Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Январь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Шолининг биологияси ва етиштириш технологияси

Купить
МАВЗУ: ШОЛИНИНГ БИОЛОГИЯСИ ВА ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ РЕЖА: 1. Шолининг аҳамияти, келиб чиқиши, экин майдони ва ҳосилдорлиги 2. Шолининг систематикаси, биологик хусусиятлари ва навлари 3. Шолининг ривожланиш даврлари 4. Шолини етиштириш технологияси 5. Бегона ўтлар, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш 6. Шолини кўчат усулида етиштириш У тропик мамлакатлар аҳолисининг асосий озиқ-овқати ҳисобланади. 1 миллиардан зиёд аҳоли гуруч истеъмол қилади. Оқланган гуруч таркибида 75,2 % углеводлар (асосан крахмал), 7,7% оқсил, 0,4% ёғ, 2,2% клетчатка, 0,5% кул моддалар ва 14% сув бўлади. Гуручнинг ўзлаштирилиш коэффиценти энг юқори – 96%га, калориялиги 3594 (буғдойники-6310) га тенг. Таркибида клейковина йўқлигидан камдан-кам ҳолда шолидан ун тортилади. Шоли оқланганда 60-65% гуруч, 10-15% кепак ва гуруч муртаги, 20-25% қилтиқ ва бошқалар чиқади. Қайнатилган гуруч суви қадимдан дори-дармон сифатида маълум. Шоли крахмали тўқимачилик, парфюмерия ва медицина саноатида катта аҳамиятга эга. Шолининг ватани Жанубий Осиё ҳисобланади. Академик Н.И.Вавилов фикрича шоли Ҳиндистондаги маданий ўсимликлардан келиб чиққан деган фикрни олға суради. Академик П.М.Жуковский маданий шолининг асосий тури–Oryza sativaнинг ватани Шарқий Осиёнинг тропик мамлакатлари, бошқа маданий тури–Oryza glaberrina мустақил равишда Африка тропикларида маданийлашган деб ҳисоблайди. Шоли етиштириш тўғрисидаги дастлабки маълумотлар эрамизгача бўлган 2800 йилларга тааллуқли қадимги Хитой қўлёзмаларида учрайди. Бу экин Ҳиндистондан Хитойга, Японияга ва Ғарбий Эрон ҳамда Месопотамияга тарқалган. Марказий Осиёга қадимги Панжоб (Ҳиндистон)дан кириб келган. Қорақалпоғистонда шоли тахминан 2000 йилдан буён экилади. Умумий экин майдони 60 минг гектар атрофида, ўртача ҳосилдорлиги 40-46,5 га/ц., илғор хўжаликларда бу кўрсаткич 65-70 га/ц.га етиши мумкин. Дунёда энг кўп шоли экспорт қилувчи мамлакатлар АҚШ ва Тайланд бўлиб, уларнинг ҳиссасига жами экспортнинг 25 фоизи тўғри келади. Италия, Австралия ва АҚШда шолининг ўртача ҳосилдорлиги 60 га/ц. Шоли Oryza авлодига мансуб бўлиб, унинг 28 та тури мавжуд. Шулардан иккитаси: оддий шоли (Oryza sativa L.) ва очиқ донли шоли (Oryza glaberrima Stend.) экилади. Шолининг очиқ донли тури фақат Африка мамлакатларида экилади. Шоли иссиқсевар ўсимлик. Унинг уруғи 10-14 0 Сда уна бошлайди. 18-20 0 С уруғлари униши учун қулай, 34 0 Сда эса 2-3 кунда майсалари униб чиқади. 20-30 0 С шоли майсаларининг ўсиши ва тўпланиши учун энг қулай температурадир. Гуллаши даврида температура 18-20 0 С дан юқори, етилиши – сут пишиқлигида камида 15-18 0 С, мум пишиқлик даврида камида 12-15 0 С бўлиши керак. Ҳарорат - 1 0 С бўлганда шоли ўсимлиги нобуд бўлиши мумкин. Самарали ҳарорат йиғиндиси 2200 0 -3200 0 С. Шоли сувга жуда талабчан ва узоқ муддат бостириб суғоришга чидамли. Транспирация коэффиценти 510-800 га тенг, лекин бостириб суғориш шароитида бу кўрсаткич 310-450 га тенгдир. Шоли қисқа кун ўсимлигидир. Қисқа (8-10 соатли) кунда у яхши ривожланиб ҳосили тез етилгани ҳолда, узун (12-14 соатлик) кунда суст ривожланади. Шоли ҳар хил тупроқларда ўсавермайди, айниқса, дарё оқизиқлари унинг учун жуда қулайдир. Органик моддалар ва кўп миқдорда лойқа зарралари бўлган оғир соз тупроқли ерлар шоли учун энг яхши ер ҳисобланади. Шоли ботқоқ ва қумли тупроқли ерларда ўсмайди. У ернинг шўрига чидамли, зарарли тузлар миқдори 0,5% бўлган шўр ерларда ҳам бемалол ўса олади. Тупроқда азот кам бўлса шоли кучсиз тупланади, рўваги кичик ва донлар сони кам бўлади. Шоли, айниқса майсалашдан рўвакланишгача бўлган даврларда азотга ўта талабчан бўлади. Тупроқда фосфор етишмаслиги физиологик алмашинув жараёнларини ҳамда оқсил синтезини бузилишига олиб келади, тупланиш жадаллигини камайтиради, барглари энсиз, ингичка бўлиб шаклланади. Калийнинг етишмаслиги эса шолида қуруқ модда тўпланишини камайтиради. Шоли тупланиш даврининг охиридан гуллаш давригача калийни энг кўп ўзлаштиради. Ўзбекистонда шолининг кечпишар “УзРОС.7-13”, “Лазурный”, “Интенсивный” ўртапишар “Авангард”, эртапишар “Ўзбекистон- 5”, “Нукус-2” ва бошқа навлари экилади. Биринчи босқич – муртакдан ёш ўсимлик шаклланиш билан таърифланади. Бунда ўсимликда ўсиш конуси ва дастлабки учта барг- калеоптиле, пластинкасиз барг ва биринчи чинбарг ҳосил бўлади. Ўсиш конуси жуда калта (0,06 мм гача) бўлади. Бу босқич доннинг униб чиқиши ва майсалар пайдо бўлишига тўғри келади. Иккинчи босқич – ҳар бир барг (юқориги баргдан ташқари) қўлтиғида куртаклар пайдо бўлиши билан бошланади. Пастки барглар жойлашган қисмида барглар ва қўшимча илдизлар пайдо бўла бошлайди. Бу босқичнинг охирида бош поянинг ўсиш конусида юқориги барглар пайдо бўлади. Бу босқич майса чиқариш ва тупланишнинг бошланиш даврига тўғри келади. Учинчи босқич – ўсиш конусининг ўсиши билан асосланади, бунда унинг бўйи 0,14 мм га етади, бу босқичнинг охирида дўмбоқчали бошланғич рўвак ўқи ажралади. Кейин бу босқич тупланиш даврига ўтади. Тўртинчи босқич – учинчи босқичнинг давоми ҳисобланади. Бунда ўсиш конусида рўвакнинг иккинчи ва ундан кейинги тартиб шохчалари пайдо бўла бошлайди. Ўсиш конуси 0,2-0,5 мм гача узаяди. Бу босқич жуда муҳим ҳисобланади, чунки шохчалар ва бошоқчалар думбоқчалари қанча кўп ҳосил бўлса, рўвак шунча ҳосилдор бўлади. Рўвак аста-секин шаклланса, шохчалар ва бошоқча дўмбоқчалари кўпроқ ҳосил бўлади. Бунга шу даврда сув сатҳини ва ҳароратни 20 0 С гача пасайтириш йўли билан эришиш мумкин. Бу даврда азотли ўғитлар солиш ҳам рўвакнинг ҳосилдорлигига таъсир кўрсатади. Бу босқич шоли тупланишининг охирига тўғри келади. Бешинчи босқич - бошоқчалар шаклланиши, гул қобиқлари ва гул пайдо бўлиши билан бошланади. Босқичнинг охирида гулнинг органлари; уруғчи ва уруғкуртак ҳосил бўлади. Бу босқич найча ўраш даврига тўғри келади. Олтинчи босқич – уруғчи ва чангчидаги генератив тўқималар шаклланиши билан характерланади. Чангчи доначалари шаклланган бўлади. Уруғчи барча органлари (тугунча, устунча ва тумшуқчаси) билан бирга тўлиқ ҳосил бўлади. Бу босқич най чиқариш даврига тўғри келади. Еттинчи босқичда рўвакнинг органлари – бошоқчалар, қилтиқлар, гулнинг органлари жадал ўсади, улар 3-5 марта катталашади. Бу босқич найча ўраш даврининг охирида бошланади. Саккизинчи босқич - рўвак чиқариш, гуллаш ва уруғланиш даврига тўғри келади. Бунда чангчилар, тугунча, тумшуқча етилади ва уруғланиш содир бўлади. Тўққизинчи босқич – муртак пайдо бўлиши, муртак ва эндосперм шаклланиши билан асосланади. Бу босқичда уруғнинг муртаги ривожланади. Ўнинчи босқич – эндосперм ҳосил бўлиши билан бошланади, унда крахмал доначалари шаклланади. Эндосперманинг ташқарисида ҳужайраларнинг оқсил моддалари тўпланган алейрон қавати ҳосил бўлади. Ўн биринчи босқич доннинг тўлиқ етилиши билан характерланади. Дон етилиши давомида сут, мум пишиқлик ва тўлиқ етилиш даврларини изчиллик билан ўтади. Шолини ем-хашак ўтларидан кейин 3-4 йил сурункасига экиш мумкин. Шундан кейин арпа ёки буғдой ва улардан кейин соя ёки маккажўхори экиб, сўнгра яна 2-3 йил шоли экиш мумкин. Далани органик ўғитлар билан бойитиш катта аҳамиятга эга. Бунда сидерат ўғитлардан фойдаланиш самаралидир. Шоли экиш учун ажратилган далаларга шудгорлашдан олдин чириган гўнг ва фосфорли ўғитлар солинади. Сўнгра кузги шудгорни сифатли ўтказиш ҳамда бегона ўтлар ва ўсимлик қолдиқларини тупроқнинг ости қатламига кўмиш мақсадида предплужниклардан фойдаланиб 28-30 см чуқурликда ҳайдалади. Шоли экиладиган ерлар 3-5 йилда бир марта ПТН-40 плуги билан икки қатламда чуқур ҳайдалиши мумкин. Қиш ойларида эса сувнинг кўллаб қолишига йўл қўймаслик керак. Тупроқни баҳорда ишлаш чизеллаш ёки 12-15 см чуқурликда дискалашдан иборат. Шоли экишдан 1-2 кун аввал дала пухта текисланади. Шоли экиладиган майдонларга минерал ўғитлар солишнинг йиллик меъёри қуйидагича: гектарига 90 дан 180-200 кг гача азот, 60-120 кг фосфор ва 60-100 кг калий. Минерал ўғитларни ерга бўлиб- бўлиб солиш керак. Фосфорли ўғитларнинг ҳаммаси, азотли ўғитларнинг 30-40 фоизи ва калийнинг 50 фоизи ерни экин экиш олдидан ишлаш вақтида солинади. Ўсимликлар 3-4 та барг чиқарганда азот йиллик меъёрининг 30-35 фоизи солиниб биринчи озиқлантирилади, тупланиш даврида эса азотнинг қолган 30-35 фоизи ва калийнинг қолган қисми солиниб иккинчи марта озиқлантирилади. Калий кичик меъёрда (гектарига 30-60 кг) солинадиган бўлса, унинг ҳаммаси иккинчи озиқлантиришда солинади. Уруғларнинг унувчанлиги ва кўкариш қобилиятини ошириш учун 4-5 сутка давомида офтобда ёйиб қиздирилади. Бунинг учун улар асфальтланган майдончага ёки брезент устига 5-10 см қалинликда ёйилиб, вақти-вақти билан аралаштириб турилади. Кечаси эса бир ерга тўплаб, усти ёпиб қуйилади. Уруғлик шолини экишдан бир кун олдин оқар сувда ивитиш ҳам тавсия этилади. Шоли экиладиган майдонлар эни 200-300 м ва бўйи 600-1500 м бўлган карталарга баландлиги 30-35 см ли, эни 20 см бўлган маркалар олиб бўлинади. Шоли экиш муддати сувнинг 12-15 0 С гача исиши даври бўлиб, бу апрелнинг охири, май ойининг бошига тўғри келади. Шоли СУ-24, СУК-24, СРН-3,6 маркали дон экиш сеялкаларидан фойдаланиб қатор оралиғини 15 см дан қилиб 1-2 см чуқурликда экилади. Буни учун сеялка сошникларига чекловчи мослама ўрнатилади. Шоли машинада экилгандан кейин (экиш меъёри 220-240 кг) уруғлар униб чиқиши учун 3 кун давомида 1-6 см қалинликда сув бостириб қўйилади. Ўзбекистон шароитида гектарига 5-7,5 млн донагача шоли экилади. Экиш меъёри уруғининг вазнига қараб белгиланиши мақсадга мувофиқ. Ўзбекистоннинг турли шоличилик туманларида суғориш даври қарийб 100 кун давом этадиган ўртапишар нав шолини суғориш учун 1 га ерга 20-30 минг м 3 гача сув талаб қилади. Шолипояларга бостирилган сув қатлами қалин бўлса, маълум вақтдан кейин бегона ўтларга ҳалокатли таъсир этади. Масалан, курмакни майсалигида йўқотиш учун 5-7 кун давомида шолипояларга 20-30 см қалинликда сув бостириб қўйиш кенг қўлланилади. Гербицидлар танлаб (селектив) ва ёппасига (қириб ташлайдиган) таъсир қиладиган бўлади. Контакт таъсир этувчи гербицидларга 2,4-Д гуруҳига мансуб, таъсир этувчи моддаси дихлорпропионамид-пропанид бўлган стам Ф-34, рогью (АҚШ), суркопур (ГФР), ДЦПА (Япония)лар киради. Сувўтларни йўқотиш учун мис купороси халтачаларга солиниб, полларнинг сув кирадиган жойларга қўйилади ва шу ерда полларнинг ҳамма томонига тарқалади. Гектарига 10-12 кг ҳисобида препарат сарфланади. Агротехника кураш чора-тадбирларига алмашлаб экиш, ерни ишлаш, шоли экиш муддати ва усуллари, бегона ўтларни йўқотиш ҳамда экинни суғориш режими киради. Уруғларни тўла униб чиқишини таъминлаш ва ҳашаротлардан сақлаш учун уруққа пестицидли препаратлар юқтириш олдини олиш тадбирларидан бири ҳисобланади. бунинг учун 1 т уруққа 0,6 кг ТМТД, 0,3 кг ГХЦГ препаратларидан олиб, унга МФ-17 ёпишқоқ модда қўшилади ва ҳосил бўлган суюқлик 1 ц уруққа 2,5 л ҳисобидан юпқа қилиб юқтирилади ва уруғ намланади. Бу моддаларни фентиурам (гектарига 0,6-0,8 кг) деб аталадиган битта комплекс препарат билан алмаштириш ҳам мумкин. Шоли кўчат усулида етиштирилганда тўғридан-тўғри экканга нисбатан кўпгина афзалликларга эга: 1. Уруғи кўчатхонага экилиши муносабати билан шолини кеч кузга қолмасдан йиғиштириб олиш имкони яратилади. 2. Кўчат усули ҳар бир ердан унумли фойдаланиб, икки марта (буғдой-шоли) ғалла ҳосили олиш имкониятини яратади. 3. Шоли уруғининг 60-70 фоизи иқтисод қилинади. 4. Шоли ўсув даврининг 30-35 куни кўчатхонада ўтиши муносабати билан сув сарфи 20-25 фоизга қисқаради. 5. Шоли ҳосилдорлиги эса тўғридан-тўғри экканга нисбатан 15-30% юқори бўлади. Шоли экишдан олдин ерга 40 кг/га ҳисобида РК, гўнгдан эса 40 т/га ҳисобида солинади ва ўғит тупроқнинг 5-7 см юза қатламига аралаштирилади. Сўнгра шароитига қараб механизмлар ёрдамида ёки қўлда шоли экилади, Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида “Авангард” нави, Қорақалпоғистон Республикасида “Нукус-2” нави асосий экин сифатида кўчатхоналарга 1-10 майда экилади. Асосий майдонга 10-20 июнда кўчат кўчириб экилади. Такрорий экин сифатида кўчатхоналарга 20-30 майда уруғ экилади. Асосий майдонга 20-30 июнда кўчат кўчириб ўтқазилади. Бунда кўчатхоналарга гектар ҳисобида 20-22 млн.дона ёки 650-750 кг шоли уруғи сепилади, агар шоли қўлда экиладиган бўлса, уруғлик шолини намлаб экилади. Кўчатхонада шоли 30-40 кунлик муддатда кўчат қилиш учун тайёр ҳолга келади. Кўчатлар 25-30 кунлигида 5 кг/га ҳисобида азот ўғити билан озиқлантирилади. Бир ҳафтадан сўнг кўчатлар асосий майдонга ўтқазилади, яъни бу шолининг тупланиш даврини бошланишига тўғри келади. Кўчатлар асосий майдондаги бир уяга 1-2 кўчатдан экилади. Уя оралиғини 10-15 см қилиб экиш тавсия қилинади. Бунда гектарига 65-100 минг кўчат сарфланади. Шолипоядаги сув режими умумий агротехник талаблар асосида олиб борилади. Асосий майдонга шоли кўчати ўтқазилгандан сўнг биринчи ўғит 3-5 кундан кейин РК 40 кг/га ҳисобида берилади. 30 кундан кейин, яъни шоли 7-9 баргли бўлган даврида иккинчи ўғит берилади, бунда 40 кг/га ҳисобида берилади. Сув режими шоли пишгунга қадар умумий агротехник талаблар асосида амалга оширилади . Эътиборингиз учун ра ҳ мат!
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha