Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 960.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ta`lim deportamentidagi psixolog ishi

Купить
Ta`lim deportamentidagi psixolog ishi. Reja: 1. Психологик хизмат предмети 2. Психологик хизмат хақида низом . 3. Психолог ишини нимадан бошлаши керак? Mavzu: Ta`lim deportamentidagi psixolog ishi. Психологик хизмат предмети. Психологик хизмат АҚШда 1800 йиллардан бошлаб ривожлана бошлади. АҚШ нинг биринчи амалиётчи психологлари ўз-ўзини тарбиялаш муаммосини ўрганган экспериментал психологлар эдилар. Америка мактабларида ақлий тараққиёт коэффицентини аниқлаш кенг тарқалиб, кейинчалик «Гайденс» хизматининг ривожланишига олиб келди. • Француз мактаб психологиясининг отаси Альфред Бине бўлиб, у бу соҳада 1894 йилдан бошлаб иш бошлаган. 1905 йилда Франция таълим вазирлиги Бинега умумий дастур бўйича ўқий олмайдиган болаларни текшириш муаммоси билан мурожаат қилади ва шу тариқа ақлий тараққиётда орқада қолган болаларни ажратадиган Бине-Симон тести яратилди.  Психологик хизматни 3 нуқтаи назардан қараб чиқиш мумкин:  Илмий нуқтаи назар.  Ташвиқот нуқтаи назар.  Амалий нуқтаи назар.  Фақат мана шу нуқтаи назарларнинг бирлигигина психологик хизмат предметини ташкил этади.  Илмий нуқтаи назар психологик хизматнинг методологик муаммоларини ишлаб чиқишни назарда тутади. Бу йўналиш ижрочиларининг асосий функцияси мактаб психологик хизматида ишнинг психодиагностик, психокоррекцион ва ривожлантирувчи методларини ишлаб чиқиш ва назарий асослашга бағишланган илмий тадқиқотларни ўтказишдан иборат.  Ташвиқот нуқтаи назари халқ таълими ходимларининг психологик билимлардан фойдаланишни назарда тутади. Бу йўналишда асосий ҳаракатлантирувчи шахслар бўлиб, педагоглар, методистлар, дидактлар майдонга чиқади.  Хизматнинг амалий нуқтаи назарини мактаб психологлари амалга оширадилар, уларнинг вазифаси - у ёки бу аниқ вазифани ҳал қилиш учун ота-оналар, ўқитувчилар, синф жамоаси, болалар билан иш олиб боришдан иборат.  Ҳозирги босқичда психологик хизмат фаолиятининг 2 йўналиши: долзарб ва келажак йўналишлари мавжуд. Долзарб йўналиш ўқувчилар таълим тарбиясидаги қийинчиликлар, улар хулқ- атворидаги, мулоқотдаги ва шахси шаклланишидаги бузилишлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга қаратилган. Психологик хизмат хақида низом .  Психологик хизмат хақида Низом 6 бўлимдан иборат. Улар:  Умумий қоидалар.  Психопрофилактик ишлар.  Психодиагностик ишлар  Ривожлантирувчи ва коррекцион ишлар.  Психологнинг маслаҳат бериш ишлари.  Психологик хизмат ходимларининг масъулияти акс этган.  Умумий қоидалар қуйидаги бандларни ўз ичига олган.  Психологик хизмат халқ таълими ва олий ўрта махсус таълим тизимининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.  Психологик хизмат мутахассислари барча муаммоларни ҳал қилишда ҳар қайси шахснинг /педагог, ўқувчи, талаба, ота-она/ манфаати ва унинг ҳар томонлама гармоник ривожланишидан келиб чиққан ҳолда ёндашади.  