Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 768.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 09 Сентябрь 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Стресс профилактикаси

Купить
СТРЕСС ПРОФИЛАКТИКАСИ Инсоният ҳамиша ёруғ келажакка интилиб яшаган. У илмий-техника инқилоби натижасида табиатнинг кўплаб сир- асрорларини билиб олди. Бироқ, инсон унинг салбий оқибатлари намоён бўлишига ҳам гувоҳдир. Масалан, транспорт шовқинлари, жисмоний толиқиш, кам ҳаракатчанлик, турли зиддиятли вазиятлар, руҳий-маънавий номукаммаллик, сурункали асабийлик, руҳий зўриқишларга сабаб бўлмоқда. Хасталикларнинг келиб чиқиш сабаблари хилма-хил. Улардан энг асосийси инсоннинг руҳий муаммоларидан бири - СТРЕСС. Стресс ( инг. Stress -сўзидан олинган бўлиб ) таранглик, зўриқиш, деган маънони англатади. Ушбу ибора илк бор 1936 йили Канада олими Ганс Селье томонидан киритилган СТРЕСС БОСҚИЧЛАРИ  Тарангликнинг кучайиши (хавотирлик);  Стресс ҳолати (қаршилик кўрсатиш);  Ички тарангликнинг сусайиши (толиқиш) ; Тарангликнинг кучайиши (хавотирлик босқичи) Бу босқичда инсон организми мобилизацияси бошланади.Нафас олиш тезлашуви, қон босими ошиши, психик ҳолатнинг қўзғалиши намоён бўлади. Инсон эътибори тўлиқ қўзғатувчига йўналтирилади. Шу пайтнинг ўзида инсон ўз-ўзини, хатти-ҳаракатларини, хулқини, сўзларини бошқара олмай қолиши, кузатилади. Организм стрессдан ҳимоялаш механизмларини ишга тушуришни бошлайди. Бу босқичда инсон узоқ тура олмайди, агар организм бу босқични енгиб ўтса, ҳавотирлик босқичи аста секин сўна бошлайди. Агар, аксинча бўлса, стресснинг кейинги босқичи ишга тушади Қаршилик кўрсатиш босқичи Стресснинг иккинчи босқичида организм резерв кучларни сафарбар қилади. Организмнинг барча фаолияти катта куч билан ишлашни бошлайди. Бу босқичда вазият икки ҳил йўналишда ривожланиши мумкин: инсон ўта фаоллашиб, ўзида янги ҳаракатларга ва ғояларга куч топади, организм мобилизацияси намоён бўлади ёки аксинча, организм тормозлашиб, пассивлашади, инсон ўз-ўзини йўқотиб қўйиши кузатилади. Стресс ҳолатида инсон хатти- ҳаракатлари унинг индивидуал психик хусусиятларига боғлиқ. Толиқиш босқичи Агар стресснинг аввалги босқичлари бўлиб ўтса-ю, лекин организмнинг мослашувчанлиги суст бўлса, стресснинг учинчи босқичи – толиқиш юзага келади. Ушбу босқич стресс таъсири узоқ бўлганда кузатилади. Бу босқичда организм заҳирасининг сўниб бориши, заифлашуви кузатилади. Бундай жараёнлар кучли депрессияга ёки организмнинг касалланишига замин яратади. СТРЕСС ОҚИБАТЛАРИ Психоэмоционал зўриқиш (стресс)юракнинг ишемик касаллиги, қон босими ошиши, атеросклероз, неврозлар, ошқозон ва 12 бармоқ ичак яра касаллиги, ўсма шишлар, қандли диабет, тиреотоксикоз ва шунга ўхшаш кўплаб касалликларга олиб келади. Чунки бунда асаб толалари доимо зўриқади, таранглашади, оқибатда руҳий ва жисмоний қувват тақсимотида бузилиш рўй беради. Оилада, ишда ва жамиятда юз бериб турадиган зиддиятли ҳолатлар – салбий эмоционал стресслар бу мувозанатни издан чиқаради. СТРЕСС ОҚИБАТЛАРИ М утахассисларнинг таъкидлашича, касалликларнинг 70%и эмоционал бузилишлар, яъни стресс ҳолатлари билан боғлиқ экан. Европа мамлакатларида йилига миллионга яқин инсон стрессоген вазиятлар туфайли, юрак фаолияти бузилишидан оламдан ўтар экан . АТРОФДАГИЛАРГА НИСБАТАН ОРТИ ҚЧА ТАЛАБЧАН БЎЛМАНГ !!! Атрофдагиларга ортиқча талабчан бўлишингиз сизда руҳий зўриқишни юзага келтиради. Агар Сиз яқинларингизнинг доимий равишда камчиликларини танқид остига олиб, уларни ўзгартиришга киришган бўлсангиз – катта хатога йўл қўйган бўласиз. Донолардан бири “Агар сен вазиятни ўзгартира олмасанг, вазиятга нибатан ўз муносабатингни ўзгартир”, деб таъкидлаган экан. Шундай экан, атрофдагиларни шундайлигича қабул қилинг, вақти келиб улар ҳақиқатан ҳам ўзгарганининг гувоҳи бўласиз. Ҳар биримизда пайдо бўлаётган фикр ўз- ўзидан шу фикрга доир эмоционал ҳолатни уйғотади, бу ҳолат эса шу ҳолатга мос бўлган хатти-ҳаракатларни юзага келтиради. Шунингдек, ҳар қандай ижобий ҳаракат — юздаги табассум, бош ва елкани тик тутиш кабилар мияда ҳам ўз-ўзидан шу ҳаракатларга мос келадиган фикрни уйғотади. Демак, одамда руҳият ва кайфият, фикр ва ҳаракат ўзаро мутаносиблик касб этган. Шунинг учун сиз ҳам доимо ўзингизга ишонинг, бу ишонч эса кайфиятингиз орқали ҳаракатларингизда, юзингизда, юриш-туришингизда акс этиб турсин. Ҳаёт қадрига етинг, севимли машғулотларга вақт ажратинг Одамнинг ўз тан-сиҳатлигини сақлаш тизими уч асосий қоида : ўзини англай олиш, тарбиялай олиш ва ўз билимини амалга ошира олиш га асосланади. Инсон тан-сиҳатлигини сақлаш қурилмасига яна учта яхши туйғу : ишонч, умид ва муҳаббат киради. Улар ичида энг асосийси - ишонч инсон умри ва саломатлигининг асосидир. «Ихлос - халос», дегани шу бўлади. Инсон имкониятлари чексиздир. Ўз кучига ишонган одам ҳамма нарсанинг уддасидан чиқади. Фақат инсонда руҳ ва вужуд соф бўлмоғи, мияси хайрли ниятлар, тоза тилакларга тўлиқ бўлмоғи, бир сўз билан айтганда, одамда маънавият бирламчи бўлмоғи даркор Ташвишларни унутишга ҳаракат қилинг Ҳар кимга ўз ташвишларингиз тўғрисида сўзламанг. Тўғри, суҳбат давомида, сиз енгиллагандай бўласиз, бироқ бироз вақт ўтгач, ўз муаммонгизга ўралиб қолиб, яна биронта яхши суҳбатдошга мухтожлик сеза бошлайсиз. Шундай экан, асабларингиз дам олишига рухсат беринг, Асабларни эстрада куйларидан, уларнинг оғир, тез темпда ёзилган оҳангларидан асранг; - қўрқинчли, жангари кинолар ва кўрсатувларни кўришдан сақланинг; - ҳар хил оилавий, жамоа низоларига аралашманг, ҳаттоки уларни таҳлил қилишга киришманг . Лекин... Классик куйларни кўпроқ тингланг ва қанча кўп тингласангиз бош миянгизнинг ўнг қисми шунчалик ўз иш фаолиятини кучайтиради. Миянинг ўнг қисми эса онг ости иш фолияти учун жавобгардир. Қушларнинг сайрашига, дарахт барглари, ариқда оқаётган сув шивирлашига эътиборингизни қаратинг. « Бугунги кун келажакда қатор-қатор келадиган кунларнинг биридир, лекин бу кунлар айни дамдаги қиладиган ҳаракатинга, хулқ- атворинга боғлиқдир... Табиат берган инъомлардан оқилона фойдаланинг Сиз дам олишни эмас, фаол ҳаракатни танланг, бемаъни орзуни эмас, ҳақиқатни танланг. Хўмрайиб туришни эмас, кулиб қарашни танланг, душманликни эмас, муҳаббатни танланг. Ҳаётдаги ҳамма яхши нарсани танланг. Энг асосийси, ҳамиша ишлаш имкониятини танланг! Меҳнат қилиш, бардош бериш ғайратидан қайтарадиган одамларнинг гапларига қулоқ солманг. Барча норозилик, шубҳа-гумон, умидсизлик ва ўзингиздан нолишни бир четга йиғиштириб, бор кучингизни қийинчиликларни енгишга сарфланг. Ахир, эрта баҳорда очиладиган гуллар шамол ёки совуқдан шикоят қилмайдилар-ку?! Лолақизғалдоқлар тўсатдан қишнинг қайтишидан қўрқиб ер остига яшириниб олмайдилар ёки яқинлашиб келаётган ёзда кўпаядиган ёввойи ўт ва ҳашаротлардан қўрқиб ўсмай қолмайдилар-ку! Улар ноқулай шароитларга қарши туролганлари учун, ер ва тошларни ёриб чиқолганлари учун ҳам кишилар тарафидан ардоқланадилар . Сиз ҳам агар гуллаб-яшнамоқчи бўлсангиз, улардан ибрат олинг . Ўз эҳтиросингизни жиловлашни ўрганинг !!! Эмоция – бу биологик эҳтиёжларни тезда баҳолаш ва қондиришга бўлган зарурият ҳисобланади. Эмоциясиз ҳаёт бўлмайди. Эмоциялар (эҳтирослар) – субъектив сезги сифатида турларнинг сақланиб қолишида яшаш учун курашда муҳим аҳамият касб этади ва улар бош миянинг махсус лимбик қисми томонидан бошқарилади ҳамда дастлаб бош миянинг пўстлоғига йўналтирилади, сўнгра вегетатив асаб тизими ва эндокрин безлар орқали ички аъзоларга йўналтирилади, шунингдек, тезда бутун танани тўлиқ қамраб олади. Демак, оиладаги, ишдаги ва жамиятдаги зиддиятлар салбий эмоционал қўзғалишга сабаб бўлади, нохуш қўзғалишлар бош мияга тарқалса неврозларни, аъзоларга тарқалса турли ички касалликларни келтириб чиқаради . Инсон 5 та руҳий сабабга кўра касалланади: қаҳр-ғазаб ва хасад, хафагарчилик (алам), айбдорлик ҳисси, инжиқлик ва қайсарлик, ҳаётдан қўрқиш. Хасад қилманг!!! Сабаби шуки, беш дақиқа ҳасад ўтида қоврилган одам ўз умрини икки йилга қисқартиради. Ҳасадгўйлар бошқаларга нисбатан эртароқ қаришларини кўпчилик билади. Ҳасадга сурункали берилиш оқибатида қалбдан меҳр-оқибат, шафқат, муҳаббат узоқлашиб, кўзлар нурсизланади, салбий ҳиссиётлар ҳисобига кишининг куч-қуввати пасайиб кетади. Одатда ҳасадгўйларнинг юзига эрта ажин тушади. Бундай одамлар катта ишлар қилишга қодир эмас, улар ўз- ўзини қийноққа солиб, майда-чуйда ишлар гирдобидан чиқа олмай юраверадилар. Сизга жисмоний машқлар ёрдам беради Спорт стрессни енгишга ёрдам беради. Шундай экан, ўз руҳий ҳолатингизни соғломлаштирмоқчи бўлсангиз мунтазам равишда спорт билан шуғулланинг. Жисмоний меҳнат билан банд бўлишингиз, терлаб иш қилишингиз қонга эндорфин моддасини киритади, у эса эса кайфиятни яхшилаб, оғриқни қолдирувчи модда ҳисобланади. Демак, жисмоний машқлар ва жисмоний меҳнат «стресс қотили» ҳисобланади Шахсий муаммоларингиз билан фақат мутахассисларга мурожаат этинг Стрессга дуч келишдан қўрқишимиз мумкин, бироқ шифокор ёки психологга мурожаат этишдан қўрқмаслик лозим Мутахассис сизга керакли тавсия ва маслаҳатларни беради, сизга ҳавотирлик, тушкунлик, асабийлик ҳолатларини енгишга замин яратиб беради. Стресс профилактикаси  Табиий дамламалар , айниқса мойчечак (ромашка) дамламаси қадимдан ўзининг стрессга бардошлиликни кучайтирувчи воситаси сифатида тан олинган.  Кунига бир стакандан мазкур дамламани 3 махал ичиш тавсия қилинади.  Ялпиз, райхон каби хушбўй ўсимликларнинг шоҳ ва баргларини салқинда қуритинг, ёстиқча сифатида ишлатинг. Бундай ёстиқчалар сизга ижобий таъсир этиб, руҳий холатингизни тинчлантиради, уйқусизликни бартараф этади Стресс профилактикаси С В итаминини кўпроқ истеъмол қилинг. Соҳа мутахассисларининг таъкидлашича, «С» витаминини мунтазам истеъмол қилувчиларда қон босимининг ошиши, руҳий зўриқишда бўлиш ҳолати анча кам бўлар экан. Яъни, лимон, наъматак, смородина, малиналарни кўпроқ истеъмол қилинг. Стресс профилактикаси  Стрессни қисқа муддатли релаксация ёрдамида ҳам бартараф этиш мумкин. Қулай жойлашиб, кузингизни юминг. Ўзингизга маъқул бўлган ибора ёки сўзни танланг (масалан, «ҳаммаси яхши бўлади»). Эътиборингизни нафас олишга жамланг, ҳар нафас олганингизда ва чиқарганингизда ушбу иборани қайтаринг, Бу машқни ҳеч бўлмаганда кунига бир марта 10-20 дақиқада такрорланг. ЁДДА ТУТИНГ РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА!!!
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha