Суғурта ташкилотларида назорат ишларини ташкил этиш

Мавзу:  Суғурта ташкилотларида назорат ишларини 
ташкил этиш  
РЕЖА:
* Суғурта ҳақида тушунча ва суғурта фаолиятининг 
моҳияти ва ҳуқуқий асослари
* Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги 
Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги 
тузилмаси ва  вазифалари
* Суғурта назоратини олиб бориш босқичлари ва 
шакллари * Суғурта- юридик ва жисмоний шахслар тўлайдиган суғурта 
мукофотларидан  шакллантириладиган  пул  фондлари 
ҳисобидан  муайян  воқеа  юз  берганда  суғурта  товонини 
тўлаш  йўли  билан  уларнинг  манфаатларини  ҳимоя  қилиш 
тушунилади.
* Бугунги  бозор  иқтисодиёти  шароитида  ҳар  бир  суғурта 
хизматини  қўллаш  зарурдир.  Чунки,  хўжалик  фаолиятини 
ҳамда ишлаб чиқариш жараёни узлуксизлиги таъминлашда 
суғурта  жуда  катта  аҳамиятга  эгадир.  Шунингдек 
иқтисодий  ривожланган  давлатларда    суғуртавий 
хизматларга  бўлган  талаб  жудда  катта  бўлиб,  уларни  ҳар 
бир  фаолият  юритиш  даражасини  ажралмас  қисми 
ҳисобланади.  Бизга  аёнки  1917  йилдан  1990  йилгача 
суғурта  фаолияти  “Госстрах”  марказдан  туриб  яъни 
Москвадан бошқариларди.  * Республикамиз мустақилликка эришиши муносабати билан 
суғуртага бўлган талаб ва суғурта хизматлари кенг кўламда 
ривож  топиб  келмоқда.  Бунинг  ёрқин  ифодаси  тарзида 
айтиш  лозимки,  1993-1994  йилларда  Россиялик  ҳамкорлар 
билан  биргаликда  “АРК”  суғурта  гуруҳи  яъни  “Астраваз” 
номи  билан  машҳур  бўлган  суғурта  компанияси  ташкил 
топди.  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг 
фаромонига биноан 1997 йилда 18 февраль ва 25 февралида 
эса      “Ўзбекинвест”  экспорт-импорт  миллий  суғурта 
компанияси,  “Ўзагросуғурта”  давлат  акциядорлик  суғурта 
компаниялари ташкил қилинди.
* Бугунги  кунда  Ўзбекистон  Республикаси  суғурта  бозорида 
40   та    суғурта  компаниялари  100  дан  ортиқ  суғурта 
хизматлари  кўрсатмоқдалар,  уларнинг  3 2  таси  умумий 
суғурта,  8  таси ҳаёт суғуртасига ихтисослашган. * Мамлакатимизда  аҳоли  жон  бошига  тўғри  келадиган  суғурта  мукофотлари  ўртача  48,8  минг 
сўмни (6,0 АҚШ дол.) ёки унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 0,4 фоизни ташкил этмоқда.  
Таҳлилларга  қараганда,  суғурта  мукофотларининг  ЯИМдаги  улуши  Ғарбий  Европада  8,4; 
Осиёда	
  6,1; Россияда	  1,3; Қозоғистонда	  0,85 фоиздир
* Шу  билан  бирга,  ўрганиш  жараёнида  “Суғурта  фаолияти  тўғрисида”ги  Ўзбекистон 
Республикаси  Қонунининг  Ўзбекистон  Республикаси  Молия  вазирлиги  томонидан  ижро 
этилишини таъминлашда камчилик ва муаммолар мавжудлиги аниқланди.
* Бунинг  асосий  сабабларидан  бири  сифатида  “Суғурта  фаолияти  тўғрисида”ги  Қонуннинг 
ижроси  учун  махсус  ваколатли  орган  бўлган  Ўзбекистон  Республикаси  Молия  вазирлиги 
томонидан  қонун  талабларининг  тўлиқ  бажарилмаётганлиги  қайд  этилди.  Ижро  этилиши 
мажбурий  бўлган  тўловга  қобилиятлилик  нормативларини  ҳамда  уларни  аниқлаш  тартибига 
оид  зарур  меъёрларни  ишлаб  чиқиш,  суғурта  бозори  профессионал  иштирокчиларининг 
суғурта  фаолияти  тўғрисидаги  қонун  ҳужжатларига  риоя  этишлари  ҳамда  тўловга 
қобилиятлиликнинг  белгиланган  меъёрлари  ва  молиявий  барқарорликнинг  бошқа  талаблари 
бажарилишини назорат қилиш шулар жумласидан.
* Бунинг  оқибатида  суғурта  ташкилотларининг  суғурталаш  жараёнида  суғурталанувчилар  ёки 
суғурта  объектларига  нисбатан  ноқонуний  талаблар  қўйиш  орқали  объектни  суғурталаш 
ҳолатларининг учраётганлиги тўғрисида ҳақли эътирозлар билдирилмоқда.	
 
* Мавжуд  муаммолар  ўз  вақтида  бартараф  этилмаганлиги  сабабли  республикада  бозор 
тамойиллари  асосида  суғурта  бозорининг  жадал  ривожланиши  таъминланмаган,  аҳоли  ва 
тадбиркорлик субъектларининг суғурта бозорига нисбатан ишончи паст даражада қолмоқда. Ўзбекистонда су урта хизматлари бозорини ғ
ривожлантиришнинг  у у ий асослари	
ҳ қ қ
1993 йил 6 май - “Суғурта тўғрисида”ги Қонун
2002  йил  31  январь    -  «Суғурта  бозорини  янада  эркинлаштириш  ва  ривожлантириш 
чора- тадбирлари тўғрисида»  Қарор
2002 йилнинг 5 апрель  -  «Суғурта фаолияти тўғрисида» Қонун    
2002 йил 27 ноябрь  - “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари   тўғрисида” Қарор
2007  йил  10  апрел    -  “Суғурта  хизматлари  бозорини  янада  ислоҳ  қилиш  ва 
ривожлантириш чора-табдирлари   тўғрисида” Қарор
2008  йил  21  май  “Суғурта  хизматлари  бозорини  янада  ислох  қилиш  ва 
ривожлантиришга оид қўшимча   чора - тадбирлар тўғрисида” ПҚ
2019  йил  2  август  «Ўзбекистон  Республикасининг  суғурта  бозорини  ислоҳ  қилиш  ва 
унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг 
жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
2019 йил 2 августда   ПҚ қабул қилинди.
Қарорга  мувофиқ,  суғурта  бозорини  ислоҳ  қилиш  ва жадал 
ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди:
* суғурталовчиларнинг устав капитали минимал миқдорлари 2020−2022 
йилларда босқичма-босқич оширилади;
* даромадларнинг 20 фоизигача миқдоридаги ажратмалар ҳисобига 
шакллантириладиган суғурта ташкилоти захира жамғармасининг чекланган 
миқдори суғурта ташкилоти устав фондининг 50 фоизигача оширилади;
* суғуртанинг айрим турлари бўйича электрон полисларни («Е-полис») 
расмийлаштириш механизми жорий этилади. * 2020 йил 1 январдан:
* юридик  шахслар —  суғурта  брокерлари  ва	 суғурта  агентлари  учун 
ягона  солиқ  тўлови  ставкаси  комиссия  мукофотининг  13  фоизи 
миқдорида белгиланди;
* суғурта  ташкилотининг  бошқа  суғурта  ташкилотлари  устав 
фондларида иштирок этишига йўл қўйилмайди;
* суғурта захираларининг минимал даражаси белгиланади;
* Жисмоний  шахслар  даромадларининг  ҳаётни  суғурталаш  бўйича 
суғурта  мукофотларини  тўлаш  учун  йўналтириладиган  қисми 
юзасидан  солиқ  имтиёзлари  қуйидаги  шартларда  қўлланилади:
суғурта  суммаси  шартнома  бўйича  суғурта  даври  бошланиши 
санасидан камида 12 ойдан сўнг бир йўла тўланганда;
* рента  тўлаш  шартнома  бўйича  суғурта  даври  бошланиши  санасидан 
камида 12 ойдан сўнг бошланганда; * рентани  тўлаш  шартнома  бўйича  суғурта  даври  бошланиши 
санасидан 12 ой ўтмасдан бошланганда.
* 2020/2021 ўқув йилидан олий таълим муассасаларининг «Суғурта 
иши»  таълим  йўналиши  бўйича  сиртқи  ва кечки  бўлимларга  тест 
синовлари  ўтказилмасдан,  белгиланган  қабул  квоталаридан 
ташқари  пулли-контракт  асосида  қабул  қилиш  тартиби  жорий 
этилади.
* Ўзбекистон  Республикасининг  Қонуни,  23.11.2021  йилдаги  ЎРҚ-
730-сон  “ C уғурта фаолияти тўғрисида» қабул қилинди. * Суғурта қуйидаги соҳаларга бўлинади:
* ҳаётни  суғурта  қилиш  (жисмоний  шахсларнинг 
ҳаёти,  соғлиғи,  меҳнат  қобилияти  ва  пул  таъминоти 
билан  боғлиқ  манфаатларини  суғурта  қилиш,  бунда 
шартнома  бўйича  суғуртанинг  энг  кам  муддати  бир 
йилни ташкил этади);
* умумий  суғурта  (шахсий,  мулкий  суғурта, 
жавобгарликни  суғурта  қилиш  ҳамда  ҳаётни  суғурта 
қилиш  соҳасига  тааллуқли  бўлмаган  бошқа  суғурта 
турлари). Суғурта  бозорининг  профессионал 
иштирокчилари  суғурта  фаолиятининг  субъектлари  
ҳисобланади.
                    Суғурталовчилар,  суғурта  воситачилари  ҳамда 
бошқа  юридик  ва  жисмоний  шахслар  қонун 
ҳужжатларига  мувофиқ  суғурта  бозорининг 
профессионал иштирокчилари  ҳисобланадилар.
          Суғурта брокери, қайта суғурта брокери ва суғурта 
агенти  суғурта воситачилари  ҳисобланадилар .   Суғурта  шартномасига  мувофиқ  суғурта  товони 
(суғурта  пули)  тўловини  амалга  ошириш  мажбуриятини 
олувчи юридик шахс  суғурталовчи   деб ҳисобланади .
                    Суғурта  қилдирувчининг  номидан  ва  топшириғига 
биноан  суғурта  шартномаси  тузилиши  ва  ижро  этилишини 
ташкил қилиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик 
шахс  суғурта брокери   ҳисобланади .
                  Суғурталовчининг  номидан  ва  топшириғига  биноан 
суғурта  шартномасининг  тузилиши  ва  ижро  этилишини 
ташкил  қилиш  бўйича  фаолият  юритувчи  юридик  ёки 
жисмоний шахс  суғурта агенти   ҳисобланади . * Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 
27 ноябрдаги 413-сонли «Суғурта хизматлари бозорини янада 
ривожлантириш  чора-тадбирлари  тўғрисида»ги  қарорга 
мувофиқ  суғурта  фаолиятининг  классификатори  берилган 
бўлиб,  унга  мувофиқ  ҳаётни  суғурта  қилиш  соҳаси  4  та 
классга ва умумий суғурта соҳаси 17 та классга ажратилган Соҳалар Класслар
Ҳаёт 
суғуртаси 1  класс  Ҳаёт ва аннуитетлар суғуртаси;
2  класс  Никоҳ ва туғилиш суғуртаси
3 класс  Ҳаётни  узоқ  муддатли  суғурта 
қилиш;
4  класс  Соғлиқни суғурта қилиш Соҳалар Класслар
Умумий 
суғурта 1 класс  Бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш;
2 кла cc  Касалликдан суғурта қилиш;
3 класс  Ер усти транспорт воситаларини суғурта қилиш;
4 класс–  Ҳаракатланадиган темир йўл таркибини суғурта қилиш;
5-класс  Авиация суғуртаси;
6-класс  Денгиз суғуртаси;
7-класс  Й ў лдаги мол-мулкни суғурта қилиш;
8-класс  Мол-мулкни оловдан ва табиий офатлардан суғурта қилиш;
9-класс  Мол-мулкни зарардан суғурта қилиш;
10-класс Автофуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш
11-класс  Авиация суғуртаси доирасидаги жавобгарликни суғурта қилиш;
12-класс  Денгиз суғуртаси доирасидаги жавобгарликни суғурта қилиш;
13-класс    Умумий фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш;
14-класс    Кредитларни суғурта қилиш;
15-класс  Кафилликни (кафолатларни) суғурта қилиш;
16-класс  Бошқа молиявий таваккалчиликлардан суғурта қилиш;
17-класс    Ҳуқуқий ҳимоя билан боғлиқ харажатларни суғурта қилиш.       Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта 
сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги 
чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-
5177-сонли  Фармонига     мувофиқ 
Суғурта  фаолияти 
турлари 01.07.2014 
йилдан, минг 
евро  
эквивалентида 01.07.2018 
йилдан,  млрд 
сўмда
Умумий суғурта 1500 7,5
Ҳаёт суғуртаси 2000 10
Мажбурий суғурта 3000 15
Қайта суғурталаш 5000 30   47%
40% 5% 7% 1% 1%
Bank depozitlari
Qimmatli qog`ozlar
Ko`chmas mulk
Ustav fondida ishtirok
Zayomlar
Boshqalar  Sug’urta kompaniyalarining investision tarkibi Давлат суғурта назоратининг  
мақсади қуйидагилардан 
иборат:
суғурталанувчи 
жисмоний    ва 
юридик  шахслар 
манфаатларини 
ҳимоя қилишсуғурта  бозори  ва 
унинг  штирокчиларини 
ҳатти  харакатларини 
қонунчилик 
талабларига  мос 
бўлишини таъминлаш    Бугунги кунда, Давлат суғурта назоратининг асосий 
вазифалари :
-Суғуртачиларни молиявий барқарорлигини 
таъминлаш;
-Суғурта бозорида тенглик ва рақобатбардошликни 
таъминлаш;
-Суғурта хизматларидан фойдаланувчиларни хақ 
хуқуқларини ҳимоя қилиш
-Суғурта бозорини ривожланишида кўмаклашиш. * Ўзбекистон  Республикаси  Молия  вазирлиги  қошидаги 
Суғурта  назорати  Давлат  инспекцияси  Вазирлар 
Махкамасининг  08.07.1998  йил  №286    қарори  Давлат 
суғурта  фаолиятини  такомиллаштириш  билан  ташкил 
топди.Суғурта  назорати    Давлат  инспекциясини  фаолияти 
икки бўлимдан иборат: лицензия бўлими, суғурта фаолияти 
инспекция  қилиш  ва  суғурта  фаолияти  методологияси 
бўлими дан иборат эди.
* Вазирлар  Маҳкамасининг  2019  йил  31  декабрдаги  1060-
сон қарорига  кўра  Ўзбекистон  Республикаси  Молия 
вазирлиги  ҳузуридаги  Суғурта  бозорини  ривожлантириш 
агентлиги ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини 
ривожлантириш агентлигининг
ТУЗИЛМАСИ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини 
ривожлантириш агентлиги
  ВАЗИФАЛАРИ
* суғурта бозорининг ишлаши ва унинг профессионал иштирокчилари фаолияти 
очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;
* суғурта хизматлари истеъмолчилари ва суғурта муносабатларининг бошқа 
иштирокчилари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини 
таъминлаш, аҳолининг суғурта бозорига ишончини оширишга ва жамиятда 
суғурта маданиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;
* суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти, суғурта захираларини шакллантириш ва 
улардан фойдаланиш бўйича мажбурий норматив ва талабларни белгилаш, 
* суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан суғурта фаолияти 
соҳасидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек, уларнинг молиявий 
барқарорлигини таъминлаш бўйича белгиланган норматив ва талабларга риоя 
этилишини назорат қилиш;
* суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта брокерларининг суғурта 
фаолиятини лицензиялаш, актуарийлар фаолиятини сертификатлаш;
* суғурта бозорининг ҳолати ва унинг профессионал иштирокчилари 
фаолиятининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, масофавий назорат қилиш ва 
тезкор онлайн-мониторингини олиб бориш бўйича интеграциялаштирилган 
ахборот тизимини шакллантириш ва юритиш. * Шуни  таъкидлаш  лозимки,  устав  фондининг  камида  90 
фоизи  му a ссисларнинг  пул  маблағларидан 
шакллантирилади.  Суғурталовчининг  устав  фондини 
шакллантириш  учун  кредитга,  гаровга  олинган 
маблағлардан  ва  бошқа  жалб  қилинган  маблағлардан 
фойдаланишга йўл қўйилмайди.  
              I бос ичқ
III  бос ич	
қII  бос ич
қ суғурталовчи ва суғурта брокерларнинг 
суғурта фаолиятини лицензиялаш орқали 
назорат
суғурталовчилар фао	
 лияти устидан назоратни, 
хусусан, компаниянинг тўлов кобилиятини 
таъминлаш, суғурта заҳираларини 
шакллантириш, активларни қайтарилиш, 
фойдалилиқ ликвидлилик ва диверсификация 
принциплари асо	
 сида жойлаштириш билан  
боғлиқ суғурта ҳамда молия фаолияти устидан 
назор ат
компаниялар фаолияти текширувларини 
жойларда ўтказиш орқали назоратСуғурта фаолиятини назорат килиш миллий тизимида 
назоратни амалга оширишнинг уч боскичига ажратиш мумкин Су ғ урта фаолиятини 
назорат  қ илиш шакллари
Махсус  
ваколатли 
давлат органи Соли қ  
органлари Мажбурий 
су ғ уртани жорий 
қ илиш * Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ мажбурий 
суғурта  амалга  оширилади.  Мажбурий  суғуртани  амалга 
ошириш  ҳуқуқига  давлат  суғурта  ташкилотлари  эга  бўлиб 
келганлар,  бироқ  Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар 
Маҳкамасининг  2002  йил  27  ноябрдаги  413-сонли  «Суғурта 
хизматлари  бозорини  янада  ривожлантириш  чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги  қарорига  мувофиқ  устав  капитали  ҳажмини  500 
минг  АҚШ  долларига  тенг  миқдорга  етказган  ҳар  қандай 
суғурта  компанияси  лицензия  асосида  мажбурий  суғурта  билан 
шуғулланиш имкониятига эга бўлдилар. ® All rights reserved by Hasan 
Ahmedov    34 Суғурта назоратида 
қуйидагилар 
текширилади
Низом жамғармаси ва 
ўз маблағларининг 
ҳолати
Лицензия 
суғурталашнинг қайси 
турига берилганлиги Суғурта компанияси ишлаб 
чиққан бизнес-режада 
суғурта тарифи ва 
ставкаларини тўғри 
ҳисобланганлиги
Суғурта заҳираларини 
тўғри жойланиши * Суғурталовчи  суғурта  захиралари  маблағлари  қийматига 
эквивалент  бўлган  суммадаги  активларни  ажратиши  шарт. 
Ажратилган  активларнинг  умумий  қиймати  суғурта  захиралари 
маблағларининг  жами  миқдоридан  кам  бўлмаслиги  лозим. 
Ажратилган активлар маблағлари суғурталовчи томонидан фақат 
тегишли  суғурта  захираларининг  шакллантириш  мақсадига 
мувофиқ  ҳолда  ишлатилиши  мумкин.  Ажратилган  активлар 
гаров  предмети  ёки  кредиторга  кафилнинг  мажбуриятлари 
бўйича  пул  маблағларини  тўлаш  манбаи  сифатида  хизмат  қила 
олмайди. Ажратилган активлар қуйидаги активлардан иборат 
бўлиши мумкин эмас :
* суғурталовчининг таъсисчилари, акциядорлари ва 
ходимларига берилган қарзлар, шунингдек улар бўйича 
жамғарилган фоизлар;
* дебитор — боғлиқ шахсларнинг қарзлари;
* суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномасида белгиланган 
тўлов санасидан уч ойдан кўп муддат мобайнида суғурта 
қилдирувчилар (қайта суғурта қилдирувчилар) томонидан 
тўланмаган суғурта мукофотлари;
* солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича дебиторлик 
қарзлар;
* кафолат бўйича суммалар;
* мажбурият предмети бўлган активлар (қабул қилинган 
мажбуриятлар доирасида). * Суғурта ташкилотларида активларни 
жойлаштиришдаги мавжуд чекловлар
Т/р Активлар тури Ўрнатилган энг юқори чекловлар
Умумий суғурта Ҳаёт суғуртаси
1. Кўчмас мулк 20 фоиздан кам 30 фоиздан кам
2. Давлат қимматли қоғозлари 75 фоиздан кам 90 фоиздан кам
3. Акциядорлик жамиятининг битта 
акцияси 30 фоиздан кам 30 фоиздан кам
4. Акциядорлик жамиятининг умумий 
акциялари 40 фоиздан кам 50 фоиздан кам
5. Суғурта полиси билан таъминланган 
қарзлар рухсат этилмайди 10 фоиздан кам
6. Қатнашувчиларнинг бошқа 
ҳуқуқлари 10 фоиздан кам 10 фоиздан кам
7. Банк депозитлари 25 фоиздан кам 25 фоиздан кам 245-модда. Солиқ солишдан озод қилинадиган суғурта хизматлари
Суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш 
хизматлари бўйича суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари 
томонидан амалга ошириладиган суғурта қилиш бўйича хизматлар бу 
хизматлар натижасида:
1) суғурта бозорининг профессионал иштирокчиси қуйидагиларни олса, 
қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:
суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш 
шартномалари бўйича суғурта мукофотлари;
қайта суғурта қилишга топширилган шартномалар бўйича воситачилик 
ҳақи ва тантьемалар;
суғурта агенти, суғурта ва қайта суғурта брокери, сюрвейер ҳамда суғурта 
бозорининг бошқа профессионал иштирокчиларининг хизматлари учун 
воситачилик ҳақи;
суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари (актуарийлар, 
ажастерлар, сюрвейерлар, ассистанс хизматлари ва шу сингарилар) 
кўрсатган хизматлардан олинадиган даромадлар;
қонунчиликка мувофиқ суғурталовчига ўтган, суғурта қилдирувчининг 
(наф олувчининг) етказилган зарар учун жавобгар шахслардан талаб қилиш 
ҳуқуқини реализация қилишдан олинадиган маблағлар;