Психологик хизмат мутахассислари ўз фаолиятиларини тиббиёт ходимлари, дефектологик хизмат, муҳофаза қилиш ташкилотлари, муайян комиссиялар, балоғатга етмаган ўсмирлар инспекцияси, ота-оналар қўмитаси, ишлаб чиқариш жамоаси, жамоатчилик билан узвий алоқада амалга оширадилар.  Амалиётчи психологлар ўқитувчига берилган барча имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Уларнинг меҳнат таътили муддати барча ўқитувчилар билан баробардир. Ўқувчилар сони 500 гача бўлган мактабларда 1 штат бирлиги психолог ишлаши зарур. Касб-ҳунар коллеж- ларида ўқувчилар сони 250 та бўлса, 1 штат бирлиги психолог ишлаши зарур. Боғчаларда ҳар 2 боғчада 1 психолог ишлаши мақсадга мувофиқ.  Олий ва ўрта махсус, халқ таълими тизимидаги психологларнинг фаолияти, психологик маслаҳат ва муаммоланинг ижтимоий-психологик фаол усуллари, психокоррекцион, психодиагностика, ижтимоий, педагогик, болалар психологияси соҳалари бўйича умум психологик тайёргарлик олган, психологик ихтисосга эга бўлган мутахассислар томонидан амалга оширилади. Психолог ишини нимадан бошлаши керак? Бугунги кунда кўпчилик умумий ўрта таълим мактаблари ўзининг психологларига эга. Бироқ шунга қарамай директор ва ўқитувчилар кўпинча психологнинг қўлидан нима келиши мумкинлигини яхши тасаввур этолмайдилар. Уларга психолог ҳамма муаммоларини бир зумда ҳал қилиб берадигандек туюлади. Аммо психологнинг мактабда иш бошлаганидан кейин мактабда ташқи жиҳатдан ҳеч нарса ўзгармаганини кўришгач, уларда «Мактаб психологининг ўзи нима кераги бор?» деган типдаги саволлар туғилади.  Психологик хизматнинг умумий мақсадларидан келиб чиқиб, психолог умумий ўрта таълим мактабида қуйидаги вазифаларни бажариши талаб этилади:  1. Болаларнинг ҳар-бир ёш босқичида шахс сифатида ва интеллектуал жиҳатдан тўлақонли ривожланишини таъминлаш, уларда ўз-ўзини тарбиялаш ва ривожлантириш қобилиятини шакллантириш:  2. Ҳар бир болага индивудуал ёндашувни ва унинг психологик- педагогик ўрганилишини таьминлаш:  3. Боланинг интеллектуал жиҳатдан ва шахс сифатида ривожланиш жараёнида юз бериши мумкин бўлган четга чиқишларни профилактика қилиш.  Демак, умумий ўрта таълим мактабида ишни бошлашдан аввал психолог:  1. Ўзининг педагоглар жамоаси ва мактаб маъмурияти билан бўлган муносабатларни тўғри йўлга қўйиши.  2. Ўз ишининг асосий мақсади - бу боланинг оптимал ривожланишини таъминлаш эканини доим ёдда сақлаши.  3. Ўзининг фаолиятида профилактик ишга у билан бевосита боғлиқ бўлган диагностик ва ривожлантирувчи ишга алоҳида эътибор билан қараши (ахир касални тузатгандан унинг олдини олган маъқулроқ- да) лозим бўлади. Психологияда индивидуал маслаҳат бериш ёки гуруҳий тренинглар ўтказиш билан шуғулланиш яхшими?  - Ота-оналар ўқитувчилар ва ўқувчилар билан мулоқатда юмшоқ бўлган яхшими ёки қатъий турган яхшими?  - Менга кўпроқ қайси психотехника тўғри келади: «гештальттерапиями, психодраммами ёки тана терапиясими?  - Қайси ёш даври билан шуғулланганим яхши: кичик мактаб ўқувчилари, ўсмирлар, ўспиринлар?  - Қайси муаммони танлаганим яхши?  -Ўзим бир неча марта турмушга чиқиб, ҳозир ажрашиб, ёлғиз яшаётган бўлсам, оилавий жуфтларга маслаҳат бера оламанми?  - Ўзимнинг болаларим йўқ бўла туриб (бўлмаса ҳам керак), ота- оналарга фарзандлар тарбияси бўйича маслаҳатлар бера оламанми?  - Агар уйда турмуш ўртоғим билан доимо уришиб, шахсий муаммоларни тўғри ҳал қилишни билмасдан туриб, ўқитувчи ва ўқувчилар орасидаги низолар бўйича маслаҳатлар бера оламанми?  - Сизда уйингизда, ишингизда ҳаммаси жойидами?  мактабда иккала усул билан ҳам ишлашга тўғри келади, лекин танлаш имконияти мавжуд бўлса, сизнинг индивидуаллигингиз учун қайси усул кўпроқ мос келади, сиз қайси усулда кучли эканлигингизни қандай тушуниш мумкин.  Мактаб психологи - бу ўқитувчилар билан кириша оладиган педагогик жамоа томонидан тан олинган, ота-оналар ва ўқувчилар орасида касбий обрўга эга бўлган психолог амалиётчидир. Унга мактаб ҳаёти яқин ва тушунарли, у кўпгина психологик-педагогик жамоалар билан шуғулланишга психодиагностик ва психокоррекцион иш методларини эгаллашга тайёр. Бошқача сўзлар билан айтганда, мактаб психологи бу ҳар томонлама етук, билимли, универсал инсон.  Агар психолог назариётчи - психологларнинг семинарларига доимо қатнашиб, турли хил психологик ассоциацияларга аъзо бўлса, буларнинг бари унинг мутахассис сифатида ўсишига, мактаб ҳаётидаги одатий фактларга янгича қарашнинг шаклланишига олиб келади. Мактаб психологи нашр қилинган ишларни ўқиб, экспериментал тадқиқот натижалари билан қизиқиб танишиши мумкин. Мактаб амалиётига яқин фактларни билиш дунёқарашни кенгайтиради, мактабдаги ишларни ва ўз муваффақиятларини тўғри баҳолаш имкониятини беради.  Психолог ўқитувчилар ва ўқувчилар билан шахсий алоқа ўрнатмайди. Натижада ўқувчилар ва ўқитувчилар экспериментал тадқиқотларда иштирок этишдан қоча бошлайдилар, чунки улар буларнинг бари ўқувчиларга ёки мактаб маъмуриятига кераклигини тушунадилар. Улар: «Биз инсон сифатида психологга керак эмасмиз. Биз унга фақат эксперимент ўтказиш учун керакмиз»,- дея бошлайдилар. Кейин нима бўлиши мумкин? Охирида психолог бу мактабдан кетади, эксперимент ўтказишга қулайроқ бошқа мактабни излайди: унинг фаолияти кенгайиб боради, мактаблар бўйича қиёсий таҳлил қилиш учун имкониятлар кенгаяди. Мактабга қандай психолог кераклиги хақидаги савол ҳамон очиқ қолмоқда.  Мактабга экспериментатор-психолог ишлаш учун келди. У ўзининг «ишчи муаммосини» танлайди, тадқиқот обеъктини аниқлайди, экперимент ташкил қилади, мураккаб диагностик методикаларни ва бошқа методикаларини қўллайди, экспериментал материал йиғади, уларни қайта ишлайди ва психологик журналга мақола ёзади. Кўпинча ўқувчилар ва ўқитувчилар иштирок этган татқиқот ишлари ҳақида маълумот берилмайди. Агар психолог экспериментатор тадқиқот натижалари бўйича мактабда маъруза қилса-да, кўпроқ «тараққиёт даражалари, тадқиқот методлари», «коррекцион боғланишлар» ҳақида тўхталиб ўтади. Бундай таҳлилда ўқитувчилар ўзлари ҳақида ҳеч нарса билиб олмайдилар, ўзларини «тажриба ўтказувчи қуёнлар» сифатида фойдаланганликларини ҳис қиладилар.  Психологиядаги психопрактика йўналиши ҳаётимизда ҳар доим мавжуд бўлган, сўнгги вақтларда бу йўналишга қизиқиш ортди. Бу инсоннинг психик ҳолатини бошқаришга, унинг психик кучларини такомиллаштиришга ва ривожлантиришга психотехник машқлар тизими билан боғлиқ. Республикамизда шарқ психопрактикаси ҳамда ғарбда яратилган ҳамда мослаштирилган психотерапевтик дастурлар (гештальттерапия, психодрамма, трансакт анализи, нейролингвистик программалаштириш ва бошқалар) кенг тарқалган. Психопрактика ҳар бир турининг асосида инсон ҳаётига яқин бўлган ҳолат маълум концептуал тамойиллар тизими ётади ва улар муаллифнинг шахслараро муносабати ва ҳаётни кузатишлари асосида содда шаклда баён этилади. Маъмуриятга, болалар, ўқувчилар, талабаларга (ётоқхонада, клубларда, кутубхоналарда) қизиқтирувчи масалалар бўйича болалар, ўқувчилар, талабаларнинг психик ўсиши хусусиятларига оид маълумот бериши, ўғил ва қизларни асраб олиш, оналик ва оталикдан маҳрум қилиш, ташкилотларни ғамхўрлик ва васийлик тўғрисидаги қабул қилган қарорга муносабати, шахс тақдирини ҳал қилишда қатнашиши ва маслаҳатли фикр бериши лозим.  Ота оналарга боланинг психик ривожланиши хусусиятларини шахс сифатида шаклланиши, ўзаро муносабат мақомлари, бунда фарзандларнинг ёши, жинси, индивидуал-типологик хусусиятлари муаммоси бўйича илмий-амалий маслаҳатлар беради.  Янги типдаги мактабларга ўрта-махсус ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, академик лицей талабаларига уларнинг имконияти, истиқболи тўғрисида илмий – амалий хусусиятга молик консультатив ишлар олиб бориш: ёшларни саралаш, танлаш, касбга яроқлилик даражасини аниқлаш, танлов комиссиясида маслаҳатчи сифатида иштирок этиш. 02 4B 1A 0C 23 0D 0B05 1E 221605 0D 02  Психолог болалар, ўқувчилар, талабаларнинг ёш хусусиятларини ҳамда жадал ривожланишини ҳисобга олувчи, уларни психикасининг барча жабҳаларини қамраб олувчи динамик тараққиётга кафолат берувчи дастур ишлаб чиқаришга бутун фаолиятини йўналтиради, ижтимоий ўсиш талабига жавоб берувчи, умуминсоний, этнопсихологик хусусиятлар муҳитида камолатга интилувчи шахсни таркиб топтиришни бош мақсад деб танлайди. а) Амалий психологнинг махсус иши, б) машғулот айрим болалар, ўқувчилар, талабалар гуруҳига тарбиявий таъсир ўтказишга йўналтирилган бўлади, в) ота-оналар педагогик жамоа иштирокида тарбиявий тадбирлар тарзида машғулотлар олиб бориш назарда тутилади. Ривожлантирувчи ва коррекцион ишлар психолог томонидан ҳар хил шаклларда, вазиятларда ҳал қилинади: 19 2F Foydalanilgan adabiyotlar. Возрастние и индивидуалное различее памати. Под.ред А А Смернова М1967 ст3000 Драгунова Т В Обшение с товаришами какая асобая сфера жисни подростков.Возрастние и индивидуалние асобинности младщих подростков М1967 ст305-318 Дрефенштейн Э Индиведуалние асобенности индеведуалное развития. Школа ГДР. Проблема обучение и воспитания М1981 ст 249-338
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha