Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 431.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Январь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Сельское и лесное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Соя аҳамияти, биологияси ва етиштириш технологияси

Купить
С оя аҳамияти, биологияси ва етиштириш технологияси Режа:  1. Соя - аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши  2. Соя биологияси ва навлари  3. Соя етиштириш технологияси Аҳамияти .  Соя ўсимлиги озиқ-овқатда, техникада, консерва тайёрлашда, сут, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда, ем-хашак сифатида ишлатилади. Соянинг бундай ишлатилиши догннисифатига боғлиқ, таркибида 30-52% оқсил, 17-27% мой бўлади ҳамда 20% карбон сувлари мавжуд. Соянинг оқсили юқории сифатли, сувда тўла эрийди, яхши хазм бўлади.. Глицин аминокислотаси кўп бўлиб, бу ачитишда иштирок этиб, сут-қатиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш мумкин бўлади. Соя донидан мой, маргарин, пишглоқ, сут, ун, қандолатмаҳсулоти, консервалар ишлаб чиқилади. Мой- лак бўёғ саноатида, совун ишлаб чиқаришда қўлланилади, ер юзида ишлаб чиқарилаётган ўсимлик мойининг 40% ни соя мойи ташкил қилади.  Соянинг ватани - жанубий-шарқий Осиё. Хитойда эрамиздан 4 минг йил олдин маълум бўлган. қадимдан соя Ҳиндистон, Япония, Ботаник таъриф и .  Glycine hispida L . Бу бир йиллик ўтсимон ўсимликлар авлоди бўбиб, дуккаклиллар Fabaceae оиласига мансубдир.  Деҳқончиликда маданий тури - G hispida Max кенг тарқалган. Ёввоёи тури - G ussuriensis Rge. Уссурия тури табиатда тар қ алган .  Маданий тури 4 та кенжа турларга бўлинган : а ) Корея тури - G ssp korajensis Enk. б ) Манжурия тури - G ssp manshuria Enk. г ) Ҳинд тури - G ssp indica Enk.  Бу турлар ўсув даври , дуккагини , баргини катталиги , тупининг шакли , уру ғининг катталиги ва шакл бўйича фарқ қилади Биологияси  Соя баҳорги ўсимлик , ўсув даври 75-200 кун , соя иссиқсевар ўсимлик , уруғи 8-100 да униб чиқади , аммо муқобил ҳарорат 1700-32000, совуққа чидайди . Соя намсевар ўсимлик , бироқ илдизи яхши ривожланганлиги учун ўсув даврининг бошларида вақтинчалик сувсизликка чидайди . Гуллаш ва дон тугиш даврида сувсизликка чидамайди. Транспирация коэффициенти 450- 600 бўлади.  Соя ёруғсевар, қисқа кунли ўсимликдир. Соя унумдор, тоза тупроқларда, муҳити рН-6,5-7,0да, чириндиси етарли тупроқларда яхши ривожланади. Навлари. Ўзбекистон шоличилик ИТИда яратилган "Дўстлик", "Ўзбекистон-2", "Ўзбекистон-6", "Орзу" навлари экилмоқда. Соя навлари ўсув даври қ ў йидаги гуруҳларга бўлинади: Гуруҳлари Ўсув даври, кун Фойдали ҳарорат йиғиндиси, 0 С Ультра тезпишар 80 кундан кам 1700 дан кам Жуда тезпишар 81-90 1701-1900 Тезпишар 91-100 1901-2200 Тез ўртапишар 111-120 2201-2300 Ўртапишар 121-130 2301-2400 Ўрта кечпишар 131-150 2401-2600 Кечпишар 161-170 3001-3500 Жуда кечпишар 170 дан ортиқ 3500 дан ортиқ Ниҳоятда кечпишар - -  Соя ғўза, шоли билан алмашлаб экилади. Сояни кунгабоқар ва акация дарахти ёнига экмаслик керак (акс ҳолда ҳашаротлар соя экинзорига кўчади). Ерни тайёрлашда асосий тадбир - 22-25 см чуқурликда шудгорлаш. Бегона ўтлар кўп бўлса шудгордан олдин дискланади ёки чизелланади. Баҳорда борона қилинади. Экиш муддатигача зарурият бўлса, ёппасига культивация қилинади ёки чизелланади, ғ о вак тупроқларда борона билан мола бостирилади. Ўғитлаш  Ер ҳайдашдан олдин чириндиси кам тупроқларда 10-15т гўнг , 100 кг фосфор ва калий ўғити солинади, экишдан олдин - 20-30кг азот, экиш билан бир вақтда 10-15 кг NPK ва ўсув даврида 1-2 марта озиқлантирилади, бунда 30-50 кг фосфорли ўғит солинади. Нитрагин ишлатилмаса гектарига 100-150 кг азот солинади. Аммо бу меъёрда азотли ўғит қўлламасликка ҳаракат қилиш керак. Соя асосий экин сифатида апрелнинг охири, майнинг биринчи ўн кунлигида экилади. Такрорий экин сифатида кузги бошоқли экинлардан бўшаган ерларга экилади. Экиш усули кенг қаторлаб, қатор ораси 60 см, экиш чуқурлиги 4-6 см, экишдан олдин уруғ нитрагин (ризотрофин) билан ишланса эркин азотни ўзлаштириш жараёни фаол ўтади. Буни "Мобитоко" ёки ПС-10 машиналрида бажарилиш мумкин ва қуёш тушмайдиган жойда сал селгитиб дар  Ўсув даврида қатор орасига ишлов берилади, суғорилади. Суғориш сони 3-5 марта, меъёри 600-800 м3. Бегона ўтларга қарши гербицидлардан экишдан ордин трефлан (1-1,5 кг/га), майсаланиш даврида базарган (1,5-3,0 кг/га) қўлланилади. Шунингдек, рухсат этилган ишлаб чиқаришга кириб келаётган хорижий ва давлатимизда ишлаб чиқариладиган бошқа гербицидлар ҳам қўлланиши мумкин.  Касаллик ва ҳашаротларга қарши рухсат этилган кимёвий моддалар ишлатилади.  Соянинг ҳосили дон комбайнлари ёрдамида йиғилади. Кечпишар навларда ўсимликни қуритиш учун десикация қилинади. Бунинг учун магний хлорит (20 кг.) ёки реглан (3 л.) ишлатилади. Дуккаклар 45-55% пишганда бир гектарга 100 л. ҳисобидан ишчи эритма билан десикация қилинади.  Бунда йиғилган доннинг намлиги 14% дан ошмаслиги керак. Қ ўнғирбош экинлар билан сояни қўшиб экиш.  Силос тайёрлаш учун сояни маккажўхори, жўхори, судан ўти билан қўшиб экилади, чунки бундай аралиш кўкатлардан тайёрланган силиос зоотехника талабига жавоб беради. Соя билан маккажўхори бир қаторда ёки қаторларда навбатма- навбат жойлаштирилади. Маккажўхори, жўхори ва судан ўтининг экиш миқдори ўзгармайди, соя экиш меъёрини 75% экилади. Бирга экиладиган экинлар ўсув даври билан бир- бирига яқин бўлиши керак.  Шунингдек, бу экиш усулида экиш миқдоридан ташқари, ўғитлаш, суғориш тизимларини ҳам ҳисобга олиш лозим.  Кўп йиллик илмий ва амалий тажрибалар қўшиб экиш усулининг самарасини исботлаган.  Эътиборингиз Эътиборингиз учун рахматучун рахмат
Купить
  • Похожие документы

  • Qobiqlangan yeryong‘oq urug‘ini ekishning texnologik jarayonini takomillashtirish va ekish apparati parametrlarini asoslash
  • Faxriy yorliq
  • Hayvonlarni oziqlantirish
  • QIshloq xo'jalik hayvonlarini oziqlantirish
  • G’arbiy Afrika davlatlarida paxtachilik tarmog’ining rivojlanish xususiyatlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha