Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 05 Февраль 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Психология

Продавец

Bohodir Jalolov

Таълим соҳасидаги психолог фаолиятининг меъёрий хужжатлари

Купить
Таълим соҳасидаги психолог фаолиятининг меъёрий хужжатлари Режа: 1. Педагог-психолог фаолиятига алокадор мавжуд Карор, Фармойишлар. 2. Мутахассислик йўрикномаси. 3. Истикбол ва жорий иш режалари. 4.Таълим сохасидаги психологик хизмат меъёрий хужжатлари. ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ПСИХОЛОГИ ТОМОНИДАН ЮРИТИЛУВЧИ ҚАЙД ЭТИШ ВА ҲИСОБОТ ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ:  1.Психологик хизмат кўрсатиш бўйича расмий ва меъёрий иш ҳужжатлари.  2. Психологик профилактикага доир ҳужжатлар.  3. Психологик таълим ва маърифат (ташвиқот)га доир ҳужжатлар.  4. Психологик ташхисга доир ҳужжатлар .  5 . Психологик коррекцияга доир ҳужжатлар.  6. Психологик маслаҳатга доир ҳужжатлар.  7. Ижтимоий- касбий мослашувга доир ҳужжатлар.  8. Психологик маърифат ишларига доир  9. Ташкилий – методик фаолиятга доир  10.Иш турларини қайд этиш журнали.  11. Иш режа (ўқув йилига).  12.Иш графиги. ПСИХОЛОГ ИШ ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ТАХМИНИЙ РЕЖАСИ 1. Мутахассисликка оид ҳужжатлар:  а) Психологик хизмат ҳақида Низом  б) Психологик ташхис Маркази ҳақида Низом  в) Психолог-профконсультантнинг қоидаси  г) Касб психограммаси  д) Буйруқдан кўчирма 2. Психологнинг иш режаси  а) психопрофилактик ишлар  б) психодиагностик ишлар  в) психологик маслаҳат  г) ташвиқот ишлари  д) методик ишлар 3. Юқори ташкилотлардан келган буйруқ ва хатлар  а) ҳокимликдан  б) халқ таълим бўлимидан  в) ички ишлар бўлимидан  г) соғлиқни сақлаш бўлимидан 4. Ҳисоботлар  а) чораклик  б) ярим йиллик  в) йиллик 5 . Истеъдодли ўқувчилар ҳақида  а) истеъдодли ўқувчиларнинг руйхати  б) истъедодли болаларнинг библиографияси  в) 1-босқич психологик танлов натижалари  г) 2-3-4 босқич психологик танлов натижалари 6. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўллаш  а) ўқувчиларнинг касбга қизиқишларини ўрганиш  б) касблар ҳақида кечалар кўрик танловлар ёзма ишлар учрашув ва суҳбатлар натижалари  в) ота-оналар ўқитувчилар билан олиб бориладиган ишлар  г) олий ўқув юртлари ҳақида материаллар 7. Ота-онага бола психологияси хакида маълумот бериш  а) билиш жараёнлари  б) индивидуал-психологик хусусиятлари  в) ҳиссий-эмоционал хусусиятлари  г) ақлий имкониятлари  д) таркиб топган қобилиятлари ҳақида маълумотлар маслаҳатлар ва амалий тавсиялар бериш 8. Педагог ва техник ходимлар билан олиб бориладиган ишлар ҳақида  а) ходимларнинг касбий мойиллиги қобилияти ақлий даражаси шахсий сифатларининг таҳлили  б) педагогик жамоада психологик муҳит ҳақида  в) маъмуриятга педагогик ва техник ходимларни қизиқтирувчи масалалар бўйича тайёрланган амалий кўрсатмалар тавсиялар маълумот ва ахборотлар 9. Тарбияси қийин болалар ҳақида  А) тарбияси қийин болалар руйхати  б) болага салбий таъсир этувчи омиллар  в) психологнинг хулосаси маслаҳати ва тавсияси 10. Методик банк  а) билиш жараёнларнинг ўрганишга оид  б) шахсий сифатларни ўрганишга оид  в) ақлий имкониятларини ўрганишга оид  г) ўзаро муносабатларни ўрганишга оид  д) қизиқиш, майл, лаёқат, қобилият, иқтидор, истеъдод ва малакаларни ўрганишга оид 11 . Консультатив ишлар  а) ўқувчиларга (якка ва алоҳида) маслаҳатлар бериш  б) ходимларга  в) ота-оналарга  г) ёш келин-куёвларга  д) суд ва терговга  е) матбуотга  Психолог хонаси – муайян мақсад ва вазифалар асосида мураккаб ва турли йўналишлар бўйича фаолият юритувчи мутахассиснинг иш жойи ҳисобланади. Психолог иш олиб борадиган хона унинг касбий фаолиятини самарали бажариш имконини берувчи жиҳозлар билан таъминланиши лозим. Шу сабабли, психологнинг иш жойи муайян талабларга жавоб бериши зарур.  Психолог хонасининг жойлашиши. Психолог хонаси ҳаммага қулай ва кўринадиган жойда жойлашиши керак. Кабинет учун бинонинг 1- қаватидан жой ажратилиши мақсадга мувофиқ. Бу оператив тарзда психологга мурожаат қилиш, шунингдек, конфиденциалликни сақлаш имконини беради.  Психолог хонаси ҳудуд жиҳатидан изоляция қилиниши керак, яъни у синф, болалар гуруҳи хонаси ѐки бошқа мутахассислар бирга ишлайдиган хона бўлмаслиги зарур (масалан, маъмурият хонаси билан бир бўлмаслиги). Шу билан бирга товуш изоляцияси ҳам таъминланиши лозим.  Хонадаги иш ўринларини ташкил этилиши. Кабинетдаги ўринлар психолог иш фаолияти моҳиятини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши мақсадга мувофиқ. Бундан келиб чиқиб, кабинетни бир неча иш зоналарига ажртиш тавсия қилинади ва улар турлича фукционал вазифаларни кўзда тутади. Масалан, болалар билан ишлаш зонаси. Хонанинг бу қисми ўзига хос ўйин хонаси бўлиб, психологга мурожаат қилувчи болалар ўзларини комфорт хис қилишлари лозим.  Психолог мудир ѐки директорга аввало ўз хонасини ташкил этиш бўйича мурожаат этиши лозим. Муассасанинг тинчроқ жойидан тахминан 10-12 кв. м. хонани эгаллаши зурур. Психолог хонаси қуйидагича жиҳозланиши мумкин: мебеллар (ѐзув столи ва журнал столлари, иш стули ва 2 та кресло, китоб жавони ва ҳоказолар): жиҳозланиш предметлари (юмшоқ рангли парда, чиройли табиат манзараси тасвирланган расмлар) телефон, (иложи борича параллел эмас), компьютер, сейф (диагностик методикаларни ва психологик тадқиқот натижаларини сақлаш учун). Шунингдек, мактабгача таълим муассасасида болалар ўйинчоқлари, диагностик материал вазифасини бажарувчи расм ва китоблар ва х.к. Гуруҳий психологик ишларни ташкил этиш учун хона. Психолог ўзининг хонасидан бошқа яна бир гуруҳий машғулотларни ўтказиши учун махсус хонага эга бўлиши керак. Бундай хона 20-24 кв. м. катталикда бўлиши мақсадга мувофиқ. Дастлаб иш бошлаганда, психолог агар бўш бўлса, мажлислар залидан фойдаланиши мумкин. Кейинчалик гуруҳий машғулотлар учун алоҳида хонанинг бўлиши мақсадга мувофиқ. Бундай хона қуйидагича жиҳозланиши мумкин: 10 тача кресло, катта стол, деворда чиройли гулли обой, табиат тасвирланган картинка (ѐки фотообой), аквариум. Аудиокасеталар тўплами, видеомагнитофон ҳамда видео тренинглар ўтказиш учун махсус аппаратура тавсия этилади. Мактабгача таълим муассасасида бу хона фақат педагог ва тарбиячилар билан ишлаш учун мўлжалланган бўлиб, болалар билан ишлаш мақсадга мувофиқ эмас ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА РАСМИЙ ВА МЕЪЁРИЙ ИШ ҲУЖЖАТЛАРИ.  1.Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ижтимоий- психологик хизмат тўғрисида Низом  2.Республика ижтимоий-психологик хизмат маркази тўғрисидаги Низом  3.Таълим тўғрисидаги Қонун.  4.Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури  5.Меъёрий ҳужжатлар тўплами (буйруқлар, қарорлар, фармойишлар .  6. Юқори ташкилотлардан келган ҳужжатларни ижро этиш журнали, бу  борада таълим муассасаси томонидан чиқарилган ҳужжатлар ижроси.  7. Психологик хизмат самарадорлигини ошириш бўйича адабиётлар тўплами.  8. Ҳисоботлар (ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар ҳақида аналитик(таҳлилий) ҳисобот). ПСИХОЛОГИК ПРОФИЛАКТИКАГА ДОИР ҲУЖЖАТЛАР.  1. Педагоглар учун маъруза, суҳбат ва тренинг материаллари.  2. Дарсларнинг психологик таҳлили ва бериладиган тавсиялар,  3. Психологнинг таълим муассасасида психологик муҳитни ўрганиш ва уни барқарорлаштириш бўйича олиб борган тадбирлари.  4. Психологик-педагогик консилиум материаллари. ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ ВА МАЪРИФАТ (ТАШВИҚОТ)ГА ДОИР ҲУЖЖАТЛАР.  1.Педагогик кенгаш, семинар, методик бирлашма, ота-оналар мажлислари учун тайёрланган психологик материаллар ва маърузалар.  2.Педагог ходимлар, ота-оналарнинг психологик билимларини ошириш бўйича тадбирлар материаллари.  3.Ўқувчиларнинг психологик билимларини ошириш бўйича тадбирлар материаллари. Психологик ташхисга доир ҳужжатлар.  1.Психологик ташхис методикалари:  - психологик коррекция ва ривожлантирувчи дастурлар банки;  - педагог ходимлар билан ишлашга доир методикалар;  - ўзлаштириши паст, руҳий оғиш ва кечикишларни ташхис этишга доир методикалар;  - жамоада ижтимоий муҳитни ўрганишга доир методикалар;  - ўқувчиларни касб-ҳунарга қизиқиши, қобилияти, лаёқатини ташхис қилиш бўйича методикалар.  2.Тарбияси қийин болалар ва ўсмирларнинг психологик хусусиятларини ўрганиш натижалари.  3.Касбий психологик диагностиканинг жавоб варақалари, натижалари ҳамда таҳлили.  4.Психологик ташхис натижаларини қайта ишлаш, хулосаларини расмийлаштириш, тавсиялар бериш.  5.Гуруҳий психологик ташхис натижаларини қайта ишлаш, психологик ҳулосаларни расмийлаштириш.  6.Тренинг машғулотларини ўтказишга доир методикалар мажмуаси.  7.Иқтидорли ва истеъдодли болаларни аниқлаш ҳамда улар билан ишлаш бўйича тест саволлари, услубий қўланмалар. ПСИХОЛОГИК КОРРЕКЦИЯГА ДОИР ҲУЖЖАТЛАР.  Коррекцион методикалар:  - ўзлаштириш жараёни секин кечаётган болалар билан индивидуал ва гуруҳлаштирилган коррекцион машғулотлар;  - касб-ҳунар таълимига мослашувларини ўрганиш бўйича коррекцион машғулотлар;  - зиддият ва низоларни юмшатиш бўйича коррекцион машғулотлар;  - психик ривожланишида содир бўладиган салбий бурилиш, руҳий оғиш ва кечикишларни олдини олувчи коррекцион машғулотлар ишланмалари.  -Оиладаги ўзаро носоғлом муносабатларни бартараф этиш бўйича коррекцион машғулотлар ҳужжатлари ПСИХОЛОГИК МАСЛАҲАТГА ДОИР ҲУЖЖАТЛАР.  1. Психологик маслаҳат дафтари:  - ўқувчилар билан олиб бориладиган индивидуал суҳбат;  - ўқитувчилар билан олиб бориладиган индивидуал суҳбат;  - ота- оналар билан олиб бориладиган индивидуал суҳбат;  - раҳбар ходимлар учун индивидуал суҳбат.  -Йиғилишлар, учрашувлар, профилактика тадбирларидаги умумий маслаҳатлар баёнлари КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШГА ДОИР ҲУЖЖАТЛАР.  1. Ташхис хариталари.  2. Касб-ҳунарга йўналтириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар.  3. Касб-ҳунарга йўналтирувчи тренинг дастурлари.  4. Касб-ҳунарга мослашув адаптация ва мотивацияси баённомалари. Istiqbol va joriy ish rejalari Istiqbol reja bu 5 yillik reja bo‘lib, psixologning kelajakda amalga oshiradigan ishlarini o‘z ichiga oladi. Joriy reja esa yillik va kalendar rejaga bo‘linadi.Yillik reja psixologning bir yillik faoliyatini о ‘z ichiga oladi. Kalendar reja esa psixologning haftalik faoliyatini o‘z ichiga oladi. Psixologik diagnostika – bolalarni maktabgacha ta’lim va maktab yoshi davomida psixologik jihatdan uzluksiz har tomonlama o‘rganish, ulaming individualpsixologik xususiyatlarini aniqlash, o‘qish xulq-atvorlaridagi nuqsonlarning sabablarini aniqlab berishga qaratilgan tadbirlarga doir ish rejasi. Psixokonsultativ ishlar. Konsultatsiya (maslahat) - ziddiyat va nizolarni yumshatish, har bir shaxsning mavjud imkoniyatlarini imkon qadar kuchliroq namoyon eta olishiga zarur shart-sharoitlar yaratish, o‘qituvchilar va ota-onalaming psixologik muammolarini hal etishga yordam berish, ulami o‘z psixologik salomatliklarini muhofaza qilishga o‘rgatishga doir maslahatlar berish ishlariga asoslangan faoliyat rejasi. Rasmiy va me’yoriy hujjatlar: - O’zbekiston Respublikasining ta’limga, voyaga yetmaganlar huquqlarini muhofaza qilishga oid qonun hujjatlari, Respublika Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining qarorlari, farmon va farmoy ishlari. - O’zbekiston Respublikasi xalq ta’limi muassasalarida psixologik xizmat to‘g‘risida Nizom. - O’zbekiston Respublikasida o‘quvchi yoshlami kasbhunarga yo‘naltirish tizimini rivojlantirish Konsepsiyasi. - Me’yoriy hujjatlar to‘plami (buyruqlar, qarorlar, farmoyishlar, bayonnomalar). - “Maktab va hayot” jumalining to‘plamlari. - Hisobotlar. Shuningdek, yuqori tashkilotlardan kelgan hujjatlar ijrosini nazorat qilish daftari yuritiladi.
Купить
  • Похожие документы

  • Diqqatning psixologik nazariyalari
  • “Trening”, “Guruhiy psixologik faoliyat”, “Guruhiy psixoterapiya”, “Psixoterapevtik guruh” tushunchalarining mazmuni va bog‘liqligi
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Психолого-педагогические средства развития эмоционального интеллекта у подростков
  • Vaqtning psixologik idroki

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha