Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Шахснинг ҳиссий-иродавий жабҳалари

Купить
Шахснинг ҳиссий- иродавий жабҳалари  Ҳиссиёт борлиққа, турмушга, шахслараро муносабатга нисбатан шахсни субъектив кечинмаларининг акс эттирилишидир. Шахс ти- рик мавжудод бўлиши билан бирга жамият аъзоси ҳамдир, шунинг- дек, яккаҳол (индивидуал) инсон сифатида теварак- атрофдаги нарсалар ва ҳодисаларга нисбатан муносабатларини холисона (объектив) акс эттиради, инъикос қилади. Ҳиссиёт туғрисида умумий тушунча  Ҳиссиёт тушунчаси кундалик турмушда ва илмий психологик манбаларда ҳар хил маъно-Да қўлланилади. Жумладан, ҳиссиёт ўрнида сезгилар, англанилмаган майллар, англанилмаган хоҳишлар, тилаклар, мақсадлар, талаблар тушунчалардан фойдаланилади.  Жаҳон психологиясида «ҳиссиёт» билан «эмоция» терминлари (ай- ниқса, чет мамлакатларда) бир хил маънода ишлатилади, лекин улар- ни айнан бир хил ҳолат деб тушуниш мумкин эмас. Бундай нуқсон оммабоп адабиётларда, чет элларда чоп этилган дарсликларда акса-рият ҳолларда учрайди. Одатда, ташқи аломатлари яққол намоён бўла-диган ҳис-туйғуларни ички кечинмаларда ифодаланишдан иборат психик жараён юзага келишининг аниқ шаклини эмоция деб аташ мақсадга мувофиқ.  Одам билан ҳайвон эмоциялари ўзларининг моҳияти, тузилиши, таъсир- чанлиги, жадаллиги, сифати, шакли билан кескин тафовутланади. Эмо-циялар ташқи кўринишга хослиги билан, муваққат хусусиятга эга эканлиги билан ҳиссиётдан фарқланади. Шуни айтиб ўтиш жоизки, хиссиёт ҳайвонот оламига хос кечинма эмас, у акл- заковат субъекти саналмиш ҳазрати инсонгагина хос, холос, чунки эмпатик (ҳамдард-лик) ҳис-туйғулар шахснинг мукаммаллик босқичига кўтарилишига кафолат негизидир. Ҳиссиётнинг ўзига хослиги  Ҳиссиётда шахс психикасининг ўзига хос жабҳалари, инсон фаолиятининг айрим жиҳатлари сифатида ҳаракатдаги, теварак- атрофда-ги воқеликни одам бош миясида турли-туман шаклда ичдан акс этти-рилади. Шунинг учун ҳиссиёт борлиқда содир бўлаётган нарса ва ҳодисалар юзасидан шахс учун аҳамиятли, қадр-қийматли аломатла-ри туйғусидан дарак берувчи сигналлар системаси тарзида талқин қилинади  Ҳиссиётнинг ижобий ва салбий сифатларидан ташқари, унинг иккиёкламалик (юнонча атргп иккиёқлама вазифа, лотинча уа1епНа «куч» деган маъно англатиб келади) ва ноаникликдан иборат асосий хислатлари мавжуддир. Бу руҳий ҳолатларда шахсда иккиланиш ҳол-лари, ноаниқтушуниш муносабатлари акс этади, лекин роҳатланиш билан қаноатланмаслик ҳисларини бир-бирига қўшиш мумкин эмас.  Шахснинг эмоционал дунёси узлуксиз тарздаги зиддиятлар, низо-лар ва уларнинг ҳал қилиниши, олдининг олинишини акс эттириш-дан иборат жараёнлар мажмуасидир. Асосан ижобий, салбий ва ик-киёклама ҳиссиётни келтириб чиқарадиган омиллардир. 1) шахс билан муҳит ўртасидаги (табиий муҳит, ижтимо-ий муҳит орасидаги) ҳар хил мазмун ҳамда шаклдаги муносабатлар; 2) тана аъзолари, ички организм таркиблари муҳитидаги муносабатларнинг нисбий мувозанати ўзгариб туриши; 3) фавқулоддаги вази-ятлар туфайли юзага келадиган ҳар хил кечинмалар ва бошқалар. Шахсдаги турли хиссий холатлар  Ҳиссий тон (тус). Ҳиссиёт аксарият ҳолларда фақат эмоционал тус сифатида руҳий жараённинг ўзига хос сифат (сифатий) жиҳати тариқасида вужудга келади.  Кайфият. Шахснинг хатти- ҳаракатларига ва айрим руҳий жараён-ларига муайян вақт давомида тус бериб турувчи эмоционал ҳолат кай-фият деб аталади. Шахснинг ҳаёти ва фаолияти давомида шодонлик, ҳазилкашлик, умидсизлик, журъатсизлик, зерикишлик, қайғуришлик сингари ҳис-туйғулар унинг руҳий ҳолатини умумий тизимига айла-нади. Ушбу вазият баъзи эмоционал таассуротларнинг вужудга кели-шига қулай замин ҳозирлайди, бошқаси учун эса қийинчилик туғди- ради.  Стресс: Стресс инглизча stress сўзидан олинган бўлиб, жиддий- лик, кескинлик, зўриқиш деган маъно англатади. XX асрнинг иккин- чи ярмидан бошлаб кескин вазият туфайли вужудга келадиган эмо- ционал ҳолатларни тадқиқ этиш Юксак ҳислар  Кишилик жамияти билан ҳайвонот олами ўртасида психологик тафовутлар юксак ҳисларда ўз ифодаеини топади. Юксак ҳислар онг-ли ҳаракатларни бажаришнинг объектив шароитлари, йўналишлари, мазмуни билан уйғунлашган шахс эмоционал ҳолатининг барқарор, мураккаб таркибида пайдо бўлади ва кечади. Эътиборингиз учун рахмат
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha