178 см гача - учинчи, 178 см дан 184 см гача ва ундан юқориси - тўртинчи ўлчамда бўлади.  Ҳимоя пайпоқлари ҳам резина қўшилган матодан тайёрланади, оёқ кийими устидан кийилади ва оёққа махсус тикилган тасма ёрдамида маҳкамланади. Ҳимоя пайпоқларининг 40-пойафзал учун биринчи, 41-42 пойафзал учун иккинчи, 43 ва ундан катта пойафзал кийувчилар учун учинчи ўлчам тўғри келади.  Ҳимоя қўлкоплари икки хилда тайёрланган бўлиб, қишда кийиш учун икки панжали ва ёзда беш панжали бўлади. Қишки қўлқоплар ичига иссиқ сақлаш учун астар кийгизилади ва тугма қадалади.  3 хил к Л-1 енгил ҳимоя костюми:  тери қаватларини ва кийимларни кимёвий, радиоктив моддалар ҳамда бактериал воситалардан зарарланишдан ҳимоя қилишга мўлжалланган.  резина матодан тайёрланган бўлиб, капюшонли куртка, пайпоқли шим, подшлемник ва ҳимоя қўлкопларидан иборат.  Л-1 енгил ҳимоя костюми 3 ўлчовда, бўйи 165 см гача бўлган учун биринчи, 165 см дан 172 гача бўлганларга иккинчи, 172 см дан юқори бўлганларга учинчи ўлчовда тайёрланган бўлади. Терини ҳимояловчи воситалар:  терини ҳимоя қилишда сув ўтмайдиган газмолдан тикилган накидка, плаш, пахтали куртка ва шим, спорт костюмлари, иш камбинзонлари, чармдан тикилган куртка ва плашлар, қаттиқ газмолдан тикилган капюшонкалардан фойдаланиш мумкин.  оёққа резина чарм этик, калиш кийиш керак. Қўлга чарм ёки резина қўлқоп кийилади. Бўйин ва бошни ҳимоя қилиш учун қалин газмолдан капюшон тикиб олинади.  спорт кастюмига, комбинизонга ёки бошқа костюмларга совун ёғ эмульсиясини ёки ювувчи моддалар эритмасини шимдириш мумкин . Шахсий тиббиёт воситалари  ионлантирувчи нурлардан, заҳарловчи моддалардан, бактериал воситалардан ҳамда куйишдан сақлашда шахсий дориқутилардан (ШД-2) фойдаланилади. Бу восита 130 гр бўлиб, сақланиш муддати - 3 йил.  дориқутига дори моддалар ва қирғин қуроллари таъсирига қарши курашадиган протекторлар жойлаштирилган: Шахсий боғлов пакети (ШБП):  Оммавий шикастланишларда дала шароитида бирламчи боғлам сифатида шахсий боғлов пакети кенг қўлланиладп. Пакет иккита 17-32 см ли стерил пахта-докали ёстиқчалардан иборат бўлиб, эни 10 см, узунлиги 7 метр бўлган бинтга боғланган. Ёстиқчанинг бир тарафи рангли ип билан тикилган, боғлов қўядиган вақтда шу тарафидан ушланса бўлади. Боғлов материали оқ қоғозга ўраб қўйилган ва устидан резинали материалдан тайёрланган қобиқ билан герметик қилиб беркитилган. Оқ қоғоз ичига бинт охирини маҳкамлаш учун туғноғич солиб қўйилган. Пакет стерил ҳолатда ишлаб чиқарилади. Зарарсизлантириш воситалари (ИПП-8, ИПП-9):  терининг очиқ жойларига тушган заҳарловчи моддаларни ва терининг очиқ жойига тегиб турадиган (бўйин, юз, қўллар) кийим- кечак енгини, ёқасини ҳамда противогазнинг юз қисмини зарарсизлантириш учун мўлжалланган.  жанговар ҳолатларда зарур бўлиб қолган вақтда шахсий қурол ва ҳарбий техниканинг айрим қисмлари, кишилар тегадиган жойларни зарарсизлантириш учун ишлатилади.  ИПП-8 шахсий пакет полиэтилен халтадан иборат бўлиб, унинг ичига дегазация қилувчи суюқлик солинган шиша флакон ва тўртта пахта-докали тампон солинган. Булардан ташқари саноатда ва хизмат кўрсатиш соҳаларида қуйидаги шахсий муҳофаза воситалари қўлланилади:  -чегараловчи костюмлар (пневмокостюмлар, нам ўтказмайдиган кастюмлар, скафандрлар);  - коржомалар (комбинезон, кўртка, шим, халат, плаш, фартук, нимчалар);  - махсус пойабзал (этик, ботинка, туфли, калиш);  - қўлларни муҳофаза қилиш воситалари (турли қўлқоплар);  - юзни муҳофаза қилиш воситалари (ниқоблар);  - кўзни муҳофаза қилиш воситалари (кўзойнаклари);  - эшитиш органларини муҳофаза қилиш воситалари;  -эҳтиёт мосламалари (хавфсизлик белбоғлари, қўл чангаклари ва бошқа асбоб ускуналар);  -муҳофазаловчи дерматологик воситалар (паста, крем, мойлар).
Купить
  • Похожие документы

  • Вентиляция в производственном помещении
  • Bakteriologik qurol va undan himoyalanish
  • Hayot xavfsizligini boshqarish
  • Sanitariya-epidemiologik razvedka
  • Ishlab chiqarish muhitida inson omili

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha