Табиий, моддий кадриятларимизнинг жаҳон иқтисодиётига қўшишдаги аҳамияти

Табиий, моддий кадриятларимизнинг жаҳон
иқтисодиётига қўшишдаги аҳамияти
  Режа: 
 
Kириш. 
1. Табиий қадриятлар ва уланинг жамият таракиётидаги роли 
2. Табиий қадриятларнинг моҳияти ва жамиятдаги ўрни. 
3. Мустакиллик даврида табиий ва иқтисодий қадриятлар халқ 
фаровонлиги хизматида. 
4. Табиий, моддий кадриятларимизнинг жаҳон иқтисодиётига 
қўшишдаги аҳамияти. 
5. Бозор иқтисодиётини шакллантириш— жаҳон ҳамжамиятига 
киришининг муҳим омили. 
6. Миллий ва минтақавий иқтисодий қадриятларни 
уйғунлаштиришда давлатлараро   алоқаларнинг аҳамияти 
  Xулоса. 
 Aдабиётлар. 
 
 
 
 
  Kириш.
Инсон эҳтиёжларини қондиришда табиий қадриятлар катта аҳамият касб
этади.   Табиий   қадриятларга   ер   ва   ер   ости   бойликлари,   сув,   хаво,   ўрмонлар,
ўсимликлар, хайвонот дунёси ва бошқалар киради. 
Марказий   Осиё,   хусусан,   Ўзбекистон   замини   хилма   хил   қазилмаларга
бой.   Ер   юзасига   яқин   ётган   қазилмаларнинг   аксарияти   очилган   ва   улар   халқ
хўжалиги, фан ва техника таракқиёти учун хизмат қилмоқда. Шу билан бирга
хали   очилмаган,   руёбга   чиқмаган   конлар   ҳам   кўп.   Бу   конларнинг   жуда   оз
қисми   бевосита   ер   юзига   чиққан   бўлса,   аксарияти   ер   ичкарисида   яшириниб
ётибди. 1
  Иқтисодий аҳамиятга  эга бўлган табиий хом  ашё уюмлари «фойдали
қазилмалар»   Ўзбекистон   Республикасининг   миллий   бойлиги,   унинг   асосий
қадриятларидандир. Ўзбекистон беҳисоб табиий бойликларга, қулай жуғрофик
мухитга эга. 
Табиат табиий ресурслар манбаидир. Табиий ресурслар, яъни ёнилғи, ҳар
хил   металлар,   рудалар,   ҳаво,   сув,   ўсимликлар,   хайвонот   дунёси   бўлмаса
инсоният яшай олмайди. Табиат биз учун моддий неъматларнинг бош манбаи
сифатида   ҳам,   coғлик,   шодлик,   турмушга   меҳрмухаббатнинг   ва   ҳар   бир
кишидаги   маънавий   бойликларнинг   битмас   туганмас   омили   сифатида   ҳам
ўзининг ғоят зўр аҳамиятини ҳеч қачон йуқотмайди. 
  Она   Ер   кишилар   учун   моддий   неъматлар   манбаи,   дастлабки   меҳнат
воситаларининг   хазинасидир,   инсоният   тараққиётининг   бешигидир.   Ердан
инсон   ўзи   учун   зарур   нарсаларни   ундиради.   Ер   инсонни   боқади.   Таниқли
инглиз иқтисодчи олими Вильзм Петти айтганидеқ,  меҳнат бойликнинг отаси
бўлса,   Ер   унинг   онасидир.   Инсоннинг   кундалик   ҳаёти   ва   севинчлари   ҳам   Ер
туфайлидир.   Шундай   экан,   инсон   учун   ғоят   даражада   мухим   ва   зарур   бўлган
ҳаёт манбаи Ерни қадрламаслик эъзозламаслик мумкин эмас! 
Зотан, Ўзбекистан Конституциясининг 55-моддасида ёзиб қўйилган: «Ер,
ер   ости   бойликлари,   сув,   ўсимлик   ва   ҳайвонот   дунёси   ҳамда   бошқа   табиий
1  Қаранг: Ҳамроев И. Кўз илғамас хазиналар. -Т.: Фан,1990.  захиралар   умуммиллий   бойликдир,   улардан   оқилона   фойдаланиш   зарур   ва
улар давлат мухофазасидадир» 2
. 
Инсон меҳнати, хатти-ҳаракати, ақл заковати билан яратилган «иккинчи
табиат»,   яъни   турли   туман   моддий   бойликлар,   завод   ва   фабрикалар,   ишлаб
чиқариш   кучлари,   транспорт   воситалари,   асбоб-ускуналар,   турар   жой,   мол-
мулк, ноз-неъмат ва шу қабилар моддий қадриятлар ҳисобланади. 
Маълумки,   моддий   қадриятларнинг   асосини   жамиятимизнинг   моддий
техника   базаси   ташкил   қилади.   Инсоният   жамиятининг   ҳар   бири   ўзига   хос
моддий   техника   базасига   эга.   Улар   бир-биридан   сифат   жиҳатидангина   эмас,
балки   миқдор   жиҳатдан   ҳам   фарқ   қилади.   Тош   ва   ёғочдан   ясалган   содда
қуролларни   ишлатиш,   ёйнинг   ихтиро   қилиниши   ва   ов   қилиш,   оловдан
фойдаланишнинг   кашф   этилиши,   металлдан   меҳнат   қуролларини   ясаш   ва
бошқа   шу   қабилар   ҳаммаси   ибтидоий   жамият   моддий   техника   базаси   учун
ҳарактерлидир.   Бироз   такомиллашган   меҳнат   қуролларини   дехқончилик,
ҳунармандчилик  ва  қурилиш ишларида  қўллаш,  оғир  жисмоний меҳнат  талаб
қиладиган   барча   соҳаларда   қулларнинг   меҳнатидан   шафқатсизларча
фойдаланиш   қулдорлик   жамиятининг   моддиий   техника   базаси   учун   хос
белгилардир.   Шамол   ва   сув   тегирмонларидан   фойдаланиш,   металларни
эритиш   ва   уларни   қайта   ишлаш   йўлларини   яхшилаш   феодал   жамиятига
тааллуқли   моддий   техника   базадир.   Йирик   ва   кучли   машиналарни   ихтиро
қилиш,   ижтимоий   ишлаб   чиқаришда   фан-техника   ютуқларидан   кенг
фойдаланиш,   ишлаб   чиқариш   жараёнларини   автоматлаштириш   ва
механизациялаштириш,   янги   технологияни   жорий   этиш,   табиий,   моддий   ва
меҳнат   ресурсларидан   ҳар   томонлама   фойдаланиш   индўстриал   жамиятнинг
моддий техник базасини ташкил этади. 
Республикамизда   тараққий   этаётган   машинасозлик,   металлургия,   кимё,
иссиқлик энергияси, транспорт ва алоқа, капитал қурилиши, енгил, озиқ-овқат,
2  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.-Т.:Ўзбекистон, 2003, 
11 – бет.  3 
Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси.-Т.: Ўзбекистон, 2003,
9 – бет  аграр   саноати   ва   бошқа   миллий   бойликлар   мажмуаси   мустақил   Ўзбекистон
халқининг моддий қадриятларини ташкил этади. 
Моддий   қадриятларнинг   негизини   мулк   ташкил   этади.   Давлат
истеъмолчиларнинг   ҳyқуқи   устунлигини   ҳисобга   олиб,   иқтисодий   фаолият,
тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг
ҳуқуқлигини   ва   ҳуқуқий   жиҳатдан   баб-баравар   муҳофаза   этилишини
кафолатлайди  3
. 
Президентимиз   таъкидлаганидек   мулкчилик   муносабатлари
масалаларида   яқин   вақтлар   ичида   қатъий   ўзгаришлар   амалга   оширилиши
керак. Мулк ўзининг ҳақиқий эгаси қулига ўтишига эришиш зарур. Фақат ана
шундагина унинг эгаси ушбу мулкни сақлаш ва кўпайтириш учун курашади.
«Мулкнинг, - дейди И. Каримов, —мулкдорга том маънода хизмат қилишига,
унинг  мулк  эгасига,   бутун   мамлакатга   фойда   келтириб,   ҳар   бир  фуқаронинг
фаровонлигига хизмат қилишига эришиш зарур. 
Ана   шундагина   пайдо   бўлаётган   мулкдорлар   синфи   ўз   мамлакатининг
иқтисодиётини   мустаҳкамлашдан   чинакам   манфаатдор   бўлади,   ижтимоий
тузумни   мустаҳкамлаш   ва   ҳимоя   қилиш,   ижтимоий   сиёсий   барқарорликни
таъминлаш учун барча имкониятларни яратади» 3
. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Табий қадриятлар ва уланинг жамият таракиётидаги роли
Жамият   таракқиётининг   муайян   босқичларида   ижтимоий   ҳодисаларга
муносабат   хилма   хил   тарзда   намоён   бўлади.   Хусусан,   мустақиллигмизнинг
3  Каримов И.А. Юксак малакали мутахассислар – тараққиеNт омили.- Т.:Ўзбекистон,1995,   9 – бет.  биринчи   кунидан   бошлаб   ҳаётимизнинг   барча   жабҳаларида   «қадриятлар»,
«миллий тикланиш», «миллий онг», «миллий ғурур», «миллий ифтихор» каби
тушунчалар   тез-тез   ишлатиладиган   бўлиб   қолди.   Бу   бежиз   эмас,   зотан,
мустақиллик   айни   пайтда   миллий   тикланиш   ҳамдир.   Уни   эса   мазкур
тушунчаларсиз   тасаввур   этиб   бўлмайди.   Аммо   шуни   таъкидлаш   жоизки,
қатағон   сиёсати   ва   тузуми   даврида   бу   атамаларни   ишлатиш   у   ёқда   турсин,
уларни   ҳатто   ўзбекча   луғат   бойлигидан   суриб   чиқаришга   ҳаракат   қилинган
эди.   Бунга   далил   сифатида   1959   йили   Москвада   «Хорижий   ва   миллий
луғатлар давлат нашриёти» томонидан чоп этилган, 40 мингдан ортиқ сўздан
иборат   «Ўзбекча-русча   луғат»   га   ҳам,   1988   йили   ЎзСЭ   Бош   редакцияси
томонидан   чоп   этилган   «50   минг   сўзлик   «Ўзбекча   —   русча   луғат»   га   ҳам
«қадрият»,   «миллий   тикланиш»,   «миллий   онг»,   «миллий   ифтихор»   каби
тушунчаларнинг киритилмаганлигини кўрсатиш мумкин. 
Шунингдек, бу тушунчалар 1981 йилда Москвада «Рус тили» нашриёти
томонидан   чоп   этилган,   60   минг   сўзни   қамраб   олган   икки   жилдлик   «Ўзбек
тилининг   изоҳли   луғатида   ҳам   учрамайди.   Хатто   баъзи   русча   -   ўзбекча
луғатларда ҳам «қадрият» сўзи қўлланилмаган. Жумладан, 1976 йилда «Фан»
нашриётида   чоп   этилган   «Ижтимоий-сиёсий   терминлар   луғати»   да
«ценность» сўзининг 4 та маъноси алоҳида луғат мақоласи тарзида берилгани
ҳолда уларнинг бирортасида «қадрият» маъноси ўз ифодасини топмаган. 
Ҳукмрон   сиёсат   тарафдорлари   ва   уларнинг   маддохлари   «миллий
истиқлол»,   «миллий   ифтихор»,   «миллий   «ғурур»   каби   атамаларни   кишида
миллатчилик   кайфиятини   уйғотадиган   тушунчалар   деб   ҳисобладилар   ва
уларни   ифода   этувчи   маҳаллий   миллат   вакиллари   миллатчиликда   айбланиб,
тазийиқ   остига   олинди.   Шунинг   учун   ҳам,   мазкур   тушунчалар   кўп   йиллар
давомида   ижтимоий   сиёсий   ҳаётимизда   ишлатилмай   келинди.   Ҳатто   уларни
сўз   бойлигимиздан   чиқариб   ташлаш   хавфи   ҳам   туғилди   десақ   ҳақиқатдан
узоқ бўлмайди. 
Истиқлол халқимизга сўз ва фикр эркинлиги билан бир қаторда илгари
ишлатилиб   келган   кўпгина   миллий   тушунчаларни   ҳаётимизга   қайтарди. Эндиликда   «қадриятлар»,   «мустақиллик»,   «истиқлол»,   «миллий   ифтихор»
каби тушунчалар ўзининг асл мазмунига эга бўлмоқда. 
Шуни   мамнуният   билан   айтиш   керакки,   мазкур   атамаларнинг
ҳаётимизга   кириб   келиши   ва   қисқа   вақт   ичида   теран   илдиз   отиб   кетишида
муҳтарам   Президентимиз   И.А.Каримовнинг   хизматлари   катта.   Унинг
асарлари   ва   нутқларида   мустақиллик   туфайли   ҳаётимизнинг   барча
соҳаларида   рўй   бераётган   туб   ўзгаришлар,   жумладан   миллий
қадриятларимиз,   маданиятимиз,   урфодат,   анъаналаримизнинг   тикланиши,
миллий   ғуруримиз,   миллий   ўзлигимизни   англашимизнинг   тобора
юксалаётганлиги   фахр,   ифтихор   билан   қайд   қилиниб   келмоқда.   «Халқимиз
сарчашмаларининг   кўзлари   қайтадан   очилганлиги,   -   деб   ёзади   И.Каримов,   -
жаҳон   маданияти   ютуқларига   зўр   ҳисса   қўшган   буюк   аждодларимизнинг
маданий   ва   маънавий   мероси   теранлиги   ва   чуқурлиги   англаб   олинганлиги,
ҳар   бир   авлоднинг   ўз   ўтмишига,   олийжаноб   миллий   ва   диний   анъаналарига
ҳурмат   билан   қараш,   уларни   асраб   авайлаш   руҳида   тарбияланаётганлиги,
айни   чоғда   ҳозирги   замон   жаҳон   цивилизацияси   ва   уларга   ошно   бўлиш
зарурлиги   равшан   англаб   етилганлиги   мана   шуларнинг   ҳаммаси   ҳаётбахш
бир   заминдирки,   бизнинг   янгиланиш   ва   халқимизнинг   миллий   ўзлигини
англашини ошириш, аҳолининг сиёсий етуклиги ва фаоллигини кучайтириш
борасидаги сиёсатимиз мана шу заминга таянади» 4
. 
Шундай   қилиб,   мустақиллик   миллий   маънавиятимизнинг   заминини
ташкил   қилувчи   «қадриятлар»,   «миллий   истиқлол»,   «миллий   ифтихор»,
«миллий   ғурур»,   «миллий   онг»   каби   тушунчаларнинг   ижтимоий   сиёсий   ва
кундалик   ҳаётимиздаги   асосий   аҳамияти   ва   ўрнини   қайта   тиклаб   берди.   Бу
бизнинг маънавий ҳаётимизда қўлга киритган катта ютуқларимиздандир. 
Хуш,   қадриятлар   ўзи   нима?   Уларнинг   моҳияти,   асосий   жиҳатлари
нимадан   иборат?   Энг   аввало,   шуни   қайд   қилиш   керакки,   қадриятлар   жуда
сермазмун   ва   кўп   қиррали   тушунчадир.   Шунинг   учун   ҳам   адабиётларда
мазкур   тушунчанинг   моҳиятини   ифодалашда   турлича   ёндашувларни
4  Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодиеNти ислоҳотларини чуқурлаштириш йўлида.-Т.:Ўзбекистон, 1995,
140-бет  6 
Философская энциклопедия. 5-Жилд.  -М.: Наука, 1970,  462-бет.  учратишимиз   мумкин.   Масалан,   «Фалсафий   энциклопедия»   нинг   бешинчи
жилдида   қадриятлар   қуйидагича   тавсифланган:   «Қадрият   фалсафий   ва
социологик   тушунча.   У,   биринчидан,   бирор   объектнинг   ижобий   ёки   салбий
қимматини,   иккинчидан,   ижтимоий   онгнинг   норматив,   белгиловчи—
бағишловчи   жиҳати   (субъектив   қадриятлар   ёки   онг   қадриятлари)   ни   ифода
этади.   Шунга   кўра   объектив   (ашёвий)   ва   субъектив   (онг)   қадриятлари   бир
биридан фарқланади». 6
 
Шу   жиҳатдан   таниқли   файласуф   олим   В.П.Тугариновнинг   фикри
эътиборга   лойиқдир:   «қадриятлар   муайян   жамият   ёки   синфга   мансуб
кишилар   турмуши   ва   маданиятининг   ҳақиқий   ёки   идеал   неъматлари   бўлган
табиат ва жамият ҳодисаларининг моҳияти (ёки ҳодисанинг бир жиҳати) дир.
Бу   неъматларнинг   қадриятлар   дейилишига   сабаб   кишилар   уларни
қадрлайдилар,   чунки   бу   қадриятлар   уларнинг   шаҳсий   ва   ижтимоий
турмушини   бойитади.   Шунинг   учун   ҳам   кишилар   ўз   тасаввурларидаги
қадриятларни   химоя   қиладилар   ва   ўзлари   учун   мақсад   ёки   идеал   бўлган
қадриятларни амалга оширишга интиладилар. 
Қадриятлар   ичида   энг   биринчи   ва   энг   умумийси   ҳаётнинг   ўзидир,
чунки   ҳаётдан   маҳрум   бўлиш   қолган   барча   қадриятлардан   фойдаланишни
йўққа   чиқаради.   Қадриятларнинг   бошқа   турлари,   аслини   олганда,   ҳаёт
неъматларининг моҳиятидир, маданий қадриятлардир»  5
. 
Қадриятларнинг хилма-хиллиги 
Қадриятлар   ўзининг   моҳиятига   кўра   бир   неча   турга   бўлинади.
Жумладан,   инсон   ва   унинг   ҳаёти   энг   олий   қадрият   ҳисобланади.   Инсон   йуқ
жойда   бирон   нарсанинг   қадр   қиммати   ҳақида   сўзлаш   бемаъниликдир.
Шунинг   учун   ҳам   инсон   қадр   қимматини   эъзозлаш,   унинг   турмушини
яхшилаш, билими ва маданий савиясини ривожлантириш, соғлиғини сақлаш,
ҳаётини   ҳимоя   қилиш   давлатимиз   сиёсатининг   асосий   йўналишини   ташкил
этади.   Жамиятимизда   рўй   бераётган   туб   ўзгаришларнинг,   ислоҳотларнинг
барчаси   кишилар   ҳаёти  тўқ,  бой,  гўзал  бўлиши,  инсон  ўзини  чинакам   эркин
5  Тугаринов В.П. О ценностях жизни культуры.- Л.,1960, 3-бет.  ҳис   этиши,   ўз   меҳнати   натижасининг,   ўз   тақдирининг,   ўз   мамлакатининг
эгаси бўлишини таъминлашга қаратилгандир. 
Президентимиз   И.Каримов   таъкидлаганидеқ   «жамиятни   ислоҳ   қилиш
ва   янгилаш   бўйича   кўп   қиррали   фаолиятимиз   марказида   инсон,   суверен
Ўзбекистонининг фуқароси туради. Ислоҳотларнинг мазмуни ҳар бир фуқаро
шаҳс   сифатида   ўзини   кўрсатиш   имкониягига   эга   бўлишига   қаратилган.
Сиёсий ва ижтимоий ҳаётдаги барча ўзгаришлар айни мана шу олий мақсадга
Эришишга, ҳар бир кишининг ҳаётини яхшироқ, муносиброқ, маънавий
жиҳатдан бойроқ қилишга бўйсундирилган» 6
. 
Истиқлол   туфайли   жумҳуриятимизда   кейинги   йилларда   инсоннинг
шаҳсий   ҳуқуқлари,   эркинликлари   ва   қадриятларини   мухофаза   қилиш
масаласида   жуда   катта   ишлар   амалга   оширилди.   Имзосиз   хатлар   ёзиш,
бўҳтон,   туҳмат   уюштириш   йўли   билан   кишиларни   ноҳақ   безовта   қилиш,
уларнинг   қадр-қиммати   ва   ор-номусига   тажовуз   қилишлар   мамлакатимизда
қонун   йўли   билан   тақиқланган.   Асосли,   адолатли   танқид   учун   ўч   олишга
ҳаракат қиладиган шаҳслар, кимлигидан қатъи назар, жиноий жавобгарликка
тортилади.   Вазифасини   суистеъмол   қилган   мансабдорлар   ғайриқонуний
хатти ҳаракатлари учун қонун олдида жавоб беради. 
Ноғиронлар, руҳий касалманд кишилар, меҳнат қобилиятини йуқотган,
боқувчисидан   маҳрум   бўлиб   қолганлар,   ёлғиз   аёллар,   қарияларнинг   ҳақ-
ҳуқуқлари  давлат   йўли   билан  мухофаза   қилинади,   уларга   моддий,   маънавий
ёрдам   кўрсатилади.   Бизда   одамларнинг   шаҳсий   ҳаётлари,   уй   –   жойининг
дахлсизлиги,   телефон   сўзлашувлари,   ёзишмалар,   почта   ва   телеграф   орқали
жўнатилган   нарсаларнинг   сир   сақланиши   кафолатланади.   Ўзбекистон
Республикаси   қонунлари   фуқаролар   ор   номуси,   қадр-қимматини   сақлаш   ва
мухофаза   этишга   мухим   вазифалардан   бири   сифатида   қарайди.   Ўзбекистон
Республикаси   Конституциясининг   57   моддасига   мувофиқ   фуқаролар   ўз
ҳаётлари   ва   соғликларига,   мулкларига   ва   шаҳсий   эркинликларига,   ор   -
6  Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. –Т.:Ўзбекистон, 1995,  247-248 бетлар.  номусларига   ва   қадр-қимматларига   тажовузлардан   суд   орқали   химоя
қилиниш ҳуқуқига эгадирлар. 
Кишиларнинг   турмуш   фаровонлигини   ошириш,   уларнинг   талаб
эҳтиёжларини   қондириш,   ижтимоий   соҳани   тез   суръатлар   билан
ривожлантириш   масаласида   ҳам   Ўзбекистонда   жуда   катта   ишлар   амалга
оширилмоқда.   Инсон   турмуш   фаровонлигини   яхшилашнинг   энг   асосий
масалаларидан   бири   уларни   уй   жой,   ичимлик   суви,   газ,   электр   энергияси,
радио   ва   телевидение   билан   таъминлашдир.   Ўзбекистон   раҳбарияти
ташаббуси   билан   бу   борада   дастлабки   жиддий   қадамлар   куйилди.   Қишлоқ
аҳолисига   шаҳсий   хўжаликларни   кенгайтириш   ва   уй   жой   қуриш   учун   ер   ва
маблағлар ажратилди, қурилиш материаллари билан ёрдам берилди. 
Республикамизда   яқин   –   яқинлардан   бошлаб   пахта   теришга   қўшимча
хақ   тўлашнинг   жорий   этилганлиги,   пахта   ва   бошқа   кишлоқ   хўжалиги
махсулотларининг ҳарид нархини ошириш устида иш олиб борилаётганлиги,
бошланғич   синф   ўқувчиларига   бепул   овқат,   хомиладор,   бемор   аёлларни
қўшимча   юқори   сифатли   озиқ-овқат   махсулотлари   билан   таъминлаш   йўлга
қўйилганлиги   ветеранларнинг   нафақасини   ошириш,   ноғирон,   ёлғиз   қолган
қариялар   ва   уй   интернатларининг   шароитларини   яхшилаш   учун   қўшимча
маблағ   сарф   этилаётганлиги   ана   шуларнинг   ҳаммаси   инсонга   бўлган
муносабатлар яхшиланаётганлигининг амалий исботидир. 
Инсон эҳтиёжларини қондиришда табиий қадриятлар катта
аҳамият касб этади .
  Табиий   қадриятларга   ер   ва   ер   ости   бойликлари,   сув,   хаво,   ўрмонлар,
ўсимликлар, хайвонот дунёси ва бошқалар киради. 
Марказий   Осиё,   хусусан,   Ўзбекистон   замини   хилма   хил   қазилмаларга
бой. Ер юзасига  яқин ётган  қазилмаларнинг аксарияти  очилган  ва улар халқ
хўжалиги, фан ва техника таракқиёти учун хизмат қилмоқда. Шу билан бирга
хали   очилмаган,   руёбга   чиқмаган   конлар   ҳам   кўп.   Бу   конларнинг   жуда   оз
қисми   бевосита   ер   юзига   чиққан   бўлса,   аксарияти   ер   ичкарисида   яшириниб ётибди. 7
 Иқтисодий аҳамиятга эга бўлган табиий хом ашё уюмлари «фойдали
қазилмалар»   Ўзбекистон   Республикасининг   миллий   бойлиги,   унинг   асосий
қадриятларидандир.   Ўзбекистон   беҳисоб   табиий   бойликларга,   қулай
жуғрофик мухитга эга. 
Табиат   табиий   ресурслар   манбаидир.   Табиий   ресурслар,   яъни   ёнилғи,
ҳар  хил  металлар,   рудалар,  ҳаво,  сув,   ўсимликлар,  хайвонот  дунёси   бўлмаса
инсоният яшай олмайди. Табиат биз учун моддий неъматларнинг бош манбаи
сифатида   ҳам,   coғлик,   шодлик,   турмушга   меҳрмухаббатнинг   ва   ҳар   бир
кишидаги   маънавий   бойликларнинг   битмас   туганмас   омили   сифатида   ҳам
ўзининг ғоят зўр аҳамиятини ҳеч қачон йуқотмайди. 
  Она   Ер   кишилар   учун   моддий   неъматлар   манбаи,   дастлабки   меҳнат
воситаларининг   хазинасидир,   инсоният   тараққиётининг   бешигидир.   Ердан
инсон   ўзи   учун   зарур   нарсаларни   ундиради.   Ер   инсонни   боқади.   Таниқли
инглиз иқтисодчи олими Вильзм Петти айтганидеқ, меҳнат бойликнинг отаси
бўлса, Ер унинг онасидир. Инсоннинг кундалик ҳаёти ва севинчлари ҳам Ер
туфайлидир. Шундай экан, инсон учун ғоят даражада мухим ва зарур бўлган
ҳаёт манбаи Ерни қадрламаслик эъзозламаслик мумкин эмас! 
Зотан,   Ўзбекистан   Конституциясининг   55-моддасида   ёзиб   қўйилган:
«Ер,   ер   ости   бойликлари,   сув,   ўсимлик   ва   ҳайвонот   дунёси   ҳамда   бошқа
табиий   захиралар   умуммиллий   бойликдир,   улардан   оқилона   фойдаланиш
зарур ва улар давлат мухофазасидадир» 8
. 
Инсон   меҳнати,   хатти-ҳаракати,   ақл   заковати   билан   яратилган
«иккинчи табиат», яъни турли туман моддий бойликлар, завод ва фабрикалар,
ишлаб чиқариш кучлари, транспорт воситалари, асбоб-ускуналар, турар жой,
мол-мулк, ноз-неъмат ва шу қабилар моддий қадриятлар ҳисобланади. 
Маълумки,   моддий   қадриятларнинг   асосини   жамиятимизнинг   моддий
техника   базаси   ташкил   қилади.   Инсоният   жамиятининг   ҳар   бири   ўзига   хос
моддий   техника   базасига   эга.   Улар   бир-биридан   сифат   жиҳатидангина   эмас,
7  Қаранг:Ҳамроев И. Кўз илғамас хазиналар. -Т.:Фан,1990. 
8  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.-Т.:Ўзбекистон, 2003, 
11 – бет.  11 
Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси.-Т.: Ўзбекистон, 2003, 
9 – бет  балки   миқдор   жиҳатдан   ҳам   фарқ   қилади.   Тош   ва   ёғочдан   ясалган   содда
қуролларни   ишлатиш,   ёйнинг   ихтиро   қилиниши   ва   ов   қилиш,   оловдан
фойдаланишнинг   кашф   этилиши,   металлдан   меҳнат   қуролларини   ясаш   ва
бошқа   шу   қабилар   ҳаммаси   ибтидоий   жамият   моддий   техника   базаси   учун
ҳарактерлидир.   Бироз   такомиллашган   меҳнат   қуролларини   дехқончилик,
ҳунармандчилик ва қурилиш ишларида қўллаш, оғир жисмоний меҳнат талаб
қиладиган   барча   соҳаларда   қулларнинг   меҳнатидан   шафқатсизларча
фойдаланиш   қулдорлик   жамиятининг   моддиий   техника   базаси   учун   хос
белгилардир.   Шамол   ва   сув   тегирмонларидан   фойдаланиш,   металларни
эритиш   ва   уларни   қайта   ишлаш   йўлларини   яхшилаш   феодал   жамиятига
тааллуқли   моддий   техника   базадир.   Йирик   ва   кучли   машиналарни   ихтиро
қилиш,   ижтимоий   ишлаб   чиқаришда   фан-техника   ютуқларидан   кенг
фойдаланиш,   ишлаб   чиқариш   жараёнларини   автоматлаштириш   ва
механизациялаштириш,   янги   технологияни   жорий   этиш,   табиий,   моддий   ва
меҳнат   ресурсларидан   ҳар   томонлама   фойдаланиш   индўстриал   жамиятнинг
моддий техник базасини ташкил этади. 
Республикамизда тараққий этаётган машинасозлик, металлургия, кимё,
иссиқлик   энергияси,   транспорт   ва   алоқа,   капитал   қурилиши,   енгил,   озиқ-
овқат,   аграр   саноати   ва   бошқа   миллий   бойликлар   мажмуаси   мустақил
Ўзбекистон халқининг моддий қадриятларини ташкил этади. 
Моддий   қадриятларнинг   негизини   мулк   ташкил   этади.   Давлат
истеъмолчиларнинг   ҳyқуқи   устунлигини   ҳисобга   олиб,   иқтисодий   фаолият,
тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг
ҳуқуқлигини   ва   ҳуқуқий   жиҳатдан   баб-баравар   муҳофаза   этилишини
кафолатлайди  11
. 
Президентимиз   таъкидлаганидек   мулкчилик   муносабатлари
масалаларида   яқин   вақтлар   ичида   қатъий   ўзгаришлар   амалга   оширилиши
керак. Мулк ўзининг ҳақиқий эгаси қулига ўтишига эришиш зарур. Фақат ана
шундагина унинг эгаси ушбу мулкни сақлаш ва кўпайтириш учун курашади.
«Мулкнинг, - дейди И. Каримов, —мулкдорга том маънода хизмат қилишига, унинг  мулк  эгасига,   бутун   мамлакатга   фойда   келтириб,   ҳар   бир  фуқаронинг
фаровонлигига хизмат қилишига эришиш зарур. 
Ана   шундагина   пайдо   бўлаётган   мулкдорлар   синфи   ўз   мамлакатининг
иқтисодиётини   мустаҳкамлашдан   чинакам   манфаатдор   бўлади,   ижтимоий
тузумни   мустаҳкамлаш   ва   ҳимоя   қилиш,   ижтимоий   сиёсий   барқарорликни
таъминлаш   учун   барча   имкониятларни   яратади» 9
.   Инсоннинг   ҳаётида
маданий-маънавий   қадриятлар   катта   ўрин   эгаллайди.   Унга   илмий
техникавий   ва   интеллектуал   имкониятлар,   маориф,   таълим   тарбия,   тиббий
хизмат,   миллий   мерос,   турли   шаклларда   намоён   бўладиган   маданият
дурдоналари,   тил,   адабиёт,   санъат,   халқ   ҳунармандчилиги   махсулотлари,
ноёб тарихий ва маданий ёдгорликлар, архитектура ва ҳоказолар киради. 
Марказий   Осиё   азал-азалдан   илм-фан   ва   маданиятнинг,   адабиёт   ва
санъатнинг   марказларидан   бири   бўлиб   келган.   Бу   ўлкада   етишиб   чиққан
буюк   мутафаккирлар   жаҳон   илм   фани   ва   маданиятини   ўз   кашфиётлари   ва
ўлмас   асарлари   билан   ижодий   бойитиб,   юқори   чўққига   кўтардилар,   унинг
кейинги   тараққиётига   самарали   таъсир   кўрсатдилар.   Бутун   маданий   оламга
таниқли   олимлар   ва   мутафаккирлар,   Самарканд,   Бухоро,   Шаҳрисабз,   Хива
сингари   мухташам   шаҳарлар   яратувчилари   бўлмиш   улуғ   аждодларимизнинг
ижодиёти   ўзининг   улуғворлиги   ва   гўзаллиги   билан   ҳозиргача   ҳаммани   лол
қолдирмоқда. 
«Ўзбекистонда   юз   бераётган   прогрессив   ўзгаришлар,—   дейди
И.Каримов, — унинг жуда катта табиий бойликлари, ишлаб чиқариш, илмий
техникавий   ва   интеллектуал   имкониятлари,   ноёб   миллий   маданий   мероси,
халқимиз   тарихи   ва   ҳозирги   ҳаёти   билан   қизиқаётган   дунёнинг   барча
минтақаларидаги   сиёсатчилар,   бизнесчилар,   оддий   одамларни   ўлкамизга
табора кўпроқ жалб этмоқда»  10
. 
Эндиликда   минтақамизнинг   бой   маънавий   маданияти,   унинг   ноёб
миллий   қадриятлари,   бебаҳо   фалсафий   ва   маънавий   мероси   халқимизнинг
9  Каримов И.А. Юксак малакали мутахассислар – тараққиеNт омили.- Т.:Ўзбекистон,1995,   9 – бет. 
10  Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида.-Т.:Ўзбекистон, 1995,  7-бет.  руҳияти,   маънавиятини   янада   юксак   даражага   кўтариш   учун   хизмат
қилмоқда. 
Биз   Шарқ   цивилизацияси   ва   маданиятига   мансублигимиз   билан
фахрланамиз,   дейди   Президентимиз   И.   Каримов,   Шарқ   цивилизацияси   ва
маданияти   эса   доимо   халқни   бўлғуси   ўзгаришларга   маънавий   ва   руҳий
жиҳатдан тайёрлашга интилиб келган. 
Ахлоқий   қадриятлар   кишиларнинг   бир   бирларига,   ўзлари   мансуб
жамоага,   ватанга   нисбатан   тарихан   таркиб   топган   муносабатларини
ифодалайди. Ахлоқ муайян хулқ атвор, одоб, хатти ҳаракат, меъёр, қоида ва
тамойиллар мажмуасидир. Ахлоқий тушунчаларга яхшилик ва ёмонлик бурч,
виждон,   шаън   (ор-номус),   бахт,   адолат,   идеал   қабилар   киради.   Инсоннинг
оила,   жамият,   халқ   манфаатларини   англаб   қилаётган   ҳар   қандай   хатти
ҳаракати яхшилик категорияси нуқтаи назаридан баҳоланади. 
Бурч   —   кишининг   Ватан,   халқ,   жамоа,   оила   билан   ўзаро
муносабатларида   ўз   олдидаги   мажбурият   ва   масъулиятини   сезиши,   уларга
нисбатан   садоқатни   ифодалайди.   Виждон   кишининг   хатти   ҳаракатига
ўзининг   муносабатини,   кишининг   ўз   хулқ   одоби   учун   маънавий   масъулият
ҳиссини ифодалайди. 
Шаън   тушунчаси   шаҳсга   жамият   берадиган   ижтимоий   бахони
белгиловчи   ва   шаҳсий   қадр   қимматини   ифода   қилувчи   категориядир.   Бахт
тушунчаси   инсоннинг   ижтимоий   ва   шаҳсий   ҳаётидаги   ўз   фаолияти,   руёбга
чиққан   орзу   истак   ва   мақсадларидан   мамнунлигини   билдиради.   Ахлоқ
категориялари   инсоннинг   юриш   туришига   бахо   беради,   уни   жамиятда
мавжуд, кўпчилик маъқуллаган хатти ҳаракатга чорлайди. 
Шарқ   фалсафаси   ва   ислом   таълимотида   ахлоқ,   одоб,   таълим   тарбия
масалаларига доимо катта эътибор бериб келинган. 
«Қадимги   аждодларимиз,   -   дейди   И.   Каримов,   комил   инсон   ҳақида
бутун   бир   аҳлоқий   талаблар   мажмуасини,   замонавий   тилда   айтсак,   шарқона
ахлоқ   кодексини   ишлаб   чиққанлар.   Киши   қалбида   ҳаромдан   ҳазар,
нопокликка, адолатсизликка нисбатан муросасиз исён бўлиши керак. Шундай одамгина лафзини сақлайди, бировнинг хаққига хиёнат қилмайди, садоқатли
бўлади, Ватани, халқи учун жонини фидо этишга ҳам ўзини аямайди. Бунинг
акси улароқ, ёлғончи, ваъдабоз кишида ватаниарварлик туйғуси бўлмайди» 11
. 
Ахлоқ   маънавиятнинг   шираю   шарбатидир.   Инсон   аклоқи   шунчаки
салом   алик,   хушмуомаладангина   иборат   эмас.   Ахлоқ   -   бу   аввало,   инсоф   ва
адолат туйғуси, имон, ҳалоллик дегани. 
Жамият   тараққиётида,   инсон   ҳаётида   ижтимоий   сиёсий   қадриятлар
алоҳида   ўрин   тутади.   Эркинлик,   тенглик,   биродарлик   инсоният   томонидан
ҳамиша эъзозлаб, қадрланиб келинган. 
Инсоннинг   эркинлиги,   унинг   шон-шуҳрати   ва   қадр-қиммати
жамиятимизнинг   олий   қадриятидир.   Ўзбекистон   Республикасининг
Конституциясида   бу   туғрисида   шундай   сўзлар   ёзилган:   «Ўзбекистон
Республикаси   демократия,   умуминсоний   принципларга   асосланади,   уларга
кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-киммати ва бошқа дахлсиз
ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. 
  Демократик ҳуқуқ вa эркинликлар Конституция ва қонунлар билан
химоя қилинади» 15
. 
Жаҳон   халқлари   томонидан   эътироф   этилган,   «Инсон   ҳуқуқлари   ва
эркинликлари   декларацияси»   га   мувофиқ,   Ўзбекистон   Республикасининг
Конституциясида   ҳар   бир   инсоннинг   фуқаролик   шаҳсий   ҳуқуқ   ва
эркинликлари, сиёсий, иқтисодий вa ижтимоий ҳуқуқлари, шунингдек инсон
ҳуқуқлари   ва   эркинликлари   кафолатланган,   фуқароларнинг   бурчлари
белгилаб қўйилган. 
Республикамиз   барча   фуқаролари   бир   хил   ҳуқуқ   ва   эркинликларга   эга
бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди,
шаҳси   ва   ижтимоий   мавқеидан   қатъи   назар,   конун   олдида   тенгдирлар.
Конституцияда   ёзиб   қўйилгандек,   «Ўзбекистон   Республикаси   ўз   худудида
истиқомат   қилувчи   барча   миллат   ва   элатларнинг   тиллари,   урф   одатлари   ва
11   Каримов   И.А.   Ўзбекистоннинг   сиеNсий-ижтимоий   ва   иқтисодий   истиқболини   асосий   тамойиллари.-
Т.:Ўзбекистон, 1995, 53-бет.  15
 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. –Т.:Ўзбекистон, 2003,  5 – бет.  анъаналари   ҳурмат   қилинишини   таъминлайди,   уларнинг   ривожланиши   учун
шароит яратади» 12
. 
Бошқа   халқлар,   миллатларга   нисбатан   дўстлик   биродарлик
муносабатида   бўлиши   —   бу   ўзбек   халқи   миллий   руҳиятининг   ажралмас
фазилатидир.   Халқимиз   ҳеч   қачон   ўзини   бошқа   халқдан   устун   қўймаган.
Бошқа   миллатларга,   бошқа   мазхаб   вакилларига   муносиб   даражада   эҳтиром
кўрсатган.   Президентимиз   таъкидлаганидек,   биз   миллий   белги   бўйича   ҳар
қанақа   фарқлашларга   қатъиян   қарши   чиқамиз.   Жаҳонда   катта   ва   кичик
миллатлар   ва   элатлар   йўқ.   Уларнинг   ҳар   бири   асрий   барқарор   ва   тенги   йўқ
анъаналари   билан,   тарихий   меросининг   бойлиги   билан,   миллий   руҳининг
умумийлиги   билан,   маданиятининг   ўзига   хослиги   билан   аҳамиятлидир.
«Республика аҳолиси орасида кўпчиликни ташкил қилган ўзбек миллатининг
муқаддас   бурчи   она   тилини,   ўз   миллий   маданияти   ва   тарихини
тиклашдангина   иборат   эмас,   балки   биргаликда   ҳаёт   кечирувчи   кам   сонли
халқларнинг   тақдири   учун,   уларнинг   ўзига   хос   маданий-маънавий
хусусиятларини   сақлаб   қолиш   учун,   камол   топиши   ва   ўзлигини   намоён
этиши   учун   уларга   тенг   шароит   ва   имкониятлар   яратиб   бериш   борасида
масъул бўлишдан ҳам иборатдир. 
Фуқаролар   ўртасидаги   тинчлик,   миллатлараро   тотувлик   ва   дўстлик,
уларни   сақлаш   ва   мустаҳкамлашга   интилиш   доимо   халқимизнинг   ўзига   хос
фазилати бўлиб келди ва шундай бўлиб қолмокда» 13
. 
Ижтимоий   сиёсий   қадриятлар   ичида   истиқлол   туфайли   қўлга
киритилган барқарорлик, тинчлик тотувлик алоҳида аҳамият касб этади. 
«Кўп миллатли жамиятимизда, - дейди И. Каримов, - ижтимоий сиёсий
барқарорлик   фуқаролар   ўтасида   тинчлик   ва   миллатлараро   тотувлик
сақланганлиги мустақил Ўзбекистоннинг бунёд бўлиши ва ривожланишининг
биринчи, бошланғич босқичида қўлга киритилган энг асосий ютуқ бўлди»  18
. 
12  Ўша ерда, 4-бет. 
13  Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида.-Т.:Ўзбекистон, 1995, 262- 263
бетлар.  18 
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида.-Т.:Ўзбекистон, 1995, 167-бет.  Барқарорлик,   тинчлик,   тотувлик   -   булар   давлатчилигимизнинг   янги
биноси барпо қилинадиган пойдевордир. Бу бизни эртанги порлоқ. кунимизга
олиб   борадиган   йўлдир.   Тинчлик   ва   барқарорлик   —   булар   халқаро
ҳамжамият   билан   бирлаштирувчи   воситадир.   «Инсонпарварлик,   яхшилик
софдиллик   сингари   умуминсоний   қадриятларни   қабул   қилган   ва   биргаликда
барҳам   кўрган   мамлакатгина,   халқгина   бутун   дунё   халқларига   яқин   ва
тушунарли   бўлиши,   жаҳон   ҳамжамиятига   қабул   қилиниши   мумкин.   Фақат
улар   билан   тенг   ҳуқуқли,   ўзаро   манфаатли   муносабатлар   ўрнатилиши
мумкин» 14
. 
Юқорида   биз   қадриятларнинг   асосий   турларига   тўхталиб   ўтдиқ   ҳолос.
Қадриятлар моҳияти шулар билан чегараланиб қолмайди, албатта. 
Қадриятлар   субъектини   инобатга   олган   ҳолда,   турли   шаклдаги
мулкдорларга   тегишли   бўлган   моддий   ва   маънавий   қадриятларнинг
мавжудлигини эслатиб ўтиш жоиздир. 
Маълумки,   жумҳуриятимиз   иқтисодиёти   негизини   хилма-хил
шакллардаги   мулк   ташкил   этади.   «Ўзбекистан   Республикасида   мулкчилик
туғрисида»   ги   қонунига   1993   йил   7   майда   қилинган   қўшимчага   мувофиқ
ҳозир   мамлакатимизда   беш   хил   мулк   шакли   мавжуд.   Уларга   қуйидагилар
киради:   1)   хусусий   мулк;   2)   ширкат   (жамоа)   мулки;   3)   давлат   мулки;   4)
аралаш мулклар; 5) бошқа давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар, юридик ва
жисмоний шаҳсларининг мулки. 
Юқорида   кўрсатилган   мулк   эгаларининг   тасарруфидаги   моддий   ва
маънавий   бойликлар   —   турли   мулк   эгаларининг   қадриятларини   ташкил
этади. 
Хусусий   қадриятларга   оила   ва   оила   аъзоларининг   мулклари,   уларнинг
хусусий   тадбиркорлик   асосида   орттирган   моддий   ва   маънавий   бойликлари
киради. «Хусусий тадбиркорлик ва ташаббусни қўллаб-қувватлаш ҳақида» ги
14  Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида.-Т.:Ўзбекистон, 1995, 170 – 
171-бетлар.  1
 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. –Т.:Ўзбекистон, 2003,  11– бет 
  қонуннинг   қабул   қилиниши   туфайли   кейинги   икки-уч   йилда
жумҳуриятимизда кичик тадбиркорлик фаолияти кенг ривожланиб бормоқда.
Конституциямизга мувофиқ «хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби
дахлсиз   ва   давлат   химоясидадир.   Мулкдор   фақат   конунда   назарда   тутилган
ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин. 
Мулкдор   мулкига   ўз   хоҳишича   эгалик   қилади,   ундан   фойдаланади   ва
уни тасарруф этади» 1
. 
Жамиятнинг   негизини   ташкил   қилувчи   оила   —   энг   улуғ   қадрият   бўлиб
ҳисобланади.   Унда   одамларнинг   талаб   эҳтиёжлари   ва   қадриятлари
шаклланади.   «Ўзбекларнинг   аксарияти   ўзининг   шаҳсий   фаровонлиги
тўғрисида   эмас,   балки   оиласининг,   қариндош   уруғлари   ва   яқин
одамларининг, қўшниларининг омон эсонлиги туғрисида ғамхўрлик қилишни
биринчи ўринга қўяди. Бу эса энг олий даражадаги маънавий қадрият, инсон
қалбининг гавҳаридир» 1
. 
Жамоа,   кооператив,   фермер   хўжаликлари,   ўрта   ва   кичик
корхоналарнинг   фаолияти   билан   узвий   борлик   бўлган   моддий   ва   маънавий
мулкларнинг мажмуаси, уларнинг орзу умидлари, иймон эътиқодлари ширкат
(жамоа) қадриятлари туркумини ташкил этади. 
Давлат   қадриятларига   унинг   тасарруфида   бўлган   ер   ости   ва   ер   усти
бойликлари,   моддий   ва   маънавий   мулклари,   суверенитет   ва   худудий
яхлитлиги,   аҳолининг   тинч   ҳаёти   ва   хавфсизлиги,   давлат   рамзлари   —
байроғи,   герби   ва   мадҳияси,   қуролли   кучлари,   молия,   пул,   кредит   тизими
қабилар киради. 
Ҳар   хил   мулк   эгаларининг,   МДҲ   ва   хорижий   мамлакатлар,   турли
ташкилотлар   билан   ҳамкорликда   тузилган   қўшма   корхоналарнинг   мол
мулклари,   моддий   ва   маънавий   бойликлари   —   аралаш   мулкни,   қўшма
қадриятларни ташкил этади. 
Бошқа   давлатлар   ва   халқаро   ташкилотлар,   шунингдек   юридик   ва
жисмоний   шаҳсларнинг   мулклари   ҳам   алоҳида   қадриятларни   ташкил   этади.
Уларнинг   дахлсизлиги   конун   билан   кафолатланади.   Республикамизда   барча фуқаролар   ва   юридик   шаҳсларга   ишбилармонликни   ривожлантириш,
хўжалик   фаолиятининг   қонун   томонидан   ман   этилмаган   барча   турларини
амалга ошириш учун тенг имкониятлар яратиб берилган. 
Қадриятлар   амал   қилиш   доирасига   кўра   миллий,   минтақавий   ва
умуминсоний турларга бўлинади. 
Миллий   қадриятлар   -   мураккаб   ижтимоий   руҳий   ҳодиса   бўлиб,   у
миллатнинг   тили,   маданияти,   тарихи,   урф   одатлари,   анъаналарини,   жамики
моддий ва маънавий бойликларини, иқтисодий, ижтимоий сиёсий ҳаётининг
барча томонларини қамраб олади. 
Инсоннинг қайси миллатга  мансуб эканлиги ҳақидаги тасаввури  фақат
ғоягина   эмас,   балки   туйғу   ҳамдир.   Бу   туйғу   кишида   миллатнинг   тарихи,
руҳияти,   ҳозирги   ҳолати   ва   хусусиятини   тушуниш,   хис   қилиш   шаклида
мужассамлашган   бўлади.   Инсонда   миллий   онг   ва   ғypyp   бўлмаса,   у   ўзининг
қайси   миллатга   мансублигини   ҳис   этмаса,   унинг   миллий   қадриятларни
англашини   тасаввур   қилиш   қийин.   Токи,   миллатлар,   миллий   мафкуралар
мавжуд   экан,   миллий   муносабатлар   ҳам,   миллий   ҳис-туйғулар   ҳам,   миллий
қадриятлар   ҳам   сақланиб   қолаверади.   Миллатни   миллий   қадриятлардан
махрум қилишга уриниш тарих ва инсоният олдидаги энг катта жиноятдир. 
Ҳар бир руҳан соғлом кишида ўз қадр қимматини сақлаш, ўзини ҳурмат
қилиш   туйғуси   мавжуд.   Ҳар   бир   миллатда   ҳам   худди   шу   ҳолатни   кўрамиз.
Миллатларнинг   ўз   ўзини   англаш   жараёни   такомиллашган   сари   миллий
манфаатлар   ҳам,   миллий   қадриятлар   ҳам   кучайиб,   мустаҳкамланиб
бораверади. 
Миллий   қадриятларнинг   эъзозланиши   ва   кучайиб   бориши   зинҳор
миллий ҳудбинликка, манманликка олиб келмаслиги керак Шунинг учун ҳам
бу   масалада   хушёрлик,   назокат,   инсоф,   диёнат,   бағрикенглиқ   саҳоват   талаб
қилинади.   Зотан,   миллий   қадриятларнинг   ўзи   айни   пайтда,   минтақавий   ёки
умуминсоний қадриятларнинг узвий қисми сифатида намоён бўлади.  Минтақавий   қадриятлар   иқтисодиёти,   маданияти,   тарихи,   тили,   дини,
урф-одат   ва   анъаналари   муштарак   бўлган   халқлар   манфаатларига   хизмат
қиладиган табиий ва ижтимоий ҳодисалар мажмуасини ташкил этади. 
Минтақавий   қадриятларга   мисол   сифатида   Марказий   Осиё   худудида
истиқомат қилувчи ўзбеқ қозоқ, тожиқ қирғиз, туркман халқларига хос бўлган
қадриятларни   эслатиб   ўтишимиз   мумкин.   Буюк   Турон   диёрида   униб   ўсган
мазкур халқларнинг тарихи, тили, маданияти, дини, урф одат ва анъаналарида
жуда   кўп   умумийлик   мавжуд.   Улар   ҳамиша   бир   бирларига   орасини,   қуда
қудағай бўлганлар, ҳозир ҳам баҳамжиҳат, тотув ҳаёт кечирмоқдалар. Мазкур
халқларнинг иқтисодий, маданий, маънавий, савдо сотиқ. муносабатлари жуда
қадим замонларга бориб тақалади. 
Қадимдан   бир   маънавий   руҳий   иқлимдан   нафас   олиб   келган
халқларимиз   тарихимизнинг,   айниқса,   бугунги   масъулиятли   даврида   ақл,
заковат   ва   шижоат,   дунёвий   салоҳият   ва   миллий   ғурур   талаб   этадиган   бир
паллада яна ҳам яқинроқ, яна ҳам меҳр оқибатлироқ бўлишлари лозимлигини
ҳаётиинг ўзи тақозо қилмоқда. 
Минтақавий   қадриятлар   туркумига   Марказий   Осиёда   ягона   иқтисодий
ҳудудни   ташкил   қилиш,   Орол   муаммоларини   хал   этиш,   экологик
хавфсизликни таъминлаш, минтақамизда яшовчи халқларни тиббий, ижтимоий
жиҳатдан   ҳимоялаш,   бой   тарихий,   маънавий   меросимизни   авайлаб   асраш
қабилар киради. 
Умуминсоний   қадриятлар   миллий   ва   минтақавий   қадриятлардан
мазмуни   жиҳатдан   чуқур   ва   кенг   бўлиб,   умумбашарий   аҳамият   касб   этади.
Умуминсоний қадриятлар барча миллатлар, элатлар ва халқларнинг мақсад ва
интилишларига   мувофиқ   колади.   Шуни   таъкидлаш   керакки,   жаҳондаги
бирорта   халқ   ва   миллат   ўзидан   бошқа   халқ   ва   миллатлардан,   умуман   жаҳон
цивилизациясидан мутлақо ажралган, алоҳида маданиятга эга эмас. Миллатлар
бошқа   халқларнинг   маданий   маънавий   ютуқларидан   фойдаланмай   туриб
ривожлана олмайдилар. Шу сабабли, барча халқларнинг ижтимоий иқтисодий, маданий   маънавий   ривожланиши,   тарихи   бир   бири   билан   чамбарчас   бўлиб
кетган. 
Умуминсоний   қадриятлар   туркумига   инсоният   цивилизациясининг
таракқиёти   билан   боғлик   бўлган   умумбашарий   муаммолар   киради.   Улардан
энг   асосийлари   ер   юзида   илм   фанини   тараққий   эттириш,   тинчликни   сақлаш,
ядровий   қуролларнинг   пойгасини   тўхтатиш,   халқаро   хавфсизликни
таъминлаш,   турли   касалликларнинг   олдини   олиш,   табиатни   мухофаза   қилиш,
қашшоқлик   ва   саводсизликка   барҳам   бериш,   саноат   хом   ашёси,   энергия
манбалари   ва   озиқ-овқат   билан   таъминлаш,   коинотни   ва   жаҳон   океани
ресурсларини ўзлаштириш билан боғлик бўлган муаммолар киради. 
Қадриятларнинг   жамият   тараққиёти,   инсон   ҳаётига   кўрсатадиган
таъсири нуқтаи назаридан прогрессив ва реакион қадриятларга ажратилишини
ҳам   эсдан   чиқармаслик   керак.   Жамиятимизнинг   иқтисодиёти,   маданияти   ва
маънавиятининг   илгари   қараб   ривожланишига,   миллий   ахлоқ,   одоб,   урф-одат
негизларида   комил   инсонни   тарбиялашга,   мустақил   Республикамизни   ҳар
томонлама   равнақ   топтириб,   жаҳон   цивилизациясига   қўшишга   астойдил
ҳизмат   қиладиган   қадриятлар   —   бу   прогрессив   қадриятларни   ташкил   этади.
Аксинча,   жумҳуриятимизнинг   олдида   турган   ижтимоий   сиёсий,   иқтисодий.
маданий,   маънавий   муаммоларни   ҳал   этишга   тусқинлик   қиладиган   ҳодисалар
реакцион қадриятларга киради. 
Прогрессив   қадриятларнинг   барча   турлари   инсоннинг   фаровон   ҳаёт
кечиришини,   эркин   яшаши,   маънавий   ахлоқий   камол   топиши   учун   хизмат
қиладиган   воситалар   ҳисобланади.   Шунинг   учун   ҳам   уларни   авайлаб   асраш,
юксалтириш   инсон   шаҳсий   ҳаётида   ҳам,   жамият   тараққиётида   ҳам   катта
аҳамият касб этади. 
 
 
 
  Қадриятларнинг жамиятдаги ўрни 
Қадриятлар   жамиятимизнинг   бойлиги,   бизнинг   миллий   ифтихоримиз.
Уларни   авайлаб   асраш   ва   мухофаза   қилиш   —   барчамизнинг   бурчимиздир.
«Фуқаролар   Ўзбекистон   халқининг   тарихий,   маънавий   ва   маданий   меросини
авайлаб   асрашга   мажбурдирлар.   Маданият   ёдгорликлари   давлат
муҳофазасидадир» 15
, деб ёзиб қўйилган Конституциямизда. 
Миллий   қадриятларга   ҳурмат   билан   қараш   миллатнинг   ўзига   ҳурмат
билан   қарашнинг   асосий   бўғинидир.   Минг   йиллар   мобайнида   шаклланган
миллий   қадриятларимиз   ҳозирги   даврда   яратилган   маданий   маънавий
бойликлар   билан   қушилиб   тараққиётимизни   тезлаштиради,   ғоявий   ва
маънавий   покланишни   таъминлашга   кўмаклашади.   Шунинг   учун   ҳам
қадриятларни   авайлаб   асраш,   уларни   қуриклаш,   юксалтириш   алоҳида   инсон
ҳаётида ҳам, жамият тараққиётида ҳам катта аҳамият касб этади. 
Жамиятнинг   энг   олий   маҳсули   ва   қадрияти   бўлмиш   Инсоннинг
қадриятларга   муносабати   ҳеч   қачон   бир   текис   бўлган   эмас.   Бир   томондан
инсон   қадриятлар   бунёдкори   сифатида   қанчадан   қанча   моддий   ва   маънавий
қадриятларни   юзага   келтирган   бўлса,   иккинчи   томондан   у   мавжуд
қадриятларга   ёвузларча   муносабадда   бўлиб,   уни   талон   тарож   ҳам   қилиб
келган.   Буни   биз   инсоннинг   табиий,   моддий   қадриятларга   бўлган
муносабатларида якқол кўришимиз мумкин. 
Одам   пайдо   бўлган   даврдан   то   ҳозирга   қадар   табиатга   таъсир   қилиб,
уни   ўзгартириб   юборди.   Кейинги   минг   йиллар   давомида   инсон   меҳнат
фаолияти   натижасида   Ер   шари   юзаси,   иқлими,   ўсимлик   ва   ҳайвонот
дунёсининг кескин ўзгариб кетганлиги бунга мисол бўла олади. Эътироф этиш
керакки,   инсоннинг   истиқболни   ўйламай   қилган   хатти   ҳаракатлари,   туфайли
табиат беҳад озор чекди, кўп нарсалардан абадий жудо бўлди. Маълумки, яқин
яқинларгача   инсон   табиатга   ҳоким,   уни   истаганча   ўзгартириши,   ўз   иродасига
бўйсундириши мумкин, деган нотуғри фикр устунлик қилиб келди. Натижада
табиатни   иқтисодиёт   талабига   мослаштириб   ўзгартириш   авж   олиб   кетди.
15  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.- Т.:Ўзбекистон, 2003, 10 – бет.  Қанча   қанча   лойиҳалар   пайдо   бўлди.   Дарё   ва   куллардаги   балиқлар,
паррандалар,   ҳайвонлар   эҳтиёждан   ортиқча   овланиб,   кўпчилиги   ҳозир   йуқ
бўлиб   кетди.   Бир   пайтлар   Амударёнинг   ўзидагина   140   дан   ортиқ   балик   тури
бўлганига энди бировни ишонтириш қийин. Республикамизда Турон йўлбарси,
йўлли   сиртлон   каби   хайвонлар   қирилиб   кетди.   Оқадируғ,   Қорақулоқ,   Устюрт
қўйлари,   жайрон,   Бухоро   буғуси,   оқтирноқли   қўнғир   айиқ   қабилар   эса   йўқ
бўлиш   арафасида   турибди.   Урмонлар,   туқайлар   йилдан   йилга   камайиб
бормоқда. 
Инсон   табиатдан   ўзига   керакли   нарсаларни   олиш   билан   бир   қаторда
унга   ҳар   хил   ишлаб   чиқариш   чиқиндиларини   ташлаб,   табиатни
заҳарлантирмоқда.   Расмий   маълумотларга   кўра,   ҳар   йили   атмосферага   200
миллион   тониадан   зиёд   карбонат   ангидрид   (ис   гази),   қарийб   150   миллион
тониа   олтингугурт   оксиди,   53   миллион   тонна   нитрат   ангидрид,   50   миллион
тониадан ортиқроқ ҳар хил углеводородлар чиқарилмоқда. Жаҳон саноати ҳар
йили   табиатга   32   миллиард   куб   метр   ифлосланган   сув,   70   миллион   тонна
заҳарли газлар ва 250 миллион тонна чангни ташламоқда. Оқибатда биосфера
ўз ўзини тозалашга ожиз бўлиб қолмоқда. 
Ҳозирги кунда атмосферадаги заҳарланган карбонат ангидрид газининг
миқдори   қарийб   20   фоизни   ташкил   этади.   Бунинг   ҳаммаси   инсон   соғлиғига
таъсир   этиб,   рак   ва   бошқа   касалликлар   йилдан   йилга   кўпайиб   кетмоқда.
Ҳозирги  пайтда  дунё  бўйича  ҳар  йили  500  минг   киши  рак  билан   касалланган
бўлса,   унинг   60   фоизи   атроф   муҳитдаги   ҳар   хил   концереген   моддаларнинг
кўпайиши натижасида келиб чиққан. Атроф муҳитнинг радиоактив ва кимёвий
чиқиндилар   билан   бўлғаниши   аҳолининг,   чорва   молларининг,
паррандаларнинг, даре ва куллардаги, сув омборлари ва океанлардаги балик ва
бошқа жониворларнинг кўплаб заҳарланишига сабаб бўлмоқда. Олимлар хаво,
сув ва ер юзининг заҳарланиши шу тарика давом этадиган бўлса цивилизация
халоқатга учраши мумкин дейишмоқда. 
Сув таъминотининг анъанавий манбалари ҳисобланган дарёлар, кўллар,
музликлар, ифлосланмоқда. Инсониятнинг энг катта озиқ-овқат манбаи бўлган жаҳон   океани   ҳам   ҳозирги   вақтда   цивилизациянинг   қурбони   бўлмоқда.   Ҳар
йили   жаҳон   океанига   ўн   миллион   тоннагача   миқдорда   нефть   ва   нефть
махсулотлари келиб тушмоқда. 
Экологик   вазиятнинг   ниҳоятда   кескинлашиб   кетишини   Орол
денгизининг   фожиасидан   ҳам   кўришимиз   мумкин.   Орол   бўйида   экологик
вазият кейинги вақтларда шу қадар кескинлашиб, фожиали тус олиб кетдики,
ундан   нафақат   Марказий   Осиё   халқлари,   балки   бутун   курраи   замин   бирин
кетин   зарар   кўрмокда.   Кейинги   йилларда   Орол   денгизининг   ҳажми   уч
баравардан   кўпpoқ   қисқарди,   майдони   икки   баравар   камайди,   қирғоқ   80дан
ортиқ   километрга   чекинди,   сувнинг   минераллашув   даражаси   тўрт   баравар
ошди,   ҳайдаладиган   икки   миллиондан   ортиқ   гектар   ерни   қум   босди,   чанг
тўзонлар   бурони   300   километр   ва   ундан   кўпроқ   масофага   етиб   борадиган
бўлди.   Мана   шуларнинг   ҳаммаси   минтақадаги   санитария   ҳолатига   салбий
таъсир   кўрсатмоқда.   БМТ   экспертларининг   фикрига   кўра   Орол   муаммоси
ўзининг экологик ва  ижтимоий иқтисодий оқибатлари  жиҳатдан  XXI  асрнинг
энг катта офатларидан бири бўлиб қолди. 
Бугунги   кунда   Орол   денгизи   атрофидаги   35   миллиондан   ортиқ   аҳоли
экологик   фалоқат   оқибатларини   бошдан   кечирмокда.   Марказий   Осиё
давлатлари   ўз   мустақиллигининг   дастлабки   йилларидаёs   икдисодий
қийинчиликларга   қарамай,   Орол   денгизини   сақлаб   қолиш,   минтақадаги
экологик   вазиятни   барқарорлаштириш   йўлида   кучларни   бирлаштириш,
баҳамжиҳат, ҳамкорликда фаолият кўрсатиш лозимлигини англаб етдилар. 
Ўзбекистона   Республикаси   раҳбарияти   Орол   муаммоларини   ҳал   этиш
мақсадида   МДҲ   мамлакатлари   ҳамда   жаҳоннинг   йирик   мамлакатлари   билан
ҳамкорлик қилиш борасида  катта ишларни амалга оширмоқда. Бугунги  кунда
экологик   таназзул   минтақасидаги   аҳоли   турмушини   яхшилаш   борасида   талай
силжишлар   руй   берди.   Жумладан,   Орол   денгизини   қутқариш   бўйича   халқаро
жамғарма,   давлатлараро   кенгаш   ва   унинг   ишчи   органлари   ташкил   этилди,
минтақанинг   ижтимоий   иқтисодий   ривожланишини   таъмин   этган   ҳолда экологик   аҳволни   барқарорлаштириш   бўйича   аниқ   чора   тадбирлар   дастури
қабул қилинди. 
Ушбу жамғарма бугунги кунда жаҳон жамоатчилиги, халқаро молиявий
ташкилотлар эътиборини тортмокда. Жаҳон банки Орол бўйи ҳудудида табиий
мувозанатни   тиклаш,   аҳоли   турмушини   яхшилашга   қapaтилган   лойиҳаларни
маблағ   билан   таъминлашга   рози,   Европа   иттифоқи,   ЕХҲТ   каби   нуфузли
ташкилотлар ҳам жамғарма фаолиятини қўллаб қувватламоқда. 
Орол   денгизи   муаммоси   бугунги   кунда   Марказий   Осиё   халқларининг
ягона   дардига   айланди.   Денгиздаги   сув   сатхининг   пасайиб   бориши,
минтақадаги   табиий   мувозанатининг   бузилиши   оқибатида   экологик   буҳрон
юзага келди. Бу нафақат Оролбўйи худудида, балки иқтисодни жиҳатдан ўтиш
даврини бошидан кечираётган Марказий Осиё мамлакатларн табиий муҳитида,
қишлоқ   хўжалигида   ҳам   ўз   аксини   топмоқда.   Минглаб   гектар   ерлар   сувсиз
қолди.   Мутахассислар   денгиз   чекиниши   натижасида   хосил   бўлган
қумликлардан   кўтрилган   турли   минерал   тузлар   хатто   Помир   тоғидаги
музликлар устини ҳам қоплагани тўғрисида маълумотларга эга. 
Марказий   Осиё   минтақасига   хос   яна   бир   экологик   муаммо   пахта
яккахокимлиги   билан   боғликдир.   Минтақамиз   табиий   иклими   пахтачиликни
ривожлантиришга   мослашган.   Шунинг   учун   ҳам,   Марказий   Осиё
республикаларида ўтмишда пахта экадиган майдонлар кўлами хаддан ташқари
кенгайтириб юборилган эди. Уларни сув билан таъминлаш мақсадида Амударё
ва   Сирдарё   ўзанида   кўплаб   сув   омборлари   қурилган   эди.   Натижада
Дарёларнинг суви Орол денгизига етиб келмай, йўл йўлакай сунъий кўлларда
сақланиб   қолмоқда.   Бундай   ҳоллар   икки   дарёдан   сув   ичадиган   беш
мамлакатнинг ҳаммасида ҳам юз бермоқда. 
Минтақамизда   экологик   вазиятнинг   мурккаблашиб   бораётганлиги
хақида   сўз   юритганда   яна   шуни   ҳам   эсдан   чикармаслик   керакки,   пахтани
етиштириш   учун   бир   неча   йиллар   мобайнида   кўп   миқдорда   ишлатилган
кимёвий   моддалар   туфайли   ер,   сув,   ҳаво   заҳарланди.   Оқибатда   неча   минглаб
кишилар ошқозон ичак сариқ касалликларига мубтало бўлишди.  Пахта   яккахокимлиги   етказган   иқтисодий,   жисмоний   ва   маънавий
зарарнинг   адоғи   йуқ   эди.   Унинг   зарарлиги   ҳамма   соҳада   —   экологияда,
ижтимоий   турмушда,   маориф   ва   маданиятда,   таълим   тарбияда,   coғликни
сақлашда, саноат ва бошқа соҳаларда ҳам кўриш мумкин эди. 
Орол   денгизининг   қисмати   ҳам   пахта   яккахокимлиги   билан   ўзвий
боғликдир. Орол бўйида содир бўлаётган экологик фожиани ўз кўлами ва узоқ
давом этадиган оқибатларига кўра жаҳондаги энг катта экологик ҳа- локатлар
билан   қиёслаш   мумкин.   Қурбонлар,   бир   умр   ноғирон   бўлиб   қоладиган
кишилар бор. Заҳарланган, яроқсиз ҳолга келтирилган замин, хувиллаб қолган,
вайрон   бўлаётган   қишлоқлар   бор.   Энг   хавфлиси   шуки,   беморлар   орасида
болалар   кўпчиликни   ташкил   этади.   Ноғиронлар   мунтазам   кўпайиб   бормоқда.
Корақалпоғистоннинг   бир   қанча   туманларида   врачлар   оналарга   гўдакларни
эмизмасликни тавсия этадилар, чунки она сути заҳарланган. 
Мустақиллик туфайли бу масалани ҳам хал қилишда маълум даражада
ижобий ўзгаришлар юз берди. Пахта зараркундаларига қарши заҳарли кимёвий
моддаларни   ишлатиш   ўрнига   биологик   усуллардан   фойдаланилмокда.
Пахтазорларни   камайтириш   ҳисобига   доимий   маҳсулотларини   ишлаб   чиқиш
йўлга   қўйилмоқда.   Буларнинг   ҳаммаси   ўз   навбатида   экологик   вазиятни
яхшилашга замин яратмокда. 
Марказий   Осиё   минтақаси   учун   хос   яна   бир   вазият   шундан   иборатки,
аҳолининг   эҳтиёжларини   қондириш   учун   ер   ости   бойликлари,   жумладан,   газ,
нефть махсулотарини ишлатиш йилдан йилга кўпаймоқда. Бу эса ўз навбатида,
атроф   мухитнинг   ифлосланишига   олиб   келиши  турган   гап.  Шунинг   учун  ҳам
ҳозирги   энг   долзарб   масала   —   мазкур   хом   ашёларни   ишлатишда   табиатни
мухофаза этиш чораларини кўриб қўйиш бўлмоғи лозим. 
Марказий Осиё минтақасидаги экологик хавф ҳақида (сўз юритилганда
Қозоғистон   Республикасининг   Семипалатинск   полигонида   собиқ   СССР
даврида кўп йиллар мобайнида ядровий зарядларни портлатиш туфайли атроф
мухитнинг   радиоактив   нурлар   ва   чиқиндилар   билан   заҳарланганлиги
тўғрисида гапириб ўтмасдан бўлмайди.  Қуролланиш   пойгаси   авж   олган   йилларда   мазкур   полигонда   доимий
равишда   ва   жуда   кўп   микдорда   ядровий   қуролларни   портлатиш   иатижасида
бир неча минг километр атрофдаги муҳит — ер, сув, хаво, ўсимликлар, барча
жонли   мавжудотлар   шу   жойларда   истиқомат   қилувчи   кишилар,   радиоактив
нурлари   ва   чиқиндилар   билан   заҳарланди   ва   ҳозир   ҳам   заҳарланиб   келмоқда.
Бу   эса   ўз   навбатида   инсониятни   лол   колдирадиган   даражада   турли
фожиаларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. 
Кейинги   йилларда   таниқли   қозоқ   ёзувчиси   Олжас   Сулаймоновнинг
ташаббуси   билан   ташкил   қилинган   «Семипалатинск   —   Невада»   ҳаракати
туфайли   мазкур   полигонда   ядровий   зарядларни   портлатиш   ишлари
тўхтатилган.   Лекин   экологик   вазият   ханузгача   жуда   қам   мураккаб   ҳолда
сақланиб   кслмоқда.   Маҳаллий   аҳоли   ичида   рак,   қон   касалликлари,   ноғирон
гўдакларнинг   туғилиши   авж   олиб   кетган.   Бундай   ахвол   яна   қанча   вақт   давом
этишини ҳеч ким билмайди. Полигоннинг келажак такдири ҳам номаълум. 
Бугун   инсоният   шундан   даражага   эришдики,   энди   табиатдан
фойдаланибгина   қолмасдан   уни   химоя   қилиш   зарурати   туғилди.   Бугун
инсонларгина   табиатга   боғлик   эмас,   балки   табиат   ҳам   инсонларга   боғлик
бўлиб қолди. Табиатни эъзозлашда ва сақлашда ҳеч қандай худудий тусиқлар
бўлиши мумкин эмас, чунки бир мамлакатда рўй бераётган  экологик инқироз
бошқа жойларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмокда. 
Табиат — муқаддас даргоҳ инсониятнинг бешигидир. Биз яшаб, нафас
олиб   тўрган   табиат,   унинг   таркибий   қисми   бўлмиш   —   Еримиз   ҳамманинг
бутун  инсониятнинг   умумий уйи,  умумий масканидир.  Шундай  экан, уни  кўз
қорачиғидек   сақлаш,   атроф   муҳитнинг   ифлосланишига   йўл   қўймаслик
башариятнинг   ишидир.   Табиатни   мухофаза   қилишнинг   долзарблиги   ана
шунда.   Ана   шу   долзарб   муаммога   биринчи   даражали   эътибор   берилмаса
оқибати дахшатли бўлиши аниқ ва равшандир. 
Экологик инқироз — ишлаб чиқариш инқирози бўлиб қолмасдан, айни
вақтда ҳам соқиал сиёсий муаммодир, чунки табиатни мухофаза қилиш — бу
соқиал ривожланиш ва халқ фаровонлигиии оширишнинг заминидир. Шунинг учун   ҳам   жумҳуриятимизда   табиатни   мухофаза   қилиниши   давлат   йўли   билан
бошқариш, назорат қилишга катта аҳамият берилаётгани бежиз эмас. Табиатни
мухофаза   қилиш   давлат   қўмитасининг,   Оролни   сақлаш,   «Экосан»   ва   бошқа
жамғармаларнинг   таъсис   этилиши   табиатдан   унумли   фойдаланиш   ва   атроф
мухитни   мухофаза   қилиш   муаммоларига   оид   минтақавий   ва   жаҳон   илмий
амалий   анжуманларининг   ўтказилиши   табиатни   мухофаза   қилиш   ишларига
жамоатчиликнинг кенг жалб этилиши бунга мисол бўла олади. 
Минтақамизда   табиатни   муҳофаза   қилиш   ишлари   куйидаги
вазифаларни ҳал қилишга қаратилмоғи лозим: қишлоқ хўжалик экинзорларини
сақлаш,   тупроқ   эррозиясига   қарши   курашни   кучайтириш,   ерларни   селдан,
кўчкилардан, ўпирилишлардан, шўр босишдан, зарарланишдан,  сув босишдан
ва   куриб   қолишдан   химоя   қилишни   таъминлаш,   фойдали   қазилма   конларини
янада   комплекс   равишда   ўзлаштириш,   уларни   қазиб   олиш   ва   қайта   ишлаш
чоғида   нобудгарчиликка   йўл   қўймаслик,   Орол   денгизи,   Сирдарё,   Амударё   ва
бошқа дарё 
лар   сувлари   сатхини   камайтиришнинг   олдини   олиш,   уларни
ифлосланишдан   сақлашни   кучайтириш   чораларини   амалга   ошириш.   Сув
манбалари,   шу   жумладан   кичик   дарёлар   ва   кулларни   қуриб   қолишдан   ва
ифлосланишдан   мухофаза   қилишни   яхшилаш,   Марказий   Осиёдаги   энг   мухим
дарё   хавзаларидаги   сув   хўжалик   комлексларини   автоматлаштирилган
бошқариш   системаларини   яратиш,   ирригация   тармоқларини   ҳозирги   давр
талабига   мувофиқлаштириб   қайта   қуриш;   зарарли   моддаларнинг   атроф
мухитга   чиқариб   ташланишини   камайтириш   ва   чиқарилаётган   газларни
зарарли   аралашмалардан   тозалашни   яхшилаш,   газ   ва   чангларни   ютувчи   ғоят
самарали   аппаратлар,   сув   тозалайдиган   ускуналар,   шунингдек   табиий
муҳитнинг   ҳолатини   назорат   қилувчи   мосламалар   ҳамда   автомат   станқиялар
ишлаб   чиқаришни   таъминлаш;   иссиқлик   электр   станцияларида   мазутдан,
торфдан   ёкилғи   сифатида   фойдаланишни   камайтириш;   ўрмонларни   ёнғиндан
сақлаш ҳамда уларни зарарли хашоратлардан ва касалликлардан мухофаза 
  Мустакиллик даврида табиий ва иқтисодий қадриятлар халқ
фаровонлиги хизматида.
Маълумки,   1991   йил   31   август   куни   Ўзбекистон   Республикаси   Олий
Кенгашининг   навбатдан   ташқари   олтинчи   сессияси   Ўзбекистон
Республикасининг Давлат мустақиллиги ва озод суверен давлат — Ўзбекистон
Республикасини   ташкил   этиш   тўғрисида   қарор   қабул   килди.   Давлат
мустақиллигини   қўлга   киритиш   натижасида   Ўзбекистон   учун   иқтисодий   ва
ижтимоий   тараққиётнинг   маданий   ва   маънавий   янгиланишнинг,   миллий
қадриятларимиз тикланишининг кенг истиқболлари очилди. 
Мустақиллик   ўзбек   халқи   ҳаётидаги   ҳеч   қачон   унутилмайдиган   тарихий
воқеадир. 
Ўзбекистон давлат мустақиллиги шу тупроқда яшаётган юртдошларимиз
қатори   узоқ   йиллар   давомида   она   юртидан,   элидан,   айрилиб,   мусофирлик
жабрларини   тортган   муҳожир   миллатдошларимизни   ҳам   шу   қадар   хаяжонга
солди  ва   чексиз   қувонтирдикки,  буни   сўзда   ифодалаб,   тўла-   тўкис   таърифлаб
бўлмайди. Шу ўринда хорижда яшаётган ватандошимизнинг тубандаги изгори
дил сўзларини келтириб ўтиш жоиздир. 
«.   .   .   Ниҳоят   ўз   Ватанидан,   ўз   Ватани   тупроғига   кўмилишдан   жудо
қилинган,   хорижий   элларда   Ватан   жамолини   Ватан   тупроғини   эзилиб
соғинишга   маҳкум   қилинган   миллионлаб   ўзбекларнинг   —
туркистонликларнинг   орзиқиб   кутган   куни   келди,   орзулари   ушалди.
Ўзбекистон   хукуматининг   олий   минбаридан   Ислом   Каримовдан   Ўзбекистон
Республикаис мустақил давлат мақомига эга бўлгани тўғрисидаги хушхабарни
эшитган   захотимизда,   биз,   ўз   Ватаннини   бир   неча   кун   зиёрат   қилиш   бахтига
муяссар   бўлган   бир   неча   хорижлик   биродарларимиз   билан   бирга
бирбиримизни   қучоқлаб,   йиғламоқдан   ўзимизни   тиёлмадик.   Комил   ишонч
билан   айтамизки,   айни   пайтда   бу   хушхабардан   огоҳ   бўлган   миллионлаб
америкалик   саудиялик   олмониялик   покистонлик   Афғонистонлик
жигарларимиз   ҳам   бир   бирларини   қучоқлаб   йиғлаб   турибдилар,   жисму-
жонлари билан мустақил Ватанларига талпиниб турибдилар...  Бу  хушхабарларнинг   хушхабарлиги  рост   бўлсин,  жисму  жонларингизни
қисиб   қийнаган   кишанларнинг   парчалангани   рост   бўлсин,   турли   туман
қутқулардан,   иғволардан,   туҳмат   балолардан   пароканда   бўлиб   кетган
миллатимизнинг қаддини ростлагани рост бўлсин, бириккани рост бўлсин!» 16
. 
Халқимизнинг   асрий   орзуси   бўлган   мустақилликни   таъминлашда,   ўзбек
халқининг   қадрқимматини   ҳимоя   қилишда,   ўлкамиз   бойликлари   талон   тарож
қилинишининг   олдини   олишда,   Ўзбекистан   довруғининг   дунёга   таралишида
Президентимиз   Ислом   Каримовнинг   буюк   тарихий   хизматлари   асло
унутилмасдир. Юртбошимизнинг кейинги бир юз ўттиз йил давомида қарам ва
муте   бўлиб   келган   ўзбек   халқини   озодликка   чиқариб,   бошини   қовуштириб,
аҳил   ҳамкор   қилиб   мустақиллик   муаммоларини   оқилона   ҳал   этиш   йўлидаги
тинимсиз саъй ҳаракатларини бутун дунё аллақачон эътироф этди. Ўзбекистон
Республикаси бугунги кунда 160 дан ортиқ мамлакат томонидан тан олиниши
бунинг яқол далилидир. 
Мустақиллик   шарофати   билан   илгари   талон-тарож   қилиб   келинган
табиий   ва   иқтисодий   қадриятларимиз   эндиликда   фуқароларнинг   бахт-саодати
ва манфаатлари йўлида фойдаланилмокда. 
Ўзбекистон   Республикаси   тупроғида   Менделеев   жадвалига   киритилган
маъданларнинг   қарийиб   ҳаммаси   бор.   У   азалдан   дунёдаги   олтин   ва   бошқа
жавоҳирлар   қазиб   олинадиган   давлатлар   қаторидан   ўрин   олиб   келган.   Аммо
собиқ   СССР   йилларида   Ўзбекистоннинг   кўп   микдордаги   олтини   ва   бошқа   ер
ости бойликлари Иттифоқ хазинасини тўлдириб келган. Бундан на Республика,
на   унинг   халқи   манфаат   кўрган.   Эндиликда   эса   Ўзбекистон   ери,   бойликлари
нафақат   ўзимизни,   замондошларни,   балки   келажак   авлодларни,   невара
чевараларимизни,   бугунги   Ўзбекистон   халқларининг   ягона   байналминал
оиласини   ташкил   этувчи   барча   инсонларни   боқиш   ва   уларнинг   бахтиёр
ҳаётини   таъминлаш   учун   ишлатилмокда.   Нуфузли   хорижий   мамлакатлар
банкларига   омонат   этиб   қўйилган   олтинларимиз   Республикамиз   белини
16  Ўзбекистон овози, 1991 йил 3 сентябрь  бақувват   этиб,   жумхуриятимизга   чет   эл   сармояларини   олиб   келиб,   халқимиз
фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмокда. 
Ўзбекистоннинг   ер   ости   бойликлари   ичида   газ   катта   ўринии   эгаллайди.
Ўтмишда   у   ҳам   олтинимиз   каби   марказ   эқтиёжларини   қондириш   учун
фойдаланиб   келинган   эди.   Ҳар   йили   миллион-миллион   куб.   метр   газимиз
собиқ   марказнинг   бўйруғига   биноан   бошқа   республикалар   ҳамда   бир   қатор
Европа   мамлакатларига   юборилиб   туриларди,   Маҳаллий   аҳоли   эса   газдан   ўз
эқтиёжига   яраша   фойдаланиш   имкониятидан   маҳрум   этиб   қўйилган   эди.
Эндиликда   эса   бунга   ҳам   чек   қўйилди.   Ҳукуматимиз   томонидан   изчил
равишда   амалга   оширилаётган   инсонпарварлик   сиёсати   туфайли   кейинги
йилларда юзлаб қишлоқларга газ ва ичимлик сув бари етказиб берилди. Бундай
хайрли ишлар ҳозир ҳам давом этиб келинмокда. 
Истиқлол   очиб   берган   имкониятлар   туфайли   биз   нефть   ва   нефть
маҳсулотларига   бўлган   эҳтиёжларимизни   ҳам   ўзимизнинг   ички
имкониятлардан   келиб   чиқиб   қондиришга   интиляпмиз.   Ўтмишда   бошқа
Республикаларда ҳар йили ўрта ҳисоб билан тўрт миллион тонна нефть сотиб
келинган бўлса, 1995 йили атиги 750 минг тонна нефть четдан ҳарид қилинди.
1997   йили   жумҳуриятимиз   нефтга   бўлган   барча   эҳтиёжларимизни   ўз
имкониятларидан   келиб   чиқиб   қондиришни   режалаштирмоқда.   Кўкдумалоқ,
Мингбулоқ   каби   нефть   конларида   жадал   суръатлар   билан   олиб   борилаётган
ишлар   мазкур   масаланинг   узил-кесил   ҳал   этилишини   таъминлайди,   деб
ўйлаймиз. 
Табиий   қадриятларимиз   ҳақида   гап   кетганда   яна   бир   муҳим   масала
тўғрисида   тўхталиб   ўтишимиз   ўринлидир.   Бу   ғалла   мустақиллигини
таъминлаш   масаласидир.   Маълумки,   собиқ   Иттифоқ   сиёсати   туфайли
Республика иқтисодиёти фақат хом-ашё, асосан пахта етказиб берадиган бўлиб
қолган   эди.   Республикада   4   миллион   гектардан   зиёд   суғориладиган   ерлар
асосан   пахта   ўстириш   учун   фойдаланиб   келинган   эди.   Аҳолининг   бошқа
қишлоқ   хўжалик   маҳсулотларига,   жумладан   ғаллага   бўлган   эҳтиёжлари   ўзга
Республикалар   ҳисобидан   қондириларди.   Бозор   иқтисодиётига   ўтиш муносабати   билан   Ўзбекистонга   четдан   ғалла   сотиб   олиб   келиш   ниҳоятда
қимматга   тушадиган   бўлиб   қолди.   Шуни   эътиборга   олиб,   жумхуриятимиз
кейинги икки уч йил ичида донли экин майдонларини кўпайтириб, аҳолининг
ғаллага   бўлган   эқтиёжини   асосан   ўз   имкониятларимиздан   келиб   чиқиб,
қондиришга муяссар бўлмокда. 
Келгуси   икки   уч   йил   ичида   биз   нефть   мустақиллиги   каби   ғалла
мустақиллигига ҳам эришамиз деган умиддамиз. 
Жумҳуриятимиз   заминидаги   кўмир,   мармар,   ҳар   хил   рудалар   ва   бошқа
бойликлардан эндиликда халқимиз фаровон ҳаёт кечириш йўлида фойдаланиб
келмокда. 
Ер   ости   бойликларини   Ўзбекистон   халқининг   манфаатига   самарали
хизмат қилдириш хусусида гап юритар эканмиз, фикримизча, иккита масалага
алоҳида   эътибор   бермоғимиз   лозим.   Биринчидан,   жумхуриятимиз   заминида
фойдали   қазилмалар   қанчалик   мўл   бўлишидан   қатъи   назар,   уларга   ниҳоятда
эхтиёткорлик   тежамкорлик   билан   ёндашиб,   келажак   авлодимиз
манфаатларини,   Республикамиз   истиқболини   ҳисобга   олган   ҳолда
ишлатишимиз   керак   Бу   айниқса,   нефть,   газ,   кўмир   махсулотларига
дахлдордир, чунки, уларнинг захиралари чекланган,  шунингдек булар ўрнини
тўлдириб   бўлмайдиган   маҳсулотлар   туркумига   киради.   Шу   нуқтаи   назардан
қаралса газ маҳсулотларини четга чиқариш биз учун зарурми, ёки йуқми, деган
савол   ўзўзидан   туғилади.   Мазкур   масала   бўйича   ривожланган   хорижий
мамлакатларнинг   тажрибаси   эътиборга   лойиқдир.   Масалан,   АҚШнинг
заминида   Менделеев   жадвалидаги   барча   мақсулотлар,   жумладан   нефть,   газ,
кўмир,   олтин   ва   ҳоказолар   мавжуд.   Уларнинг   захираси   бир   неча   юз   йилга
етарли.   Ленин,   шунга   қарамасдан,   АҚШда   юқорида   тилган   олинган
маҳсулотларга   бўлган   эҳтиёжларини   бошқа   мамлакатлардан   олиб   келинган
хом   ашё   ҳисобидан   қондириб   келинмоқда.   Шундай   экан,   биз   ҳам   ўз
захираларимиздан самарали фойдаланиш устида пухта ўйлаб кўришимиз керак
Иккинчидан,   ўтмишда   биз   ер   ости   хазиналарини   хом   ашё   сифатида
бошқа Республикаларга арзон баҳода  бериб турган бўлсак эндиликда улардан халқ   истеъмоли   маҳсулотлари   ишлаб   чиқариб,   дарамод   олишни   кўзласак,
мақсадга   мувофиқ   бўлур   эди.   Халқимиз   истиқболини   кўзлаб,   келажакда
жумхуриятимизни хом ашё етказиб берувчи давлатдан уни ўз еримизда қайта
ишлаб   халқ   истеъмол   молларини   етказиб   берадиган   мамлакат   даражасига
кўтаришимиз   даркор.   Худди   шу   мақсадда   ер   усти   бойликларидан   хом   ашё
сифатида   эмас,   балки   улардан   мақсулот   тайёрлаб   самарали   фойдаланиш
режаларини илмий ишлаб чиқишимиз керак, деб ўйлаймиз. Ҳозирча бу борада
ҳам ечимини кутиб турган муаммолар оз эмас. 
Республикамиз   ўзининг   ноёб   табиий   иқлим   шароити   туфайли   мева,
сабзавот,   шарбат   ва   винолар   ишлаб   чиқариш   соҳасида   катта   имкониятларга
эга.   Шуни   эътиборга   олиб   хорижий   мамлакатлар   билан   биргаликда   янги
замонавий   технология   асосида   мазкур   мақсулотларни   қайта   ишлаб   чиқадиган
қўшма   корхоналар   бунёд   этишни   йўлга   қўйишимиз   керак.   Бу   Республика
иқтисодиётини   ривожлантиришга   ижобий   таъсир   этиш   билан   биргаликда
аҳолининг   юқори   сифатли   қишлоқ   хўжалиги   махсулотларига   бўлган
эҳтиёжларини   қондириш   имкониятини   яратиб   беради.   Шунингдек   ғўзапояни
қайта ишлаб чиқадиган технологияни ҳам жорий этиб, ундан қоғоз, мебель ва
бошқа   истеъмол   молларини   ишлаб   чиқиш   таъминласак   мақсадга   мувофиқ
бўлар эди. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  Бозор иқтисодиётини шакллантириш— жаҳон ҳамжамиятига
киришининг муҳим омили
Маълумки,   жаҳон   хўжалигига   киришда   бозор   иқтисодиётини
шакллантириш   ва   ривожлантириш   мухим   омил   бўлиб   ҳисобланади.   Шундай
экан,   ҳозирги   вақтда   бозор   иқтисодиёти   талабларига   тўлиқ   жавоб   бера
оладиган давлатлараро иқтисодий муносабатларни йўлга қўйиш катта аҳамият
касб этади. 
Мамлакатимизда   мустақиллик   эълон   қилингандан   кёйин   илгор
давлатларнинг   тажрибасини,   шунингдек   Республикамизнинг   ўзига   хос
хусусиятларини,   ҳалқимизнинг   ақлзаковати,   урф-одат,   анъаналари,   турмуш
тарзини   ҳисобга   олган   ҳолда   миллатимизга   хос   иқтисодий   ислоҳотлар   йўли
белгилаб олинди. 
«Биз танлаб олган йўл, — дейди И. Каримов, ижтимоий йуналтирилган
бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилгандир. 
Айнан   шундай   йўл   ўзбекистонликларнинг   муносиб   турмуш   кечириши
учун   кафолат   бўла   олади,   миллий   анъаналар   ва   маданиятининг
ривожланишини,   маънавий,   ахлоқий   қадриятларининг   қайта   тикланишини
таъминлайди» 17
. 
Ушбу   йўлни   амалга   оширишда   Президентимиз   И.Каримов   асарларида
атрофлича   илмий   ишлаб   чиқилган   бешта   муҳим   ва   машҳур   тамойил   асос
қилиб олинди. Давлат 1) иқтисодиётни мафкурадан батамом  ҳоли қилиш; 2)
мураккаб   қилиш   даврида   давлатнинг   ўзи   бош   ислоҳотчи   бўлиши   зарур;   3)
бутун   янгиланиш   ва   тараққиёт   жараёни   қонунларга   асосланмоғи   зарур;   4)
фуқароларни   химоялашга   қаратилган   кучли   чора-тадбирларни   амалга
ошириш; 5) бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш. 
Шуни   ғурур   билан   қайд   этишимиз   жоизки,   Президентимиз   томонидан
ишлаб   чиқилган   ислоҳотлар   концепцияси   изчил   равишда   ҳаётга   татбиқ
этилиши натижасида Ўзбекистон учун иқтисодий ижтимоий сиёсий, маданий
17  Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. –Т.:Ўзбекистон, 1995, 9-10 бет.  ва маънавий янгиланишнинг кенг истиқболлари очилди. Республикамизнинг
жаҳон миқёсидаги нуфузи кундан-кунга ошиб бормоқда. 
Жамиятимизда   содир   бўлаётган   ижобий   ўзгаришлар,   мамлакатимиз
унинг жуда катта табиий бойликлари, ноёб миллий маданий мероси ва сиёсий
барқарорлик   дунёнинг   барча   минтақаларидаги   давлат   арбобларини,
ишбилармонларни ўлкамизга тобора кўпроқ жалб этмоқда. 
Бу   бежиз   эмас,   албатта.   Жамиятимизни   тубдан   янгилашга   қаратилган
ислоҳотлар   концепцияси   миллий   манфаатларимиздан   келиб   чикиб,   ҳар
томонлама   пухта,   илмий   ишлаб   чиқилган.   Шунинг   учун   ҳам
Республикамизда   ўтказилаётган   ислоҳотлар   турли   давлат   рахбарлари,
сиёсатшунослари   томонидан   юксак   баҳоланмоқда.   Мана   бир   мисол:
Япониянинг   Ўзбекистондаги   собиқ   фавкулодда   ва   мухтор   элчиси   Укэру
Магасаки   «Шукан   пост»   журналининг   1995   йил   2   июнь   сонида   мазкур   жур
налнинг   мухбири   Такемура   билан   сухбатида   шундай   дейди:   «Агар   хрзир
жаҳондаги   Президент   ёки   Бош   Вазир   лавозимидаги;   рахбарлар   ўртасида
уларнгшг   иқти   содий   сиёсат   юргазиш   иқтидори   бўйича   мусобақа   уюш
тирилса,   Президент   И.   Каримов   энг   юқори   ўринлардан   бирини   эгаллаган
бўларди,   дейман.   Жаноб   Каримов   ўз   мамлакати   иқтисодиётини   ипидан
игнасигача   пухта   биладиган   жаҳондаги   энг   билимдон   рахбарлардан
биридир» 18
. 
Дарҳақиқат   И.Каримов   ҳаётнинг   барча   аччиқ-чучугини   бошидан
кечирган, буюк давлат арбоби ва сиёсатчи. Шунингдек, у Ўзбекистон Фанлар
академиясининг   академиги,   ҳозирги   даврдаги   энг   обрўли   иқтисодчи   олим.
Унинг   асарларида   баён   этилган   таклиф-мулоҳазаларнинг   барчаси   иқтисод
фанининг тараққиётидаги катта илмий янгиликдир . 
Бизнинг ҳозирги бурчимиз — И.Каримов асарларидаги янгича ғояларни
синчиклаб   ўрганиб   чиқиб,   халқ   уртасида   кенг   таргиб-ташвиқ   этиш.   Чунки,
ҳар   қандай   янги   ғоя   омманинг   онгига   сингса,   ҳаётда   чуқур   илдиз   отсагина,
реал воқеликка, катта ижтимоий кучга айланади. 
18  ―Халқ сўзи , 1995, 22 июнь ‖ Жамиятимизда   амалга   оширилаётган   изчил   туб   иқтисодий   ўзгаришлар
биз   танлаб   олган   йўлимизнинг   туғри   эканлигидан   далолат   беради.
Республикамиз   бозор   муносабатларини   қарор   топтирган   ҳолда   иқтисодий
ислоҳотлар йўлидан дадил қадам ташламоқда. 
Ислоҳотлар   натижасида   иқтисодиётимизда   кўзга   кўринарли   ижобий
ўзгаришлар   содир   бўмоқда.   Айни   кунда   дастлабки   йилларда   юзага   келган
ишлаб  чиқариш  суръатлари  пасайишининг  олдини олиш билан  бир  қаторда,
айрим   соҳаларда   ўсиш,   юксалиш   бошланди.   2005   йилга   келиб,
иқтисодиётнинг барқарор ўсиши таъминланди, макроиқтисодий ва молиявий
барқарорлик   мустаҳкамланди,   иқтисодиёт   ва   унинг   айрим   соҳаларидаги
мутаносиблик   кучайди.  Яъни,  ялпи  ички  маҳсулот  7,7  %га  ўсди.   Жумладан:
саноат ишлаб чиқариш ҳажми -9,4 %, истъемол моллари ишлаб чиқариш – 13,
4%га, саноат товарлари ишлаб чиқариш – 18,6%га ўсди. 
Иқтисодий   ислоҳотларни   амалга   оширишда   ўрта   кичик   ва   хусусий
тадбиркорликни   ривожлантириш   мухим   аҳамият   касб   этади.   2005   йилда
мамлакат   иқтисодиётида   кичик   бизнес   ва   хусусий   тармоқ   кўлами   ҳамда
ҳажми салмоқли даражада ўсди. Кичик бизнес корхоналари сони ўтган йилда
14 %га кўпайлди. 
Хусусий   тадбиркорликни   ривожлантириш   ҳисобига   425   мингдан   зиёд
иш   ўринлари   ташкил   этилди.   Бу   2003   йилга   нисбатан   14%га   кўп   демакдир.
Кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ортдии ва 2004 йилда 35,6
%ни ташкил этди 19
. 
Ўзбекистон   табиий  ресурсларга  ниҳоят   даражада   бой,  нисбатан  юқори
иқтисодий   ва   ишлаб   чиқариш-техника   қудратига   эга.   Жумҳурият
корхоналарида, илмий ҳамда илмий-ишлаб чиқариш, лойиҳа конструкторлик
ва   бошқа   ташкилотларда   асосан   юқори   малакали,   билимдон   мутахассислар
меҳнат қилади. 
19   Каримов   И.А.Бизнинг   бош   мақсадимиз   жамиятни   демократлаштириш   ва   янгилаш,   мамлакатни   модернизация   ва
ислоҳ этишдир.-Т.:Ўзбекистон, 2005, 33-34-бетлар. 
  Мана   шундай   қудратга   эга   бўлган   меҳнаткаш   халқимиз   ўтмишда   анча
ночор  кун  кечириб   келди.  Бунинг  сабаби  шундаки,  Республика   иқтисодиёти
собиқ   СССР   ягона   иқтисодий   тармоғининг   ажралмас   қисми   деб   хисобланиб
фақат   хом-ашё   етказиб   берадиган   ўлкага   айланиб   қолган   эди.   Халқимиз
эҳтиёжларини   қондириш   учун   зарур   бўлган   истеъмол   моллари   бошқа
республикалардан   келтириб   бериларди.   Натижада   республикамиз   Марказга
тўлиқ қарам бўлиб қолган эди. 
Ҳаёт   шуни   кўрсатдики,   фақат   хом-ашё   етиштирувчи   ва   сотувчининг
косаси оқармайди, у сурункали ночорлик ка гирифтор бўлади. Шуни ҳисобга
олган   ҳолда,   республикамиз   ўзинииг   барча   имкониятлари   ва   резервларини
тўғри   ҳисобга   олиб   чиқиб,   Ўзбекистоннинг   иқтисодий   ва   сиёсий
мустақиллигини   таъминлаш   имконини   берувчи   тузилмани   вужудга
келтиришни,   ўзимизнинг   мустақил   иқтисодий   системамизни   яратишни
асосий мақсад килиб қуйди. 
Эндиликда   табиий   қадриятларимиздан   аёвсиз   фойдаланишга,   атроф-
мухитга зиён етказилишига йўл қўймаслик Ўзбекистон иқтисодиётининг бир
томонлама— хом-ашевий йуналишига қатъий бардам бериш Республика ички
сиёсатининг энг муқим стратегияси ҳисобланадн. 
«Халқ хўжалигининг хом-ашёвий йўналишини бартараф этиш, — дейди
И.   Каримов,   —   Республикамиз   иқтисодиётининг   барқарор   ва   жўшқин
ривожланишини   таъминлаш   имконини   беради,   иш   билан   таъминланмаган
ишчи   кучларини   ишлаб   чиқаришга   жалб   этишга,   кадрларнинг   касб-корлик
саводини   оширишга,   мақсулотларни   келтириш   ва   четга   чиқаришни
мутаносиблаштиришга   кўмаклашади,   энг   асосийси—Ўзбекистоннинг
мустақиллиги,   унинг   халқи   турмуш   даражасининг   ўсиши   учун   ишончли
кафолатлар яратади» 20
. 
Мазкур   сиёсатни   амалга   ошириш   ниятида   ҳозирги   кунда   хукуматимиз
Республиканинг   иқтисодий   мустақиллигини   мустаҳкамлаш,   импорт
хажмларини   камайтириш   ва   экспортга   мўлжалланган   ишлаб   чиқаришларни
20  Каримов И.А. Ўзбекистон миллий истиқлол, иқтисод, сиеNсат, мафкура. -Т.:Ўзбекистон, 1993, 73-бет.  ривожлантиришга қаратилгаи сиёсатни мунтазам равишда амалга оширмоқда.
Эндиликда биз хориждан келадиган сармояларга қарам булиб ўтирмасдан   ўз
ички   имкониятларимизни   ишга   солиб   иқтисодиётни   ривожлантиришимиз
даркор. 
Шунингдек,   ҳозир   устуворлик   тармоқларини,   яъни   нефть   ва   газ
саноати, электэнергетика, машинасозлик ва кимё саноатини тезкорлик бш: ан
ривожлантирилиб,   тармоқлар   ва   минтақалараро   номутаносибликни
қисқартиришга эътибор кучайтирилмоқда. 
Табиий,   моддий   кадриятларимиздан   унумли   фойдаланишда   мулкий
муносабатларни   тубдан   ўзгартириш   катта   аҳамият   касб   этади.   Шуни
эьтиборга   олган   ҳолда   Республикамизда   мулкни   давлат   тасарруфидан
чиқариб,   уни   ҳақиқий   эгалари   қўлига   беришни   тезлаштириш,   тадбиркорлик
учун кенг йўл очиб бериш ва мулкдорда мулк эгаси хиссиётини тарбиялашга
қаратилган   ишлар   ривож   топмоқда.   Бунда   ўрта-кичик   ва   хусусий
тадбиркорликни   ривожлантириш   қўл   келаётир.   «Хусусий   тадбиркорлик   ва
ташаббусни   қўллаб-қувватлаш   ҳақида»   ги   қонуннинг   қабул   қилиниши,
«Бизнес   фонд»   амалий   алоқалар   маркази,   «Мадад»   суғурта   жамиятининг
тўзилиши кичик тадбиркорликни янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда. 
Иқтисодий   ислоҳотларни   амалга   оширишда   тайёр   махсулот   ишлаб
чиқаришни   кенгайтириш,   унинг   сифати   ва   рақобатбардошлигини   жаҳон
бозори   талаблари   даражасига   етказиш   катта   аҳамият   касб   этади.   Бунда
иқтисодиётда   амалга   оширилаётган   таркибий   структуравий   ўзгаришлар   қўл
келмоқда. 
Ўзбекистон   иқтисодиётини   ривожлантиришда   қишлоқда   туб
ислоҳотлар   ўтказиш,   қишлоқ   хўжалигини   тарақий   қилдириш,   қишлоқ
хўжалиги   ишлаб   чиқариши   самарадорлигини   ошириш   муҳим   омил   бўлиб
ҳисобланади.   Бу   сохада   ҳам   кейинги   вақтда   анча   ижобий   ўзгаришлар   содир
бўлмоқда.   Биринчидан,   хукуматимиз   қишлоқ   хўжалигида   банд   бўлган
ортиқча   ишчи   кучларини   бошқа   соҳаларга   жалб   этишга   ҳаракат   килаётган
бўлса,   иккинчидан,   қишлоқ   жойларига   саноатни   олиб   бориш   ва   кенг   жорий этиш,   кичик   ва   ўртача   корхоналарни   куриш,   янги   иш   жойларини   яратиш
ишлари   авж   олиб   бормокда.   Ҳозирги   кунда   қишлоқ   хўжалигида   хизмат
кўрсатиш   тармоғини   кенг   ривожлантириш,   кичик   бизнесга,   хусусий
тадбиркорликка   кенг   йўл   очиб   бериш   —   иқтисодий   ислоҳотларни
муваффақиятли ўтказишнинг асосий гарови бўлиб турибди. 
Шунингдек,   «бугунги   кунда   макроиқтисодиетни   барқарорлаштириш
билан   бир   қаторда   миллий   валютани   мустаҳкамлаш,   унинг   жорий   ва   тўлиқ
алмашадиган   бўлишига   эришиш...   бизнинг   асосий   вазифамиздир» 21
.   Бу
борада,   биринчидан,   аҳолининг   эҳтиёжларини   қондирадиган   ва   хориждан
келтирилаёттан   моллар   билан   рақобат   қила   оладиган   ўз   махсулотларимизни
ишлаб   чиқаришимиз   керак   бўлса,   иккинчидан,   экспорт   қилинадиган
молларни кўпайтириб, валюта заҳираларини тўлдиришга, учинчидан, ёнилғи
энергия   манбаларини,   кўпгина   ускуна   ва   озиқ-овқат   махсулотларини   четдан
сотиб олишни камайтириш, уларни ўзимизда ишлаб чиқаришни таъминлашга
асосий эътибор қаратилмоғи лозим. 
Юқорида   айтилган   ва   бошға   қилаётган   ишлар   иқтисодиётимизни
таркибий   жиҳатдан   янгилаб,   унинг   самарадорлигини   ошириб,   халқимиз
турмуш   тарзини   янада   юксалтиришга   кенг   имконият   очиб   беради.
Президентимиз   таъкидлаганидек:   «Тузилмаларни   қайтадан   янгиламасдан
туриб,   ўз   иқтисодиётимиз   ва   ишлаб   чиқариш   кучларимизга   суянмасдан
туриб,   биз   иқтисодий   мустақилликка   эриша   олмаймиз,   меҳнатнинг   халқаро
тақсимотидаги   ўз   муносиб   ўрнимизга,   бинобарин,   халқимизнинг   муносиб
турмуши учун зарур шарт-шароитга эга бўла олмаймиз» 22
. 
Шунга   ҳам   алоҳида   эътибор   бериш   керакки,   янги   иқтисодий
тўзилмаларни   жорий   этишда   тижорат   банклари   тизими,   суғўрта
компаниялари,   аудиторлик   хизматлари,   замонавий   коммуникацияларнинг
зарур   тизимларини   жадаллик   билан   шакллантириш   мухим   ўрин   тутади.
Мазкур   масалаларни   хал   қилишда   ҳам   давлатимизнинг   ўзи   бош-қош
булмоқда. 
21  «Халқ сўзи», 1995 йил 22 декабрь. 
22  «Халқ сўзи» 1995 йил 24 февраль  Республикамизда   утказилаётган   ислоҳотлар—бу   авваламбор
институцион ислоҳотлар, яъни эски, мустабид иктисодиётнинг қотиб қолган,
ғоят   марказлаштирилган   тизимини   янги,   эркин   бошқарувга   кучириш,
рагбатлантириш   ва   жонлантирувчи   тизимга   айлантириш   пойдевори
ҳисобланади.   «Шу   ўзгаришларни   нуфузли   халқаро   ташкилотлар   тайёрлаган
махсус дастур асосида утказиш, замонавий услуб ва компьютерлар тизимини
жорий   қилиш,   ёш,  истеъдодли   мутахассисларимизни   жадал   суръатлар   билан
хорижий   мамлакатларда   уқитиб   тарбиялаш   диққат   эътиборимиз   марказида
турмоғи керак», дейди Президентимиз. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Миллий ва минтақавий иқтисодий қадриятларни
уйғунлаштиришда давлатлараро алоқаларнинг аҳамияти
Минтақавий   ва   жаҳон   иқтисодиётига   қушилишда   давлатлараро
муносабатларни,   жумладан,   Марказий   Осиё   ва   Мустақил   Давлатлар Ҳамдўстлиги   билан   иқтисодий   алоқаларни   мустаҳкамлаш,   табиий,   моддий
қадриятларимизни бирга баҳам кўриш катта аҳамият касб этади. 
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини ташкил қилувчи мамлакатлар билан
бевосита   ва   кўп   томонлама   муносабатларни   ривожлантириш   —   Ўзбекистон
Республикаси   ташқи   сиёсатининг   устувор   йуналишларидан   биридир.
Ўзбекистон   Ҳамдўстлик   ғоясини   қўллаб-қувватлади,   унинг   ташкилотчилари
таркибига   кирди,   барча   қатнашчиларнинг   тенг   ҳуқуқлилиги   асосида   уни
мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 
Шуни   алохдда   қайд   этиш   жоизки,   Ўзбекистон   МДҲдаги   шериклари
билан   ўз   муносабатларини   кўп   томонлама   давлатлараро   ва   хукуматлараро
шартномалар ҳамда битимлар доирасида ҳам, шунингдек тўғридан-тўғри икки
томонлама  мулоқотлар,  ўзаро  манфаатли  савдо  иқтисодий,  илмий  техникавий
ва маданий алоқаларни ўрнатиш тарафдоридир. 
Ана шунга катъий амал килиб, Республикамиз ўзимизга қўшни Марказий
Осиё давлатлари билан иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш соҳасида
кўп ишларни амалга оширмоқда. 
Маълумки,   Марказий   Осиё   Республикаларининг   тарихи,   маданияти,
турмуш   тарзи   ва   бошқа   жиҳатлари   бир-бирига   ниҳоятда   ўхшаш.   Уларнинг
ҳозирги   кундаги   сиёсий,   иқтисодий,   маданий,   экологик   муаммолари   кўп
жиҳатдан   бир   хилдир.   Мазкур   Республикаларнинг   иктисодиёти   бир-бири
билан туташиб кетган ва улар бир-бирига ўзининг таъсирини ўтказиб турибди. 
Ҳозирги   кунда   юқорида   кўрсатилган   Марказий   Осиё   давлатлари
уртасида   ягона   иқтисодий   макон   тўғрисидаги   шартнома   ҳам   ўз   самарасини
бера бошлади. Алмати шаҳрида мазкур битимда қатнашувчи мамлакатларнинг
вакилларидан   иборат.   Давлатлараро   ижроия   қумитаси   тўзилди.   Тошкентда
минтақа   банк   Маркази   ўз   ишини   бошлаб   юборди.   Уч   давлатнинг
иқтисодиётида уйрунлаштиришга қаратилган дастурлар ишлаб чикилди. Айни
пайтда,   коммуникацияларни   қуриш   бўйича   қўшма   лойиҳаларни   амалга
оширишга   киришилди.   Ўзбекистон   —   Қозоғистон   —   Кирғизистон   иқтисодий ҳамкорлиги   қўшма   лойиҳаси   очиқ   ва   мунтазам   равишда   аниқ   ғоялар   билан
тўлиб бормоқда. 
1995 йилнинг декабрида Жамбул учрашуви бўлиб ўтди. Унда интеграция
жараёнларининг   боришини   тартибга   соладиган   умумий   Марказий   Осиё
органларини   —   жумладан,   Бош   вазирлар   кенгаши,   каби   —   барпо   этиш
тўғрисида   қатъий   келишиб   олинди.   Шунингдек   Қозоғистон,   Қирғизистон   ва
Ўзбекистон   БМТнинг   заҳира   кучлари   сифатида   умумий   тинчликни   сақловчи
батальонни   тўзиш   тўғрисидаги   битимга   имзо   чекдилар.   Жамбул   учрашуви
Марказий   Осиёдаги   уч   Республиканинг   давлатлараро   муносабатлари
ҳамжиҳатлигини янада кучайтирди. 
Марказий   Осиё   давлатлари   ўртасидаги   иқтисодий,   ижтимоий   сиёсий,
маданий-маънавий   алоқалар   қанчалик   чуқур   ва   тез   мустақкамланса   мазкур
мамлакатларда   ислоҳотлар   шунчалик   тез   амалга   ошади,   ҳалқларимизнинг
фаровон яшашига кенг имкониятлар очилади. Марказий Осиё Республикалари
яхлит   энергетика,   транспорт,   ирригация   тармокугари,   сув   ва   газ   таъминоти
тизимидан   биргаликда   фойдаланиш   имкониятига   эга.   Шунингдеқ   улар
минерал   хом-ашё   ресурсларини   ва   қишлоқ   хўжалиги   махсулотини   қайта
ишлаш   соҳасида   минтақавий   кооперацияни   йўлга   қўйишдан,   Орол   бўйидаги
экология   фалоқати   оқибатларини   бартараф   этиш,   Орол   денгизини   қутқариш
каби тадбирларни биргаликда амалга оширишдан манфаатлидирлар. 
Марказий   Осиё   Республикалари   беҳисоб   табиий   бойликка   эга.   Биз   бу
бойликни   биргаликда   ўзлаштиришимиз,   иқтисодий,   маънавий   ва   инсоний
салоҳиятларимизни   янаям   жипслаштириш   йўлидан   боришимиз   мақсадга
мувофикдир.   «Энг   аввало,   иқтисодий   мустакиллигимизни   таъминлайдиган
саноатнинг   бутун   негизини   ривожлантириш,   бой   хом-ашё,   моддий
ресурсларимиз   асосида   тайёр   махсулот   олишга   қаратилган   юксак   технологик
лойиҳаларни, кишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш —
мамлакатларимиз олдида турган мухим вазифадир» 23
. 
23  Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. -Т.:Ўзбекистон,1997,33-бет.  Марказий   Ўрта   Осиё   мустақил   давлатларининг   самарали   ҳамкорлиги
чегарадош   мамлакатлар,   аввало   мусулмон   Шарқи   мамлакатлари   —   Туркия,
Эрон,   Покистон,   Саудия   Арабистони   ва   бошқалар   билан   ўзаро
муносабатларини чуқурлаштиришга қулай замин яратилмоқда. 
Ашгабат   учрашувида   Марказий   Осиё   Республикалари   билан   Эрон,
Покистон, Туркия  давлатлари Трансосиё темир йўл магистралини биргаликда
қуриш тўғрисида ахдлашиб олдилар. 
Бу   лойиҳани   амалга   ошириш   Ўзбекистоннинг   жаҳон   океанига,   халқаро   савдо
марказларига чиқиш йўлини очади, ташқи иқтисодий фаолият йўналншларини
танлашда ҳаракат эркинлигини анча оширади.  Жаҳон хўжалигига кўшилишда табиий моддий
қадриятларимизнинг воситачилик роли
Жаҳон   ҳамжамиятига   қўшилишда   миллий   ва   умуминсоний
қадриятлримнзни   бир-бирига   яқинлаштиришда   ташқи   иқтисодий   фаолиятни
эркинлаштириш   катта   ўрин   тутади.   Президентимиз   таъкидлаганидек,   биз
турли   мамлакатлар   иқтисодиётини   ўзига   хос   тараққиётини   катта   диққат
эътибор   билан   ўрганамиз,   жаҳон   амалиёти   ва   жаҳон   тараққиётида   тўпланган
энг яхши тажрибаларни ўзимизда қўлланишни ор билмаймиз, аксинча, бундай
йўналишни ҳар жиҳатдан рағбатлантирамиз». 
Шу   маънода,   ўзимиз   танлаган   йўлнинг   энг   аввалдаёқ   АҚШ,   Япония,
Буюк   Британия,   Германия,   Франция   каби   иқтисодий   жиҳтдан   ривож   топган
мамлакатлар   тажрибасига   мурожаат   этганмиз,   бошқа   давлатлар   тажрибасини
ҳам ўзлаштирганимиз бежиз эмас. 
Айни шу мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиб биз давлатчилигимиз
қаддини   тиклаш   ва   иқтисодий   ислоҳотларни   амалга   ошириш   имконини
берадиган йўлни топдик. 
Биз   бундан   кейин   ҳам   хорижий   мамлакатларда   давлатчилик   сиёсат   ва
иқтисодиёт   соҳаларида   рўй   бераётган   янги   ижобий   ўзгаришларни   қунт   билан
ўрганамиз ва бундан ўзимизга керакли хулосалар чиқарамиз. 
Республикамизда   янги   муассасаларни   барпо   этиш   борасида   хорижий
сармояларни   жалб   этиш   учун   зарур   бўлган   ташкилот   ва   муассасалар   тузиш
бўйича   бир   қанча   тадбирлар   амалга   оширилди.   Шунингдек,   хорижий
сармоялар учун имтиёзли солиқ жорий этилган. 
Ўзбекистон инвестицияларни ўзаро химоя қилиш тўғрисида Германия,
Туркия,   Миср,   Индонезия,   Малайзия,   Покистон,   Финландия,   Корея,   АҚШ,
Франция  билан битимлар  имзолади,  бошқа бир қанча  мамлакатлар билан ҳам
шундай битимлар тўзишга ҳозирлик кўрилмоқда. 
Ўзбекистон   хукумати   Канада,   Хитой   Халқ   Республикаси,   Туркия,
Голландия,   Швецариянинг   банклари   ва   фирмалар   билан   1,5   миллиард   АҚШ долларига   яқин   суммада   ҳукуматлараро   40   тадан   ортиқ   йирик   кредит
битимлари тузилди ва ҳозир бу битимларга амал қилинмокда. 
1994   йилдан   бошлаб   республикага   640   миллион   АҚШ   доллари
миқдорида   инвестиция   кредитлари   бериш   тўғрисида   халқаро   молия
муассасалари   ва   хорижий   сармоядорлар   билан   тузилган   битимлар   амал   қила
бошлади, шундан салкам  300 миллион доллар аниқ объектларни кредитлашга
расмийлаштирилди.   Чунончи,   Тошкентда   Халқаро   савдо   кўргазма   комплекси,
Хоразм   вилоятнда   шакар   заводи   қурила   бошлади.   Американинг   «Нъюмонт
Майнинг»   компанияси   билан   биргаликда   қурилаётган   олтин   қазиб   оладиган
қўшма корхона иншоотлари фаолият кўрсатмоқда. 
Хорижий  ҳамкорлик  иштироки  билан  Республикамизда  «Ўздэуавто»  ва
«Ўздэуэлектроникс»   (Корея   Республикаси),   «Ўзиталмотор»   (Италия),
«ЎзБАТ»   (Буюк   Британия)   хиссадорлик   бирлашмалари,   Хоразм   хиссадорлик
ишлаб чиқариш бирлашмаси (Германиянинг «Мерседес  Бенс» фирмаси билан
биргаликда),   тўқимачилик   корхоналари   ва   бошқа   қўшма   ишлаб   чиқариш
иншоотларини   барпо   этишга   оид   лойиҳалар   амалга   оширила   бошлади.
Германия   ва   Корея   Республикаларининг   фирмалари   иштирокида
республиканинг телефон тармоғини замонавий усулда янгилашга киришилди. 
Юқорида   айтилган   ишларнинг   ҳаммаси   жумҳуриятимизда   очиқ
иқтисодиётни   вужудга   келтириб,   жаҳон   иқтисодий   ҳамкорлигига   қўшилишда
катта аҳамият касб этиши шакшубҳасиздир. 
Биз   белгилаб   олган   ва   ўтказаётган   ислоҳотлар   йўли   етакчи   халқаро
иқтисодий   ва   молиявий   ташкилотлар,   жаҳон   жамоатчилиги,   жаҳондаги
иқтисодий   ривожланган   энг   йирик   мамлакатлар   томонидан   кенг   қўллаб
қувватланмоқда.   Бу   танлаган   йўлимиз   тўғрилигига   бозор   муносабатларига
ўтишнинг ўзига хос моделини амалга оширишимиздаги муваффақиятга ишонч
уйғотмоқда» 24
. 
Ўзбекистон Конституциясида мамлакатимиз халқаро муносабатларнинг
мустақил   субъекти   тарзида   ташқи   сиёсатни   ўз   манфаатларини   кўзлаб
24  Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида.-Т.:Ўзбекистон, 1995, 266-бет.  белгилаши,   халқаро   ташкилотларга,   ялпи   хавфсизлик   тизимларига,
давлатлараро   тузилмаларга   кириш   ҳуқуқига   эга   эканлиги   мустаҳкамлаб
қуйилган.   Шунга   амал   қилиб,   ҳозирги   вақтда   Ўзбекистон   Республикаси   кўп
томонлама   халқаро   иқтисодий   ҳамкорлик   ташкилотлари   фаолиятига
катнашмок да. Бирлашган Миллатлар 
Ташкилотнинг иқтисодий муассасалари, Жаҳон банки, Халқаро Валюта
Фонди, (ХВФ) Халқаро молия корпорацияси, Иқтисодий тараққиётга 
кўмаклашувчи ташкилот, Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш 
ташкилоти каби ва бошқа обрў-эътиборли халқаро молиявийиқтисодий 
ташкилотларга аъзо бўлиб кирди ҳамда у, фаол сиёсат ўтказа бошлади. 
Ўз   навбатида,   кўпгина   ҳалқаро   ташкилотлар   —   БМТ,   ХВФ,   Жаҳон
банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа Иттифоқи Комиссияси ва
бошқа   ташкилотлар   республикамизда   ўзларининг   минтақавий
ваколатхоналарини   очди   ва   ўзбекистонлик   шериклар   фаол   ҳамкорлик
қилмокда. 
Масалан,   Ҳалқаро   Валюта   Фонди   мутахассислари   иштирокида
Ўзбекистон   иқтисодиётини   чуқур   ислоҳ   қилиш   мақсадида   мунтазам
ўзгаришлар   дастури   ишлаб   чиқилди  ва   уни  амалга   ошириш  учун   74   миллион
АҚШ доллари миқдорида дастлабки маблақ ажратилди. 
Шунингдек,   Жаҳон   банки   билан   биргаликда   Ўзбекистонга   миллий
валютамизни   мустаҳкамлаш,   ташқи   иқтисодий   фаолиятни   кенгайтириш   ва
тўлов   баланси   қўллаб-қувватлаш,   иқтисодиётнинг   таркибини   ўзгартириш   ва
корхоналар   даражасида   ислоҳотларни   амалга   ошириш,   давлат   тасарруфидан
чиқарилган   корхоналарни   ва   янги   вужудга   келган   нодавлат   тузилмаларни
хусусийлаштиришдан   кейинги   даврда   қўллаб-қувватлаш   ҳамда   уларга
кўмаклашиш   учун   160   миллион   АҚШ   доллари   миқдорида   тикланиш   қарзи
бериш тўғрисидаги масала пухта ишлаб чиқилди ва битим имзоланди. 
ХВФ   Жаҳон   банки,   Хадқаро   молия   корпорацияси   иштирокида   ишлаб
чиқилган   республикада   кичик   ва   ўрта   бизнесни   ривожлантиришга
кўмаклашувчи   бир   қанча   лойиҳалар,   шунингдек   иқтисодиётнинг   энг манфаатли соҳаларидаги лойиҳаларни молиявий жиҳатдан таъминлаш дастури
амалга оширилмокда. Буларнинг ҳаммаси Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиёти
тизимига қўшилишига иқтисодий замин яратмоқда. 
Жумхуриятимизга   хорижий   сармояларни   кенг   жалб   этиш   учун
жамиятимизда   мақбул   хукуқий   ва   иқтисодий   шарт-шароитлар   яратиб
қўйилган. Ҳозирнинг ўзидаёқ хорижий капитал иштирокида автомобил, рангли
металлар,   нефть   махсулотлари   ишлаб   чиқариш   бўйича   йирик   корхоналар
бунёд   қилинмоқда,   коммуникация   ва   алоқа   тизимлари   қайта   курилмоқда,
янгидан барпо этилмоқда. «Бу маблағлар иқтисодиётимиз тузилмасида ижобий
ўзгаришлар   юз   беришига   кўмаклашади.   Эришилган   ижтимоий-сиёсий
барқарорликни,   иқтисодий   ислоҳотларнинг   муваффақиятли   амалга
оширилаётгани   ҳамда   республикамизнинг   келажагини   юксак   баҳолаган
хорижий   сармоялар   ва   сармоя   ажратадиган   давлатлар   ҳозирнинг   ўзидаёқ
иқтисодиётимизга   ҳар   йили   тахминан   бир   ярим   миллиард   доллардан   ортиқ
сармоя сарфлаш истагини билдиришмоқда. 
Бизнинг   вазифамиз   —   иқтисодиётимизга   қўшилган   ҳар   бир   сўм   ёки
доллар сезиларли даражада рақобатга бардошли махсулот ва моддий неъматга
айланишига эришишдан иборат» 25
. 
1994 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон  Тарифлар ва савдо Бош Битими
(ТСББ)   да   кўзатувчи   мақомини   олди.   Ҳозир   унга   аъзо   бўлиб   қўшилиш
тўғрисида   иш   олиб   борилмоқда.   Агар   бу   масала   ҳам   ижобий   хал   қилинса,
Республикамиз   мазкур   битимнинг   тўла   ҳуқуқли   иштирокчилари   бўлмиш   111
та   мамлакат   билан   савдо-сотиқ   қилиш   имкониятларига   эга   бўлади.   Бу   ҳам
Ўзбекистонни Жаҳон иқтисодиётига қўшишга катта имкониятлар очиб беради.
Ташқи   алоқаларни   кенгайтириш   мақсадида   ташқи   иқтисодий
алоқаларни   ислоҳ   қилиш,   бошқариш   тизмини   ўзгартириш,   ташқи   иқтисодий
фаолиятнинг   ҳуқуқий   негизларини   барпо   қилиш   соҳаларида   ҳам   катта   ишлар
амалга   оширилди.   Натижада   2006   йилда   хорижий   мамлакатларга   махсулот
экспорти кўпайди, уларнинг анчагина қисми Туркия, Бельгия, Буюк Британия,
25  Каримов И.А.Юксак малакали мутахассислар – тараққиеNт омили // «Халқ сўзи», 1995, 4 октябрь  Франция, Голландия, Польша, Корея Республикаси, Инденезия, Малайзия каби
мамлакатларга юборилмокда. 
Республикамизда хорижий сармоялар иштирокида фаолият юритаётган
корхоналар   тобора   кўпаймокда   ҳозирги   вақтда   уларнинг   сони   1450   тадан
ошди,  нуқул  хорижий  сармоя  билан  ишловчи  корхоналар   110  тага  етди.   1995
йилнинг   бошида   Ўзбекистонда   дунёнинг   25   мамлакатига   қарашли   хорижий
фирма,   банк   ва   компанияларининг   116   та   ваколатхонаси   ишлаб   турибди.
Ташқи   иқтисодий   фаолият   миллий   банки   дунёнинг   80   та   йирик   банкида
вакиллик ҳисобини очган. 
Буларнинг ҳаммаси Ўзбекистон очиқ иқтисодиётини вужудга келтириш
соҳасида   қилаётган   ишларнинг   самарасидир.   Ўз   навбатида   мазкур   хатти-
ҳаракатлар   республикамиз   табиий,   моддий   қадриятларидан   самарали
фойдаланиб   жаҳон   иқтисодиётига   киришга   қулай   имкониятларни   вужудга
келтирмоқда. 
Жаҳон   иқтисодиётига   қўшилишда,   айниқса   1996   йили   содир   бўлган
воқеалар катта ақамиятга моликдир. Бу борада биринчи навбатда «Ипак йўли»
нинг   тикланишида   катта   роль   ўйновчи   Машхад   —   Сарахс—Тажанг   темир
йўлининг очилиши эътиборга олмоғимиз лозим. 
Маълумки,   1991   йили   декабрида   Марказий   Осиё   давлатларининг
Ашғабат учрашувида Тажан—Сарахс темир йўлини биргаликда қуриш хақида
қapop қабул қилинган эди. Ана шу қарор асосида ўзбекистонлик йўлсозлар ҳам
бу   мухим   қурилишга   ўзларининг   муносиб   хиссаларини   қўшдилар.   1996   йили
майида   мазкур   темир   йўл   ишга   тушди,   Туркманистон   ва   Эрон   темир   йўл
(узунлиги   300   км,)   Сарахс   шаҳрида   бир-бири   билан   туташди.   МДҲ
мамлакатлари,   Марказий   Осиё   республикалари   темир   йўл   воситасида   Форс
кўрфази   билан   боғландилар.   Айни   пайтда   Транс   Осиё—Пекин—Стамбул
йўналиши   пайдо   бўлди.   У   Урумчи,   Дўстлик   Алмати,   Тошкент,   Чоржўй,
Сарахс, Машхад ва Теҳрон шаҳарларидан ўтади. 
Янги   йўлнинг   очилиши   энг   аввало   Марказий   Осиё   Республикалари
учун мухим аҳамиятга эга. Бу мамлакатларда кечаётган иқтисодий ислоҳотлар бозор   муносабатларининг   шаклланиши   кенг   савдо   алоқаларини   тақозо   этади.
Дастлабки   пайтда   йилига   бир   миллион   тонна   юкни   ўтказадиган   халқаро
Сарахс   станцияси   кейинчалик   5   миллион   тонна   юкни   жўнатиш   имкониятига
эга бўлади. 
Шунингдек   Машҳад—Сарахс—Тажан   йўлининг   очилиши   тантаналари
бўлиб ўтган учрашувларда Ўзбекистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Грузия
ўртасида   темир   йўл   фаолиятини   мувофиқлаштириш   ҳақида   шартнома   ҳамда
транзит   юк   ташишни   тартибга   солиш   соҳасида   ҳамкорлик   бўйича   битим
имзоланди.   Эндиликда   Ўзбекистан   Қора   денгиз   портлари   орқали   хорижий
савдо миқёсиии янада кенгайтириш имкониятига эга бўлмоқда. 
1996   йил   14   май   куни   Ашғабат   шаҳрида   Иқтисодий   ҳамкорлик
ташкилотига   аъзо   давлатлар   бошлиқларининг   IV-чи   учрашуви   бўлиб   ўтди.
Маълумки,   ЭКО,   Туркия,   Эрон   ва   Покистон   томонидан   1985   йилда   таъсис
этилган. Ундан мақсад минтақа давлатлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада
кенгайтириш,   иқтисодий   алоқалар   соҳасидаги   қийинчиликларни   бартараф
этиш,   биринчи   навбатда,   йўллар   барпо   этиш   эди.   1992   йилда   бу   ташкилотга
бошқа Марказий Осиё давлатлари қатори Ўзбекистон ҳам аъзо бўлди. 
ЭКО   1995   йилда   минтақа   давлатлари   ўртасида   транспорт   алоқасини
ривожлантириш   ўн   йиллигини   эълон   қилган   эди.   Ана   шу   режа   асосида   ЭКО
аъзо   мамлакатларни   бир-бири   билан   боғлайдиган   ўнлаб   йўллар
лойихалаштирилмоқда.   Ўзбекистон   бу   лойиҳаларни   амалга   оширишда   фаол
иштирок   этади.   Натижада   Ўзбекистон   Афғонистон   ва   Покистон   ҳудудидан
ўтадиган   яқин   йўл   орқали   очш   денгизга   чиқиш   ва   савдо-сотиқ   қилиш
имкониятига эга бўлади. 
1996   йилнинг   июнь   ойида   Латвия   Республикаси   билан   имзоланган
битимга   биноан   Ўзбекистон   ўз   юкларини   Болтиқ   денгизи   орқали   Европа
мамлакатларига чиқариш имкониятларини қўлга киритди. Президентимизнинг
Грузия,   Озарбайжон,   Руминияга   қилган   ташрифи   жараёнида   имзоланган
ҳужжатлар   ҳам   Ўзбекистон   иқтисодиёти   жаҳон   ҳамжамиятига   қўшилишида
муҳил бўлиб хизмат қилиши шак-шубҳасиздир.  1996   йилнинг   20—23   июнида   Ўзбекистон   Республикасининг
Президенти   Италияга   ташриф   буюриб,   Европа   билан   Ўзбекистон
Республикаси ўртасидаги шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимга имзо
чекди. 
Европа   ҳамжамияти   комиссияси   Президенти   Жак   Сантер   мазкур
битимни   имзолаш   маросимида   сўзлаган   нутқида,   битим   Марказий   Осиёда
мухим   барқарорликни   қўллаб-қувватлашга   қаратилган   биргаликдаги
ҳаракатларнинг янги миқёсларини белгилаб бериши, сиёсий мулоқатлар, ҳар
томонлама   фикр   алмашишларни   фаоллаштиришга   имкон   яратиши,   бугунги
кунда анча паст даражада турган савдони ривожлантириш ва сармоя хажмини
ошириш   учун   мақбул   ҳуқуқий   асосни   барпо   этиши   хусусида   тўхталиб,
таъкидлаган   эдики,   «битим   иқтисодиётнинг   турли   соҳаларидаги
алоқаларимизни   ривожлантиришга   кўмаклашадиган   ҳамкорлик   учун   кенг
истиқболлар   очиб   беради.   Бу   биз   учун   ҳамкорлигимизни   кенгайтириш   ва
унинг   турли-туман   шаклларини   топиш   борасида   биргаликда   амалга
оширадиган ишларимизнинг муҳим йўналиши ҳисобланади» 26
. 
И.Каримов   мазкур   битимни   юксак   баҳолаб,   шундай   деди:   «Мен
ҳамкорлигимиз   Ўзбекистон   учун   Европада,   Европа   учун   Марказий   Осиёда
катта   имкониятлар   очиб   беришга   қодир   эканига   тўла   аминман.
Ҳамкорлигимизнинг   мақсади   битта—Европа   ва   Осиёда   барқарорлик   ва
хавфсизликни   мустаҳкамлаш,   эркин   бозор   муносабатларини   кенгайтириш,
демократик   қадриятларни   кафолатлаш,   фуқароларимизнинг   муносиб   ҳаёт
кечириши учун зарур шароит яратишдан иборатдир». 
Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига, унииг иқтисодий хўжаликларига
қўшилишида   Президентимиз   И.Каримовнинг   1996   йил   23—28   июнида
АҚШга   қилган   амалий   ташрифи,   АҚШ   Президенти   Билл   Клинтон   билан
учрашуви, АҚШнинг ишбилармонлари, компания ва фирмалари билан тузган
шартномалар катта аҳамиятга эгадир. 
26  «Халқ сўзи» 1996 йил, 2 июль.  Бугунги   кунда   мамлакатимизда   200   га   яқин   AҚШ   компания   ва
фирмалари   фаолият   кўрсатаяпти.   Улар   орасида   «Каргил   интерпрайзес»,
«Интерконсептс»,   «Байтмал   инжинеринг»,   «Аиг   трайдинг   групп»,   «ФМС
корпорейшн»,   «Жи   Эй   Ви»,   «Проктр   энд   гембл»,   «Агротек»,   «Ньюмонт
майнинг» каби фирма ва компаниялар бор. 
Ташриф   чорида   АҚШ   ишбилармонлари   билан   бир   қанча   хужжатлар
имзоланди.   Жумладан,   «Ўзбекнефть   газ»   миллий   корпорацияси,   ОПИК
«Инрон   ойл   энд   газ   компани»   ўртасида   Бухоро   вилоятида   газ   конларини
ўзлаштириш   бўйича   суғурта   кафолатлари   хақида   имзоланган   протокол
Америка   хусусий   сармояларни   қўллаб-қувватлаш   корпорациясининг   бу
мақсадлар учун 400 миллион доллар ажратишини кўзда тутади. 
Шунингдек  «Кейс»  компанияси  билан Ўзбекистон   банклари  ассоцияси
ўртасида   «Ўзкейсагролизинг»   қишлоқ   хўжалиги   корхоналарига   лизинг
хизмати   кўрсатиш   бўйича   қўшма   корхона   тузиш   хақидаги   протокол,
Ўзбекистон   Ташқи   иқтисодий   алоқалар   миллий   банки   билан   «Банк   оф
Америка» ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ҳам имзоланди. 
Теннисси   штати   губернатори   билан   учрашув   чоғида   Ўзбекистон,
Америка   техника   институти   ва   жанубий   штатлар   энергетика   кенгаши
ўртасида   англашмалар   протоколи   имзоланди.   Бу   хужжат   Ўзбекистон   давлат
автомобилларини   сиқилган   газда   ишлашга   мослаштирадиган   «Газмоторс»
қўшма   корхонасини,   мамлакатимиз   ҳудудида   400   га   яқн   газ   қуйиш
станциялари   тармоғини   яратадиган   «Газкомпрессор»   қўшма   корхонасини
тузишни   кўзда   тутади.   Мана   шу   икки   лойиҳа   бўйича   Ўзбекистон
иқтисодиётига 102 миллион доллар сармоя киритилиши режалаштирилган. Бу
ўз   навбатида   мамлакатимизда   энергетика   ресурсларидан   оқилона
фойдаланишга, атроф-мухит тозалигини таъминлашга имкон яратади. 
Хьюстонлик   ишбилармонлар   билан   «Ўзбекнефтгаз»   миллий
корпорацияси ва «Тексако» компанияси ўртасида қўшма корхона таъсис этиш
ҳақидаги шартнома, шунингдек «Ўзбекнефтьгаз» билан «Инрон ойл энд газ» корпорацияси ўртасида газ конларини қидириб топиш ва қазиб олиш бўйича
қўшма корхона тузиш шартлари хақидаги шартнома имзоланди. 
Ўзбекистон   геология   ва   минерал   ресурслар   давлат   қўмитаси   билан
«Ньюмонт   майнинг»   корпорацияси   ўртасида   мамлакатимиз   шарқида   олтин
конларини   қидириш   ва   тадқиқ   этиш   бўйича   қўшма   корхона   ташкил   этиш
хақидаги  ҳамда  Ўзбекистон  геология   ва  минерал  ресурслар  давлат  қўмитаси
«Ньюмонт   майнинг»   корпорацияси   ва   «Мицуи»   корпорацияси   ўртасида
«Қизилол   масой»   ва   «Кучбулоқ»   конларини   биргаликда   қазиш   тўғрисидаги
битим имзоланди. 
Шуни   ғypyp   билан   айтиш   мумкинки,   жумхуриятимизда   (изчил
равишда)   ислоҳотларни   босқичма-босқич   амалга   оширишда   эришилган
дастлабки муваффақиятлар мамлакатимиз билан жаҳондаги турли давлатлар,
жумладан   Америка   Қўшма   Штатлари   ўртасидаги   муносабатларнинг   янада
ривожланишида мухим омил бўлиб хизмат қилмоқда. 
Юқорида   айтилганлардан   яққол   кўриниб   турибдики,   давлатимизнинг
бой   табиий,   иқтисодий   қадриятлари   жаҳон   ҳамжамиятига   қўшилишининг
мухим   воситасидир.   Табиий   бойликларимизни   авайлаб   асраш,   улардан
оқилона   фойдаланиш   —   миллий   истиқлолимиз   ва   истиқболимизнинг
иқтисодий асосини ташкил этади. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Хулоса  Кадриятлар   ўз   моҳиятига   кўра   хилма-хилдир.   Улар   орасида   табиий
қадриятлар алоҳида ажралиб туради. Бироқ, шундай бўлса-да, кадриятларнинг
энг олийси инсоннннг ўзи, унинг ҳаёти, ҳақ-ҳуқуқи ва эрки, соғлом ва фаровон
турмуши   ҳисобланади.   Иисон   қадр-қимматини,   шарафини   улуғлаш-
жамиятимиз покланиши ва равнақининг муҳим омилидир. Буни биз кундалик
ҳаётимизда кўриб, билиб турибмиз. 
Инсон эҳтиёжларини қондиришда  табиий қадриятлар  катта аҳамият
касб   этади.   Табиий   қадриятларга   ер   ва   ер   ости   бойликлари,   сув,   хаво,
ўрмонлар, ўсимликлар, хайвонот дунёси ва бошқалар киради. 
Ўзбекистон замини хилма хил қазилмаларга бой. Ер юзасига яқин ётган
қазилмаларнинг   аксарияти   очилган   ва   улар   халқ   хўжалиги,   фан   ва   техника
таракқиёти   учун   хизмат   қилмоқда.   Шу   билан   бирга   хали   очилмаган,   руёбга
чиқмаган   конлар   ҳам   кўп.   Бу   конларнинг   жуда   оз   қисми   бевосита   ер   юзига
чиққан   бўлса,   аксарияти   ер   ичкарисида   яшириниб   ётибди. 27
  Иқтисодий
аҳамиятга   эга   бўлган   табиий   хом   ашё   уюмлари   «фойдали   қазилмалар»
Ўзбекистон   Республикасининг   миллий   бойлиги,   унинг   асосий
қадриятларидандир. Ўзбекистон беҳисоб табиий бойликларга, қулай жуғрофик
мухитга эга. 
Табиат   табиий   ресурслар   манбаидир.   Табиий   ресурслар,   яъни   ёнилғи,
ҳар   хил   металлар,   рудалар,   ҳаво,   сув,   ўсимликлар,   хайвонот   дунёси   бўлмаса
инсоният яшай олмайди. Табиат биз учун моддий неъматларнинг бош манбаи
сифатида   ҳам,   coғлик,   шодлик,   турмушга   меҳрмухаббатнинг   ва   ҳар   бир
кишидаги   маънавий   бойликларнинг   битмас   туганмас   омили   сифатида   ҳам
ўзининг ғоят зўр аҳамиятини ҳеч қачон йуқотмайди. 
Она Ер кишилар учун моддий неъматлар манбаи, дастлабки меҳнат 
воситаларининг хазинасидир, инсоният тараққиётининг бешигидир. Ердан 
инсон ўзи учун зарур нарсаларни ундиради. Ер инсонни боқади. Таниқли 
инглиз иқтисодчи олими Вильзм Петти айтганидеқ, меҳнат бойликнинг отаси 
бўлса, Ер унинг онасидир. Инсоннинг кундалик ҳаёти ва севинчлари ҳам Ер 
27  Қаранг:Ҳамроев И. Кўз илғамас хазиналар. -Т.:Фан,1990.  туфайлидир. Шундай экан, инсон учун ғоят даражада мухим ва зарур бўлган 
ҳаёт манбаи Ерни қадрламаслик эъзозламаслик мумкин эмас! 
Ўзбекистан   Конституциясининг   55-моддасида   ёзиб   қўйилган:   «Ер,   ер
ости   бойликлари,   сув,   ўсимлик   ва   ҳайвонот   дунёси   ҳамда   бошқа   табиий
захиралар   умуммиллий   бойликдир,   улардан   оқилона   фойдаланиш   зарур   ва
улар давлат мухофазасидадир» 28
. 
Инсон   меҳнати,   хатти-ҳаракати,   ақл   заковати   билан   яратилган
«иккинчи табиат», яъни турли туман моддий бойликлар, завод ва фабрикалар,
ишлаб   чиқариш   кучлари,   транспорт   воситалари,   асбоб-ускуналар,   турар   жой,
мол-мулк, ноз-неъмат ва шу қабилар моддий қадриятлар ҳисобланади. 
Маълумки,   моддий   қадриятларнинг   асосини   жамиятимизнинг   моддий
техника   базаси   ташкил   қилади.   Инсоният   жамиятининг   ҳар   бири   ўзига   хос
моддий   техника   базасига   эга.   Улар   бир-биридан   сифат   жиҳатидангина   эмас,
балки   миқдор   жиҳатдан   ҳам   фарқ   қилади.   Тош   ва   ёғочдан   ясалган   содда
қуролларни   ишлатиш,   ёйнинг   ихтиро   қилиниши   ва   ов   қилиш,   оловдан
фойдаланишнинг   кашф   этилиши,   металлдан   меҳнат   қуролларини   ясаш   ва
бошқа   шу   қабилар   ҳаммаси   ибтидоий   жамият   моддий   техника   базаси   учун
ҳарактерлидир.   Бироз   такомиллашган   меҳнат   қуролларини   дехқончилик,
ҳунармандчилик  ва  қурилиш ишларида  қўллаш,  оғир  жисмоний меҳнат  талаб
қиладиган   барча   соҳаларда   қулларнинг   меҳнатидан   шафқатсизларча
фойдаланиш   қулдорлик   жамиятининг   моддиий   техника   базаси   учун   хос
белгилардир.   Шамол   ва   сув   тегирмонларидан   фойдаланиш,   металларни
эритиш   ва   уларни   қайта   ишлаш   йўлларини   яхшилаш   феодал   жамиятига
тааллуқли   моддий   техника   базадир.   Йирик   ва   кучли   машиналарни   ихтиро
қилиш,   ижтимоий   ишлаб   чиқаришда   фан-техника   ютуқларидан   кенг
фойдаланиш,   ишлаб   чиқариш   жараёнларини   автоматлаштириш   ва
механизациялаштириш,   янги   технологияни   жорий   этиш,   табиий,   моддий   ва
меҳнат   ресурсларидан   ҳар   томонлама   фойдаланиш   индўстриал   жамиятнинг
моддий техник базасини ташкил этади. 
28  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.-Т.:Ўзбекистон, 2003, 11 – бет.  Республикамизда тараққий этаётган машинасозлик, металлургия, кимё,
иссиқлик энергияси, транспорт ва алоқа, капитал қурилиши, енгил, озиқ-овқат,
аграр   саноати   ва   бошқа   миллий   бойликлар   мажмуаси   мустақил   Ўзбекистон
халқининг моддий қадриятларини ташкил этади. 
  Адабиёдлар. 
1. Философская энциклопедия. 5-Жилд. -М.: Наука, 1970. 
2. Философская энциклопедия. 5-Жилд. -М.: Наука, 1970 
3. Тугаринов В.П. О ценностях жизни культуры. Л.,1960, 3-бет. 
4. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т. Ўзбекистон, 2003.