Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 285.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Шахснинг ривожланиши, тарбияси ва ижтимоийлашуви

Купить
Шахснинг ривожланиши, тарбияси ва ижтимоийлашуви Шахс ривожланиши ҳақида тушунча. Индивид, шахс, индивидуаллик. Шахс тушунчаси инсонга тааллуқли бўлиб, психологик жиҳатдан тараққий этган, шахсий хусусиятлари ва хатти-ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турувчи, муайян хулқ- атвор ва дунёқарашга эга бўлган жамиятнинг аъзосини ифодалашга хизмат қилади. Одам шахс бўлиши учун психик жиҳатдан ривожланиши, ўзини яхлит инсон сифатида ҳис этиши, ўз хусусиятлари ва сифатлари билан бошқалардан фарқ қилмоғи керак. “ Индивид” нима? Бола маълум ёшга қадар “индивид” саналади. Индивид (лотинча “individium” сўзидан олинган бўлиб, «бўлинмас», «алоҳида шахс», «ягона» маъноларини англатади) хатти- ҳаракатларини шартли рефлекс ёрдамидагина ташкил эта олувчи биологик мавжудотдир. Индивидуаллик эса шахснинг ўзига хос хусусиятлари бўлиб, унинг намоён бўлиши тарбия жараёнини амалга оширишда бола шахсини пухта ўрганиш, унинг яшаш шароитларидан етарли даражада хабардор бўлиш ва уларнинг ҳисобга олинишини тақозо этади. Индивидуал ёндашув ўқувчиларнинг ақлий қобилиятлари, билишга бўлган қизиқиш ҳамда истеъдодини намоён этишда муҳим аҳамиятга эга. Бола ҳаракатлари онгли, ижтимоий муносабатлар жараёнидаги иштироки натижасида шакллана боради. Кадрлар тайёрлаш миллий моделида шахс кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларининг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчи сифатида таърифланади. Шахс тарбиясига таъсир этувчи омиллар . Фанда одамнинг шахс сифатида ривожланишига биологик ва ижтимоий омилларнинг таъсири ўртасидаги муносабатни белгилашга оид мунозара кўпдан буён давом этмоқда. Инсоннинг шахс сифатида ривожланишида ижтимоий ҳодисалар нинг таъсири кучли бўладими? Ёки табиий омиллар етакчи ўрин тутадими? Балки тарбия нинг таъсири юқоридир? Улар ўртасидаги ўзаро муносабати қандай? Фанда биологик йўналиш деб номланган нуқтаи назар етакчи ўринлардан бирини эгаллаб, унинг вакиллари Аристотел, Платонлар табиий-биологик омилларни юқори қўяди. Улар туғма имкониятлар, тақдир, толе ҳар кимнинг ҳаётдаги ўрнини белгилаб берган, дейдилар. Прогматизм оқими ва унинг вакиллари Д.Дъюл, А.Комбе ҳам шахс ривожланишини биологик нуқтаи назарда асослайдилар. Улар ривожланишни фаҳат миқдорий ўзгаришдан иборат, деб қарайдилар. Наслнинг ролини абсолютлаштириб, уни инсон тақдирида ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб биладилар. Демак, бир гуруҳ хорижий олимлар ривожланишни биологик (наслий ) омилга боғлайдилар. Биологик оқимга қарши фалсафий оқим вакиллари ривожланиши ижтимоий омил омил билан белгилайдилар. Бу оқим вакиллари бола шахсининг жисмоний, психик ривожланиши у яшайдиган муҳитга боғлиқ деб кўрсатадилар. Муҳит деганда одам яшайдиган шароитдаги барча ташқи таъсир тушунилади. Шу нуқтаи назардан тарбия туфайли болани ўзи яшайдиган ижтимоий шароитга мослаштириш мумкин, деган хулоса келиб чиқади. Шахс ривожланишида фаолиятнинг ўрни. Шахс ривожланишида ирсият, муҳит, тарбия билан бир қаторда инсон фаолияти ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу дегани инсон қанчалик меҳнат қилса, унинг ривожланиши шунчалик юқори бўлади. Фаолият ўзи нима? Фаолият шахс томонидан табиий ва ижтимоий ҳаётни мақсадга мувофиқ ташкил этилувчи кундалик, ижтимоий ёки касбий ҳаракатларнинг муайян шакли, кўриниши. Инсоннинг қобилияти ва ёши у томонидан ташкил этилаётган фаолият моҳиятига кўра белгиланади. Фаолият жараёнида инсон шахси, ҳар томонлама ва бир бутун, яхлит ҳолда ривожланади. Лекин фаолиятни мақсадга мувофиқ амалга ошириши учун уни тўғри ташкил этиш лозим. Лекин кўп ҳолатларда шахснинг ривожланиши учун имкониятлар яратилмайди, тарбияланувчиларнинг ижтимоий меҳнат, билиш фаолиятлари чекланган бўлади. Ўсмир боланинг жисмоний ва психик камолоти даврлариГўдаклик даври – чақалоқлик (1 ой) даври тугагандан то бир ёшгача бўлган давр Боғчагача бўлган ёш даври – 1 ёшдан 3 ёшгача. Мактабгача таълим ёши – 3 ёшдан 7 ёшгача Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар –7-11- 12 ёшгача. Ўрта мактаб ёшидаги ўқувчилар (ўсмирлар) 14-15 ёш. Катта ёшдаги мактаб ўқувчилари (ўспиринлар) – 16-18 ёш08 1509 0F 18 19 03 0D 05 14 18 1B 191A0205 191A05 1E 14 191A05 22 191A09 04 11 25 191A09 04 10 191A01 22 20 04 10 11 Болалар қизиқишини қаноатлантирувчи қизиқарли учрашув, сайр ва томоша ва экскурсияларни ташкил этиш зарур. Мазкур ёш даври ўқувчиларига эмоционаллик хос, уларнинг фикрлаши образли бўлади, ҳис-туйғулари мазмуни ўзгаради. Улар одамлар билан алоқа қилишга қизиқадилар. Ўрта мактаб ёши (ўсмирлик 12-15 ёш). Ўсмирликнинг мураккаблиги анотомик-физиологик ва психологик хусусиятдаги кучли ўзгариш лар билан боғлиқдир. Боланинг ўсиши тезлашади. Бу даврни ўтиш даври ҳам дейилади. Бу даврда жинсий етилиш даври бошланади. Бу боланинг феъл-атворига таъсир этади. Ўсмир ҳаётида меҳнат, ўйин, спорт ва жамоат ишлари катта рол ўйнайди. Баъзиларининг ўзлаштириши пасаяди , интизоми бўшашади . Ҳозирги давр ўсмирларининг руҳиятида қуйидаги ҳолатлар кўзга ташланади Интеллектуал ривожланиш – тафаккур қобилияти, ақлий фаолиятни юқори савияда ташкил этишни талаб этади, билишга қизиқиши ортади. Бу даврда тўгараклар, студия, секция, турли тадбирлар ўтказиш катта аҳамиятга эга. Уларнинг китоб ўқишга қизиқиши ортади Ўз-ўзини англаш, баҳолаш, тарбиялаш шаклланади. У ўзини бошқалар билан солиштира бошлайди Турли тўгаракларга 21 фоиз ўсмир қатнашади, қолганлари спорт ёки мусиқа билан шуғулланади. 40 фоиз ўқувчида синфдан ташқари ишларда қатнашишда ҳам барқарорлик йўқ. Энг муҳим қизиқиш – телеэшиттиришларга қаратилган. ТВни ҳар куни 88 фоиз ўсмир томоша қилади. Улар оддий кунни ўз ихтиёрлари билан қандай ўтказадилар, деган саволга жавоб топиш учун ўтказилган тадқиқот натижалари қуйидагиларни қайд этди: 85 фоиз ўсмир вақтини ўз ҳолича ўтказади, 70 фоизи кино ёки телевизор кўради, 50 фоизи спорт билан шуғулланади, 45 фоизи ухлаб ёки ётиб дам олади. Шунингдек, ёмон баҳо олмаслик учун мактабга бордиган ўсмирларнинг сони 15 фоизни ташкил этади. Ўсмирларда бирор нарсага эришишга нисбатан талаб ривожланади. Улар томонидан ижтимоий талабларнинг бажарилиши асаб тизимининг ривожланишига таъсир этади. Шу Катта мактаб ёши Катта мактаб ёши – коллеж, лицей ўқувчилари (ўспиринлик даври 15-18 ёш). Бу давр ўспиринларнинг илк балоғатга етган давридир. Мазкур даврда жинсий етилиш тугайди. Уларда мустақиллик сезила бошлайди. Ўспирин ёшлар ҳаётга келажак нуқтаи назаридан қарай бошлайдилар. Маданий даражасини орттиришга интилиш кучая боради. ҳис-туйғуларида ҳам ўзгариш юз беради. Ўз-ўзларини тарбиялашга киришадилар. Идеал танлаш ва унга эргашиш кучаяди. Бу даврда улар ўртасида мунозаралар ўтказиш яхши натижа беради. Ўспиринлар ўз гуруҳига интилади. Шунинг учун ҳам ўспириннинг барча интилишлари маълум мақсадга йўналтирилган бўлиши зарур. Уларда ўқув фанларини танлашга нисбатан эҳтиёж кучая боради. Ўспиринлик Ўспиринлик бу аҳлий фаолиятнинг ҳам ривожланиш даври саналади. Улар ўз фикрларини мустақил ифодалашга ҳаракат қилиб, шахслик хислатларини намойиш эта бошлайдилар. Шунда ўқитувчилар ва катта ёшлилар уларнинг ҳали ғўр фикрлари ва дунёқарашларини тўғри йўналтиришлари муҳим. Зеро, бу даврда ўз-ўзини англаш, маънавий-ахлоқий, ижтимоий хислатлари тез шаклланади. Бунга унинг фаолияти, жамоада ва жамоат жойларида ўзини тутиши, одамлар билан тез мулоқотга киришиши ҳам туртки бўлади. Ўзини катталардек ҳис этиш, ўзига хослигини намоён этиш, бошқаларнинг диққатини ўзига қаратишга ҳаракат қилади. Ахлоқий муаммоларни ўз қарашлари нуқтаи назаридан ҳал эта бошлайди. Ҳаёт моҳияти, бахт, бурч, шахс эркинлигини ўз қизиқишлари билан ўлчайдилар. Шу боис уларга катта ёшлиларнинг беғараз, тўғри йўнали Шахснинг ижтимойилашуви . Шахс ижтимоий муносабатлар жараёнида шаклланади . Чунки таълим жараёнида болаларга жамиятда бирга яшаш билан боғлиқ бўлган ҳолат ва ҳодисалар ўргатилади. Бу жараёнда ўқувчи жамиятга «киришади» ва у билан ўзаро муносабатда бўлади. Улар маълум ижтимоий тажриба (билим, қадрият, ахлоқий қоида, кўрсатма) орттирадилар, яъни, ижтимоийлашадилар. Ижтимоийлашув узоқ давом этадиган мураккаб жараён . Чунки ҳар қандай жамият ривожланиш жараёнида ижтимоий ва ахлоқий қадриятлар, идеаллр, ахлоқий меъёрлар ва қоидалар тизимини ишлаб чиқади, ҳар бир бола юқоридаги қоидаларни қабул қилиб, ўрганиб мазкур жамиятда яшаш, унинг аъзоси бўлиш имкониятига эга бўлади. Бунинг учун жамият у ёки бу шаклда шахсга мақсадга мувофиқ таъсир этади. Бу таъсир таълим воситасида амалга ошади. Иккинчи т Ижтимоийлашув жараёни ички қарама-қаршиликларга эга. Ижтимоийлашган инсон жамият талабларига мос келиши, унга «киришиб» кетиши, жамият ривожланишидаги салбий жиҳатларга, шахснинг индивидуал ривожланишига тўсқинлик қилувчи ҳаётий ҳолатларга қарши туриши керак. Лекин ҳаётда баъзан акси ҳам бўлади: тўлиқ ижтимоийлашган, жамиятга киришиб кетадиган, аммо муҳитда баъзи салбий ҳолатларга қарши курашишда фаоллик кўрсатмайдиган одамлар ҳам мавжуд. Бу ҳолат кўп жиҳатдан бутун жамият, тарбия муассасалари, ўқитувчилар ҳамда ота-оналарга ҳам тааллуқли. Тарбияда қарама-қаршилик инсонпарварлик ғояси ёрдамидагина бартараф этилиши мумкин. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да ҳам таъкидлаб ўтилганидек, узлуксиз таълимни ташкил этиш, ривожлантириш ҳамда таълимнинг ижтимоийлаш Фойдаланилган адабиётлар: • Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. –Тошкент, Шарқ нашриёт-матбаа концерни, 1998. • Педагогика (А.Мунавварованинг умумий таҳрири остида). – Тошкент, Ўқитувчи, 1996. • Турсунов И., Нишоналиев У. Педагогика курси. –Т.: Ўқитувчи, 1997. • /озиев Э. Психология (Ёш даврлари психологияси). _Т.: Ўқитувчи, 1994. • Подласўй И.П. Педагогика. Новўй курс. В 2 кн. . Кн. 1. – Москва, Владос, 1999. • Алметов Н. Педагогика: саволлар ва жавоблар //Ўқув қўлланма. -Алматў, Ўлўм, 2001. Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha