Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 157.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Шоли

Купить
Мавзу: Шоли. Режа: 1. Шолининг халк хужалигидаги ахамияти. 2. Келиб чикиши, таркалиши, экин майдонлари ва хосилдорлиги. 3. Систематикаси, биологияси ва навлари 4. Шолини алмашлаб экишдаги урни ва ерни экишга тайёрлаш, угитлаш. 5. Шолини экиш, уругни экишга тайёрлаш, экиш муддатлари, усуллари ва меъёри. 6. Шолини парвариш килиш. 7. Шолини кучат килиб экиш. 8. Хосилни йигиштириб олиш. 1.Ер юзидаги купчилик мамлакатларда шоли энг асосий ва кадимги озик-овкат экини хисобланади. Гуруч одам организми учун юкори сифатлилиги ва тез хазм булиши билан ажралиб туради. Унинг таркибида организм учун керак булган озик моддалар:оксил, фосфорли бирикмалар ва витаминлар бор, гуруч таркибида 7,7% оксил бор. У бошка ёрмаларга нисбатан тез хазм булади ва тулик узлашади. Шолини оклашда оксил ва майда гуруч олинади. Улардан спирт, пиво тайёрланади ва крахмал олинади. Шоли кепаги корамоллар, айникса чучкалар учун туйимли озука хисобланади. Унинг таркибида 10- 13% гача оксил ва 14%гача мой булади. Ундан техникавий мой фосфорли органик моддалар олинади. Шоли окланганда 60-65 % гуруч, 10-15 % кепак ва гуруч муртаги, 20-25% килтик ва бошкалар чикади. Шолини похоли озукавийлик киммати жихатидан бугдой похолидан колишмайди. Унинг похолидан сифатли когоз (папирус когози) картон, аркон ва коп, канор тайёрланади. Шоли ернинг мелиорация холатини яхшиловчи усимликдир. Шоли пояларга узок вакт сув бостириб куйиш туфайли шур ерларни шури ювилади. Натижада бундай ерларга гуза ва бошка экинлар экиш имкони тугилади. 2.Шолининг келиб чикиши марказий жанубий Осиё хисобланади. Академик П.П.Вавилов шоли Хиндистондаги маданий усимликлардан келиб чикканлиги тугрисида ёзади. Шоли дунёнинг 108 мамлакатида экилади. Шоли майдонининг 90% Осиёдаги тропик ва субтропик мамлакатларига тугри келади. ФАО 1994 йилги маьлумотларига караганда Хитойда 33,1 млн.га, Хиндистонда 42,2 млн.га, Индонезияда 10,2 млн.га, Бангладешда 10,9 млн.га, Вьетнамда 6,3 млн.га, Бирма 4,8 млн.га, Японияда 2,0 млн.га, Филипинда 3,4 млн.га Бразилияда 4,4 млн.гектар майдонга шоли экилади. Узбекистонда эса 1995 йилда 154,1 минг гектар,1996 йилда 176,7 минг гектар майдонга шоли экилган. Хосилдорлиги. Шоли донли усимликлар орасида энг юкори хосилли экин хисобланади. 1994 йилда шолининг бутун дунё буйича уртача хосилдорлиги 35 центнерни ташкил этган. Айрим мамлакатларда шоли хосилдорлиги гектаридан 57-75 центнерни ташкил килади. Энг юкори хосил етиштирадиган давлатларга Жанубий Корея –75 ц.га, Миср-73,0 ц.га, АКШ-бЗ ц.га, Шимолий Корея-62,0 ц.га, Япония-59 ц.га, Хитой-57 ц.га ва бошка мамлакатлар киради. Узбекистонда шоли хосилдорлиги охирги беш йилликда уртача 30-35 центнерни ташкил этади. 3.Маданий шоли Оrуzа sativa- кунгирбошлар оиласига мансуб булиб, бир йиллик усимлик хисобланади. Бу тур иккита тур хилига булинади. Хакикий шоли ва майда шоли. Бу тур хиллари асосан донининг узунлиги билан фарк килади. Доннинг узунлиги биринчи тур хилида 7 мм .иккинчисида 4 мм. булади. Шоли иссикликка талабчан, унинг уруги 10- 14°С иссикликка уна бошлайди. Лекин бу жараён секин боради.14-15°С иссикликка унинг униб чикиши тезлашади, 22-25°С иссиклик уругларининг униши учун энг кулай харорат хисобланади. Майсаларни усиши ва тупланиши вактида харорат 20-30°С булиши энг кулай хисобланади. Хароратни кескин узгариб туриши айникса гуллаш даврида, шоли усимликларига салбий таьсир курсатади,- 0,5°С даражадаги унча каттик булмаган совук шоли учун хавфли, шолининг усиш даври учун зарур булган иссикликнинг умумий микдори 2200° С дан 3200° С гача узгаради. Шоли намга талабчан усимлик хисобланади. Бу унинг тропик мамлакатларидан келиб чикканлиги билан богликдир.Шолининг транспирацион коэффициенти 450-550 га тенгдир. Шоли сув бостирилиб сугорилади, сув катлами шолининг усиши ва ривожланиши учун яхши шароит яратади. Шолипояларга сув бостирилиши ерда асосан озик моддалар: аммиакли азот, харакатчан фосфор, калий тупланишига ва уларни шоли илдиз тизими узлаштиришга ижобий таьсир курсатади. Шоли серхосил булганлиги учун озик моддаларга талабчан хисобланади. Бир гектардан 50 центнер шоли ва 50 ц. похол олинадиган булса усимлик тупрокдан 90 кг азот, 40 кг.фосфор ва 160 кг калий олади. Демак 1 кг азот солиш эвазига 20 кг кушимча хосил олиш мумкин, агар у фосфорли угит билан кушиб кулланилса ЗО кг гача ортиши мумкин. Шоли турли тупрокларда уса олади. Дарё водийларидаги чукинди тупрокли ерлар шоли учун айникса кулай булади. Таркибида лойка заррачалар ва органик моддалар микдори куп булган огир, соз тупрокли ерларда шоли яхши усади. Кучли даражада боткокланган ва кумли тупрокли ерлар шоли учун яроксиздир. Шоли ернинг шурига анча чидамсиз. Шоли тупрок эритмасининг мукобил мухити РН - 4,5-5,7 га тенг булиши керак. Шоли киска кунли усимликларга киради, киска кунда шоли тез ривожланади. Узун кунда унинг ривожланиши секинлашади. Республикамизда туманлаштирилган шолининг барча навлари узининг пишиш муддати буйича кечпишар (130-140 кун ва ундан куп), уртапишар (115-125 кун) ва эртапишар (100-110 кун) гурухларга булинади. Экиладиган навлар: Авангард, Аланга, Арпа-шоли, Гулзор, Жайхун, Интенсив, Лазурный, Нукус-2, Толмас, УзРОС-7-13. 4.Шоли етиштиришда алмашлаб экишни ахамияти катта. Узбекистон шоличилик илмий текшириш институти маьлумотларига караганда 4 ва 6 далали алмашлаб экишда 40-60 ц дан хосил олинган булса сурункасига шоли экилганда25-27ц хосил олинган. Алмашлаб экишда шоли дон- дуккакли усимликлардан, кузги бугдой каби экинлардан кейин экилади. Шоли экиш учун ерни ишлаш кузги шудгорлашдан бошланади. Ерни кузда хайдаш шоли хосилдорлигини оширишда катта ахамиятга эга. Экишдан олдин ер текисланади, машинада шоли экиладиган майдонларда бир йула галтаклаш ишлари билан кушиб олиб бориш мумкин. Ерни ишлашда катор машиналар жумладан: КФС-2,4, КФС-3,6, ОРН - 1,6 маркали культуваторлар куллаш мумкин. Шоли озикага ута талабчан, гектаридан 40-50 ц шоли етиштириш учун Кораколпогистоннинг янги узлаштирилган ерларида 100-120 кг дан азот ва фосфор солинади. Иккинчи йили хар иккала угит солиш меьёри гектарига 120-150 кг гача етказилади. Эскидан хайдалиб келинаётган утлоки тупрокларда хар гектарига 180кг азот, 120кг фосфор солинади. 5.Уруглик шоли экишдан олдин махсус машиналарда тозаланган ва давлат андозасига жавоб бериши керак. Шоли тупрок ва сув харорати 12° С га етганда яьни совук булиш хавфи утиб кетгандан кейин экилади. Лекин асосан тупрок ва сув харорати 14-16° га етганда ёппасига экиш бошланади. Шоли экишни нихоятда киска муддатларда узоги билан 10-15 кун ичида экишни тугаллаш лозим. Шоли машиналарда оддий усулда каторлаб ва сочма килиб экилади. Хозирги пайтда Узбекистонда дон сеялкасида каторлаб экиш кенг таркалган. Сув бостиришдан олдин шолини ёппасига каторлаб катор ораси 15 ёки 7,5 см килиб СУ-4,2 СУБ-48,СЗБ-3,6 русумли дон сеялкаларидан фойдаланилади Шолини дон сеялкасида каторлаб экиб уругни тупрокни табиий намига ундириб олиш шоли етиштиришда янги прогрессив усуллардан хисобланади. Шолини самолётда хам экиш мумкин. Шоли экиш меьёри усимликларни кучат калинлигини белгилайди, экиш меьёри шоли навининг биологик хусусиятларига. тупрокни унумдорлигига, экиш муддатига ва усулига богликдир. Узбекистон шароитида гектарига 5-7,5 млн. донагача шоли экилганда яьни хар кв.м. ерда уримга кадар 250-350 туп атрофида ва 450-500 та унумдор рувакли поя булган такдирда шолидан мул хосил олинади. Экиш меьёри уругликнинг вазнига караб белгиланадиган булса бу курсаткич уругнинг хужалик жихатидан 100% яроклигича ва 1000 дона уругнинг вазнига караб хисоблаб чикарилади. Бу меъёр 180-230 кг гача узгариши мумкин. 6. Узбекистон шароитида доимий сув бостириб сугориш усули кулланилади. Бунда шоли экишдан олдин ёки экиб булиш биланок полларга сув бостирилади ва доннинг мум пишиклик давригача шу холатда сакланади . Узбекистондаги шоликор хужаликларда хозиргача ана шу усул кулланилиб келинади.Бундан ташкари шоли экиладиган янги ерларда шоли киска муддат сув бостириб сугориш усули хам кулланилади.Бу усул уругни машинада экишда кулланилади. Уруг экилгандан кейин полларга дархол сув бостирилади ва 3-5 кунгача сув катлами 5-6 см калинликда саклаб турилади, сунгра сув тухтатилади. Уруг униб чиккандан сунг сув бостирилиб охиригача шоли сувда усади. 7. Шоли кучат усулида етиштирилганда уругни экканга нисбатан купгина афзалликларга эга: 1. Шоли уруги кучатхонага экилиши муносабати билан кеч кузга колмасдан етиштириб олиш имконияти тугилади. 2.Кучат усули хар бир ердан унумли фойдаланиб икки марта хосил олишга имкон беради. 3.Шоли уруги 60-70% иктисод килинади. 4.Шолининг усув давринннг 30-35 куни кучатхонада утиши муносабати билан сув сарфи 20-25% тежалади. 5.Шоли хосилдорлиги эса уруг билан экишга нисбатан 15-30% юкори булади. Шолини бу усули такрорий экин сифатида экишда кулланилади. Бунда кучатхоналарга 20-30 майда уруг экилади. Асосий майдонга 20-30 июнда кучат кучириб утказилади.Бунда кучатхоналарга гектар хисобида 20-25 млн. дона уруг ёки 650-750 кг шоли уруги сепилади. Агар шоли кулда экиладиган булса уруглик шолини намлаб олиб экилади. Кучатхонада шоли нихолини олишда сув тизими ва бошка амалий ишлар умумий тавсия этилган агротехника асосида олиб борилади. Кучатхонада шоли 30-40 кунлик муддатда кучат килиш учун тайёр холга келади. Кучатлар асосий майдонга бир уяга 1-2 кучат экилади.Уя оралиги 10- 15 см килиб экилади, кучат килингандан сунг сув бостирилади. 8.Шоли хосилини йигиштириб олиш учун далани шунга тайёрлаш керак. Шоли донининг сут пишиш даврида полларга кираётган пайтида сув камайтирилади ва мум пишиш даврида умуман тухтатилади. Доннинг 85-90% тула пишиш даврида шолини уришга киришилади. Шоли ички муддатларда урилса доннинг тукилиши натижасида хосил камаяди ва шоли узок вакт туриб колса доннинг сифати пасаяди. Шоли олдин ЖНУ -4,ЖВН-6 машиналарида урилади, уриш баландлиги 15- 20 см булади. Сунгра далада куритилгандан сунг комбайнларда янчиб олинади.
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha