Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Анатомия

Продавец

Bohodir Jalolov

Таянч-ҳаракат тизимининг тузилиши ва аҳамияти

Купить
Таянч-ҳаракат тизимининг тузилиши ва аҳамияти Маърузачи: б.ф.н., доц. Раҳматуллаев Ёрқин ШокировичЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ www.arxiv.uz 1. Таянч-ҳаракат аппаратининг умумий тузилиши 2. Суякларнинг тузилиши ва вазифалари 3. Суякларнинг ўсиши ва ривожланиши 4. Суякларнинг бирикиши ва бўғим ҳаракатлари РЕЖА www.arxiv.uz Таянч-ҳаракат аппаратининг умумий тузилиши Одам оргнизмининг таянч-ҳаракат аппарати эмбрионал ривожланиш даврида унинг мезодерма қаватидан ҳосил бўлиб, шаклланади ва аста-секин функциаллашади. Тана скелети ( scletos - қуритилган ) организм тузилишининг асосини ташкил қилиб, унинг катта-кичиклигини ва шаклини белгилайди, таянч ва ҳимоя функциясини бажаради ҳамда мускуллар билан биргаликда ҳаёт учун муҳим аъзолар жойлашадиган бўшлиқларни ҳосил қилади. Масалан, бош мияни калла суяги, орқа мияни умуртқа поғонаси, ўпка, юрак ва бошқаларни кўкрак қафаси ҳимоя қилиб туради ва ҳоказо. www.arxiv.uz Организмдаги барча суяклар ҳар хил (узун ва калта ричаглар) кўринишида тузилганлиги боис ҳаракат қила олади ҳамда улар ҳаракатчан бирлашмалар – бўғимлар, бойламчалар ва мускуллар ёрдамида бир-бирига бирикади ҳамда нерв тизими орқали бошқарилиб турадиган мускуллар томонидан ҳаракатга келтирилади. Суяклар асосан анорганик ва органик моддалардан иборат бўлиб, уларнинг эластиклиги таркибидаги органик модда- ларга, қаттиқлиги эса минерал тузларга боғлиқ. Суякларда мана шу моддалар ўзаро қўшилишидан уларнинг пишиқлиги ва қайишқоқлиги таъминланади. www.arxiv.uz Одам скелети бош, гавда (умуртқа поғонаси ва кўкрак қафаси) ҳамда қўл-оёқлар скелетидан иборат бўлади. Бош скелети калла суягининг мия ва юз бўлимларидан иборат. Калла суягининг мия бўлими иккита жуфт (чакка ва тепа суяклари) ҳамда тўртта тоқ (пешона суяги, ғалвирсимон, понасимон суяклар ва энса суяги) суяклардан ташкил топган. Гавда скелети эса устма-уст бўлиб жойлашган, 33-34 та умуртқа суягидан ташкил топган умуртқа поғонаси ва кўкрак қафасидан иборат бўлади. Умуртқалар орасида тоғай тўқимасидан иборат қатламлар бўлиб, улар умуртқа поғонасининг эгилувчанлиги ва қайишқоқлигини таъминлайди. Умуртқа поғонасининг бешта бўлими фарқ қилинади: 7 та умуртқадан иборат бўйин бўлими, 12 та умуртқадан тузилган кўкрак бўлими, 5 та бел умуртқаси, 5 та думғаза умуртқаси ва бир-бирига бирикиб кетган 4- Кўкрак қафаси кўкрак умуртқаларининг танаси ва кўндаланг ўсимталари билан бириккан 12 жуфт қовурғадан ташкил топган. Кўкрак умуртқалари, тўш суяги ва қовурғалар, булар орасида жойлашган нафас мускуллари билан биргаликда кўкрак бўшлиғини ҳосил қилади, кўкрак бўшлиғи паст томондан диафрагма билан ажралиб туради. Қўл камари кўкрак қафасининг орқа юзасида ётувчи учбурчаксимон иккита кўкрак суяги ва улар билан бирлашган ўмров суякларидан иборат. Ўмров суяклари тўш суягига бириккан бўлади. Қўл скелети курак билан бириккан елка суяги, билак суяклари ва қўл панжаси суякларидан иборат. Қўл панжаси скелети майда 8 та кафт усти суяклари, 5 та узун кафт суяклари ва бармоқ суякларидан ташкил топган. Оёқ камари думғаза билан маҳкам бириккан чаноқ суягидан иборат. Оёқ скелети сон суяги, болдир суяклари в www.arxiv.uz www.arxiv.uz Суякларнинг тузилиши ва вазифалари Суяк тўқимаси остеоцит, остеокласт, остеобласт ҳамда ҳужайралараро модда – оссиомукоидлардан ташкил топган бўлади. Суякларнинг морфологик бирлигини остеонлар ташкил этади. Улар суяк ичида қон томир ва нерв толалари йўналадиган каналлар атрофида жойлашган суяк тўқималаридан ҳосил бўлади. Остеонлар найсимон узун суякларда суяк бўйи йўналишида, ғовак суякларда юқоридан пастга, тик ва ясси суякларда эса унинг юзасига нисбатан параллел ҳолда жойлашади. www.arxiv.uz Суякнинг ташқи томонида зич, қаттиқ модда ва ичида эса ғовак модда бўлади. Зич модда суякларнинг мустаҳкамлигини таъминлайди. Ғовак қисмида эса қизил ва сариқ илик мавжуд бўлади. Қизил илик қон ҳосил бўлишида иштирок этади. Сариқ илик эса ёғ ҳужайраларидан ҳосил бўлади. Суякнинг ташқи юзаси суяк усти пардаси билан қопланган бўлади. У моддалар алмашинуви ҳамда нерв ўтказувчанлигини таъминлашда хизмат қилади. Шу билан бирга у ҳимоя вазифасини ҳам бажаради, баъзан ёпиқ синишларда суякларнинг бутунлигини сақлаб туришда алоҳида ўрин эгаллайди. www.arxiv.uz Скелет суяклари танада қуйидаги вазифаларни бажаради: 1. Таянч (гавда ва мускул таянчи); 2. Ҳаракат (бўғимлар ва бойламчалар иштироки ҳамда мускуллар қисқариши); 3. Ҳимоя (суяклар ҳосил қилган тана бўшлиқларида ички аъзолар жойлашиб, турли таъсирлардан муҳофазаланади); 4. Биологик (суяк таркибидаги моддалар ва уларнинг аҳамияти); 5. Қоннинг шаклли элементларини ҳосил қилади. www.arxiv.uz Мезодерманинг склеротом қавати сигментларидан умуртқалар тараққий этади. Бошланғич бириктирувчи тўқима тоғайлар билан алмашиниб, суякланиш нуқталари ҳосил бўла бошлайди. Суякларнинг ўсиши асосан суяк усти пардасининг ички қаватида жойлашган комбиал ҳужайралар ҳисобига бўлади. Комбиал ҳужайралар кўпайиш хусусиятига эга бўлиб, улар суякларнинг энига ўсишини таъминлайди. Бўйига ўсиш эса суяк ҳужайраларининг миқдор жиҳатдан сонини ортиши ҳисобига содир бўлиб туради. Суякларнинг ўсиши ва ривожланиши www.arxiv.uz Суякларнинг ривожланиши (остеогенез) қуйидаги даврларга бўлинади: 1. Эндесмал; 2. Перехондриал; 3. Периостал: 4. Эндохондрал Эмбрионал даврнинг дастлабки босқич- ларида ҳужайралар бўлиниб, коллаген тола ҳосил қилади ва улардан суяк пластин-калари, кейин эса остеомукоид ва ундан қаттиқ модда вужудга келади. Эмбрионал ривожланишнинг 2-ойидан бошлаб гиалин тоғай тўқимасидан найсимон суякларнинг элементлари ҳосил бўлади. www.arxiv.uz Остеобласт ҳужайралар тоғай ҳужайра- ларини суякка айланишини тезлаштиради ва суякнинг тўқима қавати қалинлашиб боради. Бу жараён постэмбрионал даврда ҳам давом этиб, 25 ёшдан кейин тоғай тўқимаси суякка айланиб бўлади. Суяк тўқимасининг меъёрида ривож- ланишига истеъмол таомлари таркибидаги кальций, фосфор элементлари ҳамда Д витаминнинг етарли даражада бўлиши алоҳида хизмат қилади. Бундан ташқари суякларнинг ўсиши ва ривожланишига гормонлар ҳам катта таъсир кўрсатади. www.arxiv.uz Одам танасидаги суяклар бир-бири билан бирикиши туфайли таянч-ҳаракат тизими ҳосил бўлади ва маълум фаолиятлар бажарилади. Суякларнинг бирикиши 2 гуруҳга бўлинади: 1. Узлуксиз – синартроз (synartros) бирикиш 2. Ҳаракатчан – диартроз (diarthrosis) бирикиш Узлуксиз бирикиш 3 гуруҳга бўлинади: 1. Фиброз тўқима воситасида бирикиш 2. Тоғай тўқима воситасида бирикиш 3. Суяк тўқимаси воситасида бирикиш Суякларнинг бирикиши ва бўғим ҳаракатлари www.arxiv.uz Узлуксиз бирикиш www.arxiv.uz Ҳаракатчан бирикиш www.arxiv.uz Ҳаракатчан бирикиш www.arxiv.uz www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Endokrin organlari anatomiyasi
  • Odam mushak sistemasi
  • Faxriy yorliq
  • Bojxona qo'mitasiga ishga kirish uchun savol javoblar toplami
  • Yosh anatomiyasi va fiziologiyasi. Bolalarda o’sish va rivojlanish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha