Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 14.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Март 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Тафаккур 2

Купить
” Тафаккур” мавзусининг тақдимоти МАВЗУ : ТАФАККУР Режа : •Тафаккур ҳақида тушунча ва унинг нерв - физиологик асоси •Тафаккур жараёнлари ( операциялари ) •Тафаккур шакллари : •а) ҳ укм •б )хулоса чиқариш •в ) тушунча •Тафаккур турлари : •а)кўргазмали -ҳаракат тафаккур ; •б )кўргазмали образли тафаккур •в ) абстракт (мавҳум ) тафаккур . •Тафаккур сифатлари Тафаккур деб нарса ва ҳодисалар ўртасидаги энг муҳим боғланишлар ва муносабатларнинг онгимизда акс эттирилишига айтилади . “ Т афаккур инсоннинг шундай ақлий фаолиятидирки , бу фаолият воқеликни энг аниқ , тўлиқ , чуқур ва умумлаштириб акс эттиришга ( билишга ), инсонни тағин ҳам оқилона амалий фаолият билан шуғулланишига имкон беради ” (П .И .Иванов ) « Т афаккур воқеликнинг умумлашган ҳолда ва сўз ҳамда ўтмиш тажриба воситаларида акс эттирилиши » (М .В .Гамезо ) “ Тафаккур – бу ўз маҳсулоти билан воқеликни умумлаштириб , бавосита акс эттиришни характерлайдиган умумлаштириш даражаси ва фойдаланадиган воситаларга ҳамда ўша умумлашмалар янгилигига боғлиқ равишда турларга ажратишдан иборат жараён , билиш фаолиятидир ” . ( О .К .Тихомиров ) “ Т афаккур – бу ориентирлаш - тадқиқот фаолияти , ориентировка жараёндир , яъни ориентировка - жараён , ориентировка фаолият (П .Я .Гальперин ) Анализ – унинг ёрдами билан биз нарса ва ҳодисаларни фикран ёки амалий жиҳатдан хусусиятларини таҳлил қиламиз . Синтез – биз нарса ва ҳодисаларнинг анализда бўлинган , ажратилган айрим қисмларини , бўлакларини синтез ёрдами билан фикран ва амалий равишда бирлаштириб , бутун ҳолига келтирамиз . Таққослаш – объектив дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг бир - бирига ўхшашлиги ва бир - биридан фарқи аниқланади . Таққослаш операцияси икки хил йўл билан амалга ошиши мумкин : а ) амалий аниқ нарсаларни бевосита солиштириш ; б ) назарий тасаввур қилинаётган образларни ва нарсаларни онгда фикран таққослаш . Абстракция – моддий дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим хусусиятларини фарқлаб олиб , ана шу хусусиятлардан нарса ва ҳодисаларнинг муҳим бўлмаган иккинчи даражали хусусиятларини фикран ажратиб ташлаймиз . Тафаккур шакллари қуйидагиларда ифодаланади : Тафаккур шакллари қуйидагиларда ифодаланади : Тушунча Ҳукм Хулоса чиқариш Ҳукм - нарса ва ҳодисаларнинг белги ва хусусиятлари ҳақида тасдиқлаб ёки инкор қилиб айтилган фикр . Чин ҳукм - нарса ва ҳодисаларда воқеликда ҳақиқатан ўзаро боғлиқ бўлган белгилар , аломатлар ҳукмларда боғлиқ равишда кўрсатиб берилса ёки воқеликда бир - биридан ажратилган нарсалар ҳукмларда ажратиб кўрсатилган ҳукмдир . Хато ҳукм - моддий оламда ҳақиқатдан боғлиқ бўлмаган нарса ҳукмда боғлиқ қилиб кўрсатилган ҳукм . Борлиқдаги нарсалар , ҳодисалар ва воқеликни миқдорига уларнинг бирор ҳукмда акс эттирилган алоқа ва муносабатларига қараб , ҳукм қуйидаги турларга бўлиниши мумкин :  ҳукмлар объектив воқеликни акс эттирилишига қараб : чин ёки хато ҳукм ;  ҳукмлар сифатига кўра : тасдиқловчи ёки инкор қилувчи ҳукм ;  ҳукмларнинг миқдорига қараб : якка , жузъий , хусусий ва умумий ҳукмга ;  ҳукмларнинг муносабатига кўра : шартли , айрувчи , ва қатъий ҳукмларга ;  ҳукм тахминий кўринишга эга бўлиши ҳам мумкин Борлиқдаги нарсалар , ҳодисалар ва воқеликни миқдорига уларнинг бирор ҳукмда акс эттирилган алоқа ва муносабатларига қараб , ҳукм қуйидаги турларга бўлиниши мумкин :  ҳукмлар объектив воқеликни акс эттирилишига қараб : чин ёки хато ҳукм ;  ҳукмлар сифатига кўра : тасдиқловчи ёки инкор қилувчи ҳук  Тасдиқловчи ҳукм - нарса билан белгининг алоқаси , боғлиқлиги борлиги акс эттирилган ҳукм .  Якка ҳукм - якка , ёлғиз нарса ва ҳодиса тўғрисидаги ҳукмга айтилади . Тошкент – Ўзбекистон Республикаси пойтахти .  Жузъий ҳукм - белгининг бирор туркумигагина тааллуқлилигини тасдиқловчи ёки инкор қилувчи ҳукм .  Умумий ҳукм - б ир туркумдаги нарса ва ҳодисаларнинг ҳаммаси тўғрисида тасдиқлаб , ёки инкор қилиб айтилган ҳукм  Шартли ҳукм - ҳ укмда нарса ва ҳодиса белгисининг борлигини муайян шароитларда тасдиқлаб ёки инкор қилиб айтилган ҳукм  Айрувчи ҳукм - Ҳукмда нарсалар ва ҳодисалар бир неча белгига нисбатан берилиб , шу белгилардан фарқи битта унга тегишли бўлган  Қатъий ҳукм - нарса билан белги ўртасидаги алоқанинг бор ёки йўқлиги қатъий шаклда акс эттирилган ҳукм Хулоса чиқариш -икки ёки ундан ортиқ ҳукмлардан янги ҳукм ҳосил қиламиз . Индуктив хулоса чиқариш – бу хулоса чиқаришнинг шундай мантиқий усулидирки , бунда бир неча якка ва айрим ҳукмлардан умумий ҳукмга ўтилади , ёки айрим факт ва ҳодисаларни ўрганиш асосида умумий қонун ва қоидалар яратилади . Дедуктив хулоса чиқаришда умумий ва якка ҳукмлардан якка ёки жузъий ҳукм келтириб чиқарилади . Мисол учун барча металлар электр токини ўтказади . Темир металдир . Демак , темир ҳам электр токини ўтказади . Аналогия деб нарса ва ҳодисаларнинг бир -бирига ўхшаш бўлган баъзи белгиларига қарабгина ҳукм юритишдан иборат хулоса чиқариш шаклига айтилади . Тушунча нарса ва ҳодисаларнинг энг муҳим ва энг асосий хусусиятларини акс эттиришдир Конкрет тушунча - алоҳида олинган бир бутун нарсага алоқадор тушунча Абстракт тушунча - моддий борлиқдаги нарсалардан фикран ажратиб олинган баъзи хусусият , сифат , ҳолатларга , шунингдек нарсалар ўртасидаги ички муносабатларга , қонуниятларга қаратилган тушунчалардир . Тушунчалар кўлами жиҳатидан 3 турга : Якка тушунчалар - якка нарса ва ҳодисалар ҳақидаги тушунчадир . Умумий тушунчалар - бир жинсда бўлган кўп нарса ва ҳодисалар гавдалантирилади . Тўпланма тушунчалар - бир жинсда бўлган нарса ва ҳодисалар тўплами ҳақида яхлит фикр юритиладиган тушунчадир Т афаккур турлари Шаклига кўра : кўргазмали - ҳаракат , кўргазмали - образли . Топшириқ характерига кўра : назарий , амалий , ихтиёрсиз , ихтиёрий . Фикр ёйиқлигига кўра : конкрет , абстракт , реалистик , аутистик интуитив , дискурсив . Фикрнинг оригиналлик даражасига кўра : репродуктив , продуктив , ижодий , визуал , фазовий . Э .Ғозиев Т афаккур турлари  Шаклига кўра : кўргазмали - ҳаракат , кўргазмали - образли , мантиқий  Кўриладиган масаланинг характерига кўра : назарий , амалий  Ижодийлик элементига кўра : конвергент , дивергент  Янгилиги ва ноёблигига кўра : репродуктив , продуктив ( ижодий ) В .Каримова Конкрет тафаккур турлари Кўргазмали - ҳаракат тафаккур тури - амалий тафаккурнинг бевосита идрок қилаётган нарса ва ҳодисалар ҳақида ҳаракатлар ёрдами билан амалга ошириладиган фикрлаш тури , деб тавсифланади . Кўргазмали - образли тафаккур тури конкрет тафаккурнинг бевосита идрок қилинаётган нарса ва ҳодисалар ҳақида фикрлашдан иборат бўлган тури . Конкрет тафаккур - ф икр юритилиши лозим бўлган нарса - ҳодисаларни идрок ёки тасаввур қилиш мумкин бўлган тафаккурдир . Яққол - предметли тафаккур - а гар фикр юритиш объекти бевосита идрок қилинган тафаккур . Яққол - образли тафаккур - фикр юритилаётган нарса ва ҳодисалар фақат тасаввур қилинган тафаккур . Абстракт тафаккур нарсаларнинг моҳиятини акс эттирувчи ва сўзларда ифодаловчи тушунчаларга таяниб фикр юритишдир . Назарий тафаккур - ҳ одисаларни изоҳлашга , фараз қилишга қаратилган тафаккур . Умумлашган тафаккур - назарий тафаккурни олдиндан кўриш имкониятини яратадиган тафаккур . А вторитар тафаккур муайян фикрни чин ёки ёлғонлигини объектив далиллар билан исботлаш ўрнига , инсон шахсининг ижобий ёки салбий сифатлари билангина чекланиб қолишдан иборат тафаккур тури . Дискурсив тафаккур - психологияда бир -бирлари билан узвий равишда боғланган мулоҳаза юритишдан иборат тафаккур жараёнинига айтилади . Ижодий тафаккур – мураккаб билиш фаолиятидан бири бўлиб , тадрижий равишда изчил ўзаро боғланган жараёнлардан ташкил топади , даставвал саволлар туғилади , вазифа аниқланади , масалани ечиш ва саволларга жавоб қидириш жараёни вужудга келади . Реалистик тафаккур қуршаб олган атроф - муҳитни ўрганишга , акс эттиришга қаратилган фикр юритиш бўлиб , у мантиқий қонун ва қоидалар ёрдами билан воқеликни инъикос қилади . Аутистик тафаккур инсоннинг ҳоҳиш ва истакларини амалга ошириш билан боғлиқ равишда содир бўлади . Индивидуаллик ёки индивидуалистик тафаккур а малга оширилиши лозим бўлган тафаккур ҳаракатлари ўша шахснинг ўз тилакларини рўёбга чиқаришга йўналтирилган фикр юритилишдан иборат тафаккурдир . Визуал тафаккур - масала ечимини қабул қилишга ва информацион тайёргарлик кўришга қаратилган фикр юритишга айтилади . Продуктив тафаккур қисқа вақт бирлиги ичида янги ор и гинал фикрлар яратиш ёки муҳим илмий , амалий масалаларни ҳал қилиш билан белгиланадиган тафаккурга айтилади . Репродуктив тафаккур - пассив , тайёр мулоҳазаларни ўзлаштириб олишга ва “ тайёр ҳолда ” ундан фойдаланишга қаратилган инсоннинг билиш фаолияти кўринишидир . Тафаккурнинг қуйидаги сифатлари ажратиб кўрсатилади : • Мазмундорлиги ; • Мустақиллик ; • Эпчиллик ; • Самарадорлиги , • Фикрнинг кенглиги , • Тезлиги ; • Чуқурлиги . Тафаккур мазмундорлиги деганда инсонинг теварак - атрофдаги моддий воқелик тўғрисида онгда қай миқдорда , кўламда мулоҳазалар , муҳокамалар , фикрлар , муаммолар , тушунчалар жой олганлиги назарда тутилади . Тафаккурнинг чуқурлиги деганимизда моддий дунёдаги нарса - ҳодисаларнинг асосий қонунлари , қонуниятлари , хоссалари , сифатлари уларнинг ўзаро боғланишлари , муносабатлари , тафаккуримизда тўлиқ акс этганлигини тушунишимиз керак . Тафаккурнинг кенглиги и нсонлардаги нарса ва ҳодисаларнинг энг муҳим белги , хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган ўтмиш юзасидан , ҳозирги давр ҳақида , шунингдек , келажак тўғрисида мулоҳазалар , муаммолар ва тушунчаларни қамраб олган тафаккур . Тафаккурни мустақиллиги деганда кишининг шахсий ташаббуси билан ўз олдига аниқ мақсад , янги вазифалар қўя билиши , улар юзасидан амалий ва илмий характердаги фараз , гипотеза қилиш , натижани кўз олдига келтира олиши , қўйилган вазифани ҳеч кимнинг кўмагисиз , кўрсатмасисиз ўзининг ақлий изланиши туфайли турли йўл , усул ва воситалар топиб , мустақил равишда ҳал қилишдан иборат ақлий қобилиятни тушуниш керак . Сермаҳсул тафаккур агар инсон томонидан муайян вақт ичида маълум соҳа учун қимматли ва янги фикрлар , ғоялар , тавсифномалар яратилган ҳамда назарий ва амалий вазифалар ҳал қилинган бўлса , бундай кишининг тафаккури деб аталади . Тафаккур ихчамлиги деганда муаммони ҳал қилишнинг дастлаб тузилган режаси мазкур жараёнда масала ечиш шартини қаноатлантирмай қолса , номутаносиблик ҳосил бўлса ҳеч иккиланмай эластик равишда ўзгартиришлар киритишдан иборат фикр юритиш фаолиятини тасаввур қилмоғимиз шарт .
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha