Техноген тусдаги офатлар, турлари, хусусиятлари ва уларда фуқароларнинг хатти-харакати

ТЕХНОГЕН ТУСДАГИ ОФАТЛАР, ТУРЛАРИ, ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УЛАРДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ХАТТИ-ХАРАКАТИ Режа:  1 . Техногентусдаги Фавқулодда Вазиятлар таснифи.  2.Гидротехника объектларидаги авариялар ва ҳалокатлар.  3. Ёнғин чиқиш, портлаш хавфи бўлган объектлардаги авария ва ҳалокатлар.  4.Транспорт, энергетика ва коммунал тизимлардаги авариялар ва ҳалокатлар.  5. Кимёвий,энергетик комунал хизмати,уй жой сектори бинолар конструкциялар тўсатдан бузилиши  6. Радиактив ва бошка хавфли авариялар Tехноген тусдаги фавқулодда вазиятлар:  Tехноген тусдаги фавқулодда вазиятларга 7 хил кўринишдаги фалокатлар киритилган.  Улар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 октабрдаги 455-сонли қарорида, яъни, “Tехноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар таснифи”да кўрсатиб ўтилган. Tехноген тусдаги фавқулодда вазиятларга қуйидагилар киради:  1. Транспорт авариялари ва ҳалокатлари.  2. Кимёвий хавфли объектлардаги авариялар.  3. Ёнғин-портлаш хавфи мавжуд бўлган объектлардаги авариялар.  4. Энергетика ва коммунал тизимлардаги авариялар.  5. Бинолар конструкцияларининг тўсатдан бузилиши.  6. Радиоактив ва бошқа хавфли ҳамда экологик жиҳатдан зарарли моддалардан фойдаланиш ёки уларни сақлаш билан боғлиқ авариялар.  7. Гидротехник ҳалокатлар ва авариялар. Фавқулодда вазиятлар — ҳудудлар чегаралари, уларни бартараф этиш ишлари, раҳбарлари томонидан Фавқулодда вазиятлар оқибатлари (шикастловчи омиллар) тарқалишига қараб белгиланади. I. ТЕХНОГЕН ТУСДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР 1. Транспорт авариялари ва ҳалокатлари: экипаж аъзолари ва йўловчиларнинг ўлимига, ҳаво кемаларининг тўлиқ парчаланишига ёки қаттиқ шикастланишига ҳамда қидирув ва авария-қидирув ишларини талаб қиладиган авиаҳалокатлар; ёнғинга, портлашга, ҳаракатланувчи таркибнинг бузилишига сабаб бўлган ва темир йўл ходимларининг, ҳалокат ҳудудидаги темирйўл платформаларида, вокзаллар биноларида ва шаҳар иморатларида бўлган одамлар ўлимига, шунингдек ташилаётган кучли таъсир кўрсатувчи заҳарли модда (КТКЗМ)лар билан ҳалокат жойига туташ ҳудуднинг заҳарланишига олиб келган темирйўл транс портлашларга, ёнғинларга, транспорт воситаларининг парчаланишига, ташилаётган КТКЗМларнинг зарарли хоссалари намоён бўлишига ва одамлар ўлими (жароҳатланиши, заҳарланиши)га сабаб бўладиган автомобиль транспортининг ҳалокати ва авариялари, шу жумладан, йўл-транспорт ҳодисалари; одамларнинг ўлимига, шикастланишига ва заҳарланишига, метрополитен поездлари парчаланишига олиб келган метрополитен бекатларидаги ва тунелларидаги ҳалокатлар, авариялар, ёнғинлар; газ, нефть ва нефть маҳсулотларининг (авария ҳолатида) отилиб чиқишига, очиқ нефть ва газ фаввораларининг ёниб кетишига сабаб бўладиган магистрал қувурлардаги авариялар. 2. Кимёвий хавфли объектлардаги авариялар: атроф-табиий муҳитга кучли таъсир қилувчи заҳарли моддаларнинг (авария ҳолатида) отилиб чиқишига ва шикастловчи омилларнинг одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг кўплаб шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган даражада, йўл қўйиладиган чегаравий концентрациялардан анча ортиқ миқдорда санитария-ҳимоя ҳудудидан четга чиқишига сабаб бўладиган кимёвий хавфли объектлардаги авариялар, ёнғин ва портлашлар. 3. Ёнғин-портлаш хавфи мавжуд бўлган объектлардаги авариялар: технологик жараёнда портлайдиган, осон ёниб кетадиган ҳамда бошқа ёнғин учун хавфли моддалар ва материаллар ишлатиладиган ёки сақланадиган объектлардаги, одамларнинг механик ва термик шикастланишларига, заҳарланишига ва ўлимига, асосий ишлаб чиқариш фондларининг нобуд бўлишига, Фавқулодда вазиятлар ҳудудларида ишлаб чиқариш циклининг ва одамлар ҳаёт фаолиятининг бузилишига олиб келадиган авариялар, ёнғинлар ва портлашлар; одамларнинг шикастланишига, заҳарланишига ва ўлимига олиб келган ҳамда қидириш-қутқариш ишларини ўтказишни, нафас олиш органларини муҳофаза қилишнинг махсус анжомларини ва воситаларини қўлланишни талаб қилувчи кўмир шахталаридаги ва кон-руда саноатидаги газ ва чанг портлаши билан боғлиқ авариялар, ёнғинлар ва 4. Энергетика ва коммунал тизимлардаги авариялар: саноат ва қишлоқ хўжалиги масъул истеъмолчиларининг авария туфайли энергия таъминотисиз қолишига ҳамда аҳоли ҳаёт фаолиятининг бузилишига олиб келган ГЭС, ГРЭС, ТЭЦлардаги, туман иссиқлик марказларидаги, электр тармоқларидаги, буғқозон қурилмаларидаги, компрессор ва газ тақсимлаш шохобчаларидаги ва бошқа энергия таъминоти объектларидаги авариялар ва ёнғинлар; аҳоли ҳаёт фаолиятининг бузилишига ва саломатлигига хавф туғилишига олиб келган газ қувурларидаги, сув чиқариш иншоотларидаги, сув қувурларидаги, канализация ва бошқа коммунал объектлардаги авариялар; атмосфера, тупроқ, ер ости ва ер усти сувларининг одамлар саломатлигига хавф туғдирувчи даражада концентрациядаги зарарли моддалар билан ифлосланишига сабаб бўлган газ тозалаш қурилмал 5 . Одамлар ўлими билан боғлиқ бўлган ва зудлик билан авария-қутқарув ишлари ўтказилишини ҳамда зарар кўрганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишини талаб қиладиган мактаблар, касалхоналар, кинотеатрлар ва бошқа ижтимоий йўналишдаги объектлар, шунингдек уй-жой сектори бинолари конструкцияларининг тўсатдан бузилиши, ёнғинлар, газ портлаши ва бошқа ҳодисалар. 6. Радиоактив ва бошқа хавфли ҳамда экологик жиҳатдан зарарли моддалардан фойдаланиш ёки уларни сақлаш билан боғлиқ авариялар: санитария-ҳимоя ҳудуди ташқарисига чиқариб ташланиши натижасида пайдо бўлган юқори даражадаги радиоактивлик одамларнинг йўл қўйиладигандан кўп миқдорда нурланишини келтириб чиқарган технологик жараёнда радиоактив моддалардан фойдаланадиган объектлардаги авариялар; радиоактив материалларни ташиш вақтидаги авариялар; атроф-муҳит ва одамлар саломатлиги учун хавф туғдирувчи радиоактив чиқиндилар тўплагичлардаги, чиқиндихоналардаги, ишлам тўплагичлардаги ва заҳарли моддалар кўмиладиган жойлардаги авариялар (ўпирилишлар); радиоизотоп буюмларнинг йўқотилиши; биологик воситаларни ва улардан олинадиган препаратларни тайёрлаш, сақлаш ва ташишни амалга оширувчи илмий-та 7. Гидротехник ҳалокатлар ва авариялар: сув омборларида, дарё ва каналлардаги бузилишлар, баланд тоғлардаги кўллардан сув уриб кетиши натижасида вужудга келган ҳамда сув босган ҳудудларда одамлар ўлимига, саноат ва қишлоқ хўжалиги объектлари ишининг, аҳоли ҳаёт фаолиятининг бузилишига олиб келган ва шошилинч кўчириш тадбирларини талаб қиладиган ҳалокатли сув босишлари. Гидротехника объектларидаги авариялар ва ҳалокатлар.  Гидротехника иншоотдаги фавқулодда вазият - муайян ҳудуддаги аварияга олиб келиши мумкин бўлган, шунингдек гидротехника иншоотининг аварияси натижасида вужудга келган бўлиб, одамлар қурбон бўлишига, одамлар соғлиғига атроф табиий муҳитга зарар етказилишига олиб келган вазиятдир.Гидротехника иншоотдаги фавқулодда вазият - 33 0D 0E 0F  Сув омборларидаги, дарёлардаги, каналлардаги гидротехника иншооти нинг (ГТИ) бузилиши, баланд тоғ кўлларининг уриб кетиши натижасида сув босиши, авариялар ва ҳалокатларга олиб келади ҳамда одамлар қурбон бўлишига, ва қишлоқ хўжалик объектлари ишининг издан чиқишига, сув босган зонадаги аҳолининг ҳаётий фаолияти бузилишига сабаб бўлади ва шошилинч эвакуация тадбирлари ўтказишни талаб қилади.  Республикамизда гидродинамик хавфли объектлар (ГХО) жуда кўп бўлиб, улар аҳоли ва ҳудудлар учун хавф-хатар манбаи ҳисобланади ва муайян шароитда фавқулодда вазият ўчоғига айланиб кетиши мумкин. 07 01 32 01 1103111207 20 1B 150513 230F 20 20 17 01 07 0F 1E2A 25 151D 13 05 Гидротехника иншоотларининг турлари: 1. Қаердалигига қараб:  - ер усти (дарё, кўл, канал ва х,.к.) иншоотлари;  - ер ости (ўтказгич қувурлар, тунеллар ва х..к.) иншоотлари. 2. Фойдаланиш характери ва мақсадига қараб :  - сув-энергетика иншоотлари;  - сув таъминоти иншоотлари;  - суғориш иншоотлари;  - оқава чиқинди сувлар чиқариш иншоотлари;  - сув-транспорт иншоотлари;  - балиқ хўжалиги иншоотлари;  - спорт иншоотлари;  - безак иншоотлари ва ҳ.к. Гидротехника иншоотларининг турлари: 3. Функционал вазифасига қараб:  ГЭС ва бошқа ГТИнинг сув бўғиш иншоотлари (тўғонлар, кўтармалар);  сув оқиш (сув ўтказгич) иншоотлари: каналлар, тунеллар, қувур ўтказгичлар; тарновлар, сув ташламалар, осма қувурлар, шлюзлар ва ҳ.к.  - ташландиқ сув иншоотлари (ортича сувни чиқариш учун) ўзан иншоотлари, қирғок, иншоотлари, юза иншоотлар, чуқур иншоотлар ва ҳ.к.  - тартиблаш (тўғрилаш) иншоотлари - сув оқиб кетиши шароитини ҳамда дарёлар ўзани ва қирғоқларини муҳофаза қилиш шароитини яхшилаш учун: кўтармалар, ғовлар, қирғоқ маҳкамлагичлар ва ҳ.к.  - балиқ хўжалиги иншоотлари - балиқ ўтказиш ва балиқ боқиш учун.  Ҳар бир ГТИ да гидротехник қулф, вентил, ғов, сурма тўсиқ ва ҳ.к. сингари махсус ускуна- жиҳозлар ва турли қурилмалар бўлади.  Бир қанча вазифаларни бажаришга мўлжалланиб, бир бутун қилиб бирлаштирилган ГТИ мажмуи гидроузеллар деб аталади. ГТИ даги характерли авариялар: 1. Тўғон тешилиши - тўғон танасида кичкина тешик ҳосил бўлиши. 2. Тўғоннинг бузилиши. 3. Тўғоннинг ювилиб кетиши. ГТИ ни шикастловчи омиллар ва кўрсатгичлар : 1. Тўғонни уриб кетган тўлқиннинг баландлиги - 2-20 тезлиги 3-100 км/соат. 2 . Тўғонни уриб кетган тўлқин чўққиси ва олд томонинг етиб келиш вақти (тўлқин тезлигига ва жойнинг қанча оралиқда эканига қараб). 3. Сув босиш зонасининг чегаралари (ер юзаси релефи қандайлигига қараб 4. Сув босишининг максимал ва амалдаги чуқурлиги релефнинг қандайлигига, тўғонни уриб кетган тўлқиннинг баландлиги қандайлигига қараб). 5.Сув босиш қанча давом этиши (бир неча соатдан бир неча кеча-кундузгача). Гидротехника иншоотини муҳофаза қилиш чоралари:  1. ГТИ ни лойиҳалаш ва қуришда хатоликларга йўл қўймаслик.  2 ГТИ дан тўғри фойдаланиш.  3 ГТИ даги белгиланган тадбирларни ва таъмирлаш ишларини вақтида бажариш.  4. Қирғоқни маҳкамлаш ва иншоот тубини махкамлаш ишларини ўтказиш.  5. Сув чиқаришни вақтга мувофиқ қайта тақсимлаш йўли билан сувнинг максимал захирасини ва максимал сарфланишини камайтириш.  6. Қўшимча сув омборлари ёрдамида тошқин сувлар оқимини тартибга солиб туриш.  7. ГТИ аҳволини доимо кузатиб туриш (ускуна-жиҳозлар ва юксак малакали мутахассислар ёрдамида).  8. ФВДТ таркибига кирувчи функционал кичик тизимлари ва органларини соҳага алоқали фаолиятини тизимли назорат қилиб туриш.  9. ГТИ зонасини чет кишилар киришидан ишончли қўриқлаш.  10. Фалокатларга олиб келад Жахонда содир бўлган гидродинамик авариялар 1923 йил Италия. Баландлиги 75 метр бўлган «ГЛЕНО» туғонининг бузилиши натижасида 5 млн.м3 сув дарё буйлаб пастга қараб оқиши натижасида 500 киши халок бўлган. 1928 йил Калифорния. Баландлиги 80 метр булган «СЕНТ- ФРАНСИС»туғонининг бузилиши натижасида 40 метр баландликдаги сув оқими оқиши натижасида 600 киши халок бўлиб, ушбу туғоннинг қурилиши инсониятга гидротехник иншоотларни нотуғри қурилиши хавфли окибатларга олиб келишини исботлаб берган.  У ерда турбиналар ҳаддан ташқари катта оғирликка дош беролмади; электр қувватини кунлик ишлаб чиқариш июль- август ойларида охирги ўттиз йиллик фойдаланиш даврида максимал даражага кўтарилиб, 105 фоизга етди. Ишлаш тартибидаги ҳар қандай ўзгариш конструкция, асбоб-ускуналар ва автоматикага таъсир этади. Саяно-Шушенск ГЭС-даги авария Саяно-Шушенск ГЭС-даги авария Тўғоннинг танаси 67 та секциядан иборат. 2006 йилда марказий 33-секция жойидан силжиганлиги қайд этилган, тўғоннинг аркасимонлиги туфайли унинг ўркачининг қийшайганлиги 60 мм ни ташкил этади. 2006 йили тўғондаги чидамлилик захираси бор йўғи 1 мм га тушиб қолди. Авария юз берган секция бир неча йил давомида сўнгги имкониятлари даражасида ишлаб келди. Ўтган 3 йил давомида унинг силжиши 1мм дан ҳам каттароқ миқдорни ташкил этиши мумкин эди . Ёнғин чиқиш, портлаш хавфи бўлган объектлардаги авария ва ҳалокатлар.  Ёнғин - бу назорат қилиб бўлмайдиган ҳодиса бўлиб, бебаҳо моддий ва маданий бойликларни бир дақиқада йўқ, қилувчи офат, айниқса у фуқароларнинг жонига кулфат келтирувчи фавкулодда вазиятдир . Ёнғин ва портлашларнинг асосий сабаблари ва турлари; - ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик; - фуқароларнинг лоқайдлиги, эътиборсизлиги; - электр симларининг носозлиги; - газ, кўмир, ўтин билан иситиладиган воситалар; - болаларнинг ўт билан ўйнашлари; - қасддан ўт қўйишлар бошка сабаблар. Энг асосийси шундаки, фуқароларимизнинг ўзлари ёнғин сабабчиси бўлиб қолишади. Шу сабабдан ҳам шиоримиз; «Ёнғиннинг олдини олмоқ, уни ўчиришдан афзалроқдир».  Маълумотларга кўра, ёнғинда нобуд бўлганларнинг 60, 80% фоизи нафас олиш йўлларининг заҳарланиши ёки тоза ҳавонинг етишмаслиги окибатида ҳалок бўлар экан. 01 20 1C 26 210C 1C1711  Портлаш газларнинг қаттиқ қизиши оқибатида юқори босимда содир бўлади.  Портлашлар асосан ёнғин ва портлаш хавфи ташкилотларда содир бўлиб, унинг оқибатида ёнғинлар келиб чикиши мумкин. Портловчи моддалар сақланадиган омбор улар билан боғлиқ бўлган ташкилотлар портлаш хавфи ташкилотлар ҳисобланиб, уларда маълум шароитларда портлаш содир бўлиши мумкин. Портлаш - бу қисқа вактнииг ўзида чегараланган ҳажмдаги, катта микдордаги қувватнинг ажралиб чиқиши. 49 45 1F0D170B0514 45 Портлатувчи омиллар  - кимёвий (портловчи моддалар);  - ядроли (ядроли қуроллар);  - механик услубдаги (юқори босимдаги суюкликларни қуювчи-тарқатувчи идишларнинг ёрилиши);  - электромагнит (учқун разряди, лазер учқуни ва б.);  - товушли ва бошқа қувватлар. Матбуотдаги чоп этилган маълумотлар тахлили шуни кўрсатадики, Республикамиз ҳудудида йилига 15-17 дан зиёд портлашлар содир бўлади, асосан портлашлар аҳоли яшайдиган хонадонларда газдан нотўғри фойдаланиш оқибатида содир бўлади, булар хонадонлардаги портлашлар дейилади. 49 01 07 26 01 26 01 26 10 01 26 01 26 07 20 16 120D31 13 01 07 0A 1E Транспорт, энергетика ва Маиший хизмат (коммунал) тизимлардаги авариялар ва ҳалокатлар. Транспортдаги фуқароларнинг ҳалок бўлишига, портлаш ва ёнғинларни чиқишига олиб келади. Агарда юк ташувчи автотранспортларда авария ҳолати содир этилганида, турли нефт, портловчи модда ёки заҳарловчи моддаларнинг авария содир этилган жойларда тарқалишига ҳамда ушбу ҳудуддаги аҳолининг нобуд булишига, заҳарланишига, бино ва иншоотларнинг бузилишига олиб келади. Автотранспорт авария ва ҳалокатлари (шу жумладан, йўл транспорт ҳодисалари) Метрополитен станцияларида эҳтимоли бўлган фавқулодда вазиятлар. Ушбу транспорт турида учрайдиган фавқулодда вазиятда ёнғинлар-портлашларга, йўналишдаги вагонларнинг издан чиқишига, аҳолининг, йўловчиларнинг нобуд бўлишига вагонларида давлат бойликларининг нобуд бўлишига қолавереа, содир этилган жойлардага аҳоли ва худудлар турли даражада зарар кўришига, айниқса турли захарли модда юклатилган вагонларда содир этилганда худудларнинг аҳолининг захарланишига олиб келувчи ҳолат. Темир йўл авария ва ҳалокатлари. Метрополитен станцияларида эҳтимоли бўлган фавқулодда вазиятлар. Энергетика тизимидаги авариялар .  Энергетика тизимида содир бўладиган фавқулодда вазиятларга гидроэлектрстанция (ГЭС)ларида, иссиклик электр марказ (ТЭЦ)ларида, шаҳар, туман электр тармоқларида (ГРЭС)ларида, электр тармоқларида, иссиқлик марказларида, иссиқлик қозонларида, компрессорларда, газ тақсимлаш станция (ГТС)ларида ва энергетика тизимининг бошқа объектларида содир бўладиган авария ва ҳалокатлар киради.  Кўриниши: Ишлаб чиқариш ва халқ хўжалигининг турли хилдаги масъулиятли истеъмолчиларида энергия таминотининг бирор авария туфайли ишдан чиқиш ҳодисаси. Маиший хизмат (коммунал) тармоқлардаги авариялар.  Газ тармоқлари,сув сақлагичлар, сув тармоқлари,канализациялар,бундан ташқари газ тозалаш,биологик тозалаш иншоатлари ва маиший хизмат тармоқларга кирувчи барча объектлар киради.  Кўриниши: Инсонларнинг ҳаёт фаолиятига ва соғлиғига хавф туғдириш билан кечадиган авариялар.Бундан ташқари атмосферани,ернинг устки қисмини ,ер ости ва ер усти сувларни захарлаш,аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатиш даражасида намоён бўладиган авария ва ҳалокатлар. 01 39 08 08 01 07 46 3B 0C 02 0B0C Кимёвий ва радиациявий хавфли объектлардаги авариялар ва ҳалокатлар  Кимёвий ва радиациявий хавфли иншоотлардан халокатлар (авариялар) деганда кучли таьсир қилувчи захарли моддаларнинг атроф мухитга тарқалиши,радиоактив моддалардан фойдаланиш ва сақлаш тартибларига риоя қилмаслик туфайли фавқулодда вазият вужудга келиши тушунилади.Фавқулодда вазият натижасида захарли моддалар таьсирида одамлар,хайвонлар,ўсимликлар кўплаб шикасланади. 01 46 03 10 08 0E0526 10 16 04 050B 18 Амиак билан ишлайдиган хавфли объектлар АММИАКбилан бўлган авариялардаги харакатлар . Хлор билан бўлган аварияларда биноларни тепа қаватларига кўтирилиб туришкерак  Радиациавий авария – ускуна носозлиги, ходимларнинг хатти - харакатлари (харакатсизлиги), табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар туфайли келиб чиққан, фуқароларнинг белгиланган нормалардан кўпроқ нурланиш олишига ёки атроф - мухитнинг радиоактив ифлосланиши,бошқарувнинг издан чиқиши. Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатадиган кимёвий ва радиациавий хавфли обьектлар.  Ҳозирги кунда кимёвий хавфли иншоотларнинг асосийлари “Ўзбеккимёсаноат” уюшмасига қарашли корхоналар бўлиб,улар Қўқон, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Чирчиқ, Олмалиқ ва бошқа шахарларда жойлашган. Бу корхоналардан ташқари кимёвий захарли моддалар билан ишлайдиган бошқа корхоналар хам мавжуд –“Ўзгўштсут”, “Ўзбексавдо”, “Ўзқишлоқхўжалик” махсулотлари уюшмалари, Бекобод металлургия корхонаси, Миконд корхонаси, Тошкент лак-бўёқ, тўқимачилик корхоналари МУҲОФАЗАЛОВЧИ ТЎСИҚ ВОСИТАЛАРИ  Тўсиқ воситалари ишчиларнинг машиналар хавфли зонасига тушиб қолишининг олдини олиш учун ишлаб чиқилади ва ўрнатилади.  Улар шароитга боғлиқ ҳолатда турли хил конструктив тузилишга эга бўлиши мумкин.  Тўсиқ воситалари билан асосан машина ва механизмларнинг айланувчи ва ҳаракатланувчи қисмлари ва деталлари, станокларнинг қирқиш ва ишлов бериш жойлари, электр токи уриши хавфи бўлган ва ҳар хил нурланишлар бўлиши мумкин бўлган (иссиқлик нурлари, электромагнит ва ионлантирувчи нурлар) хоналар, ҳамда ҳаво муҳитига заҳарли моддалар чиқадиган жойлар таъминланади. Тўсиқ воситалари асосан уч қисмга бўлинади:  Муқим тўсиқ воситалари,  Ҳаракатланувчи тўсиқ воситалари,  Кўчма тўсиқ воситалари .  Муқим ўрнатилган тўсиқ воситалари доимий ҳаракат манбаи бўлган тишли ғилдираклар, тасмали узатмалар, занжирли узатмаларга қопқоқ сифатида беркитилади. Бундай тўсиқ воситаларини ўрнатганда уларни очиб таъмирлаш, шунингдек, баъзи бир фавқулодда ҳолларда (масалан, понасимон тасма чиқиб кетганда ёки узилиб кетганда), очиб, маълум иш бажаргандан кейин ёпиб қўйиш имкониятини берадиган бўлиши шарт.  Муқим ўрнатилган тўсиқ воситалари доимий электр пайвандлаш жойларини, электр хавфи бўлган майдон ва хоналарни, гальваника ишлари олиб бориладиган ванналарни, пресс, босқон ва бошқа темирчилик ишлари бажариладиган жойларга ҳам ўрнатилиши мумкин.  Тўсиқ воситасини қуриш учун ишлатиладиган материаллар тўсиқнинг қандай технологик жараённи ёки қандай хавфли зонани қўриқлаш учун ўрнатилаётганлигига боғлиқ. Масалан, улар мустаҳкам техник материалдан пайвандлаш йўли билан ёки қуйма ҳолатда, мустаҳкам пўлат парда, панжара, мустаҳкам асосли тўр ва бошқалар кўринишида бўлиши мумкин.  Тўсиқлар пластмасса, ёғоч, металлдан ва бошқа материаллардан тайёрланади.  Агар иш бажарилаётган зонани кузатиш лозим бўлса, тўсиқ воситаларини кўринадиган материаллардан, масалан, органик ойна, триплекс ва бошқалардан тайёрлаш мумкин. Хавфли зонанинг тўсиқ –қопқоқи.  Тўсиқ воситалари сифатида қўлланиладиган материаллар, металларга қирқиш йўли билан ишлов берилаётганда металл зарраларининг учиб кетиши натижасида урилиш зарбасига ва ишлаб чиқариш жараёнида ишлаётганларнинг беҳосдан урилиб кетиш зарбаларига чидаш бера оладиган мустаҳқам бўлиши керак.  Станокларга ўрнатиладиган тўсиқ воситаларининг мустаҳкамлигини текширганда, уларга қирқувчи асбоблар ва ишлов берилаётган металл маҳсулотлари учиб кетиши мумкинлиги ҳисобга олинган ҳолда унинг зарбасига ҳам чидаш бера оладиган қилиб танланади. Тўсиқ турлари: а-муқим тўла ёпадиган; б-ечиладиган тўрсимон САҚЛОВЧИ МУҲОФАЗА ВОСИТАЛАРИ  Сақловчи муҳофаза қурилмалари асосан машина ва механизмларда зўриқиш вужудга келганда ёки ишлаётган ишчи ҳаёти ва соғлигига зарар етказадиган вазият вужудга келганда машина ва механизмлар ҳаракатини тўхтатиб қўйишга хизмат қиладиган қурилмадир.  Зўриқиш ҳодисаси ишлаётган станокка лозим бўлганидан кўпроқ куч билан таъсир қилинганда вужудга келади, масалан, қирқиш станокига ўрнатилган жисмнинг йўниш қирқими лозим бўлган даражадан анча катта бўлса, бу қирқимни кўчириш учун станокнинг кучи етмаслиги мумкин.  Бундай ҳолларда станокка ўрнатилган сақловчи қурилма электр моторига келаётган электр токини узиб қўяди. Шу билан станокка етказиладиган зарарнинг олди олинади.  Худди шундай вазифани бажарувчи восита сифатида босим остида ишлатиладиган идишларга ўрнатилг Ричагли сақлаш клапани  Моддалар таркибининг ўзгариши, уларнинг иссиқлик ўтказишига таъсири, шунингдек ионлар таъсирида ҳосил бўладиган ток миқдорининг ўзгариши усулида ишлайдиган сақловчи қурилмаларнинг турлари мавжуд.  Газ билан пайвандлашда фойдаланиладиган ацетилен ҳосил қилиш генераторларида портлаш хавфини олдини олишда алангани шланглар орқали генераторга қайтишини бартараф қилувчи сувли затворлар ва қайтиш клапанларидан фойдаланилади (расм).  Компрессор қурилмалари ресиверларида қисилган ҳаво миқдори рухсат этилган чегарадан ортиб кетса ва бу портлаш хавфини туғдирса, унда ҳавонинг сиқилиши натижасида ҳосил бўладиган иссикдик таъсирида ишлайдиган иссиқдик релеларидан фойдаланиб, ортиқча ҳавони чиқариб юборишга эришилади. Сувли затворлар ва қайтиш клапанлари .  Қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналарида ишлатиладиган кўпчилик станокларда деталларни маҳкам ушлаб туриш учун қисилган ҳаводан кенг фойдаланилади.  Бундай қурилмаларда бирон-бир бузилиш, масалан, ҳаво билан таъминловчи шлангларнинг ёрилиб кетиши ва бошқалар содир бўлганда, маҳкам ушлаб турилган деталнинг тушиб кетмаслик чора- тадбирларини кўриш муҳим ҳолат ҳисобланади. Бундай ҳолларда қайтиш клапанлари билан таъминланган воситалар ўрнатилади.  Айланувчи қисмларга эга бўлган станокларни ишлатишда уларнинг хавфсизлигини таъминловчи восита сифатида тўхтатиш воситалари муҳим ўрин тутади. Станок шпиндели ўз вақтида тўхтатиб қолинганда хавфсизлик таъминланади.  Бажарадиган вазифасига кўра тўхтатиш воситалари : тўхтатувчи, секинлаштирувчи ва тезликни мувофиқлаштирувчи турларга бўлинади.  Тузилиш жиҳатидан эса лентали, колодкали, дискали ва марказдан қочма кучга асосланган бўлади.  Улар бажарадиган вазифалари ва тузилиши жиҳатидан юк кўтариш кранларида, станокларнинг ҳаракатланиш зоналарини чегаралашда, баъзи бир кўтарилган юкларни маълум баландликда ушлаб туришда, шунингдек баъзи бир тушиб кетиши одам ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган лифт кабиналарини тушириб юбормасдан ушлаб қолишда фойдаланилади.  Бундан ташқари тўхтатиш воситаларидан юқорига кўтарилган юкларни барабанларнинг тескари айланиб кетиши натижасида тушириб юбормасликни таъминлайдиган тиргак воситалари ҳам кенг қўлланилади . Тормоз қурилмаси  Станокларга баъзи бир хавфли вазиятларда етказиладиган зарарни камайтириш учун сақловчи қурилма сифатида уларга кучсизлантирилган қисмлар (нозик қисм элементи) ўрнатилади.  Бундай кучсизлантирилган қисмлар турли машина ва механизмларда рўй бериши мумкин бўлган хавфли вазиятнинг олдини олишда ишлатилади.  Масалан, станокка берилаётган куч ошиб кетиб, станокда юз бериши мумкин бўлган синиб кетиш ёки бутунлай бузилиб қолиш ҳоллари вужудга келса, унда бу кучсизлантирилган қисм узилиб кетади ва станокка берилаётган кучланиш тўхтатилади. Кучсизлантирилган қисмлар (нозик қисм элементлари)нинг турлари. Бундай кучсизлантирилган қисмларга кесилиб кетишга мўлжалланган:  штифт ва шпонкалар,  қўшиш муфталари,  ишқалишга асосланган сирғанувчи муфталар,  электр қурилмаларида эриб кетувчи сақловчи қурилмалар,  катта босим остида ишлайдиган идишларда ситилиб кетувчи мембраналар ва бошқалар киради.  Кучсизлантирилган қисмлар асосан икки турга бўлинади:  Биринчиси: узатилаётган куч мувофиқлашгандан кейин автоматик равишда (инсон иштирокисиз) иш бажаришни давом эттирадиган қурилмалар (масалан сирға л увчи муфталар);  Иккинчиси: ишдан чиққан кучсизлантирилган қисмни алмаштириш йўли билан ишлатиладиган турлари мавжуд (масалан, ситилиб кетувчи мембрана, эриб кетадиган сақловчи қурилма ва бошқалар) ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛОВЧИ БЛОКИРОВКА ҚУРИЛМАЛАРИ  Блокировка қурилмаларининг асосий вазифалари машина ва механизмларнинг хавфли зоналарига одамнинг тушиб қолиб жароҳат олишига халақит берадиган қурилма ҳисобланади.  Бу қурилманинг ишлаш жараёни биринчидан одам танаси қисмларини хавфли зонага туширмаслик йўлига ғов бўлса, иккинчидан arap мабодо одам шу зонада иш бажариши зарур бўлса, унда шу хонадаги хавфли вазиятни вужудга келтирувчи ҳаракатланувчи ёки айланувчи қисмлар ҳаракатини то ишчи шу хонадан чиқиб кетгунга қадар тўхтатиб туради.  Бундай қурилмалар тўсиқ воситаларига ўрнатганда жуда қўл келади. Масалан, айланувчи барабан атрофи тўсиқ билан тўсилган бўлсин. Агар блокировка қурилмаси ўрнатилмаган бўлса, бундай тўсиқ воситаларини олиб ташлаб хавфли зонага кириб иш бажариш натижасида одам ушбу зонада жароҳат олиши муқаррар бўлиб қолади. Агар шу тўсиқ воситаларининг ажралувчи ва очилувчи қисмларига блокировка қурилмасини ўрнатсак, бу хавф ўз-ўзидан йўқолади.  Чунки айланувчи ёки ҳаракатланувчи қисмни ҳаракатга келтираётган электр қувватини мана шу ажралувчи қисмлар орқали ўтадиган қилиб қўйсак, бу масала ўз-ўзидан ечилади.  Бунинг учун ажралувчи ёки очилувчи қисм оралиғига, очилганда ёки ажралганда ўчиб қолишни таъминлайдиган ўчиргичлар қўйиш кифоя.  Arap биз бирор иш билан бу тўсиқни олиб, ичкарига кирсак, барабан тўхтаган бўлади. То биз бу тўсиқни ёпиб қўйгунимизга қадар бу барабанни ҳаракатга келтириш имконияти йўқ.  Ишлаш моҳиятига асосан блокировкалар қуйидаги турларга бўлинади:  механикага асосланиб ишлайдиган;  электр токи таъсирида ҳаракатга келадиган;  фотоэлектр тизимли;  радиацияли;  гидравликага асосланган;  пневматикага асосланган;  булардан иккитасининг қўшилмасидан ташкил топган турлари мавжуд.  Механик блокировка қурилмаси  Трактор эшиги очиқлигида ва пневмотормоз тизимида босим камлигида ҳаракатни блокировкалаш қурилмаси  Механик блокировка бу машинани ишга тушириш қурилмаси билан унинг муҳофаза қопқоғи орасидаги узвий боғланишга асосланган бўлади.  Электр токи таъсирида ҳаракатга келадиган блокировкаларни ҳар қандай электр тизимларида ва машинасозлик технологик жараёнларида қўллаш имкониятлари мавжуд.  Масалан, ҳар қандай тўсиқ қопқоғини охирги ўчириш тизими билан бирлаштирилган ҳолати, агар қопқоқ очилса ёки олиб қўйилса охирги ўчириш тизими томонидан электр моторига келаётган токни ўчириб қўйишга асосланган.  Агар қопқоқ бутунлай ёпилмаса ёки нотўғри ёпилса, электр моторига ток ўтмайди ва фақат тўғрилаб ёпилгандагина ток ўтиши таъминланади.  Электромеханик блокировка тизими қуйидаги расмда келтирилган. Электромеханик блокировка тизими Электромеханик блокировка тизими  1 бошқариш дастаси, 6 ўқ орқали 7 рубильник ва 4 эшикни ёпиши керак бўлган 2 қулф билан боғланган.  Эшик очиқ бўлганда рубилникни улаш мумкин эмас, чунки 3 қулфнинг тили, эшик очилгандан кейин пружина ёрдамида чиқиб қолган 5 таёқчага тиралиб турибди.  Қурилмани ишга тушириш учун олдин эшикни ёпиб, дастани бураш керак, унда эшик ҳалқаси 5 таёқча тиргакни орқага итаради ва эшик тили ҳалқадаги тешикка кириб эшикни ёпади.  Шундан кейин бемалол бошқариш дастасини бураб рубилникни улаш мумкин. Кардан валининг тўсиқи ечилганда унга ҳаракат узатилишини блокировкалаш қурилмаси Узатмалар қутиси ричаги қўшилганда двигатель ўт олишини блокировкалаш қурилмаси Фотоэлектр блокировка тизими. Фотоэлектр блокировка тизими  Хавфли зона 1 нур тарқатувчи манба билан ёритилаяпти ва бу нур 3 фотоэлементга тушиб турибди. Ҳосил бўлаётган электр юритувчи куч 7 реле орқали электр тармоғига уланган. Электр тармоғига 8 доимий ток манбаси орқали 10 улаш қурилмаси ва электромагнит улаб қўйилган.  Электромагнит ҳосил қилувчи ғалтакнинг бир томони электр тармоғига доимий уланган, иккинчи томони электр тармоғига реле орқали уланади. Мабодо одамнинг қўли 2 хавфли зонага тушиб қолса ва фотоэлементга соя солса, унда реле орқали электр юритувчи куч ўтиши тўхтайди ва бу магнит ғалтагининг иккинчи томонининг электр тармоғига уланишига олиб келади ва 9 ғалтақдан ток ўтиб магнит майдони ҳосил қилади ва бу майдон 4 пружина кучини енгиб 11 темир таёқчани тортиб олади ва уни 5 муфтанинг уланишига халақи Радиоактив изотоплардан фойдаланиб муҳофаза қилиш қурилмалари схемаси Радиоактив изотоплардан фойдаланиб муҳофаза қилиш қурилмалари ишлаши  Радиоактив изотоплардан фойдаланиб муҳофаза қилиш қурилмаси чизмаси юқоридаги расмда келтирилган.  Бундай воситалар ёрдамида станокларнинг қирқадиган қисмларини, тасмали ва занжирли узатмаларни, тишли ғилдиракларнинг қопқоқларини жиҳозлаш мумкин.  Қопқоклар олиниши билан бундай узатмаларда ҳаракат тўхтайди ва қопқоқни жойига қўймагунча уни ҳаракатга келтириб бўлмайди. ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛОВЧИ СИГНАЛ ТИЗИМЛАРИ  Баъзи бир хавфли вазиятларда огохлантириш воситаси сифатида сигнал тизимларидан фойдаланилади.  Бажарадиган вазифасига кўра сигнал воситалари қуйидаги турларга бўлинади:  амалий;  огоҳлантирувчи;  белгиловчи;  товушли;  кўринадиган.  Товушли сигнал тизимига сирена, қўнғироқ, гудок ва бошқалар киради.  Кўринадиган турларига ҳар хил ёруғлик тарқатувчи воситалар ёрдамида қизил, сариқ, кўк ва бошқа ранглар ёрдамида хавф даражаларини белгилаш ва уларга керакли бўлган ҳаракатлар билан жавоб бериш тартиби белгиланган.  Товуш ёрдамида бериладиган сигнал ишлаб чиқариш корхонаси муҳитида бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай товуш ва шовқинлардан фарқли равишда иложи борича қуйи частотадаги (2000 Гц гача) товушдан ташкил топган бўлиши ва цехнинг ҳар бир нуқтасида кескин эшитилишни таъминлаши керак. Бундай сигнал воситаларини у ерда ишлаётган кишилар қандай ҳолатда бўлишларидан қатъи назар эшитадилар.  Ёруғлик сигнали кенг тарқалган воситалар қаторига кирса ҳам, унинг асосий камчилиги сигнал берилаётган томондан қарама-қарши томонга қараб турган одам бу воситаларни кўрмай қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам ёруғлик сигналлари доимий кузатиб турувчи оператор бўлган вақтда яхши натижа беради.  Ёруғлик сигналлари асосан икки ёки уч хил ранг берувчи лампалар ёрдамида бажарилади. Бунда, масалан қизил ва яшил ранглардан  Уч хил — қизил, яшил ва сариқ ранглардан иборат лампалар ўрнатилган воситалардан ҳам кенг фойдаланилади. Масалан, кўча ҳаракатини тартибга келтирувчи светофорларни мисол тариқасида келтириш мумкин.  Баъзи бир автоматлаштирилган жараёнларни бошқариш учун ўрнатилган ёруғлик сигналлари параллел равишда жойлаштирилган қўшалоқ лампалардан ташкил топади. Унда уларнинг биттаси ишдан чиқса иккинчиси ишлаб туриши мумкин.  Амалий сигнал воситаларидан маълум миқдордаги иш бажарилганлигини ёки технологик жараённинг маълум босқичи бажарилганлигини билдирувчи восита сифатида фойдаланилади. Мазкур воситалардан бажарилаётган ишларни мувофиқлаштирувчи тизим сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.  Огоҳлантирувчи сигнал воситалари бирон-бир хавфли вазият вужудга келишидан огоҳ этади. Бундай сигналларга ҳар хил плакатлар, огоҳлантирувчи ёзувлар, ҳар хил датчикларга асосланган сигнал тизимлари, машинанинг ишлаш ҳолатини кўрсатувчи мосламалар (масалан, қизиб кетиши, мойлаш тизимларида мой борлиги ва бошқалар) киради.  Булар учун махсус ранглардаги мосламалардан фойдаланилади. Бу мослама ранглари ГОСТ 15548-70 бўйича чегараланган.  Сигнал ранглари қуйидаги тартибда белгиланган:  қизил — хавф,  сариқ — хавфли вазият олдидан огоҳлантириш,  яшил — хавф йўқ . Ранглар маъноси ПРИЛОЖЕНИЕ Г (обязательное) Запрещающие знаки Таблица Г.1 Код знака Цветографическое изображение Смысловое значение Место размещения (установки) и рекомендации по применению Р01 Запрещается курить Использовать , когда курение может стать причиной пожара. На дверях и стенах помещений, участках, где имеются горючие и легковоспламеняющиеся вещества, или в помещениях, где курить запрещается Р02 Запрещается пользоваться открыт ым огнем и курить Использовать, когда открытый огонь и курение могут стать причиной пожара. На входных дверях, стенах помещений, участках, рабочих местах, емкостях, производственной таре РОЗ Проход запрещен У входа в опасные зоны , помещения, участки и др. Р04 Запрещается тушить водой В местах расположения электрооборудования, складах и других местах, где нельзя применять Назорат саволлари